ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
117
ПЕДАГОГИК МАДАНИЯТ - МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛЛАРИДАН БИРИ
СИФАТИДА
Эргашева Моҳинур Дилмурод қизи
Тошкент вилояти Паркент тумани
27-умумий ўрта таълим мактаби
ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари
Аннотация:
Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотларида жамоатчилик
назоратининг муҳим омилларидан бири бўлган педагогик маданият ва ота-оналар билан
ҳамкорлик жараёнлари ҳақида маълумотлар ёритилган.
Калит сўзлар:
мактабгача таълим, педагогик маданият, муассаса, педагог, тарбияланувчи,
ота-она.
Мактабгача таълим муассасалари педагогларининг асосий вазифаларидан бири педагогик
маданиятни эгаллаш ҳисобланади. Умумий мазмунда маданият тушунчаси остида
маънавий ва моддий бойликларни жамлаш тушунилади, катта инсон эса уларни тарихдан
ҳозирги вақтга ва келажакка етказувчи ҳисобланади. Бунда МТМ педагоглари ва
тарбияланувчиларининг ота-оналарида бир хилда юзага келадиган қатор муаммоларни
ажратиш лозим. Биринчидан, педагогик маданият нима эканлиги ва уни намоён этиш
усуллари қандайлиги тўғрисидаги яққол тушунча мавжуд эмас. Иккинчидан, ота-
оналарнинг ўз ишларида, тарбиячилар эса педагогик жараённи амалга оширишда ҳаддан
ортиқ бандликлари туфайли катталарнинг театрлар, музейлар, кўргазмаларга ташриф
буюришга вақтлари етишмайди. Учинчидан, мактабгача таълим муассасаларининг барча
педагоглари ҳам ота-оналарда педагогик маданиятни шакллантириш методикасига бир
хилда эга эмаслар.
Педагогик фаолият, маданият билан инсон фаолиятининг бошқа фаолият турларидан
кўпроқ боғлиқдир. У жамиятнинг алоҳида соҳаси ҳисобланиб, мақсадга шакллантиришни
йўналтирилган амалга оширади, ижтимоий-маданий инсонни маданий мерос, шахсни
ижтимоийлаштириш, унинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнларини бошқариш
вазифаларини бажаради. Шунинг учун ҳам, мутахассиснинг маданияти унинг касбий
фаолиятида алоҳида ролга эга, у шахсга яхлит таъсир кўрсатади, касбий шахсий
муносабатлар тизимида мустаҳкам ўрин эгаллашга, ўзини ва фаолиятдаги ўз ролини
англашга кўмаклашади, танланган касб доирасида ижоднинг интеграл кўрсаткичи
сифатида хизмат қилади. Мутахассис маданиятининг умумий мазмундаги кўрсаткичи
сифатида шахснинг дунёқараши кенглиги ва йўналганлигини, ижтимоий фаоллиги
даражасини, ҳиссий таъсирчанлик хусусиятларини ҳам қабул қилиш мумкин.
Х.М.Тожибоеванинг тадқиқотида, педагогик маданият мутахассислар педагогик мулоқот
вазиятида хулқни ташкил этишга амал қиладиган талаб, меъёр, намунаси сифатида
тушунилади [1]. Баъзан педагогик маданиятни касбий саводхонлик, билимлилик,
педагогик техника ёки тактика билан ўхшатиш содир бўлади.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
118
Назарий жиҳатдан педагогик маданият умумий маданиятнинг бир қисми сифатида
қаралади, чунки у:
- инсониятнинг тарихий-маданий тажрибасини бирлаштиради, алоҳида педагог эса мазкур
тажрибани тарбияланувчиларда белгиланган қадриятлар ва муносабатлар ҳажми орқали
акс эттиради;
- ўқитувчи ижтимоий амалиётининг бир қисми ҳисобланади ва унинг талаблар билан
анъаналар, ўзаро муносабатлар меъёрлари орқали ўзаро таъсири соҳасида намоён бўлади;
- инсон билимлари соҳасини ифодалайди ва ўқитувчи амалга оширадиган, моҳир педагог
фаолиятининг аҳамиятли компоненти ҳисобланган педагогик концепциялар, тизимлар,
технологияларда ўз ифодасини топади; - педагог томонидан жамиятнинг объектив
эҳтиёжларини акс эттириш усули ҳисобланади.
Педагогик маданият – бу мураккаб тузилган тизим бўлиб, педагогик таъсир этиш
субъектининг кўп даражали таркибига эгадир. Шунинг учун ҳам педагогик маданиятнинг
шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги фикрни нафақат моҳир педагогларга нисбатан,
балки бутун жамият доирасида ҳам қўллаш лозим.
Маданият инсоннинг ихтиёрий фаолият турига меъёрий талабларни акс эттиради. Шунинг
учун ҳам, инсон фаолиятининг турлари қанча бўлса, шунча маданият турлари ҳам
мавжуддир. Маданият – инсоннинг ҳаёт фаолиятида ўзлаштирган тажрибасидир.
Айтилганларга кўра, педагогик маданият педагогик жараённинг интегратив тавсифини
ифодалайди. У инсонларнинг орттирган ижтимоий тажрибаларини ҳамда бир авлоддан
бошқа авлодга етказиб бериш бўйича билимлар, кўникма, малакалар, компетенциялар ва
махсус институтлар кўринишда мустаҳкамланган мазкур фаолиятнинг натижаларини
етказиб бериш бўйича бевосита фаолият яхлитлигидан таркиб топади. Агар маданият
ихтиёрий аниқ бир фаолият турига қўйиладиган меъёрий талабларни ифода этса, унда
педагогик маданият ёш авлодни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш бўйича фаолиятга
қўйиладиган талабларни ифодалайди.
Педагогик маданият бутун жамиятнинг ҳамда ҳар бир алоҳида инсоннинг умумий
маданиятини акс эттиради. Шунинг учун ҳам, жамиятнинг педагогик маданияти омманинг
педагогик маданияти даражаси билан белгиланади ва умумий маданиятнинг ажралмас
қисмини ифодалайди. Педагогик маданият умуминсоний маданиятнинг бир қисми
сифатида жаҳон педагогик тажрибасидан ташкил топади, маданий даврларнинг
алмашиниши оқибатида бунга мос равишдаги педагогик цивилизацияга олиб келади,
таълим парадигмаларини ўзгартиради.
Ҳар бир давр ўз педагогик маданиятини шакллантиради. Унинг ҳар хил турларини
ажратишга асос бўлиб маънавий қайта яралиш жараёни хизмат қилади, унинг остида
умумий мазмунда маънавий қадриятлардан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришга
йўналтирилган жамоат муносабатлари тизими тушунилади. Маданиятнинг ҳар хил
кўринишлари таълим ва тарбия жараёнида маънавий қадриятларни ишлаб чиқишнинг
турли моделларини ҳосил қилади. Педагогиканинг тоифаси сифатида, педагогик маданият
ижтимоий педагогик, илмий-педагогик, ўрганилиши мумкин. касбий-педагогик, шахсий
даражада
Ижтимоий-педагогик соҳа қуйидаги усуллар билан белгиланади:
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
119
- оталар ва болалар, катталар ва кичиклар муносабатларини ифодаловчи анъаналар,
маросимлар, қоидаларни сақлаш;
- умуминсоний ва миллий маънавий маданият бир қисми сифатида ижтимоий-педагогик
тажрибани етказиб бериш ва шахслараро, инсоний муносабатлар; - умуминсоний ва
педагогик қадриятларни шакллантириш;
- жамиятнинг педагогик тафаккури, педагогик онгида, амалий билимлар тизимида намоён
бўлувчи педагогик назария, маданий намуналарни бойитиш;
Н.А.Морева педагогик маданиятнинг кўрсаткичларини қуйидагича таснифлаган: шахсий
йўналишлари
- педагогнинг болаларга нисбатан инсонпарварлик муносабати, унинг тарбиячи бўла олиш
қобилияти;
- тарбияланувчи нуқтаи назарида юзага келган муаммоларни ҳал этишга имкон берувчи
психологик-педагогик компетентлик ва ривожланган педагогик тафаккур;
- ўқитадиган фан соҳаси бўйича билимлилиги, шахсий йўналганлик асосида, таълим
мазмуни ва технологияси билан ишлашни билиш;
- ўқитувчига ўз педагогик технологияси, таълим-тарбиявий ишларни ташкил этишга
муаллифлик ёндашувини асослаш имконини берувчи ижодий фаолият тажрибаси;
- касбий хулқ маданияти ва ўзини-ўзи ривожлантира олиш қобилияти;
- мактабгача ёшдаги болани тарбиялаш ва тўлақонли ривожлантиришга ота-оналарнинг
қадриятли-мақсадли йўналганликлари [2].
О.Л.Зверева, А.Н.Ганичева, Т.В.Кротовалар педагогик маданиятнинг шартли равишда
учта даражасини ажратадилар. Педагогларда ҳам, ота оналарда ҳам педагогик маданият
асосларини шакллантириш учун қуйидагича методлар рағбатлантирувчи гуруҳини
рефлексив қўллаш мумкин: катталарнинг кўникмалари (кейс методи, ўйинли
моделлаштириш методлари, ўзининг тарбиявий фаолиятини таҳлил қилиш). Ягона
фойдаланишда мазкур методлар катта инсоннинг болага нисбатан муносабатини
шакллантиради, эгалланган билим ва компетенцияларни фаоллаштиради; тақлидга
асосланмаган фаол методлар (мунозаралар, баҳслар, муҳокамалар, тренинглар, баскет-
метод ва бошқалар). Санаб ўтилганлардан кузатув методи алоҳида ҳисобланади, уни
педагоглар ва ота оналарга кундалик ёзувларни юритиш кўринишида таклиф этиш
мумкин [3].
«Педагогик маданият» тушунчасининг мазмун ва моҳиятини ўрганиш хулосасини
чиқаришда, маънавий ва моддий қадриятлар энг кўп даражада акс этган умуминсоний
маданиятнинг бир қисми сифатида, шунингдек авлодлар алмашуви ва шахс
ижтимоийлашуви (улғайиши) тарихий жараёнига хизмат қилиш учун инсониятга зарур
бўлган инсонлар педагогик фаолиятини амалга ошириш усуллари сифатида таърифлаш
мумкин.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 7, issue 1, Aprel 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
120
Шу тариқа, педагогик маданият педагогнинг педагогик қадриятлари, фаолият усуллари ва
касбий хулқи динамик тизимини акс эттиради. Жамият ҳаётини инсонпарварлаштириш ва
демократлаштириш маданиятни жамият ва алоҳида шахснинг маънавий ҳолати асосий
кўрсаткичи деб олинишига сабаб бўлади. Маданият туфайли унинг жамият ҳаётида
қатнашиши содир бўлади, атроф-оламни акс эттириш қобилияти ҳосил бўлади, ўзини
ёрқин индивидуал сифатида намоён этишнинг янги методлари ва воситаларини излаш
қобилияти ривожланади. Педагогик маданият сабабли шаклланган шахс маданияти
жамият қадриятларини ўзлаштиришнинг ҳолати ва натижалари ҳамда маҳсулдор
жараёнидир. Педагогик маданият ривожланувчи ҳодиса сифатида компонентларнинг
уйғунлиги ва хилма-хиллигини ифодалайди, улар қаторида педагогик муносабат ва
шахсий сифатларни; касбий билимлар ва педагогик тафаккур; касбий кўникмалар ва
фаолиятнинг ижодий хусусияти; шахснинг ўзини-ўзи тартибга солиши ва касбий хулқ
маданиятини ажратиш мумкин. Педагогик маданиятнинг шартлари педагогнинг педагогик
йўналганлиги, психологик-педагогик билимдонлиги ва маълумотлилиги, педагогик
маҳорати ва ҳоказолар билан тўлдирилиши мумкин.
МТМ мутахассисларининг педагогик маданияти муҳим кўрсаткичи бўлиб ота-оналар
билан ўзаро ҳамкорлик ва уларни тарбиявий-таълимий ҳамда коррекцион-
ривожлантирувчи жараёнга жалб этиш қобилияти ҳисобланади. Афсуски, мактабгача
ёшдаги болалар ривожланишининг Давлат талаблари [5] да ҳам, “Болажон” [4] дастурида
ҳам ота-оналарни болаларни тарбиялаш ва ривожлантириш жараёнига жалб этиш бўйича
кўрсатмалар берилмаган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Тожибоева Ҳ.М. Мактабгача таълим муассасаси ва оила ўртасидаги ҳамкорликни
ривожлантириш масалалари // Таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш –
соҳа тараққиётининг муҳим мезони: Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари (6-китоб). Тошкент, ТДИУ, 2015.
2. Морева, Н. А. Основы педагогического мастерства / Н. А. Морева. - М.: Просвещение,
2006. - 320 с.
3. Зверева, О. Л. Семейная педагогика и домашнее воспитание детей раннего и
дошкольного возраста [Текст] / О. Л. Зверева, А. Н. Ганичева, Т. В. Кротова. - М.: Сфера,
2009.-256 с.
4. «Болажон» таянч дастурининг такомиллаштирилган варианти – Тошкент – 2016 й.
5. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган янги Давлат талаблари.
Тошкент – 2018.