ХХ аср адабиёти талқинлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
122-123
15
4
Поделиться
Шавкат, Х. (2020). ХХ аср адабиёти талқинлари. Иностранная филология: язык, литература, образование, (3 (76), 122–123. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1540
Хасанов Шавкат, Самаркандский государственный университет

д.ф.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Адабиѐт тарихидан яхши маълумки, адабий алоқалар, таржимачилик, илғор адабиѐтларнинг ҳаѐтбахш анъаналарини ўзлаштириш барча замонларда ҳам миллий адабиѐтларнинг кейинги равнақини белгилаб келган. Профеcсор Муҳаммаджон Холбековнинг ―ХХ аср жаҳон адабиѐти манзаралари‖ 39 номли тадқиқоти кейинги йилларда ўзбек адабиѐтшунослигида бу борада яратилган муҳим манбалардан ҳисобланади. Маълумки, ХХ аср жаҳон адабиѐти бир-биридан кескин фарқ қилувчи иккита катта йўналишда ривожланди. Бири собиқ иттифоқнинг социалистик реализм адабий йўналишига асосланган адабиѐти бўлса, иккинчиси ғарб ижодий оламини қамраб олган модернизм методидир. Соцреализм адабиѐти ва адабиѐтшунослиги деярли мустақиллик йилларигача модернизм санъатини тан олмай келди.


background image

Хорижий филология  

№3, 2020 йил 

 

 

122 

 
REVIEW                                                                                                       ТАҚРИЗ 

 

ХХ АСР АДАБИЁТИ ТАЛҚИНЛАРИ 

 
 

Шавкат Ҳасанов ф.ф.д., 

       СамДУ профессори 

 

 

 
Адабиѐт  тарихидан  яхши  маълумки,  адабий  алоқалар,  таржимачилик,  илғор 

адабиѐтларнинг  ҳаѐтбахш  анъаналарини  ўзлаштириш  барча  замонларда  ҳам  миллий 
адабиѐтларнинг  кейинги  равнақини  белгилаб  келган.  Профеcсор  Муҳаммаджон 
Холбековнинг ―ХХ аср жаҳон адабиѐти манзаралари‖

39

  номли  тадқиқоти  кейинги  йилларда 

ўзбек  адабиѐтшунослигида  бу  борада  яратилган  муҳим  манбалардан  ҳисобланади.  
Маълумки,    ХХ  аср  жаҳон  адабиѐти  бир-биридан  кескин  фарқ  қилувчи  иккита  катта 
йўналишда ривожланди.  Бири собиқ иттифоқнинг социалистик реализм адабий йўналишига 
асосланган  адабиѐти  бўлса,  иккинчиси  ғарб  ижодий  оламини  қамраб  олган  модернизм 
методидир.  Соцреализм  адабиѐти  ва  адабиѐтшунослиги  деярли  мустақиллик  йилларигача 
модернизм санъатини тан олмай келди.  Шу боис кўп йиллар давомида модернизм ҳодисаси 
кўпчилик  учун  бегоналигича  қолиб  келди.  Бугунги  кунда  модернизм  ҳодисасининг 
моҳиятини  очишга  йўналтирилган  бир  қатор  монографиялар,    ўқув  қўлланмалар  ѐзилди,  
илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан, модернизм бағрида 10-15 йил 
яшаб,  сўнг истеъмолдан чиқиб кетган адабий оқимлар,  60-75 йиллар давомида ҳукм сурган 
адабий  йўналишлар  мавжудлиги,    унинг  бир  томондан  реализм,  иккинчи  томондан  ўзидан 
кейинги постмодернизм,  глобаллашув даври санъатлари билан синтезлашиб,  янгидан-янги 
хусусиятларини намоѐн этаѐтганлиги табиатининг ниҳоятда мураккаблигини кўрсатади.  
Модернизм  қандай  ҳодиса,  уни  келтириб  чиқарган  омиллар  нималардан  иборат?  У  илгари 
сурган  ғоялар  ўзга  қитъаларда  қандай  акс-садо  берди?  Чинданам  унинг  ақидалари  шўро 
мафкурасига ѐтмиди?  

М.Холбеков  700  саҳифалик  ушбу  тадқиқотида  ана  шу  саволларга  атрофлича  ва 

батафсил  жавоб  излайди.  Муҳими  шундаки,    олим  илмий-назарий  қарашларини  конкрет 
асарлар  таҳлилидан  келтириб  чиқаради.    Адабиѐтшунос  ХХ  аср  модернизм  прозасининг 
тадрижий талқинини Марсел Пруст,  Жеймс Жойс,  Франс Кафка, Уильям Фолкнер, Эрнест 
Хеменгуэй  кабилар  ижоди  мисолида  кўрсатса,    модернизм  шеъриятининг  хос  белгиларини 
Томас  Элиот,  Гиом  Аполлинер  асарлари  таҳлили  билан  далиллайди.  Модернизм 
эстетикасининг  асосларини  эса  ―аср  одами‖  Жан-Поль  Сартр,    ―ғарб  виждони‖  Алберь 
Камюларнинг бадиий,  илмий-эстетик қарашлари талқинида умумлаштиради.  

Модернизм ҳодисаси ҳаѐтга теранроқ назар солиш, воқеликдаги ҳар бир ҳодисотни ўз 

номи  билан  аташ,    шахс  ва  жамиятнинг  ички  жараѐнларида  кечаѐтган  ижтимоий,  руҳий-
психологик ўзгаришларига аниқ ташхис қўйиш ҳамда ўзигача мавжуд бўлган китобийликдан 
қутулиш  истагида  пайдо  бўлган  ўзига  хос  адабий  методдир.  Профессор  М.Холбеков 
модернизмнинг  юзага  келишига  асос  бўлган  сабабларни  ХIХ  аср  охири  ХХ  аср  бошлари 
фалсафасида пессимизм, иррационализм ва индивидуализм каби йўналишларнинг устунлик 
қила  бошлаганлигида  деб  ҳисоблайди.  Қисқароқ  айтганда,  француз  шоири  Шарль 

                                                           

39

 Холбеков М. ―ХХ аср жаҳон адабиѐти манзаралари‖ – Тошкент ―Mumtoz soz‖, 2020. – 700 бет.  


background image

Хорижий филология  

№3, 2020 йил 

 

 

123 

Бодлернинг  ―Биз  ҳаммамиз  ҳаѐтда  гўѐки  адабий  дафн  маросимида  қатнашаѐтгандекмиз‖  – 
мазмунидаги ҳикматли сўзлари модернизм моҳиятини образли ифода эта олади.  

Ўтган  асрнинг  60-йилларига  келиб,    модернизм  ўз  умрини  яшаб  бўлди  ва  ўрнини 

постмодернизмга  бўшатиб  берди.  М.Холбековнинг  постмодернизмга  берган  таърифини 
соддароқ  қилиб  ифодалайдиган  бўлсак,    бу  модернизмдан  кейинги  адабий  босқич  бўлиб, 
унда  тайѐр  сюжетлар  қайта  ишланади,  янгича  талқин  қилинади,  ўзигача  муқаддас 
ҳисобланган қадриятларга  кўпинча  киноя  билан  ѐндашилади,  энг  асосийси  ―маҳсулот‖нинг 
―енгил  ҳазм‖бўлишига  ва  шу  орқали  катта  аудиторияни  қамраб  олишга  эришилади. 
Кўнгилочарлик ва оммавийлик бу хилдаги санъат асарларининг хос белгиси. Постмодернизм 
намуналари сифатида енгил-елпи телесериалларни мисол келтириш мумкин. Бугунги кунда 
ҳар  қандай  истеъдодли  ѐзувчининг  ижод  маҳсули  оммавийлашув  ва  тезкорлик  нуқтаи 
назаридан  интернет  хабарларига  тенглаша  олмайди.  Постмодернизм  айни  ана  шу  нуқтада 
пайдо  бўлди,  яъни  ѐзувчининг  ижод  маҳсули  ҳам  ОАВ  ва  интернет  тизими  тезкорлигига 
яқинлаштирилди.    М.Холбеков  постмодернизм  адабиѐти  хусусида  мулоҳаза  юритар  экан, 
мослашувчанлик ва келишувчанликни унинг хос аломатлари сифатида эътироф этади.  

Испан  файласуфи  Хосе  Ортега-и-Гассет  таъкидлаганидек,  ўқувчини  мушоҳадага 

чорлайдиган,  унга  руҳий  озиқ  берадиган  элитар  адабиѐтга  мансуб  романларни  мутолаа 
қиладиган  китобхон  қолмаганлиги  баробарида  оммавий  адабиѐтнинг  бозори  чаққон  бўла 
бошлади.  

Умумжаҳон  контекстида  олиб  қараганда,  ХХI  асрнинг  дастлабки  йилларида 

постмодернизм ҳам ўз имкониятларини сарфлаб бўлди. Бироқ, айрим миллий адабиѐтларда 
ҳар  икки  методда  ҳануз  асарлар  юзага  келаѐтганлигини  таъкидлаш  жоиз.  Масалан,  ўзбек 
дедектив  адабиѐтида  саргузашт  асарлар  яратилаѐтгани  каби.  ХХI  аср  сиѐсати  ва 
иқтисодиѐтида бўлганидек, адабий жараѐнида ҳам глобаллашув хусусиятлари қатъийлашиб 
бораѐтганлигини муаллиф конкрет асарлар таҳлилида кўрсатиб ўтади.  

М.Холбековнинг  мазкур  таққиқотида  мавзу  кенг  қамраб  олинган.  Унда  салкам  бир 

ярим  асрлик  давр  мобайнида  жаҳон  адабиѐтида  кечган  ижодий  таълимотларнинг  келиб 
чиқиш  манбалари,    шаклланиши,  тараққиѐт  тенденциялари  билан  боғлиқ  муҳим  ҳолатлар,  
илмий-адабий концепциялар атрофлича ўрганилган ва муайян хулосалар чиқарилган.  

Муаллифнинг  интеллектуал  роман,    онг  оқими,    ғарб  модерн  драмаси,    француз 

―Бульвар  театри‖  каби  илмий-назарий  масалалар  тадқиқ  этилган  мақолалари  фикр  ва 
мулоҳазаларга  бойлиги    ҳамда  теран  хулосалари  билан  эътиборни  тортади.    Шунингдек, 
ўзбек  адабиѐтшунослигида  кам  ўрганилган  масалаларни  янгича  кузатувлар  асосида 
фундаментал  ўрганилганлиги  мазкур  асарнинг  муҳим  илмий-назарий  манбалигини  ҳам 
тайин этади.  

Ўтган юз йилликнинг 70-йилларида ўзбек адабиѐтига шоир ва ѐзувчиларнинг ўз сози ва 

сўзига  эга  янги  бир  авлоди  кириб  келди.  М.Холбеков  ана  шу  авлоднинг 
адабиѐтшуносликдаги  етук  вакилларидан  бири.  Илмий-ижодий  изланишлар  билан  кечган 
давр  мобайнида  олимнинг  ўнга  яқин  ўқув  қўлланмалари,  монографик  тадқиқотлари  нашр 
қилинди.  Унинг  ―Марло  ва  Шекспир‖,  ―Структур  адабиѐтшунослик‖,  ―Бадиий  матннинг 
структур  таҳлили‖,  ―ХХ  аср  жаҳон  адабиѐти    манзаралари‖  каби  асарлари  шулар 
жумласидан. 

Олимнинг  замонавий  ўзбек  адабиѐтини  хорижда  тарғиб  қилишда  ҳам  маносиб 

хизматлари  бор.  Жумладан,  у  1990-2000  йилларда  франциялик  шоирлар  ―Action  poétique‖ 
журнали муҳаррири Анри Делюи ва Жан-Пьер Бальп билан ҳамкорликда Рауф Парфидан то 
Хуршид Давронгача  бўлган ѐш ўзбек шоирлари ижодидан таржималар қилиб ―Poètes ouzbek 
et russe‖ (1989) антологиясини нашр эттирди. 

Бугун  истеъдодли  адабиѐтшунос,  жаҳон  адабиѐтининг  билимдони  Муҳаммаджон 

Холбеков  ўзининг  етмиш  ѐшлигини  қаршилаш  арафасида.  Ҳали  олдинда    илмнинг  қанча  
сир-синоатлари,  заҳматлари,  довонлари…  Бу  борада  устозга  мустаҳкам  соғлик  ва  ижодий 
баркамоллик тилаб қоламиз. 

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов