Internet kompaniyalarida biznes jarayonlar bo‘yicha boshqaruv hisobini tashkil etish xususiyatlari

CC BY f
14
4
Поделиться
Шодиев, Э., & Расулова, Н. (2022). Internet kompaniyalarida biznes jarayonlar bo‘yicha boshqaruv hisobini tashkil etish xususiyatlari. Новый Узбекистан: успешный международный опыт внедрения международных стандартов финансовой отчетности, 1(5). https://doi.org/10.47689/STARS.university-5-pp190-198
Э Шодиев, STARS International University

кандидат медицинских наук, Ученый секретарь Ученого совета 

Н Расулова, Ташкентский государственный экономический университет

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada Internet kompaniyalarida biznes jarayonlar tavsifi va ularning boshqaruv hisobini tashkil etish muammolari va ularning yechimlari o‘rganilgan.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

190

Annotatsiya.

Maqolada Internet kompaniyalarida biznes jarayonlar tavsifi va ularning

boshqaruv hisobini tashkil etish muammolari va ularning yechimlari o‘rganilgan.

Tayanch tushunchalar:

raqamli transformatsiya, internet kompaniyalari, telekommu-

nikatsiya infratuzilmasi, xizmatlar tannarxi, biznes jarayonlar, Chief Digital Officer.

1.Кириш

Ҳозирги замон рақамли иқтисодиётда телекоммуникация соҳаси давлатлар

даражасида ва шунингдек, интернет компаниялари даражасида бошқарув
қарорларини қабул қилишда зарур бўлган ахборотлар билан таъминлашда
муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон телекоммуникация хизматлари бозорида-
ги кескин рақобат ҳамда глобал пандемия шароитидаги экспоненциаль ўсиш
жараёни телекоммуникация компанияларидан сўнгги ўн йилликда ишлаб
чиқилган замонавий илғор 5 G ва Wi-Fi 6 тармоқ стандартлари асосида ах-
боротларни узатувчи, қайта ишловчи технологияларни ва уларни бошқару-
вини таъминловчи «ақлли периферия»лар, «сунъий интеллект»ни амалиётга
татбиқ этишни тақозо қилади. «2020 йилда глобал интернет хизматлари бо-
зорининг ҳажми 1657,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва 2021 йил-
дан 2028 йилгача йиллик ўсиш суръати 5,4 фоизга ўсиши кутилмоқда».[1] Шу
боис, иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамлаштириш мақсадида замо-
навий инновацион интернет хизматларни тақдим этилиши янгидан янги биз-
нес жараёнларни бошқарув тизимини йўлга қўйишни ва ўз навбатида интер-
нет компанияларида бошқарув ҳисобини такомиллаштиришни тақозо этади.

Халқаро амалиётга назар ташлайдиган бўлсак, иқтисодиётнинг барча

тармоқларига рақамли технологияларни татбиқ этишда алоқа ва интернет
компаниялари фаолиятини такомиллаштириш муҳим устувор йўналишлар-
дан бири ҳисобланади ҳамда миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиёти-
га интеграциялашувини таъминловчи омил бўлиб ҳисобланади. Жамият ва
миллий иқтисодиётни дунё кўрсаткичлари бўйича ахборотлаштириш дара-
жасига тақдим этилаётган ахборот-коммуникация хизматларининг нархини

PHD, E.SHODIYEV

STARS International University Ilmiy kengashi
ilmiy kotibi
erkin.shodiev@stars.university

N. RASULOVA

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti
magistratura talabasi
nrasulova8779@gmail.com

INTERNET
KOMPANIYALARIDA
BIZNES JARAYONLAR
BO‘YICHA BOSHQARUV
HISOBINI TASHKIL
ETISH XUSUSIYATLARI

https://doi.org/10.47689/STARS.univer-
s i t y - 5 - p p 1 8 8 - 1 9 6


background image

STARS International University

191

пасайтиришга уларнинг сифати ва фойдаланиш даражасини ошириш орқа-
ли эришиш мумкин. Ҳозирги глобаллашув ва пандемия шароитида телеком-
муникация компанияларини жаҳон телекоммуникация бозоридаги рақобат-
бардошлилигини ошириш мақсадида интернет компанияларини замонавий
базавий ретрансляторлари билан таъминлаш, халқаро пакетли коммутация
марказини кенгайтириш, маълумотлар узатиш ва магистрал транспорт тар-
моғини кенгайтириш, 3G/4G Мобил алоқа қамровини кенгайтириш талаб эти-
лади. Ушбу ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда интернет компани-
ялари фаолиятини бизнес-жараёнлар бўйича бошқарув қарорларини қабул
қилишда ахборот-таъминот базаси сифатида бошқарув ҳисобини хорижий
илғор тажрибага таянган ҳолда ташкил этиш ва такомиллаштириш давр та-
лаби ҳисобланади.

Республикамизда алоқа ва телекоммуникация инфратузилмасини риво-

жлантириш, жумладан, алоқа ва телекомммуникация хизматлари сифатини
ошириш, хизматлар таннархини пасайтириш, интернет компаниялари рақо-
батбардошлилигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъмин-
лашга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Интернет соҳасида
«2020 йил бошидан бугунги кунгача интернет тармоғида кенг полосали ула-
ниш тармоқларини кенгайтириш мақсадида 340 минг кенг полосали абонент
портга яқин телекоммуникация қурилмалари келтирилди, маълумотларни
сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш мақсадида 40 та сервер қу-
рилмаси ва 5 комплект маълумотларни сақлаш қурилмалари ўрнатилиб, 106
та объектда 291 та база станциялари қурилиб ишга туширилиши, мавжуд
1483 та объектлар 3G/4G стандартига модернизация қилиниши муҳим вази-
фа сифатида белгилаб олинган. Бу борада интернет компанияларида хизмат-
лар кўрсатилиши билан боғлиқ харажатлар ва даромадлар ҳамда янги инно-
вацион лойиҳалар бўйича тўлиқ ахборот базасини шакллантириш асосида
бошқарув қарорларини қабул қилиш орқали хизматлар даражаси ва сифати-
ни оширишга қаратилган илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш
мақсадга мувофиқ.

2. Адабиётлар шарҳи

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, шу пайтгача бухгалтерия ҳисоби ва бо-

шқарув ҳисобига оид аксарият чоп этилган илмий монографиялар, мақола ва
тезисларларда бизнес-жараёнлари бўйича ҳисоб ва бошқарув ҳисоби объ-
ектларининг таснифлаш асослари етарлича очиб берилмаган. Айрим бухгал-
терия ҳисоби ва бошқарув ҳисобига доир адабиётларда алоқа ва интернет
компанияларида бизнес-жараёнлар бўйича бошқарув ҳисоби объектларига
берилган тасниф ва тавсифлар ҳозирги пайтда буткул янгича мазмуни ва си-
фатда олиб борилаётган бизнес-жараёнларини тўлиғича ўзида мужассам-
лаштирмаган. [5]

К.Е.Самуйлов, Н.В.Серебренникова, А.В.,Чукарин, Н.В.Яркиналар илмий

тадқиқотларида бизнес-жараёнлар интернет компанияларининг маҳсулот
ёки хизматлар кўрсатиш учун бажарадиган ишлари сифатида тавсифланган
жараёнлардан иборат эканлиги изоҳланган. [4]

Масалан, интернет компанияларига ишга киришда талабгор томонидан

берилган аризани тасдиқлаш ҳам бир жараён, уни ичида корхона ариза топ-


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

192

ширувчини бошқалар билан таққослайди, интервью қилинади, тест қилинади
ва натижаларга қараб ишга олиш ёки олмаслик ҳал қилинади.

Шу жараёнларнинг қандай бажарилиши маҳсулотнинг сифати ва тан нар-

хига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Бир корхона бир хил маҳсулот таклиф
қиладиган бошқа корхонани айнан жараёнлари яхшироқ бўлса ва уларни ях-
широқ бажарса бозорда юта олади.

Одатда, интернет компаниялари ходимларининг амалдаги фаолияти икки

хил турдаги фаолиятдан таркиб топади: такрорланадиган ва алгоритм бўйи-
ча ягона, яъни такрорланмайдиган.

Биринчи турдаги фаолият жараён сифатида намоён бўлса, иккинчиси эса

лойиҳалардан иборат бўлади. Шунинг боис, интернет компанияларининг ри-
вожланиши учун лойиҳа ва жараёнлар бошқаруви тизими тузилади. Кўплаб
интернет компанияларининг рақобат йўлида ўзаро ҳамкорликка киришиши-
да интернет компаниялари нафақат ўзининг ички жараёнларини, балки, ҳам-
корларининг ҳам ички бизнес-жараёнлари борасида келишувга эришиши
лозим бўлади.

Халқаро миқёсда интернет компаниялари бизнес-жараёнларини яхлит-

лаштириш мақсадида халқаро нотижорат ташкилоти TeleManagement Forum
(TMF) томонидан eTOM (Enhanced Telecom Operatioms Map-IT компаниялари
фаолиятининг кенгайтирилган модели) жараёнлар модели ишлаб чиқилган
бўлиб, неча йилдирки интернет компаниялари жараёнларини бошқаришда
стандарт вазифасини ўтаб келмоқда.

Рақобат муҳити талабларидан келиб чиқиб, интернет хизматлари бозори-

да интернет компанияларини бирлашиши ва қўшиб олиниши компаниялар-
дан ўзларининг бизнес-жараёнларини қайта кўриб чиқишларини тақозо эта-
ди. Агарда компаниялар бизнес-жараёнлари харитаси бир хил бўлса, бир-
лашиш ва қўшиб олиниш жараёнлари тезлашади. Бироқ, ушбу жараёнларда
компаниялардан нафақат бизнес-жараёнларни, балки уларни автоматлашти-
рилганлигини таъминловчи ахборот тизимларини ҳам келишиб олиш керак
бўлади.

Бунда шуни унутмаслик лозимки, ахборот тизимлари доим ҳам мос туша-

вермайди. Бундай вазиятда бизнес жараёнларни янги ахборот тизимлари-
га интеграция қилиш лозим бўлади. Ушбу вазифани енгиллаштириш учун
кросс-платформали автоматлаштиришдан фойдаланилади. Худди шундай
кросс-платформалардан бирига мисол тариқасида BPMN бизнес-жараёнлар
моделини келтириб ўтиш мумкин. Замонавий талаблардан келиб чиқиб, биз-
нес интеграция жараёнларида интеграцион BPMN бизнес-жараёнлар моде-
лини web-хизматлар концепцияси боғлиқлигини таъминлаш лозим.

Рақобат муҳитида самарадорликни ошириш мақсадида алоқа ва телеком-

мункикация компанияларида бизнес-жараёнларни бошқариш моделлари-
дан унумли фойдаланиш аллақачон бошқарувнинг янгича ёндашуви сифа-
тида қаралмайди. Бунга сабаб алоқа ва телекоммуникация компаниялари
томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларининг ҳаётийлик цикли, яъни
хизматларни мижозларга тақдим этиш давомийлиги реал вақт режимида
қисқа вақтни ташкил этганлигидадир. Соддароқ тушунтирганимизда, худди
электроэнергия соҳасида ишлаб чиқарилаётган электроэнергиясини бошқа
ишлаб чиқариш саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ре-


background image

STARS International University

193

ализация қилингунга қадар омборда сақлаш механизмига соҳанинг ишлаб
чиқариш технологик жиҳатдан эҳтиёж йўқлиги билан изоҳлашимиз мумкин.
Бу ҳолатни алоқа ва телекоммуникация компаниялари фаолиятида ҳам куза-
тишимиз мумкин.

Хўш, интернет компанияларида бизнес-жараёнлар бўйича бошқарув ҳи-

собининг объектлари сирасига нималар киради, уларни қандай мезонлар
(белгилар) бўйича таснифлаш мақсадга мувофиқ?

Бизнингча, интернет компанияларида бизнес-жараёнларни бошқарув ҳи-

собининг объектларини қуйидаги иккита турга ажратиш ўринли бўлади:

(1) Асосий бизнес-жараёнлартга доир объектлар;
(2) Ёрдамчи бизнес-жараёнларга доир объектлар.
Интернет компаниялари рақобатбардошлилиги, молиявий барқарорли-

ги билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни тадқиқ этишга бағишланган қатор
илмий ишларида алоқа ва телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан
боғлиқ ўзаро иқтисодий боғлиқ бўлинмаларда амалга оширилаётган иқти-
содий жараёнлар “бизнес-жараён” иқтисодий атамаси билан талқин қилин-
моқда.

О.Б.Вахрушева, Е.А. Гибельневаларнинг илмий изланишларида интернет

компанияларида бизнес жараёнлар бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш-
нинг амалий жиҳатлари қатор иқтисодчи олимлар илмий тадқиқот ишларида
қисман ёритиб берилган. [2]

Н.Г.Трапезникованинг илмий изланишларида интернет компаниялари-

да бизнес жараёнлар бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг амалий
жиҳатлари қатор иқтисодчи олимлар илмий тадқиқот ишларида қисман ёри-
тиб берилган. [3]

Иқтисодчи олимлар В.В.Яценко, М.В.Сидороваларнинг фикрига кўра: ин-

тернет компанияларида бизнес-жараёнлари бўйича бошқарув ҳисобини
ташкил этилиши интернет компанияларининг соҳанинг халқаро стандартла-
рига мувофиқ материал, ўзгарувчан ва иш ҳақи харажатларини қисқартириш
имконини беради.[6]

Харажатларни бошқарув ҳисоби тизимини ташкил қилиш ҳисоб-китоб

объектларини ажратиш зарурлигини белгилайди. Телекоммуникация компа-
нияларида бундай объектлар сифатида тақдим этиладиган алоқа ва алоқа
хизматлари турлари, шунингдек, харажатларнинг функционал ҳисобини
юритиш учун бизнес-жараён танланиши керак.

Бироқ универсал алоқа хизматларидан ташқари, интернет компаниялари

ишлаб чиқариш жараёнини технологик ташкил этишнинг ўзига хос хусусия-
ти билан боғлиқ бошқа хизматларни ҳам тақдим этадилар.

Тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари қийматини бошқариш

харажатлар рўйхати бўйича бошқарув ҳисоби маълумотларига, кўрсатилган
рўйхат доирасида харажатларни таснифлашга асосланиши керак. Бошқарув
ҳисобини ахборот билан таъминлаш мақсадида мақбул муҳитни шаклланти-
риш учун алоқа хизматларини тақдим этиш технологиясининг асосларини
кўриб чиқиш керак.

Техник нуқтаи назардан, телекоммуникация тизимига ахборот узатиш

мосламалари ва ахборот тарқатиш мосламалари киради.Телекоммуникация
тизими бирламчи ва иккиламчи алоқа тармоқларидан иборат.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

194

Ахборот узатиш мосламалари бу қабул қилиш ва узатиш учун терминал-

лар, узатиш линиялари (йўналтириш тизими ва узатиш тизими). Тарқатиш
мосламалари коммутация тизимлари ва бошқариш мосламаларининг комби-
нациясидир.

Бирламчи алоқа тармоғи - бу маълум бир ҳудудни алоқа воситалари билан

қамраб олишга имкон берувчи алоқа узатиш тизимлари ва уларни маълум
бир тарзда боғлайдиган йўналтирувчи тизимлар. Иккиламчи тармоқ маълум
бир турдаги маълумотларни узатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган.

Ташкилий-техник тузилишга ва мақсадга мувофиқ, бирламчи тармоқ маги-

страл, зона ва маҳаллий алоқа тармоқларига бўлинади.

Орқа мия тармоғи вилоят марказлари ва ундан юқорилари ўртасида ка-

налларни ташкил қилади. Бирламчи зона тармоғи вилоят ва туман марказ-
лари ўртасида, шунингдек магистрал тармоқларига уланадиган минтақавий
марказлар ўртасида каналларни ташкил қилади.

Маҳаллий бирламчи тармоқ - шаҳар ёки қишлоқ ҳудуди билан чекланган

ягона телекоммуникация тармоғининг бирламчи тармоғининг қисми. Маҳал-
лий иккиламчи тармоқлар учун каналларни ташкил қилади.

Алоқа хизматларини тақдим этишнинг технологик хусусиятлари туфайли

тармоқлар ва алоқа линияларини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш
харажатлари компаниянинг ишлаб чиқариш харажатлари таркибида энг кат-
та ўринни эгаллайди.

Интернет компанияси хизматлари нархининг шаклланишининг маълум

босқичларида ушбу харажатлар билвосита харажатларни тақдим этилаётган
хизматларнинг нархига тақсимлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Бирламчи алоқа тармоқларининг ускуналарини сақлаш ва улардан фойда-

ланиш харажатлари қуйидаги омилларга боғлиқ:

1. Тармоқ тузилиши - ҳар хил синфдаги тугунлар сони, уларнинг жойлаши-

ши ва улар орасидаги ўзаро боғлиқлик табиати билан белгиланади.

2. Алоқа каналларининг ҳетероженлик даражаси (канал спектри кенглиги,

маълумот узатиш тезлиги). Қуйидаги каналлар частота диапазони ёки маъ-
лумот узатиш тезлигига қараб ташкил қилинади:

- тонна частотаси;
- эшиттириш;
- телевизор;
- телевизион дастурларнинг овозли ҳамроҳлиги;
- юқори частотали (юқори тезликда) кенг тармоқли.
3. Амалдаги йўналтирувчи тизимларнинг тури ва хилма-хиллиги (коаксиал

кабеллар, носимметрик кабеллар, радио релеси, ҳаво линиялари, йўлдошли
алоқа, оптик толали кабеллар). Бирламчи тармоқ қўлланма тизимларининг
асосий турлари кабел ва микротўлқинлардир.

4. Тармоқ ўтказиш қобилияти - бу индивидуал алоқа тугунларини боғлай-

диган тўпламдаги каналлар сони.

5. Алоқа линиялари ва тармоқ схемаларининг ишончлилиги. Алоқа линия-

ларининг ишончлилиги алоҳида алоқа каналларига, бутун магистрал йўллар-
га ва интразона линияларига зарар етказиш эҳтимоли билан белгиланади.
Алоҳида каналларнинг ишончлилиги носозликлар ва уларни тиклаш вақти
ўртасидаги ўртача вақтга қараб баҳоланиши мумкин.


background image

STARS International University

195

Бирламчи тармоқнинг ишончлилигини ошириш учун захира ва айланма

йўллар ҳамда каналлар таъминланади.

6. Асосий бирламчи тармоқни бошқариш тизимининг тузилиши. Бирламчи

тармоқни операцион бошқариш тизими ҳудудий принцип асосида қурилган
ва мураккаб иерархик тузилишга эга.

Ҳар бир ҳолатда узатиш тизими ва йўналтирувчи тизимни тўғри танлаш

асосий магистрал ва зона тармоқларининг алоқа линияларини ташкил этиш,
ишлатиш учун капитал ва фойдаланиш харажатларини сезиларли даражада
камайтириши мумкин.

Ҳозирги вақтда бирламчи алоқа ва интернет узатиш тармоқларини техник

эксплуатациясини умумий бошқариш «Ўзбектелеком» АК томонидан амал-
га оширилади. Натижада, «Ўзбектелеком» АК инфокоммуникация бозорида
бирламчи ва иккиламчи алоқа тармоқларига хизмат кўрсатиш операцион ха-
ражатларини ўз ичига оладиган ягона телекоммуникация компаниясидир.

Бошқа интернет компаниялари иккинчи даражали алоқа ускуналарига

хизмат кўрсатадилар. Бундай компанияларни ҳисобга олишда бирламчи тар-
моқларни ишлатиш харажатлари «Ўзбектелеком» АК томонидан берилган
ҳужжатлар (ҳисоблар, актлар) асосида қайд этилади.

Тартибга солинган фойда алоқа операторининг маълумотлари бўйича тар-

моқ ускунасининг замонавий функционал эквиваленти, жорий активлар ҳа-
жми ва инвестицияларнинг зарур қайтишига қараб ҳисобланади.

Универсал алоқа хизматларини кўрсатишда этказилган зарарлар учун

универсал алоқа операторларига компенсация тўлаш тартиби соҳа регла-
ментида белгиланади.

Йўқотилган зарарни қоплашнинг максимал миқдори тайинланган опера-

торнинг даромадлари ва иқтисодий мақсадга мувофиқ харажатлари ўртаси-
даги фарқ ва телекоммуникация операторининг универсал телекоммуника-
ция хизматларини кўрсатиш мажбурияти унга юкланмаган бўлса, даромад ва
харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Биринчи босқичда компания операциялар ва бўлинмалар томонидан ба-

жариладиган ишларни таснифлайди.

Кўрсатмалар одатий фаолиятни батафсил тавсифлайди ва уларни асосий

ва асосий бўлмаганларга ажратади. Шу билан бирга, асосий фаолият турла-
ри алоқа хизматлари, уланиш хизматлари ва трафик транзити билан бэвоси-
та боғлиқ бўлган фаолиятдир.

3. Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни тўплаш, умум-

лаштириш, гуруҳлаш, таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг рақам-
ли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида телекоммуникация инфратузил-
маси ва мобил алоқа тармоқларини тизимли ислоҳ этишда бошқарув ҳисо-
бини ташкил этиш билан боғлиқ тизимли муаммолар ва уларнинг ечимла-
рига бағишланган тадқиқотлари, соҳани тартибга солувчи қонунлар, меъ-
ёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш асосида пандемия ва унинг хизматлар
соҳасига таъсири, муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган хулоса ва
таклифлар шакллантирилган.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

196

4. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

«Ўзбектелеком» AК томонидан 2018-2020 йилларда Ўзбекистонда интер-

нет тармоғига кенг полосали уланиш хизматларини ривожлантириш бўйича
катта ишлар олиб борилди. Шу жумладан, оператор ва провайдерлар учун
2018 йилдан 2020 йилгача ташқи интернет канал нархи 244,9 минг сўмдан 45
минг сўмгача, яъни 5 баробардан кўпроққа арзонлаштирилди.

Шу билан бирга, республиканинг операторлари ва провайдерлари учун

CDN серверларидан фойдаланиш имконияти бўлган UZ-IX тармоғининг пи-
ринг тармоғи хизматлари учун махсус тарифлар ишлаб чиқилган ва бу орқа-
ли операторлар ва провайдерлар ўз абонентларига маҳаллийлаштирилган
интернет хизматларини тақдим этиш имконини беради. Шуни таъкидлаш
жоизки, белгиланган нархлар халқаро пакетли коммутация маркази орқали
халқаро интернет-канал хизматлари нархидан сезиларли даражада, яъни 2-3
баравар паст ва бу пиринг тармоғига уланган республика оператор ва про-
вайдерлар учун ўз абонентларига жаҳон даражасидаги яхши хизматларини
тақдим этиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари-

ни ривожлантириш вазири Ш.Содиқовнинг расмий баёнотига кўра телеком-
муникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида йирик лойиҳалар
амалга оширилмоқда. Бугунги кунда интернет тармоғига кенг полосали ула-
ниш учун 490 мингта порт ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 2,5 миллион-
га етказилди. Бундан ташқари, 9 минг километрга яқин оптик толали алоқа
линиялари тортилди. Маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қо-
билияти вилоят марказлари даражасида 2 баробар, туман марказлари да-
ражасида эса 4 баробар ошди. Хизмат миқёсини кенгайтириш мақсадида 1
375 та мобиль алоқа база станцияси ўрнатилиб, уларнинг сони 27,4 мингта-
га етказилди ва аҳоли масканларида унинг қамрови 97 фоизга ҳамда юқори
тезликдаги йўналиши 78 фоизга етказилди. Аҳолининг кенг полосали мобиль
хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Ўзбектелеком” АК “Ўз-
мобайл” филиали томонидан мавжуд мингдан ортиқ база станцияси модер-
низация қилинди. Жиззах эркин иқтисодий зонасида Жанубий кореялик ҳам-
корлар билан биргаликда қиймати 11 миллион долларга тенг, йиллик қуввати
50 минг километр оптик толали кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга
мўжалланган завод ишга туширилди. Бугунги кунга қадар телекоммуника-
ция тармоқларини ривожлантириш ишлари асосида мавжуд 19 341 та ижти-
моий соҳа объектидан 60 фоизи, жумладан, халқ таълими объектларининг
5 659 тасида (56 фоиз), мактабгача таълим муассасаларининг 3 723 тасида
(65 фоиз) ва соғлиқни сақлаш объектларининг 2 213 тасида (63 фоиз) оптик
толали алоқа линиялари асосида юқори тезликдаги интернет хизматларидан
фойдаланишга имконият яратилди. Телекоммуникация инфратузилмасини
янада ривожлантириш мақсадида йил якунига қадар 153,7 миллион доллар
қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган. Шу кунга қадар, асо-
сан, телефон хизматларини кўрсатувчи 2G мобиль тармоқларни кенгайтириш
вазифаси бажарилган бўлса, ҳозир тармоқнинг қамровини ошириш бўйича
лойиҳалар 3G/4G тармоқларни кенгайтиришга йўналтирилмоқда. Хусусан,
шу йилнинг ўзида 2 200 та 3G/4G база станциясини ўрнатиш режалаштирил-
ган. Қолаверса, телекоммуникация хизматлари учун тариф нархлари арзон-


background image

STARS International University

197

лашмоқда. 2019 йил давомида провайдер ва операторлар учун ташқи каналга
уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/с учун 17 фоизга, 2020 йилнинг 1 январидан
оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг
шу давридагига нисбатан 34 фоиз арзонлаштирилди. Мамлакатимизда АКТ
соҳасидаги энг илғор технологик ишланмаларни жорий этишга катта эъти-
бор қаратилади. 2019 йил сентябридан иккита маҳаллий мобиль оператори —
“UZMOBILE” ва “Ucell” 5G технологиясини тест синовидан ўтказа бошлагани
шундан далолат беради. Фуқароларнинг давлат органлари билан алоқаси-
ни электрон платформа орқали амалга ошириш, яъни давлат ўз фуқаролари
учун электрон хизматлар кўрсатиши ва электрон маҳсулотларни таклиф эти-
ши рақамли иқтисодиётнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ана шу мақсадда
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov. uz) ишлаб ту-
рибди. Бугунги кунда ушбу портал орқали 200 турдан ортиқ электрон дав-
лат хизматлари тақдим этиб келинмоқда. Улар бўйича йил бошидан бери 1,4
миллионта ариза келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
8,1 фоиз ошди. Йил якунига қадар умумий хизматлар тури 230 тадан ошади.
Жумладан, кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтка-
зиш, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга
олиш, иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотнома олиш хизматла-
ри жорий қилиниши ҳамда архитектура-режалаштириш топ шириғини олиш,
кадастр паспортини рўйхатдан ўтказиш, ипотека кредитлари бўйича давлат
субсидиясини олиш хизматларининг такомиллаштирилиши режалаштирил-
ган. Ахборот-коммуникация технологиялари изчил ривожланишининг муҳим
омилларидан яна бири соҳада рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ва ташқи
бозорларда илгари суриш, инновацион ишланмаларни рағбатлантиришдир.
Айнан мана шу мақсадни кўзлаб барпо этилган Дастурий маҳсулотлар ва
ахборот технологиялари технологик паркининг резидентлари ҳисобланган
400 ташкилотда бугун тўрт минг нафардан ортиқ мутахассис фаолият юрит-
моқда. Энг муҳими, ушбу ташкилотларнинг 14 таси хорижий капитал иштиро-
кида ташкил этилган бўлса, 54 таси янги очилган. Йил бошидан бери IТ-парк
резидентлари томонидан 560 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди, дастурий
маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 346,2 миллиард сўм, хусусан, экспорт ҳаж
ми 6,1 миллион долларни ташкил этди.

5. Хулоса ва таклифлар

Асосий фаолият турлари учта гуруҳга бўлинган ишлаб чиқариш жараёнла-

ри билан белгиланади.

1. Алоқа хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ асосий ишлаб чиқариш жа-

раёнлари:

- алоқа хизматларини, шу жумладан ўзаро боғлиқлик ва трафик узатиш

хизматларини тақдим этиш жараёнлари;

- воситалар ва алоқа линияларидан фойдаланиш жараёнлари.
2. Ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёнлари - асосий ва қўшма ишлаб чиқариш

жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ва билвосита алоқа хиз-
матларини кўрсатиш билан боғлиқ жараёнлар.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

198

3. Биргаликда ишлаб чиқариш жараёнлари - асосий ишлаб чиқариш жа-

раёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган, аммо табиий кўрсаткичлар
асосида тақсимлаш базасини аниқлашнинг иложи бўлмаган жараёнлар.

Асосий бўлмаган фаолият турларига транспорт хизматлари, таъмирлаш,

лойиҳалаш ва тадқиқот ишлари, босма ва нашриёт, ахборот хизматлари,
реклама, алоқа хизматларига алоқаси бўлмаган воситачилик хизматларини
кўрсатиш ва бошқалар кириши мумкин.

Асосий бўлмаган фаолиятлар тарқатиладиган ва тақсимланмаган алоқа

хизматларига бўлинади.

Фаолиятнинг асосий бўлмаган турини маълум бир гуруҳ сифатида тас-

нифлаш тартибини аниқлаш учун алоқа оператори мустақил равишда ички
бухгалтерия ҳужжатига мурожаат қилиши керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References)

[1] https://www.grandviewresearch.com/industry-analysis/global-telecom-

services-market.

[2] “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги

“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбир-
лари тўғрисида” ПҚ-4699-сонли Қарори.

[2] Вахрушева О.Б., Гибельнева Е.А. Вопросы практического применения

ABC-системы в телекоммуникационных компаниях // Международный бух-
галтерский учет. 2015. №5

[3] Трапезникова Н.Г. Учетно-аналитическое обеспечение управления за-

тратами в системе АBC (Activity-Based Costing) на предприятиях электрос-
вязи. Йошкар-Ола, 2008.

[4] Самуйлов К.Е., Серебренникова Н.В., Чукарин А.В., Яркина Н.В.Расши-

ренная карта процессов деятельности телекоммуникационной компании:
Учеб. пособие. – М.: РУДН, 2008. – 183 с.

[5] Каримов А., Курбанбаев Ж., Жуманазаров С. Бухгалтерия ҳисоби. Дар-

слик. –Т.: Иқтисод-молия, 2019

[6] Яценко В.В., Сидорова М.В. Мотивация персонала инфокоммуникацион-

ных компаний на базе KPI с использованием расширенной схемы бизнес-про-
цессов eTOM // Креативная экономика. — 2016. — Т. 10. — № 2. — С. 211–226.
— doi: 10.18334/ce.10.2.35002

Библиографические ссылки

https://www.grandviewresearch.com/industry-analysis/global-telecom-services-market.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4699-сонли Қарори.

Вахрушева О.Б., Гибельнева Е.А. Вопросы практического применения ABC-системы в телекоммуникационных компаниях Международный бухгалтерский учет. 2015. №5

Трапезникова Н.Г. Учетно-аналитическое обеспечение управления затратами в системе АBC (Activity-Based Costing) на предприятиях электросвязи. Йошкар-Ола, 2008.

Самуйлов К.Е., Серебренникова Н.В., Чукарин А.В., Яркина Н.В.Расширенная карта процессов деятельности телекоммуникационной компании: Учеб. пособие. – М.: РУДН, 2008. – 183 с.

Каримов А., Курбанбаев Ж., Жуманазаров С. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –Т.: Иқтисод-молия, 2019

Яценко В.В., Сидорова М.В. Мотивация персонала инфокоммуникационных компаний на базе KPI с использованием расширенной схемы бизнес-процессов eTOM // Креативная экономика. — 2016. — Т. 10. — № 2. — С. 211–226. — doi: 10.18334/ce.10.2.35002 DOI: https://doi.org/10.18334/ce.10.2.35002

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов