Психологическое описание образа аваза в узбекских дастанах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
  • Информационно-ресурсный центр Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои
CC BY f
93-97
36
9
Поделиться
Мирзаев, Ж. (2020). Психологическое описание образа аваза в узбекских дастанах. Иностранная филология: язык, литература, образование, (4 (77), 93–97. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1590
Жонмирза Мирзаев, Информационно-ресурсный центр Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои

Директор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Каждое слово, каждое действие в народных эпосах направлено на раскрытие психологии героя. В отличие от письменной литературы, эпос строго придерживается добрых традиций бахши. Он изображает героя в соответствии с надеждами и чаяниями людей. Поэтому создатель эпического жанра старается всеми силами всесторонне раскрыть психологии, изображая образ главного героя. В данной статье подробно рассматривается психологический образ главного героя в эпическом тексте на примере анализа образа Аваза

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

93 

 

ЎЗБЕК ДОСТОНЛАРИДА  АВАЗ ОБРАЗИНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАСВИРИ  

 

Мирзаев  Жонмирза Нематович, 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти  

университети Ахборот ресурс марказининг директори 

 

Калит  сўзлар: 

эпос,  мифологик  тафаккур,  мотив,  образ,  сюжет,  метод,  бадиий 

тасвир, психологик тасвир.  

 

Ҳар  қандай  эпос  бу  халқнинг 

маънавий  дунѐсини,  ўзлигини  ўзида 
мужассам этади.  Ҳар  бир эпос аввало шу 
халқнинг  менталитети,  дунѐга,  ҳаѐтга, 
жамиятга, 

ижтимоий 

муносабатларга 

психо-эстетик 

муносабати 

асосига 

қурилади.  ―Гўрўғли‖  эпоси  ҳам  шундай. 
Уни  қайси  халқ  яратган  бўлса,  унда  
юқоридаги  мотивлар,  дунѐни  бадиий-
эстетик қабул қилиш билан бирга унда шу 
халқнинг  майл  ва  истаклари,  одатлари, 
маънавий  қиѐфаси  акс  этади.  Ҳар  қандай 
бадиий  асар,  моҳиятига  кўра,  ўз  олдига 
эзгулик  ва  ѐвузлик  ўртасидаги  чегарани 
кўрсатишга,  бошқача  айтганда,  ѐвузлик  ва 
эзгулик  курашида  эзгуликнинг  ғалабасига 
қурилади,  эътиборни  ана  шу  курашдан 
чиқадиган  хулосаларга  қаратади.    Айнан 
эзгулик  йўлидаги  кураш,  унинг  ғалабаси, 
қаҳрамонларнинг 

ўзаро 

ҳамда 

ѐвуз 

кучларга,  ватанга  муносабатлари  орқали 
шу  халқнинг  этно-психологиясини  намоѐн 
қилади,  шунингдек,  эшитувчи,  ўқувчи, 
кўрувчи, 

тингловчиларда  

муносабатлардан, руҳий  ҳолат ва вазиятда 
танлаган  йўли  таъсирида    эстетик  ибратга 
мойиллик  уйғотади.  Бу  мойиллик  эса 
унинг 

ѐвузликка 

нисбатан 

дидини, 

муносабатини  этик  ва  этник  қарашларини 
шакллантиради.  Эпосдаги  бу  хил  руҳий 
жараѐнлар    эпоснинг  этнопсихологиясини 
белгилайдиган 

муҳим 

нуқталардан 

биридир.  Шу  ҳолатни  ҳисобга  оладиган 
бўлсак, бадиий асарлар, хоҳ у ѐзма бўлсин, 
хоҳ  оғзаки,  бу  хилдаги  муносабатни 
шакллантиришига  кўра  ўз  ўқувчисининг 
билвосита  тарбиячисига  айланади.  Қайси 
асарда  миллий  менталитет  ва  миллий 
психологик жараѐн акс этмаса ѐки миллий 
психологик  ҳолатига  мос  келмаса,  бу 
хилдаги  асарлар,  шу  тилда  дунѐга 

келганидан 

қатъи 

назар, 

бу 

халқ 

томонидан  идр  ок  этилмайди.  Бу  хилдаги 
ўзига  психологик  жиҳатдан  ѐт  бўлиб 
туюлган асарни халқ ўзиники қилолмайди. 
Шундай  экан  ҳар  бир  эпос,  аввало,  ўз 
халқининг  этнопсихик  менталитетига, 
унинг  этник  майл-истакларига,  орзу-
армонларига, 

қарашларига 

қурилгани 

билан 

ҳам 

эътиборлидир. 

Бошқача 

айтганда,  халқ  бадиий  асарда  ўзини  ва 
руҳиятини  кўриши  шарт.  Руҳияти  бегона 
бўлган 

асарлар 

миллийлашмасдан 

қолаверади. 

Шу  маънода  ―Гўрўғли‖  эпоси  ҳавас 

қилса  арзигулик  эпосдир.  У  туркий  
халқнинг  соф  миллий  руҳий  ҳолатлари, 
муносабатларига, 

яъни 

этнопсихологиясига    қурилганлиги  билан 
алоҳида ажралиб туради. 

Биз 

буни 

оддий 

инсоний 

муносабатлардан 

тортиб, 

мураккаб 

конфликтли  вазиятгача  бўлган  ҳолатларда 
кўрамиз. 

Авазнинг  тутинган  отасига,  онасига, 

болаларига, 

Чамбилга 

бўлган 

муносабатида 

унинг 

бу 

тарздаги 

этнопсихологияси  янада  яққолроқ  намоѐн 
бўлади.  Қаҳрамоннинг  турли  психологик 
ҳолатини  бахшилар  турли  хил  вазиятлар, 
ҳолатлар орқали синайди.  

  ―Зулфизар  ва  Авазхон‖  достонида 

Аваз  отасига  далда  бериб,  келгинди 
қаландар  туфайли  юзага  келган  муммони 
ўзи ҳал қилиш  учун отасининг ўрнига ўзи 
хизматга шайлигини баѐн қилади.   

...Хизматкор айлагин Аваз қўзингди, 
Сен тургин, менга хизмат лозимдир, 
Қўлдан 

берма, 

ота, 

Чамбил 

элингди[8, 4]. 

Аслида эпосда бу хил ѐндашув, яъни 

ўғилнинг  ота  мушкулини  ҳал  қилувчи 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

94 

сифатида тасаввур қилиш ва отага шундай 
муносабат  қилиш  этносга  хос  бўлиб, 
этникпсихологиянинг 

ўзига 

хос 

кўринишидир.    Аваз  халқ  идеалидаги 
қаҳрамон  сифатида  этнопсихологиянинг 
барча  талабларига  мос  ҳаракатлар  қилади 
ва мос сўзлар айтади. Бу этник алпнинг энг 
муҳим  фазилатлар  мезонларидан  биридир. 
Шу  сабабли  ҳам  Аваз  гарчи  аразласа  ҳам 
ҳеч  қачон  отаси  Гўрўғлига  қарши  бош 
кўтармайди,  этнопсихологияга  зид  хатти 
ҳаракатлар 

қилмайди. 

У 

нафақат 

жисмоний  жиҳатдан,  балки  маънавий-
аҳлоқий  жиҳатдан  ҳам  этносга  ибрат, 
ўрнак  бўлиши  керак.  Шу  сабабли 
бахшилар 

ўзлари 

яратаѐтган 

эпик 

қаҳрамонни 

этноснинг 

аҳлоқий 

ва 

маънавий  ақидалари  асосида  яра  тади. 
Аваз  билан  боғлиқ  аксар  достонларда 
Гўрўғлининг  ҳар  бир  сўзини,  ишорасини, 
ҳолатини  ўзига  қонун  сифатида  билиб, 
Аваз  фарзандлик  бурчини  бажаришга 
киришади.  Умуман  олганда,  отани  рози 
қилиш  –  фарзанднинг  бурчидир.  Шу 
сабабли ҳам Аҳмадхон қутқуси билан Аваз 
аразлаб  кетганда  ҳам  отасига  тик 
қарамайди,  ҳурматсизлик  қилмайди,  унга 
қарши  бош  кўтармайди.  Гўрўғлининг  ҳар 
бир ҳукмини сўзсиз қабул қилади.   

―Олтин  қобоқ‖,  ―Малла  савдогар‖ 

достонларида  Аҳмад  туфайли  бола-чақаси 
ҳам сотилиб, бадарға бўлиб кетса ҳам Аваз 
Гўрўғлига кек сақламайди. Гўрўғли олдида 
Аваз  манманлик  қилмайди,  унга  терс 
гапирмайди. 

Тирик 

борман, 

қайтармасман 

сўзингни, 

Қиѐматли болам дединг ўзимни!... 
Худойимни лозим кўрган ўзимни, 
Бир  худойим  бўлар  менга  меҳрибон! 

[2, 20]” 

 Ўзбек 

халқи, 

умуман, 

Шарқ 

халқлари 

психологисига 

кўра, 

ўғил  

отанинг сўзини қайтармаслиги, қиѐтмагача 
ота  хизматини  қилиши,  ―ота  рози,  худо 
рози‖  дейиши  биз  мансуб  этноснинг  энг 
муҳим  психологик  атрибутлари  саналади. 
Тўғри,  бу  хил  одатларнинг  тарихий 
асослари  мифологик  тасаввурларга  ва 
патриархал  даврга  хос  қарашларга  бориб 
тақалади.  Аммо,  этноснинг  жуда  кўп 

таянчлари,  устунлари,  жумладан  унинг 
этникпсихологияси  ҳам  айнан  ўша  ўзи 
яшаб ўтган мифологик тасаввурлар  устига 
қурилади.  Шу  сабабли  эпос  қаҳрамонинг 
ҳар  қандай  психик  ҳолати  ва  хатти-
харакати  ҳам  эпос  яратган  халқнинг 
ижтимоий  реал  ҳаѐти,  ҳам  қадимги 
тасаввурларини ўзида акс эттиради.    

Умуман, 

этнопсихологияга 

хос 

бўлган бу хил муносабатлар қаҳрамоннинг 
фазилатларини  янада  оширади,  ўзига 
нисбатан ҳурмат ва ҳавас уйғотади.  

―Балогардон‖  достонида  Юнус  пари 

аразлаб,  Ғиротни  ҳам  олиб  кетгач,  отсиз, 
ѐрсиз  тушкунликка  тушиб  қолган  отасига 
Аваз  далда  бериб,  уни  руҳан  қўллайди  ва 
отни  ҳам,  Юунус  парини  ҳам  олиб  келиш 
ҳақида отасига сўз беради.  

Ота, эшит менинг айтган 

нолишимни, 

Ёлвориб худойга солдим ишимни. 

 

Оч кўзингни, кўтар ота, бошингни. 
Бошимни сарф қилдим Эрам йўлига, 
Эрам боққа талаб қилдим, 

отажон...[3, 12]. 

Эпик  алпга  хос  бўлган  саргузаштлар 

содир  этиб,  аваз  Юнуспарини  ҳам, 
Ғиротни ҳам қайтариб олиб келади.  

Қайтишга  кўнмаган  Юнуспарини 

Гўрўғлини ўлди, деб алдайди. Авазнинг бу 
ѐлғони ҳам психиологик усул бўлиб, ―Сулҳ 
учун ишлатилган ѐлғон гуноҳ санламайди‖ 
деган  ҳадисни  ѐдга  солади.  Аваз  отаси  ва 
онасини яраштириш учун ѐлғон ишлатади. 
Аммо 

бу 

ѐлғон 

хайрли 

мақсадда, 

отасининг, 

қолаверса, 

элу 

юртнинг 

тинчлигини ўйлаб қилинган ѐлғон эди.   

Авазнинг,  тутинган  бўлса  ҳам,  отаси 

Гўрўғлига  бўлган  муносабатида  алпнинг 
этнопсихологиясининг 

энг 

муҳим 

жиҳатлари очилади. 

Гулихиромонга  ошиқ  бўлиб  қолиб, 

уни  олиб  келиш  учун  йўлга  отланаѐтган 
Авазни  Гўрўғли  йўлдан  қайтармоқчи,  бу 
иш  хатарли  эканини  унга  тушунтирмоқчи 
бўлади.  Аммо,  Аваз  ўз  фикрида  қатъий 
туради,  шу  жиҳати  билан  у  ўзининг 
Гўрўғлига 

муносиб 

ворис 

эканини 

исботлайди. 

―Авазхон:

 

Эй  ота,  айтганидан 

қайтарми  мард  киши?  Айтган  сўзидан 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

95 

қайтмоқлик номарднинг иши. Ёр устида ун 
йил  бўлса  саваши,  саваш  деса,  келар  ўғил 
хуруши. Агар мингга кирса Авазнинг ѐши, 
шу  дилбар  учун  жавоб  бермасанг, 
кесилсин  мендай  ботирнииг  боши, 

 

дейди[4, 10]. 

―Маликаи  айѐр‖  достонида  Гўрўғли 

малика  парига  ошиқ  бўлиб,  кўкрагини 
захга  босиб,  тушкун  бўлиб  турганда,  Аваз 
отасининг  орзусини  амалга  оширишга 
киришади.  

Ота, эшит, мен айтган нолишимни, 
Сел қилиб тўкарман кўздан ѐшимни, 
Оч 

кўзингни, 

кўтар, 

каъбам, 

бошингни. 

...Ота, 

эшит, 

менинг 

айтган 

тилимни, 

Хизматкор айлагин Аваз ўлингни [10, 

8]. 

Айнан  мана  шундай  вазиятларда 

алпнинг  ҳақиқий  этнопсихологияга  мос 
маънавий  дунѐси  кўринади.  Мисолда 
кўриб  турганимиздай  Аваз  қанчалик  алп, 
қудратли  паҳлавон  бўлмасин,  у  ўзини 
отасига  хизматкор,  деб  билади.  Унинг  бу 
хил  муносабати  тутинган  онаси  Юнус 
парига, болаларига бўлган муносабатларда 
ҳам  намоѐн  бўлади.  Бу  муносабатларда 
Аваз  қобил  фарзанд,  фарзандлар  ҳимояси 
учун 

жонидан 

воз 

кечадиган 

ота, 

ожизларга  мададкор,    кечиримли,  бағри 
кенг  алп  сифатида  гавдаланадики,  бу 
хислатлари  билан  ҳам  у  халқ  идеалидаги 
қаҳрамонга  айланади.  Эпик  қаҳрамон 
шуниси билан қимматлики, унинг фазилат 
ва  хислатларида  бутун  бошли  миллатнинг 
хислатлари  акс  этади.  Авазнинг  отасига 
муносабати,  умуман,  унинг  фазилатлари 
аслида 

миллатнинг, 

халқнинг 

фазилатларидир.  Халқ  ўз  хислат  ва 
фазилатларини  идеалидаги  қаҳрамонлар 
орқали намоѐн қилади. 

Мисоллардан  кўриниб  турибдики, 

ҳар  икки  халқнинг  этнопсихологияси  бир-
бирига  яқин  бўлгани  учун  қаҳрамоннинг 
маънавий  дунѐси  ҳам,  ота-онаси,  ҳамда 
яқинларига 

муносабати 

ҳам 

эпик 

анъанлардан  келиб  чиқиб,  деярли  бир 
хилда ифода этилади.  

Аваз  ўзида  миллатнинг  энг  ижобий 

томонларини ўзида мужассам этади.   

Эпик  қаҳрамон,  энг  аввало,  ўзининг 

қаҳрамонларга  хос  хусусиятлари  билан 
намоѐн  бўлади.  Биз  бунга  халқ  эпосида 
ѐрқин  лавҳалар  ва  чизгиларда  кўрамиз.   
Ҳар икки эпосда ҳам Авазнинг ѐвуз кучлар 
бўлган  девлар,  жодугарлар,  босқинчилар, 
хиѐнаткорлар,  душманлар  билан  қилган 
курашларида    эпик  қаҳрамонга  хос  унинг 
руҳий 

дунѐси, 

психологияси 

очиб 

берилади.  

Ўзбек 

халқининг 

―Гавдароз‖ 

достонида  Аваз  билан  билан  Гавдароз 
девнинг 

олишуви 

чинакам 

эртак 

қаҳрамонининг  дев  ѐки  аждар  билан 
уришишини,  умуман,  халқнинг  душманга 
бўлган 

руҳий-психик 

муносабатини 

намойиш  қилади.  Ўзбек  эпосида  Аваз 
Гавдароз, тожик эпосида Говдоршоҳ билан 
бўлган жанглар шу маънода эътиборлидир. 
Ҳар  иккала  достонда  ҳам  душман 
Чамбилга 

бостириб 

келади. 

Демак, 

Говдоршоҳ  ҳам,  Говдароз  ҳам  босқинчи. 
Бу  ватан  ҳимояси  бўлган  курашда  Аваз 
образи  ўзида  бутун  халқнинг  ватанга  ва 
босқинчига  бўлган  муносабатини  акс 
эттиради.  Ҳар  иккала  достонда  ҳам 
Авазлар  Чамбилнинг  ҳимоясига  отланиб 
Гавдароз ва Говдоршоҳ билан яккама-якка 
жангга  киришади,  ватан  ҳимоясида  ҳар 
иккала  версия  қаҳрамони  ҳеч  бир 
иккиланиб  ўтирмайди,  ўзининг  мардлиги, 
жасурлигини  намойиш  қилиб,  босқинчига 
кўкрак  кериб  чиқади.  Бахшилар  ватан 
ҳимоясига  отланган  қаҳрамонни  турли 
психологик вазиятларда тасвирлаш орқали 
қаҳрамоннинг  сифат  ва  хусусиятларини 
янада оширишади.  

Ўзбек 

эпосида 

Гавдароз 

дев 

Чамбилни  вайрон  қилиш  ва  Авазни, 
Гўрўғлини  асир  қилиб  олиб  кетиш  учун 
келади.  Эпик  қаҳрамоннинг  ботирлигини 
бўрттириш  учун  бахшилар  Говдароз 
девнинг  фарзанди    унинг  чангалзорда 
ҳўкизларни худди чивиндай қилиб еб, паст 
тиши  ―найзага  ўхшаб  осмонга  ѐтса,  ―уст 
тиши  омочга  ўхшаб‖  ерни  шудгорлаб 
юрадиган  жуда  баҳайбат,  махлуқ  дев 
эканини келтиришади.  

Ўқувчи  кўз  олдида  бундай  девга  бас 

келадиган  одам  бормикин  деган  тасаввур 
пайдо  қилишади.  Рақибининг  бу  хил 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

96 

тасвирлари  эпик  қаҳрамоннинг  куч-
қудратини  янада  бўрттиради.  Аваз  ана 
шундай  рақибга  қарши  Чамбил  ҳимоясига 
отланиб,  отасига  ―Чибинча  кўринмас 
девлар  кўзимга‖  дейди.    Говдароз  Авазни 
назарига  ҳам  илмайди,  уни  даставвал 
психологик  таҳдид  орқали  енгмоқчи,  шу 
билан 

бирга, 

жангга 

кирмасдан 

қаҳрамонни  руҳан  синдирмоқчи  бўлади. 
Жанг  услубларининг  бу  хил  руҳий 
усуллари ҳозир ҳам сақланиб қолган.  

Ўз  рақибини  синдириш  учун  бугун 

ҳам  спортчилар  турли  хил  психологик 
таҳдидлар  қилишади.  Бунга  биз  кундалик 
спорт 

мусобақаларида 

гувоҳ 

бўлиб 

турамиз. Эпик қаҳрамон рақибларининг бу  
хил  психологик  таҳдидлари  деярли  барча 
достонларда  мавжуд.  Улар  эпик  қаҳрамон 
руҳиятини 

синдириш 

учун 

уларга 

нисбатан  ―ѐш  бола‖,  ―она  сути  оғзидан 
кетмаган‖,  ―пажмурда‖,  отларини  эса 
―ниначи‖,  қумурсқа‖    деб  аташади.  Шу 
таҳдидлари  орқали  ўзининг  ва  эпик 
қаҳрамоннинг  куч-қудратига  баҳо  берган 
бўлишади.    Говдароз  ҳам  Авазга  худди 
шундай  услуб  қўллайди.  Уни  ―буғдой 
поясидай  таѐқчанг  билан  мени  қандай 
қилиб ҳайдайсан?‖ деб таҳдид қилади. Ана 
шу  ўхшатиш  орқали  Говдароз  Авазга 
биринчи руҳий зарбани беради. Аммо эпик 
қаҳрамон  бу  каби  таҳдидлардан  довдираб 
қолмайди.  У  ўзидан  бир  неча  марта 
жисмоний устун бўлган рақибга тик қараб, 
унга  дадил  ва  мардона  ҳужум  қилади: 
Ғиркўкни  девнинг  боши    атрофида 
айлантириб, 

учира 

бошлайди. 

Ва  

найзасини  девнинг  кекирдагига  суқади. 
Аммо  бу    девга  ―ари  чаққанчалик‖  ҳам 
таъсир қилмайди. Шунда Аваз унинг икки 
кўзига  найза  тиқади.  Дев  бақирганча 

ағдарилиб  тушади  ва  жанг  Авазнинг 
ғалабаси билан якун топади.  

Дев  билан  Аваз  ўртасидаги  кураш 

бизга беихтиѐр  Одессийнинг циклоп – бир 
кўзлининг 

кўзига 

найза 

тиқишини 

эслатади.  Албатта,  биз  бу  ерда  бу  икки 
эпосни  бири-бирига  қиѐслаш  ѐки  ўзаро 
таъсири  ҳақида  гапирмоқчи  эмасмиз.  Бу 
ерда  бунга  ҳеч  қандай  асос  ҳам  йўқ.  Бу 
кураш  саҳнаси  халқ  оғзаки  ижодига  хос 
бўлган  тасаввурлар  ҳосиласидир.  Аммо, 
ҳар  икки  достонда  ҳам  бир  нарса  –  
қаҳрамоннинг  ўз  рақибидан  руҳий  устун 
эканлиги  намоѐн бўлмоқда.  

Авазнинг 

қўрқмаслиги, 

руҳий 

жиҳатдан  ўз  рақибларидан  устун  туриши 
унинг  ғалабасининг  асоси  бўлади.  Биз  бу 
мисолни  бекорга  келтирганимиз  йўқ. 
Умуман олганда, ўзбек бахшилари нафақат 
Гўрўғли,  балки  Авазнинг  алплигини 
ифодалашда  халқ  оғзаки  ижодининг 
анъанавий 

усулларидан, 

хусусан, 

муболағалардан  кенг  фойдаланишади.  Бу 
ҳолат  Аваз  билан  боғлиқ  деярли  ҳар  бир 
жангда,  саргузаштда  билиниб,  бўртиб 
туради.  Руҳан  устун  бўлган,  рақибининг 
руҳий  ҳужумидан  довдирамаган  Аваз 
ғалаба  қилади.  Душман  Чамбилни  ташлаб 
қочади.  Айна  шу  кичкина  достонда  биз 
бахшилар 

бадиий 

услублардан 

фойдалиниб, 

эпик 

қаҳрамоннинг 

хусусиятларини  янада  теранлаштиришади. 
Шу 

билан 

бирга 

халқнинг 

ватан 

босқинчиларига 

бўлган 

муносабати 

кўринади. Умуман олганда, эпик қаҳрамон 
учун  ватан  ори,  номуси    жонларидан  ҳам 
қадрлироқ  тарзда  талқин  этилади  ва  улар 
айнан  шундай  фазилатлари  учун  ҳам  эпик 
қаҳрамон 

бўлишга 

арзийди. 

 

Aдабиѐтлар: 

 

1.

 

Авазхон. Достон. Айтувчи Раҳматулла Юсуф ўғли. –Тошкент:Ёзувчи, 1997.– Б.20. 

2.

 

Авазхон.    Достон.  Айтувчи:  Раҳматулла  Юсуф  ўғли.  Нашрга  тайѐрловчи  Тўра 

Мирзаев. – Тошкент: Ёзувчи,1997. –Б. 4.   

3.

 

Балогардон.  Достон.  Айтувчи  Фозил  Йўлдош  ўғли.  Ёзиб  олувчи  Буюк  Каримов. 

Нашрга тайѐрловчи Ҳоди Зарифов. –Тошкент: Фан, 1966. – Б.12.  

4.

 

Гулихиромон.  Достон.  Айтувчи  Ислом  шоир  Назар  ўғли.  Ёзиб  олувчи  Сиддиқ 

Асқаров.  –Тошкент:Фан, 1968. –Б.121. 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

97 

5.

 

Гўрўғлининг  туғилиши.  Айтувчи:  Муҳаммад  Жомрод  ўғли  Пўлкан.  Нашрга 

тайѐрловчи: М.Муродов. –Тошкент:Бадиий адабиѐт, 1967. –Б. 62. 

6.

 

Жирмунский  В.М.,  Зарифов  Х.Т.  Узбекский  народный  героический  эпос.  -  М., 

ГИХЛ, 1947. – С.236. 

7.

 

Зулфизар  ва  Авазхон.  Достон.  Айтувчи  Фозил  Йўлдош  ўғли.  Нашрга  тайѐрловчи  

Буюк Каримов.  –Тошкент:Фан, 1942. – Б.4. 

8.

 

Корогли Х.Г. Вазимосвязи эпоса народов Средней Азии, Ирана и Азербайджана. –

М.: Наука, 1975. 336 с. 

9.

 

Маликаи айѐр. Достон. Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. –Тошкент: адабиѐт ва санъат, 

1988. –Б.7–8.  

10.

 

Мирзаев Т. Эпос и сказитель. – Ташкент:Фан, 2008.  – 410 с. 

11.

 

 Жирмунский  В.М.,  Зарифов  Х.Т.  Узбекский  народный  героичиский  эпос.  –

М.:ОГИЗ. Политиздать, 1947. – С.303.  

12.

 

 Қундуз  билан  Юлдуз.  Достон.  Айтувчи  Эргаш  Жуманбулбул  ўғли.  –Тошкент: 

адабиѐт ва санъат, 1968. –Б. 56.    

 

Мирзаев Ж. Психологическое описание образа аваза в узбекских дастанах. 

Каждое 

слово,  каждое  действие  в  народных  эпосах  направлено  на  раскрытие  психологии  героя.  В 
отличие  от  письменной  литературы,  эпос  строго  придерживается  добрых  традиций 
бахши.  Он  изображает  героя  в  соответствии  с  надеждами  и  чаяниями  людей.  Поэтому 
создатель  эпического  жанра  старается  всеми  силами  всесторонне  раскрыть  психологии, 
изображая  образ  главного  героя.  В  данной  статье  подробно  рассматривается 
психологический образ главного героя в эпическом тексте на примере анализа образа Аваза. 

 
Mirzaev J. Psychological image of the image avaz in Uzbek epics.

 Every word, every action 

in  folk  epics  is  aimed  at  revealing  the  psyche  of  the  hero.  Unlike  the  written  literature,  the  epic 
adheres strictly to good traditions. He portrays the hero, he portrays in accordance with the hopes 
and  aspirations  of  the  people.  So  the  epic  creator  tries  to  reveal  his  psyche  in  every  way  when 
depicting  the image of  the protagonist.  This  article examines  in  detail  the psychological image of 
the protagonist in the epic text on the example of the analysis of the image of Avaz. 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Авазхон. Достон. Айтувчи Рахматулла Юсуф угли. -Тошкент:Ёзувчи, 1997 - Б.20.

Авазхон. Достон. Айтувчи: Рахматулла Юсуф угли. Нашрга тайёрловчи Тура Мирзаев. - Тошкент: Ёзувчи,1997. -Б. 4.

Балогардон. Достон. Айтувчи Фозил Иулдош угли. Ёзиб олувчи Буюк Каримов. Нашрга тайёрловчи Ходи Зарифов. -Тошкент: Фан, 1966. - Б. 12.

Гулихиромон. Достон. Айтувчи Ислом шоир Назар угли. Ёзиб олувчи Сиддик Аскаров. -Тошкент:Фан, 1968.-Б.121.

Гуруглининг тугилиши. Айтувчи: Мухаммад Жомрод угли Пулкан. Нашрга тайёрловчи: М.Муродов. -Тошкент:Бадиий адабиёт, 1967. -Б. 62.

Жирмунский В.М., Зарифов Х.Т. Узбекский народный героический эпос. - М., ГИХЛ, 1947.-С.236.

Зулфизар ва Авазхон. Достон. Айтувчи Фозил Иулдош угли. Нашрга тайёрловчи Буюк Каримов. -Тошкент:Фан, 1942.-Б.4.

Корогли Х.Г. Вазимосвязи эпоса народов Средней Азии, Ирана и Азербайджана. -М.: Наука, 1975.336 с.

Маликаи айёр. Достон. Айтувчи Фозил Иулдош угли. -Тошкент: адабиёт ва санъат, 1988.-Б.7-8.

Мирзаев Т. Эпос и сказитель. - Ташкент:Фан, 2008. -410 с.

Жирмунский В.М., Зарифов Х.Т. Узбекский народный героичиский эпос. -М.:ОГИЗ. Политиздать, 1947.-С.303.

Кундуз билан Юлдуз. Достон. Айтувчи Эргаш Жуманбулбул угли. -Тошкент: адабиёт ва санъат, 1968. -Б. 56.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов