89
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ АСОРАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА УМУМАМАЛИЁТ
ШИФОКОРИНИНГ РОЛИ
Калджанов А
.,
магистр ТошПТИ
Илмий рахбар
:
доцент Джалилова Г.А
.
ТошПТИ
,
Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедраси
Долзарблиги
.
Бутун жахонда аҳолининг турли қатламлари орасида қандли диабет касаллиги
кун сайин ортиб бормоқда
.
Қандли диабет касаллиги натижасида келиб чиқадиган асоратларни
олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда ва бу борада аҳоли ўртасида соғлом
турмуш тарзи асосларини шакллантиришда умумамалиёт шифокорларнинг ўрни мухимдир
,
лекин
қандли диабет асоратларини келиб чиқишида бирламчи звенода умумий амалиёт шифокорлари ва
диабет мактабларининг фаолияти ҳамда оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги сустлигича
қолиб кетмоқда
.
Тадқиқот мақсади
:
Умумий амалиёт шифокорининг диабет асоратлари профилактикаси
бўйича ўрнини тахлил қилиш ва диабетнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга
қаратилган чора-тадбирлар мажмуини таклиф қилишдан иборат
.
Тадқиқот усуллари
.
Статистик маълумотларига кўра
,
диабет касаллиги ташхиси билан
диспансерда
2018-2019
йиллар давомида рўйхатга олинган беморлар сони ёши ва жинси бўйича
тахлил қилинди
.
Тадқиқот Тошкент шахрининг Учтепа туманининг №
22, 24, 25,
ва
26-
сонли
оилавий поликлиникаларда олиб борилди ва тадқиқотда
16
та оилавий шифокор
, 4
та эндокринолог
ва
61
та диабет касаллиги бўйича оилавий поликлиникада кўрикдан ўтган беморлар иштирок этди
.
Мухокама ва натижалар
.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики
,
умумамалиёт
шифокорларининг
(
УАШ
)
ярмидан ками
(43,5%)
оилавий поликлиникага мурожаат қилиб келган
ва қандли диабет касаллиги аниқланган беморларни шикоятлари бўлсагина ихтисослашган
мутахассислар кўригига юборадилар
.
Холбуки эндокринологлар
(89%)
дархол беморларни
текширувдан ўтказадилар
.
Кўпгина УАШ ларнинг фикрига кўра
,
диабетга чалинган беморларни йилига бир марта
(45,1%)
ёки олти ойда бир марта
(35,1%)
текширувдан ўтказиш кифоя қилади
.
Тадқиқот
натижаларига кўра беморларнинг амбулатор картасида УАШ томонидан берилган тавсиялардан
мутахассислар кўригидан ўтиши лозимлиги киритилган
.
Булардан эндокринолог кўригидан
ўтадиганлар
- 87%,
кўз шифокоридан
- 64%,
кардиологдан
-50%,
неврапатологдан
- 53%,
жаррохдан
-
48%.
Аммо беморларнинг барчаси мутахассислар кўригидан ўз вақтида ўтмаганлиги маълум
бўлган
.
УАШларнинг фикрига кўра шифокорлар кўрсатмаларига беморларнинг риоя
қилмаганликлари ва ўз вақтида поликлиникага мурожаат этмаганликлари қандли диабет
касаллигини асоратларини келтириб чиқишига сабаб бўлган
.
Натижалар асосида маълум бўлдики
,
баъзи беморларнинг тиббий картасида соғлом турмуш тарзи бўйича маслахатлар берилмаган
,
хамда
лаборатория текширув натижалари хам сақланмаган
.
Шу боис
,
эндокринологлар
(
холатларнинг
деярли ярмида
- 49,5%)
қандли диабет касаллигининг асоратлари келиб чиқишида бирламчи тиббий
ёрдам шифокорларининг ишини қониқарсизлигидан деб хисоблашади
.
Қандли диабет асоратлари
билан оғриган беморларни сўров натижасига кўра респондентларнинг
70
фоизга яқини
ихтисослаштирилган мутахассислар томонидан мунтазам текширувдан ўтиши лозимлиги
,
диабетнинг асоратлари ва профилактика чоралари тўғрисида маълумотларга эга эмас
.
Хулоса
.
Демак
,
диабетга чалинган беморларнинг асоратларини олдини олишда бирламчи
тиббий санитария ёрдам муассасалари шифокорларининг роли катта ахамият касб этади
.
Шифокорлар беморлар онгига касалликни хавфлилиги
,
асоратларини олдини олиш чора
тадбирлари
,
даволашни турғунлигини таъминлаш борасидаги маълумотларни сингдириб
боришлари хамда диабет мактаблари фаолиятини
,
оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини
ошириб боришлари зарурдир
.
Адабиётлар рўйхати
:
1.
Сaбиров
,
Джурабaй Марифбаевич
, et al. "
Выбор метода анестезии в хирургическом лечении
гнойно-некротических
осложнений
нижних
конечностей
у
больных
сахарным
диабетом
."
Вопросы науки и образования
18 (143) (2021): 20-29.
2.
Жафаров
,
Х
.
М
., et al. "
Способ лечения гнойно-воспалительных заболеваний у больных сахарным
90
диабетом
."
Паллиативная медицина и реабилитация
2-3 (2002): 113.
3. Abdumajidov, A., et al. "COMPLEX TREATMENT OF PYO-INFLAMMATIONAL DISEASES IN
PATIENTS WITH DIABETES MELLITUS." Central Asian Journal of Pediatrics 2.3 (2019): 57-59.
4. Daminov, Botir T., and Sherzod S. Abdullaev. "The effects of eprosartan mesylate and lercanidipine on
reducing microalbuminuria in patients with nephropathy due to type 2 diabetes." Age 54.6.5 (2013): 52-
4.