All articles

24-27 68 0

Ўрта осиёдаги машҳур алломаларнинг ўзбек тилшунослигининг синонимия соҳасига қўшган ҳиссаси

Malika Abdulkhaeva
У шоу макрлада Урта Осиёдаги машуур алломаларнинг узбек тилшунослигининг синонимия соуасига уушган хиссаси таулил уилинган.
51-53 50 0

Урок-экскурсия в методике обучения русскому языку как иностранному

G. Jienbaeva , Gulsanem Allamuratova

Шарлотта Бронте - популярная английская поэтесса и романистка. Сторонница феминистского направления в литературе. Издавалась под мужским псевдонимом Каррер Белл, так как в то время не оценивали труд женщин.

203-204 128 0

Ўрганиш тамойиллари

G Shannasarova
Мустақил Ўзбекистоннинг унда суверенитет ҳуқуқига эга бўлган Қорақалпоғистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни кун сайин ортиб бормоқда, халқаро алоқалар, савдо-сотиқ, туризм, маданий-иқтисодий, илмийтехникавий, таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришда икки давлат ўртасидаги хорижий тилларни пухта ўрганиш ва муаммоларни эркин муҳокама қилиш, улар ҳақида эркин фикр билдириш, болани оғзаки ва ёзма мулоқотга ўргатиш ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Мустақил Ўзбекистоннинг унда суверенитет ҳуқуқига эга бўлган Қорақалпоғистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни кун сайин ортиб бормоқда, халқаро алоқалар, савдо-сотиқ, туризм, маданий-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришда икки давлат ўртасидаги хорижий тилларни пухта ўрганиш ва муаммоларни эркин муҳокама қилиш, улар ҳақида эркин фикр билдириш, болани оғзаки ва ёзма мулоқотга ўргатиш ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
48-50 58 0

Управленческая деятельность и организационные метафоры в образовательных учрежденьях

Gozzalkhan Dauletmuratova

Управленческая деятельность - это широкое и интересное поле, которое охватывает различные аспекты управления организациями, процессами и людьми без какой-либо определенной организационной структуры и модели.

108-110 112 0

Ундалмаларнинг нутқий этикет формаларида ифодаланиши

Jetkerbay Seytjanov
Нутқ этикета кўникмаларига эта бўлиш, унинг меъёрларини билиш ва уларга қатъий риоя қилиш қуйидаги муҳим афзалликларга эгадир:
1. Атрофдаги инсонлар кўзлари олдида шахсий авторитет ва хурмат-эътиборни мустаҳкамлаш.
2. Суҳбатдош билан муваффақиятли аргумснтлар ва таклифларга имкон яратувчи ишончли муносабатларни ўрнатиш.
3. Ноқулай вазиятлар ва хатоларга йўл қўймай, ўзи ва бошқалар учун комфорт муҳитни яратиш.
4. Маданий мулокат, айникса тил муҳим роль ўйнайдиган касбларда маданий мулоқатни тарбиялаш ва ривожлантириш.
5. Компания ёки ташкилот хақида яхши, ижобий таассурот яратишда ёрдам бериш ва унинг обрў-эътиборини мустаҳкамлашга имкон туғдириш.
295-297 57 0

Умумевропа баҳолаш меъзони ҳақида умумий тушунчалар

S Khudaikulova
Умумевропа баҳолаш меъзони немисча-der Gemeinsame europäische Referenzrahmen für Sprachen (GeR); ва инглизча Common European Framework of Reference for Languages, (CEFR):) тил ўрганувчи ва ўргатувчиларига чексиз имкониятлар беради. Ушбу йўналиш тил ўрганишда, тилни қўллашда ва тил ўрганиш усулларини эгаллашда ўқувчиларнинг транспарент ва қиёслаш усуллари имкониятини яратади. Ушбу тавсиялар барча малакавий ва кўникмавий бўлимлар бўйича, яъни ўқиб тушуниш, эшитиб тушуниш, ёзиш ва гапириш кўникмаларини эгаллаш шароитини яратади ва олти шаклдаги илм олиш даражаларини шакиллантиради.
415-416 51 0

Улучшение навыков письма на основе интернет – технологий на уроках английского языка

Aisaule Kemenger

Письмо - один из четырех ключевых навыков в изучении английского языка. Я считаю, что это один необходимых навыков, над которым важно работать. Для обучения письму при изучении английского языка должно уделяться главное внимание.

1-135 80 0

Ўзбекча-инглизча-русча идеографик луғатлар тузиш тамойиллари

Sevinch Sodikova

Тадкиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида тил сатхдари тизимли муносабатларини тадқик этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тил мулоқот воситаси сифатида ижтимоий функция бажаради ва тил бирликларининг хусусиятларини тавсифлаш, кўлланиш даражасини белгилаш, ўзаро тизимли муносабатларни таҳдил килиш муҳимдир. Шу боне, турли генетик асосдаги тиллар (инглиз, рус ва ўзбек тиллари)да олам манзарасини англаш, идрок этиш, луғавий бирликлар орқали ифодалашга асосланган идеографик луғатларни тизимли равишда тахдил этиш маданиятлараро универсал ва мснтал лексикон билан боғлиқ семантик бслгиларни аниқлаш имконини беради. Идеографик луғат тузиш тамойилларини белгилаш тилнинг коммуникатив функцияси ва шахс омили, лисоний онг, тафаккур даражаси ва идрок этиш қобилияти билан алоқадор хусусиятларни уйғунликда ёритишда долзарблик касб этади.
Дунс тилшунослигида луғатлар тарихи, уларнинг тизимли муносабатда шаклланиши ҳамда назарий ва амалий асосларини тахлил қилишни режалаштирган лойиҳа ва дастурлар амалга ошириб келинмоқда. Бунда луғатларнинг жаҳон миқёсида жорий этилиши ва хозирги замон талабларига жавоб берадиган луғатлардан фойдаланишнинг янги тизимларини шакллантириш талаб этилади. Шу жихатдан замонавий тилшуносликда идеографик луғатларни яратиш ва таснифлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва такомиллаштириш зарурияти вужудга келди.
Республикамизда маънавий юксалиш асосини ташкил қилувчи тил тизими тадқиқини илмий жиҳатдан мустахкамлаш тилшуносликнинг долзарб вазифалардан бири бўлиб, бунда тадқиқот марказларининг жахон илғор тилшунослик мактаблари билан интеграллашув жараёни хорижий тилларни пухта билиш заруриятини вужудга келтирди. Хусусан, «Мамлакатимизда бир неча хорижий тилларни билувчи замонавий кадрлар тайёрлаш, хорижий тиллар бўйича илмий ишлар олиб бориш, тил ўргатиш методологиясини такомиллаштириш» 1 муҳим саналиб, бунда хорижий тилларни янгича ёндашувларга асосланиб ўкитишда лексикографиянинг энг ёш бўлими идсографиянинг илмий тадқики ривожланишига эътибор қаратишни такозо этади. Чунки тиллараро ва маданиятлараро муносабатлар нуқтаи назаридан кенг қамровли идеографик ресурслар тизимини ишлаб чиқиш луғатлар тузишда бир катор имкониятлар яратади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Узбекистан Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаиги Фармони, 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 апрслдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга ошириластган кснг қамровли ислохотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил И августдаги 610-сон «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари гўғрисида», 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараснини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян
даражада хизмат қилади.
Тадкиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар (узбек, инглиз ва рус тиллари)да идеографии луғатлар тузиш тамойилларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадкиқотиинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек, инглиз, рус тилларининг лексик-семантик тизимининг борликдаги тасвири билан боғлиқлиги лексик-семантик майдон корреляцияларининг визуал диаграммасини ҳосил қилиши ва идеографии луғатларнинг иллюстрациясини ошириши аниқланган;
идеографии луғатлар тематик гурухларининг тузилишида номпиляторларнинг субъективлиги, лексин-семантик тизимнинг ноаниқлиги асосланиб, инглиз, ўзбеи ва рус тилларидаги мос иелувчи параметрлар ишлаб чиқилган ҳамда тематик гуруҳларни яратиш визуалогии тамойилга ёндашув асосида таиомиллаштирилган;
ассоциатив луғатлар семантии майдонида сўзларнинг маъно яқинлиги, яъни синонимлиииа иўра ассоциациям, бунда ўзаро боғлиқ тушунчалар умумий хусусиятларга эга эианлиги ва ўхшаш стимул сўзлар синонимии реаицион сўзларни нслтириб чиқариши исботланган;
инглиз, узбек ва рус тиллари идеографик лугатларини ташкил этишда маълумотлар базасини компиляция килиш ва таркибини яратишда технологиялардан фойдаланиш хамда ассоцитив лексикографиядаги бўшлиқни тўлдириш учун мавзуий луғатлар ишлаб чиқилган.
Умумий хулосалар
1. Идеографик луғатлар тузиш тамойилларининг узбек, рус, инглиз тилларида ўзига хос хусусиятлари яратилган лугатлар тахлили, терминлар тизимининг идеографик тавсифи натижасида умумий ва фарқли жиҳатларини намоён қилди.
2. Терминологик луғатлар махсус тушунчалардан таркиб топиб, унинг идеографик тавсифи билифарни оширишга хизмат килади. Илмий атамалар идеографик тавсифи бу концептни тизимли тадкик этишда семантик майдон назариясидан ва ссмантизация ходисасидан хабардор бўлишни талаб этади.
3. Узбек, инглиз, рус тилларидаги тушунчалар тизими хамда уларнинг борликдаги инъикоси ўртасидаги боғликлик семантик корреляцияларининг визуал диаграммасини тузиш алгоритми хамда идсографик луғатларнинг иллюстрациясини ошириши аниқланди.
4. Идсографик лугатлар яратишда барча тиллар учун умумий бўлган типологик хусусиятларгагина эмас, уларнинг тизимлилик ва прагматик хусусиятларини хам хисобга олиш зарурияти аниқланди.
5. Луғатларни мавзулаштириб тузишда компилятор субъективлиги хамда семантик тизимни етарлича шакллантирилмаганлиги аникланди ва узбек, рус, инглиз тилларида мавзувий тизимлаштиришган лугатларни яратишда мос келувчи параметрлар яратилди.
6. Умумий ва махсус лугатларни парамстрик жихатдан тахлил қилиш луғатнинг идеографик характсри даражасини аниқлашда асосий ўрин тутади. Бундай тахлил, айниқса, тиллараро лугатлар тахлили тилда мавжуд бўлган атамаларни тавсифлашда ва таснифлашда уларга мос усулларни аниқлаш имконини беради. Тадқиқот жараёнида лексик бирликларни семантизация килиш воситаларига таъриф, иллюстрация ва хавола киритилди.
7. Аналогии (ассоциатив) луғатлардаги сўзларни тизимлаштириш сўз деб аталувчи нарса ёки тушунчанинг психологии ассоциациясига асослангандир. Леисии бирлиилар семантик майдонда гурухлаштирилади, хар бирининг марказида бошқа сўзлар билан у ёки бу жихатдан маъносига кура яқин бўлган ёки мазмунан якин бирлаштирувчи сўзлар туриши ва уларнинг умумий хусусиятларга эга эканлиги хамда ўхшаш стимул сўзлар синонимик реакцион сўзларни келтириб чиқариши исботланди.
8. Луғат таркибидаги тизимли муносабатларни аник акс эттирадиган луғатларнинг умумий номланиши учуй ушбу маънода тез-тез ишлатиб туриладиган "тезаурус” атамасидан кўра кенгроқ ва аниқроқ "идеографик лугатлар" атамасидан фойдаланиш таклиф этилади.
9. Лугат чет тилларини ўрганишда асосий манба хисобланади. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида инглиз ва рус тилларининг идеографик луғатлари нашри ўзбек тилидаги луғатларга нисбатан миқдорий жихатдан сезиларли даражада устун эканлигини кўрсатди. Шунинг учун, хорижий тилларни тез ва осон ўргатиш максадида мавжуд тамойилларга асосланиб, мавзулаштирилган ўзбек, рус, инглиз тилларида идеографик лугат яратилди.


 

28-35 72 0

Ўзбек, инглиз ва рус тилларида ассоциатив луғатлар тузишнинг ўзига хос хусусиятлари

S Sodikova

Дунс лингвистик тасвирнни тавсифлашла психолингвистик иуктаи назардан сндашар эканмиз, оммавии ассоииатив -эксперимент асосида инглиз, рус хамда узбек тилларида сўзлашувчилар дунскарашининг лингвистик модели сифатида киссий ассоииатив лугат тузиш тамойиллари хусусида суз юритиш лозим. Луғат-нинг тузилишини намойиш килиш учуй куйида турли тушунчаларни хамда узбек, инглиз ва рус тилларида сузлашувчиларнинг лингвистик онгила уларнинг кай тарзда намоён бўлишини тахлил килиш ахамиятли. Виз хозирги сиссий ва иктисодий мухитни хисобга олган холла тил фойдаланувчилари учун мос бўлган ушбу семантик таркибий кисмларни акс эттирадиган лугатларни тузиш йулларини таклиф киламиз.

232-237 267 0

Ўзбек тилининг миллий корпусини яратишда лингвистик моделлардан фойдаланиш

Guli Toirova

Мақолада сўз ясалиши ва унинг тарихи билан боғлиқ маълумотлар таҳлил этилган. Ушбу мақолада лингвистик дастурларнинг мустақил таркибий қисмларидан бир лингвистик модул ва алгоритм ҳамда унинг турлари таҳлил қилинган. Лексик-грамматик кодни шакллантириш мақсадида қўшма сўз ясалиши қоидалар бўйича алгоритм зарурияти илмий асосланган. Ўзбек тили миллий корпусининг лингвистик базасини тузишда қўшма сўзнинг лингвистик модулларининг аҳамияти ёритилган.

46-48 152 0

Ўзбек тилидаги рекламаларнинг лингвистик хусусиятлари

Shakhnoza Yunusova
Реклама шундай жараёнки, унга ҳар куни, ҳар ерда ҳамма дуч келиши мумкин. Реклама оммавий коммуникациянинг барча соҳаларига кириб бормоқда. Реклама тили – бу замонавий илм-фан доирасида оммавий коммуникациянинг алоҳида ҳодисаси ва алоҳида тадқиқот соҳаси. Рекламадаги матн асосий ҳисобланади, кўп ҳолда эса маънонинг ягона эгаси сифатида келади – у реклама хабарининг асосий мазмунини ёритиб беради. Агар иллюстрация истеъмолчининг эмоционал таъсирланишларини фаоллаштириб, рекламанинг муҳим жиҳатларини ифодалаб берса, унда реклама хабарининг
вербал қисми унинг интеллектуал фаоллигини фаоллаштириш ва реклама берувчининг қатъий муайян интенциялари ассоциатив оқимини йўналтиришга имкон беради. Реклама фаолиятининг умумий жиҳатларини таҳлил қилиб, муаллиф мазкур тизим белгиларини уларнинг ўзаротаъсирида кўриб чиқади: субъект-1 (дизайнер ёки реклама агентлиги), объект-1 (ижодий лойиҳа, реклама кампанияси режаси, оригинал-макет, қора ролик), объект-2 (стенд, брандмауэр, рўзномада босиб чиқариш, буклет, роликларнинг прокат нусхалари), субъект-2 (реципиент ёки, айрим ҳолларда, реклама берувчининг ўзи) [1]. Вербал матн муаллиф томонидан унга киритилган реклама хабарининг маъно салоҳияти
қобилиятини намоён қилади. Мазкур мақолада реклама матнинг вербал реклама хабарлари тури ва типлари бўйича таснифини кўриб чиқамиз.
1-23 52 0

Ўзбек тилида жараён англатувчи терминларнинг лингвистик хусусияти

Khurshida Narkhodjaeva

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё тилшунослигида терминларнинг лисоний табиати тарихий-анъанавий ва систем-структур ёндашувлар билан бирга антропоцентрик жиҳатдан ҳам очиб берилмокда. Бунта эришида терминларнинг матн таркибида тутган ўрни, термин ўзлаштириш ва уларни меъёрлаштириш, тилнинг ички конуниятларига кай даражада мослиги, тил эгалари томонидан идрок этилиши, коммуникатив жараёндаги иштироки, деривацион хусусиятлари, термин ўзлаштиришда субъективлик ва индивидуаллик каби қатор масалаларни илмий очиб бериш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб олиб борилган изчил ислохот ва дастурий тадбирлар натижасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётнинг сифати тубдан ўзгарди, илм-фаннинг барча соҳалари жадаллик билан ривожлана бошлади. Айникса, фундаментал фанлар, хусусан, ўзбек тилшунослигида ҳам дунё тилшунослигидаги илғор қарашлардан фойдаланган холда тилимизнинг ўзига хос табиатини тадқиқ килишга киришилди. Бу холатни кейинги йилларда турли соҳаларга оид терминларни ясаш, қабул қилиш ва қўллаш, терминологии луғатлар, маълумотномаларни чоп этиш хамда кўплаб монографии тадқиқотларни яратиш борасида қўлга киритилаётган ютуқларда хам кузатиш мумкин. Шу билан бир каторда, терминологии тизимлардаги ўзига хослииларни аниқлашда анъанавий таднин андозаларидан чиқиб иетилмаётганлиги, ўзлашма терминларда ноаниилинларнинг мавжудлиги хам нузатилмоқдани, уларни бартараф этмай туриб, терминологии тадқиқотларнинг самарадорлигини янада ошириб бўлмайди. Ўзбеиистон Республииасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳараиатлар стратегиясида «...таълим тизимини таиомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имиониятларини ошириш»'га алоҳида эътибор иаратилган. Бу борада жараён англатувчи терминларнинг шаилий-маъновий тузилиши, юзага нелиши ва унга таъсир этувчи омиллар, ўзлаштириш ва қўлланиш даражаси, умумистеъмол сўзларидан фарнини очиб бериш муҳим ахамият иасб этади.
Жаҳон тилшунослигидан маълумки, терминлар илмий услубнинг таянч бирлиги сифатида фанга оид билимларни акс эттириш жараёнида унинг қай даражада ривожланганлиги, тил соҳибларининг илмий тафаккури, билим даражаси ҳакида ҳам кенг маълумот беради. Терминга хос бундай лисоний-нолисоний хусусиятлар барча фан соҳаларини, пировардида эса ўзбек тили илмий услубининг ривожланишини таъминлайди. Шу маънода миллий тилдаги жараён англатувчи терминларнинг лексикадаги кимматини очиб бериш, уларнинг замонавий ахборот технологиялари, банк иши сингари соҳаларда қўлланишини кенгайтиришга, терминологияда юз берган ўзгаришларни аниқлашга, терминлардаги дублетлик, тавтология ва вариантлилик муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган «Давлат тили ҳакида»ги Қонуни, мазкур ҳужжатдаги вазифаларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сон қарори талаблари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги жараён англатувчи терминларнинг семантик-структур, деривацион хусусиятларини аниклаш, мавзуий гуруҳларини ишлаб чикиш, уларни меъёрлаштириш ва лексикографик изоҳлар беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилидаги мураккаб семантик таркибли жараён англатувчи лексема-терминлар - ҳамрох моҳиятли терминларнинг лисоний табиати очиб берилган;
жараён англатувчи терминларнинг ички мавзуий гуруҳлари белгиланган ҳамда структур тузилишига кўра типлари аникланган;
жараён англатувчи терминларнинг ясалиш усуллари ишлаб чиқилган;
ахборот-коммуникация технологиялари тизимининг шаклланишида жараён англатувчи терминларнинг қўлланиши ва умумлисоний соҳавий хусусиятлари ўзбек тили материаллари асосида очиб берилган;
жараён англатувчи терминларнинг семантик кўлами, моносемик ва полисемантик белгиси, синонимик, омонимик ҳамда вариатив хусусиятларини тахлил килиш асосида терминлар семантикасига оид қарашлар такомиллаштирилган;
жараён англатувчи кўп компонентли терминларни тартибга солиш юзасидан янги тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертацияда ЖАТни ўрганиш асосида куйидаги хулосаларга келинди:
1. ЖАТ, аввало, ўз қатламга оид асослар оркали шаклланган, аммо ўзлашма қатламга оид жараён терминлари хам кўп. Уз катлам бирликлари ўзбекча ва ўзлашма асосли бирликларга ажралади. Ўзлашма катлам терминлари эса: шарк (араб, форс) тилларидан ўзлашган ҳамда байналмилал терминлар тарзида фаркланади. Жараён англатувчи ўз катлам терминлари аффикслар иштирокида ўз ёки ўзлашма сўзлардан термин ясаш ҳамда тилда мавжуд сўзларга янги (терминологик) маъно юклаш (семантик усул) обкали юзага келади.
2. Узбек тилида ЖАТни ясашда -ла, -лан, -лаш, -лаштириш, -лантириш аффикслари ва бўлмоқ, қилмоқ, этмоқ кўмакчи феъллари фаол иштирок этади. Уларнинг маълум кисми «асос+ция (-сия)», «асос+ация», «асос+яция» қолиплари асосида шаклланган бўлиб, баъзилари айнан ўзлаштирилган. Бунта сабаб уларнинг асоси ўзбек тилида мустакил маъно англата олмаслигидадир.
3. ЖАТнинг содда ва мураккаб турлари фарқланади. Содда терминлар бир асосдан, мураккаб терминлар эса камида икки асос иборат бўлади ва таркибий узвининг сонига қараб турли гуруҳларни ташкил қилади. Мураккаб терминларни икки ва кўп (уч, тўрт, беш, олти) компонентли терминлар сифатида гуруҳлаш мумкин.
4. ЖАТнинг грамматик хусусияти бошка терминларникидан маълум даражада фарқли. Уларда семантик муайянлик ва функционал чегараланганлик мавжуд. ЖАТнинг морфологик хусусияти ва синтактик имконияти асосларининг қайси сўз туркумига мансублигига ҳам боғлиқ. Семантик жиҳатдан эса табиий, ижтимоий ва абстракт жараёнларни англатувчи терминларга ажралади.
5. Ўзбек тилида ЖАТнинг маълум қисми моносемантик табиатли ва фақат бир соҳага тегишли. Улар, асосан, ўзлашма лексемалар асосида ясалган бўлиб, бир қисми рус тилида ҳам моносемантик бўлган байналмилал терминлардир. Полисемантик терминларнинг маъно микдори эса ҳар хил бўлиб, ҳосила маъноларнинг ҳаммаси бир маъно асосида юзага келавермайди. Жараён англатувчи полисемантик терминларнинг маъноларидан бири терминологик маъно, колганлари умумистеъмол маънолари ҳисобланади.
6. ЖАТ ўртасида хам синонимия, омонимия ва варианлилик кузатилади. Улардаги синонимия термин қўллаш билан боглик муаммоларни келтириб чикаради. ЖАТ тизимида лугавий ва грамматик омонимия мавжуд. Ихтисослашган маънолардаги терминларнинг асос маъно билан муносабатини тахлил килиш уларнинг полисемантик ва омонимик муносабатларига ойдинлик киритади. Вариантлилик бўлса, асосан, аффиксация натижасида вужудга келади.
7. Жараён англатувчи БТни тартибга солиш айни сохадаги муаммолар ечимига ёрдам беради. Бирикмали жараён терминлари билан боглик муаммолардан бири бирикманинг термин англатиши лозим бўлган тушунча моҳиятига уйғун бўлмаслигидир. Шунингдек, терминнинг шаклан узунлиги нутқнинг ихчамлигига зарар етказади, нуткий эллипсиснинг юзага келиш эхтимолини кучайтиради.
8. Узбек тилида ЖАТни бирдан ортик тушунча учун қўллаш, бир тушунчани турли терминлар билан ифода этиш, вариантлилик, ўзлаштирилган терминларнинг тушунча моҳиятини тўғри акс эттира олмаслиги, терминлардаги кўп компонентлилик, хорижий терминларнинг керагидан ортик даражада қўлланиши, айрим терминларнинг ёзилишидаги хар хиллик кабилар терминларни тартибга солиш борасида муайян ишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.

77-81 147 0

Ўзбек тили миллий корпусини яратиш – замон талаби

Guli Toirova

Сунъий интеллект орқали тилнинг имкониятларидан фойдаланиш борасида замонавий ахборот технологиялари бениҳоя кенг қулайлик­лар эшигини очди. У инсон онги бажариши мумкин бўлган бир қанча вазифаларнинг бажара олмоқда. Сунъий интеллект маҳсули бўлмиш электрон манбалар инсонга зарар етказмаслик ва инсонларнинг оғири­ни енгиллаштириш мақсадида яратилмоқда. Чунончи, ўзбек тилининг интернет ва электрон тилга айланиши, миллий тилнинг электрон ре­сурсларини (ўзбек тили корпуси, электрон луғатлари, интернет саҳи фаларидаги матнлар) ва технологияларини такомиллаштириш долзарб вазифалардандир.

299-301 114 0

Ўзбек тили дарсларида грамматик воситаларнинг ишлатилиши ва қорақалпоқ тилида ифодаланиши

A Sultanova
Таълим қорақалпоқ тилидаги мактабларнинг ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришда, асосан, уларнинг сўз бойлигини ошириш, грамматик воситалар ҳамда мавжуд сўз захирасидан
фойдаланиб гап тузиш, ўз фикрини диалогик ва монологик шаклларда баён этиш кўникма ва малакаларини шакллантириш тушунилади. Нутқ ўстириш жараёни гап тузиб айтиш ёки ёзиш тарзида, гапларни боғланишли қилиб бирбирига бириктириш тариқасида кечади. Бунда сўзларни ўзаро боғловчи, гапларнинг формал шаклларини юзага келтирувчи, модал муносабат ифодаловчи тил ҳодисаларини изчил ўргатиб бориш муҳим ўрин тутади.
Муаммо шундаки, ўқувчиларни ўзбек тилининг грамматик воситалари билан таништиришда уларнинг амалий нутқ савияси, билим даражаси, тил ўрганиш имкониятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш қай йўсинда рўёбга чиқарилиши, ўргатиш метод ва усуллари қандай бўлиши, машқ турлари нималардан иборат этиб танланиши кераклиги ўқитувчини қийин вазиятларга солади. Маълумки, нутқ ўстириш учун тегишли сўз бойлигини, грамматик воситалар заҳирасини ҳосил қилишнинг ўзи сира ҳам кифоя қилмайди. Ўқувчилар олган
билимларидан амалда фойдаланиб турсаларгина, яъни ўзбек тилида кўпроқ гапириб, ўз фикрларини кўпроқ ёзма тарзда ифодалашни машқ қилсаларгина
нутқ ўсади, нутқ маданияти ривожланади
508-510 88 0

Ўзбек таржимашунослиги: анъаналар; муаммолар, ечим ва истиқболли йўналишлар

Khurram Rakhimov
Мен ушбу мақола баҳонасида кафедрамиз кутубхонасида тўпланиб қайд қилинган 2000 дан ортиқ амалий таржималарга бир қур назар ташлаб чиқдим.Немис тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан немис тилига қилинган таржималар мисолида шу соҳада юзага келаётгаг муаммолар ва уларнинг ечимига оид айрим мулоҳазалар туғилдики, уларни сиз муҳтарам ҳамкасбларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.
323-324 110 0

Ўзбек миллий қадриятларини ифодаловчи мақолларнинг тарихий илдизлари ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни

Nargiz Boliyeva

Мақолада ўзбек миллий мақолларининг қўлланилиши, уларнинг илдизлари ва миллий қадриятларимиз билан узвий боғлиқлиги, ҳар бир сўзнинг маъно хилма-хиллиги, ибораларнинг турғунлиги, шаклий барқарорлигининг устунлик қилиши, қулланиш ўрнига қараб уларнинг маъно доираси доимий равишда кенгайиб бориши ва оиладаги,ёшлар тарбиясидаги ўрни қанчалик муҳим эканлиги бир неча мисоллар билан кўрсатилган

1-131 208 0

Ўзбек миллий шевалари корпусини тузишнинг лингвистик асослари (Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида)

Muyassar Kholova

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида рақамли ахборот воситаларидан фойдаланиш қулайлиги ҳамда интернет орқали миллий тилларни ўзлаштиришга бўлган ҳаракат таъсирида миллий корпусларда шевалар базасини яратиш тенденцияси ўсмоқда. Натижада тилда мавжуд диалектларни нафақат лингвистик, балки амалий жиҳатдан тадқиқ этиш, бу орқали шева бирликларини сақлаб қолиш, авлоддан-авлодга етказиш имкониятининг кўлами кенгаймоқда: миллий тил корпусларида шева бирликларини лингвистик аниқлашнинг умумий тамойилларини ўрганиш, шевалар корпусининг жанрлар бўйича метаразметкасини ишлаб чиқиш, диалектал транскрипция лингвистик таъминоти тизимини ишлаб чиқишнинг амалий аҳамияти ошмоқда. Ҳозирда шева бирликларини матнга кўчириш (ёзиб олиш) асосига қурилган диалектал корпусларнинг икки хил йўналишли: мавзувий ва тегланган матнли корпусни шакллантириш муаммолари долзарб бўлиб қолмоқда. Дунё тилшунослигида тилларни сунъий интеллект ёрдамида матн таркибида сақлаб қолиш орқали уларнинг яшовчанлигини узайтириш ва лингвистик корпуснинг субкорпуси – шевалар корпусини шакллантириш зарурияти кун тартибидаги масалалардан бири ҳисобланди. Жумладан, диалектларни бир жойга жамлаш, таркибий тартиблаштириш, шевашуносликда мавжуд манбаларнинг сониялар оралиғида сараланиши ҳамда тақдимотини йўлга қўйиш доирасида: Австрия, Хитой (Мандарин диалектлари корпуси), Германия, Португалия, Чехия, Финляндия, Скандинавия, Польша, Литва, Грузия (масалан: Cor-Dial-Sin; Helsinki corpus of English dialeсts; Nordic dialeсts corpus; Archiv fur gesprochenes Deutsch, Die bayerische Dialektadebank; LEXDIALGRAM ва ҳ.к.), Россиянинг Москва, Славян-Кубан, Вологод, Саратов, Қозон диалектал корпуслари, Санкт Петербург илмий-текшириш институтлари, Томск диалектологик корпус мактабларида амалга оширилаётган тадқиқотларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ўзбек тилшунослигида корпус лингвистикасига доир яқин йиллар оралиғида бажарилган тадқиқотлар тилни ўрганувчи ва уни тадқиқ этувчилар учун асос вазифасини ўтай бошлагани унинг истиқболли йўналиши эканини яна бир бор исботлаб берди. Бинобарин, “...давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш; давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш 1 ” ҳозирги кунда ўзбек компьютер лингвистикаси олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Ўзбек шевашунослигида шевалар корпусининг лингвистик базасини яратиш, ўзбек шевашунослиги муаммоларини амалий тилшунослик тамойиллари асосида тадқиқ этиш имкониятларини кенгайтириш ва шу орқали шева корпусини яратишнинг лингвистик асосларини назарий асослаш, белгилаш ва ишлаб чиқиш бугуннинг муҳим масалаларидандир. Бунда ўзбек тили шевалари корпусини шакллантириш орқали унинг компьютер услуби, шеваларнинг хорижий тилларга таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу орада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш ҳар жиҳатдан долзарбдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон, 2019 йил 21 октябр “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5850-сон Фармонлари, 2017 йил 17 февраль “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2789-сон ва 2019 йил 4 октябр “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–4479-сон Қарорлари мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

44-45 131 0

Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида аффиксация усулида ясалган ижтимоий-сиёсий терминлар

Sadaddin Jalilov
Ўзбек тили терминологик тизимларини тадқиқ этишга бағишланган ишларда сўз ясовчи элемент маҳсулдор эканлиги Р.Дониёров, А.Усмонов, А.Мадвалиев, Н.Қосимов, А.Қосимов каби терминшунос олимларнинг тадқиқотларида кўрсатиб ўтилган бўлса, қорақалпоқ тилшунослигида Е.Бердимуратов, А.Бекбергенов, Қ.Пирниязов, А.Пирниязова, П.Нажимов ва бошқа тилшуносларнинг ишларида ўз аксини топган. Сўз ясалишининг бундай фаоллиги ҳар иккала тил терминологик тизимларига таъсир қилмай қолмасди.
Шунинг учун ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг терминологияларини ўрганишга бағишланган ишларда ҳам морфологик усул билан термин ҳосил қилиш масаласига алоҳида эътибор берилган
1-28 155 0

Ўзбек ва инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик градуонимия

Djamila Djumabaeva

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Тилшуносликда антонимия ва синонимия каби семантик категорияларни ўзида бирлаш-тирувчи градуонимик муносабатлар нутқ равонлиги ва мазмундорлигини таъминлашга хизмат килади. Бу эса, ўз навбатида, маънодош лексемаларнинг даража ва микдор жиҳатидан фаркларини илмий асослаш, хар бир тилнинг серқирралигини очиб беришга имкон яратади. Таъкидлаш керакки, семантик категория ва ходисаларни қардош бўлмаган тиллар билан киёслаш, уларнинг ўхшаш ва фарқли хусусиятларини очиб бериш хар бир тил назарий асосларини такомиллаштиришга, янги тушунча, атама ва категорияларни пайдо бўлишига олиб келади.
Мустакиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб миллий тилимизни хар томонлама тадқиқ этиш ва ривожлантиришга қаратилган изланишлар кўлами сезиларли даражада кенгайди. Зеро, «...она тилимизнинг қўлланиш доираси-ни кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда хар томонлама ривожлантириш бугунги кунда ўта долзарб масалага айланмоқда».
Жаҳон тилшунослигида миллий тил ҳодисалари ва категорияларининг семантик-структур хусусиятларини аниклашга доир тадқиқотлар олиб бориш билан бирга уларни қардош бўлмаган тиллар билан киёслаш тобора долзарб бўлиб бормокда. Бу борада сўзлараро маъновий муносабатларни турли тизимли тилларда семантик ва структур хусусиятларини очиб бериш, семантик категорияларнинг бир-бирига бўлган муносабатини аниқлаш ҳамда уларнинг фонологик, лексик, морфологик, синтактик ва стилистик сатҳларда намоён бўлишини далиллаш кабилар муҳим ахамият касб этади. Шулар қато-рида даражаланиш («градуонимия») ҳодисасини қардош бўлмаган миллий тилларда қиёслаб, даражавий муносабатларни лексик ва стилистик сатхдарда аниклаш, уларни тил корпусларига, луғат ва синсетларга киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чикиш мақсадга мувофикдир. Юқоридагилар билан бир қаторда, қиёсланаётган миллий тиллардаги сўзларнинг даражавий фарқлари, уларнинг бошка семантик категорияларга муносабати, лексик ва стилистик сатҳларда вазифа жиҳатдан ўрни хамда аҳамиятини очиб бериш кабилар хам ушбу тадкикотнинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универ-ситетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот
муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади градуонимиянинг турли тизимли тилларда семантик-структур хусусиятларини очиб бериш ва ўзбек, инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик градуонимиянинг семантик категориялар сирасидаги ўрнини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
семантик муносабатларнинг бир тури сифатида градуонимия турли тизимли тилларда лингвистик ҳодиса эканлиги тавсифланган;
инглиз тилидаги от, сифат, феъл ва равиш каби сўз туркумларига оид муайян лексемаларда градуонимик муносабатлар аниқланган;
градуонимиянинг семантик категориялар билан муносабати ва уларнинг вазифадошлик, контекстуал маънодошлик каби семантик-структур хусусиятлари очиб берилган;
қиёсланаётган тилларда уникал градуонимик каторларнинг шакл ва ясалиш хусусиятлари ёритиб берилган;
градациянинг лексик градуонимиядан аффиксация, ёрдамчи сўзлар оркали ясалиши ва интенсификаторлар қўшилиши каби структур ҳамда луғавий ва контекстуал каби семантик хусусиятлари билан фарқланиши исботланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги стилистик даражаланишнинг гапдаги ўрни ва бошқа сўзлар билан богланиши каби синтактик хусусиятлари аникланган.
ХУЛОСА
1. Дунё тилшунослигида дастлаб ўзбек тадқиқотчилари томонидан ўрганилган даражаланиш, яъни градуонимия умумлингвистик ҳодисадир. Буни инглиз тили материалларининг тахдили хам исботлайди. Градуонимик қатор қиёсланаётган тилларда бир хил тамойил асосида тузилади, аммо уларда хар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади.
2. Градуонимик қатор камида уч аъзоли бўлиши шарт. Градуонимик қаторнинг ўнг ва чап томонларидан охирги аъзоси баъзан бир-бирига антоним бўлиши, баъзан эса антоним бўлмаслиги хам мумкин, бу даражаланаётган лексеманинг маъновий хамда контекстуал хусусиятларига боғликдир. Градуонимик қаторнинг кутбларида жойлашган лексемалар ўзаро антоним бўлса, 0 даражанинг ўнг томонидаги аъзолардан алоҳида, чап томонидаги аъзолар иштирокида алохида градуонимик қаторлар ҳосил қилиш мумкин. Бундай қаторларга нисбатан микроградуонимик цаторлар терминини кўллаш лозим. Агар ҳар иккала кутбда антонимлар бўлса, улар микроградуонимик крпюрлар хисобланади. Микроградуонимик катор ва макроградуонимик катор терминлари илмий муомалага киритилиши ва бу ҳодиса бошқа тиллар семасиологиясида хам алоҳида ўрганилиши лозим.
3. Узбекистан, Буюк Британия хамда Америка Қўшма Штатлари таълим тизимидаги билимни бахолашга оид лексемалар тахдили шуни кўрсатадики, хар бир тил нафакат лексик ва грамматик хусусиятларидан келиб чиқиб, балки шу тилда сўзлашадиган халқлар истиқомат қиладиган мамлакатда кабул қилинган баъзи бир атама, меъёр ва тушунчаларнинг хусусиятларидан келиб чикиб ўзига хос даражаланиш қаторига эга бўлади.
4. Белги, сифат ва ранг-тусни англатувчи лексемаларнинг даражала-нишида ҳам менталитет ва маданиятнинг ҳар хиллиги, предмет ёки нарсаларнинг хар бир халк тасаввуридаги ўзига хос ассоциация асосида номланиши, бу каби сўзларнинг даражаланишида хам муайян фарқларни юзага келтиради.
5. Сон компонентли, микдорни англатувчи лексемалар даражаланиши, бошка градуонимик қаторлардан фаркли ўлароқ, луғатларда ўсиш тартибида берилиши лозим. Бунда микдор белгиси сўз маъносидан англаниши, компонентларида саноқ сонлар мавжуд бўлса, уни ўсиш тартибида жойлаштириш, ўлчов бирлиги сифатида микдор, огирлик ва узунликни билдирадиган лексемаларда мазкур белгилар ортиб боришининг ифодаланиши кабилар назарда тутилади.
6. Қиёсланаётган тиллардаги феълларда харакат тезлигининг ошишига, муайян иш-харакатнинг бошланиш нуктасида номланишидан иш-харакат тугаши билан боғлиқ номланишигача, муносабат феълларида эса бўёкдорлик белгисининг ошишига кўра даражаланиш каторлари тузилиши бир хил. Баъзи бир феъллар градуонимик каторлари аъзолари ўзбек ва инглиз тилларида сон жиҳатидан фарк қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, хар иккала қиёсланаётган тилларда барча феълларнинг ҳам даражаланиш қаторларини ҳосил қилиш мумкин эмас.
7. Равишлар градуонимиясининг киёсланаётган тилларда аъзолар сони билан фарқланади. Баъзи равишларда бошланғич ҳамда охирги нукталар бир-бирига антоним бўлмаса ва айланма ҳаракатда бўлса, бундай характерга эга градуонимик каторларга циклик градуонимик к,апюр деб ном бериш мақсадга мувофикдир.
8. Тақлидий ва тасвирий лексемаларда даражаланиш субъектов бўлиб, уларни оғзаки нуткда кўтарилувчи интонация орқали ифодалаш мумкин, ёзувда эса ҳарфларни катталаштириш оркали тасвирлаш имконияти бор. Ундов лексемаларида хам субъективлик мавжуд, бунинг сабаби ҳар бир инсоннинг ўз ҳис-хаяжонини ўзига хос ифодалай олиши хамда ундов, ҳис-ҳаяжон лексемаларининг контекстларда турлича талкин этилишидир.
9. Инглиз талида мавжуд, аммо ўзбек тилида айнан битта сўз билан ифодаланиши ёки аталиши мумкин бўлмаган лексемаларнинг градуонимик қаторларини уникал градуонимик к,атор деб аташ мақсадга мувофиқ. Уникал градуонимик қаторларнинг хусусияти шундаки, уларнинг бошка тилларда эквивалент градуонимик каторлари мавжуд эмас.
10. Инглиз тилидаги барча феъллар хам градуонимик қатор хосил кила олмайди. Ҳаракат (activity verbs), мулоқот (communication verbs), тафаккур (mental verbs), таъсир (causative verbs), аспект (verbs of aspect) феъллари гуруҳидаги лексемаларнинг градуонимик қаторларини хосил қилиш мумкин. Содир бўлиш ҳолати (verbs of occurrence) ва мавжудлик ёки мупосабат феъллари (verbs of existence or relationship)ra оид лексемалардан эса градуонимик катор тузиш мумкин эмас.
11. Инглиз тилидаги равишлар градуонимияси куйидаги хусусиятлар билан характерланади: ўрин равишларида предметнинг объектдан узоқлаши-шига кўра градуонимик каторини тузиш мумкин; пайт равишларида хам градуонимия мавжуд; холат равишлари градуонимик катори сифатлар градуонимиясига ўхшашдир. Даража равишларининг турлари хисобланган интенсификаторлар ва кичрайтирувчилар хам градуонимик каторга эга бўла олади. Қўшилувчи/айирувчи, муносабат ҳамда богловчи равишларда эса градуонимия мавжуд эмас.
12. Градуонимик каторда бир хил маъно ва даражага эга бўлган лексемалар орасига «/» белгиси қўйилиб, ёнма-ён жойлаштирилади, уларнинг асосий фарқи ишлатилиш кўлами ва контекстуал маъноси турлича эканлигидадир.
13. Градуонимия, градация хамда градуаллик тушунчалари ўз моҳиятига кўра фаркли ҳодисалардир. Градуонимия термини остида факат битта лексеманинг лугавий маъноси асосида даражаланиш тушунилади. Градация эса стилистик фигурадир. Градуаллик - бу рус тилшунослигида тадкиқ этилган ҳодиса бўлиб, унинг градуонимияга ўхшаш томони шундаки, сўзлар даража жихатидан битта каторга тартибли жойлаштирилса, фаркли жиҳати эса градуалликда даражанинг кучайиши градуонимиядаги каби битта сўз оркали ифодаланиши шарт эмас. Шунингдек, градуалликда маъно, даража ёки ҳажм жиҳатларини оширишга ёрдам берувчи кўшимча, юклама, ёрдамчи сўз оркали ясалган сўз бирикмалари хам битта каторга киритилади. Назарий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, градуонимия интенсификация билан бир хил ходиса эмас.
14. Синонимия барча градуонимик каторлардан жой эгаллайди, баъзи қаторлар таркибида антонимлар хам учраши мумкин. Градуонимик каторлар хосил килишда киёсланаётган тиллардаги синоним ва антонимлар луғатларини чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
15. Градуонимия ҳодисаси гипонимия, меронимия/партонимия, холонимия хамда плесионимияга ўхшаш, айни вактда фаркли ҳодисадир. Булардан холонимия ҳамда плесионимия ҳодисалари ўзбек тили нутқида мавжуд, лекип алоҳида тадқиқот объекта бўлмагап.
16. Қиёсланаётган тиллардаги бадиий асарлар тахдили натижасига кўра стилистик градуонимия хам универсалиядир. Стилистикада лексик даражаланиш киёсланаётган тилларда турли структурага эга.
17. Синонимлар, маънодош сўзлар, контекстуал хамда окказионал синонимлар изохди лугатларда аралаш холда берилади, баъзи изохли луғатларда сўзларнинг антонимлари келтирилмайди. Контекстуал синоним ва антонимларни излаб топиш учун бир қанча манбаларга мурожаат қилишга тўғри келади. Бу эса тил ўрганувчилар, тил ўргатувчилар ҳамда таржимонлар учун жуда муҳим бўлган бир тилли градуонимик каторлар луғати, ўзбек ва инглиз тилларидаги градуонимлар лугати, яъни икки тилли лугатларни яратишни тақозо этади.
18. Семантик категориялар, стилистик воситаларнинг ўрганилиши таржимашунослик учун канчалик муҳим ҳисобланса, семасиология ва лексикография учун ҳам шунчалик зарурдир. Ҳар бир таржима килинаётган лексема маънодошларидан маълум бир жиҳати, даражаси, ишлатилиш кўлами билан фарқланади. Ушбу фаркланишни таржимон градуонимик қаторларни ўрганиш, градуонимик лугатларга мурожаат этиш оркалигина тушуниши ва таржимада тўғри ифодалай олиши мумкин бўлади.

251-256 110 0

Ўзбек ва Инглиз тилида истак-хоҳиш категориясининг социолингвистик таҳлили

Z Bazarov, A Murtazayeva

Хоҳиш-истак категорияси масаласи мамлакатимиз ва хориж тилшунолигида мураккаб ва кам ўрганилган соҳалардан биридир. Ушбу тадқиқотда инглиз тилидаги хоҳиш-истак категориясини ифода этувчи тилнинг турли қатламларига оид воситаларини аниқлаш ва уларнинг социолингвистик хусусиятларини тадқиқ этишга харакат қилинди

35-37 84 0

Ўзбек ва инглиз тили грамматикаси ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларнинг таржимадаги ўрни

Sevinch Khazratova
Макрлада узбек ва инглиз тили грамматикасида замонлар структурам!, артикллар ишлатилшии, куплик ва бирликларнинг назарий жихатлари курсатиб утилган, шунингдек суз ясалииш уодисаси, унинг уар иккала тилдаги ауамияти, уларттг ухшаш ва фаркут томонлари келтириб утилган.
176-177 97 0

Ўзбек адабиётшунослигида постмодернизм модернизм йўналишига билдирилган таьрифлар

B Sodikova, D Bobozhonov
Ушбу мақолада ўзбек адабиётшунослигидаги янги оқимлар модернизм ва постмодернизм йўналишига билдирилган таърифлар ва улар ўртасидаги фарқларга тщхталган.
61-62 159 0

Ўзбек адабиётшунослигида модернизм ва постмодернизм оқимига билдирилган таснифлар

B Sodikova, D Bobozhonov
Ушбу мақолада ўзбек адабиѐтидаги янги оқимлар модернизм ва постмодернизм йўналишига билдирилган таърифлар ва улар ўртасидаги фарқлар мисоллар ва таснифлар орқали кўрсатилган. Модернизм оқимидан кейин вужудга келган постмодернизм йўналиши хусусиятлари ҳақида бирма- бир таърифланиб келтирилган.
242-245 117 0

Ўзбeкистонда туризм соҳасининг шакилланиши ва ривожланиши (1991-2022 йиллар)

B Zhumaev
Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризмнинг шакилланиши учун яратилган ҳуқуқий мийѐрларнинг вужудга келиши, ташқи туризм ҳамкорлиги, ички туризмнинг ҳолати ва ютуқлари, бугунги кундаги туризм турлари ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги, туризм инфрастрктураси, механизими, гидлар фаолияти каби масалалар атрофлича таҳлил қилиниб бу борада керакли таклифлар бериб ўтилган.
276-278 94 0

Туркий мифологияда қанотли жонзот тасвирининг бадиий талқини

Hamza Allambergenov
Ғайритабиий тимсоллар рамзий образлар ёки мифологик образлар терминлари остида қараладиган тушунчалардир. Ғайритабиий тимсоллар вербал хусусиятга эга бўлгани ҳолда, зоҳирий қиёфага ҳам эга бўлган. Шунингдек, қадимги тасвирий ва амалий санъатда ғайритабиий тимсолларнинг
қиёфаси инсоният томонидан ўйлаб чиқарилган хаёлий образларни, нарса, буюмлар ва жонзотларнинг қўрқинчли тимсолини ўзида ифода этган.