GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr
24
ЎРТА ОСИЁДАГИ МАШҲУР АЛЛОМАЛАРНИНГ ЎЗБЕК
ТИЛШУНОСЛИГИНИНГ СИНОНИМИЯ СОҲАСИГА ҚЎШГАН
ҲИССАСИ
https://doi.org/10.5281/zenodo.7481957
Малика Абдулхаева
Ўзбекистон Миллий
университеты тадқиқотчиси
Аннотация:
Ушбу мақолада Ўрта Осиёдаги машҳур алломаларнинг ўзбек
тилшунослигининг синонимия соҳасига қўшган хиссаси таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
лексикология, лексикография, лексик синонимия, синоним,
синонимик қатор.
Ўрта Осиёлик машҳур алломаларнинг жаҳон маданияти, маърифати, илм-
фанига қўшган ҳиссаси улкандир. Маҳмуд Қошғарий Ўрта Осиёда XI асрда
яшаб ижод этган буюк алломадир. У туркий тилларнинг қиёсий грамматикаси
ва лексикологиясига асос солди, фонетикаси буйича қимматли маълумотлар
қолдирди. Араб тилшунослиги заминида шаклланган Маҳмуд Қошғарий туркий
тилшуносликнинг лексикология ва лексикографиясига асос солди. У бир қанча
масалалар, жумладан лексик синонимия қўллаш бўйича қимматли маълумотлар
берди. Айниқса, Маҳмуд Қошғарий томонидан ёзилган «Девону луғотит турк»
асари оддий луғат китоби бўлмай, балки ўша даврдаги туркий тилларнинг
ҳолатини белгилашда тилшунослик илмига қўшилган муҳим ҳиссадир. Асарда
ёзувчи синоним сўзларнинг кенгайишида четдан қабул қилинган сўзларнинг
аҳамияти ҳақида гапиради. Асарда йигирмага яқин туркий тиллар ҳақида
маълумот берилган ва классификацияга бўлинган. Маҳмуд Қошғарий ўз
«Девони» да қиёсий тилшуносликка доир керакли фикрлар бергани бу -
классификациянинг ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганидан далолат
беради. Демак, асар қадимги тилшуносликда яратилган муҳим асарлардан
GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr
25
биридир.
Шунингдек, ўзбек тилшунослигини тараққий этишида Амир
Темурнинг сай-ҳаракатлари беқиёс. Амир Темур турк (ўзбек) тилининг форс
тили билан тенг нуфузга эга бўлиши учун барча шарт-шароитни яратишга
ҳаракат қилди. Темурийлар саройида вояга етган Алишер Навоий Амир Темур
мақсади йўлида ўзбек тили мавқеини баланд кўтаришга умрини бағишлади.
Навоий ўзбек шоирларини ҳар икки тилда баробар ижод қилишга чақирди,
сабаби ўша даврда ўзбек тилидан кўра форс -тожик тилида ижод қилувчилар
анчани ташкил этарди. Бу Навоий форс тилида ижод қилувчилар билан рақобат
қилишдан қочди дегани эмас, балки турк (ўзбек) тилининг мавқеини кўтариш
фарзандлик бурчи эканлиги уни айнан ўз она тилида ижод қилишга ундади.
Шуниси аҳамиятлики, буюк тилшунос олимлар Вильгельм Гумбольдт ва
Ф.де.Соссюрлардан анча олдин айнан Навоий ўз асарларида тил ва нутқ
ҳодисаларини бир-биридан фарқлаганини кўришимиз мумкин. Навоий илк
ёшлик даврида форс тилида ижод қилгани маълум, шунга қарамай Навоий ўз
она тилини гўзаллигини исботлаш ва баъзи жавҳаларда ҳаттоки форс тилидан
устунроқ туришини илмий жиҳатдан исботлаш мақсадида 1499 йилда икки
тилнинг чоғиштирма грамматикасига бағишланган махсус асари бўлмиш
«Муҳокамат ул - луғатайн» ни яратди. Шубҳасиз бу асар тилшуносликнинг
ҳозирги кунда чоғиштирма тилшунослик йўналишини пайдо бўлишига олиб
келди. А.Нурмонов шундай ёзади: Афсуски, тилшунослик тарихида
чоғиштирма тилшуносликнинг пайдо бўлиши Ғарб тилшуносларининг номи
билан боғланади ва бу тилшунослик йўналишининг бошланиши XIX асрдан деб
белгиланади. Бу фикрлар Ғарб олимларининг Алишер Навоий асарларидан
бехабарлигидан пайдо бўлган. Агар бохабар бўлганларида эди, Алишер
Навоийнинг лингвистик меросидан ҳайратга тушган ва, сўзсиз, уни чоғиштирма
тилшуносликнинг отаси деб ҳисоблаган бўлардилар. Чунки «Муҳокамат ул-
луғатайн» да чоғиштирма тилшуносликнинг барча белгилари мавжуддир.
Бундан ташқари, тилшуносликда синонимларга бўлган эътибор жуда
GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr
26
қадимга бориб тақалишига Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул - луғатайн»
асари ҳам далил бўлади. Асарда
йигламоқ
сўзига маънодош бўлиб келган
йигламсинмоқ, бўҳсамоқ, инграмоқ, синграмоқ, сиқтамоқ, ўкирмоқ, иничқирмоқ,
ҳай-ҳай йигламоқ
каби феъллардаги маъно умумийлиги ва жуъийлиги
атрофлича таҳлил этиб берилган. Масалан,
ўкирмоқ
феъли
инграмоқ, синграмоқ
феълларига қараганда даражаси юқорилиги кўриниб турибди. Бири
иккинчисига мутлақ синоним эмас. Шундай экан, синонимик қатордан
эмоционал-экспрессив бўёқ, маъно оттенка, белги-хусусият, даражаланиш ва
ҳ.га кўра сўзни танлаш ёзувчидан билим ва моҳирлик талаб қилади. Бу борада
Алишер Навоий сўз маъноларини таҳлил этиш ва уларни мохирона қўллашда
тенгсиз эди.
Алишер Навоий ўз асарларида ўзбек тилининг лексик бойликларидан,
айниқса синонимлардан унумли фойдаланади ва лексик нормаларни маълум
системага солишга ҳаракат қилади. Натижада ўзбек тилининг лексик жиҳатдан
форс-тожик тили каби бой эканлигини исботлайди. Алишер Навоий ўзбек
тилининг бой синонимларидан ўз асарларида усталик билан фойдаланади. Бу
«Муҳокамат ул-луғатайн» да ўз исботини топади:
Истасам давр аҳлидин ишқингни пинҳон айламак,
Кечалар гаҳ
инграмакдур
одатим, гаҳ
синграмак
.
Ул ойки, кула-кула цироглатди мени,
Йиглатди
мени демайки,
сиқтатти
мени.
Ёзувчи асарда «йиғламоқ» феълини такрор қўллашдан қочади ва уни
ўрнида унга маънодош бўлган феълларни ишлатади. Бу билан у тилдаги
синонимларнинг ролини яхши тушуниб етганлигини кўрсатади.
Демак, ўзбек тилининг “Лексикология” бўлимида “Синонимлар”
мавзуси узоқ ўтмишга эга эканлиги ва неча йиллардан бери тилшунос
олимларнинг диққатини ўзига қаратиб келаётганлиги, бу соҳага қизиқиш
қанчалик юқори эканлигидан далолат беради.
GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr
27
THE LIST OF USED LITERATURE:
1.
Абдураҳмонов Ғ. умумий таҳрир остида. Ҳозирги ўзбек адабий тили. -
Тошкент: Фан. 1966.
2.
Нурмонов А. Ўзбек тилшунослиги тарихи. Тошкент: Ўзбекистон. 2002
3.
Рахматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Тошкент: Фан. 1965.
4.
Турсунов У. ва бошқ. Ўзбек адабий тили тарихи. Тошкент: Ўқитувчи. 1995.
5.
Ўринбоев Б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. 2001.
6.
Dilrabo, Kattaboeva. "The importance of assessment in teaching process and its
types." Academicia: An International Multidisciplinary Research Journal 11.3
(2021): 2401-2406.
7.
Каттабаева, Дилрабо Каттабаевна. "Pragmatic and semantic features of
adjectival components in phraseological units." Молодой ученый 14 (2018): 75-
77.