Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida asosiy vositalar hisobini halqaro va milliy standartlarda aks ettirish masalalari

CC BY f
70-74
7
0
Поделиться
Хатамов, К. (2022). Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida asosiy vositalar hisobini halqaro va milliy standartlarda aks ettirish masalalari. Новый Узбекистан: успешный международный опыт внедрения международных стандартов финансовой отчетности, 1(5), 70–74. https://doi.org/10.47689/STARS.university-5-pp70-74
Кобил Хатамов, Ташкентский государственный аграрный университет

Доцент кафедры «Бухгалтерский учет, анализ и аудит», к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ushbu maqolada asosiy vositalarning tarkibi va asosiy vositalarni milliy va moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga moslashtirish hamda solishtirish masalalari yoritib o‘tilgan.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

70

Annotatsiya:

Ushbu maqolada asosiy vositalarning tarkibi va asosiy vositalarni milliy va

moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga moslashtirish hamda solishtirish masalalari
yoritib o‘tilgan.

Kalit so‘zlar:

asosiy vositalar, moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari, buxgalteriya

hisobining milliy standartlari, hisobvaraqalar, modernizatsiyalash, tahlil qilish.

Кириш

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий воситаларни ҳисоби-

ни юритишда ҳам ўзгартиришлар киритишга эътибор берилмоқда.

Бу албатта хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини яхшилашга олиб

келади.

Жаҳон иқтисодиётига интеграллашув жараёнида асосий вазифалардан

бири халқаро стандарт талабига мос келадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳи-
собланади. Бундай маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш жараёни-
ни модернизация қилиш, янги технологиялар жорий этиш ва қайта жиҳоз-
лаш лозим. Шу нуқтаи назардан ушбу масаланинг муҳимлигини таъкидлаб,
юртбошимиз Ш.Мирзиёев шундай деган: “Тармоқлар ва ҳудудларни модер-
низация қилиш, уларнинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт
салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида
бўлиши лозим. Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор техналогияларни
ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада жалб эти-
шимиз зарур бўлади. Айни шу асосда 2030 йилгача мамлакатимиз ялпи ички
маҳсулотини 2 баробардан зиёд кўпайтиришга эришимиз даркор”

1

.

Методология

Асосий воситалар ҳисобини юритишда фойдаланадиган хeжжатлардан

бири бухгалтерия ҳисобининг стандартларидир. Бухгалтерия ҳисобининг

1

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.-Т.”Ўзбекис-

тон”, 2016.-28 б.- Б15-16.

XATAMOV KOBIL XAYRIYEVICH

Toshkent davlat agrar universiteti “Buxgalteriya
hisobi, tahlil va audit” kafedrasi dotsenti v.b., PhD
Email: qobilxatamov27@mail.com

IQTISODIYOTNI
MODERNIZATSIYALASH
SHAROITIDA ASOSIY
VOSITALAR HISOBINI
HALQARO VA MILLIY
STANDARTLARDA AKS
ETTIRISH MASALALARI

https://doi.org/10.47689/STARS.univer-
s i t y - 5 - p p 6 8 - 7 2


background image

STARS International University

71

милллий стандартимиз (БҲМС) ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарт
(МҲХС) ларидан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартимиз
(БҲМС) ишлаб чиқилган ҳамда республикамиздаги мавжуд ҳисоб тизbмига
мослаштириб қабул қилинган. Ҳар бир стандарт бoйича халқаро ва миллий
стандартлар ўртасида тfфовутлар мавжуд, жумладан, асосий воситалар бўй-
ича; асосий воситалар ҳисоби халқаро стандартнинг 16- стандартида юрити-
лади, миллий стандартимизда эса 5-стандарт сифатида қабул қилинган.

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларида асосий воситаларга

қуйидагича таъриф берилган :

“Асосий воситалар

-бир йилдан кўпроқ фой-

дали хизмат қилиш муддатига эга бўлган ва ишлаб чиқариш ёки товарлар-
ни етказиб бериш, маъмурий мақсадлар учун фойдаланадиган ёки ижара-
га бериладиган активлардир”. Миллий стандартда эса қуйидагича: “

Асосий

воситалар

- корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини

юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўр-
сатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга
ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар”.

Бухгaлтeрия ҳиcoбининг ҳaр тoмoнлaмa oмилкoр вa ишoнчли вocитa-

гa aйлaнишини тaъминлaш мaқcaдидa рecпубликaдa кўпгинa иcлoҳoтлaр
aмaлгa oширилди, энг aввaлo, 1996 йил 30 aвгуcтдaги “Бухгaлтeрия ҳиcoби
тўғриcидa”ги 279-1-coнли Қoнуннинг қaбул қилиниши вa унинг 2016 йил 13
aпрeлдaги ЎРҚ-404-coнли Қoнунигa қўшимчa ўзгaришлaр билaн тўлдирил-
гaн янги тaҳрири ҳoзирги иқтиcoдиётни мoдeрнизaциялaш дaвридa acocий
вocитaлaргa эҳтиёж уни ҳиcoб вa aудитни тўғри юритишдa янaдa мacъулият
юклaйди.

Корхоналарда асосий воситаларни доимий модернизация қилиб бориш

ва улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масалада
Ўзбекистонда маълум ишлар амалга оширилган, шу жумладан, кенг жамо-
атчилик муҳокамаси натижасида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт
стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита усту-
вор йўналишдан иборат 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбеки-
стоннинг тараққиёт стратегиясида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, транспорт-коммуникация ва ижти-
моий инфратузилма лойиҳала рини амалга оширишга қаратилган фаол инве-
стиция сиёсатини олиб бориш борасида муҳим вазифалар белгиланган [2].

Натижалар

Халқаро стандартларда кўрсатилишича активлар асосий восита сифати-

да қабул қилиниши учун қуйидаги мезонга жавоб бериши керак, яъни бир
йилдан узоқ муддатга хизмат қилиши шарт. Ушбу мезонга киритилмайдиган
активлар эса инвентарь тарзида қабул қилинади ва уларга эскириш ҳисо-
бланмайди, асосий воситаларга эса ҳар ойда эскириш ҳисобланиб борилади.

Миллий стандартимиз эса иккита мезонга асосан қабул қилинган бўлиб,

яъни:

а) Муддати, яъни бир йилдан ортиқ хизмат қилиши;
б) Қиймати, яъни бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Респу-

бликаси (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг
эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар ва меҳнат воситалари киради.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

72

Бу талабларга киритилмайдиган активлар бизнинг ҳисобчилигимизда ҳам

инвентарь кўринишида қабул қилинади ва эскириш ҳисобланмайди.

Шунингдек, уларнинг ҳисобини юритишда ҳам бир қанча фарқлар мавжуд:
-МХХСда бухгалтерия ёзувлари сўзлар орқали амалга оширилади, маса-

лан, асосий воситага эскириш ҳисобланганда:

Д-т Эскириш ҳаражатлари
К-т Асосий воситани жамғарилган эскириши;
-БХХСда эса бухгалтерия ёзувлари рақамлар орқали амалга оширилади,

яъни ҳисоблар режаси бўйича берилади, масалан,

Д-т 2010,9430,2310,2510
К-т 0200;
-халқарода асосий воситалар қабул қилинганда тўғридан-тўғри асосий

воситалар моддасига олиб борилади, масалан, ускуна сотиб олинди:

Д-т Асбоб ва ускуналар
К-т Пул маблағлари;
-миллий стандартимизда асосий воситалар қабул қилинганда 0820 «Асо-

сий воситаларни харид қилиш» ҳисоби орқали ҳисобга олинади, масалан,
ускуна сотиб олинди: Д-т 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

К-т 5110 “Ҳисоб-китоб счети”
Д-т 0130 «Машина ва асбоб-ускуналар»
К-т 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»
-МХХСда асосий воситалар бўлими баланснинг бош қисмида турмайди,

чунки бу узоқ муддатли активларни ликвидлик даражаси пастлиги учун ва
йиллик ҳисоботларда ҳам асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот
топширилмайди деб тавсиялар берилган;

-бизнинг стандарт бўйича баланснинг дастлабки қисми узоқ муддатли ак-

тивларга тегишли бўлганлиги учун асосий воситалар баланснинг биринчи
қаторидан жой олган ва асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисоботлар
ҳозирги вақтда топширилмайдиган бўлган. Бу муомалаларга доир қуйидаги
мисолни миллий ва халқаро стандартларга мос равишда кўрамиз:

Мисол тариқасида

,

Корхона қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Бу корхона янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш режасини амалга ошир-

моқчи эди. Корхона эски турдаги маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ускунани
сотди. Ускунанинг дастлабки қиймати 200 000 ш.б да бўлиб, у 2021 йил 1 ян-
варда балансга қабул қилинган. Ускунага тўғри чизиқли усулда эскириш ҳи-
собланган, эскириш фақат бир йил учун ҳисобланган ва 2021 йил 31 декабрда
170 000 ш.б га сотилган.

Миллий стандарт бўйича

Мумомалалар мазмуни

Д-т

К-т

Сумма (ш.б)

1

Ускунага 2021 йил учун

эскириш ҳисобланди

2010

0230

40 000


background image

STARS International University

73

2

Асосий восита сотилди, пули

бир ойдан кейин келиб тушади

4010

9210

170 000

3

Ускуна балансдан чиқарилди

9210

0130

200 000

4

Ускунанинг эскиришини

ҳисобдан чиқарилиши

0230

9210

80 000

5

Асосий воситани чиқиб

кетишидан кўрилган фойда

9210

9310

50 000

Халқаро стандарт бўйича

Мумомалалар мазмуни

Д-т

К-т

Сумма

(ш.б)

1

Ускунага 2021 йил учун

эскириш ҳисобланди

Эскириш

харажатлари

Ускунанинг

жамғарилган

эскириши

40 000

2

Асосий восита сотилди,

пули бир ойдан кейин келиб

тушади

Олинадиган

ҳисоблар

Асосий воситанинг

чиқиб кетиши

170 000

3

Ускуна балансдан чиқарилди

Асосий воситанинг

чиқиб кетиши

Ускуна

200 000

4

Ускунанинг эскиришини

ҳисобдан чиқарилиши

Ускунанинг

жамғарилган

эскириши

Асосий воситани

чиқиб кетиши

80 000

5

Асосий воситанинг чиқиб

кетишидан кўрилган фойда

Асосий воситанинг

чиқиб кетиши

Асосий воситанинг

чиқиб кетишидан

фойда

50 000

Хулоса

Халқаро стандартда узоқ муддатли активларни ликвидлилик даражаси

паст деб ҳисоблайди, бу активлар қайсидир маънода ҳам кам фойда келти-
рувчи бўлиб ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби- нинг халқаро стандарт-
лари албатта умумий тарзда тузилган,уни ҳар бир мамалакат ўзини миллий
стандартларига мослаштиради. Бизнинг бухгалтерия ҳисобимизнинг миллий
стандартларининг асосий воситалар моддаси ҳам халқаро стантдартлар асо-
сида тузилган, баъзи бир қисмлари миллийлаштирилган.

Асосий воситалар ҳисобида 4 асосий масала мавжуд бўлиши лозимлиги

стандартда кўрсатилган, уларга қуйидагилар киради:


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

74

-асосий воситаларнинг дастлабки баҳоси;
- асосий восита қийматини келгуси даврларга тақсимланиш учун аниқлан-

ган эскириш ставкаси;

- асосий воситалар олингандан кейин қийматининг ўзгариши,шу жумла-

дан, қийматининг кўпайиши ёки мумкин бўлган камайиши, камайишининг
оқибатларини ҳисобварақларда қандай қилиб акс эттирилиши;

-активларни кейинчалик ҳисобдан чиқарилишини рўйхатга олиш.
Асосий воситалар актив сифатида тан олиниши учун қуйидаги талабларга

жавоб бериши лозим:

-корхона ўша активдан келажакда юқори фойда олиш имконига ишончли

бўлса;

-активни таннархи ишончли ва тўғри баҳолана олинса.
Асосий восита таннархи элементлари қуйидагилардан ташкил топади:
А) сотиб олиш нархи,бу ўз ичига импорт божларини ва сотиб олиш билан

боғлиқ қайтарилмайдиган солиқ суммаларини ҳам олади;

Б) активни керакли жойга олиб келиш билан боғлиқ, уни ўрнатиш, монтаж

қилиш, яъни ўша асосий восита ўз функцияларини бажариши учун кетадиган
барча харажатларни ўз ичига олади.

Асосий восита амортизацияси –бу активдан фойдаланиш мобайнида унинг

бошланғич қийматини фойда келтириш даврига мос равишда харажатлар
кўринишида ҳисобдан чиқариб бориш тушунилади.

Амортизация корхонанинг ҳар даврдаги рентабеллик даражасига қараб

ҳисобланиши назарда тутилади, чунки бу харажатлар ҳам корхона аҳволини
ёмон қилиб кўрсатишига олиб келиши мумкин. Мисол, хорижий давлатларда
шундай ҳолатни кўриш мумкин, агар компания кредит олмоқчи бўлса, ўша
давр мобайнида амортизация ҳисоблаш усулларидан оқилона фойдаланиб,
ўзининг соф фойдасини юқори даражада кўринишга олиб келади, бунинг на-
тижасида компаниянинг тўлов қобилияти ҳам сунъий оширилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби” тўғрисида”ги

Қону-

ни ЎРҚ-404-сонли 2016 йил 13 апрель.

2. БҲМС 19- сонли стандарти.
3. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз.-Т.”Ўзбекистон”, 2016.-28 б.- Б15-16.

4. Мирзиёев Ш.М.”Тараққиёт стратегияси 2022-2026 йиллар” ПФ 60-сон-

ли 28.01.2022 йил.

5. www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби” тўғрисида”ги Қонуни ЎРҚ-404-сонли 2016 йил 13 апрель.

БҲМС 19- сонли стандарти.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.-Т.”Ўзбекистон”, 2016.-28 б.- Б15-16.

Мирзиёев Ш.М.”Тараққиёт стратегияси 2022-2026 йиллар” ПФ 60-сонли 28.01.2022 йил.

www.lex.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов