Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатура институтини янада такомиллаштириш масалалари

CC BY f
13-18
7
2
Поделиться
Садуллаев, К. (2022). Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатура институтини янада такомиллаштириш масалалари. Сотрудничество ташкентского государственного юридического университета и палаты адвокатов в совершенствовании адвокатского института, 1(1), 13–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/improvement-law-institute/article/view/16665
К Садуллаев, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

Заведующий кафедрой, кандидат юридических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тараққий этган мамлакатларда адвокатура институтини такомиллаштиришда адвокатлик тузилмалари ва ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақомига оид масалалар долзарб аҳамият касб этади. Ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишда адвокатлик тузилмалари ва адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг асосий ҳамда муҳим вазифани бажариши халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Хусусан, БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш тўғрисидаги Саккизинчи конгрессида қабул қилинган «Юристлар ролига оид асосий принциплар»да адвокатура институтини такомиллаштириш демократик ҳуқуқий тараққиётнинг бирламчи шартларидан эканлиги қайд этилган.


background image

13

ва лицензия талабларини бузилишига олиб келади.

Шунинг учун, юқорида келтирилган муаммоларни ечимини

топиш адвокатура соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштиришни
талаб қилади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасида, фуқаролик
жамиятини барпо этишда адвокатура институти ўз мавқеини
сезиларли даражада намоён қилмас экан, ислохотлар ўтказиш
жараёнида ҳуқуқий давлат ғоясини илгари суриш ҳеч қандай
натижани бермайди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при

применении института соглашения о признании вины в уголовном
судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.

2.

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к

тактическим приемам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

3.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным

и тактическим основам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

Қ.Ю.САДУЛЛАЕВ

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШДА АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Тараққий этган мамлакатларда адвокатура институтини

такомиллаштиришда адвокатлик тузилмалари ва ўзини ўзи
бошқариш органларининг ҳуқуқий мақомига оид масалалар долзарб
аҳамият касб этади. Ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқлари ва
манфаатларини самарали ҳимоя қилишда адвокатлик тузилмалари ва
адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг асосий ҳамда
муҳим вазифани бажариши халқаро ҳамжамият томонидан эътироф
этилмоқда. Хусусан, БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва
ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш тўғрисидаги Саккизинчи
конгрессида қабул қилинган «Юристлар ролига оид асосий
принциплар»да

адвокатура

институтини

такомиллаштириш

демократик ҳуқуқий тараққиётнинг бирламчи шартларидан эканлиги
қайд этилган.

Жаҳонда адвокатларнинг ўз касбий фаолиятини бажариши


background image

14

учун зарур ҳуқуқий майдонни яратиш, адвокатлик тузилмалари ва
адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳуқуқий мақомини,
улар фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишга оид
илмий тадқиқотларни бажаришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Жумладан, адвокатура институтини ривожлантириш, адвокатлик
тузилмаларининг

ташкилий-ҳуқуқий

шаклларини

такомиллаштириш, юридик хизматлар кўрсатиш бозорида рақобат
муҳитини яратишда адвокатура институтининг ролини ошириш,
адвокатлик тузилмалари ва адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш
органининг ташкилий ҳуқуқий асосларини белгилаш, адвокатлик
фаолиятини лицензиялаш тизимининг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш, адвокатлик касбининг ихтисослашувини йўлга
қўйиш, адвокатларнинг мустақиллигини ва уларнинг суд
процессидаги бошқа иштирокчилар билан тенглигини таъминлаш
соҳасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда адвокатура институти самарадорлигини

тубдан такомиллаштириш, адвокатларнинг мустақиллигини

1

Ўзбекистон Республикаси Президенты ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бўлим

бошлиғи, юридик фанлар номзоди

таъминлаш, адвокатлик тузилмалари ва адвокатларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлашга
алоҳида эътибор берилиб, адвокатларнинг ўз касбий фаолиятини
бажариши учун зарур қонунчилик базасини яратиш бўйича қатор
мақсадли чоралар кўрилди. Шундай бўлсада, адвокатура
институтини такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини
таъминлашни янги босқичга кўтариш, бу тизимнинг ҳуқуқий
мақомини

кучайтириш,

адвокатларнинг

ваколатларини

кенгайтириш соҳасида ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар
кўплигини қайд этиш зарур.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг

муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни
таъминлашнинг

самарали

институтларидан

бири

бўлган

адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли
ишлар амалга оширилди.

Суд ишини юритишнинг барча босқичларида томонларнинг

тортишуви принципининг лозим даражада ишлашини ташкил этишга
қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилди, адвокатларнинг


background image

15

профессионал фаолиятини бажариши учун зарур қонунчилик базаси
яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12

майдаги “Адвокатура института самарадорлигини тубдан ошириш ва
адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПФ-5441-сонли фармонида Адвокатура тизимини
тубдан такомиллаштириш, профессионал юридик ёрдам сифатини ва
адвокат касбининг нуфузини ошириш, шунингдек, суд ишини
юритишда тенглик ва тортишув принципларини тўлиқ рўёбга
чиқариш мақсадида аниқ ҳуқуқлар белгилаб берилди.

Жумладан, адвокат низоларни судгача ҳал қилиш, томонларни

яраштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек ҳакамлик судьяси
сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи

лицензияни олиш учун адвокатлик тузилмасида мажбурий
стажировка ўташ муддати олти ойдан уч ойга қисқартирилади, бунда
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари
ва судья, терговчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил фаолият
юритган шахслар мажбурий стажировкадан озод этилди.

Лицензияни тугатиш учун асос бўладиган адвокат томонидан

узрли сабабларсиз ўз касб мажбуриятларини бажармаслик муддати
амалдаги уч ойдан олти ойга узайтирилди.

Суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш

тўғрисидаги айблов ҳукми кучга кирган тақдирда, судья бир сутка
ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ва Адвокатлар
палатасини белгиланган тартибда ёзма хабардор қилиши белгиланди.

Адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан

аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда
ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай
тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя
остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно
этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақланиб
қолиниши шарт этиб белгиланди.

Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун,

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-
моддасига қатъи
й риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль
ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга,
ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган
қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини


background image

16

ўтказиш тартибини бузмаслиги керак бўлади.

Адвокатларнинг малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур

бўлган, давлат ва бошқа органлардан ҳамда корхона, муассаса ва
ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа
ҳужжатлар ёки уларнинг нусхаларини олиш учун сўровлари сўров
қабул қилинган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн беш кун муддатда
бажарилиши шарт, давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган
бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно этиб
белгиланди.

Адвокатлик бюроларини таъсис этган адвокатлар ўз

фаолиятини мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзларига
тегишли бўлган турар жойларида амалга оширишлари мумкин, бунда
ушбу турар жойларни адвокатлик бюроси фаолиятида фойдаланиш
учун нотурар жой тоифасига ўтказиш талаб қилинмаслиги
белгиланди.

Адвокат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим

этмаслик, ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганликда
айбдор мансабдор шахслар адвокатнинг судга тўғридан-тўғри
мурожаатига асосан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка
тортиладилар.

Адвокатурани бошқа хорижий давлатлар адвокатура

институтлари, юридик соҳа бўйича халқаро ташкилотлар билан ўзаро
манфаатли ҳамкорлик алоқаларига киришиши ҳамда ихтиёрийлик
асосида уларга аъзо бўлиши замон талаби ҳисобланади. Адвокатура
соҳасида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш адвокатуранинг ўзини-ўзи
бошқариш

органи

ҳисобланган

Ўзбекистон

Республикаси

Адвокатлар палатаси орқали амалга оширилиши лозим. Адвокатлар
палатасининг халқаро соҳадаги ваколат ва вазифалари соҳани
тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ёки бошқа меъёрий
ҳужжатларда белгиланмаганлиги боис ушбу йўналишда амалий
ҳаракатлар деярли мавжуд эмас. Мазкур йўналишдаги фаолиятни
жонлантириш учун қонун ҳужжатларига Адвокатлар палатасининг
халқаро ташкилотларга ихтиёрий аъзолиги, хорижий давлатлар
адвокатуралари билан ҳамкорлик масалалари тўғридан-тўғри соҳани
тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланиши лозим.

Адвокатлар палатасининг халқаро юридик ташкилотларга аъзо

бўлиши ва хорижий давлатлар адвокатлари билан ўзаро
ҳамкорлигини йўлга қўйилиши:

биринчидан, соҳага оид халқаро амалиёт ва стандартларни


background image

17

ўрганиш

ҳамда

уларнинг

ижобий

томонларини

миллий

қонунчилигимизга татбиқ этиш;

иккинчидан, соҳага оид ўзаро тажриба алмашиш;
учинчидан, ташкил этиладиган халқаро анжуманларда

иштирок этиш орқали дунёда адвокатура институтининг ҳолати ва
ривожланишига оид янгиликлардан хабардор бўлиш;

тўртинчидан, хорижий адвокатлар иш тажрибасидан

фойдаланган ҳолда юридик ёрдамни такомиллаштириш ва юридик
хизмат бозорини кенгайтириш;

бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси адвокатурасини

хорижий ва халқаро кўламда танитиш ва адвокатларни халқаро
судларда иштирок этиши имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, ривожланган давлатларда, масалан,

Германия аҳолиси 83 213 591 кишини ташкил этиб, уларга 166 843
нафар адвокат хизмат кўрсатади, яъни ҳар 499 кишига 1 нафар
адвокат тўғри келади, Туркия аҳолиси 79 463 663 кишини ташкил
этиб, уларга 100 124 нафар адвокат хизмат кўрсатади, яъни ҳар 794
кишига 1 нафар адвокат тўғри келади. Франция аҳолиси 68 859 600
кишини ташкил этиб, уларга 67

509 нафар адвокат фаолият

кўрсатади, яъни ҳар 1020 кишига 1 нафар адвокат тўғри келади.
Россия Федерацияси аҳолиси 146 793 744 кишини ташкил этиб,
уларга 78 491 нафар адвокат фаолият кўрсатади, яъни ҳар 1 870
кишига 1 нафар адвокат тўғри келади. Грузия аҳолисининг сони 3 729
600 кишини ташкил этиб, уларга 4 477 нафар адвокат фаолият
кўрсатади, яъни ҳар 833 кишига 1 нафар адвокат тўғри келади.
Ўзбекистон аҳолиси 32 435 200 кишини ташкил этган ҳолда, 3 946
нафар адвокат фаолият кўрсатади, яъни 8 220 кишига 1 нафар адвокат
тўғри келади.

Юқоридагиларга эътибор бериладиган бўлса мамлакатимизда

Адвокатура

соҳасига

қўйиладиган

талабларни

янада

либераллаштириш. Адвокатлик мақомини олишга қўйиладиган
талабларнинг янада енгиллаштириш, эркин касб сифатида
адвокатлик касби нуфузини ошириш, адвокатура соҳасининг ва
адвокатлик касбининг ўзига хос алоҳида жиҳатлари эътиборга олиш.
Корхона, муассаса, ташкилот юристлари, олий таълим профессор
ўқитувчилари, умуман олимлар ўз ишидан ажралмаган холда
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг
имкониятлар яратиб берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Олимлар,

профессор-ўқитувчилар,

ташкилотларнинг


background image

18

ҳуқуқшунослари ҳамда судья, терговчи, прокурорлар ўз соҳаларида
муайян тажриба ва касб малакаларига эга бўладилар, шахс ёки
юридик ташкилотларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш улар учун
янги соҳа ҳисобланмайди. Шу боис стажировка ўтамасдан
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилиши
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Адвокатлик фаолиятига рухсат беришнинг амалдаги тартиб-

тамойилларини адвокатлик касбига оид халқаро ҳужжатлар
нормаларига мувофиқлаштириш учун адвокатлик фаолиятини
лицензияланувчи фаолият турларидан чиқариш ва фаолият билан
шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат сифатида Сертификат
(Гувоҳнома) расмийлаштирилиши ва у Адвокатлар палатаси
томонидан берилиши лозим. Адвокатлик қасамёдини қабул қилиши
уни касбий фаолиятни бошлаши учун асос бўлиб хизмат қилиши
лозим. Адвокат ўзи қатнашаётган ишига ордер бериши амалиётидан
воз кечилса хаётдаги ортиқча бюрократик қоғозбозлиқларга чек
қўйилган бўлар эди, яъни Адвокат адвокатлик гувоҳномасини
кўрсатиши билан ишда иштирокини ҳар қандай вақтда бошлаши
мумкин бўлар эди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Норметова, Малика, and Жасур Неъматов. "Понятие и сущность

юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании
юридической помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.

2.

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к

тактическим приемам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

3.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным

и тактическим основам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

Библиографические ссылки

Норметова, Малика, and Жасур Неъматов. "Понятие и сущность юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании юридической помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к тактическим приемам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным и тактическим основам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов