ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
474
“ҲУДУД УЛ-ОЛАМ”ДА ЎРТА ОСИЁНИНГ ШАҲАРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚИЁТИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Бобораҳимов Зикирё Каримбердиевич
Ориентал университети, Тарих факултети магистранти
“Ҳудуд ул-олам”да дастлаб Мовароуннаҳрнинг маъмурий тузулишига оид маълумотлар
келтирилади. Жумладан, аввал мамлакат тушунчасига изоҳ берилган: “Мамлакатлар тўрт
жиҳат билан бир-биридан фарқ қилади: биринчиси —об-ҳавоси, тупроғи, иқлими ва суви;
иккинчиси – динлари, шариатлари ва мазҳаблари; учинчиси — тили ва шевалари;
тўртинчиси — подшоҳликлари (яъни сиёсий-маъмурий бошқаруви).
Мамлакатлар ўртасидаги чегара уч хил белгига қараб ажратилади: биринчиси — икки
мамлакат ўртасидан ўтган кичикроқ ёки каттароқ тоғлар; иккинчиси — икки мамлакат
ўртасидан оқиб ўтган кичик ёки каттароқ дарёлар; учинчиси — икки мамлакат ўртасида
ястанган чўл...
Жаҳондаги барча обод жойлар (Ҳудуд ул-олам"да "обод жойлар" деганда ўша даврда
Шарқ мусулмон олами илм-фани учун маълум бўлган жойлар — Евроосиёнинг катта
қисми ва Африканинг, асосан, экватордан шимолдаги қисми назарда тутилган) эллик бир
мамлакатдан иборат ва шундан беш мамлакат экватордан жанубда жойлашган”
.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “Ҳудуд ул-олам” муаллифи Мамлакатларни
бўлишда юқоридаги талабларга асосланган экан. Шундан сўнг муаллиф Мовароуннаҳр
ўлкалари ва унинг қазилма бойликлари хусусида қизиқарли маъулмотлар келтиради:
“Мовароуннаҳр мамлакати ва ундаги шаҳарлар ҳақида сўз. Бу шундай ўлкаки, унинг
шарқий ҳудуди — Тибат ҳудудига туташ, жануби — Хуросон, ғарби — Ғуз ва Халлух,
шимоли ҳам Халлух (бошқача ёзилиши: харлух, қарлуқ. Қарлукдар — туркий қабила; VIII
асрда Турк хоқонлиги емирилгандан сўнг шуҳрат топди. Қарлукдар Ўрта Осиёдан
Хитойга борадиган карвон йўли бўйлаб Еттисувда истиқомат қилишган. X асрда
Қорахонийлар давлати тар-кибига кирганлар, 960 йили исломни қабул қилдилар б) жой
номи) ҳудуди [билан чегарадош]. Бу катга ва ободон ноҳият, ноз-неъматлари мўл;
Туркистоннинг эшиги ва савдогарлар [гавжум] жой. [У ердаги] одамлар жанговар, зафар
қозонувчи, мерган ва покдин. Бу адолат ҳукмрон ноҳият эрур. Унинг тоғларида кумуш ва
олтин конлари ва қимматбаҳо тош-лар жуда кўп, турли маъданлар, рух купороси,
маргимушли олтингугурт, олтингугурт ва навшодир (нашатир) ҳам тоғдан [қазиб]
олинади.”
“Ҳудуд ул-олам” муаллифи Мовароуннаҳр ҳақидаги маълумотларини Бухоро
шаҳридан бошлайди. Биз қуйида ундаги маълумотларни айнан келтирамиз. “Бухоро
Мовароуннаҳрдаги энг катта ва обод шаҳар, машриқ подшосининг (бу ерда Араб
халифалиги таркибига кирган Сомонийлар давлати назарда тутилган; "Ҳудуд ул-олам"
ёзилган пайтда бу давлатни ал-Амир ал-Ризо Нуҳ II бошқарган) пойтахти. [Ҳавоси] нам
1
Худуд ул-олам ўша нашр. Б. 48.
2
Ўша жойда
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
475
жой, мевалар ва оқар сувлар кўп. Одамлари мерган ва жанг қилишга иштиёқлидир. У ерда
яхши жун гилам-палос, шолча ва жойнамоз тайёрланади, пашмин ва шўра ҳам ишлаб
чиқарилади (ва уни бошқа) жойларга олиб кетадилар. Бухоро ҳудуди ўн икки фарсахга ўн
икки фарсахдир ва унинг айлана атрофи узлуксиз баланд девор билан ўраб олинган (бу
ерда Канпирак мудофаа девори назарда тутилган. Қадимда деҳқончилик ерларини
кўчманчи қабилалар босқинидан асраш учун ўтроқ аҳоли мудофаа деворлари яратганлар)
ва унинг ҳамма работларию қалъалари ва қишлоқлари ана шу девор ичкарисида
жойлашган. Муғкон (ўрта асрларда Бухоро яқинида, ғарбда жойлашган шаҳарча),
Хужорик (ўрта асрларда Бухоро яқинида, ғарбда, Пайканд шаҳрига борадиган йўл ёнида
жойлашган шаҳарча. Ҳозир сақланмаган), Дандўна ((Зандуна, Зандана) — ҳозирги Зандон
қишлоғи, Ромитан тумани ҳудудида, Бухоро вилояти), Бўмикас ((Бўмижкас, Нумижкас,
Нумижкат) — унинг ўрни ҳозирги Вобкент шаҳри яқинида бўлган, Бухоро вилояти).
Харғанкас (Харжанкас бўлиши мумкин) — ўрта асрларда Бухородан ғарброқда
жойлашган шаҳарча), Мадё-мижкас (ўрта асрларда Кармина яқинида, ғарбда жойлашган
шаҳарча. Ҳозир сақланмаган), Жазғанкас— Бухоро ҳудудидаги минбарли шаҳарчалар ва
ободон жойлардир, мевазор боғлари ва экинзорлари кўп.
Ибн Ҳавқалнинг “Мовароуннаҳр”асарида келтирилишича, Бухоро Мовароуннаҳр
вилоятларига олиб борувчи катта йўл бошида жойлашган. Бухоро шаҳрининг энг эски
номи Навакметан бўлиб, қадимги эроний тилида “янги қишлоқ” деган маънони англатади.
“Бухоро” номи VI асрда вужудга келган бўлиб, санскритча vihara яъни “буддавий
ибодатхона” сўзининг туркча buxar шаклидир
. Бухоронинг кўп сонли рустоқлари, бой ва
гуллаб-яшнаган ноҳиялари, катта вилоятлари ва қишлоқлари бўлиб, унга қарашли ерлар
Искажкатда савдо-сотиқ, Ал-Буттам вилоятида кончилик: шиша, темир, симоб, мис,
олтин,кумуш, нефт, қорасақич қазиб олиш, Зандана қишлоғида бўзчилик, Бойкандда
ҳунармандчилик ва савдо ривожланган
. Бухоро аҳли ўша даврда асосан суғд тилида,
қисман форс тилида ҳам сўзлашган. Бухорога қарашли шаҳар ва қишлоқлар асосан
сераҳоли бўлган. Ибн Ҳавқал шундай ёзади: “Агар дунёдаги бирор-бир ноҳия ёки ҳудудда
бошқаларникига ўхшаш фазилатлар бўлса, шунда ҳам улар мўл-кўлликда ва тўкин-
сочинликда Бухородек бўла олмайди. Бухоро мевалари Мовароуннаҳрнинг энг яхши
меваларидир, таъми ҳам энг ширинидир. Бухоро шу қадар тўкин-сочин бўлсада, унинг
шаҳарлари ва аҳолиси кўплиги сабабли, мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар
уларга етмайди, зеро уларнинг эҳтиёжи ердан олинадиган ҳосил миқдоридан икки баробар
кўпдир. Шунинг учун уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли бўлган бошқа нарсалар
бутун Мовароуннаҳрдан келтирилади”
.
Фараб (Амударёнинг ўнг соҳилида, Амул шаҳри (ҳозирги Чоржўй) рўпарасида жойлашган
ўрта аср шаҳри; унинг ўрни хозирги Фороб темир йўл станцияси яқини-га тўғри келади,
Бухоро вилояти)— Жайҳун [дарёси] бўйидаги шаҳарча, мир дарёси ҳам ўша ерда, атрофи
чўлу биёбон.
3 Ибн Ҳавқал. Мовароуннаҳр/Ибн Ҳавқал; араб тилидан тарж., изоҳлар муаллифи Ш.С,Камолиддин. Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, – 2011. 196-б.
4
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жафар ан-Наршахий. Бухоро тарихи. Тошкент, “Камалак” 1991, 97-98-б.
5
Ибн Ҳавқал. Мовароуннаҳр/Ибн Ҳавқал; араб тилидан тарж., изоҳлар муаллифи Ш.С,Камолиддин. Тошкен
т: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, – 2011. 44-47-б.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
476
Байканд (ўрта асрларда Бухоро вилоятидаги йирик шаҳар ва машҳур савдо маркази.
Сомонийлар давлати инқирозидан сўнг харобага юз тутди. Бухородан 44 км жануби-
ғарбда жойлашган. Ҳозирги пайтда харобалари Пайканди Кўҳна номи билан маълум) —
шаҳарча, унинг мингга яқин работи бор, ери яхши-унумдор; у ерда Бухородан келтириб
дафн этилган гурхонларнинг ("Ҳудуд ул-олам" матнидаги "У ерда гурхонларнинг
Бухородан келтириб (дафн этилган жасадлари узра қурилган) гумбаз (дахма)лар бор", —
деб ёзилган сўзлар кейинги даврга, XII асрга тегишлидир ва кейинги таҳрир ёки нусха
кўчириш жараёнида киритилган бўлиши мумкин. Зеро "гурхон" деб одатда
Қорахитойларнинг ҳукмдорларини айтганлар. Қорахитойлар эса Бухорони 1141 йилда
босиб олганлар) қабр-сағаналари бор.”
Орада яна бир қанча шаҳарларни санаб, кетидан Самарқанд ҳақидаги маълумотларни
беради:
“... Самарқанд – катта ва одоб шаҳардир. У жуда кўп инъомларга эгадир ва у ерга
дунёнинг турли тарафлардан савдогарлар оқиб келиб, шу ерда йиғиладилар. Унинг шаҳар
қисми, қасри ва кенг майдонлари бор. Бозорининг томи устида қоришма (қўрғошин)дан
ясалган ариқдан оқиб ўтувчи жонли дарё бор ва бу сув тоғдан келади. Шаҳарда
Манвийлар(Манихейлик дини тарафдорлари бўлиб, бу динни 3-асрда Мани исмли
форслик тожир ва дин асосчиси ташкил қилган. Манихейлик Зардуштийлик, Буддавийлик
ва христианликдан таъсирланган аралашма дин ҳисобланади)ларга тегишли жой ҳам бор
бўлиб, улар бу жойни “Нғашак(бу сўз ҳақида тарихий манбаларда деярли маълумот йўқ.
Манвийларнинг ибодатхонасининг номи бўлиши ҳам мумкин)” деб аташади.
Самарқанддан қоғоз ва каноп иплари дунёнинг турли минтақаларига тарқалади. Бухоро
дарёси Самарқанднинг дарвозаларидан бирининг олдидан оқиб ўтади”
Шу ўринда Наршаҳийнинг “Бухоро тарихи” асаридаги маълумотларни “Ҳудуд ул-
олам”даги маълумотлар билан қиёсий ўрганишга ҳаракат қилдик. Наршаҳийда Бухоро
вилоятининг шаҳар ва қишлоқлари ҳамда уларнинг иқтисодиёти ҳақида ҳам қизиқарли
маълумотлар бор. Пойканд ҳақида у қуйидаги маълумотларни қолдирган: “Байканд. Буни
шаҳарлар жумласидан деб ҳисоблайдилар. Байканд аҳолиси, бирор кишининг Байкандии
қишлоқ деб аташига розилик берган эмаслар. Агар бирор байкандлик Бағдодга борса ва
ундан «сен қаердансан?» деб сўрасалар у “Байкандданман”, деган, Бухороданман деган
эмас. Байкандда катта масжиди жоме ва олий иморатлар бор. То икки юз қирқинчи
йилгача (2июнь 854—21 май 855) Байканд дарвозаси олдида кўп работлар бўлган.
Муҳаммад ибп Жаъфар (ан-Наршахий) ўз китобида келтиришича. Байкандда Бухоро
қишлоқлари сонича, мингдан ортиқ работ бўлган. Буиинг сабаби шуки, Байканд катта ва
яхши жой бўлиб, ҳар бир қишлоқнинг аҳолиси у ерда бир работ қуриб унга бир тўда
кишиларни жойлаб қўйгаи ва уларнинг нафақаларини қишлоқдан юбориб турган. Қиш
фаслида кофирлар (йиғилиб) ҳужум қиладиган вақт бўлганида ҳар бир қишлоқдан у
жойга кўп халқ тўпланиб ғазот қилганлар. (Шукда) ҳар бир қавм ўз работига келиб тушган.
Байкапд аҳолиси ҳаммаси савдогар бўлган. Улар Хитой билан ва денгиз (орқали
бориладиган) мамлакатлар билан савдо қилганлар ва жуда бой бўлганлар. Қутайба ибн
Муслим Байканд жуда мустаҳкам бўлганлиги сабабли уни олишда кўп қийинчиликлар
6
Худуд ул-олам ўша нашр. Б. 73-74
7
Худуд ул-олам ўша нашр. Б. 74.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
477
кўрди. Уни жездан қурилган шаҳристон дер эдилар. У Бухоро шаҳридан қадимийроқ, Бу
вилоятда бўлган ҳар бир подшоҳ, ўзи учун Байкандни тураржой қилар эди. Фарабдан
Байкандгача ўн икки фарсанг масофа биёбон бўлиб, бу биёбон қумлик (чўл)дир.
Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймоп ўз даврида Байкандни (қайтадан) қуришга буюрди.
Одамлар у ерга йиғилиб яхши иморатлар қилдилар, хоқон (Арслонхон) ўзи учун жуда
ҳашаматли сарой қурдирди. Ҳаромком суви Байкандга келади. Байкандда қамишзорлар ва
катта-катта сув халқоблари туташади; буларни «Боргини фарох»— «Кенг ҳавз» дейдилар
ва Қарокўл деб ҳам атайдилар. Ишончли кишилардан эшитганманки, у (кўл)нинг кенглиги
йигирма фар-сангдир. «Масолик ва мамолик» китобида айтилишича, уни «Бу-ҳайрайи
Сомжан» — «Сомжан кўли» деб атайдилар, Бухоро суви-нинг ортиқчаси ҳам ўша жойга
йиғилади. Унда сув жониворлари бўладилар; бутун Хуросонда бу ердагидек миқдорда
қуш ва балиқ қутилмайди.”
Шунингдек, юқорида тилга олинган Зандана қишлоғи ҳам йирик иқтисодий
марказлардан бири эди. 3андана. Бу қишлоқ катта қалъага, кўпгина бозор жойларга ва
масжиди жомега эга. Бу ерда ҳар жума куни намоз ўқийдилар ва бозор қиладилар. Бу
қишлоқда (тўқиб) чиқариладиган нарса —бўзни «занданийчи», яъни «Зандана
қишлоғидан чиқадиган» деб атайдилар. Бу ерда у ҳам яхши, ҳам кўп бўлади. Шу хил
бўздан Бухоронинг кўп қишлоқларида тўқийдилар ва буни ҳам «занданейчи» деб
атайдилар. Чунки у аввало шу қишлоқда тўқиб чиқарилган. Шу хил бўздан Ироқ, Форс,
Қермон, Ҳиндистон ва бошқалар каби ҳамма вилоятларга олиб борадилар. Барча улуғлар
ва подшоҳлар ундан кийим қиладилар ва ипакли кийимлик баҳосида сотиб оладилар.
Суғд — мамлакат, машриқ мамлакатлари ичида ундан хуррамроқ жой йўқ. Оқар сувлар ва
дарахтлар кўп, ҳавоси соғлом, одамлари меҳмондўст ва қувноқ, ноз-неъмат фаровон ва
обод жой; юмшоқ табиатли, диё-натли одамлар кўп.
Тавовис — Бухорога қарашли шаҳарча, Суғд сарҳадида; унда ҳар йили бир кун бозор
бўлади ва кўп халқ йиғилади. Бу жой ҳақида Наршаҳий қуйидаги маълумотларни
келтиради: “Бу Бухоро вилоятларидан бўлиб, (асл) номи Арқуддир. Унда бой ва зебу
зийнатни севувчи кишилар яшаганлар. Зебу зийнатга берилганлигидан ҳар бир киши
зийнат учуа уйида битта ёки иккита товус сақлаган. Араблар (бу ерга келишдан) илгари
товусни кўрмаган зканлар, бу ерда кўп товусларни кўриб, у қишлоқни «Зот ут-тавоис»—
«Товуслар эгаси» деб атаганлар, унинг асл номи эса унутилган; уидан кейинроқ «зот»
сўзини ташлаб Тавоис деб қўя қолганлар. Унда масжиди жоме бор, у катта бир
шаҳристонга зга, қадимги вақтларда (ҳар) куз фаслида у жойда ўн кун бозор бўлар эди. У
бозорда шундай расм бор эди-ки, (бошқа бозорлардан сурилиб қолган) ҳар қандай
нуқсонли қуллар, чорва моллари ва бошқа айбли қолдиқ нарсалар бўлса ҳаммаси бу
бозорда сотила берар ва уларни қайтариб беришниаг ҳеч илож-имкони бўлмас эди; на
сотувчи ва на олувчининг ҳеч бир шарти қабул қилинмас эди. Ҳар йили (шу ўн кунда) бу
бозорга масалан, Фарғона, Чоч ва бошқа жойлардан келган савдогарлар ва турли
ҳожатмандлардан ўн мингдан ортиқ киши ҳозир бўлишар ва кўп манфаат топиб қайтар
эдилар. Шу сабабли бу қишлоқнинг аҳолиси бой кишилар эдилар ва бойликлари
8
Наршаҳий. Бухоро тарихи// Форс тилидан А. Расулевтаржимаси / Мерос тўплами – Т.: Камалак. 1991.
Б.100
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
478
деҳқончилик туфайли эмас эди. Тавоис Самарқандга бориладиган катта йўл устида бўлиб,
ундан Бухорогача етти фарсангдир”
Кармина – (ҳозирги Кармана шаҳри, Навоий вилоятидаги Кармана туманининг маркази),
Дабусий (ўрта асрлардаги Дабусийнинг ўрни Самар-қанд вилоятидаги Зиёуддин темир
йўл бекатидан шарқда, деб аниқланган), Рабинжан (шаҳарча ўрни ҳозир Рамижантепа деб
аталади, Каттақўрғон тумани ҳудудида, Самарқанд вилояти) Суғддаги шаҳарчалар,
Бухородан Самарқандга борадиган йўлда; обод жойлар, ноз-неъмат, оқар сувлар ва
дарахтлар кўп.
Кармана Бухоро қишлоқлари жумласидан бўлиб, унииг суви Бухоро сувидан келади;
хирожи Бухоро хирожига қўшилади. Унинг ўзига тегишли алоҳида бир қишлоқ ҳам бор;
унда масжиди жоме барпо этилган. Карминада адиб ва шоирлар кўп бўлганлар. Масалда
айтилишича, қадим вақтларда Карминани «Бодяйн хурдак» («Кўзача») деб атаганлар.
Бухородан то Карминагача ўн тўрт фарсахдир.
Шунингдек, “Ҳудуд ул- оламда” Кушоний (Кушонота манзилгоҳи, Каттақўрғон тумани
Самарқанд манзилгоҳи, Суғддаги энг обод шаҳар), Армон (Кушонийга қарашли жой),
Истихан (Уни “Иштихан — хуррам ва обод жой, ноз-неъматлар сероб, ҳавоси жуда ҳам
ёқимли маскан”, деб таърифлаган), Ганжкас ва Фарнкас (ҳозирги Паринкант,
Самарқанддан ғарбда, Иштихонга кетадиган йўналишда жойлашган) икки шаҳар,
(Зарафшон) дарёси билан Иштихан оралиғида жойлашган), Дарон (Истахрий эслатиб
ўтган Вазар аҳоли маскани бўлиши мумкин, Самарқанддан икки фарсах узоқликда —
мўъжазгина кўркам шаҳар, Самарқандга тегишли) каби шаҳарчалар ҳақида ҳам қизиқарли
маълумотлар берилган.
Муаллиф Самарқанд ва унга тегишли шаҳарчалар ҳақида ҳам тарихий аҳамиятга молик
маълумотлар келтиради. Жумладан, “ Самарқанд — катта шаҳар, обод, ноз-неъмат
фаровон ва бутун жаҳон савдогарлари [келиб-кетадиган] жой. Унинг шаҳристон, куҳандиз
ва рабади бор. Бозо-рининг томи устидан қўрғошиндан ясалган ариқдан сув оқади; сув
тоғдан келтирилган. Унда монавийларнинг [сув оладиган] ҳовузлари бор; ул тоифани
нағўшок атайдилар. Ул шаҳарда қоғоз ишлаб чиқарилади, [уни] бутун жаҳонга олиб
кетадилар, каноп (қуннаб) ипи [ҳам] тайёрланади. Бухоро (Зарафшон) дарёси Самарқанд
шаҳри яқинидан [оқиб] ўтади. Варағсар, Банжикас (Панжикат) — иккита шаҳарча.
Самарқандга қарашли, Бухоро дарёси бўйида жойлашган, сув тақсимлаш жойи ана шу
Варағсардадир. Каш— иқлими иссиқ шаҳарча, унда ёмғир кўп ёғади, шаҳристон, куҳандиз
ва рабади бор. Шаҳар дарвозаси олдидан иккита дарё оқиб ўтади, (суви) экинларга
ишлатилади. Унинг тоғларида [ҳар хил] мине-раллар бор, [жумладан] тарангубин ва қизил
туз; уни бутун жаҳонга олиб кетадилар. Яхши туялар кўп боқилади. Навқат - Қурайш —
экинзорлари, мевалари мўл-кўл шаҳарча”
.
9
Наршаҳий. Бухоро тарихи// Форс тилидан А. Расулевтаржимаси / Мерос тўплами – Т.: Камалак. 1991. Б.95
10
Худуд ул –олам. Ўша нашр. Б. 74
11
Худуд ул –олам. Ўша нашр. Б. 73-74
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
479
“Ҳудуд ул-олам”да Қашқадарё воҳаси ҳақида ҳам бир мунча маълумотлар келтирилган
улар асосан Нахшаб ("Ҳудуд ул-олам"да қайд этилган Нахшаб харобаларининг ўрни
Шуллуктепа дейилади. Қарши шаҳридан 8 км шимоли-ғарбда, Қашқадарё вилояти.)
ҳақида бўлиб, бу шаҳар ноз-неъматлар фаровон, экинзорлар кўп обод шаҳар, унинг бир
дарёси бор, шаҳарнинг ўртасидан [оқиб] ўтади, дея таърифланади. Шунингдек, Сўнах (X-
XII асрлар араб тилидаги манбаларда "Сўбах" ва "Сўнаж" шаклларида ёзилган. Унинг
ўрни тахминан Ғузор яқинидаги Ўликтепага тўғри келади, Қашқадарё вилояти.) —
Нахшабга қарашли шаҳарча, Сакифағн (шаҳарча, экинзорлари ва мевалари сероб), Базда
(тахминан ҳозирги Фазли қишлоғи, Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида.
Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома" асарида "Кўҳна Фазд" шаклида берилган.) —
шаҳарча, аҳолиси кам, [бироқ] экинзорлари кўп; бир қуруқ ўзани бор ва унда йилнинг
маълум фаслидагина сув оқади, холос. Аҳоли аксари ҳолда қудуқ сувидан ва дўлоблар
(воситасида чиқарилган сувдан фойдаланади). Касба (Қарши шаҳридан 40 км ғарбда
жойлашган Касбитепа, ҳозирги Касби қишлоғининг ўрни, Қашқадарё вилояти) —
экинзорлари кўп жой) каби шаҳарчалар ҳақида маълумотлар берилган.
Тирмиз (Термиз)— кўркам шаҳар, Жайҳун дарёси бўйида, унинг дарё бўйида жойлашган
бир куҳандиз(Куҳандиз (форсча: ژد نهك / ژدنهوك) — бу сўз икки қисмдан иборат: “Куҳан” —
қадимий, эски; “Диз” — қаср, қалъа, мустаҳкам иншоот. Шунингдек, “диз” сўзи кўпинча
қалъали шаҳарча, яъни марказий ҳимояланган қисми деган маънода ишлатилади.
Куҳандиз — шаҳарнинг энг қадимий ва мустаҳкам қисми, одатда тепаликда жойлашган
бўлади ва ҳимоя вазифасини ўтаган. У ерда одатда ҳокимият бинолари, зобитлар ва
гарнизонлар бўлган. Марказий Осиё шаҳарларининг деярли ҳаммасида — Самарқанд,
Бухоро, Хива ва бошқаларда — Куҳандиз бўлган)и бор. Бу шаҳар Хуталон ва
Чағониённинг марказидир. Унда яхши совун, яшил бўйра ва елпиғич ишлаб чиқарилади.
Термиз ҳақидаги маълумотдан бу шаҳарнинг сиёсий ва иқтисодий салоҳияти ҳақида
қизиқарли маълумотлар учрайди. Ҳошумгирд — шаҳарча, қўй ва чорваси кўп.
Жарманкон — шаҳарча, экинзорлари ва оқар сув-лари бор.
Чағониён — хароб мамлакат, бироқ жуда катта ноҳия, экинзорлари ва мева-чеваларга
сероб жой. Деҳқонлари нўноқроқ, дарвешлар жойи эрур, лекин ноз-неъматлари бисёрдур.
Одамлари жанговар ва ботир. Бу ноҳиянинг ҳавоси қуруқ, ери ҳосилдор ва ширин сувлари
бор. У ерда қисман йилқи ҳам боқилади, чакмон, гилам-палос ва кўплаб заъфарон
тайёрланади. Бу ноҳиянинг подшоси мухторият [ҳуқуқига эга] подшоҳлардан
ҳисобланади ва уни Чағониён амири дейдилар.
Дорзангий (Унинг ўрни ҳозирги Жарқўрғон туман марказининг жануби-ғарби яқинида
қайд этилган) – шаҳарча, айланасига хандақ билан ўраб олинган, Чағониён ҳудудида. У
ерда пайтава, гилам ва шолча тайёрланади.Чағониён (унинг ўрни ҳозирги Денов шаҳридан
олти км жануби-ғарбда Қизилсувнинг Сурхондарёга қуйилиш жойида жойлашган.
Бадрачтепада аникданган) – катта шаҳар, тоғ этагида жойлашган, ушбу ноҳиянинг
қасабасидир. Оқар сувлари бор ва хуш ҳаволи жой эрур, одамлари дарвеш. Босунд
(ҳозирги Бойсун тумани маркази, Сурхондарё вилояти ҳудудида) — шаҳарча, аҳолиси кўп,
Бухоро ва Самарқандга борадиган йўлда жойлашган. Мустаҳкам жой, одамлари жанговар.
Юқоридаги маълумотлар Сурхондарё ҳудудлари ҳақида бир мунча аниқ тасаввур беради.
Бу ҳудуднинг сиёсий жиҳатдан ўз даврининг мустаҳкам вилоятларидан бири
бўлганлигини, иқтисодий жиҳатдан эса бир мунча тараққий этганлигини кўришимиз
мумкин.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
480
Сарушана (Туркистон ва Зарафшон тоғларида, ғарбда Нурота тоғларидан шарқда Қурама
тоғларигача бўлган оралиқда жойлашган вило-ят. Ҳозирги вақтда мазкур ҳудудда
жойлашган Ўратепа ноҳиясининг маркази Истаравшан деб аталади) — катта ва ободон
ноҳият, ноз-неъмати, шаҳар ва рустолари кўп. У ерда шароб кўплаб тайёрланади,
тоғларидан темир қазиб олинади. Зомин (ҳозир шу номдаги аҳоли маскани, Зомин ту-
манининг маркази, Жиззах вилояти) — Хўжанд - Фарғона йўлидаги шаҳар, Сарушана
ноҳиясига қарашли. Унда мустаҳкам қўрғон бор; экинзорлари кўп бир жой эрур. Чарқон
(унинг ўрни ҳозирги Ғаллаорол темир йўл бекати атрофида, деб аниқланган) – шаҳарча,
Сарушана [ноҳияси]га киради; обод жой. Дизак (ҳозирги Жиззах, шу номдаги вилоят
маркази.) — шаҳарча, унда оқар сув бор. Унинг яқинида Марсаманда деган жой бор, унда
бир йилда бир кун бозор бўлади ва ўша куни ул бозорда юз минг динор миқдорида
тижорат товарлари айланади, дейдилар.
Навинжкас (баъзи манбаларда Бунжикас)
— ҳозирги Ўратепа ўрнида қайд этилган
қадимий шаҳар, Тожикистон ҳудудида) — Сарушананинг қасабаси ва бу жой ноҳия
амирининг қароргоҳидир. Аҳолиси кўп, обод, ноз-неъмат фаровон ва оқар сувлари бор
бир жойдир. Фағкас, Ғарқ, Собот, Куркас — Сарушана ҳудудидаги шаҳарчалар,
экинзорлари, мева-чевалари сероб ва аҳолиси кўп. Бутамон (Буттамон, Буттам)
—
Туркистон ва Зарафшон тизмаларининг ўрта қисмида жойлашган табиий-тарихий вилоят.
Ўрта Бутамон - Зарафшон тизмаси) — тоғ-дараларда жойлашган ноҳия, Сарушана
ҳудудида. У уч қисмдан иборат: Ички Бутамон, Ўрта Бутамон ва Ташқи Бутамон. Бу
экинзорлари кўп бир ноҳиядир; дарвешлар жойи, аҳолиси камбағал. Унинг қишлоқлари ва
рустоқ(РУСТОҚ (форс. — қишлоқ) — Ўрта Осиё, Эрон ва қисман араб мамлакатларида
қўлланилган тарихийгеографик тушунча. Қишлоқ, шаҳар, овул, бозор, ўзлаштирилган
ўлка, ўтроқ аҳоли яшайдиган жой, экин майдони, ободонлаштирилган шаҳар каби
маъноларга эга. Ўрта Осиё ва Эрон мўғуллар томонидан истило этилгач, Рустоқ ўрнига
«туман» атамаси қўлланила бошлаган.)лари кўп. Тоғларида навшодир(аммиак) конлари
кўп эрур. Барғар — Ўрта Бутамондаги ноҳия ва Дарёжа ҳам унинг таркибига киради.
Бухоро дарёси ана шу Дарёжадан оқиб боради, унга Ўрта Бутамонда ирмоқлар қўшилади.
Юқоридаги маълумотлардан Қадимий Уструшони ҳақида бўлиб бу вилоят ҳозирги
Тожикистон ҳудудидаги Ўратепа шаҳри ва Жиззах вилояти таркибидаги Ҳудудларни ўз
ичига олгандиги таъкидланмоқда. Шунингдек, бу вилоятнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаёти
ва салоҳияти ҳақида ҳам бир мунча маълумотлар келтирилган.
Шош. Чирчиқ дарёси ҳавзасидаги тарихий вилоят. Исломдан аввалги даврда унинг
пойтахти Қанқа (ҳозирги Оққўрғон тумани ўрнида) бўлган. Илоқ (ҳозирги Оҳангарон
вилояти) ҳам Шошга қарашли бўлган. Илоқ тоғларидан олтин ва кумуш қазиб олинган.
“Ҳудуд ул-олам” асарида Чоч, яъни Шош ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилади.
“Чоч – катта ва обод ноҳия; одамлари ботир, урушга шай ва бадавлат; ноз-неъматлари мўл.
У ерда камон, камон ўқи ва халанж чўпи
кўп тайёрланади”
. Ал-Муқаддисийга кўра,
12
Халанж чўпи – “халанж” сўзи илмий адабиётларда арчагул (вереск) деб изоҳланади. Бироқ мазкур матнда
“хананж чўпи” деганда тол новдаси назарда тутилган, ундан одатда сават тўқилган. Ҳудуд ул-олам. Форс ти
лидан таржима, сўз боши ва изоҳлар ва жой номлари кўрсаткичи муаллифи Омонулла Бўриев. – Тошкент.
“Ўзбекистон”, 2008. 32-б.
13
Ҳудуд ул-олам. Форс тилидан таржима, сўз боши ва изоҳлар ва жой номлари кўрсаткичи муаллифи Омону
лла Бўриев. – Тошкент. “Ўзбекистон”, 2008. 18-б.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
481
Мовароуннаҳр аҳолиси ичида энг чиройлиси Шош ва Фарғона аҳолисидир. Шошда
деҳқончилик, боғдорчилик, йилқичилик, савдо-сотиқ кенг ривожланган. Шошда шаҳарлар
кўп бўлиб, бир-бирига яқин масофада жойлашган. Илоқдан Шошгача қалин дарахтзорлар,
кўкаламзорлар, яйловлар ва боғлар билан ўралган қасрлар кўп бўлган
. Шош ва Илоқда
яшаган аҳоли этник жиҳатдан қайси халққа (турк, тожик) мансублиги ҳақида манбаларда
аниқ маълумот йўқ. Лекин Сирдарёнинг ўрта оқимларида қадимдан (қанғар-қанғлилар,
хунлар, усунлар ва бошқ.) туркий халқлар яшаб келганлиги эътиборга олинса, Шош ва
Илоқ воҳаларидаги аҳолининг катта қисми туркийзабон бўлган
14
Ибн Ҳавқал. Мовароуннаҳр/Ибн Ҳавқал; араб тилидан тарж., изоҳлар муаллифи Ш.С,Камолиддин. Тошке
нт: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, – 2011. 75-203-б.
15
Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. – Тошкент. “Шарқ”, 2001. 221-б.