22
УМР МАЗМУНИ ВА ҲАЁТ ЗИЙНАТИ
ИСЛОМЖОН ЁҚУБОВ,
Алишер
Навоий
номидаги
ТошДЎТАУ профессори, филология
фанлари доктори
Яқин дўст-биродаримиз, устоз олим ва фаол жамоат арбоби – Шуҳрат
Самариддинович Сирожиддинов ўз ҳаётининг олтмиш учинчи баҳорини
қарши оляпти. Бордию бу яхши ҳолатми ёки...?-қабилидаги савол кўндаланг
қўйилса, масала ҳар биримизнинг муносабатимизга кўра турлича ечим
топиши аниқ.
Бизнингча, ҳаётда мавжуд бўлмоқликнинг муҳим шарти ҳаракатланмоқ
ва ўзгармоқ экан, Ш.Сирожиддиновнинг ортда қолаётган, қайрилиб қараб
сарҳисоб қилинса, зинҳор хижолат бўлинмайдиган сермазмун умри ва
истиқболдаги мўлжаллари ҳам у туғилиб камолга етган муҳит, у босиб ўтган
машаққатли, аммо ғоят шарафли йўл, хатти-ҳаракати туфайли юзага келган
маънавий бойликларга қараб белгиланмоғи лозим...
Агар, хотирам панд бермаса, 1988-1989 йилларда ёш олимнинг “Навоий:
Тарихнавислик. Адабиётшунослик” ва “XV-XVI асрлардаги форс-тожик ёзма
манбалари ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳақида” номли
мўъжаз тадқиқотлари ўша давр илмий удумларига кўра рус тилида босилган
эди. Тадқиқотчи илк кузатишларидаёқ ўзининг илмий-назарий йўналиши,
ҳаёт ва ҳаракат йўлини аниқ белгилаб олди.
Шарқ халқлари тарихи,
фалсафаси, мислсиз бой адабий-маданий меросини матншунослик ва
манбаашунослик негизида ўрганишга бел боғлади. Бу иш осон кечмаслигини
яхши англагани учун Табарий, Наршахий, Байҳақий, Жувайний,
Шарафиддин Али Яздий, Низомиддин Шомий, Ибн Арабшоҳ, Абдураззоқ
Самарқандий сингари олим ва мутафаккирлар яратиб қолдирган
дурдоналарни дақиқбинлик билан ўрганишга киришди. Жумладан, муаррих
Мирхонднинг
“Равзатус-сафо”
(“Пайғамбарлар,
подшоҳлар
ва
халифаларнинг таржимаи ҳоли ҳақида жаннат боғи”) тарихий асарига
Навоийнинг муносабати масаласига диққат қаратди. Бу бежиз бўлмай,
Мирхонднинг набираси Хондамир “Хулосат ул-ахбор” да баён қилишича,
ҳазрат Навоий Мирхондга жуда катта моддий ва маънавий ёрдам кўрсатган,
“Ихлосия” хонақосидан бир ҳужра ажратиб, ундан дунё яратилишидан
23
бошлаб Тоҳирийлар давригача, ундан то Амир Темурнинг давлат тепасига
келишига қадар бўлган давр – Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ
мамлакатларида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар кенг баён этилган
бир тарихий асар ёзиб беришни илтимос қилган эди.
Таъкидлаш ўринлики, Ш.Сирожиддинов бу мақолани ёзиш учун Санкт-
Петербург ва Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институтида
сақланаётган нодир қўлёзмаларни синчиклаб кўздан кечирди. “Равзатус-
сафо”нинг рангин ва жозибали тили, содда ва равон услубидан ташқари,
жуда кўп ибратли, таъсирли воқеаларни қамраб олиши тадқиқотчи
эътиборини жалб қилди. Китоб мутолааси ўз-ўзидан унинг фикрини Ҳирот
адабий муҳити, Навоийнинг бу мажлисда эътибор топиши ҳамда эътироф
этилиши сабаблари сари етаклади. Манбаларни ўрганишга чанқоқлик эса,
унинг диққатини Ризоқулихон Ҳидоятнинг “Равзатус-сафои Носирий”
асарига жалб қилди. Зотан, уч жилдлик тарихда Мирхонднинг баён услуби
сақланган, Сафавийлар давридан тортиб, Афшарлар, Зандлар ва Қожорлар
сулоласи даврида Эрон, Хуросон ва қисман Мовароуннаҳрда юз берган
воқеалар қамраб олинган эди. Тадқиқотчи “Равзатус-сафо” таржимасига қўл
урган машҳур шоир ва тарихчилар Шермуҳаммад Мунис ва Муҳаммад Ризо
Огаҳий даври маданияти, Хоразм таржимашунослик мактабининг миллат
маънавиятини жаҳоний миқёсларга кенгайтиришдаги аҳамиятини назардан
соқит қилмади. Кейинчалик, Оксфорд университетига илмий сафари чоғида
машҳур Бодлеан кутубхонаси, Британия музейи ва Оксфорд университети
Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондидаги Алишер Навоий ҳаёти ва
асарлари билан боғлиқ қўлёзмаларни ҳам синчковлик билан ўрганди. Бундай
кенг кўламли кузатишлардан сўнггина олим Навоийнинг ижтимоий келиб
чиқиши, ўз даври адабий-маданий ҳаёти, ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги
ўрни, замондошлари Маждиддин ва Султон Ҳусайн билан муносабатлари,
расмий вазифалари, илм-фанга ҳомийлик қилиши, Ҳирот адабий муҳитидаги
роли, Астрабодга юборилиши ёхуд истеъфога чиқиши эҳтиёж ва тарихий
зарурат экани каби ўнлаб масалаларга илмий холис муносабат билдирди.
Нақшбандийлик тариқатининг моҳиятини тарихий жараён билан узвий
алоқадорликда тадқиқ этди. Унинг руҳ қуши Шоҳ Нақшбанд ва Қасри
Орифон сари парвоз қилди. Руҳий тарбия устодлари Шайх Самосий ва Амир
Кулол даргоҳларини зиёрат қилиб, Ислом арконларига юксалди. Қуръони
карим,
Ҳадиси
шариф,
суннати
Муҳаммадияни
хатм
қилди.
24
Нақшбандийликда сўфийнинг сокин қалби Оллоҳ билан, жисми банда билан
экани, мўътадиллик каби фазилатлардан зикрда, фикрда, бандаликда,
ихлосда, бошқаларни ўзидан устун қўйишда ва ўзини инкор қилишда
бардавом бўлган Алишер Навоийнинг дунёқарашини англашга интилди.
Натижада, тасаввуф фалсафаси асрорини ўрганиш севимли машғулотига
айланди. Шу тариқа “Ислом фалсафасига кириш: Калом илми” ўқув
қўлланмаси юзага келди. Мазкур ўқув қўлланмада ислом фалсафаси
шаклланишига замин яратган илоҳиётшуносликнинг тараққиёт жараёни,
дастлабки фалсафий мушоҳадалар пайдо бўлиши, калом, фалсафа ҳамда
тасаввуф таълимотининг тарихи ва назарий масалалари очиб берилди. Китоб
бугунги кунда Калом (кенг маънода Шарқ) фалсафаси моҳиятини тушуниш
ва ўрганиш, айниқса, ўзбек мутафаккирлари фалсафий-диний қарашларини
тўғри англашда ўзига хос очқич бўлиб хизмат қилмоқда. Муҳими, муаллиф
қўлланмада Ислом тасаввуфи шаклланишидан тортиб, Калом ва фалсафа,
Калом ва тасаввуф масалаларигача, шунингдек Ашъария, Мотуридия, Ибн
ал-Арабия таълимотларию Шаҳобиддин Суҳравардий ва унинг Ишроқ
фалсафасигача тўла қамраб олиш, зарур ўринларда тегишли изоҳлар билан
таъминлаш йўлидан борди. Шунинг учун ҳам, бемалол айтиш мумкинки,
қўлланмада исломдаги турли йўналиш ва оқимларнинг пайдо бўлиш
сабаблари, мазмун-моҳияти холис ўрганилди.
Адабиётшунос, матншунос ва манбашунос олимнинг ўзбек мумтоз
адабиёти тадқиқотчилари ва шеърият ихлосмандларига мўлжалланган “Ўзбек
мумтоз адабиётининг фалсафий сарчашмалари” номли монографияси мумтоз
адабиёгга ўзига хос кириш вазифасини ўтайди. Чунки монографиянинг
биринчи қисмида ўзбек мумтоз адабиёти озиқланган қадимий таълимотлар:
Веда адабиётларида ҳақиқат мавзуси, Упанишадлар, Таврот адабиётларида
Пайғамбарлар тарихи, Христианликда илоҳий ишқ ғояси батафсил
ёритилган. Асар иккинчи қисмида ўзбек мумтоз адабиётининг Исломий
сарчашмалари, Калом илмининг пайдо бўлиши, турли ғоялар пўртанасида
унга бўлган муносабатлар турланиб-тусланиб туриши, тасаввуф мактаблари,
“ваҳдат ул-вужуд” таълимоти, ишроқ фалсафаси каби кенг кўламли
масалалар таҳлил қилинган. Ушбу монографиянинг илмий-назарий ва амалий
қиммати ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини қандай таҳлил этиш,
тушуниш, муаллиф ғоявий позициясини аниқлаш йўл-йўриқлари ҳамда
диний-фалсафий таълимотлар моҳияти баён қилингани билан белгиланади.
25
Ш. Сирожиддиновнинг даҳо шоир ва мутафаккир, давлат арбоби
Алишер Навоий хаёти ва фаолиятига қизиқиши, бу борадаги узоқ йиллик
кузатишлари
“Алишер
Навоий.
(Манбаларнинг
қиёсий-типологик,
текстологик таҳлили)” монографиясида умумлаштирилди. Монографияда
Алишер Навоий хаёти ва фаолияти манбалар асосида қайта ўрганиб
чиқиларкан, мавжуд талқинлар таҳлил қилинди. Бу мутлақо бежиз бўлмай,
тобора илгарилаб бораётган ижтимоий-маданий тараққиёт тақозоси,
замондошимизнинг мустақиллик даври эркин-плюралистик тафаккур тарзига
таяниб, тарихий сиймоларга эҳтиромли муносабатда ёндашуви негизида етиб
келган ғоявий-эстетик тўхтамлари асосидаги янгича қарашлар эди.
Дарҳақиқат, монография қимматли манбаларнинг қиёсий-типологик ва
текстологик таҳлили асосида битилди. Унга Абдулазим Шаърий, Абдулвосеъ
Низомий, Абдуллоҳ Қобулий, Абдуллоҳ Марворид, Абдуллоҳ Хожа
Мухторхўжа Абдий, Абдуллоҳ Ҳотифий, Абдулматлаб Фахмий, Абдулғафур
Лорий, Абдураззоқ Самарқандий, Абдураҳмон Жомий, Кошифий, ал-
Қазвиний, Восифий, Дарвеш Али Чанг, Малеҳо Самарқандий ва бошқа 83
нафар муаллиф қаламига мансуб қўлёзма ва араб имлосида нашр этилган
манбалар; ҳозирги имлода нашр қилинган 28 та алоҳида нашрлар; 18 та
тўплам, 195 та тадқиқот ва мақолаларнинг жалб этилиши фикримизни тўла
далиллайди.
Бу манбалар Низомиддин Мир Алишер Навоий шахсиятини феноменал
ҳодиса – нафақат ўзбек халқи, балки бутун турк оламининг буюк шоири,
мутафаккири, жаҳон бадиий тафаккури тарихида ўз ўрни ва макомига эга
ижодкор сифатида олиб қараш имконини берди. Монографияда Навоий
асарларида инсон маънавий-ахлокий камолоти ғояси етакчилик қилиши;
шоир фалсафасининг асосини одамийлик, багрикенглик, эзгулик ташкил
этиши мисоллар воситасида далилланди. XV асрнинг олиму фузалоси, илм-
фани, маданият ва маорифи улуғ меценати экани бунёдкорлик ва хайрия
ишлари: моддий маблағларини таълим муассасалари, кутубхона ва
хонақоҳлар, мактаб ва мадрасалар қуриш, мусофирхоналар ва дарвишлар,
қаландарлар, камбағал мухтожлар, етим-есирлар эҳтиёжини қондиришга
сарфлаши мисолида кўрсатилди. Дарҳақиқат, Алишер Навоий ўз хаётини
тўлалигича мамлакат қудрати ва равнақи, форсий заминда туркий тил ҳамда
адабиёт ва санъат ривожи, халқ тинч-тотувлиги, сарҳадлар мустаҳкамлигини
26
таъминлашга бағишлаган улуғ инсон – Султон Ҳусайн давлатининг
мустаҳкам таянчи, дину давлатнинг низоми эди.
Монография Муқаддимасида Алишер Навоий феномени масаласи
ёритилгач, навоийшуносликнинг узоқ ва яқин ўтмиши, хусусан мафкуралар
тўқнашуви давридаги ҳолати, алоҳида илмий йўналиш сифатида
шаклланиши, муаммонинг қўйилиши, ишнинг мақсад ва вазифалари,
таркибий тузилиши аниқ белгилаб олинган.
Илк бобда шоирнинг ёшлик йиллари, оиласи, болалиги, йигитлик даври,
Навоий ва Абусаид Мирзо муносабатларига ойдинлик киритилган. Ёш
Алишернинг Самарқандда таҳсил олиш сабаблари ва атрофини қуршаган
олиму фузалолар ҳақида маълумотлар келтирилган. Унинг балоғат даври,
яъни саройга жалб қилиниши, хулқ-атвори, хайрия амаллари, мол-мулкининг
қай йўсинда истеъфода этилиши, устозлари ва яқин суҳбатдошлари, ниҳоят
вафоти ҳамда у ҳақдаги ривоят ва тарихлар шархи берилган.
Монографиянинг иккинчи бобида Навоийнинг давлат хизматидаги
фаолияти, хусусан Султон Ҳусайн билан дўстлиги, муҳрдорлик ва амирлик
лавозимларига тайинланиши, икки марта истеъфога чиқишию мамлакат
чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида Астрабодга жўнатилиши билан
боғлиқ тарихий воқеаларга аниқлик киритилган.
Учинчи бобда Алишер Навоий ва Султон Ҳусайн, шунингдек вазирлар
Маждиддин Муҳаммад ва Низомулмулк муносабатларидаги айрим зиддият
ва илиқлашув даврлари батафсил ёритилган. Навоий умрининг интиҳоси ва
улуғ шоирнинг Хожа Абдуллоҳ Ансорий остонасининг жорубкаши
(супурувчиси) булишни тилаб қилган сўнгги илтимоси қондирилиши
ҳақидаги ёрлиқ-фармон матни Навоий замондоши Абдуллоҳ Марвориднинг
хатлар тўпламидан топиб келтирилган.
Монографиянинг илмий қиммати ва амалий аҳамиятини белгиловчи
қуйидаги жиҳатларни алоҳида таъкидлаш лозим:
Биринчидан,
монографияда Навоий ҳаёти ва фаолиятига оид барча
маълумотлар илк манбаларга таянган ҳолда санавий изчилликни бузмасдан
қайта кўздан кечирилиб, қиёсий, типологик-текстологик таҳлиллар асосида
берилган.Турлича талқинлар ўртасидаги тафовутлар бартараф қилинган.
Иккинчидан,
Навоий шахсияти билан боғлиқ талқинлар қуйидагича
тасниф қилинган:
27
1.
Улуғ шоирга асрдош ва замондош бўлган: Абдураззоқ Самарқандий,
Давлатшоҳ Самарқандий, Абдураҳмон Жомий, Ҳусайн Бойқаро, Мирхонд,
Муъиниддин Исфизорий, Хондамир, Абдулғафур Лорий, Абулвосеъ
Низомий, Али Сафий, Фахрий Ҳиротий, Зайниддин Восифий каби
мутафаккирларнинг қарашлари берилган. Эътиборли жиҳати шундаки,
монография муаллифи Хондамир каламига мансуб “Равзат ус-сафо”нинг VII
жилди, “Хулосат ул-ахбор”, “Ҳабиб ус-сияр” тарихий асарлари, “Макорим
ул-ахлоқ” хотира-ёдномаси, Абдураззоқ Самаркандийнинг “Матлаи саъдайн”
сингари қимматли манбаларида ҳам санавий аниқлик ва мантиқий изчиллик
етишмаслигини тўғри асослаб берган. Услубий ўзига хосликларга диққат
қаратиб, тарқоқ материалларни ягона махражга келтирган. XVI асрнинг 1-
ярмида ижод этган Мирзо Ҳайдар Дуғлот, Ҳакимшоҳ Қазвиний, Сом мирзо
Сафавий асарларида учровчи айрим тўқима тафсилотларнинг юзага келиш
сабабларини тўғри ва холис изоҳлашга эришган.
2.
Таснифотда XVI аср II ярмидан бошлаб, Навоий хаёти ва фаолиятини
ёритишда иккиламчи талкин услуби яққол кўзга ташланишига диққат
қаратилган ва унинг қуйидаги кўринишлари ажратиб кўрсатилган:
а) Дарвишали Чанг, Маҳмуд бин Вали, Фаҳмий, Шарифжон Садр Зиё,
Мирсиддиқ Ҳашмат, Муҳаммад Мазҳар Сабо ва бошқалар илмий-адабий
меросида илк ёки иккиламчи маълумотларнинг биридан айнан кўчириш
ҳоллари учрайди.
б) Абдулмўминхон, Баҳтовархон, Муҳаммад Юсуф Мунший, Абдуллоҳ
Қобулий, Муҳаммад Абдулмажидхон, Ҳасанхожа Нисорий, Сом Мирзо,
Шерхон Лудий, Ғаффорий, Муфтий Балхий, Фаҳмий сингари алломалар
турли даврларга тааллуқли икки ва ундан ортик манбалардаги
маълумотларни қўшиб ишлатишган.
в) Абдулмўминхон, Абдуллоҳ Қобулий, Ҳусайнқулихон Азимободий,
Волаи Доғистоний, Дарвишали Чанг, Хокий Шерозий, Муҳаммад Мазҳар
Сабо асарларида илк ва иккиламчи манбалардаги маълумотлар
ўзгартирилган.
Монографияда юқоридаги каби аралаш талқин услуби кенг расм бўлган
XVI асрнинг II ярми ва XIX асрга оид манбаларда Навоий шахсиятига
ёндашувнинг қуйидаги кўринишларда учраши кўрсатилган:
28
а) “Нигористони Ғаффорий”, “Зийнат ул-мажолис”, “Музаккири аҳбоб”,
“Мажмаъ ул-ғаройиб” каби манбаларда китобнинг ўқишлигини ошириш
учун Алишер Навоийнинг машҳурлигидан фойдаланилган.
б) XVI асрнинг II ярми ва XIX асрга оид таърих тўпламларида ва “Ҳафт
иқлим”, “Осори ажам”, “Оташкада”, “Гулзори аброр” типидаги айрим
тазкираларда ғайриихтиёрий тарзда Навоий шахсиятига мурожаат этилган.
в) “Баҳр ул-асрор”, “Тазкираи Муқимхоний”, “Миръот ул-олам”, “Миръот
ул-хаёл”, “Нигористони сухан”, “Наштари ишқ” каби Фаҳмий ва Ҳашмат
тазкираларида бу ҳол анъана тусини олган.
г) “Том ут-таворих”, “Мунтахаб ут-таворих” (Хокий), “Риёз уш-шуаро”,
“Рўзи равшан” асарларида эса онгли равишда Навоий шахсиятига мурожат
қилинган.
Ш.Сирожиддинов юқоридаги беҳад кўламли кузатиш ва қиёслаш ҳамда
матний таҳлиллардан сўнггина муаллифларга маълум бўлган маълумот ва
тасаввурлар иккиламчи талқинлар шаклланишига сезиларли импульс берган.
Афсуски, айни ҳоллар XV асрнинг II ярми ва XVI аср бошида Алишер
Навоий ҳақида билдирилган холис фикр-қараш ва асосли маълумотларнинг
XX асрга келиб анча ўзгаришларга учрашига олиб келган, деган салмоқли
илмий-назарий хулоса чиқаради.
Албатта, монография муаллифи кейинги давр муаллифлари ўз
асарларида берилаётган маълумотларни йўқ жойдан олишмагани,
келтирилган ҳар бир маълумотда илгари учраган ахборотларнинг муайян
тарздаги вариантларини эслатувчи жиҳатлар мавжудлигини назардан соқит
қилмаган. Зотан, баъзи асарларда халқ орасида машҳур оғзаки нақлларга
тўғридан-тўғри Навоий образини киритиш ҳолатлари учрайди. Тазкира ёки
тўпламларда машҳур кишилар ҳаётига доир маълумотлар етарли бўлмаган
ҳолларда оғзаки нақллар эзгулик тимсоли ва адолат рамзи бўлмиш Навоий
билан жуда кўп ришталар орқали боғлиқ бўлган инсонлар ҳақида ҳам
тўхталиш имконини берган эди.
Кўринадики, Ш.Сирожиддинов буюк шоир ва мутафаккир, давлат
арбоби Амир Низомиддин Алишер Навоийнинг чин маънодаги ишончли
таржимаи ҳолини яратиш жараёнида ишончли асосларга таянган. Ҳатто
жузъий тафсилот ва маълумот-ишораларни ҳам эътибордан соқит қилмай,
шоир ҳаётининг мавҳум жиҳатларини очишга хизмат килдира олган. Навоий
ва унинг замондошлари, издошлари асарларидаги қайдларни диққат билан
29
кузатган, ўзаро чоғиштирган ва ғазал мулкининг султони таржимаи холини
янги тафсилотлар билан янада бойитган. Навоийшуносликнинг кейинги
тараққиёти учун зарур тавсияларни тақдим этишга эришган. Монографияга
илк манбалардаги Алишер Навоий ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек XV
аср зиёлилари Навоий мадҳида битган асарлар ҳамда улуғ шоир девонлари,
достонлари дебочаси, “Мажолис ун-нафоис”, “Хамсат ул-мутаҳаййирин”,
“Вақфия”, “Муншаот”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер”, “Ҳолоти Паҳлавон
Муҳаммад” илмий-адабий асарларидаги айрим воқеалар баёни асносида
келтирилган ўзи ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши унинг қимматини
янада орттирган.
Маълумки,
“Навоийшунослик”
дарслиги
(Ш.Сирожиддинов,
Д.Юсупова, О.Давлатов) да наинки Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳамда
асарлари поэтикаси билан боғлиқ энг муҳим маълумотлар қамраб олинди,
балки буюк мутафаккир ижодига доир янгча талқинлар ҳам берилди.
Хусусан, Навоий ижодининг ўрганилиши ва унинг ҳаётига доир муҳим
маълумотлардан бошлаб, илк девонлари, Хамсачилик анъаналари ва Навоий
“Хамса” сига кирган достонлару илмий мероси ва диний-тасаввуфий,
маърифий ҳамда таълимий асарларидан тортиб, ёдномаларигача қамраб
олинган. Шунингдек, улуғ шоир туркий ва форсийда битган кўламдор
шеъриятнинг жанрлар поэтикаси, “Хамса” нинг вазн хусусиятлари,
шоирнинг бадиий санъатлар қўллаш маҳорати, Навоий ижодида қофия
тизими каби масалалар ёритилиши жиҳатидан ҳам мазкур дарслик
навоийшуносликда қўлга киритилган энг сўнгги ютуқларни ўзида
мужассамлаган қимматли манба вазифасини ўтайди.
Адабиётшунос олимнинг “Матншунослик сабоқлари” қўлланмаси ўзида
қўлёзма манбаларни тавсиф ва тасниф қилиш, улар билан ишлашда
матншунослик тамойилларидан келиб чиқиб ёндашиш ва матн тузишнинг
асосий принциплари, шакллари ҳамда услубий йўл-йўриқлари ҳақидаги
маълумотларни жамлайди. Демак, бу асар матншуносликка доир назарий
масалалар билан бир қаторда, амалий матншунослик (матнчилик) соҳаси
учун ҳам қимматли қўлланма вазифасини ўтайди.
Ш.Сирожиддиновнинг жаҳон шарқшунослиги тавжрибалари негизида
юзага келган “Ҳижрий ва милодий йилларни ўзаро табдил қилиш усуллари”
қўлланмасида келтирилган маълумотлар ва илова этилган жадваллар ҳижрий
ва мелодий йилларнинг ой, кунигача бўлган аниқликдаги ўзаро мувофиқлик
30
даражасини белгилашда кафолатли кўрсаткич вазифасини ўташи билан
алоҳида қиммат касб этади.
Танишганимиздай, қирқ йиллик меҳнат фаолиятининг ўттиз олти йили
илмий изланишларга бағишланди. Кичик тезис ва мақолалардан тортиб,
салмоқли монография ва дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар
сифатида ўз ўқувчиси билан юзлашди. Бакалавриат ва магистратура босқичи
талабаларидан тортиб, таянч докторант ва докторантларгача, кенг маънода,
мумтоз адабиёт ва айниқса Алишер Навоий ижодининг ихлосмандларигача
бўлган катта аудитория учун муҳим йўл-йўриқ ва дастуриламал вазифасини
ўтади ва бу жараён кўп йиллар бардавом бўлиши шубҳасиз.
Албатта, бу заҳматли изланишларнинг пировард натижаси бўлган 300 га
яқин илмий ва ўқув-услубий ишлар, жумладан, 7 та монография, 5 та рисола,
3та ўқув қўлланма, 190 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар
Ш.С.Сирожиддинов номини адабиётшунос, манбашунос ва матншунос олим
сифатида наинки республика ва Марказий Осиё минтақалари, балки жаҳонга
ҳам танитди. Зотан унинг қатор ўқув қўлланма ва дарсликлари, жумладан,
“Ислом фалсафасига кириш: Калом илми” , “История религий” дарсликлари
Ислом академияси ва Тошкент давлат шарқшунослик институти Шарқ
фалсафаси кафедрасида, “Навоийшунослик”, “Ўзбек адабиётининг фалсафий
сарчашмалари”, “Матншунослик қирралари”, “Матншуносликдан сабоқлар”
дарсликлари
Ўзбекистон
олий
таълим
муассасалари
филология
факультетларида, “Бадиий таржима асослари” Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари университети ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек
тили ва адабиёти университетида асосий адабиёт сифатида ўқитиб
келинмоқда. У ўзининг “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик,
текстологик таҳлили” мавзусидаги йирик фундаментал асарлари учун 2013
йил Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт соҳасида 1-даражали Давлат
мукофоти совриндори бўлди. Ўзбек адабиётини жаҳон илғор илмий
услублари асосида ўрганиш, мустақиллик мафкураси ва миллий ғоя негизида
янгидан таҳлил қилиш ҳамда милий-диний қадриятларимизни тиклаш бўйича
давлатимиз олиб бораётган адабий-мафкуравий сиёсат фаол тарғиботчиси
сифатида илмий жамоатчиликка танилди.
Бугунги кунда у “Ёшлик”, “Ер юзи”, “Звезда Востока”, “Имом ал-
Бухорий
сабоқлари”
республика
маърифий-илмий
журналларининг
таҳририяти аъзоси, “Хорижий филология” илмий журнали бош муҳаррири,
31
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг
эксперти, Ўзбекистон миллий университети қошидаги Ихтисослашган
кенгаш аъзоси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштирувчи
кенгаши “Гуманитар фанлар ва санъат” ўқув-услубий бирлашмаси раиси
ўринбосари сифатида республикамизда Кадрлар тайёрлаш миллий
дастурининг бажарилиши, маънавий-адабий қадриятларимиз тарғиботи
бўйича самарали ишларни амалга оширмоқда.
Ш.Сирожиддинов иш тажрибаси давомида
1998-2003 йилларда “Имом
ал-Бухорий” халқаро жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари, 2003-
2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фалсафа
ва жаҳон маданияти кафедраси профессори, кафедра мудири, 2002-2003
йилларда Оксфорд университети Ислом тадқиқотлари маркази илмий
ходими, 2005-2012 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
биринчи проректори, 2012-2014 йилларда Самарқанд давлат чет тиллар
институти ректори, 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети проректори ва ректори, 2016 йилдан буён
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университети ректори вазифасида ишлаб келмоқда. Бу жараёнларда у илмий-
адабий ва педагогик жамоанинг қалбига йўл топиб, кўпчиликнинг яқин
маслаҳатдаши, устози, дўсти ва сирдош биродарига айланди.
Ш.Сирожиддинов табиатидаги одамохунлик, меҳнат фаолиятидаги
фидойилик ва жонкуярлик, ечимини кутаётган муаммоларни дадил кўтариб
чиқа олиш ва уларга оптимал ечим топиш салоҳияти сабаб вазирликнинг
илмий, маънавий-тарбиявий ва ўқув-услубий йўналишларига, шунингдек,
ОТМ раҳбарларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларига эксперт
сифатида жалб қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги “Истеъдод” жамоатчилик фонди томонидан ташкил этилган ОТМ
раҳбарларининг малакасини оширишга қаратилган “Таълим муассасалари
бошқаруви” (2008-2009 йй.) ва “Таълим муассасаси раҳбари” (2010 й.) махсус
курсларининг ҳаммуаллифи ва ташкилотчиларидан бири сифатида фаоллик
кўрсатди.
2008-2010 йилларда ОЎМТВ томонидан берилган бир неча грантларда,
жумладан, “Ёшларда диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш”,
“Ёшларда мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанликни шакллантириш”
ва “Шахс маънавий камолотини ривожлантириш” каби илмий лойиҳаларда
32
ёшлар онгида ватанпарварлик, фуқаролик позициясини шакллантириш ва
миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳини сингдиришнинг турли услубий
воситаларини ишлаб чиқиш ишларига бошчилик қилди.
Ш.Сирожиддинов илғор жамоатчи сифатидаги фаолияти давомида
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Co-Chairman of International
Association of Central Asian Studies (Korea, ҳамраис), Ўзбек тили, адабиёти ва
матншунослик бўйича докторлик даражасини бериш бўйича илмий кенгаш
раиси, Тошкент давлат Шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги
докторлик илмий даражасини бериш бўйича кенгашлар аъзоси сифатида ёш
олимларнинг илмий-назарий ишларига хайрихоҳлик назари билан қараб
келмоқда. Бу соҳада ҳам у бағрикенг ва талабчан устоз сифатида 9 та
номзодлик (PhD) ва 4 фан доктори (DsС) илмий даражалари учун ёзилган
диссертацияларга раҳбарлик, илмий маслаҳатчилик ва ўнлаб ишларга расмий
оппонентлик қилди. Сайловлар бўйича Бутун жаҳон Ассоциацияси 2015 йил
август ойида Кореяда ўтказган семинарда Ўзбекистон делегациясига
бошчилик қилди. Буюк Британияда 2015 йил май ойида бўлиб ўтган
Парламент сайловларида Ўзбекистон номидан кузатувчилик қилди.
Ш.Сирожиддинов ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида
тарбиялашда Президентимиз қарор ва фармонлари, шунингдек Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмаларидан келиб чиқадиган
вазифаларни бажаришда аниқ ва мақсадли фаолият олиб бориб, талабалар,
магистрантлар ва докторантлар билан индивидуал ишлашга катта аҳамият
бериб келмоқда. Айниқса, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга ва ўзини ўзи
бошқариши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш йўсинидаги фаолияти
таҳсинга лойиқдир. Илмий-педагогик жамоа Ш.Сирожиддинов қиёфасида
ўқув, ўқув-методик, илмий ва амалий соҳалар моддий-техник таъминотини
замон талаблари даражасига кўтариш, таълим сифатини ошириш, маънавий
муҳитни соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келаётган
ташкилотчи раҳбар ҳамда жонкуяр ҳамкасбини кўриб беҳад қувонади. Бу эса,
бажарилаётган ишга меҳр-муҳаббатуйғотибгина қолмай, касбий фаолиятдан
мамнунлик ҳиссини ҳам янада юксалтиради. Чунончи, Ш.Сирожиддиновнинг
илмий-педагогик жамоа билан ҳамжиҳатликдаги саъйи-ҳаракатлари туфайли
Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети 2018 йилги ОТМ лари
рейтинг кўрсаткичидан 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра 30 поғона юқорилаб
33
13 ўринни эгаллагани ёхуд университетнинг халқаро нуфузга эга бўлиши
кишини беҳад қувонтиради. Дарҳақиқат, бугунги кунда университетда турк
тили ва маданияти маркази, Рус тили ва маданияти маркази, халқаро тил
маркази, хитой тили ва маданияти маркази каби бир қанча марказлар фаолият
кўрсатмоқда. Бу таълим-тарбия ва маърифат-маданият дорулфунуни Россия,
Корея, Америка Қўшма Штатлари олий таълим муассасалари билан 50 дан
зиёд шартномалар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Университет ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат
Сирожиддинов Ўзбекистон ва Туркия, шунингдек туркий тилли давлатлар
илм-фан тармоқлари ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ўқув, илмий ва
маданий-маърифий алоқаларни тиклаш ва янада ривожлантиришга катта
ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, унинг ташаббуси билан Туркиянинг бир
неча университетлари, жумладан, Истанбул Маданият, Мармара, Афйон,
Ушак, Хожа Байрам, Қарабук, Ниде, Бандирма, Ибн Халдун
университетлари, Турк Дил Қуруми, Турк адабиёти вақфи, Турк дунёси
тадқиқотлари вақфи, Озарбойжон Республикасида Фанлар Академияси
Адабиёт институти, Фузулий номидаги қўлёзмалар институти, Боку давлат
университети, Ганжаваий номидаги Нахчиван давлат университети,
Татаристоннинг Қозон федерал университети, Татаристон ва Бошқирдистон
Фанлар академияси, Қозоғистоннинг Николай Гумилев номидаги Евроосиё
миллий гуманитар университети, Форобий номидаги Қозоғистон давлат
университети билан, Россиянинг Москва давлат университети, Тюмень
университети ва бошқа олийгоҳларнинг туркология бўлимлари билан ўзаро
яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш жамоа раҳбаридан ҳазилакам меҳнат, илмий-
ижодий изланиш, ташаббускорлик ва фидокорликни талаб қилмаганини
тасаввур қилиш мушкул эмас. Бу ишларнинг барчаси шундоқ кўз ўнгимизда
содир бўлмоқда. Университет ректорининг Туркия университетлари билан
магистрлик дастури бўйича туризм, компьютер графикаси ва дизайн , туркий
тиллар бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич
амалиётга жорий этаётганини ҳаммамиз кўриб, билиб, имкон қадар
Ш.Сирожиддиновга қўл-қанот бўлишга интилиб келмоқдамиз. Жумладан,
туркийтилли халқларнинг тили, адабиёти ва маданиятини тарғиб этиш
мақсадида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида унинг
ташаббуси билан 2018 йилда “Ўзбек тили ва халқаро туркология
муаммолари” мавзусида иккита,шунингдек “Алишер Навоий ва XXI аср”
34
мавзусида иккита халқаро анжуманлар юқори савияда жаҳон стандартлари
асосида ўтказилганлиги фикримизни далиллайди...
Ҳа, ҳаётнинг барча тур ва шакллари ичида инсон ҳаёти каби: миллийлик,
умуминсонийлик, ирода, имон, эътиқод, бурч, виждон, генетик код, руҳият
(“индивидуал Мен”), онг, онгсизлик (ғайришуурий илғам), фахм, фаросат,
тафаккур, ҳис-туйғу, тасаввур ва тахайюл кенгликлари билан ўлчанувчи ўзга
мураккаб шакл мавжуд эмас. Навоий: “Борчадин инсонни шариф айладинг” –
дея мислсиз ҳайрат туйганидек, фақат инсонгина наинки фано ва бақо, балки
лаҳзанинг қадри ҳақида ўйлайди, ҳар нафасга оҳорли бир мазмун юклаш, уни
эъзозлашга интилади. Ўз ҳаётий тажриба ва мантиқий тўхтамларини ибрат
олмоқликлари учун келажак наслларга илинади.
Шубҳасиз, инсон қайтарилмас ҳаёт унга имконият учун берилгани ва
ўзи уни қандай кечирганига кўра қадр-қиммат топиши – ажру мукофотга
сазовор эканини яхши англайди. Ҳаётини ўзганикига ўхшамас бир тарзда
ўтказишга интилади. Аммо инсон ўзи яшаётган макон обод, замон тинч, халқ
фаровон, адолат барқарор, ҳақиқат устувор бўлмас, маданият ва маърифат,
адабиёт ва санъат юксалмас, қадриятлар қадр топмас экан, ўз ҳаётини
мазмунли ўтди деб ҳисоблай олмайди. Кўнгли тўқ бўлмас экан, руҳи ҳам
хотиржам бўлмайди.
Мақолада биз сўз юритган ардоқли инсон ҳам ўз умрининг мазмунини
одам ва оламга таъсир кўрсатиш – англаш ва англатиш, даъват этиш ҳамда
ибрат бўлишга интилиш билан зийнатлаб келмоқда. У бутун жисмоний ва
руҳий қуввати, интеллектуал салоҳияти, қурб ҳамда имкониятларини шу
ҳаётий мазмунни янада бойитишга йўналтирган.
Шубҳасиз, бу мукаррам саодат ўзининг масъуллик туйғуси, инсонлик
шарафини чуқур англаган, ҳаёт мазмуни, тириклик моҳиятини теран идрок
этган кишиларгагина насиб этади...
