Общие принципы участия адвоката в уголовных судах

CC BY f
115-118
11
2
Поделиться
Рахимова, М. (2022). Общие принципы участия адвоката в уголовных судах. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 115–118. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13737
Мохинур Рахимова, Ташкентский государственный юридический университет

Студент магистратуры

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Главной целью демократических реформ, осуществляемых во всех сферах жизни нашей страны, является создание гарантий защиты прав и свобод человека.


background image

115

Rahimova Mohinur Murodovna

Toshkent davlat yuridik universiteti magistranti

JINOYAT SUDLARIDA ADVOKAT ISHTIROKI UMUMIY ASOSLARI

------------------------------------------------------

Rahimova Mohinur Murodovna

Student of master’s degree of Tashkent State University of law

GENERAL PRINCIPLES OF PARTICIPATION OF ADVOKAT IN

CRIMINAL COURTS

------------------------------------------------------

Рахимова Мохинур Муродовна

Студент магистратура Ташкентского государственного юридического

университета

ОБЩИЕ ПРИНЦИПЫ УЧАСТИЯ АДВОКАТА В УГОЛОВНЫХ СУДАХ

------------------------------------------------------

ЖИНОЯТ СУДЛАРИДА АДВОКАТ ИШТИРОКИ УМУМИЙ АСОСЛАРИ

Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган

демократик ислоҳотларнинг бош мақсади – инсон, унинг ҳуқуқ
ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини яратишга қаратилган.

Адвокатура институтининг янада ислоҳ қилиниши фуқаролик жамияти

институтларини

ривожлантиришга

ҳамда

инсон

ҳуқуқлари

ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини ҳар томонлама таъминлашга
қаратилган суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги ислоҳотларнинг бугунги кундаги энг
муҳим вазифаси сифатида белгиланди.

Ҳаракатлар

стратегиясининг

мантиқий

давоми

сифатида

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт
стратегияси қабул қилинди.

Тараққиёт стратегиясининг 19-мақсади

сифатида

адвокатура

институтининг

инсон

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш,
шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий
хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш белгиланган.

Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат
қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида
масъул эканлиги, 22-моддасида эса, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам,


background image

116

унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга
ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши қайд этилган.

Конституциямизнинг 26-моддасида судда айбланаётган шахсга ўзини

ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилиши мустаҳкамланган.
Яъни, жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ, шахснинг қилмиши
юзасидан жиноят иши судда кўрилаётган пайтда судлар орқали давлат
“ўз фуқаросининг ҳимояланиш ҳуқуқини судда таъминлаш мажбурияти”ни
амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра ҳар бир шахс малакали

юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Хусусан, жиноят процессида
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий
даъвогар ва фуқаровий жавобгар малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга
шахслар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нафақат
жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг ҳимоя ҳуқуқига эга эканлигини
белгилайди, балки ушбу ҳуқуқ кафолатланганлигига алоҳида эътибор қаратади.
Жиноят процессида ҳимоя институти гумон қилинувчи, айбланувчи ва
судланувчининг ҳимоя тарафи сифатида айбни ёки жиноятни содир этишга
бўлган гумонни рад этиши, жиноятга дахлсиз эканлигини илгари суриши ва
жавобгарликни юмшатишга қаратилган ҳаракатларида намоён бўлади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан

таъминлаш

принципи

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят-процессуал

кодексининг 24-моддасида белгиланган. Унга кўра, гумон қилинувчи,
айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Ҳимояланиш ҳуқуқи
суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зиммасидаги гумон қилинувчига,
айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш
ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган
барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига
қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади.

Ушбу норма мазмунидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳимоячи

томонидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга шахслар – гумон
қилинувчи, айбланувчи ва судланувчидир. Ҳимояланиш ҳуқуқи уни амалга
ошириш кафолатидан айро ҳолда мавжуд бўлиши мумкин эмас. Шу сабабли ҳам
қонун чиқарувчи жиноят процессини юритувчи давлат органлари ва мансабдор
шахслар зиммасига эълон қилинган айбловдан қонуний усул ва воситалар
ёрдамида ҳимояланиш имкониятини айбланувчига таъминлаб бериш
мажбуриятини юклайди.

Хусусан, адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан аудио

ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона
шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши;
адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган
ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини
монеликсиз, ёпиқ суд мажлисидан ташқари, олиб кириш ҳуқуқига эга эканлиги


background image

117

(суд биноси ичкарисида фойдаланишда суд жараёнини ўтказиш тартибини
бузмаган ҳолда); адвокатларнинг малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур
бўлган, давлат ва бошқа органлардан ҳамда корхона, муассаса ва
ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар ёки
уларнинг нусхаларини олиш учун сўровлари сўров қабул қилинган пайтдан
бошлаб кўпи билан ўн беш кун муддатда бажарилиши шартлиги; адвокат
сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, ёлғон ёки нотўғри
маълумотларни тақдим этганликда айбдор мансабдор шахслар адвокатнинг
судга тўғридан-тўғри мурожаатига асосан белгиланган тартибда маъмурий
жавобгарликка тортилиши шулар жумласидандир.

Таъкидлаш лозимки, ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш жиноят-

процессуал қонунчиликнинг асосий тамойилларидан бири сифатида
белгиланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Зотан, ҳуқуқнинг маъмурий,
фуқаролик, хўжалик ва бошқа соҳаларига қараганда жиноят процессида
инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига кўпроқ таъсир ўтказилади. Чунки,
жиноят судлов ишларини юритиш орқали фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ
ва эркинликларини чеклаш эҳтимоли юқоридир.

2017 йил 29 мартдаги

“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун асосида 51-модда
биринчи қисми 8 ва 9-бандлар билан тўлдирилган.

Шу вақтдан бошлаб апелляция, кассация суди томонидан кўриладиган

ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги белгиланган.

Фиркни давом эттирган холда шуни таъкидлаш лозимки, адвокат жиноят

ишларини судда кўриш жараёнининг шундай бир иштирокчиси ҳисобланадики,
унинг иштирокисиз суд, яъни давлат ҳокимияти тўлақонли фаолият кўрсата
олмайди. Бу ҳолат адвокатура институтининг алоҳида мақомини исботлайдиган
қўшимча далилдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги

“Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг
мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5441-сонли
Фармонининг аҳамиятини эътироф этиб, мазкур нормалар билан адвокатнинг
процессуал ваколати ва мақоми янада оширилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўз навбатида суд процессида адвокат иштироки қуйидагиларни

таъминланишига олиб келади.

жиноят процессининг иштирокчилари процессуал ҳуқуқлар доирасига

қўйилган айбдан ҳимояланиш учун ўзини-ўзи муваффаққиятли идора қилиш ва
қонуний манфаатларини ҳимоя этишга имкон беради;

процессининг иштирокчилари ҳимоячи ёрдамидан фойдаланиши, баъзи

ҳолларда эса ҳимоячининг иштироки зарурий бўлиб, бу ёрдамни қонун асосида
бевосита олиши мумкин;


background image

118

суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд процессуал ҳуқуқ

ва мажбуриятларини тушунтиришга мажбур бўлиб, уларга ҳимояланиш
ва манфаатларини, шахсий ҳуқуқ ва моддий хуқуқини идора қилиш учун
шароитлар яратиб беришга имконият яратилади.

Ишларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқишда йўл қўйилган ҳар бир

қонун бузилиши ҳолатларига тегишли тартибда муносабат билдириш апеллация
инстанцияси судларининг мажбурияти саналади. Бунда жиноят-процессуал
қонун нормаларининг бузилиши жиддий ёки жиддий эмаслигини аниқлаш
ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини ҳал этишда аҳамиятга эга
бўлиб, ва аксинча, йўл қўйилган қонун бузилишларига муносабат билдириш
масаласини ҳал этишда ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Аппеляция
инстанцияси ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларига – жиддий ёки жиддий
эмаслигидан қатъи назар ўз муносабатини билдириши керак.

Адвокат, шунингдек, янги гувоҳларни чақириш, экпертиза ўтказиш,

биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўриш рад этилган ашёвий
далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида ҳам апелляция
инстанцияси судига илтимоснома киритишга ҳақли.

Адвокатнинг иккинчи инстанция судида иштирок этишдан мақсади

биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган ҳукмнинг қонунга хилоф
эканлиги, асослантирилмаганлиги ва (ёки) адолатсиз эканлигини исботлашдир.

Шундай қилиб, жиноят судларида адвокат иштироки жиноят судида

иштирок этаётган адвокат ўз ҳимояси остидаги (ишонч билдирувчи) шахс ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда тақиқланмаган барча усуллар ва
воситаларни қўллайди.









inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов