Значение зонирования в организации управления государственным земельным фондом

CC BY f
190-199
8
1
Поделиться
Саидов, С. (2022). Значение зонирования в организации управления государственным земельным фондом. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 190–199. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13784
Сухроб Саидов, Ташкентский Государственный Юридический Университет

Магистр права

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются организационно-правовые вопросы зонирования территории Республики Узбекистан на основе действующего градостроительного и земельного законодательства. Также проведенсравнительно-правовой анализ законодательства развитых зарубежных стран в части эколого-правовых требований к зонированию земельных участков. В статье автор научно-теоретически анализирует процесс зонирования с учетом типов населенных пунктов и специфики регионов, на основе этого анализа выражает свой самостоятельный подход, а также разрабатывает предложения по совершенствованию действующего законодательства


background image

190

Saidov Suxrob Vaxobovich

Huquq magistri

YER FONDI DAVLAT BOSHQARUVINI TASHKIL ETISHDA

ZONALASHTIRISHNING AHAMIYATI

------------------------------------------------------

Saidov Sukhrob Vakhobovich

Master of Law

THE ROLE OF ZONING IN THE ORGANIZATION OF STATE LAND

MANAGEMENT

------------------------------------------------------

Саидов Сухроб Вахобович

Магистр права

ЗНАЧЕНИЕ ЗОНИРОВАНИЯ В ОРГАНИЗАЦИИ УПРАВЛЕНИЯ

ГОСУДАРСТВЕННЫМ ЗЕМЕЛЬНЫМ ФОНДОМ

------------------------------------------------------

Ер фонди давлат бошқарувини ташкил этишда

зоналаштиришнинг аҳамияти

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикасида зоналаштиришнинг

ташкилий-ҳуқуқий масалалари амалдаги Шаҳарсозлик ва Ер қонунчилиги
асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, зоналаштиришнинг экологик-ҳуқуқий
талаблари ривожланган хорижий давлатлар қонунчилиги асосида қиёсий-
ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Муаллиф мазкур мақолада зоналаштириш
жараёнини аҳоли пунктларининг турлари ва ҳудудларнинг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилган,
ушбу таҳлил асосида ўзининг мустақил ёндашувини баён қилган, шунингдек
келтирилган ҳулосалар асосида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш
юзасидан таклифлар ишлаб чиққан.

Калит сўзлар:

зоналаштириш,

атроф муҳит, экологик талаблар, яшил

ҳудудлар, антропоген ўзгарган ҳудудлар.

Аннотация.

В статье анализируются организационно-правовые вопросы

зонирования территории Республики Узбекистан на основе действующего
градостроительного и земельного законодательства. Также проведен


background image

191

сравнительно-правовой анализ законодательства развитых зарубежных стран в
части эколого-правовых требований к зонированию земельных участков. В
статье автор научно-теоретически анализирует процесс зонирования с учетом
типов населенных пунктов и специфики регионов, на основе этого анализа
выражает свой самостоятельный подход, а также разрабатывает предложения по
совершенствованию действующего законодательства.

Ключевые слова:

зонирование, окружающая среда, экологические

требования, зеленые зоны, антропогенно измененные территории.

Abstract

The article analyzes the organizational and legal issues of zoning of

land plots in the Republic of Uzbekistan on the basis of current urban planning and
land legislation. Also, the ecological and legal requirements for the zoning are analyzed
comparatively on the basis of the legislation of developed foreign countries. In this
article, the author scientifically and theoretically analyzes the process of zoning based
on the types of settlements and the specifics of the regions, based on this analysis,
expressed his independent approach, as well as developed proposals to improve
existing legislation.

Keywords:

zoning, environment, environmental requirements, green areas,

anthropogenically modified territories.

Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг қулай атроф-табиий

муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи кўп жиҳатдан улар яшайдиган ҳудудлардаги экологик
талабларга риоя этилиш даражасига боғлиқ. Шу маънода Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилиги ер участкаларини улардан
фойдаланиш шакли, мақсадига кўра зоналаштиришни назарда тутади. Ер
участкаларини зоналаштириш масалалари ер участкаларидан самарали, тўғри
фойдаланишни ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади ва пировардида
фуқароларнинг турмуш фаровонлиги ўсишига хизмат қилади. Ушбу жараёнда
экологик талабларга риоя этилиши, айниқса муҳимдир.

Таъкидлаш жоизки, юридик адабиётларда “ҳудудларни экологик

зоналаштириш” тушунчасига ягона ёндашув ишлаб чиқилмаган. Хусусан, айрим
муаллифлар экологик зоналаштиришни улардан оқилона фойдаланиш ва зарур
даражада ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ҳудудлар, сув зоналари, ҳаво
бўшлиғи, табиий объектлар ва манбаларнинг чегараларини аниқ ва яққол
белгилаш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирлар тизими сифатида
белгилайдилар.

О.И. Крассовнинг фикрига кўра, экологик зоналаштириш ер ҳуқуқини

чеклаш усулларидан бирини ифодалайди. Шу муносабат билан Н.Н. Мелников


background image

192

ҳам маълум бир зонанинг таркибидаги ер участкаларининг эгаларига, ер
участкалари ушбу зоналардан ташқарида жойлашган шахслардан фарқли ўлароқ,
ер бўйича турли ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади, деб таъкидлайди.

Л.Н.Чолтяннинг ёзишича эса, зоналаштиришнинг моҳияти, қоида

тариқасида, ер майдонининг қўшни ҳудудларига қараганда, зона ҳудудида
фаолиятга нисбатан қаттиқроқ чекловлар ўрнатишдир. Экологик зоналаштириш
натижасида маълум бир ҳудудда техноген ёки табиий омиллар, шу жумладан,
ландшафт элементлари, сув объектлари ва атмосферанинг ер сирти қатламлари
таъсири остида атроф-муҳит объекти ва субъектларининг бузилиши ёки
ёмонлашиши ҳолатлари қайд этилиши таъминланади.

Юқоридагиларга асосан, бизнинг фикримизча экологик зоналаштириш

давлат томонидан табиий муҳитнинг барча таркибий қисмларини ҳимоя қилиш
ва муҳофаза қилишни, шунингдек, фуқароларнинг экологик хавфсиз яшашга
бўлган ҳуқуқларини амалга оширишни, уларнинг соғлиғи ва фаровонлигига
зарар етказишга йўл қўймасликни таъминлашга қаратилган маъмурий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик хусусиятдаги белгиланган чора-тадбирлар
мажмуига асосланган.

Шу нуқтаи назардан экологик зоналаштириш табиий экологик

тизимларни ташкил этадиган объектларнинг ҳуқуқий режимини аниқлашга ҳар
томонлама ёндашувни амалга оширишга ёрдам беради ва экотизимнинг барча
таркибий қисмларини ҳимоя қилиш ва муҳофаза қилиш учун турли хил
воситалар ва усуллардан фойдаланишни ўз ичига олади.

Бу борада юридик адабиётларда таъкидлаб ўтилганидек, зоналаштириш,

ягона қонуний режимга эга бўлган иштирокчилар учун турли хил ҳуқуқий
режимларни ўрнатиш учун ишлатилади. Шуни қўшимча қилиш керакки,
ҳуқуқий режимлардаги бу фарқ номуайян шахслар доирасига тааллуқли бўлиб,
такроран фойдаланиш учун мўлжалланган хўжалик ва бошқа фаолиятни
тақиқлаш ёки чеклашларни белгилашда намоён бўлади.

Экологик зоналаштириш билан боғлиқ тақиқлар ҳар қандай объектларни,

масалан, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, ёнилғи-мойлаш материаллари омборлари,
хизмат кўрсатиш станциялари, ихтисослашган пестицид ва агрокимёвий
омборлар, сувни муҳофаза қилиш зоналари, капитал қурилиш лойиҳаларини
ўрмон фонди ерларида жойлаштириш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Юқоридагиларга асосан экологик зоналаштиришнинг иккита турини

кўрсатиш мумкин: 1) табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишни
таъминлайдиган зоналар; 2) экологик жиҳатдан нохуш ҳудудларнинг
хавфсизлигини таъминлайдиган зоналар.


background image

193

Бунда биринчи гуруҳга сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқларни

ҳимоя қилиш зоналари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари,
балиқларни муҳофаза қилиш ва балиқчиликни муҳофаза қилиш зоналари ва
бошқаларни киритиш мумкин. Ушбу зоналар турли тоифадаги ерларда
ўрнатилиши мумкин. Иккинчи гуруҳга экологик офатлар, фавқулодда экологик
вазиятлар, шунингдек сув тошқини ва сув босиши бўлган ҳудудлар киради.

Экологик зоналаштиришнинг турларидан бири табиат боғларини

функционал зоналаштириш бўлиб, бу уларнинг чегаралари доирасида
функционал зоналарни (қўриқхонага айлантирилган зоналар, рекреация,
хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналари) белгилаш орқали
махсус муҳофаза қилишнинг табақалаштирилган режимини ташкил этишни ва
бундай зоналарнинг мақсадини аниқлашни англатади (“Муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуннинг 24, 25-моддалари).

Тадқиқотчилар экологик зоналаштиришни амалга оширишда кўпинча

табиий ҳудудни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлмаган зоналар аниқланиши
ҳолатлари рўй беришига асосли равишда эътибор қаратмоқдалар.

Бунга рекреацион фаолиятни амалга оширишни таъминлаш, жисмоний

тарбия ва спортни ривожлантириш, шунингдек, туризм соҳаси объектларини,
музейлар ва ахборот марказларини жойлаштириш учун кўзда тутилган ёки
чегаралари доирасида табиат боғ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ҳаёт
фаолиятини ва табиат боғини бошқарадиган давлат муассасасининг ишлашини
таъминлашга қаратилган фаолият кўрсатишга рухсат бериладиган хўжалик
мақсадларига мўлжалланган зона рекреацион зонага мисол бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, адабиётларда аҳоли пунктлари ерларида экологик

зоналарни ўрнатиш, бундай ерларни экологик зоналаштириш принциплари ва
усулларини белгилаш бўйича таклифлар билдирилмоқда. Бир қатор хорижий
мамлакатларда экологик зоналарни аниқлаш бўйича ижобий тажриба
шаклланган.

Хусусан, Германияда баъзи шаҳарларининг марказий ҳудудларида атроф-

муҳитга ифлослантирувчи моддаларнинг чиқарилишини чеклаш талабларига
жавоб бермайдиган машиналар кириши учун ёпиқ бўлган экологик зоналар –
шаҳар ҳудудлари мавжуд. Бундай тажрибани Ўзбекистон қонунчилигида қўллаш
мақсадга мувофиқ бўлиб, аҳоли пунктлари ерлари ҳудудларида бундай экологик
зоналарни ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларни ер ва шаҳарсозлик
қонунчилиги нормаларига киритиш мақсадга мувофиқ.

Ҳудудларни зоналаштириш комплекс ҳуқуқий институт, ерларнинг

ҳуқуқий режимини аниқлаш усули (ҳуқуқий воситалар мажмуи) ҳамда ҳуқуқий


background image

194

таомил сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ҳуқуқий воситалар мажмуи
сифатида ҳудудларни зоналаштириш бу ердан (қишлоқ ва ўрмон хўжалигида
ишлаб чиқариш воситалари ҳамда иқтисодий ва бошқа фаолиятни амалга
ошириш учун асос), кўчмас мулкдан (ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк, шу
жумладан қурилиш объектлари) бир вақтнинг ўзида ерни табиий объект
сифатида (табиатнинг энг муҳим таркибий қисми) муҳофаза қилган ҳолда табиий
ресурс сифатида фойдаланишга оид муносабатларни тартибга солиш
воситасидир.

Eрларнинг ҳуқуқий режимини аниқлаш усули сифатида ҳудудларни

зоналаштиришни баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат: ҳудудни
зоналарга бўлиш; қўшимча рухсатномалар ва тасдиқлаш тартибисиз ер
эгаларининг (ер участкаларининг мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар, ер
эгалари ва ер участкалари ижарачилари) танлаш имкониятини мустаҳкамлаш
рухсат этилган фойдаланиш турларини белгилаш.

Ҳудудларни зоналаштириш қонун ҳужжатларига асосланган ҳуқуқий

таомил сифатида, зоналарнинг алоҳида ҳудудларида ер участкалари ва бошқа
кўчмас мулк объектларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини белгилашни
назарда тутади, уларнинг якуний ҳужжатлаштирилган натижаси ер участкалари
ва бошқа кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқий режими учун асосни
мустаҳкамлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир.

Зоналаштириш ҳудудни ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан

режалаштирилишида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу
турлардан фойдаланишдаги чеклашларни белгилаб олган ҳолда унинг
функционал мақсадга кўра бўлиниши ҳисобланади.

2002 йил 4 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси

Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ, ҳудудларнинг зоналаштирилиши яшаш ва
фаолият кўрсатиш учун қулай муҳитни таъминлашга, ҳудудларни табиий ва
техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилишга,
аҳоли ва ишлаб чиқариш ҳаддан ташқари зич жойлашиши, атроф-муҳит
ифлосланишининг олдини олишга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни,
шунингдек, маданий мерос объектларини, қишлоқ хўжалик ерлари ва
ўрмонзорларни муҳофаза қилишга ва улардан фойдаланишга қаратилгандир (41-
модда).

Ҳудудларнинг

зоналаштирилиши

ҳамда

ҳудудий

зоналарнинг

шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар давлат шаҳарсозлик
кадастрида қамраб олинади ҳамда шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришнинг
бириктирма тарҳларида, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон


background image

195

Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳларида, туманни

(туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларида, аҳоли пунктининг бош
режасида ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланади
(Шаҳарсозлик кодексининг 28, 30, 31, 33, 34 ва 37-моддалари).

Ҳудудларни зоналаштиришда ваколатли органлар норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларда белгиланган тартибда зоналаштириш учун маълум ҳудудни
қисмларга бўлиб ажратадилар. Зоналаштириш маълум бир ҳудудни қамраб олган
ҳолда уни алоҳида қисмларга – ҳар хил турдаги зоналарга ажратишни назарда
тутади. Натижада, ҳудуд турли хил зоналар тўпламини ифодалайди. Шубҳасиз,
зоналаштиришнинг ҳуқуқий аҳамияти аслида маълум зоналарни барпо этишда
эмас (бу мақсадга эришиш учун воситадир), балки зоналар чегараларида вужудга
келадиган муносабатларни муайян ҳуқуқ нормалари доирасида бўлишини
таъминлаш ҳамдир.

Н.Л.Лисина ҳудудий зоналаштиришнинг ҳуқуқий табиатига тўхталиб, уни

амалга ошириш натижасида ер участкаларидан ва уларнинг бошқа кўчмас
мулкларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турлари аниқланади ва бир
томондан, у аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланишда шаҳарсозлик
режалаштирилиши элементи бўлса, иккинчи томондан, ер участкаларидан аҳоли
пунктлари ерларининг таркибида фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш усули
бўлиб хизмат қилади, деб ёзади. Муаллифнинг фикрича, ҳудудий зоналаштириш
– бу аҳоли пунктининг ҳудудини зоналарга бўлиш ва уларнинг ҳуқуқий
режимини шаҳарсозлик ҳужжатлари ва қурилиш қоидаларида белгилаш,
шаҳарсозлик

соҳасидаги

тегишли

органларнинг

ер

участкаларидан

фойдаланишни, уларда бино ва иншоотларни ягона комплекс сифатида ташкил
этиш ва улардан фойдаланишни келишилган ҳуқуқий тартибга солишга
қаратилган фаолияти.

Зоналаштириш муайян зоналар ҳудудларидан шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун фойдаланишда чеклашлар белгиланишини назарда тутади.
Хусусан, Шаҳарсозлик кодексининг 41-моддасида 9 та зоналарнинг
ҳудудларидан фойдаланишда чеклашлар назарда тутилган: маданий мерос
объектларининг муҳофаза зоналари, қўриқхона зоналарида; муҳофаза
этиладиган табиий ҳудудлар зоналарида; санитария зоналарида; муҳофаза
зоналарида; санитария-муҳофаза зоналарида; фойдали қазилмалар жойлашган
зоналарда; табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларнинг
таъсирига учраган зоналарда; фавқулодда экологик ҳолатлар ва экологик офат
зоналарида; табиий-иқлим шароити экстремал зоналарда.

Ҳудудларнинг функционал мақсади ва улардан фойдаланиш жадаллиги


background image

196

ҳудудлардан фойдаланишдаги мазкур чеклашлар ҳисобга олинган ҳолда
белгиланади.

А.Ю.Александрова қурилиши мўлжалланган аҳоли пунктлари ерларининг

ҳуқуқий режими аниқланадиган зоналарни иккита мезонга кўра таснифлайди:
зоналарни ажратиш (белгилаш) мақсадлари ва ушбу мақсадларга эришиш йўли
бўйича. Муаллифнинг фикрича, ажратиш (белгилаш) мақсадларига кўра зоналар
қуйидагиларга бўлинади: 1) ташкилий-иқтисодий зоналар – ўрнатилишидан
асосий мақсад ерларни тоифаларга ажратиш жараёнида аниқланган мумкин
бўлган қурилиш турларини аниқлашдан иборат бўлган зоналар; 2) экологик
зоналар – ташкил этилишидан асосий мақсад атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
экологик хавфсизликни таъминлаш бўлган зоналар. Зоналарни ажратиш
мақсадларига эришиш усулига кўра, қуйидаги зоналарга бўлинади: ердан
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тўлиқ рўйхатини
ўрнатадиган “асосий” зоналар; ерлар ва ер участкаларининг амалдаги ҳуқуқий
режимига фақатгина қўшимча чекловлар қўядиган “қўшимча” зоналар.

Е.С.Бедова мавжуд ҳудудий зоналарнинг турларини қонун ҳужжатларида

функционал мақсадларига мувофиқ қуйидагича таснифлашни таклиф этади:
ижтимоий йўналишдаги инфратузилма объектларини (турар-жойлар зоналари,
жамоат ва ишбилармонлик зоналари, муҳандислик-транспорт инфратузилмаси
зоналари ва бошқалар) жойлаштириш учун мўлжалланган ижтимоий зоналар;
ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондирадиган объектларни (ишлаб чиқариш
зоналари, қишлоқ хўжалигидан фойдаланиш зоналари ва бошқалар)
жойлаштириш мақсадидаги ишлаб чиқариш зоналари; мақсади атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бўлган экологик зоналар (рекреацион зоналар, алоҳида
қўриқланадиган ҳудудлар зоналари ва бошқалар); мақсадлари аҳолининг махсус
эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган махсус мақсадли зоналар (махсус
мақсадли зоналар, ҳарбий объектларни жойлаштириш зоналари ва бошқалар).

Аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш жараёнида уларнинг

экологик хавфсизлигини таъминлайдиган шаҳарсозликнинг асосий чора-
тадбирлари аҳоли пунктлари ҳудудларини функционал зоналаштириш
ҳисобланади. Шаҳарсозлик зоналаштириш, зоналар шаҳарсозлик фойдаланиш
турларини ва улардан фойдаланишни чеклашни белгилаб, аҳоли пунктларини
ривожлантириш учун шаҳарсозлик режалаштириш даврида ҳудудларни
зоналарга ажратишни назарда тутади.

С.А.Балашенко эса, аҳоли пунктлари чегаралари доирасида (чеккасида)

қуйидаги ҳудудий зоналарни ажратишни таклиф қилади: 1) турар-жой зоналари
– турар-жой бинолари қуриш учун мўлжалланган, уларга ижтимоий-маданий


background image

197

мақсаддаги,

маиший

хизмат

кўрсатиш

объектлари,

автотранспорт

воситаларининг тўхташ жойлари, саноат, коммунал ва омборхоналар ташкил
этилиши мумкин бўлган ҳудудлардир, улар учун санитария муҳофаза
зоналарини белгилаш талаб этилмайди, уларнинг фаолияти атроф-муҳитга
зарарли таъсир кўрсатмайди (шовқин, тебраниш, магнит майдонлар, радиация
таъсири, тупроқ, ҳаво, сув ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлар);
2) ижтимоий-ишбилармонлик зоналари – ишбилармонлик, молиявий ва
ижтимоий фаолият марказлари, маъмурий ва бошқа бино ва иншоотлар,
маданий, ўқув муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, маданий объектлар,
савдо ташкилотлари, умумий овқатланиш жойларини жойлаштириш учун
мўлжалланган ҳудудлар, соғлиқни сақлаш, аҳолига коммунал хизматлар
кўрсатиш, шунингдек, автотураргоҳлар; 3) ишлаб чиқариш зоналари – саноат
корхоналари, транспорт, муҳандислик- инфратузилмаси, ушбу корхоналарнинг
ишлашини таъминлайдиган коммунал ва омборхоналар объектлари, шу
жумладан саноат корхоналари ва уларга хизмат кўрсатадиган объектларнинг
санитария-муҳофаза зоналари ҳудудларини жойлаштириш учун мўлжалланган
ҳудудлар; 4) транспорт, муҳандислик инфратузилмаси зоналари – транспорт,
алоқа ва муҳандислик ускуналари иншоотлари ва коммуникацияларининг
жойлашиши ва ишлаши учун мўлжалланган ҳудудлар; 5) дам олиш зоналари –
аҳоли дам олиш жойларини ташкил қилиш учун мўлжалланган ҳудудлар, шу
жумладан, истироҳат боғлари, шаҳар ўрмонлари, ўрмон боғлари, пляжлар ва
бошқа дам олиш ва туризм объектлари; 6) қишлоқ-хўжалик зоналари – бош режа
ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ ушбу ҳудудлардан фойдаланиш
турини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилингунча, қишлоқ хўжалигини
юритиш, мол боқиш ва пичанларни ўриш учун мўлжалланган устувор қишлоқ
хўжалиги объектлари ҳудудлари; 7) махсус мақсадли зоналар – ҳарбий ва бошқа
иншоотларни жойлаштиришга мўлжалланган, уларга нисбатан қонун
ҳужжатларида махсус режим ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланган
ҳудудлар ва бошқа ҳудудий зоналар.

Зоналаштириш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинадиган

тартиб-таомил сифатида ҳудудий хусусиятга эга, яъни зоналар – бу ҳужжатларда
тасвирланган ва тавсифланган, картографик материалларда кўрсатилиши керак
бўлган, чегараларга эга бўлиши керак бўлган – ҳудуднинг бир қисмидир.
Тегишли зоналарнинг чегараларини тасдиқлаш, зонанинг чегараларида
жойлашган объектлардан фойдаланадиган (фойдаланишни режалаштирган),
табиатдан фойдаланадиган, тегишли ҳудудда хўжалик фаолиятининг айрим
турларини амалга оширувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига


background image

198

таъсир қилади.

Умуман олганда, ерларни зоналаштириш давлат ва хусусий манфаатларни

амалга ошириш учун шароит яратади, ердан фойдаланиш барқарорлигини
кафолатлайди ҳамда унга сармоя қилиш учун шароит яратилади. Жамият
манфаатлари ер, бино ва иншоотлардан фойдаланишни режалаштириш
имконияти билан таъминланади. Бундан ташқари, ерлардан оқилона
фойдаланиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ҳудудларни
зоналаштириш амалга оширилади, шунинг учун қонунчиликда ер
участкаларидан фойдаланишни чеклайдиган кўплаб турдаги зоналар
белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, ерларни зоналаштириш ҳудудларнинг барқарор

ривожланишига, фуқароларнинг соғлиғини, жамият ва давлатнинг маданий
қадриятларини ҳимоя қилишга, экологик хавфсизликка ва жамиятнинг
иқтисодий фаровонлигига эришишга хизмат қилади.

Адабиётлар рўйхати:

1. Экология. Юридический энциклопедический словарь / Под ред. С.А.

Боголюбова. – М., 2001. – С. 134.

2. Крассов О.И. Комментарий к Земельному кодексу Российской

Федерации. 2-е изд. – М., 2010. – С. 87.

3. Мельников Н.Н. Теоретические основы отнесения земель к категориям

и зонирования территорий в Российской Федерации // Хозяйство и право. –
Москва, 2013. – № 3. – С. 83.

4. Комментарий к Водному кодексу Российской Федерации / Под ред. О.Л.

Дубовик. – М.: Эксмо, 2012. – С. 79.

5. Богданов Н.А. Экологическое зонирование: научно-методические

приемы (Астраханская область). – М., 2005.

6. Комментарий к Водному кодексу Российской Федерации / Под ред. О.Л.

Дубовик. – М.: Эксмо, 2012. – С. 81.

7. Борисов A.A. Зонирование территорий как элемент реализации

концепции устойчивого развития // Государство в меняющемся мире: материалы
VI Международной школы-практикума молодых ученых-юристов (Москва, 26-
28 мая 2011) / Отв. ред. В.И. Лафитский. – М., 2012. – С 726-727.

8. Погорелая О.Н. О методах и принципах экологического зонирования

городских территорий // Вестник Балтийского федерального университета им.
И.Канта. – 2012. – № 1. – С. 58; Анисимов А.П. Новый Градостроительный
кодекс Российской Федерации в контексте земельной реформы // Право и


background image

199

экономика. – 2005. – № 3. – С. 3-8.

9. Научно-практический комментарий к Федеральному закону «Об охране

окружающей среды» (постатейный) / Под ред. А.П. Анисимова. – М., 2010.

10. Boltanova E. Legal issues of land zoning in Russia // REBA News. – 2013.

– Vol. 10. – № 5. – P. 10.

11. Анисимов А. Зонирование территорий городских и сельских

поселений: виды и правовое значение // Право и экономика. – 2004. – № 6. – С.
58-64; Анисимов А.П. Теоретические основы правового режима земель
поселений в Российской Федерации: Дисс. доктор. юрид. наук. – Саратов, 2004.
– С. 261.

12. Лисина Н.Л. Правовой режим земель поселений: Автореф. Дисс.канд.

юрид. наук. – М., 2003.

13. Александрова А.Ю. Правовое регулирование использования земель

поселений для застройки в России: Автореф. дисс. канд. юрид. наук. – М., 2008.
– С. 5-6.

14. Бедова Е.С. Правовой режим земель населенных пунктов: Автореф.

дисс. ... канд. юрид. наук. – М., 2012. – С.8-9.

15. Экологическое право: учеб. пособие / С.А. Балашенко [и др.]; под ред.

Т.И. Макаровой, В.Е. Лизгаро. – Минск: БГУ, 2008. – С.337-338.

16. Болтанова Е.С. Эколого-правовые основы регулирования застройки

земель зданиями и сооружениями в России: Дисс. … докт. юрид. наук. – Томск:
НИТГУ, 2014.
















Библиографические ссылки

Экология. Юридический энциклопедический словарь / Под рсд. С.А. Боголюбова. - М., 2001. - С. 134.

Крассов О.И. Комментарий к Земельному кодексу Российской Федерации. 2-е изд. - М., 2010. - С. 87.

Мельников Н.Н. Теоретические основы отнесения земель к категориям и зонирования территорий в Российской Федерации // Хозяйство и право. -Москва, 2013. -№3.- С. 83.

Комментарий к Водному кодексу Российской Федерации / Под рсд. О.Л. Дубовик. - М.: Эксмо, 2012. - С. 79.

Богданов Н.А. Экологическое зонирование: научно-методические приемы (Астраханская область). - М., 2005.

Комментарий к Водному кодексу Российской Федерации / Под рсд. О.Л. Дубовик. - М.: Эксмо, 2012. - С. 81.

Борисов А.А. Зонирование территорий как элемент реализации концепции устойчивого развития // Государство в меняющемся мире: материалы VI Международной школы-практикума молодых ученых-юристов (Москва, 26-28 мая 2011)/ Отв. рсд. В.И. Лафитский. - М., 2012. - С 726-727.

Погорелая О.Н. О методах и принципах экологического зонирования городских территорий // Вестник Балтийского федерального университета им. И.Канта. - 2012. - № 1. - С. 58; Анисимов А.П. Новый Градостроительный кодекс Российской Федерации в контексте земельной реформы И Право иэкономика. - 2005. - № 3. - С. 3-8.

Научно-практический комментарий к Федеральному закону «Об охране окружающей среды» (постатейный) / Под рсд. А.П. Анисимова. — М., 2010.

Boltanova Е. Legal issues of land zoning in Russia // REBA News. - 2013. -Vol. 10.-№5.-P. 10.

Анисимов А. Зонирование территорий городских и сельских поселений: виды и правовое значение // Право и экономика. - 2004. - № 6. - С. 58-64; Анисимов А.П. Теоретические основы правового режима земель поселений в Российской Федерации: Диес, доктор, юрид. наук. - Саратов, 2004. -С. 261.

Лисина Н.Л. Правовой режим земель поселений: Авторсф. Дисс.канд. юрид. наук. - М., 2003.

Александрова А.Ю. Правовое регулирование использования земель поселений для застройки в России: Авторсф. дисс. канд. юрид. наук. - М., 2008. - С. 5-6.

Бедова Е.С. Правовой режим земель населенных пунктов: Авторсф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2012. - С.8-9.

Экологическое право: учеб, пособие / С.А. Балашенко [и др.]; под рсд. Т.Н. Макаровой, В.Е. Лизгаро. - Минск: БГУ, 2008. - С.337-338.

Болтанова Е.С. Эколого-правовые основы регулирования застройки земель зданиями и сооружениями в России: Дисс. ... докт. юрид. наук. - Томск: НИТГУ, 2014.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов