“ХХ аср ғарб модерн драмаси” рисоласи ҳақида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
100-102
18
2
Поделиться
Махмудов, М. (2018). “ХХ аср ғарб модерн драмаси” рисоласи ҳақида. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(1 (66), 100–102. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/720
Махкам Махмудов, Член Академии наук Туран

к.ф.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Филология фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Холбеков Уйғониш даври ва янги давр Ғарб халқлари адабиѐтни чуқур тадқиқ этган истеъдодли олимларимиздан биридир. У ―Марло ва Шекспир‖, ―ХХ аср модерн адабиѐти манзаралари‖, ―Структурал адабиѐтшунослик‖ асарларида Ғарбдаги адабий жараѐнларни Данте, К. Марло,В.Шекспир, Г.Э.Лессинг, Вольтер, Ш.Монтескьѐ,Байрон, Эдгар По, Оскар Уайльд, ―Кўллар мактаби‖ романтиклари ижодини кенг ва чуқур тадқиқ этади.М.Холбеков ―ХХ аср модерн адабиѐти манзаралари‖ китобида жаҳон адабиѐтида модерн ва модернизм тушунчаси, Ғарб насрида модернизм, Марсель Пруст, Жеймс Жойс, Уильям Фолькнер, Франц Кафка, Габриэл Маркес, Луис Борхес ва бошқаларнинг ижодига хос муҳим ҳусусиятларни ѐритади.


background image

Хорижий филология.

№1, 2018 йил

100

REVIEWS ТАҚРИЗ

“ХХ АСР ҒАРБ МОДЕРН ДРАМАСИ” РИСОЛАСИ ҲАҚИДА

Филология фанлари доктори, профессор

Муҳаммаджон Холбеков Уйғониш даври ва янги
давр Ғарб халқлари адабиѐтни чуқур тадқиқ этган
истеъдодли олимларимиздан биридир. У ―Марло ва
Шекспир‖, ―ХХ аср модерн адабиѐти манзаралари‖,
―Структурал

адабиѐтшунослик‖

асарларида

Ғарбдаги адабий жараѐнларни Данте, К. Марло,
В.Шекспир, Г.Э.Лессинг, Вольтер, Ш.Монтескьѐ,
Байрон, Эдгар По, Оскар Уайльд, ―Кўллар мактаби‖
романтиклари ижодини кенг ва чуқур тадқиқ этади.
М.Холбеков ―ХХ аср модерн адабиѐти манзаралари‖
китобида жаҳон адабиѐтида модерн ва модернизм
тушунчаси, Ғарб насрида модернизм, Марсель
Пруст, Жеймс Жойс, Уильям Фолькнер, Франц
Кафка,

Габриэл

Маркес,

Луис

Борхес

ва

бошқаларнинг ижодига хос муҳим ҳусусиятларни
ѐритади.

Олимнинг постмодернизм Зигмунд Фрейд,

К.Ясперс ва Карл Юнг кашф этган ботиний онг,
психоанализ, М.Бахтин ва Ролан Барт назариялари
ҳақидаги фикрлари ҳам катта қизиқиш уйғотади.
Жуда кўп модернист адиб ва шоирлар модерн

адабиѐти деганда классик, мумтоз адабиѐтга хос тартиб ва қонуниятларни, анъаналарни
бузиб (деконструктивизм), санъатни ва фанларни, дунѐдаги барча нарса ва ҳодисаларни бир-
бирига аралаштириб, семиотика-маъноларнинг лабиринтини ҳосил қилишдан иборат.
Модернистлар етакчиси Жеймс Жойс фикрича, бадиий асарда турли замонларни ва
маконларни, илм, тарих, психологияни аралаш-қуралаш қилиш, арзимас нарсаларни ва
ахмоқона ҳолатларни узоқ, муфассал тасвирлаб, ўқувчининг асабини бузиш адабиѐтни
янгилашдир. Луис Борхес (1899-1986) эса ўз ҳикояларида тарихни, фалсафани, инсон
руҳиятидаги тажовузкор ҳолатларни ҳаѐт ҳақиқатига мувофиқ тасвирлайди, ўқувчини
ҳайратга солади. М.Холбеков постмодернизм адабиѐтининг ѐрқин вакили Умберто Эконинг
―Атиргул номи‖, ―Фуке маятниги‖, ―Арафа ороли‖ романларини, тилшунослик, тарих,
фалсафа, эстетикага доир асарларини чуқур тадқиқ этади. ―Медиевист олим‖ (Ўрта асрлар
тарихини яхши билувчи олим), матншунос (текстолог) ва ѐзувчи Умберто Эко заковатли
китобхон назарида постмодерн адабиѐтининг йирик вакили ва нуфузли арбоби, унинг
―Атиргул номи‖ романи эса (Ўрта асрларда Европа рицарлиги замонида севги мавзусидаги
―Атиргул ҳақида роман‖да тасвирланган Атиргулнинг ҳаѐтдаги қаҳрамони ким эди?)
семиотика (маъношунослик) илмида постмодернга хос матннинг энг сара намунаси деб тан
олинди‖ деб ѐзади М.Холбеков ва интертекстуаллик ҳақида фикрлайди.

М.Холбеков ―ХХ аср Ғарб модерн драмаси‖ асарида Европада фашизмга қаршилик

кўрсатиш ҳаракати тарафдорлари бўлган Гарсиа Лорка, Бертольд Брехт, Луиджи
Пираноделло, Самюэл Бекетт, Ж.Кокто, Камю, Ж.Сартр, Ж.Ануй, Жан Жироду,
М.Метерлинк, Г.Аполлинер, Б.Штраус, Петер Вайс, Геерг Кайзер, Юджин О` Нил, Торнтон
Уайьдер ижодида драматургияни, театр санъатини янгилаш, антик драмага хос мифологик
мавзуларни замонага мослаштириб қайта талқин этиш кучли эканини англатади.
Экзистенциалистлар ХХ асрда одамларнинг кўпчилиги фақат мавжудлиги, тирикчилиги


background image

Хорижий филология.

№1, 2018 йил

101

учун яшаѐтгани, юксак инсоний идеаллар ва фазилатлардан воз кечиб, ўзаро душманлашиб,
абсурд-маъносиз ҳаѐт кечираѐтганини айтиб, томошабинларга ҳаѐт ҳақиқатларини
инсониятнинг инқирозга юз тутаѐтганини тасвирлайдилар. ―Театр санъати ХХ асрда
ифодавийликни бойитиш (томошабинга кучлироқ таъсир кўрсатиш, шу орқали жамоатчилик
фикрини муҳим ижтимоий глобал масалаларга қаратиш) йўлида ўзидан (театрдан) фарқли
бўлган киноматография ва фотография каби санъат турларининг имкониятларини ҳам ўзига
сингдириб борди‖, деб ѐзади М.Холбеков. Биз бу адолатли фикрга қўшимча қилиб
айтамизки, театр санъатига жиддий рақобатчи, ғолиб рақобатчи бўлиб қолган кино
санъатидан орқада қолиб кетмаслик учун режиссѐр ва адиблар театр санъатига турли
янгиликлар кирита бошладилар.

М.Холбеков тўғри кўрсатганидек, ХХ аср театри моҳиятига кўра режиссѐрлик

театридир. Муаллиф (ѐки актѐр) амри ўрнига (Арасту фикрича, қаҳрамон характерига тақлид
ўрнига) театрда пьеса ва томошабин ўртасида бош воситачи сифатида режиссѐрнинг амри
мустаҳкам ўрин эгаллади. Вақт ўтиши билан матн (пьеса, драма матни) ва унинг саҳнадаги
тажассуми орасидаги масофа (фарқ) каттариб бораверади. Бертольд Брехт (Германия),
Луиджи Пиранделло (Италия), Ф.Гарсиа Лорка (Испания), каби адиб, дараматурглар
режиссѐр сифатида ҳам ўз театрини пайдо қилдилар‖.

Истеъдодли Ғарб адиблари ва драматурглари классик, мумтоз театр анъаналарини

эскирди деб ҳисоблаб, ўз театрларини янгиликлар билан бойита бошладилар. Аслида мумтоз
адабиѐт, санъат анъаналари, қонуниятлари ҳеч қачон эскирмайди. Шунга қарамай, модернчи
адиблар (Х.Ибсин, Б.Шоу, М.Метерлинк, Жан Жиробу, А.Камю, Жан – Поль Сартр, Самюэл
Бекетт томошабинларни ҳайрон қолдириш, баҳс-дискуссияга чорлаш, воқеани диалог, гап-
сўз билан эмас, сукут билан ифодалаш каби драматик диалогнинг янги имкониятларини
кашф этишди.

―Ғарб модерн драматургиясида, - деб ѐзади М.Холбеков, - мифологик сюжетларга

қизиқиш бутун ХХ аср давомида сўнмади. Бу ўринда Юджин О` Нилнинг ―Мотам –
Электранинг қисмати‖, Т. Уильянснинг ―Орфей жаҳаннамга тушмоқда‖,. Ж.Ануйнинг
―Антигона‖, Эвридака‖ каби асарларида, шунингдек, тарихий шахс ҳаѐтидан олинган
драмалар (П.Клодел ―Христофор Колумбнинг китоби‖, Б.Брехтнинг ―Галилей ҳаѐти‖,
Ж.Осборннинг ―Лютер‖, П.Вайснинг ―Маратнинг ўлдирилиши‖)да тарихий воқеа-ҳодисалар
янгича талқин этилди.

М.Холбеков ғарб театридан вужудга келган экспрессионизм драмасига хос

хусусиятларни бундай ифодалайди: ―Экспрессионистик пьесада сўз воқеадан устун
туради.(?) Кўп ҳолларда падаркушлик билан якун топадиган оталар ва фарзандлар
ўртасидаги зиддиятлар, эркинликка интилиш ва муросасозликни рад этиш –
экспрессионистик драматургиянинг бош мавзулари шулардан иборат.‖ Модернчилар,
экспрессионистлар, сюрреалистлар, абсурдчи драматурглар ўзларини ҳар қанча янгиликлар
кашфиѐтчиси қилиб кўрсатсалар-да, кўп ҳолларда антик драма сюжетларидан фойдаланишга
эҳтиѐжманд эдилар. Буларнинг мақсади асосан антик давр драмаси қаҳрамонларини янги
шароитларда пасткаш, оддий, ғаразли одамларга айланиб қолишини билдириш дегероизация,
қаҳрамонликдан тушириб, ҳозирги бачкана одамларга яқинлаштириб, шу билан
томошабинларнинг эътиборини қозонишдан иборат эди. М.Холбеков бу асарида Ғарб театри
санъатшунослари изидан бориб, модерн драма-муаллифларининг асарларини асосан
янгиликлар, фалсафийликнинг кучайиши деб талқин қилади. Модернчи драматурглар кўп
ҳолларда XIX асрнинг буюк кашфиѐти бўлган, узоқ ўтмишда ҳам илдизлари бўлган
воқеликни, ҳаѐтни ҳаққоний, реалистик тасвирлашдан чекиниб, субьективликни, абсурдни,
парокандаликни, маъносизликни ижодий усулга айлантиришни яхши кўрадилар. Модернчи
драматурглар Эсхил, Софокл, Эврипид, Шекспир, Лопе де Вега, Кальдерон, Мольер, Расин,
Пьер Корнел, Байрон ва Шиллер драмалари даражасида ѐзишга кучи етмагани сабабли,
ўзларини классик драма бадиийлиги қонунларини бузиб, мантиқсизликни, парадоксалликни,
фашизм етакчиларига ҳам маъқул келувчи тошбағирликни, сўз ўйинларини,


background image

Хорижий филология.

№1, 2018 йил

102

найрангбозликни янги кашфиѐт деб тақдим қиладилар. Ортеги-и-Гассет булар ҳақида
―Санъатда дегуманизация‖ асарини ѐзган эди.

М.Холбеков бу асарида ХХ аср Ғарб модерн драмасининг назарий асосларини, турли

йўналишларини чуқур тадқиқ этади, модерн драмаси фазилатларини ҳам, нуқсонларини ҳам
ѐритишга интилади. Баъзи модернчилар, экзистенциячилар, реалистик санъатни ҳам инкор
қилмайдилар. Альбер Камю, Дино Буцатчи, Луиджи Паранделло реалистик ва фантастик
асарлари билан кўпроқ шуҳрат қозонган. Камюнинг ―Калигула‖ драмаси, Д.Буцатчининг
символизми, Луис Боркеснинг кўпчилик новеллалари реализм ва романтизм ижодий
услублари синтезидан иборат.

М.Холбековнинг бу салмоқли тадқиқоти фақат модерн драмаси билан чекланмай,

умуман ХХ аср Ғарб драматургияси ҳақида қимматли кузатишлари билан ўзбек
адабиѐтшунослигини бойитади.

Маҳкам Маҳмудов,

Филология фанлари номзоди,

―Турон‖ фанлар академияси аъзоси.


































inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов