All articles

20-21 112 0

Халқаро оила ҳуқуқида қарши томон ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола институтининг моҳияти

N Rakhmonkulova

Чет эл оила ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда ваколатли шахс олдида келиб чиқадиган муаммо – бу чет эл қонунига ҳаволанинг чет мамлакатнинг моддий қонунчилигига ёки ҳуқуқ тизимига бўлган ҳавола сифатида қаралишидир. Бунда чет эл никоҳ-оила қонунчилиги нормалари мазмунини аниқлаётган ваколатли шахс олдида ушбу давлатнинг фақатгина моддий-ҳуқуқий нормаларини ўзими ёки коллизион нормалари билан биргаликда аниқлаш керакми? – деган савол келиб чиқади.

24-29 137 0

Халқаро ва миллий суғурта бозорининг ривожланишида тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш

B Artikov

Айтиш керакки, тадбиркорлик фаолиятининг глобаллашув жараёнида кўпқутблилиги ёки чегара билмаслиги улар фаолиятида қўшимча ноаниқлик элементларини келтириб чиқариб, кўплаб хавфли ходисалар доирасини кенгайтирмоқда. Бу эса, тадбиркорлик субъектларининг замонавий суғурта турларидан бири – тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномасига (insurance of entrepreneurial risk) бўлган эҳтиёжни юзага келтирди.

434-449 94 0

Фуқаролик қонунчиликнинг мажбурият-ҳуқуқий муносабатлар бўйича айрим моддларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

Adkham Odinaev

Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.

73-77 101 0

Фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқ-тартибот асослари тушунчаси ва моҳияти

Komil Sindarov, Kodirbek Musayev

Ушбу мақолада фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқтартибот асослари тушунчаси, илмий адабиётлардаги ҳуқуқшунос олимларнинг ушбу йўналишдаги турли фикр-мулоҳазалари илмийназарий жиҳатдан таҳлил этилган

9-11 200 0

Фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий муаммолари: назария ва амалиёт

V Topildiev

Бозор муносабатлари мамлакатимизда турли мулк шаклларининг бирдай амал қилишини таъминлаш билан бирга мулкий муносабатларнинг кенгайишига, тадбиркорлик фаолияти ривожланишига, мулкдорларнинг ўз мол-мулкларини турли воситалар орқали муомалага киритиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг ҳуқуқий заминлари ҳам яратилди. Янги фуқаролик қонун-ҳужжатлари қабул қилиниши билан жамиятимизда кўплаб янги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келди.

30-32 84 0

Фуқаролик суд ишларини юритишда халқаро ҳамкорлик

A Khurramov

Бугунги кунда давлатлар ўртасида халқаро алоқаларнинг ривожланиб бориши, чет эл фуқаролари ва ташкилотлари билан ўрнатилган муносабатлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини хорижий давлат ҳудудида ҳимоя қилиш заруратини вужудга келтирмоқда. Чет эл фуқаролари ва ташкилотлари иштирокидаги ишларда айрим процессуал ҳаракатларни хорижий давлатларнинг ҳудудида амалга ошириш лозим бўлганда, чет давлатларнинг тегишли идораларига суд топшириқлари билан мурожаат қилинади. Бундай процессуал ҳаракатларни амалга оширишда ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик шартномалари ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

6-8 104 0

Фуқаролик суд ишларини юритишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари

A Ganibaev

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 33-моддасига мувофиқ, тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, процессда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ишда иштирок этувчи шахслар деб белгиланган.

49-56 297 0

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ШАРТНОМА БЎЙИЧА(ИХТИЁРИЙ) ВАКИЛЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

А. Идибоев
Фуқаролик процессида шартнома бўйича вакиллик қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги ва “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунларда ва бошқа қонун ҳужжатларида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик қилишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг ваколатлари белгилаб қўйилган.
6-11 207 0

Фуқаролик процессида суд харажатлари тушунчаси ва турлари тўғрисида айрим фикр-мулохазалар

D Khabibullaev

Фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширишда суд харажатлари тушунчаси, турлари, уларни тўлаш тартиби фуқаролик процессуал ҳуқуқи фани назариясида ҳуқуқшунос олимларнинг диққат марказида турган асосий масалалардан биридир.

28-29 111 0

Фуқаролик процессида прокурорнинг вазифалари

A Akbarov

Ўзбекистон Республикасида прокуратура Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадиган давлатнинг мустақил органи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун-ларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифасини Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар зиммасига юклайди (118-модда) 1.

20-23 191 0

Фуқаролик процессида келишув битими тузиш тартиби (миллий ва хорижий тажриба)

X Kuchkarov

Ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиши билан бир қаторда суд томонидан ушбу ҳуқуқларни тўғри ва ўз вақтида, самарали тарзда тикланиш ҳуқуқига ҳам эгадир. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларациясининг 8-моддасида ҳар бир инсон, мободо Конституция, қонун бериб қўйган асосий ҳуқуқлари бузилгудек бўлса, нуфузли миллий судлар томонидан ўз ҳуқуқларини самарали тарзда тикланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган. 2

30-31 166 0

Фуқаролик процессида ишнинг моҳияти бўйича прокурор фикри: аҳамияти, мазмуни ва унга қўйилган талаблар

A Akbarov

Ўзбекистон Республикасида прокуратура Ўзбекистон Республикаси ҳуду-дида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадиган давлатнинг мустақил органи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунлар-нинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифасини Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар зиммасига юклайди (118- модда).1

37-39 99 0

Фуқаролик процессида иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби

Z Turaev

Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида фуқароларнинг суд орқали самарали ҳимоя қилиниши тизими яратилди.

15-17 177 0

Фуқаролик процессида жамоатчилик назоратини амалга ошириш хусусиятлари

A Zhumaboev

Жамиятда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини лозим даражада ҳимоя қилиш, ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этадиган масалалардан ҳисобланади. Ўз навбатида шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинлик-ларини ҳурмат қилиш барча давлат органларининг мажбурияти ҳисобланади. Зеро, мамлакатимиз Конституциясида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши (13-модда), давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликлари (2-модда), давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик прин-циплари асосида амалга оширишига доир (14-модда) нормалар мустаҳкамлаб қўйилган.

60-62 88 0

Фуқаролик жамияти институти сифатида маҳалла фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий масалалари

R Kendzhaev

Конституциянинг қабул қилиниши мустақил давлатимиз тарихида буюк воқеа бўлди. Бугунги кунга қадар Республика ва вилоятларимизда Конституциямизнинг 18 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрамга қизғин амалий тайёргарлик ишлари ҳамда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

15-16 475 0

Фуқароларнинг судга мурожаат қилиш кафолатлари

A Ganibaev

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик базасининг такомиллашуви билан бир қаторда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш даражасининг кўтарилишига олиб келмоқда.

212-216 70 0

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини маъмурий судларда ҳимоя қилиш мехнизмини такомиллаштириш муаммолари

K Razhabova

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб, ушбу жараёнлар давомида мустақил суд тизимининг ўрни ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Лдолат қўрғони”га айлантириш зарур. Зеро адолат халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти бош мезони, инсонпарварликнинг асосий манбаидир

10-12 171 0

Фуқароларнинг банк омонатларининг қайтарилиши кафолатларини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик:соҳага доир қонунчилик таҳлили ва тавсиялар

O Ismailov

Фуқароларнинг банк омонатларини қайтариш кафолатларини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик муайян ижтимоий-ҳуқуқий воқелик билан боғлиқ саналади. Чунки, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг вужудга келиши бевосита иккинчи томон (контрагент)нинг ўз зиммасидаги муайян турдаги мажбуриятларни бажармаслиги билан ифодаланади ва (ёки) етказилган зарар дастлаб ҳуқуқбузарга нисбатан уни қоплаш мажбуриятини юклайди ҳамда ҳуқуқбузарнинг мажбуриятни бажармаслиги фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни вужудга келтиради 1.

43-45 233 0

Функциональность миогимнастики при дисфункции ВНЧС

Rakhmatulla Nigmatov, M Saidova , S Bakhshillaeva, M Abdullaeva

Аннотация. В этой статье исследуется применение миогимнастики при лечении дисфункции височно-нижнечелюстного сустава (ВНЧС). Миогимнастика, специализированная форма лечебной физкультуры, направлена на улучшение силы, гибкости и координации мышц, участвующих в движении челюсти. Целью исследования является анализ существующей литературы, изучение методов, используемых в миогимнастике при дисфункции ВНЧС, представление результатов соответствующих исследований и обсуждение последствий для клинической практики. В конечном счете, цель этого обзора -дать представление об эффективности миогимнастики как терапевтического вмешательства при дисфункции ВНЧС.

53-55 117 0

Фоҳишалик билан шуғулланиш тушунчасининг ҳуқуқий таҳлили

Sh Ganiev

In this article is based on a scientific analysis of the characteristic of the concepts of «social morality» and «prostitution».

66-70 82 0

Форс-мажор как основание освобождения от ответственности: международно-правовое и национальное регулирование

Фарангис Хасанова
В течение нескольких столетий действовала доктрина «pacta sunt servanda», сущность которой заключается в том, что соглашение должно исполняться, даже если оно становится невозможным. Стороны договора оставались ответственными за невыполнение своих обязанностей, даже если вина была вызвана чрезвычайными событиями. Однако в XIX веке появились различные доктрины, предусматривающие ограничение доктрины
«абсолютного договора». Это доктрины «форс-мажор» в системе гражданского права и «фрустрация» в системе общего права. В настоящее время правовое регулирование оснований и последствий освобождения от ответственности за неисполнение обязательств, возникшее из-за непредсказуемого события, весьма
разнообразно в национальных законодательствах. Таким образом, стороны начали тщательно рассматривать форс-мажорные условия в своих контрактах
160-163 101 0

ФОРМЫ ПРОЯВЛЕНИЯ ЭТИКИ В УРЕГУЛИРОВАНИИ СПОРОВ ПОСРЕДСТВОМ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО АРБИТРАЖА

Хонзода Олимжанова
В настоящем научном тезисе рассматриваются формы проявления этики в урегулировании споров посредством международного коммерческого арбитража, особенности применения этики в международном коммерческом арбитраже, актуальные проблемы применения соответствующих моральных норм. Автор приходит к выводу о необходимости выделения особых принципов поведения участников в международном коммерческом арбитраже.
46-49 71 0

Формирование доказательственной базы в уголовном процессе: проблемы и решения

Khakim Abdukhafizov
Проблема доказательств в уголовном процессе представляет собой одну из актуальных задач современного уголовно-процессуального права. В уголовном процессе восстановление картин событий, произошедших в прошлом, происходит опосредованно через использование доказательств. Доказательства, как сведения о событиях, формируются на основе способности любого объекта или явления сохранять следы (отпечатки) при воздействии на них других объектов или явлений. Для выяснения обстоятельств преступления в уголовном процессе используются материальные объекты и правосознание людей, которые становятся доказательствами.
55-56 203 0

Ўғирлик жиноятининг объектив томони

T Khasanov

Талон-тарож жиноятлари объектив томони алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, жиноят таркибининг айнан ушбу томонига қараб, талон-тарож жиноятлари ўзаро фарқланади. Объектив томон жиноят таркибининг бир элементи ҳисобланиб, у жиноят қонунида кўзда тутилган ижтимоий хавфли жиноятларнинг ташқи томонини таърифлайдиган хусусиятлардан ташкил топган бўлиб, у муайян тарзда, маълум бўлган шароитларда, жойда ва вақтда амалга оширилади.

33-40 68 0

Участие физических лиц в международно-частноправовых отношениях

B Samarkhodzhaev

Прежде чем приступить к раскрытию основного вопроса следует, на наш взгляд, отметить, что в доктрине международного частного права можно встретить употребление термина «право иностранцев», под которым мы подразумеваем комплекс норм, определяющий специальный статус иностранцев.