Правовые механизмы прозрачности и конкуренции для продвижения гражданских инициатив, государственное финансирование общественных организаций и других институтов гражданского общества

CC BY f
97-107
10
10
Поделиться
Баратов, М. (2022). Правовые механизмы прозрачности и конкуренции для продвижения гражданских инициатив, государственное финансирование общественных организаций и других институтов гражданского общества. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 97–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13735
Миродил Баратов, Институт государства и права Академии Наук

Заведующий отделом. Доктор юридических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

За последние 30 лет независимости в результате реформ, проведенных в социальной, экономической и правовой сферах в нашей стране, рынок была создана законодательная база, специфичная для законов экономики, направленная на регулирование важнейших общественных отношений, возникающих в жизни общества. Основное внимание уделяется ранним периодам независимости если она направлена ​​на основное реформирование государства в экономике, то на следующих этапах обеспечение самостоятельности хозяйствующих субъектов, основанных на частной собственности, освобождение их деятельности, государство становится приоритетным направлением экономической деятельности


background image

97

Mirodil Baratov

O‘zFA Davlat va huquq instituti bo‘lim boshlig‘i,

yuridik fanlar doktori, professor

NODAVLAT NOTIJORAT TASHKILOTLARI VA FUQAROLIK

JAMIYATINING BOSHQA INSTITUTLARINI DAVLAT TOMONIDAN

MOLIYALASHTIRISH, FUQAROLIK TASHABBUSLARINI

RAG‘BATLANTIRISH UCHUN SHAFFOFLIK VA RAQOBATNI

TA’MINLASHNING HUQUQIY MEXANIZMLARI

------------------------------------------------------

Mirodil Baratov

Head of the Department of the Institute of State and Law of the Academy of Sciences

of the Republic of Uzbekistan,

Doctor of Law, Professor

LEGAL MECHANISMS OF TRANSPARENCY AND COMPETITION FOR
PROMOTION OF CIVIL INITIATIVES, GOVERNMENT FINANCING OF

NON-GOVERNMENTAL ORGANIZATIONS AND OTHER INSTITUTIONS

OF CIVIL SOCIETY

------------------------------------------------------

Миродил Баратов

Заведующий отделом Института государства и права АН РУз,

доктор юридических наук, профессор

ПРАВОВЫЕ МЕХАНИЗМЫ ПРОЗРАЧНОСТИ И КОНКУРЕНЦИИ ДЛЯ

ПРОДВИЖЕНИЯ ГРАЖДАНСКИХ ИНИЦИАТИВ,

ГОСУДАРСТВЕННОЕ ФИНАНСИРОВАНИЕ ОБЩЕСТВЕННЫХ

ОРГАНИЗАЦИЙ И ДРУГИХ ИНСТИТУТОВ ГРАЖДАНСКОГО

ОБЩЕСТВА

------------------------------------------------------

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг

бошқа институтларини давлат томонидан молиялаштириш, фуқаролик

ташаббусларини рағбатлантириш учун шаффофлик ва рақобатни

таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари

Мустақилликнинг ўтган 30 йили мобайнида мамлакатимизда ижтимоий,

иқтисодий ва ҳуқуқий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бозор
иқтисодиёти қонуниятларига хос бўлган, жамият ҳаётида вужудга келадиган энг
муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонунчилик


background image

98

базаси яратилди. Бунда асосий эътибор мустақилликнинг илк даврларида
иқтисодиётда давлатнинг бош ислоҳотчилигига қаратилган бўлса, кейинги
босқичларда хусусий мулкка асосланган тадбиркорлик субъектлари
мустақиллигини таъминлаш, улар фаолиятини эркинлаштириш давлат
иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишига айланиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йиллик тараққиёт йўли давлатнинг ижтимоий

қиёфасини тубдан ўзгартирди. Чуқур институционал ўзгаришлар амалга
оширилди.

Эндиликда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек,

“янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор
мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада

“Жамият – ислоҳотлар

ташаббускори”

деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб

бормоқда

1

.

Дарҳақиқат, бошқарув тизими сифатини оширишда

“Халқ давлат

органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”

деган асосий тамойилни амалда тўлиқ таъминлаш бўйича ҳали кўп иш
қилишимиз зарурлигини ижтимоий ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур ишларни амалга оширишнинг,

иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишнинг “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар

стратегияси

2

асос қилиб олинган бўлиб, ўтган йиллар мобайнида

тизимли амалга оширилган ислоҳотлар бевосита унда назарда тутилган
тамойилларга таянади.

Ҳаракатлар стратегиясининг Жамоатчилик бошқаруви тизимини

такомиллаштириш

халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий

этиш; жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини
ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш; фуқаролик
жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий
фаоллигини ошириш (I.1.3.) вазифалари белгиланди.

Ушбу вазифаларга қонунларни қайта кўриб чиқиш ва адолатли дунёвий

андозаларга мос қонунларни яратиш билан эришилади. Бу конституциявий
тамойилларга асосланган ҳолда, инсон ва унинг манфаатлари олий қадрият
эканига алоҳида эътибор қаратишни талаб этади. Ўзбекистон Республикасининг
халқаро миқёсдаги нуфузи кун сайин ошиб бормоқда. Халқаро миқёсдаги

1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (24.01.2020) //
http.www // prezident.uz

2

// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.


background image

99

ютуқларга эришилган мавжуд натижалар ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг
таъминланиши натижасида эришилади. Механизм сиртдан қараганда жуда
оддий: Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳужжатларни имплементация
қилиши, унинг талабларини қонунларимизга сингдириши ва ижроси. Тўғри,
Конституциямизнинг муқаддимасидаёқ халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф
этилган қоидалари устунлигини тан олганмиз. Аммо айнан ўша ерда “инсон
ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигимизни” эълон қилганмиз,
“ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,
ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб” иш кўрганимизни
ҳам билдирганмиз. Энг муҳими, давлатимизнинг бош ижтимоий вазифаси –
фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсади эканини баён
этганмиз.

Ҳаракатлар стратегиясида

“Халқ давлат идораларига эмас, балки

давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”

деган тамойил давлат

сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айлангани албатта бежиз эмас.
Чунки халқимиз ўз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни келажакда эмас, балки
бугун кўришни, улардан бугун баҳраманд бўлишни истайди

1

.

Ҳукуматнинг, вазирлик ва идоралар, жойлардаги ҳокимлар, бутун давлат

бошқаруви тизимининг асосий вазифаси – ислоҳотлар доирасида қабул қилинган
ушбу дастурий ҳужжатлар ижросини қатъий таъминлаш, реал натижадорликка
эришишдан иборатдир

2

.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти

ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мутлақо янги босқичга кўтариш ва унинг
самарадорлигини оширишнинг фурсати келди. Энг асосийси, биз бир идора
қўлида барча ваколат ва ресурслар тўпланиб қолишига, ўзаро тийиб туриш ва
манфаатлар мувозанати принципи бузилишига йўл қўймаслигимиз зарур.

Конституцияда нормаланганидек, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият

фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида
амалга оширади. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига
хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар
олдида масъулдирлар.

Шу маънода, жамоатчилик эшитувлари қабул қилинаётган қарорлар

ижросини ҳамда ислоҳотларимиз самарадорлигини таъминловчи таъсирчан
воситага айланиши керак. Ҳануз қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш

1

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти

йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи (31.08.2017) // WWW:Prezident.uz

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва

Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи (22.01.2020 й.) // WWW:Prezident.uz


background image

100

амалиётидан воз кечиш кечолмаяпмиз. Тараққиётга эришиш учун рақамли
билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт.
Бу бизга юксалишнинг энг қисқа – интенсив йўлдан бориш имконини беради.
Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб
бормоқда. Шу боис, давлатимиз раҳбари айтганидек, рақамли иқтисодиётга фаол
ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади. Рақамли
технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча
харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга
соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда
ҳам улар самарали воситадир. Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор.
Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни
кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар
турмушини кескин яхшилаш мумкин

1

.Бугунги кун мавзусига яқин масала – яқин

фурсатда “Давлат молиявий назорати тўғрисида” ва “Давлат қарзи тўғрисида”ги
қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдек вазифа турибди. У билан боғлиқ
жараёнлар ўта мавҳум. Дарҳақиқат, ислоҳотларимизга жиддий тўсқинлик
қилаётган “яширин иқтисодиёт”га барҳам берилмас экан, соғлом рақобат ҳам,
қулай инвестиция муҳити ҳам шаклланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги

“Мамлакатни

демократик

янгилаш

жараёнида

фуқаролик

жамияти

институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–
5430-сон Фармони

2

да қайд этилган қатор вазифалар ҳануз муаммолигича

қолмоқда. Яъни:

биринчидан, давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва

конструктив мулоқот механизмлари йўлга қўйилмаган, нодавлат нотижорат
ташкилотларининг эҳтиёжлари тизимли таҳлил қилинмаяпти, давлат ва
жамиятни янада ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр
алмашиш учун самарали майдонлар яратилмаган;

иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини, норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат
ташкилотларини жалб қилиш даражасининг пастлиги барча ижтимоий
гуруҳларнинг

турли

нодавлат

нотижорат

ташкилотлари

томонидан

ифодаланадиган манфаатларини чуқур ўрганиш ҳамда инобатга олишга имкон
бермаяпти;

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (24.01.2020) //

http.www // prezident.uz

2

// Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2018 йил, 06/18/5430/1164-сон.


background image

101

учинчидан, етарли қонунчилик базаси яратилганлигига қарамай, ижтимоий
шериклик давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида
фуқароларнинг кенг кўламли ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга, уларнинг,
айниқса ёшларнинг ташаббуслари ва замонавий ғояларини ҳақиқатда илгари
суришга қаратилган ҳамкорликнинг самарали механизмига айлана олмади;

тўртинчидан, мамлакатни социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан

янада ривожлантириш бўйича инновацион ғояларни таклиф қилувчи фаол,
ўзининг ташаббусларига таяниб фаолият кўрсатадиган нодавлат нотижорат
ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
чоралари лозим даражада амалга оширилмаяпти;

бешинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш

жараёнларини, уларнинг фаолияти тартибини белгиловчи қонунчилик
нормаларида ортиқча бюрократик талаблар ва ғовлар назарда тутилган бўлиб, бу
нормалар эскирган ва замон талабларига жавоб бермайди;

олтинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ҳар

томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ижро этувчи ҳокимият органлари
томонидан қўлланилаётган идоралараро ҳамкорлик усуллари самарасиздир,
давлат органлари ўртасида маълумотлар ва ахборот алмашишнинг ягона
механизмлари мавжуд эмас;

еттинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий-техника

таъминоти ҳанузгача қониқарсиз ҳолатда қолмоқда, фуқаролик жамияти
институтларини қўллаб-қувватлашга давлат томонидан ажратилаётган
маблағлар ўрта муддатли ва узоқ муддатли кенг кўламли ҳамда умумреспублика
миқёсидаги лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишга имкон бермаяпти.

Бунинг учун мамлакат ва ҳудудлар даражасида нодавлат нотижорат

ташкилотлари билан ижтимоий шерикликни кенг йўлга қўйиб, грантлар ва
ижтимоий буюртмаларни кўпайтиришимиз керак. Вазирлик ва идоралар ҳам бир
четда томошабин бўлиб ўтирмасдан, бундай ижтимоий ҳамкорлик ишларини
кенгайтириши лозим. Шунинг учун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат
нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини
қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини такомиллаштириш даркор.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда

алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул
қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш
мажбурий бўлиши керак (биргина Тошкент шаҳрининг собиқ “ЦУМ” атрофини
ободонлаштириш мисолида кўриш мумкин).


background image

102

Тан олинган аксиомага кўра, ҳеч бир давлат илм-фаннинг барча

соҳаларини бир йўла тараққий эттира олмайди. Шунинг учун биз ҳам ҳар йили
илм-фаннинг бир нечта устувор йўналишини ривожлантириш тарафдоримиз.
Ўтган йилларда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда
фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилди.

Эндиликда навбат

ҳуқуқшунослик фанларига ҳам берилса, мақсад мувофиқ бўлар эди.
Фикримизча,

илм-фан соҳасида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун

мақсадли грант маблағларини ажратиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш,
бу соҳани мутлақо шаффофлаштириш, инсон омилидан воз кечиш лозим.

Ҳисобдорлик бўлиши лозим ва у шаффоф бўлиши шарт. Прокурор, Бош

вазир, Ҳукумат, вазирлар ҳисобдор, барча даражадаги ҳокимлар ҳисобдор,
сектор раҳбарлари ҳисобдор. Шу жумладан, илм-фанга, инновацияларга,
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларига давлат томонидан молиялаштириш жараёни ҳам шаффоф
ҳисобдорликка асосланиши лозим. Бу ҳол соҳада ҳалол рақобатни вужудга
келтиришнинг катта омилидир. Шу маънода бу борадаги мавжуд ҳуқуқий
механизмларга тўхталиш мақсадга мувофиқ.

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Нодавлат

нотижорат

ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–76-сон
Қонуни

(2007 йил 3 январь) бу борада қатор нормаларни белгилайди

1

.

Қонун 18 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади нодавлат нотижорат

ташкилотлари фаолиятига кафолатлар бериш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатлари

ҳимоя

қилинишини

таъминлаш,

нодавлат

нотижорат

ташкилотларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга
солишдан иборат.

Қонунга кўра (11-модда. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари),

давлат

нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини субсидиялар,

грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаши мумкин.

Давлат субсидияси –

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат

мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан нодавлат нотижорат
ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун бериладиган ва махсус лойиҳалар
билан боғлиқ бўлмаган молиявий ёки бошқа моддий кўмакдир.

Давлат гранти

– нодавлат нотижорат ташкилотларига ижтимоий фойдали

мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов
асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслардир.

1

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 2-модда.


background image

103

Нодавлат нотижорат ташкилотларига

давлат ижтимоий буюртмаси

социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат
органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида шартнома тузиш орқали
ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғидан
иборатдир.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 декабрдаги “Нодавлат

нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш
ҳақида”ги ЎРҚ–191-сон Қонуни

билан юқоридаги қонуннинг 11-моддасига

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм киритилди:

“Мамлакатда демократик

ўзгаришларни янада ривожлантиришга ва бунда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Нодавлат нотижорат
ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-
қувватлаш жамоат фонди, шунингдек Фонд маблағларини бошқариш бўйича
Парламент комиссияси тузилади”

1

.

Ва ушбу 191-сон Қонун билан 12-модданинг

иккинчи қисмидаги, 13-модданинг иккинчи қисмидаги ва 14-модданинг иккинчи
қисмидаги
“Вазирлар Маҳкамаси” деган сўзлар – мос равишда “Парламент
комиссияси” сўзлари билан алмаштирилди.

Савол туғилади: нега комиссия? Нега ҳукумат эмас?
Ушбу қонун юзасидан, шунингдек қуйидагилар ҳам муҳокама учун

мавзуга қўйилади:

5-модда. Фаолият эркинлиги кафолатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар

қандай фаолият турини ўз уставларида белгиланган мақсадлари доирасида
амалга ошириши мумкин.

(Иккинчи қисм) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида давлат

ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир,

қонун ҳужжатлари

да

назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг
назорати остида бўлмайди.

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ–683-сон

Қонун билан ушбу қонунга ҳам ўзгартишлар киритилган. Бироқ, иккинчи қисмда
“қонун ҳужжатлари”

ибораси сақланиб турибди.

6-модда. Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари

(учинчи қисм) Нодавлат нотижорат ташкилотининг сўровига

иложи

борича қисқа муддатда,

агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса,

1

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 51-сон, 500-модда.


background image

104

сўров олинган санадан эътиборан

ўттиз кундан кечиктирмай

(?) жавоб

қайтарилиши керак.

Изоҳ:

бу ўринда қисқа муддат нима-ю, ўттиз кундан кечиктирмай дегани

нима? Таклиф:

етти кунлик муддатда

(ушбу норманинг кейинги қисмида,

аналогияга кўра, ушбу муддат бошқа қонун нормаларида ҳам учрайди (ФК, 242-
м.)).

Камдан-кам қонунларда учрайдиган норма айнан ушбу қонунда учрайди:

17-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш!

Демак, бу

соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи доминант қонун
– ушбу қонундир!

3.

Навбатдаги ҳуқуқий асос, ҳуқуқий механизм – Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган

“Социал ва

ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат
бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш
тартиби тўғрисида”ги низом

хусусида.

Низом 37 банддан иборат бўлиб, у социал ва ижтимоий аҳамиятга молик

лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларига (нодавлат нотижорат ташкилотлари) давлат ижтимоий
буюртмаси бериш тартибини белгилайди.

Савол: нега ушбу лойиҳаларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва

фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қатнашади? Фуқароларнинг
якка тартибда қатнашиши эҳтимоли, истиқболлари борми? Шаклан ва
мазмунан бу – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар-ку?! Нега унда якка
шахслар қатнашмаслиги керак?

Бу жараён омма учун қизиқарли экани,

шунингдек шаффофликни таъминлаш бобида унда оммавий ахборот воситалари
вакилларини жалб қилиш лозим.

Низомнинг 9-банди иккинчи қисми иккинчи жумласида шундай қоидалар

мавжуд: “Жамоатчилик кенгашининг мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат
бўлганда жамоатчилик кенгаши ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул
қилиши мумкин.

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларига давлат органлари ва

ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа
шахслар таклиф этилиши мумкин.

Таклиф этиладиган шахсларнинг сони ва

таркиби жамоатчилик кенгаши раиси томонидан ҳал қилинади”.

Нега раис

томонидан ҳал қилинади? Бу шаффофликка қанчалар ҳамоҳанг?


background image

105

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни баҳолаш

методикаси

омма билиши мумкин бўлган очиқ ҳужжат бўлса, уни интернет

жаҳон ахборот тармоғига жойлаш мақсадга мувофиқ бўлардию

Низомнинг 32-банди

шартнома

қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган

бўлиши кераклигини белгилайди. Яъни:

давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;
давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддатлари;
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;
маблағ билан таъминлаш муддатлари;
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли

фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари;

ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари.
COVID-19 пандемияни назарда тутсак, шартномада форс-мажор ҳоллари

ҳам акс этиши лозимлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

4.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Сиёсий

партияларни

молиялаштириш тўғрисида”ги Қонуни

(2004 йил 30 апрель, 21 модда).

Умумий қоидага кўра, асосий мақсади – ҳокимият учун кураш бўлган

сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларнинг мазкур
партиялар аъзолари ва жамоатчилик учун очиқлиги сиёсий партияларнинг ўзи
томонидан таъминланади (5-модда).

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига сайлов якунлари бўйича палатада сиёсий партия
фракциясини тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларини олган бўлса,
ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат
маблағларини олиш ҳуқуқига эгадир. Қонунга кўра, сиёсий партияларнинг
уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган
давлат

маблағларининг

йиллик

ҳажми

шу

маблағларни

ажратиш

мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизини Қонунчилик
палатасига ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган
фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида шакллантирилади.

Ушбу давлат маблағларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси белгилайдиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Қонунчилик палатасига охирги сайловнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий
сайлов комиссияси томонидан аниқланган натижалари асосида бу маблағларни
олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик


background image

106

палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда
тақсимлайди.

Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун

ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган
миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан
белгиланади.

Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун

ажратиладиган давлат маблағлари шу партиядан кўрсатилган номзодлар
рўйхатга олинганидан кейин рўйхатга олинган номзодлар сонига мувофиқ
ҳажмда сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига белгиланган тартибда
ўтказилади. Сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш
учун ажратилган маблағлар сиёсий партия томонидан:

ташвиқот олиб боришга;
номзодларнинг ишончли вакиллари ва ташвиқот ўтказиш учун жалб

қилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга;

сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга

сарфланиши керак.

Айни ана шу маблағнинг манзилли етиб боришини ҳозирда шаффоф,

деб бўлмайди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сон қарори

билан тасдиқланган “Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган
фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги
низом

Низомга кўра, ҳар бир сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган

фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари
суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С=(М/С) х Дс,

бунда:

С

– муайян сиёсий партиянинг устав фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун

мўлжалланган давлат маблағлари суммаси;

М

– сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш

учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;

С

– уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари

олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар депутатларининг умумий сони;

Дс

– уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат

маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган муайян партия депутатларининг сони.

Сиёсий партия томонидан молия йили мобайнида фойдаланилмаган

давлат маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилмайди


background image

107

ва улардан келгуси йилларда уларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини
молиялаштириш учун фойдаланилади.

Хулоса.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, нодавлат нотижорат

ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат
томонидан молялаштириш, фуқаролик ташаббусларини рағбатлантириш учун
шаффофлик ва рақобатни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомилга
муҳтож.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов