Авторы

  • Гулнора Ибрагимова
    Доктор педагогических наук, профессор, Ташкентский государственный экономический университет

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.foreign-linguistics.67916

Ключевые слова:

духовность социальная среда религиозность и светскость воспитание Коран духовно-нравственное воспитание образование развитие

Аннотация

В этой статье рассматриваются взгляды выдающихся мыслителей на роль религиозных и светских наук в формировании духовности молодежи, а также их влияние на развитие высокого духовного воспитания в обществе. Особое внимание уделяется значению науки и социальной среды в этом процессе. Кроме того, представлена информация о воздействии благословенных аятов Священного Корана – главной книги ислама – на духовный мир молодого поколения.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika –

Зарубежная лингвистика и
лингводидактика – Foreign

Linguistics and Linguodidactics

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/foreign-linguistics

Improving the spiritual maturity of the youth of New
Uzbekistan is a requirement of our times

Gulnora IBRAGIMOVA

1


Tashkent State University of Economics

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2024

Received in revised form

10 October 2024
Accepted 25 October 2024

Available online

15 November 2024

This article examines the role of religious and world thinkers

on the role of religious and secular sciences in shaping youth
spirituality, as well as their influence on the development of

high spiritual education in society. Special attention is paid to

the significance of science and the social environment in this

process. Additionally, the article presents information on the
impact of the blessed verses of the Holy Quran – the main book

of Islam – on the spiritual world of the younger generation.

2181-3701/© 2024 in Science LLC.
DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol2-iss6-pp318-322

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (

https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru

)

Keywords:

spirituality,

social environment,
religiosity and secularism,
education,

Holy Quran,

spiritual education,
education,

development.

Янги Ўзбекистон ёшларининг маънавий камолотини
юксалтириш-давр талаби

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маънавият,

ижтимоий муҳит,
динийлик ва дунёвийлик,
тарбия,

Қуръони Карим,

маънавий тарбия,

таълим,

тараққиёт.

Мазкур

мақолада

ёшлар

маънавиятини

шакллантиришда диний ва дунёвий илмларнинг ўрни,
юксак маънавий тарбияни такомиллаштиришда илм-фан

ва ижтимоий муҳитнинг таъсири беқиёс эканлиги

тўғрисидаги буюк алломаларимизнинг фикрлари баён

этилган. Шунингдек, ислом динимизнинг муқаддас китоби

Қуръони Каримда нозил қилинган муборак каломларнинг
ёшлар

маънавиятига

таъсири

хусусида

алоҳида

маълумотлар берилган.

1

Doctor of Pedagogical Sciences, Professor, Tashkent State University of Economics. E-mail: g.ibragimova@gmail.com


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика

и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue – 2 № 6 (2024) / ISSN 2181-3701

319

Повышение духовного развития молодежи Нового
Узбекистана – требование времени

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

духовность,

социальная среда,
религиозность и

светскость,

воспитание,

Коран,

духовно-нравственное
воспитание,

образование,

развитие.

В этой статье рассматриваются взгляды выдающихся

мыслителей на роль религиозных и светских наук в

формировании духовности молодежи, а также их влияние

на развитие высокого духовного воспитания в обществе.

Особое внимание уделяется значению науки и социальной
среды в этом процессе. Кроме того, представлена
информация о воздействии благословенных аятов

Священного Корана – главной книги ислама – на духовный

мир молодого поколения.


Маълумки, ўзбек миллатининг миллат бўлиб шаклланишида ҳамда ислом

илмининг равнақ топиб ривожланишида ўзининг буюк хизматлари, ўзига хос
салоҳияти ва илмий-маънавий мероси билан улкан ҳисса қўшган улуғ алломалар
Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний,
Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ибн Сино, Абу Наср Фаробий каби улуғ мутафаккирлар,
буюк тасаввуф пирлари Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд каби
табаррук зотларнинг хизматлари беқиёс. Миллатимиз маънавий камолотида улар
маънавий бой мерос қолдиришларини билан бирга, ислом илмлари, хусусан ақида
ва калом илми, фиқҳ илми, таъвил ва тафсир илмларида самарали фаолиятлар
олиб бориб, ўз номларини мангуга муҳрлаб кетишга муваффақ бўлдилар. Кўплаб
фан соҳалари бўйича мукаммал асарлар ёзиб, дунё тамаддунида муносиб ўрин
эгалладилар. Буюк мутафаккирлар томонидан мерос бўлиб келаётган ноёб асарлар
ёшлар маънавий тарбиясини камол топтиришда муҳим манбалар бўлиб хизмат
қилмоқда. Барчамизга маълумки, маънавий тарбия – шахснинг руҳий тарбиясини
камол

топтиришга

қаратилган,

ундаги

юксак

ахлоқий

маданиятни

шакллантирадиган тушунчалар тизими ҳисобланади.

Маънавий тарбия – юксак маънавиятни тарбиялаш воситаси, муайян шахс,

жамоа, муайян гуруҳ, жамият, миллатда жисмоний баркамоллик, руҳий, ахлоқий,
маънавий етуклик каби сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий таълим-
тарбия жараёнини ифодаловчи тушунча ҳамдир. Инсоннинг жамиятда яшаши учун
зарур бўлган маънавий хусусиятларни тарбиялаш унинг энг асосий қадрият
сифатидаги моҳиятини таъминлайдиган қадимий ва абадий қадриятдир.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шундай таъкидлаган эди: “Таълим-тарбия
– бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги
ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.” [1.1] Шахс маънавий тарбиясини
юксалтириш жараёнида диний ва дунёвий илмлар мувозанатини меъёрда ушлаб
туриш, кутилажак натижаларнинг савиясини белгилаб беради. Айниқса, Ислом
динимизнинг муқаддас китоби Қуръони Каримда илгари сурилган муборак
калималарнинг мазмун-моҳиятини ёритиб, ёшлар маънавиятига ҳамда руҳий
тарбиясига кўрсатадиган таъсирини ошириб боришимиз соҳа мутахассислари
ҳамда педагоглар олдида турган улкан вазифалардан саналади. Инсоният


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика

и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue – 2 № 6 (2024) / ISSN 2181-3701

320

жамиятида тарбия жараёни икки хил кўринишда олиб борилади. Биринчиси,
зохирий тарбия-яъни инсонни жамиятдаги мавжуд тартиб-интизом, ҳулқ-атвор
қоидалари ва ахлоқ нормаларига мувофиқ тарзда ўз хатти-ҳаракатларини тўғри
бошқариш ҳамда амалга ошириш кўникмасини, малакасини шакллантиришга
қаратилган жараён. Иккинчиси, ботиний тарбия (Руҳ тарбияси)-яъни инсоннинг
ички руҳий кечинмаларини, иймон, виждон ва эътиқод каби туйғуларини
шакллантиришга қаратилган мураккаб жараён. Бу масъулиятли жараённи аъло
даражада бажариш, ўзининг аниқ самарали натижаси асосида амалга ошира олиш
тарбия берувчидан катта маҳоратни талаб этади. Маълумки, барча давлатларда
динидан, миллатидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатьий назар, турли
характердаги, ўзига хос фикр ва дунёқарашга эга бўлган инсонлар ҳаёт
кечиришади. Уларнинг инсон сифатида тарбия топишига турли хил омиллар (оила
муҳити, жамоатчилик, кўча ҳаёти, оғир машаққатлар, диний урф-одатлар,
ноодатий хатти-ҳаракатлар...) тўхтовсиз таъсир этиб боради. Тарбияланувчида бу
таъсирларнинг ижобий томонларини ўзлаштириш ва салбий жиҳатларини
улоқтириш кўникмаси шакллантирилмас экан, бора-бора ана шу таъсир этувчи
омиллар боланинг бутун руҳиятини батамом эгаллаб, уни муайян қолипда қотиб
қолишига сабаб бўлади. Ушбу ҳолатни тўғри бошқариш, атрофдаги моддий ва
маънавий таъсирларнинг яхши томонларини ўзлаштириш учун болага ота- она
намунаси ҳақиқий ибрат мактаби вазифасини бажаради. Шуни алоҳида таъкидлаш
лозимки, инсоният яралибдики, тарбия деган тушунча билан доимий равишда
тўқнашаверади. Агар узоқ ўтмишимиздан то бугунги кунимизга қадар ўрганилган
жамики илмларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг барчасида инсон омили,
унинг тақдири, ютуқ ва камчиликлари, борлиққа муносабати кенг миқёсда ёритиб
келинган. Ҳусусан тарбия масаласи ҳам.

Буюк қомусий олимларимиз ҳам бола тарбияси тўғрисида кўплаб фикр ва

мулоҳазалар бирдиришган. Масалан, Абу Наср Фаробий ўз билимлари асосида
маърифатли етук одамнинг образини тасвирлар экан, бундай дейди: “Ҳар кимки
илм хикматини ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ – саломатлиги яхши
бўлсин, яхши аҳлоқ ва одоби бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан
сақланган бўлсин, барча қонун – қоидаларни билсин, билимдон ва нотиқ бўлсин,
илмли ва доно кишиларни хурмат қилсин, илм ва аҳли илмдан мол – дунёсини
аямасин, барча реал моддий нарсалар тўғрисида билимга эга бўлсин”.
[2;24]Фаробийнинг бу фикрларидан шуни англаш мумкинки, аллома таълим –
тарбия жараёнида, ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда унинг жисмоний
ҳамда руҳий саломатлигининг бирламчи омил эканлигини, қалб ва тил уйғунлиги
муҳим аҳамиятга эга эканлигини, илм аҳли даврасида вақт ўтказиш ғоят шарафли
иш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Буюк файласуф Абу Наср Фаробий ўз
фикрларини давом эттириб, яна шундай дейди: “Яхши тарбия кўрмаган ва
турмушда тажриба орттирмаган киши кўп нарсаларни назарга илмайди, у билим
ва тажрбага эга бўлгачгина фикри ўзгаради, ноўрин кўринган нарсаларнинг
аслида зарур эканини пайқайди”. [3;28] Шунингдек, Абу Наср Фаробий ўзининг
“Ақл тўғрисида”ги рисоласида “Таълим-тарбия аҳллари ҳам ўз билимларининг
даражасига қараб бир-бирларидан фарқ қиладилар, ортиқ-кам бўладилар.
Уларнинг баъзи бирларида кашф, ихтиро қуввати бўлмайди, баъзиларида эса бу
қувват камроқ бўлади” [4;110]-деб, таъкидлаган. Шунингдек, “Шайх ур-раис”


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика

и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue – 2 № 6 (2024) / ISSN 2181-3701

321

унвони ила шарафланган буюк қомусий олим Ибн Сино бобомиз ҳам тарбия
масаласида кўплаб изланишлар олиб бориб, бола тарбияси ва тарбия усуллари
ҳақида ўзининг қимматли фикрларини билдирган. Масалан: “Яхши ва ёмон
хулқнинг ҳаммаси шароит, тарбия, одатланиш натижасида вужудга келади. Яхши
хулққа ҳам одат туфайли эришилади” [4;135]-деб, таъкидлайди улуғ табиб.
Ибн Сино боланинг ахлоқий тарбияси ҳақида билдирган фикрларида уй – рўзғор
тутиш масалалари хусусида ҳам сўз юритади. “Болани тарбиялаш оила ота –
онанинг асосий мақсади ва вазифасидир. Ўз камчиликларини тузатишга қодир
бўлган ота – она тарбиячи бўлиши мумкин. Ахлоқий тарбияда энг муҳим
воситалар боланинг нафсониятига, ғурурига тегмаган ҳолда, яккама – якка
сухбатда бўлиш унга насихат қилишдир” [5;47]. Ибн Сино болада ахлоқий
хусусиятларни меҳнат, жисмоний ақлий тарбия билан ўзвий бирликда
шакллантиришни, уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил деб билади.
Юсуф Хос Хожиб ҳам ўзининг машҳур “Қутадғу билиг” асарида боланинг тарбияси,
унинг маънавий камолоти, ахлоқ ва одоб масалалари тўғрисида кўплаб фикрларни
баён қилган. Алломанинг уқтиришича, ҳар бир киши жамиятга муносиб бўлиб
камол топмоғи керак. Бунинг учун у туғилган кундан бошлаб зарур тарбияни
олмоғи лозим. У қобил қизнинг тарбияси ҳақида фикр юритар экан, уларнинг
ўзларига хос хусусиятига эътибор беришни таъкидлайди. “Фарзандлар тарбияси
ниҳоятда эрта бошланмоғи шарт. Шундагина уларнинг ноўрин хатти –
ҳаракатларига берилишининг олди олинади. Сенинг ўғил-қизинг бунёдга келса,
эй олий насаб, уйингда тарбиялагин, бошқа ерда тарбиялама. Мураббийни яхши
кишилардан олгин. Ўғил-қиз пок ўсади, (номатлуб ишлардан) фориғ туради. Ўғил-
қизга билим ҳам одоб ўргат, икки олам уники, унинг манфаати етарли бўлади.”
[4;163] Мирзо Улуғбекнинг оила муҳити соғлом авлодни етиштириш ҳақидаги
фикрларини кузатар эканмиз, алломанинг уқтиришича, боланинг билим олишига
бўлган қизиқиши, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган мухит муҳим ўрин
эгаллайди. Шарқ мумтоз адабиётининг буюк намоёндаларидан бири Муслихиддин
Саъдий Шерозийнинг фикрича, оила, боланинг бахти, келажаги учун замин
яратувчидир. Оилада асосий таянч отадир. У маъсулиятли тарбиячидир. Ота ўз
болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан чиниқтириши
керак. Саъдийнинг педагогик қарашича бола қобилиятли ва камқобилиятли
бўлиши мумкин. Қобилият ўз – ўзидан ривожланмайди. Унинг ривожланиши учун
болани тарбиялаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қобилият сўнади, тарбияни 3
асосий – ақлий, нафосат ва жисмоний меҳнат тарбиясига бўлади. Адиб болани
тарбиялаш вазифасини уларнинг ота – оналарига, яъни оилавий тарбияга катта
эътибор беради.

Инсон ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар

маънавий тарбия туфайли аждодлардан аста-секин тадрижий равишда авлодларга
ўтади. Маънавий тарбия атамаси кенг маънода инсон шахсини шакллантиришга,
унинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий , маданий, маърифий ҳаётда фаол иштирокини
таъминлашга қаратилган барча маънавий таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар,
интилишлар йиғиндисини англатади. Маънавий тарбия таркибига бу соҳада
таълим ва маълумот олиш ҳам киради. Тор маънода, маънавий тарбия муайян
шахснинг маънавий ривожи, дунёқараши, ахлоқий қиёфаси, эстетик дидини
ўстиришга йўналтирилган педагогик фаолиятни англатади. Бундай маънавий


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика

и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue – 2 № 6 (2024) / ISSN 2181-3701

322

тарбия оила ва тарбиявий муассасалар ҳамда жамоат ташкилотлари доирасида
амалга оширилади. Ҳар қандай маънавий тарбия таълим билан чамбарчас боғлиқ
ҳолдагина мавжуд бўлади. Чунки, таълим ва маълумот олиш жараёнида шахснинг
билими кўпайибгина қолмай, балки маънавий-ахлоқий сифатларининг қарор
топиши ҳам тезлашади. Шу боис отабоболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш
илму маърифат, таълим-тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг
асосий шарти ҳамда гарови деб билганлар.

Ота-боболаримиз томонидан илму-ҳикматнинг буюк манбаси сифатида

Қуръони Каримнинг муборак калималари орқали ёш авлодни тарбиялашга
ҳаракат қилганлар. Биламизки, Қуръон – ҳидоят каломи. У барча инсонларни
тўғри йўлга бошловчи, ҳақиқат динининг асл моҳиятини ўргатувчи муқаддас
манбадир. Қуръон – нурдир. У ўзининг нури билан инсонларнинг ботинига кириб,
тананинг барча сарҳадларини нурафшон қиладиган Аллоҳнинг каломидир.
Қуръон – мўминлар учун насиҳатдир. У инсонларга дунё ва охират тўғрисидаги энг
ҳаққоний илмларни тушунтиргувчи илоҳий манбадир. Қуръон – қалблар шифоси,
руҳнинг маънавий озуқасидир. Қуръон – ҳақиқатдир. Қуръони Каримнинг Исро
сураси 9-оятида “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни
қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги ҳақида башорат берур”- деб, нозил
қилинган. Қуръон – муборак каломдир. Қуръон – эслатмадир. Қуръон – раҳматдир.
Қуръон – зулматдан нурга олиб чиқувчи каломдир. Қуръон – мўминлар учун
башоратдир. Қуръон – ҳикмат ила нозил бўлган каломдир. Ҳар қанча
таърифласакда, бу муқаддас каломнинг таърифу тавсифини мукаммал баён
этишга ожизмиз. Қуръони Каримни ўқиш ёки тинглаш инсон руҳиятини юксак
маънавий камолотга етаклайди. Биз нима учун Қуръони Каримни мутола
қилишимиз керак? Аввало, Аллоҳни танимоқ, унинг барча сифатларини англаб
етмоқ учун ўрганамиз. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслик учун, ҳақни ботилдан
ажрата олиш учун, Аллоҳга севимли банда бўлиш учун, ғам-андуҳлардан,
маҳзунликлардан холис бўлиш учун, тоғдек улкан савобларга эришиш учун, дунё
ва охират ҳақиқатларини билиш учун, хонадонимиз нурга тўлиши учун,
манфаатли илм эгаллаш учун, бизга яхшилик эшиклари очилиши учун ва
ҳоказолар. Бу жумлаларни ҳар қанча давом эттирсак бўлади, бироқ шуни
унутмаслигимиз лозимки, манфаатли ва хайрли илм эгаллашимизда Қуръони
Каримнинг ўрни беқиёсдир.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, маънавий тарбия узлуксиз

кечадиган жараён бўлиб, бунда барча объектив ва субъектив омилларни инобатга
олиб, аждодларимиз томонидан қолдирилган улкан маънавий мерос
намуналарини янада кенгроқ доирада ўрганиб, таълим тизимига ислоҳ эта олсак,
энг катта мақсадимизга эриша олишимиз учун йўл очган бўламиз.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/28/mirziyoyev/

2.

Ж.Раҳимов Маънавият асослари ТДЮИ нашриёти Т; 2008 й. 24 б.

3.

Е.Саитов, Оталар сўзи-ақлнинг кўзи. “Ўқитувчи”, Т; 1992 й. 28 б.

4.

Ўзбек педагогикаси антологияси, муаллифлар жамоаси “Ўқитувчи”1995 й 110 б.

5.

Ш.Шомуҳамедов, Донолар бисотидан. Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат

нашриёти Т; 1976 й 47 б.

Библиографические ссылки

Ж.Раҳимов Маънавият асослари ТДЮИ нашриёти Т; 2008 й. 24 б.

Е.Саитов, Оталар сўзи-ақлнинг кўзи. “Ўқитувчи”, Т; 1992 й. 28 б.

Ўзбек педагогикаси антологияси, муаллифлар жамоаси “Ўқитувчи”1995 й 110 б.

Ш.Шомуҳамедов, Донолар бисотидан. Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти Т; 1976 й 47 б.