O‘zbekiston iqtisodiy munosabatlar rivojida arab tilini o‘rgatishning ahamiyati

CC BY f
406-410
2
0
Поделиться
Кадирова, М. (2022). O‘zbekiston iqtisodiy munosabatlar rivojida arab tilini o‘rgatishning ahamiyati. Новый Узбекистан: успешный международный опыт внедрения международных стандартов финансовой отчетности, 1(5), 406–410. https://doi.org/10.47689/STARS.university-5-pp406-410
Мадинабону Кадирова, Международная исламская академия Узбекистана

Преподаватель кафедры «Арабский язык и литература аль-Азхар»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada yangi iqtisodiyotning asosini zamonaviy jamiyat ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishining asosiy harakatlantiruvchi kuchi bo‘lgan inson kapitali tashkil etishi, mamlakatlar o‘rtasida kuzatilayotgan iqtisodiy, ijtimoiy, siyosiy aloqalar ham muayyan chet tilini o‘rganishga turtki bo‘lishi, arab tilini o‘qitishning juda katta ijtimoiy ahamiyati borligi, O‘zbekistonni arab davlatlari bilan iqtisodiy hamkorlik aloqalari, arab tilini o‘qitishda arab tili o‘qituvchisining kompetensiyasini shakllantirish nimalardan kelib chiqishi bilan bog‘liq bo‘lgan sharoitlar yoritilgan.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

406

Annotatsiya:

Maqolada yangi iqtisodiyotning asosini zamonaviy jamiyat ijtimoiy-iqti-

sodiy rivojlanishining asosiy harakatlantiruvchi kuchi bo‘lgan inson kapitali tashkil etishi,
mamlakatlar o‘rtasida kuzatilayotgan iqtisodiy, ijtimoiy, siyosiy aloqalar ham muayyan chet
tilini o‘rganishga turtki bo‘lishi, arab tilini o‘qitishning juda katta ijtimoiy ahamiyati borligi,
O‘zbekistonni arab davlatlari bilan iqtisodiy hamkorlik aloqalari, arab tilini o‘qitishda arab
tili o‘qituvchisining kompetensiyasini shakllantirish nimalardan kelib chiqishi bilan bog‘liq
bo‘lgan sharoitlar yoritilgan.

Kalit so‘zlar:

iqtisodiyot, jamiyat, taraqqiyot, inson kapitali, chet tili, ijtimoiy ahamiyat,

hamkorlik, tashkilot, moliya, korporatsiya.

Кириш. Дунёнинг етакчи мамлакатларининг ривожланиши янги иқтисодиёт

- билимлар, инновациялар, глобал ахборот тизимлари иқтисодиёти, энг янги
технологиялар ва венчур бизнесининг шаклланишига олиб келди. Янги иқти-
содиётнинг асосини замонавий жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланиши-
нинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлган инсон капитали ташкил этади.
Инсон капитали ролининг ўзгариши, унинг харажат омилидан ривожланиш-
нинг асосий маҳсулдор ва ижтимоий омилига айланиши янги ривожланиш
парадигмасини шакллантириш заруратини келтириб чиқарди. Мамлакатлар
ва жаҳон ҳамжамияти ривожланишининг янги парадигмаси доирасида инсон
капитали миллий бойликда (ривожланган мамлакатларда 80% гача) етакчи
ўринни эгаллади.

Инсон капитали - инсон ва умуман жамиятнинг хилма-хил эҳтиёжларини

қондириш учун фойдаланиладиган билим, кўникма ва малакалар мажмуидир.
У кенг маънода иқтисодий ривожланишнинг интенсив самарали омили бў-
либ, тараққиётнинг маҳсулдор омилидир.

Мамлакатлар ўртасида кузатилаётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий алоқа-

лар ҳам муайян чет тилини ўрганишга туртки бўлмоқда. Муайян мамлакатга
сиёсий ёки иқтисодий қарамлик бу мамлакат тилини иш ўринлари учун осон
кириш учун муҳим воситаси ва ресурсга айлантиради . Хусусан республи-
камиз таълим тизимининг халқаро миқёсда интеграциялашуви, тайёрлана-
ётган мутахассисларнинг жаҳон меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини

O‘ZBEKISTON IQTISODIY
MUNOSABATLAR
RIVOJIDA ARAB TILINI
O‘RGATISHNING
AHAMIYATI

https://doi.org/10.47689/STARS.univer-
s i t y - 5 - p p 4 0 4 - 4 0 8

QODIROVA MADINABONU TURGUNOVNA

O‘zbekiston xalqaro islom Akademiyasi
“Arab tili va adabiyoti al-Azhar”
kafedrasi o‘qituvchisi
E- mail:kamadina2544@gmail.com


background image

STARS International University

407

таъминлаш талаба ва ўқитувчидан бўлғуси мутахассислардан хорижий тил-
ларни мукаммал ўрганишини талаб қилмоқда.

Агар хорижий тилларни билиш учун инсон капитали керак бўлса, араб ти-

лини билиш инсон капитали учун қуйидаги сабаблар орқали намоён бўлади:
биринчидан, араб тили бизда тарихий ривожланганлигини кўришимиз мум-
кин. Бизнинг ҳудудимиз учун араб тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб
бормоқда.

Тадқиқот методологияси. Араб тилини ўқитишнинг жуда катта ижтимоий

аҳамияти борлигини кўришимиз мумкин, чунки барча аҳоли Қуръони Карим-
ни ўқишни исташи, бунга яқин бўлиши, жумладан Ўзбекистон Президенти
Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида дав-
лат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлган учрашувда Дин ишлари
бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ислом цивилизацияси
маркази биргаликда республикада оммавий суратда ва турли босқичларда
Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берганлигидан
ҳам кўришимиз мумкин .

Мусулмон олимлар араб тилига оид илмларни мутлақо мустақил тарзда,

бошқа тилларга боғламаган ҳолда яратганлар. Масалан, рус филологияси-
ни ташкил қилувчи грамматика, стилистика, адабиётшунослик каби илмлар
XVIII, XIX, ҳатто XX асрларда, Арасту яратган тизимлар асосида шакллана бо-
шлаган бўлса, араб филологиясини ташкил қилувчи илмлар VIII, IX асрларда
шаклланган ва X асрдаёқ камолга етган эди .

Маълумки, Ўзбекистон ва араб мамлакатларини географик жиҳатдан яқин-

лик, умумий тарих, дин ва маданият бирлаштирган. Ўтмишда араб дунёси
ва Марказий Осиё мамлакатлари ягона маданий-цивилизацион ва иқтисодий
маконга кирганлар. Бу ҳозирги кунда ҳам уларнинг ўзаро алоқаларида муҳим
аҳамият касб этади. Дунё мусулмонларини бирлаштириб турувчи муқаддас
қадамжоларнинг Саудия Арабистонида жойлашгани ҳам бунга ёрдам бера-
ди. Ўзбекистоннинг араб давлатлари билан муносабатларини шартли ра-
вишда икки даврга ажратиш мумкин: 90-йиллардан – 2017 йилгача ва 2017
йилдан бугунги кунгача.

Мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг араб мамлакатла-

ридаги ташрифларида эришилган қатор давлатлараро келишувлар Ўзбеки-
стон Республикасининг араб давлатлари билан ҳозирги ўзаро муносабатла-
рини фаоллаштиришда асос бўлиб хизмат қилди. Хусусан, Қувайтга (2004
й.), Мисрга (2007 й.), БААга (2008 й.), Уммонга (2009 й.) ташрифлар шулар
жумласидандир.

Умуман олганда, 2007 йилдан бошлаб араб-ўзбек муносабатларида бироз

жонланиш кузатилди. 2011 йил июнда Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Ара-
бистони ҳукуматлараро комиссиясининг 3-чи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир
доирасида бизнес-форум ташкил этилди ва инвестицияларни ўзаро рағбат-
лантириш тўғрисида протокол ва битим имзоланди. 2012 йил апрелда Саудия
Маслаҳат кенгаши (парламент) раиси Абдулла Аш-Шайх бошчилигидаги де-
легациянинг Ўзбекистонга ташрифи уюштирилди. 2014 йил августда Маскат
шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт йўлагини тузиш
бўйича тўрт томонлама вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

408

Саудия экспертларининг фикрича, 2000-йилларнинг бошларигача қирол

оиласи ва Миср етакчилари Марказий Осиё давлатларининг ўзига хос жиҳат-
ларини ўрганиш билан чекланганлар . Шу тарзда, 2017 йилгача бўлган бирин-
чи даврни ўзаро ўрганиш, имкониятларни қидириш, чекланган алоқалар ва
ишончсизлик босқичи деб таърифлаш мумкин.

2017 йилда халқаро ва ички вазиятнинг кучайиши шароитида мамлакат-

нинг янги Президенти Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон ташқи сиёсатини риво-
жлантиришнинг янги стратегиясини қабул қилиш ташаббуси билан чиқади.

Унда Марказий Осиё минтақаси ва унинг яқин қўшниларига устувор аҳами-

ят қаратилади. Шундан сўнг 2017 йил май ойида БАА Ташқи ишлар ва халқа-
ро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Заид Ал Нахаян, 2018 йилда Миср
президенти Абдулфаттох ас Сисининг Тошкентга ташрифлари ва 2019 йил
24-26 март кунлари Президент Ш. Мирзиёевнинг БААга ташрифи араб-ўзбек
муносабатлари ривожида янги босқични бошлаб беради. Шунингдек,Ўзбе-
кистоннинг араб давлатларидаги ташқи сиёсати минтақа ва Марказий Осиё
атрофида барқарорлик ҳамда хавфсизлик белбоғини барпо этиш масалала-
рини ўз ичига олган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини риво-
жлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
кўзда тутилган асосий вазифалар белгиланди.

Жумладан, Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) компаниясининг 75

фоиз миқдордаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасининг 25 фоиз миқдордаги улушлари ҳисобига 5 миллион АҚШ
доллари миқдоридаги устав фондига ва 1 миллиард АҚШ доллари миқдори-
даги эълон қилинган капиталига эга бўлиб, масъулияти чекланган жамият
шаклида ташкил этилиши белгиланганлиги. Бирлашган Араб Амирликлари-
нинг инвестициявий, молия институтлари ва компаниялари билан инвестици-
явий ҳамкорликни ривожлантириш вазифаларини бажарилиши, улар билан
инвестициявий муносабатларни мувофиқлаштирилиши, шунингдек, қўшма
инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши ва рўёбга чиқаришга кўма-
клашиши белгиланди .

Ўзбекистон айни пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар ва-

зирлари кенгашига раислик қилмоқда. 2016 йилда Тошкент шаҳрида Ислом
ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бў-
либ ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, маърифат ва
таълим башарият тараққиёти ва фаровонлигининг асосий омилларидан бири
бўлиб, инсонларни эзгуликка чорлаши, меҳр-мурувватли ва сабр-қаноатли
бўлиш каби юксак фазилатларни тарбиялашини қайд этди .

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (ХТМК) ва Ўзбекистон Респу-

бликаси Ўзбекистоннинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлаши орқали
ўзаро шерикчилик алоқалари кенгаяётганини эълон қилди. Америка Қўшма
Штатлари, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ушбу жамғармани 2020
йил 20 октябрда очишди. Бу орқали уч мамлакат минтақавий иқтисодий ҳам-
корликни ривожлантиришга қаратилган хусусий сектор бошчилигида амалга
оширилувчи сармоялар ва тараққиёт ташаббуслари учун 3 миллиард доллар-
дан ортиқ маблағ сарфлашни кўзлайди. Жамғарма Иброҳим келишувларида
берилган ваъдани бажаради ҳамда минтақа аҳолиси ҳаётини яхшилайдиган
сезиларли лойиҳалар орқали тинчликнинг афзалликларини намойиш этади.


background image

STARS International University

409

Ўзбекистон ажратадиган 50 миллион долларгача бўлган маблағ унинг

Иброҳим келишувларига садоқатидан далолат беради ҳамда иқтисодий ҳам-
корлик ва алоқаларни яхшилаш кўпчиликнинг муштарак мақсади эканлигини
англатади.

2020 йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Бирлаш-
ган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган
Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саид Матар ал-Қемзи билан учрашди ва икки
мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кен-
гайтириш истиқболлари муҳокама қилинди . 2020 йил 15 октябрда «Ўзбекин-
вест» компаниясида Бирлашган Араб Амирликларининг экспорт кредитлари
бўйича давлат агентлиги - «Etihad Credit Insurance» компанияси билан ўзаро
хамкорлик меморандуми имзоланди .

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга

тенг бўлган иккита йирик лойиҳани(1-чи 710 мингдан ортиқ кишининг тур-
муш шароитини яхшилаш ва 2-чи саратон касаллигини эрта босқичларда
аниқлаш) молиялаштиради. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 18 январ-
даги қарори билан Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг 2017-2021
йилларга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланди. Унда турли хил молия-
лаштириш манбаларидан, бюджет маблағлари, шу жумладан, халқаро молия
институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом банки ва бошқа-
лар) мақсадли ва грант маблағлари, кредитларни жалб қилиш ва ўзлашти-
риш ҳисобига 67 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган .

Бугунги кунда араб тили ўқитувчи компетенцияси нимадан иборатлиги,

даража, мавқеи ишлаб берилмаган. Мана шу мавқенинг ишлаб берилмаган-
лиги оқибати маълум зиддиятларни вужудга келтирди.

Биринчидан, ўқитувчиларга замонавий талаб қўйилганлиги ҳолда, замона-

вий талаблар нимадан иборатлигини ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам билмасли-
ги, таълим тизимига киритилмаганлиги.

Иккинчидан, ўқитувчиларга ўз фаолиятини инновацион нарсалар билан

бойитиш талаб қўйиляпти, лекин ҳамма ўқитувчилар таълим тизимига ўша
иннновацияларни таъминлаб бера олмаганлиги. Бунинг сабаби ўқитувчилар
инновацияларни қабул қилган ҳолда (ақлий жиҳатдан), ўша инновацияларни
жорий қилишга, ўша ўқув шароитларнинг етишмаслиги(хоҳлайди, аммо ...).

Учинчидан, агар ўқитувчи ўзини компетенциясига нима талаблар қўйил-

ганлигини билса, ўз фаолиятини қайта кўришга назарий билим етарли бў-
лиши, бироқ мана шу назарий билимни араб тили ўқитувчиси учун ишлаб
бериш зарурлигидадир.

Шунга кўра бир томондан инсон капитали талаб қилиняпти, иккинчи то-

мондан таълим тизимида жуда кескин ўзгаришлар талаб қилиняпти. Учинчи-
дан, янги араб тили мутахассисига бўлган ижтимоий талаб ўзгаряпти. Араб
давлатлари бизга иқтисодий жиҳатдан инвестицияларни олиб келяпти. Ҳо-
зир интенсив жиҳатдан Саудия Арабистони, Қувайт, БАА инвестицияларни
киритаётганлиги. Бунинг учун таржимонлар, махсус йўналиш соҳаси бўйича
араб тили мутахассисларининг кераклиги кескин ортиб боряпти.

Таҳлил ва натижалар. Араб тили ўқитувчисининг компетенциясини шакл-

лантириш нималардан келиб чиқади:


background image

«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro

standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli

xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.

410

а)таълим тизимидаги кўп ўзгаришлардан, кескин инновацион бурилиш

таълим истиқболларини белгилаб берди. 2018 йил 17 апрелда Ўзбекистон Ре-
спубликаси Президентининг Фармони Ўзбекистон халқаро ислом академи-
яси: ...... хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа
халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрлар-
ни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим,
малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил
этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва
дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот
муассасаси ҳисобланади .

б)Мамлакат иқтисодий ривожи билан белгиланган вазифалар. Ўзбекистон

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2021 йил-
даги Мурожаатномасида “асосий хорижий шерикларимиз ҳисобланган ......
Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўза-
ро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш” вазифасини белгилаб берди .

в) Инсон капитали тушунчасининг кенг кириб келаётганлиги. Бугун биз

фуқаро тарбия қилмаяпмиз, бугун биз инсон капиталини оиладан бошлаб
тарбия қиляпмиз. Инсон туғилиши билан инсон капиталига бу захира деб
қаралаётганлиги ва ўша захирани ривожлантириш таълимда берилиши за-
рурлиги.

Хулоса ва таклифлар. Ўзбекистон иқтисодий муносабатлари ривожлана-

ётганлиги ва мана шу ривожланаётган муносабатларда араб тилининг ўрни
борлиги, чунки араб тилида Жазоир, Миср, Ироқ, Иордания, Қатар, Қувайт,
Ливан, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Уммон каби дав-
латлар сўзлашади ва араб давлатларининг халқаро муносабатлар тизими-
даги таъсири, халқаро савдо ва саноатда уларнинг ўрни ва аҳамияти, инве-
стициявий ва технологик имкониятларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон араб
мамлакатлари билан ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни йўлга қўй-
иш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор. Бу тахминан минтақавий хавфсизлик
муаммоларини тартибга солиш ва миллий иқтисодий тараққиётни янада рағ-
батлантиришга ижобий таъсир кўрсатади .

Демак, шу сабаблар араб тили ўқитувчиси компетенцияси масаласини ил-

мий-назарий ва педагогик жиҳатдан жалб қилиб берилишини тақозо этади.

Фойдаланган адабиётлар:

1.Qodirova M. T. Компетентлик ёндашуви назарияси ва унинг педагогик маз-

мунига доир қарашлар “Young Scientist” . # 43 (333) . October 2020

2.Қодирова М. Олий таълим муассаси араб тили ўқитувчиси компетенция-

си муаммосини ўрганиш ижтимоий-педагогик зарурият сифатида ЎзМУ ХА-
БАРЛАРИ 2021 1/3

3.Kadyrova Madinabonu Turgunovn PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL

FEATURES AND SOCIAL CONDITIONS FOR ENSURING THE COMPETENCE OF
THE ARABIC TEACHER ISSN: 2776-0979, Volume 3, Issue 3, Mar., 2022

4. Қодирова М.Т. ОТМ араб тили ўқитувчиси компетенциясини таъминлаш-

нинг педагогик-психологик хусусиятлари ва ижтимоий шарт-шароитлари
Педагогика ва психологияда иновациялар, 2022 5/3

Библиографические ссылки

Qodirova M. T. Компетентлик ёндашуви назарияси ва унинг педагогик мазмунига доир қарашлар “Young Scientist” . # 43 (333) . October 2020

Қодирова М. Олий таълим муассаси араб тили ўқитувчиси компетенцияси муаммосини ўрганиш ижтимоий-педагогик зарурият сифатида ЎзМУ ХАБАРЛАРИ 2021 1/3

Kadyrova Madinabonu Turgunovn PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL FEATURES AND SOCIAL CONDITIONS FOR ENSURING THE COMPETENCE OF THE ARABIC TEACHER ISSN: 2776-0979, Volume 3, Issue 3, Mar., 2022

Қодирова М.Т. ОТМ араб тили ўқитувчиси компетенциясини таъминлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва ижтимоий шарт-шароитлари Педагогика ва психологияда иновациялар, 2022 5/3

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов