Поэтика Аристотеля и развитие филологических наук на востоке и западе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
45-52
43
29
Поделиться
Туйчиева, Г. (2020). Поэтика Аристотеля и развитие филологических наук на востоке и западе. Иностранная филология: язык, литература, образование, (4 (77), 45–52. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1578
Гульхумор Туйчиева, Научно-исследовательский институт Махалля ва Оила при Министерстве поддержки махалли и семьи Республики Узбекистан

д.ф.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Термин поэтика используется с древних времен, начиная с “Поэтики” Аристотеля.В том, что эта книга дошла до наших дней, большая заслуга принадлежит ученым из Мавераннахра. Статья приводит новые сведения по дефиниции данного понятия и раскрывает историю изучения науки в странах Востока и Запада.

Похожие статьи

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

45

АРИСТОТЕЛЬ ―ПОЭТИКА‖СИ ВА ШАРҚ ВА ҒАРБДА ФИЛОЛОГИК

ИЛМЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Тўйчиева Гулхумор,

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги

Маҳалла ва оила илмий - тадқикот институти филология фанлари доктори

Калит сўзлар:

поэтика, Шарқ, Ғарб, Аристотель, Мовароуннахр.

Кўпчилик

халқлар

илк

адабий

тажрибаси, хусусан, юнон-рим, хитой,
ҳинд, қадимги Миср, араб жоҳилия
адабиѐти ва фольклори, қадимги туркий
халқлар адабиѐти ва бошқа маданиятлар
адабий анъанасининг илк вужудга келиши
жараѐнлари кўпроқ шеърий шакл билан
боғлиқ бўлган, шеърий шаклга кирган ва
ифода этилган, шеър хусусиятларини ўз
моҳиятига қамраб олган. Қарийб барча
халқлар адабий анъанасида шеърлар
аввалига қўшиқ сифатида куйланган.

Бундай анъана ҳозир ҳам баъзи

ўринларда сақланиб қолган. Масалан,
ҳиндларда ғазаллар куйланиб, ижро
этилади, яъни ўқилади. Аммо, мазкур
фаолият ―куйлаш‖ эмас, балки айнан
―шеър

ўқиш‖

деб

аталади.

Шеър

борасидаги

илк

норматив-назарий

қарашлармажмуи поэтик тафаккурнинг
асоси ҳисобланади.

Поэтик

илмлар

умуминсоният

тараққиѐти ва маданий ривожланишига
боғлиқ

ҳолда

дунѐ

илмий-назарий

тафаккурининг алоҳида соҳаси сифатида
ўз илдизлари билан қадимги даврларга
тақалади. Поэтика бадиий асар, хусусан,
шеър моҳияти ва унинг тузилиши, шеър
таркибидаги

турли

адабий-просодик

ҳодисалар

билан

боғлиқ

бўлган

соҳасифатида

қадимдан

ривожланиб

келган. Шу боис, поэтика Шарқ ва Ғарб
цивилизацияларида мустақил йўналиш
сифатида

мавжуд

бўлган

илмлар

таснифига киритилган

2

.

2

Баходиров Р. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ва

илмлар

таснифи

тарихидан.

-

Тошкент:

―Ўзбекистон‖, 1995. –144 б.; Абу Наср Форобий.
Шеър санъати.-Т.: Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва
санъат нашриѐти,1979. -66 б.; Абу Али Ибн Сино.
Саломон ва Ибсол. Лирика, фалсафий қарашлар,

Энг қадимги поэтик қарашлардан

бири Аристотелнинг ―Поэтика‖ (―Поэтик
санъатлар‖) асарида ўз ифодасини топди

3

.

Поэтиканинг

умумбашарий

ривожланиши жараѐнида Шарқ ва Ғарб
маънавий-маданий муҳитида, аниқроқ
айтадиган бўлсак, сўз санъати такомили
билан боғлиқ маданият ўчоқларида ўзаро
ўхшашлик ва умумийликлар билан бир
қаторда, ўзига хос бетакрор ҳолатлар ҳам
мавжуд бўлган. Бунинг ѐрқин мисоли
сифатида Аристотель ―Поэтика‖си

4

ва

унинг дунѐвий тафаккурга бўлган таъсири
ҳақида гапириш мумкин

5

.

Мазкур манба бадиий адабиѐт ва

унинг умумий хусусиятлари борасида баҳс
қилган илк асарлардан бири ҳисобланади.
Аммо бу, Аристотель ―Поэтика‖сидан

шеър санъати. – Тошкент: 1980. –89 б.; Ибн Сина.
Фанни шеър. // Наука Поэтики. – Душанбе, 1985. -
74 с.

3

Арасту. Ахлоқи кабир. –Тошкент: ―Ўзбекистон

Миллий

энциклопедияси‖.

2018.

-350

б.;

Аристотель. Поэтика. У.Тўйчиев ва М.Маҳмудов
таржимаси. –Тошкент, 1980; Tuychieva G.U. The
Role of Central Asia Scholars in the development of
Literary

Science

//

The

Advanced

Science.

International Journal of Arts & Sciences.Open Access
Journal.

Issue

3.

USA.

–Torrance.

2011;

http://www.dunyouzbeklari.com/?p=47195

4

Аристотелнинг «Поэтика» асарини тадқиқ этиш,

илмий ўрганиш ва таржима қилиш бўйича дунѐ
миқѐсидаги библиографик маълумотлар ҳақида,
қаранг:

http://www.leeds.ac.uk/classics/resources/poeti

cs/poetbib.htm

5

Позднев М. М. Психология искусства. Учение

Аристотеля. -М.-СПб.: Русский фонд содействия
образованию и науке. 2010.- 816 с.; Лосев А. Ф.
История античной эстетики. [Т. 4.] Аристотель и
поздняя классика. - М.: Искусство, 1975. 776 стр.;
Зубов В. П. Аристотель: Человек. Наука. Судьба
наследия. («Научно-биографическая серия»). - М.:
Изд-во АН. 1963. -368 стр. 25 000 экз. переизд.:- М.:
Эдиториал УРСС, 2000; 2009.

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

46

олдин поэтик санъатларга алоқадор бирон-
бир бошқа манба бўлмаган эканда, деган
фикрни англатмаслиги лозим. Аслида,
Аристотель ―Поэтика‖сидан олдин ҳам
илмий қарашлар мавжуд бўлган, аммо,
улар бизнинг давримизгача етиб келмаган.
Биз улар ҳақидаги ахборотлардан маҳрум
эканлигимизни

тан

олишдан

бошқа

иложимиз йўқ.

Поэтик фикр тарихида икки бир-бири

билан узвий кечган жараѐнларни ажратиб
кўрсатиш мумкин: бири – адабиѐт моҳияти
бўйича умумбашарий тасаввурларнинг
шаклланиши, адабий қонун-қоидаларнинг
вужудга келиши ва ўрганилиши жараѐни;
иккинчиси – миллий адабий анъаналарни
англаш

ва

уларни

тизимлаштириш

жараѐни.

Шу нуқтаи назардан поэтика, ѐки

бизнинг бугунги замонавий атамамиз –
адабиѐт назарияси ҳар вақт адабиѐт
тузилишига оид умумий қонуниятларни
белгилаш билан бир қаторда, миллий
адабиѐт, адабиѐт тарихи, адабий танқид ва
адабий асар поэтик хусусиятлари, асарлар
таҳлили билан боғлиқ ҳолда тадрижий
ривожланган.

Аристотелнинг

―Поэтика‖си

башарият

тарихида

унга

қилинган

иқтибослар сони нуқтаи назаридан энг
машҳур асарлардан бири. Чунки ―Поэтика‖
асарига қилинган иқтибослар сони олим
яшаган даврда бошланган бўлиб, ҳали-
ҳанузгача давом этади. Аристотелнинг
―Поэтика‖си адабиѐт ҳақидаги назарий
қарашларни унинг амалий татбиқи билан
узвий тарзда умумлаштира олган илк
асарлардан.

Шу

нуқтаи

назардан

―Поэтика‖ ўзидан кейинги даврлар учун
назарий асос, яъни эталон ролини
ўйнаган

6

.

Поэтика (грек. ποιητική, τέχνη —

поэтик

санъат) —

поэзия

назарияси

ҳисобланиб, аслида кенг маънода поэтик
фаолият, яъни бадиий сўзни вужудга
келтиришнинг

турли

масалаларини

ўрганади. Поэтик фаолиятнинг келиб

6

Floris Bernartd, KristoffelDemoen. Poetry and its

contexts in Eleventh century Byzantium. 1

st

edition.

Ashgait publishing. – 2012. – 244 p.

чиқиш сабаблари, бош тамойиллари,
шакллари ва мазмуни, умуман олганда эса,
бадиий адабиѐт қонуниятларини ўрганади.

Агар қадимги даврда поэтика бадиий

адабиѐтни англаш муаммоларини ўз ичига
қамраб олган бўлса, ҳозирда поэтика –
адабиѐт назариясининг алоҳида тарихий
йўналиши ҳисобланади. Унинг вазифаси
маълум бир илмий-методологик усуллар
билан

адабий

асарнинг

ўзига

хос

тузилиши, унинг бадиийлиги, поэтик
шакли, поэтик санъат техникаси (восита,
услублари) масалаларини ўрганади. Баъзи
холларда

―поэтика‖

истилоҳи

ўрганилаѐтган адабий объектнинг маълум
хусусиятлари масалаларини ўз ичига
қамраб олади. Масалан, Алишер Навоий
поэтикаси.

Аристотель ―Поэтика‖си билан бир

қаторда дунѐ миқѐсида поэтикага оид энг
машҳур асарлар сифатида Дионисий
Кассио Лонгин

7

(213-273 йй.) номи билан

шуҳрат қозонган қадимги рим олимининг ―
санъат‖ (On The Sublime)

8

асарида зикр

этилган.

Дунѐ

миқѐсида

бадиий

сўзни

таърифлаган кўплаб асарлар Аристотель
―Поэтика‖сига

боғланмаган

ҳолда

яратилган. Улардан қадимги ҳинд адабий-
назарий ва эстетик қарашларини ўзида
мужассам этган Бхарата Мунининг ―Натья
Шастра‖

नाट्यशास्त्र

асари (тақрибан э.о. 400-

200

йй.),

қадимги

Хитой

адабий

қарашларини шеър тузилиши ва моҳияти
борасида ифодалаган ҳамда бизнинг
давримизгача бу тўғрисидаги маълумотлар
сақланган илк хитой поэтикаларидан бири
ҳисобланган Лу Жининг (Лу Жи -

261–303 й.й.) ―Вэнь Фу‖, яъни ―Адабиѐт
ҳақида‖ асарини қайд этиш мумкин.

Мусулмон

Шарқида

филологик

илмларни араблар ―адаб илмлари‖ деб

7

Longinus. On the Sublime. Translation into English

be H.L.Havell and others. –London: Macmillan and
Co., - 1890. //

https://www.britannica.com/topic/On-

the-Sublime

8

https://www.gutenberg.org/files/17957/17957-

h/17957-h.htm

;

https://www.poetryfoundation.org/articles/69397/from-
on-the-sublime

;

http://attalus.org/translate/longinus.html

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

47

аташиб,

унинг

таркибида

ҳам

тилшуносликка, ҳам адабиѐтшуносликка
оид илмлар яхлитликда ўрганилган ва
мазкур яхлит тизим асосан араб тили
билан боғлиқ илмлар сифатида тасниф
этилган. Энг қадимги даврлардан бошлаб
поэтика,

бизнинг

ҳолатимизда

адаб

илмининг умумбашарий ривожланиши
жараѐнида Шарқ ва Ғарб маънавий-
маданий муҳитида, сўз санъати такомили
билан боғлиқ тамаддум ўчоқлари вужудга
келган ва поэтик илмлар ривожланган. Сўз
санъати бўйича тамаддум марказлари
қаторига Мовароуннаҳр ҳам киритилган.

Шу

нуқтаи

назардан,

бизнинг

маданий ҳудудимиз, яъни Мовароуннаҳр
ва Марказий Осиѐда вужудга келган ва
амал қилган поэтик тафаккур ва поэтик
тизимини шакллантириш бўйича бадиий
анъана

умумбашарий

ривожланиш

жараѐнларига маълум даражада таъсир
этган, деб айта оламиз. Марказий Осиѐдаги
поэтик тафаккур анъанаси ўз тадрижи
давомида

Ғарб

ва

Шарқдаги

адабиѐтшунослик ва поэтик тафаккур
хусусиятларини белгилашга хизмат қилган
миллий қарашлардан биридир.

Мусулмон шарқида ўрта асрлар араб

адабий қарашларини тизимлаштирган бир
қатор адаб илми намояндалари, хусусан,
Ал –Жоҳиз

9

(775/79-868, ―

"

هييثتلاو نايثلا باتك -

―Kitābu-l-bayān va-t-tabyīn‖), Абдуллоҳ ибн
Муътазз

10

(861-908, ― عيذثلا باتك‖ –― Kitābu-l-

badiʻ‖), Қудама ибн Жаъфар

11

(873-

932/948, ― رعشلا ذقو‖ – ―Naqdu-sh-shiʻr‖),
Абдулқоҳир Журжоний

12

(1009-1079, ― لئلاد

زاجعلإا‖- ―Dalāʼilu-l-iʻjāz‖, ― حغلاثلا رارسأ‖–
"Asrāru-l-balāğа")

каби

ўнлаб

9

http://www.al-mostafa.com :

. Abū ʻUsmānʻAmr ibn

Baḥral-Jāḥiẓ-

ظحاجلا رحت هتا رمع نامثع وتأ

.

نايثلا باتك

هييثتلاو

.

خوريت

:

ليجلا راد

:

444

-

ص

ibn al-Mu ʻtazz:

ستعملا هتا اللهذثع شاثعلا وتأ

.

عيذثلا باتك

.

هحرش

يجرطم نافرع هققحو

.

حيفاقثلا ةتكلا حسسؤم

- .

2012

.

110

-

ص

.

وتأ

اللهذثع شاثعلا

11

https://waqfeya.com/. Qudāma bin Jaʻfar:

حماذق

رفعج هت

.

رعشلا ذقو

.

حيىيطىطسىق

:

ةئاوجلا حعثطم

.

1302

.

93

-

ص

.

12

https://www.noor-book.com/

Abū Bakr ʻAbdulqāhir

bin ʻAbdurraḥmānbin Muḥammad al-Jurjāniy

.

أ

ركت وت

يواجرجلا ذمحم هت همحرلا ذثع هت رهاقلا ذثع

.

حغلاثلا رارسأ

.

جذج

:

يوذملا راد

.

548

ص

.

يواعملا يف زاجعلإا لئلاد

.

جرهاقلا

:

حثتكملا

حيقيفوتلا

.

365

-

ص

.

олимларнингрисолаларини эслатиб ўтиш
жойиз.

Уларнинг

ичида

бизнинг

ҳамюртларимиз бўлган Мовароуннаҳрлик
олимлар Абу Наср Форобийнинг ―Китоб
фи саноъати ал-китоб‖ ( باتكلا حعاىص يف باتك),
―Китоб ал-луғот‖ ( خاغللا باتك), ―Китоб ал-
хитоба‖ ( حتاطخلا باتك), ―Калом фи шеър ва
ал-қавофи‖ ( يفاوقلا رعش يف ملاك), ―Китоб фи
аш-шеър‖( رعشلا ىف باتك)

13

, Ибн Синонинг

―Шеър санъати‖

14

( رعشلا هف ), Абу Райҳон

Берунийнинг ―Ал-Осор ал-боқийа ‗ан ал-
қурун ал-ҳолийа‖ ( حيلاحلا نورقلا هع حيقاثلا راثلأا)
ва

―Ҳиндистон‖

15

,

Маҳмуд

Замахшарийнинг

16

―Кашшоф‖ (―Каshshāf‖

- فاشكلا)асарларида поэтик тасаввурлар
илмий-назарий

жиҳатдан

ижодий

ривожлантирилди.

Рус

олими

А.Г.Горенфельд

Аристотелдан олдин ҳам маълум даражада
илмий шакллантирилган адабий ғоялар,
адабиѐтнинг

жанрларга

бўлиниши

тўғрисидаги

қарашлар

бўлганлиги

борасида гапиради

17

.

Кейинчалик Европа ренессанси, яъни

XIV-XVI асрлардан бошлаб Ғарбдаги
илмий жараѐнларга ўтди ҳамда яна бир бор

13

Абу Наср Форобий. Шеър санъати.-Т.: Ғ.Ғулом

номидаги адабиѐт ва санъат нашриѐти,1979. -66 б.

14

Абу Али Ибн Сино. Саломон ва Ибсол. Лирика,

фалсафий қарашлар, шеър санъати. – Т.: 1980. –89
б.; Ибн Сина. Фанни шеър. // Наука Поэтики. –
Душанбе, 1985. - 74 с.

15

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон (Таржимонлар

А. Расулов, Ғ. Жалолов, Ю. Ҳакимжонов). -Т.,
1965;

Абу

Pайҳон

Беруний.

Қадимгихалқларданқолганѐдгорликлар. -Т., 1968;
Туйчиева Г. У. «Поэтика» Аристотеля и взгляды
Абу

Райхана

Бируни

на

литературу

//

Филологические науки в России и за рубежом. –
СПб.: Реноме, 2012. - С. 36-39

16

Исломов

З.М.

Маҳмуд

Замахшарийнинг

«Муқаддамату-л-адаб» асаридаги туркий феъллар
таҳлили. Фил. фан. ном. ... дисс. автореферати. –
Тошкент.

1993;

Исломов

З.М.

Маҳмуд

Замахшарийнинг ―Муқаддаматул-адаб‖ асарининг
қўлѐзма манбалари ва арабча-туркий феъллар
сўзлигининг йиғма илмий-танқидий матни: Филол.
фан. докт. дис. авторефати. –Тошкент: ЎзР ФА
Қўлѐзмалар институти, 1998.

17

Бу ҳақида махсус Қаранг: А.Г.Горнфельд.

Поэтика // Энциклопедический словарь Брокгауза и
Ефрона: В
86 томах (82 т. и 4 доп.). — СПб.: 1890—
1907.

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

48

ижодий

ўзлаштирилиб,

бизнинг

давримизгача

етиб

келди.И.Ю.Крачковский

бу

борада

―поэзияга нисбатан Европа ва Шарқ
олимлари фикрларининг уйғунлашувини‖
файласуфлар асарларида кузатиш мумкин
дейди

18

.

Поэтика ўз тадқиқот предмети,

поэтика

тасарруфига

киритилган

вазифалар

кўлами,

аниқ

мақсадга

йўналтирилганлиги

нуқтаи

назаридан

турли тарихий шароитларда ўз мазмуни ва
моҳиятини ўзгартириб борган. Поэтика
истилоҳи бу тарихий номинацияга эга
бўлган воқеликдир. Адабиѐт назарияси
бугунги замон истилоҳидир. Уларни ўзаро
бирлаштириб

турган

нарса

бадиий

адабиѐтни

англаш

ва

ўрганиш

анъанасининг эволюцион жиҳатдан яхлит
эканлигидир. Уларнинг бугунги кундаги
бош вазифаларидан бири бадиий асар
спецификаси,

яъни

унинг

бетакрор

томонларини аниқлаб, кўрсатиб беришга
йўналтирилган. Бунда поэтик санъатнинг
эстетик норма сифатидаги моҳияти очиб
берилади.

Замонавий

адабиѐт

назариясида

―поэтика‖ истилоҳи асосий уч мазмунда
ишлатилади:

а).

Тор маънода

- асар бадиий

хусусиятлари,

унинг

адабийлигини

таъминловчи ва намоѐн этувчи турли усул,
шакл,

восита,

услублар

йиғиндиси

сифатида талқин қилинади.

б).

Кенг маънода

- урғу бадиий

матнга берилади, яъни бадиий матннинг
фақат нутқий эмас, балки тузилиши
муаммолари ва масалалари ўрганилади.

в).

Жуда кенг маънода

– поэтика ҳар

қандай санъат асаридаги (хусусан, барча
бадиий санъатлардаги, масалан, мусиқа,
рассомлик, архитектура в.б.) эстетик
тамойилларнинг берилиши масаласини
ўрганади.

―Адабиѐт

назарияси‖

истилоҳи

тарихий-ижтимоий характерга эга бўлган
адабий воқеликдир. ―Адабиѐт назарияси‖

18

Крачковский И.Ю. Арабская поэтика в IX веке//

Изб. Соч., - М.-Л.: Академия наук, т. II . – 1956. -С.
363. (- 712 с.)

истилоҳининг келиб чиқиши ва замонавий
мазмуни поэтик тафаккур такомили ва
тадрижи билан бевосита боғлиқ. Поэтик
тафаккур, хусусан, поэтик қараш ва ғоялар
қадимги даврлардан бери маълум. Аммо,
адабиѐт назариѐтчиси бўлиш ХХ асрдагина
мутахассисликка айланди. Бу давргача
адабиѐт

назарияси

узоқ

тарихий

ривожланиш йўлини босиб ўтди.

Араб-мусулмон маданияти негизида

Аристотель ва Горацийларнинг поэтик
қарашлари сақланиб,XVI-XVIII асрларда
Ж.Скалигер,

Н.Буало,

Г.Э.Лессинг,

Д.Дидро, Ж. Вико, И.Г.Гердер, Г.Гегель
кабиларнинг поэтикага оид асарлари
яратилишига асос бўлди. XIX аср сўнгида
И.Крачковский, А.Кримский, Ф.Корш,
А.Шербаккабилар ислом даври поэтик
қарашларини янгидан англаш ишини
бошлаб бердилар, яъни қайта мусулмон
шарқи

олимларининг

адабий-эстетик

қарашлари тизими илмий эътиборни ўзига
торта бошлади.

Адаб илмининг икки тадқиқот

объекти мавжуд деб ҳисобланган, улар: а)
араб тилидаги нутқ Қуръонга боғлиқ
эмаслиги ва арабча нутқни араблар
сўзлашадиган услубда хатолардан холи
тузиш қонуниятларини ўрганади; б) адаб
илмининг усул ва фуруъ қисмлари мавжуд,
деб ҳисобланган. Усул қисми луғат, сарф,
иштиқоқ, наҳв, маъоний илми, баѐн илми,
бадиъ илми, аруз илми, қофия илмларини
бирлаштирган. Фуруъ қисми эса хат
турлари, шеър ѐзиш ( رعشلا ضرق), насрий
асар, рисолалар ѐзиш (иншо), маъруза ва
тарих кабилардан иборат бўлган, деган
қарашлар мавжуд бўлган. Уларнинг
мажмуи ўрта асрлар филологик илмларини
ташкил қилган.

Адабиѐт назариясининг энг муҳим

муаммоларидан бири ―Адабиѐт нима?‖
саволига жавоб излаш бўлган. Аммо,
замонавий Ғарб олимларининг кўпчилиги
алоҳида ҳолда ―адабиѐт‖ тушунчасини
эмас, балки ―тил‖ материалини ишлатиш
услуби

―нарратология‖

тушунчасини

ўрганишга

саъй-ҳаракат

қилишади.

Шунинг учун назариѐтчилар ўртасида
―адабий мант‖ тушунчаси борасидаги
илмий баҳслар ҳануз давом этади. Шу

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

49

нуқтаи назардан адабиѐт назариясига оид
ранг-баранг қарашларни ўзида мужассам
этган турли мактаблар фаолият кўрсатади.
Улар тадқиқот предмети, унинг объекти,
методологияси ва тадқиқ этиш методлари
бўйича бир-биридан фарқ қилади. Баъзи
олимлар фикрига кўра, бадиий адабиѐтни
―баѐн қилиш услуби‖, яъни интерпретация
билан боғлиқ ҳолдагина ўрганиш мумкин.

Қадимги Хитойда Лу Цзининг(261—

303) ―Вэнь фу‖ (―Адабиѐт ҳақида‖) китоби
илк поэтикалардан бири ҳисобланади.
Мазкур асар хитой адабиѐти тарихида энг
қадимий

адабий-назарий

қарашлар

мажмуаси

бўлиб,

унинг

сўзма-сўз

таржимаси ―Нафис сўз ҳақидаги мадҳия‖
дейилади

19

. Шунингдек, Лу Цзи шеърнинг

параллель қурилишини жорий қилган
шоирдир. Лу Цзининг мазкур асари шеър,
яъни поэтик сўз айтиш ва таълиф этиш
қонуниятларини ўргатувчи манбалардан
бўлиб, манбанинг ўзи ҳам шеърий шаклда
ѐзилган ҳамда хитой поэтикасига доир илк
манбадир. Китобда ритм, қофия тартиби,
қофияланган проза талаблари, поэтик
нутқнинг асосий талаблари каби масалалар
юзасидан фикрлар билдирилган. Мазкур
китоб эрамизнинг олтинчи асригача энг
ноѐб манбалардан бири сифатида хизмат
қилган

20

.

Маълумки, ―Аристотель поэтикасини

даставвал Абу Башр Матта (вафоти 932)
сурѐний тилидан арабийга ағдарган, Яҳъѐ
ибн Аъдий (вафоти 960) эса асарни яна
сурѐнийдан таржима қилган. Ибн Сино ана
шу ибн Аъдий таржимаси асосида унга
шарҳлар ѐзган. Ибн Рушд ҳам ибн Аъдий

19

Алексеев В. М. Римлянин Гораций и китаец Лу

Цзи о поэтическом мастерстве// Известия АН
СССР. Отделение литературы и языка. 1944, Том 3.
Выпуск 4. С. 154—164. То же.- Алексеев В. М.
Труды по китайской литературе. В 2 кн. Кн. I. -М.;
2002; Бобровникова Т. А. Грек Платон и китаец Лу
Цзи о смысле и назначении поэзии (Вслед за
«сравнительными этюдами» В. М. Алексеева). //
Восток-Запад. Историко-литературный альманах.
2003—2004. М., 2005. С.127-140. Мазкур асар
В.М.Алексеев томонидан рус тилига таржима
қилинган.

20

Liu,

Xie.

Dragon-CarvingandtheLiteraryMind.

Translated into English by Yang Guobin. Beijing:
Foreign Language Teaching and Research Press, 2003.

таржимасини

шарҳлаган.

XII

асрда

Толедода ибн Рушд шарҳини олмониялик
Ҳерман (вафоти 1256) лотин тилига
ағдарган‖

21

.

―У маҳалларда араб тили ҳали илмий

тил сифатида танилмаган, кўп асарларни,
шулар

жумласидан,

кўп

юнон

муаллифларининг таълифларини сурѐний

22

тилига таржима қилиш одат эди. ...
Кейинчалик ўнинчи асрга келиб ―Поэтика‖
сурѐний

тилидан

арабчага

таржима

қилинди.

Бунинг

дастлабки

таржимонларидан Исҳоқ ибн Ҳунайн
(вафоти 911) бўлса, бошқаси Матто ибн
Юнус ал-Қуннойи (941 йилда ҳаѐт бўлган)
эди

23

. Матто ибн Юнус ал-Қуннойининг

―Поэтика‖

таржимаси

бизнинг

давримизгача сақланиб, етиб келган.

А.Ирисовнинг

фикрига

кўра,

Аристотелнинг мазкур китоби ҳақида араб
файласуфи Абу Исҳоқ ал-Киндий (801-
866) ҳам қисқа бир китоб ѐзган

24

. Инглиз

шарқшунос

олими

Давид

Самуил

Марголиус

1887

йилда

Аристотель

21

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. -Тошкент:

Ўзбекистон, 1997. –Б. 233

22

Изоҳ бизники: Сурѐний тили энг қадимги

даврлардан эрамизнинг IХ асрига қадар муомалада
бўлган, ҳозирда ўлик тиллардан бири ҳисобланади.
Кўпроқ Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудларида
амалда бўлган. Сурѐний тилининг тарихий
аҳамияти шундаки, қадимги юнон маънавий-илмий
ва фалсафий қарашлари аввал грек тилидан
сурѐний тилига таржима қилинган. Мазкур
таржималар сўнг араб тилига сурѐний тилидан
таржима бўлган. Сурѐний тили қадимги юнон-рим
маданияти дурдоналарини замонавий даврларга
етиб келишида кўпрок ролини ўйнаган. Сурѐний
тилининг асосида Эдесса номидаги шаҳар
аҳолисининг арамей диалекти турган. Эдесса
эрамиздан олдинги II аср охиридан бошлаб Ш аср
ўрталарига қадар муҳим савдо-сотиқ ва маданият,
сиѐсий марказ бўлган. Сурѐний тилига эрамизнинг
II асрида Инжил таржима қилинади.Мана шу
вақтдан бошлаб мазкур тилнинг аҳамияти янада
ортади. Сурѐний тили бир неча асрлар давомида
ѐзма тил сифатида роль ўйнаган ҳамда Ўрта ер
денгизидан тортиб, то Хитой, Мўғилистонларга
қадар тарқалган. Шарқий Рим Империясида эса
сурѐний тили грек тилидан кейинги ўринга
қўйилган.

23

Изоҳ

бизники:

Ирисов

А.

Аристотель

―Поэтика‖си ва унинг Шарқдаги издошлари.//
Аристотель. Поэтика. –Тошкент: 1980. –Б. 124.

24

Ўша ерда, -Б.125.

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

50

―Поэтика‖сининг Матто ибн Юнус қилган
таржимасини

топиб,

уни

Лондонда

босмадан чиқаради. Маттоибн Юнус
амалга оширган ―Поэтика‖ таржимасини
ўтган асрнинг 1953 йилида араб олими
Абдураҳмон Бадавий Қоҳирада нашр
қилади. Мазкур нашрда Аристотель
―Поэтика‖сига ѐзилган Форобий, Ибн
Сино, ибн Рўшдлар шарҳлари ҳам
қўшилган ҳолда чоп этилади.

Шу билан бир қаторда, бадиий

адабиѐт ва унинг меъѐрлари тўғрисидаги
фан соҳаси ҳамда унинг таркибидаги шеър
моҳияти тўғрисидаги фикрлар ҳам қадимги
грек заминида, аниқроғи, Аристотелнинг
―Поэтика‖

асари

билан

бевосита

алоқадорликда вужудга келган бўлса,
кейинчалик Шарқ давлатларида қадимги
грек

фалсафий

фикрларига

ѐзилган

шарҳлар орқали, масалан Абу Наср
Форобий, Ибн Сино асарларикитоблари
орқали

ижодий

ўзлаштирилган

ва

мантиқан ривожлантирилган.

Инсоният

маданияти

тарихида

Аристотелнинг ―Поэтика‖ асари анчайин
мураккаб тақдирни бошидан ўтказиб,
мовароуннаҳрлик

қатор

олимларнинг

илмий қарашлари орқали сақланиб, Ғарб
ренессансининг муҳим асосларидан бири
даражасига кўтарилган ҳамда эрамиздан
олдинги III асрдан бизнинг давримизгача
сақланиб, омон етиб келган

25

.

25

Аристотель

―Поэтика‖сининг

бизнинг

давримизгача сақланиб етиб келган Европадаги илк
нашрларидан бири Ибн Рўшднинг изоҳлари билан
биргаликда

1498

йилда

Венецияда

амалга

оширилади. Итальян маърифатпарвар гуманист
олими, қадимги грек-рим маданиятининг издоши,
филолог, математик, мусиқа назариѐтсичи Жўржо

Валла (Giorgio Valla. 1447, Пьяченца — 23.1.1500,
Венеция) томонидан асар нашр қилинади. Биринчи
ижодий таржима эса Альд Мануци томонидан
Венецияда 1495-1498 йилларда чоп қилинади. Сўнг
янги қайта ишланган матн Эразм Роттердамский
томонидан Базелда 1531 йилда нашр қилинади.
Кейинчалик Сильбург томонидан янги нашр
Франкфуртда 1584 йили тайѐрланади. XVIII аср
охирида, аниқроғи 1791-1800 йилларда Буле
Аристотель

―Поэтика‖сини

грек

ва

лотин

тилларида нашрга тайѐрлайди.XIX асрда эса
Берлин

Академиясининг

саъй-ҳаракатлари

натижасида Аристотель асарларининг 5 томлиги
ҳозирланади. Мазкур нашр 1848-74 йилларда
француз нашри учун асос бўлиб хизмат қилади.

Яъни, эрамиздан олдинги III асрда

қадимги Грецияда яратилган адабиѐт
ҳақидаги илм кейинчалик Ўрта асрларда
мусулмон маданияти доирасида бизнинг
заминимиздан етишиб чиққан бир қатор
олимлар томонидан шарҳланган, поэтик
фикрга

доир

ғоялар

ижодий

ривожлантирилган, ундан кейин эса
Европа ренессанси давридан бошлаб Ғарб
давлатлари илмий тафаккурига мусулмон
маданияти орқали ўтган ва сақланиб,
бизнинг

давримизгача

етиб

борган.

Бинобарин,

бизнинг

буюк

аждодларимизнинг поэтик тафаккури ўз
даврида умумбашарий, хусусан, Ғарб
поэтик тафаккурининг шаклланиши учун
хизмат қилган, дунѐ миқѐсидаги адабий-
поэтик

ғоя

ва

қарашларнинг

шаклланишида муҳим аҳамият касб этган.

Поэзия

‖, яъни ―бадиий адабиѐт‖

сўзининг илмий муомалага киритилиши
Аристотель

номи

билан

боғланади.

Аристотель ўзининг ―Поэтика‖ асарида
бадиий адабиѐтни шу ном билан, яъни
―поэзия‖ деб атайди. Ҳозирги замон
илмида эса бадиий адабиѐт таркибидан
фақат шеърият поэзия номи билан аталади.
Аммо Аристотелнинг нима учун бадиий
адабиѐтни ―поэзия‖ деб атаганлигида жон
бор.

Чунки,

Аристотель

давридаги

дастлабки адабиѐт, яъни эпос ва драма
маросим хорларидаги ривоят ва ҳажвий
диалог асосида ѐзилган шеърий асарлардан
иборат бўлган ва улар куйлаб ижро
этилган.

Аристотелнинг ―Поэтика‖ асари икки

қисмдан иборат бўлган деган фикр ҳам
мавжуд. Улар: трагедия ва комедиядир.
Аммо бизнинг давримизгача фақат бир
қисм, яъни традегия борасидаги қарашлар
етиб келган холос. Аристотель фикрига
кўра, трагедия олти унсурдан иборатдир,
улар: қурилиш, характер, услуб, спектакль
ва лирикадир. Персонажлар воқеани баѐн
этиш учун хизмат қилади. Сюжет
трагедиянинг бош объекти ҳисобланади.
Трагедия саъй-ҳаракатлар, яъни фаолият
имитацияси

ҳисобланади.

Трагедия,

Аристотель фикрига кўра, афсус, ўкинч,
қўрқинч

хисларини

уйғотиб,

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

51

эмоцияларнинг

кучайиши

ва

инсон

қалбининг покланиши учун қўлланилади.

Аристотелнинг ―Поэтика‖ асарининг

асли номи ―Поэзия санъати тўғрисида‖ деб
аталган. Унинг бош мақсади қадимги грек
адабиѐтидаги ривожланиш жараѐнларини
танқидий англаш ва улар асосида алоҳида
хулосаланган тизим яратишдан иборат
бўлган. Олим қадимги грек эпоси ва
драмаси

таркибидаги

умумий,

қонунлашган ҳолатларни, яъни адабий тур
элементларини илмий аниқлашга, бадиий

адабиѐтни эса тур ва хилларга бўлинишига
асос солган.

Демак, бадиий адабиѐтни бадиийлик

ҳодисаси

сифатида

назарий

англаш

Аристотель томонидан бошлаб берилган
бўлиб, бу таълимот кейинчалик бир қатор
қадимги грек-рим маданиятига тегишли
муаллифлар

(Неоптолем,

Гораций)

томонидан тадрижий ривожлантирилган,
мана шу назарий қарашлар кейинчалик
ўзининг сўзсиз таъсирини ҳам Ғарб
адабиѐтига, ҳам Шарқ адабиѐтига ўтказган.

Адабиѐтлар:

1.

Абу Наср Форобий. Шеър санъати.-Т.: Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва санъат

нашриѐти,1979. -66 б.

2.

Абу Али Ибн Сино. Саломон ва Ибсол. Лирика, фалсафий қарашлар, шеър санъати.

– Тошкент: 1980. –89 б. Ибн Сина. Фанни шеър. // Наука Поэтики. – Душанбе: 1985. - 74 с.

3.

Аристотель. Поэтика. У.Тўйчиев ва М.Маҳмудов таржимаси. –Тошкент: 1980.

4.

Арасту. Ахлоқи кабир.–Тошкент: ―Ўзбекистон Миллий энциклопедияси‖. 2018. -350

б.

5.

Алексеев В. М. Римлянин Гораций и китаец Лу Цзи о поэтическом мастерстве //

Известия АН СССР. Отделение литературы и языка. 1944, Том 3. Выпуск 4. С. 154—164.

6.

Алексеев В. М. Труды по китайской литературе. В 2 кн. Кн. I. М., 2002

7.

Бобровникова Т. А. Грек Платон и китаец Лу Цзи о смысле и назначении поэзии

(Вслед за «сравнительными этюдами» В. М. Алексеева). // Восток-Запад. Историко-
литературный альманах. 2003—2004. М., 2005. С.127-140.

8.

Баходиров Р. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ва илмлар таснифи тарихидан. - Тошкент:

―Ўзбекистон‖, 1995. –144 б.

9.

Зубов В. П. Аристотель: Человек. Наука. Судьба наследия. («Научно-

биографическая серия»). - М.: Изд-во АН. 1963. - 368 стр. 25 000 экз. переизд.: - М.:
Эдиториал УРСС, 2000; 2009.

10.

Ирисов А. Аристотель ―Поэтика‖си ва унинг Шарқдаги издошлари.// Аристотель.

Поэтика. –Тошкент: 1980. –Б. 124

11.

Лосев А. Ф. История античной эстетики. [Т. 4.] Аристотель и поздняя классика. -

М.: Искусство, 1975. 776 стр.

12.

Liu, Xie. Dragon-CarvingandtheLiteraryMind. Translated into English by Yang Guobin.

Beijing: Foreign Language Teaching and Research Press, 2003.

13.

Позднев М. М. Психология искусства. Учение Аристотеля. -М.-СПб.: Русский фонд

содействия образованию и науке. 2010.- 816 с.

14.

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. -Тошкент: Ўзбекистон, 1997. –Б. 233

15.

Аристотель. Поэтика. У.Тўйчиев ва М.Маҳмудов таржимаси. –Тошкент: 1980.

16.

Абу Наср Форобий. Шеър санъати. –Тошкент: 1979.

17.

Абу Али Ибн Сино.Саломон ва Ибсол. Лирика, фалсафий қарашлар, шеър санъати.

–Тошкент: 1980.

Тўйчиева Г. “Поэтика” Аристотеля и развитие филологических наук на востоке и

западе.

Термин поэтика используется с древних времен, начиная с “Поэтики” Аристотеля.

В том, что эта книга дошла до наших дней, большая заслуга принадлежит ученым из

background image

Хорижий филология

№4, 2020 йил

52

Мавераннахра. Статья приводит новые сведения по дефиниции данного понятия и
раскрывает историю изучения науки в странах Востока и Запада.

Tuychiyeva G. Aristotel's “poetics” and development of philological sciences in the East

and West.

The term “Poetics” has been used since ancient times, starting with the “Poetics” of

Aristotle. The fact that this book has survived still our days is a great merit belongs to scientists
from Movarounnahr. The article provides new information on the definition of this concept and
reveals the history of the study of science in the East and West.


































Библиографические ссылки

Абу Наср Форобий. Шеър санъати.-Т.: Г.Гулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти,1979. -66 б.

Абу Али Ибн Сино. Саломон ва Ибсол. Лирика, фалсафий карашлар, шеър санъати. - Тошкент: 1980. -89 б. Ибн Сина. Фанни шеър. И Наука Поэтики. - Душанбе: 1985. - 74 с.

Аристотель. Поэтика. У.Туйчиев ва М.Махмудов таржимаси.-Тошкент: 1980.

Арасту. Ахлоки кабир.-Тошкент: “Узбекистан Миллий энциклопедияси”. 2018. -350 б.

Алексеев В. М. Римлянин Гораций и китаец Лу Цзи о поэтическом мастерстве // Известия АН СССР. Отделение литературы и языка. 1944, Том 3. Выпуск 4. С. 154—164.

Алексеев В. М. Труды по китайской литературе. В 2 кн. Кн. I. М., 2002

Бобровникова Т. А. Грек Платон и китаец Лу Цзи о смысле и назначении поэзии (Вслед за «сравнительными этюдами» В. М. Алексеева). // Восток-Запад. Историко-литературный альманах. 2003—2004. М., 2005. С. 127-140.

Баходиров Р. Абу Абдуллох ал-Хоразмий ва илмлар таснифи тарихидан. - Тошкент: “Узбекистан”, 1995. -144 б.

Зубов В. П. Аристотель: Человек. Наука. Судьба наследия. («Научнобиографическая серия»). - М.: Изд-во АН. 1963.- 368 стр. 25 000 экз. переизд.: - М.: Эдиториал УРСС, 2000; 2009.

Ирисов А. Аристотель “Поэтика”си ва унинг Шаркдаги издошлари.// Аристотель. Поэтика.-Тошкент: 1980.-Б. 124

Лосев А. Ф. История античной эстетики. [Т. 4.] Аристотель и поздняя классика. -М.: Искусство, 1975. 776 стр.

Liu, Xie. Dragon-CarvingandtheLiteraryMind. Translated into English by Yang Guobin. Beijing: Foreign Language Teaching and Research Press, 2003.

Позднее M. M. Психология искусства. Учение Аристотеля. -М.-СПб.: Русский фонд содействия образованию и науке. 2010.-816 с.

Сулаймонова Ф. Шарк ва Fap6. -Тошкент: Узбекистан, 1997. -Б. 233

Аристотель. Поэтика. У.Туйчиев ва М.Махмудов таржимаси.-Тошкент: 1980.

Абу Наср Форобий. Шеър санъати. -Тошкент: 1979.

Абу Али Ибн Сино.Саломон ва Ибсол. Лирика, фалсафий карашлар, шеър санъати. -Тошкент: 1980.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов