Роль и история парламента в системе национальной безопасности

CC BY f
137-142
8
6
Поделиться
Холиков, С. (2022). Роль и история парламента в системе национальной безопасности. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 137–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13744
Сарвар Холиков, Ташкентский государственный юридический университет

Независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В условиях продолжающейся в мире пандемии наша экономическая страна, адаптирующая свою общественно-политическую жизнь к этим негативным ситуациям , требует систематического продолжения запланированных демократических реформ . Из таких изменений, которые сегодня внедряются различными парламентами, играющими важную роль в создании нормативно-правовой базы , сама ситуация диктует ее быструю адаптацию к ситуациям

Похожие статьи


background image

137

Xolikov Sarvar

Toshkent davlat yuridik universiteti mustaqil izlanuvchisi

MILLIY XAVFSIZLIKNI TA’MINLASH TIZIMIDA PARLAMENTNING

TUTGAN O‘RNI VA TARIXI

------------------------------------------------------

Xolikov Sarvar

Independent researcher at Tashkent State University of Law

ROLE AND HISTORY OF PARLIAMENT IN THE NATIONAL SECURITY

SYSTEM

------------------------------------------------------

Холиков Сарвар

Независимый исследователь Ташкентского государственного юридического

университета

РОЛЬ И ИСТОРИЯ ПАРЛАМЕНТА В СИСТЕМЕ НАЦИОНАЛЬНОЙ

БЕЗОПАСНОСТИ

------------------------------------------------------

Миллий хавфсизликни таъминлаш тизимида парламентнинг тутган ўрни

ва тарихи

Дунёда давом этаётган пандемия шароитида мамлакатимиз иқтисодий,

ижтимоий ва сиёсий хаётини мазкур салбий холатларга мослаштирган ҳолда
режалаштирилган демократик ислоҳотларни тизимли равишда давом эттиришни
тақозо этмоқда. Бугунги кунда амалга оширилаётган бундай ўзгаришларнинг
норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш муҳим роль ўйнаб, парламентнинг турли
вазиятларга тез мослашишини вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда.

Хавфсизлик инсон, жамият ва давлатнинг асосий ҳамда энг қадимий

эҳтиёжларидан биридир. Зеро, қадимдан инсон ўзи ва оиласи ҳаётини шу орқали
эса қабила ҳамда жамият манфаатларини турли жисмоний ва табиий хавфлардан
ҳимоя қилиш мақсадида тегишли чора-тадбирларни кўриб келган. Шунга кўра,
хавфсизликнинг моҳияти юқорида қайд этилган субъектларнинг мавжудлигига
таҳдид соладиган хавф-хатарларни, шунингдек уларнинг асосий манфаатларини


background image

138

йўқ қиладиган, ҳаёт, фаровонлик, ривожланиш ва яхшиланишнинг мумкин
бўлмаган ҳолда қаршилик кўрсатиш, кутиш, истисно қилиш қобилияти сифатида
аниқланиши мумкин.

Замонавий фанда “хавфсизлик” тушунчасини таърифлашга турлича

ёндашувлар мавжуд. Энг кенг тарқалган ёндашув – хавфсизликни хавфнинг
йўқлиги, субъектнинг таҳдидлардан, зарарлардан ҳимоя қилиш ҳолати ва ўлчови
деб тушунишдир

1

.

Ўрганишлар натижасида ушбу йўналишга алоқадор илмий доира

вакиллари ва амалиётчи мутахассисларнинг фикрлари ўртасида турли
тафовутлар мавжудлигини кўриш мумкин. Ўз навбатида, ушбу йўналишда
илмий тадқиқот олиб борган маҳаллий олимларимиздан М.Усмонов
хавфсизликни назария ва амалиётда қуйидагича турлардан келиб чиқиб,
таснифлаш лозимлиги ҳақида фикр билдирган.

1) миллий;
2) минтақавий;
3) глобал.
Шу билан бирга, М.Усмонов томонидан хавфсизлик тушунчасига

қуйидаги таъриф берилган: “Хавфсизлик – давлатнинг барқарор фаолият олиб
боришини таъминлаш ва давлат органлари томонидан шахс ва жамият,
мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий
шароитлар яратиш, ҳаётий муҳим миллий манфаатларни таъминлашда ички ва
ташқи таҳдидларга ишончли қарши тура олиш қобилиятидир”

2

.

Россия Федерациясининг 1992 йилдаги “Хавфсизлик тўғрисида”ги

Қонунида “хавфсизлик” тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
“Хавфсизлик – бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини
ички ва ташқи хавфлардан ҳимоя қилишнинг ҳолати ҳисобланади.
Хавфсизликнинг асосий объектларига қуйидагилар киради: шахс – унинг ҳаёти
ва эркинликлари; жамият – унинг моддий-маънавий қиймати; давлат – унинг
конституциявий қурилиши, суверинитети ва ҳудудий яхлитлигидир”

3

.

“Хавфсизлик” атамасининг ўзи жуда кенг қўлланилиш доирасига эга.

Жамоатчилик онги даражасида “хавфсизлик” тушунчаси хавфнинг йўқлиги,

1

Преемственность и новации в юридической науке. Выпуск 8 Агеева А.В., Алферов А.А., Андрюшенков В.А.,

Бакланов Л.А., Бархатова Е.Н., Белоусов А.В., Бетхер В.А., Бутина С.Г., Викулова Т.А., Вист И.И., Воронов И.А.,
Герасименко Т.Ю., Григорьев О.В., Губин А.И., Доманов Д.В., Дригичев И.В., Дубинин А.С., Ефимкина Н.В.,
Жумагазиева Н.М., Забуга Е.Е. и др. Материалы научной конференции адъюнктов и соискателей (Омск, 29 марта
2012 г.) / Омск, 2012.

2

Усмонов М.А. “Хавфсизлик ва мудофаани таъминлаш бўйича давлат функциясининг назарий ва ҳуқуқий

асослари”. Юрид. фан. номзоди. дис. – Тошкент, 2010. 52-б.

3

Федеральный закон «О безопасности” от 28.12.2010 N 390-ФЗ.

http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_108546/


background image

139

субъектнинг таҳдид, зарар ёки ёвузликдан ҳимояланиш ҳолати ва ўлчови
сифатида таърифланади ва табиий ва ижтимоий турли жараёнларга нисбатан
қўлланилади

1

.

“Хавфсизлик” тушунчасига таъриф берилишида қуйидаги жиҳатларни

инобатга олиш лозим ҳисобланади:

- давлат манфаатларига таҳдид;
- фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти кўрсатишини

таъминланганлик ҳолати;

- шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилишнинг

таъминланганлик ҳолати;

- инсон ҳуқуқларига риоя этилишни таъминлаш.
Ўз навбатида, хавфсизликни унинг моҳиятидан келиб чиқиб, қуйидаги

турларга ажратишимиз мумкин.

- давлат хавфсизлиги;
- ҳарбий хавфсизлик;
- жамият хавфсизлиги.
“Миллий хавфсизлик” атамаси жаҳонда илк маротаба 1904 йилда АҚШ

Президенти Теодор Рузвельт томонидан АҚШ Конгрессига қилинган
мурожаатда ишлатилган

2

. Россияда эса ушбу атама дастлаб 1994 йилда мамлакат

Президенти томонидан Россия Федерацияси Федерал кенгашига қилинган
мурожаатда қўлланилган

3

.

М.Усмоновнинг фикрига кўра, миллий хавфсизлик мамлакатнинг миллий

манфаатлари билан бевосита боғлиқ, миллий манфаатлар, масалан, ғоявий,
сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга нисбатан барқарорроқ ва кам ўзгарувчан
бўлганлиги учун миллий хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий, институционал
асослари анча мустаҳкам. Сирасини айтганда, миллий хавфсизликни
таъминламай туриб ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ривожланиш ҳақида
сўзлаб бўлмайди. Миллий хавфсизлик давлатчиликни сақлашнинг таянч
таркибий қисмидир

4

.

Ўзбекистонда 1991 йилдан 2018 йилга қадар хавфсизликни таъминлаш

соҳасидаги ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий
хавфсизлик хизмати бўлган бўлиб, 2018 йил март ойида Ўзбекистон

1

Колокольцев В.А. Обеспечение государственных интересов России в контексте концепции национальной

безопасности: автореф. дис. … д-ра юр. наук. СПб., 2005.

2

Theodore Roosevelt’s Annual Message to Congress for 1904 // House Records HR 58A-K2.

3

Послание Президента РФ Федеральному собранию РФ «Об укреплении Российского государства (основные

направления внутренней и внешней политики)» от 24 февраля 1994 г. Раздел 6.1.

4

Усмонов М.А. “Хавфсизлик ва мудофаани таъминлаш бўйича давлат функциясининг назарий ва ҳуқуқий

асослари”. юрид. фан. номзоди. … дис. – Тошкент, 2010. 11-б.


background image

140

Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган

йиғилишда ушбу тузилманинг номи “Ўзбекистон Республикаси Давлат
хавфсизлик хизмати” деб ўзгартирилди. Бугунги кунда Давлат хавфсизлик
хизматининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар
белгиланган:

- Ўзбекистоннинг давлат хавфсизлиги ва манфаатларини ташқи ва ички

таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун
устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни
аниқлаш ва уларга барҳам бериш;

- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва

ҳудудий яхлитлигига тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда
уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга
ошириш;

- Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;
- Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасини давлат хавфсизлигига

хавф-хатарлар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаа
қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича стратегик ташаббусларни амалга оширишда
иштирок этиш;

-

терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ,

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига
қарши курашиш;

- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи миллий, ирқий ва

диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик фаолиятининг олдини
олиш, уни аниқлаш ва унга барҳам бериш;

- иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва ахборот соҳаларида давлат

хавфсизлигини таъминлаш, халқимизнинг тарихий-маданий ва бой маънавий
меросини ҳимоя қилиш;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатлари ва

хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш;

- телекоммуникация ва транспорт соҳасида давлат хавфсизлигини

таъминлаш, фавқулодда ҳолатларни юзага келтирувчи омилларнинг олдини
олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш;

- унинг тергов қилиш ваколатига кирувчи жиноят ишлари бўйича терговга

қадар текширув ва дастлабки тергов олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини
амалга ошириш;



background image

141

- давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат сирлари сақланиши,

махсус

алоқа

хавфсизлигининг

таъминланиши ҳамда

ахборотларни

криптографик ҳимоя қилишни ташкил этиш устидан назоратни амалга ошириш;

- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликлар

содир этилишига имкон берадиган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда
бартараф этиш;

- Давлат хавфсизлик хизматининг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги

ҳолатини такомиллаштириш ва сақлаб туриш, куч ва воситаларни фавқулодда
вазиятлар юзага келган ҳамда ҳарбий ҳолат жорий қилингандаги ҳаракатларга
тайёрлаш.

Шуни таъкидлаш лозимки, 1934 йилдан 1992 йилгача назария ва амалиётда

фақат “давлат хавфсизлиги” тушунчаси қўлланилган. У ҳамма нарсани хусусан,
иқтисодий, сиёсий, ҳарбий (мудофаа) ва бошқа ҳар қандай манфаатларни
таъминлашни ўз ичига олган. Ушбу даврда фаолият юритган олимларнинг
фикрича, бу мантиқий фикр бўлиб, унга кўра давлат манфаатларини ҳимоя
қилиш деганда, ўз-ўзидан улар фуқаролар ва бутун жамият манфаатларини
ҳимоя қилишлик тушунилади. Давлат гуллаб-яшнамоқда, ҳар бир фуқаронинг
фаровонлиги юксалиб, уни тиббиёт, таълим ва замонавий жамиятнинг бошқа
имтиёзлари билан таъминламоқда. Шундай қилиб, давлат халқ билан
“бирлашади” ва бу давлатчилик белгиларига мос келади, демак жоиздир.

Россия Федерацияси Президентининг 2009 йил 12 майдаги Фармони билан

тасдиқланган Россия Федерациясининг 2020 йилгача бўлган миллий
хавфсизлиги стратегиясида “миллий хавфсизлик” тушунчасига қуйидагича
таъриф берилган. “Миллий хавфсизлик – конституциявий ҳуқуқ, эркинликлар,
фуқароларнинг муносиб сифати ва турмуш даражасини, суверенитетини,
ҳудудий яхлитлигини ва Россия Федерацияси барқарор ривожланишини
таъминлаш имконини берувчи шахс, жамият ва давлатнинг ички ва ташқи
таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолати, мудофаа ва давлат хавфсизлигидир”

1

.

Мамлакатимизда ҳам миллий хавфсизликни таъминлашга доир асосий

ҳужжат сифатида 1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг Миллий
хавфсизлик концепцияси қабул қилинган

2

. Шу билан бирга, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли Фармони
билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг

бешта

устувор

йўналиши

бўйича

Ҳаракатлар

стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга

1

http://kremlin.ru/supplement/424

2

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда


background image

142

оширишга оид давлат дастурида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг
Миллий хавфсизлик концепциясини тайёрлаш назарда тутилган бўлсада, бироқ
бугунги кунга қадар ушбу Концепция қабул қилингани йўқ

1

.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг хавфсизлик билан боғлиқ ваколатлари аниқ
белгиланмаган бўлсада, бироқ қуйидаги жумла бу йўналишдаги вазифаларни
очиб беради: “сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар
юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан
қарорлар қабул қилиш”. Фикримизча, миллий хавфсизлик сиёсати, унинг
режалари ва молиявий жиҳатларини ўрганиш ҳар бир давлатдаги миллий
парламентларнинг муҳим вазифасидир. Кўпгина мамлакатларда бу давлатнинг
қонунчиликда белгиланган энг олий мажбуриятдир. Давлатнинг назорати бунда
мудофаа сиёсатини, ҳарбий бюджетларни ва харажатларни назорат қилиш ва
кўриб чиқишни, шунингдек ижро этувчи, ҳарбий ва бошқа расмий органларда
асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича қарорларни ўз ичига олади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш лозимки, “миллий

хавфсизлик” сиёсатининг асосий мақсади барқарор демократик ривожланиш
асосида Ўзбекистон фуқароларининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун қулай ички
ва ташқи шарт-шароитларни яратиш, бозор асосида мамлакат иқтисодиётининг
муваффақиятли ўтиш ва Конституция ва қонунларга қарши қаратилган
тажовузлардан шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамият
учун хавфли ҳаракатлар, этник, миллий ва ирқий можаролар, турли фавқулодда
вазиятлар ва фалокатлар, узоқ муддатли экологик таҳдидларни олдини олишга
қаратилган ҳисобланади.












1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов