Адвокатура институтини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

CC BY f
8-13
4
2
Поделиться
Неъматов, Ж. (2022). Адвокатура институтини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари. Сотрудничество ташкентского государственного юридического университета и палаты адвокатов в совершенствовании адвокатского института, 1(1), 8–13. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/improvement-law-institute/article/view/16664
Ж Неъматов, Ташкентский государственный юридический университет

доктор юридических наук, профессор Ташкентского государственного юридического университета и профессор Филиала Российского экономического университета имени Г. В. Плеханова в г. Ташкенте, ученый секретарь Экспертного совета по юридическим наукам Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров Республика Узбекистан, Палата адвокатов Республики Узбекистан при Ташкентском городском территориальном управлении председатель квалификационной комиссии, юрист, профессиональный медиатор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги кунда, адвокатура институтининг фуқаролик жамиятини қурилишидаги ўрни тобора долзарб ахамиятга эга бўлиб бормоқда. Хаммага аёнки, бу масала давлат идоралари фаолиятининг кун тартибидан ханузгача олиб ташланмаган. Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашни нафақат давлат хокимияти ва бошқаруви органлардан талаб қилмоқда, балки нодавлат нотижорат ташкилотларни жамиятдаги мавқеини ошириб, мухокамадаги масалани ҳал этиш борасида уларни фаоллашишларига ундамоқда.


background image

8

юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании
юридической помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.

2.

Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей

проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in
Library 20.3 (2020): 57-58.


3.

Жасур, Н. Е. Ъ. М. А. Т. О. В., and Феруза СИДИКОВА.

"ЖИНОИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ЖАРАЁНИДА СЎРОҚ ҚИЛИШ
УСЛУБИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ." ЮРИСТ
АХБОРОТНОМАСИ 1.1 (2020): 95-103.


Ж.А.Неъматов

8

АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Ҳозирги кунда, адвокатура институтининг фуқаролик

жамиятини қурилишидаги ўрни тобора долзарб ахамиятга эга бўлиб
бормоқда. Хаммага аёнки, бу масала давлат идоралари фаолиятининг
кун тартибидан ханузгача олиб ташланмаган. Вахоланки, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев, инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларини кафолатлашни нафақат давлат хокимияти ва
бошқаруви органлардан талаб қилмоқда, балки нодавлат нотижорат
ташкилотларни жамиятдаги мавқеини ошириб, мухокамадаги
масалани ҳал этиш борасида уларни фаоллашишларига ундамоқда.

Шунга эътиборан, Ўзбекистонда мақсадли ва тизимли суд-

ҳуқуқ ислоҳотларини кечишини таъминлаш жараёнида, адвокатура
институтининг такомиллаштиришга оид амалий мохиятга эга бўлган
муаммоларни кўтариб чиқиб, уларни ечими бўйича олим ва
амалиётчилар ўртасида фикр мулоҳазаларни алмашишни йўлга
қўйиш, замонавий янгича баҳс (мунозара) платформаси сифатида
кўрилиши керак деб уйлайман.

8

Юридик фанлар доктори, профессор, Тошкент давлат юридик университеты ва Тошкент

шаҳридаги Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Филиали
профессори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссиясининг Юридик фанлар бўйича Эксперт кенгаши илмий котиби, Ўзбекистон
Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси ҳузуридаги малака
комиссияси раиси, адвокат, профессионал медиатор


background image

9

Умуман олганда адвокатура фаолиятини такомиллаштириш

негизида, ҳар қандай ҳуқуқий муаммони бирдан бир ҳал қилиш йўли
(услуби) сингари, бу миллий қонунчиликни мукаммаллик даражасига
етказиш ҳисобланади. Шунда, қонун қўллашда тушунмовчиликлар
келиб чиқмайди ва ягона амалиёт жорий этилади.

Амалдаги адвокатура фаолиятини тартибга солувчи норматив

ҳуқуқий хужжатларимизда етарли даражада тафовутли, колизион ва
мавқум нормалар мавжудлигини инкор қилиб бўлмайди.

Шунинг учун, миллий қонунчилигимизда акс эттирилган

қуйидаги умумий ҳолатларга эътиборларингизни жалб қилмоқчиман.

Яъни, адвокатура фаолиятини тартибга солувчи бевосита 2

махсус қонун ва 30 дан зиёд қонуности хужжатлар қабул қилинган.
Шу билан бирга, адвокатлик фаолиятига билвосита таъсир
кўрсатувчи қонунчилигимиздаги нормалар алоҳида холларда
номутаносиблиги билан ажралиб туради ва уларни ижросини
самараси камаяди.

Масалан:
1)

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 349-1-сон

"Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (3 модда) мувофиқ олий
маълумотга эга бўлган талабгор адвокатлик мақомини олиши
мумкин.

Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг

23.09.2020 й. ЎРҚ-637-сон "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ
олий таълим икки босқичга - бакалавриат ва магистратура босқичига
эга.

Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича

чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш
давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир.

Магистратура

тегишли

бакалавриат

негизидаги

аниқ

мутахассислик бўйича ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган
олий таълимдир.

Лекин, Олий таълим муассасаларининг магистратурасига

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 20.06.2017
й. 393-сон қарорига 2-илова) нинг 3 бандига кўра магистратурага
қабул тегишли таълим йўналиши ва Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул
бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр
даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар
ўртасида танлов асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.


background image

10

Бундай вазиятда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

(116 модда) билан ўрнатилган тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар
қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи
кафолатланадими;

2)

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 349-1-сон

"Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (4-1, 4-2, 4-3 моддалари) кўра
адвокатлик тузилмалари (бюро, фирма, ҳайъат) юридик шахс
мақомидаги нотижорат ташкилотлар ҳисобланишади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик

кодекси (3 параграф), Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
(58 модда) хамда Ўзбекистон Республикасининг 15.04.1999 й. 763-1-
сон “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” ги Қонунида
умумий, бир хил (ягона) ва аниқ атама билан нотижорат ташкилоти
тушунчасига таъриф берилмаган.

Бунинг оқибатида адвокатлик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқни

қўллаш амалиётида ноаниқликлар вужудга келмоқда;

3)

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 349-1-сон

"Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (4-4 модда) асосан юридик
маслаҳатхона юридик шахс мақомига эга бўлмаган адвокатлик
тузилмаси тариқасида эътироф этилган.

Бундай адвокатлик тузилмаси ва ишонч билдирувчи шахс

(ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам
кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) қанчалик қонуний кучга эга
бўлади.

Холбуки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (9

боб) га кўра битимларга қўйилган қатьий (муҳим) шартларга риоя
қилиниши талаб қилинади. Шулардан бири шартномавий
муносабатларда юридик шахсни мақоми (лаёқати) билан бевосита
боғлиқ;

4)

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 349-1-сон

"Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (9 модда) биноан адвокатлик
сири жумласига ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс)
адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи, ишонч
билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ёрдам сўраб мурожаат этган
масалалар, адвокатдан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги
шахс) олган маслаҳатлар, насиҳатлар ва тушунтиришларнинг
моҳияти, адвокатнинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги
шахс) билан ўтказган суҳбатида тўхтаб ўтилган барча масалалар
киради.


background image

11

Ушбу тушунча билан, қонун ижодкори, профессионал фаолияти

юзасидан адвокат адвокатлик сирини адвокатлик тузилманинг бошқа
адвокатига

ёки

ходимларига

ошкор

этиши

Ўзбекистон

Республикасининг 02.07.2019 й. ЎРҚ-547-сон "Шахсга доир
маълумотлар тўғрисида"ги Қонуни (14 модда) бузулишига йўл
қўйилганлиги борасида мутасадди идоралар томонидан амалиётда
талқин қилинишини инкор қилиб бўлмайди;

5)

Ўзбекистон

стандартлаштириш,

метрология

ва

сертификатлаштириш агентлигининг 12.02.2021 й. 05-1288-сон
қарори билан хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар
касблари классификатори (ХАЛИКК-2020) тасдиқланган.

Ушбу давлат стандарти Машғулотларнинг халқаро стандарт

классификатори (МХСК-08) билан уйғунлаштирилган.

ХАЛИКК-2020 хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва

ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака
разрядлари диапазонини ва

хизматчиларнинг лавозимлари

тоифаларини белгилаш, шунингдек таълимнинг малака даражасига
қўйиладиган талабларни аниқлаш учун фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасининг 23.09.2020 й. ЎРҚ-637-сон

"Таълим тўғрисида"ги Қонунига (60 модда) асосан хорижий
давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни
тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш)
тартиби белгиланган.

Шу аснода, Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 349-1-

сон "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (3-1 модда) биноан
лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс
юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга
бўлиши кўзда тутилган.

Бундай холатда, ҳусусий секторда юридик мутахассислигини

тасдиқловчи хорижий давлатда берилган таълим олганлик
тўғрисидаги ҳужжатга асосан амалиёт юритган ёки юритаётган,
шунингдек хорижий давлатда юридик мутахассислиги бўйича иш
стажига эга бўлган талабгорни, унинг мазкур ўрта махсус ёки олий
маълумотини

тасдиқловчи

хужжатини

Ўзбекистонда

нострификация қилинганидан сўнг адвокатлик фаолиятига рухсат
берилиши учун тегишли иш стажи ҳисобланиши борасида
тортишувлар хозирга қадар мавжуд;

6)

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 349-1-сон

"Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (9-1 модда) кўра адвокатлик


background image

12

фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс)
ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим
(шартнома) асосида амалга оширилиши назарда тутилган.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (45

модда) биноан тадбиркорлик фаолиятининг турлари, шунингдек
бошқа шахслар учун бажариладиган ишлар солиқ солиш мақсадида
хизматлар деб эътироф этилганлиги, адвокатларнинг юридик ёрдам
кўрсатиш бўйича олиб бориётган фаолиятини хизматлар сифатида
талқин қилинишига йўл қўйилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ

кодексига (477 модда) мувофиқ адвокатлар ҳайъати, адвокатлик
фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик
фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан
боғлиқ бўлмаган) солиқлар ва йиғимлар тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширувчи юридик шахслар учун ушбу Кодексда назарда
тутилган тартибда тўланишининг белгиланиши ҳақидаги норма
мавжудлиги

қонун

қўллаш

амалиётида

турли

ҳил

англашмовчиликларга олиб келмоқда;

7)

“Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги

Низомга (1 банд) кўра адвокатлик фаолиятини лицензиялаш
фуқоролик ва иқтисодий суд ишларини хамда маъмурий ва жиноий
суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга оширилиши
таъкидланган.

Бундай холатда, Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й.

349-1-сон "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (5 модда) асосан
адвокатлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга
лицензия шартлари таъсир қилмаслиги борасида нотўғри тушунча
ҳосил бўлиши аниқ;

8)

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 349-1-сон

"Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (3 модда) биноан адвокат
шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, ҳўжалик
бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва
ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида фаолият билан
шуғулланишга рухсат берилган.

Лекин,

таъкидланган

қонунда

ходим

жумласидан

фойданилганлиги адвокатни меҳнат муносабатларга киришишини
билдиради. Ушбу туфайли, адвокат ҳар бир корхонада меҳнат
қонунчилигининг барча тартиб-қоидаларига бўйсуниши шарт бўлиб
қолади, бу эса адвокатнинг асосий фаолиятига кескин таъсир қилади


background image

13

ва лицензия талабларини бузилишига олиб келади.

Шунинг учун, юқорида келтирилган муаммоларни ечимини

топиш адвокатура соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштиришни
талаб қилади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасида, фуқаролик
жамиятини барпо этишда адвокатура институти ўз мавқеини
сезиларли даражада намоён қилмас экан, ислохотлар ўтказиш
жараёнида ҳуқуқий давлат ғоясини илгари суриш ҳеч қандай
натижани бермайди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при

применении института соглашения о признании вины в уголовном
судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.

2.

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к

тактическим приемам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

3.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным

и тактическим основам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

Қ.Ю.САДУЛЛАЕВ

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШДА АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Тараққий этган мамлакатларда адвокатура институтини

такомиллаштиришда адвокатлик тузилмалари ва ўзини ўзи
бошқариш органларининг ҳуқуқий мақомига оид масалалар долзарб
аҳамият касб этади. Ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқлари ва
манфаатларини самарали ҳимоя қилишда адвокатлик тузилмалари ва
адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг асосий ҳамда
муҳим вазифани бажариши халқаро ҳамжамият томонидан эътироф
этилмоқда. Хусусан, БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва
ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш тўғрисидаги Саккизинчи
конгрессида қабул қилинган «Юристлар ролига оид асосий
принциплар»да

адвокатура

институтини

такомиллаштириш

демократик ҳуқуқий тараққиётнинг бирламчи шартларидан эканлиги
қайд этилган.

Жаҳонда адвокатларнинг ўз касбий фаолиятини бажариши

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при применении института соглашения о признании вины в уголовном судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к тактическим приемам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным и тактическим основам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов