Деятельность в области защиты авторских прав в Узбекистане: защита авторских и смежных прав Республики Узбекистан

CC BY f
119-124
8
5
Поделиться
Туракулова, Н. (2022). Деятельность в области защиты авторских прав в Узбекистане: защита авторских и смежных прав Республики Узбекистан. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 119–124. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13738
Назира Туракулова, Ташкентский государственный юридический университет

Магистр

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Пример для мира в защите авторских прав если посмотреть на опыт стран, законодательство в этой сфере в обеспечении механизмов нормирования права собственности на коллективной основе Особое место и авторские права занимают управляющие организации. является наиболее эффективным средством сбора и распространения.


background image

119

To‘raqulova Nazira Abdushukur qizi

Toshkent davlat yuridik universiteti magistranti

O‘ZBEKISTONDA MUALLIFLIK HUQUQLARINI MUHOFAZA QILISH

SOHASIDA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR: O‘ZBEKISTON

RESPUBLIKASI MUALLIFLIK VA TURDOSH HUQUQLARNI HIMOYA

QILISH JAMIYATI MISOLIDA

------------------------------------------------------

Turakulova Nazira Abdushukur kizi

Master of Tashkent State University of Law

ACTIVITIES IN THE FIELD OF COPYRIGHT PROTECTION IN

UZBEKISTAN: PROTECTION OF COPYRIGHT AND RELATED RIGHTS

OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

------------------------------------------------------

Туракулова Назира Абдушукур кизи

Магистр Ташкентского государственного юридического университета

ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В ОБЛАСТИ ЗАЩИТЫ АВТОРСКИХ ПРАВ В

УЗБЕКИСТАНЕ: ЗАЩИТА АВТОРСКИХ И СМЕЖНЫХ ПРАВ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

------------------------------------------------------

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида амалга

оширилаётган ишлар: Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош

ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти мисолида

Муаллифлик ҳуқуқини таъминлашда жаҳонга ўрнак бўладиган

мамлакатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, ушбу соҳадаги қонунчилик
нормаси механизмларини таъминлашда мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда
бошқарувчи ташкилотларнинг алоҳида ўринга эга бўлиб, муаллифлик ҳақларини
йиғиш ва тақсимлашнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Зеро, бундай
ташкилотларнинг асосий вазифалари қаторида ўз аъзолари ҳисобланган
ижодкорларнинг асарлари реестри ва ундан фойдаланувчилар ҳисобини
юритиш, тегишли муаллифлик ҳақи (гонорар)ни йиғиш ҳамда тақсимлашдан
иборат. Шуни таъкидлаш керакки, тарихда дастлабки бу каби институт дастлаб
Францияда пайдо бўлган. Кейинчалик, яъни XIX аср охири ва XX аср бошларида


background image

120

Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам шу каби жамоат бирлашмалари

фаолияти йўлга қўйила бошланди.

Муаллифлик ҳуқуқини жамоавий бошқариш институти туфайли

муаллифлик ҳуқуқлари индивидуал асосда амалга оширилиши мумкин бўлмаган
ёки қийин бўлган мутлақ мулк ҳуқуқларини амалга ошириш мумкин. Айнан
мазкур институтнинг самарали фаолият кўрсатиши Ўзбекистоннинг муаллифлик
ҳуқуқи соҳасида имзолаган шартномалари доирасидаги мажбуриятларини
бажариш имкониятини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотларга

қўйиладиган асосий талаблардан бири бу – улар фаолиятидаги шаффофлик ва
йиғилган муаллифлик ҳақларини белгиланган шартларда ва муддатда тўланиши
ҳисобланади. Шунга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу каби
ташкилотлар сони ортиб бораётганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг
“Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотларни давлат
рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорини
қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби айнан муаллифлик соҳасидаги
ваколатли органга юклатилиши ҳар томонлама мақсадга мувофиқ бўлади.
Хусусан, Беларусь Республикаси, Сингапур, Филиппин каби мамлакатларда
интеллектуал мулк бўйича ваколатли органи томонидан мулкий ҳуқуқларни
жамоавий

асосда

бошқарувчи

ташкилотларни

рўйхатдан

ўтказиш

(аккредитация) тажрибаси мавжуд. Шу билан бирга, таклиф этилаётган ушбу
қарорда, муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш
мақсадида мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар
таъсисчиларининг минимал сони ҳамда устав капиталини белгилаб ўтилиши
мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги Қонунда ҳам ушбу ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш
шартлари ва тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши айтиб
ўтилган.

Ҳозирда мамлакатимизда бир қатор бу турдаги жамоат бирлашмалари

фаолият бошлаган бўлиб, бугунги кунга келиб уларнинг сони ўсиб, (6 та) шу
билан бирга фаолияти такомиллашиб бормоқда. Хусусан, биргина 2019 йилда 3
та муаллифлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан
нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказилди. Таққослаш учун
бундай ташкилотлар Озарбайжонда 2 та, Туркияда 28 та, Тожикистонда 2 та,
Қозоғистонда 8 тани ташкил этмоқда, Қирғизистонда эса Қирғизпатент
томонидан муаллифлар ва ҳуқуқ эгалари учун фойдаланувчилардан муаллифлик
ҳақларини йиғиш ва тақсимлаш ишлари амалга оширилади.


background image

121

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бир қатор мамлакатларда муаллифлик

жамиятлари ҳаттоки, ишчилар касаба уюшмаларидан ҳам илгари тузилган.
Бугунги кунга келиб, бу каби ташкилотларнинг минтақавий ва халқаро
ассоциациялари ҳам фаолият юритмоқда. Булар сирасига ёзувчилар ва
бастакорлар бирлашган халқаро конфедерацияси (СISAC), нусха кўчириш
ташкилотлари халқаро федерацияси (IFRRO), ижрочиларнинг Европа
ташкилотлари ассоциацияси (AEPO) кабиларни киритиш мумкин.

Маълумот сифатида эътибор қаратадиган бўлсак, муаллифлар ва

бастакорлар халқаро конфедерация (CISAC) 130 дан ортиқ мамлакатдан 250 дан
ортиқ мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотларини
бирлаштирган ташкилот бўлиб, 2017 йилда ушбу ташкилот таркибига кирувчи
жамоат бирлашмалари томонидан йиғилган муаллифлик ҳақлари (гонорар)
миқдори 447,8 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда муаллифлар ва ҳуқуқ эгаларининг мулкий

ҳуқуқларини ҳимоясини таъминлашга доир бир қатор ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, муаллифлар, турдош ҳуқуқ эгалари ҳамда бошқа ҳуқуқ
эгаларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини, уларнинг муаллифлик ҳақи
(гонорар)ни адолатли олинишини таъминлаш шулар жумласидандир.
Муаллифлар ва ҳуқуқ эгалари ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва
турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига кўра, фан, адабиёт ва санъат
асарларининг муаллифлари, ижрочилар, фонограммаларни тайёрловчилар ёки
бошқа ҳуқуқ эгалари ўз мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида ўз
мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган ташкилотлар тузишга
ҳақлидир. Худди шундай жамоат бирлашмаларидан бири Ўзбекистон
Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти
2019 йилда ташкил этилган бўлиб, тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 7 сентябрда билан рўйхатдан ўтказилган.

Шунингдек, ушбу қонуннинг 58-моддасига асосан бу каби ташкилотлар

қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- тўланадиган ҳақ миқдорини ва шартномаларнинг тузилишига доир бошқа

шартларни фойдаланувчилар билан келишиб олиш;

- бундай ташкилот бошқараётган ҳуқуқлардан фойдаланиш учун

фойдаланувчилар билан шартномалар тузиш;

- ташкилот тўланадиган ҳақни йиғиш билан шартнома тузмасдан

шуғулланган тақдирда, бундай ҳақ миқдорини фойдаланувчилар билан келишиб
олиш;


background image

122

- шартномаларда назарда тутилган ҳақни йиғиш, тақсимлаш ва тўлаш;
- бундай ташкилот ўзи бошқараётган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун зарур

бўладиган ҳар қандай юридик ҳаракатларни бажариш;

- шундай ташкилот томонидан белгиланган тартибда асарларни ва (ёки)

турдош ҳуқуқлар объектларини, шунингдек асарларга ва (ёки) турдош ҳуқуқлар
объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги
шартномаларни рўйхатга олишни ва (ёки) сақлашга топширишни амалга
ошириш.

Жамият ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида фан, адабиёт, санат

ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича энг кўзга
кўринган ташкилотлардан бўлиб, ўз фаолияти давомида кўплаб ютуқларга
эришиб келмоқда. Хусусан, ушбу жамият аьзолари Ўзбекистондаги муаллифлик
ҳуқуқ соҳасидаги энг йирик бирлашма ва ташкилотлар ҳисобланиб, булар
қаторига Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Бастакорлар
уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академиясини киритиш мумкин. Жамият бугунги
кунда бир қатор хорижий ва халқаро ташкилотлар билан битим имзолаб фаолият
олиб бормоқда. Хусусан “Қирғизпатент” ва Муаллифлар ва ижрочилар халқаро
конфедерация (СISAC) шунингдек, жамият Бутунжаҳон интелектуал мулк
ташкилотининг “WIPO connect” ахборот тизимини Ўзбекистонда фаолиятини
йўлга қўйган.

Бугунги кунда жамият томонидан муаллиф ва ижрочиларнинг мулкий

ҳуқуқларини тўлақонли тарзда рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш мақсадида бир
қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кафе, бар, ресторан каби умумий
овқатланиш муассасаларида жамият аъзоларининг ҳуқуқлари ҳимоясини ташкил
этиш ва асарларидан фойдаланилганлик учун гонорарларни йиғиш бўйича
тегишли дастурий таъминот воситасида ёрдамида ишлар ташкил этилган. Яъни,
мусиқий асарлардан фойдаланилганлик учун муаллифлик ҳақини тўлаш бўйича
шартномалар тузилмоқда. Шунингдек, жамият аъзоси бўлган шоир У.Азим ва
бастакор Т.Асқарнинг бузилган муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда
бой берилган фойдани ундириш мақсадида тегишли судларга даъво аризалари
киритилган.

Бу йўналишдаги ташкилотларнинг ихтисослашуви ижобий натижа бериши

катта аҳамиятга эга. Хусусан, бу йўналишдаги АҚШ тажрибасига қарайдиган
бўлсак,

муаллифлик

ҳуқуқи

муҳофазаси

ва

ҳимоясининг

асосий

механизмларидан бири бўлмиш мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда
бошқарувчи қуйидаги 13 та ташкилот фаолият юритмоқда:


background image

123

- ACEMLA (Лотин Америкаси бастакорлари, мусиқачилари ва

ёзувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоясига ихтисослашган);

- AFM & SAG-AFTRA, ASCRL (фотография асарларига ихтисослашган);
- ASCAP (АҚШ бастакорлари, муаллифлари ва нашриётлари учун);
- BMI (Broadcast Music Inc.) (радио узатувчилар учун);
- Christian Copyright Licensing International, Christian Video Licensing

International, Copyright Clearance Center, Global Music Rights, Motion Picture
Licensing Corporation, SESAC, (АҚШда жойлашган фонограмма тайёрловчилар
ҳуқуқлари ассоциацияси);

-

SoundExchange (интернет тармоғида ҳуқуқлар муҳофазасига

ихтисослашган) [8].

Ушбу йўналишдаги тадқиқотлардан келиб чиқиб, мулкий ҳуқуқларни

жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар фаолиятига доир қуйидаги
хулосаларга келиш мумкин:

Биринчидан

, мулкий ҳуқуқларни бошқариш билан шуғулланадиган

ташкилотлар бевосита субъектларнинг ошкора умумий йиғинларида, сайлаш
орқали ва бошқа субъектларнинг аъзо бўлиб киришига имкон берадиган
йўналишларда тузилиши керак.

Иккинчидан

, мулкий ҳуқуқларни жамоа бўлиб бошқариш билан

шуғулланадиган ташкилотлар ҳуқуқ эгалари шартнома асосида ўтказган
ҳуқуқларнигина амалга ошириши лозим.

Учинчидан

, субъектлар хоҳлаган вақтда бу ташкилотларнинг назорат

қилиш ҳуқуқига эга бўлиш имкониятини олишлари керак.

Тўртинчидан

, бу ташкилотлар ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини хорижда

ифода этиши лозим.

Бешинчидан

, бу ташкилотлар муаллифлик ҳуқуқининг турли соҳалари

бўйича тузилиши мумкин.

Олтинчидан

,

ташкилотлар

ҳуқуқларининг

мулкий

ҳуқуқларини

бошқариш, яъни асарлардан фойдаланганда ҳақ йиғиш билан шуғуллансада,
лекин улар тижорат ташкилотининг вазифасини бажармаслиги ва ўз
харажатларини ҳуқуқ эгаларининг ажратмалари ҳисобидан қоплашлиги лозим.

Еттинчидан

, бу ташкилотлар ҳуқуқ эгасининг топшириғига мувофиқ,

ҳуқуқларни учинчи шахсларга ҳам ўтказиш (лицензия асосида) функциясини
амалга ошириши мумкин.

Мазкур таклифлар бўйича ишларни тўғри ва тизимли тарзда йўлга

қўйилиши, ўйлаймизки муаллифлик ҳуқуқини ҳимоясини таъминлашга бу


background image

124

орқали эса ижодкорлар меҳнати учун тегишли ҳақларни тўланишига ҳамда
мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожланишига олиб келади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов