Ўзбекистонда адвокатура институтининг ривожланиш босқичларида адвокат мақомига эга бўлишга қўйилган талаблар таҳлили

CC BY f
19-29
77
24
Поделиться
Матмуротов, А. (2022). Ўзбекистонда адвокатура институтининг ривожланиш босқичларида адвокат мақомига эга бўлишга қўйилган талаблар таҳлили. Сотрудничество ташкентского государственного юридического университета и палаты адвокатов в совершенствовании адвокатского института, 1(1), 19–29. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/improvement-law-institute/article/view/16666
А Матмуротов, Ташкентский государственный юридический университет

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бошқа ҳуқуқ соҳалари каби адвокатура институтига оид кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, Ж.Абдураҳмонхўжаев10нинг фикрича, шу кунга қадар адвокатура институтини тартибга солишга қаратилган 2 та махсус қонун ва 90 га яқин адвокатурани тартибга солишга қаратилган бошқа қонуности ҳужжатлар қабул қилинган.


background image

19

А.Р.МАТМУРОТОВ

9

ЎЗБЕКИСТОНДА АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИДА АДВОКАТ МАҚОМИГА

ЭГА БЎЛИШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ТАҲЛИЛИ

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бошқа ҳуқуқ

соҳалари каби адвокатура институтига оид кўплаб қонун ҳужжатлари
қабул қилинди. Хусусан, Ж.Абдураҳмонхўжаев

10

нинг фикрича, шу

кунга қадар адвокатура институтини тартибга солишга қаратилган 2
та махсус қонун ва 90 га яқин адвокатурани тартибга солишга
қаратилган бошқа қонуности ҳужжатлар қабул қилинган.

Адвокат мақомига эга бўлишга оид халқаро стандартлар ҳам

мавжуд. Жумладан, Юристлар ролига доир асосий тамойиллар
(Гавана, 1990 йил), Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасининг адвокат
касбининг эркинлигига доир тавсиялар (Страсбург, 2000 йил 25
октябрь) ва бошқалар.

Қайд этиш жоизки, халқаро стандартлар адвокат учун муҳим

меъёр ҳужжатдир. Адвокатлик фаолиятидаги халқаро-ҳуқуқий
стандартлар

11

нинг адвокатлик касбининг мутлақ мустақиллиги ва

дахлсизлиги, касбий этика қоидаларига риоя қилиш, адвокатлик
касбига муносиб бўлиш нормалари тадқиқот ишимизга бевосита
алоқадордир.

Энди адвокатура институтининг ривожланиш босқичларида

адвокат мақомига эга бўлиш учун қўйилган талабларни кўриб чиқсак.

Бир гуруҳ олимлар томонидан Ўзбекистонда адвокатура

институтининг ривожланишини турли мезонлар бўйича босқичларга
бўлишган. Масалан, Ўзбекистон ҳудудида адвокатура институтининг
ривожланишини шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлишган:
юридик ёрдам институтининг юзага келиши (муфтилар - мусулмон
ҳуқуқ

билимдонлари

сифатида);

Ўзбекистонда

адвокатура

институтининг юзага келиши; адвокатура институты ташкилий-
ҳуқуқий асосларини ислоҳ қилиш; мустақил Ўзбекистонда
адвокатура институтини ислоҳ қилиш; адвокатура институтини янада
ислоҳ қилиш

12

.

9

Тошкент давлат юридик университеты мустақил изланувчиси

10

https://xs.uz/uzkr/post/advokatura-institutini-inqilobij-ozgarishlar-kutmoqda

11

Давлятов В. Халқаро стандартлар адвокат учун муҳим меъёр! // Advokat. 2018 й., №4., -Б.

36-37.

12

Advokatura. Darslik. Mualliflar jamoasi. - Toshkent: TDYU, 2019. - B. 39.


background image

20

Қ.Қ.Маткаримовнинг фикрича, Ўзбекистон Республикасида

адвокатура институтининг ривожланиши билан боғлиқ ҳуқуқий
нормалар шаклланишини шартли равишда беш босқичга ажратиш
мумкин

13

.

Бошқа

бир

гуруҳ

олимлар

адвокатура

институти

ривожланишини қуйидаги уч босқичга бўлинишини қайд этишган ва
ушбу босқичларда алоҳида эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб
ўтишган: 1-босқич -

1990-1996 йиллар; 2-босқич -

1997-2007

йиллар; 3-босқич - 2008-2017 йиллар

14

.

Б.Саломов ва В.Давлятов

15

лар томонидан Ўзбекистон

мустақилликка эришганидан сўнг адвокатуранинг ривожланишини
қуйидаги тўрт босқичга бўлиш мумкин, деб таъкидлашади:

1)

1990-1996 йилларда адвокатуранинг ривожланиш босқичи;

2)

1997-2007 йилларда адвокатуранинг ривожланиш босқичи;

3)

2007-2017 йилларда адвокатуранинг ривожланиш босқичи;

4)

Ҳозирги кунга қадар адвокатуранинг ривожланиш босқичи.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар

палатаси раиси Алим Эрназаров адвокатура институтининг
ривожланишни босқичларга бўлмаган бўлсада, Янги Ўзбекистоннинг
мустақил адвокатурасига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг тадрижий ривожланиши ҳақида тизимли ўзининг
мулоҳазаларини билдирган

16

.

Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан бошлаб шу кунга

қадар адвокат мақомига эга бўлишга қўйилган талабларнинг
мақбуллашиши, мураккаблашиши ва такомиллашиши қабул
қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда киритилган ўзгартиш ва
қўшимчалар асосида босқичма-босқич ўзгариб борган.

Мамлакатимизда адвокат мақомига эга бўлишга оид қабул

қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш
натижасида адвокат мақомига эга бўлишга қўйилган талабларнинг
тубдан ўзгаришига олиб келган даврларини шартли равишда тўрт
босқичга бўлишимиз мумкин. Хусусан:

биринчи босқич:

ушбу

13

Маткаримов Қ.Қ. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти. Ўқув қўлланма. - Т.:

ТДЮИ нашриёти, 2011. -Б. 25.

14

Саломов Б., Давлятов В., Пардаев С., Сайфиева Г. Ўзбекистонда адвокатура: жорий

ҳолати ва ривожланиш истиқболлари (таҳлилий маълумот). - Тошкент: Baktria press, 2020. -
Б. 8.

15

Саломов Б., Давлятов В. Адвокатура в Узбекистане: настоящее состояние и перспективы

развития // Advokat, 2019, № 4., -Б. 56-60.

16

Эрназаров А. Янги Ўзбекистоннинг мустақил адвокатураси тадрижий ривожланмоқда //

Advokat, №4. 2021. -Б. 3-10.


background image

21

босқич 1990 йилдан 1996 йилгача бўлган вақтни қамраб олади;

иккинчи босқич:

ушбу босқич 1996-2007 йилларни ўз ичига қамраб

олади;

учинчи босқич:

ушбу босқич 2008-2017 йилларни ўз ичига

қамраб олади;

тўртинчи босқич:

ушбу босқич 2018 йилдан ҳозирги

кунга қадар бўлган вақтни ўз ичига қамраб олади.

Қуйида мазкур босқичларда адвокат мақомига эга бўлиш учун

қўйилган талаблар ва амалга оширилган жиддий ўзгаришлар
тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Биринчи босқич

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг

«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингунга қадар бўлган
вақтни ўз ичига қамраб олади. Мазкур босқичда адвокат мақомига эга
бўлишга оид тартиб Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг
1980 йил 12 ноябрдаги “Ўзбекистон ССР Адвокатураси тўғрисида”ги
Низоми

17

да белгиланган талаблар асосида амалга оширилган. Мазкур

Низом талабларига мувофиқ, адвокатликка талабгор олий юридик
маълумотга эга бўлиш, юридик мутахассислиги бўйича камида икки
йиллик иш стажига эга бўлиш, адвокат мақомига эга бўлишга
талабгор мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлмаса ёки етарли
иш стажига эга бўлмаса, номзод олти ойдан бир йилгача бўлган
муддатда стажировка ўтаган бўлиш талабларига жавоб бериши керак
бўлган.

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор аризани Адвокатлар

ҳайъатига топширган ва ушбу ариза бир ой ичида кўриб чиқилган
ҳамда қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинган:

1)

талабгорнинг аризаси қаноатлантирилган ва у адвокат

мақомига эга бўлган;

2)

талабгорнинг аризаси қаноатлантирилиши рад этилган

18

.

Иккинчи босқич

«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг қабул

қилинишидан бошлаб 2008 йилгача бўлган вақтни ўз ичига қамраб
олган. Ушбу босқич адвокат бўлиш учун талабгорга қўйилган
талабларнинг кучайтирилганлиги ва ушбу талаблар қонун
даражасида аниқ белгилаб қўйилганлиги билан аҳамиятли
ҳисобланади.

17

Ўзбекистон

Республикасининг

«Ўзбекистон

Республикасининг

адвокатураси

тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1961 йил 30 майда қабул қилинган Қонуни
(Қонуннинг 1980 йил 12 ноябрдаги таҳрири) // Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг
Ведомостлари, 1980 йил, №32, 547-модда

18

Саломов Б., Давлятов В., Пардаев С., Сайфиева Г. Ўзбекистонда адвокатура: жорий

ҳолати ва ривожланиш истиқболлари (таҳлилий маълумот). - Тошкент: Baktria press, 2020. -
Б. 10.


background image

22

Мазкур ўзгаришлар асосида 1996-2008 йилларда адвокатлар

сони илгаригига нисбатан қарийб уч бараварга ошди ва бу эса
пировард мақсад - жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган
юридик ёрдам сифати тубдан яхшиланди

19

.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги

«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни

20

қабул қилинган ва унда атиги 17

та моддадан иборат бўлган. Ушбу моддаларнинг 3, 13-моддалари
адвокат мақомига эга бўлишга оид нормалар ҳисобланган. Мазкур
Қонунининг 3-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистонда адвокат
бўлиш учун аниқ талаблар белгиланди. Жумладан, 1) олий юридик
маълумотга эга бўлиш; 2) адвокатлик лицензиясини белгиланган
тартибда олиш; 3) мамлакатимиз фуқаролигига эга бўлиш; 4) малака
имтиҳонини топшириш.

Шу билан бирга, ушбу Қонуннинг 3-моддаси учинчи қисмида

адвокатлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилмайдиган
шахслар рўйхати белгиланган. Хусусан, ушбу рўйхатга белгиланган
тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ҳамда
судланганлиги бекор қилинмаган ёки олиб ташланмаган шахслар
киритилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар,

Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари томонидан
тегишли малака комиссияларининг қарорлари мувофиқ, адвокатлик
фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган.

Адвокатларнинг малака ва олий малака комиссияларини тузиш

тартиби, фаолияти, уларнинг ваколатлари ва улар чиқарган қарорлар
устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг Адвокатура
тўғрисидаги қонуни, Малака комиссиялари тўғрисидаги низом ва
Олий малака комисссияси тўғрисидаги низом билан тартибга
солинган. Мазкур низомлар Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги ҳайъати ва Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси
бошқарувчининг 1997 йил 14 мартдаги қўшма қарори билан
тасдиқланган

21

.

Малака комиссиясини ташкил этишдан асосий мақсад зарур

билим ва касб малакаларига эга бўлган шахсларга адвокатлик
лицензиясини бериш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш

19

Эрназаров А. Янги Ўзбекистоннинг мустақил адвокатураси тадрижий ривожланмоқда //

Advokat. № 4. 2021. -Б. 4.

20

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда

21

Саломов Б. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти. Дарслик. - Т.: Адолат, 2000

-19-бет.


background image

23

ҳисобланган.

Малака комиссиялари тўғрисидаги низом

22

талабларига кўра,

малака комиссияси заруриятига қараб, уч ой ичида камида бир
маротаба ўз мажлисини ўтказиши мумкинлиги белгиланган.

Адвокатликка даъвогар тегишли адлия органига малака

комиссияси номига малака имтиҳонини топшириш учун рухсат
беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади ва унга қуйидаги
ҳужжатларни илова қилади:

1)

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

2)

республика адвокатлар жамоат бирлашмаси тегишли

бўлимининг тавсияномаси;

3)

меҳнат стажи (ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича

меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжат);

4)

малака комиссиялари иши билан боғлиқ чиқимларни қоплаш

мақсадида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция).
Шу билан бирга, даъвогардан ариза топширишда ўша шахс
эканлигини тасдиқловчи паспорт ёки унинг ўрнини босувчи
ҳужжатларни кўрсатиш ҳам талаб этилади.

Малака комиссияси адвокатликка даъвогар шахс ариза ва

қонунчиликда талаб қилинган зарур ҳужжатларни текшириб
бўлганидан сўнг қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши
белгиланган:

1)

адвокатликка даъвогар шахсни малака имтиҳонига қўйиш

ҳақида;

2)

адвокатликка даъвогар шахснинг аризасини оқибатсиз

қолдириш ҳақида;

3)

адвокатликка даъвогар шахснинг малака имтиҳонига

қўйилишини рад қилиш ҳақида.

Эътиборли жиҳати шундаки, малака имтиҳон бир босқичли

бўлиб, ундан муваффақиятли ўтган даъвогар шахсга малака
имтиҳонининг якуний натижаси шу куни ёки уч кун ичида қарордан
нусха бериш йўли билан эълон қилинган ҳамда унга лицензия
топширилган.

Агарда даъвогар шахс малака имтиҳонини топшира олмаган

бўлса, у ушбу малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб бир йил
ўтгач, қайта топширишга ҳақли ҳисобланган.

22

Ўзбекистон

Республикасининг

«Ўзбекистон

Республикасининг

адвокатураси

тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1961 йил 30 майда қабул қилинган Қонуни
(Қонуннинг 1980 йил 12 ноябрдаги таҳрири) // Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг
Ведомостлари, 1980 йил, №32, 547-модда


background image

24

Қайд этиш жоизки, мазкур Қонун қабул қилиниши муносабати

билан адвокатлар сонини чегараловчи (Адвокатлар сонини Адлия
органлари томонидан белгиланган) илгариги талаблар бекор
қилиниб, адвокатлик эркин касбга айлантирилди

23

,

бунинг

натижасида

«Адвокатура

тўғрисида»ги

Ўзбекистон

Республикасининг Қонунида белгиланган талабларга жавоб
берадиган талабгор адвокатлик фаолияти билан хеч қандай
тўсиқларсиз шуғулланиши мумкин бўлди.

Учинчи босқич

2008-2017 йилларни ўз ичига олиб, ушбу

босқич Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1
майдаги ПФ-3993-сон

Фармони

24

қабул қилиниши билан

аҳамиятлидир.

Мазкур Фармонда адвокатура институтини янада ислоҳ

қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди. Тадқиқот ишимизга
оид адвокатура институтини янада ислоҳ қилишнинг асосий
йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

-

адвокатлик мақомига номзодларнинг малакасига нисбатан

қўйилаётган талабларни кучайтириш;

-

юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлиш;

-

адвокатлик тузилмаларидан бирида стажировкадан ўтишни

белгилаш.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси

негизида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини ташкил
этилди ҳамда мамлакатимиздаги барча адвокатлар унга мажбурий
аъзолиги белгиланди.

«Адвокатлар палатасига аъзо бўлмасдан туриб адвокатлик

фаолиятини бошлаш мумкин эмаслиги тўғрисида ҳуқуқий норма
белгиланганлиги мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча
адвокатларнинг

Адвокатлар

палатасига

тўлиқ

аъзолигини

таъминлади»

25

- дейди А.Эрназаров. Фикримизча, адвокатларнинг

Адвокатлар палатасига аъзо бўлиши уларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолати бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-

23

Саломов Б., Давлятов В., Пардаев С., Сайфиева Г. Ўзбекистонда адвокатура: жорий

ҳолати ва ривожланиш истиқболлари (таҳлилий маълумот). - Тошкент: Baktria press, 2020. -
Б. 16.

24

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 144-модда

25

Эрназаров А. Янги Ўзбекистоннинг мустақил адвокатураси тадрижий ривожланмоқда //

Advokat. № 4. 2021. -Б. 6.


background image

25

198-сон Қонуни

26

асосида «Адвокатура тўғрисида»ги 349-1-сонли

Қонуни «Адвокат мақомига эга бўлиш» деб номланган 3

1

-моддаси

билан тўлдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9

мартдаги 60-сон қарори билан Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш
тўғрисидаги низом

27

тасдиқланди. Шуниси

аҳамиятлики, ушбу Қарор билан амалда фаолият юритаётган
адвокатлар 2009 йилнинг 1 июлигача адвокатлик лицензияларини
ҳамда

адвокат

мақомларини

кўрсатиб

ўтилган

Қонунга

мувофиқлаштириши мажбурийлиги белгиланди.

Мазкур даврга келиб амалда адвокатлик фаолияти билан

шуғулланаётган адвокатлар сони илгаригига нисбатан бир мунча
камайган бўлсада, кейинги йилларда уларниг сони тўхтовсиз ўсиб
борди. Хусусан, адвокатлар сони 2013 йилда 3398 нафар, 2014 йилда
3557 нафар, 2015 йилда 3682 нафар, 2016 йилда 3872 нафар, 2017
йилда

3946

нафар

ва

2018

йилнинг

6 ойида 3944 нафарни ташкил қилди

28

. Мамлакатимизда 2022 йил 1

январь ҳолатига 4211 нафар адвокат адвокатлик фаолияти билан
шуғулланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14

мартдаги 69-мҳ-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака
комиссиялари тўғрисидаги низом

29

тасдиқланди. Мазкур Низомга

кўра, Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги
малака комиссиялари адвокат мақомига эга бўлишга талабгор
шахслардан малака имтиҳонини ва адвокат қасамёдини қабул қилиш
мақсадида тузилганлиги белгилаб қўйилди.

Адвокат мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбга оид

билимлари ҳамда кўникмаларини такомиллаштириш учун адвокат
мақомига эга бўлишга талабгорнинг стажировка ўташ тартиби
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги
79-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Адвокат стажёрининг
фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом

30

да

26

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда

27

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 113-модда

28

Саломов Б., Давлятов В., Пардаев С., Сайфиева Г. Ўзбекистонда адвокатура: жорий

ҳолати ва ривожланиш истиқболлари (таҳлилий маълумот). - Тошкент: Baktria press, 2020. -
Б. 26.

29

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 134-модда

30

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 152-модда


background image

26

белгиланди.

Адвокатура институтида амалга оширилган ислоҳотлар

натижасида ушбу босқичда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш
нияти бўлмасада ҳар эҳтимолга қарши адвокатлик лицензиясини
олиб қўйиш амалиётига барҳам берилди. Бу эса, адвокатура
институтининг адвокатлик касби билан сидқидилдан шуғулланмоқчи
бўлган ёш ва малакали мутахассислар билан тўлишига имконият
яратди.

Тўртинчи босқич

2018 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлган

вақтни ўз ичига қамраб олган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармони

31

қабул

қилинганлиги, бунинг натижасида адвокат мақомига эга бўлишга оид
талабларда жиддий ўзгаришлар бўлганлиги билан тавсифланди.
Хусусан, адвокатлик тузилмасида адвокат лицензия олишга талабгор
шахс томонидан ўталадиган стажировка муддатининг энг кам
муддати олти ойдан уч ойга туширилган бўлса, иккинчи тарафдан
адвокат мақомини олиш бўйича малака имтиҳонини такроран
топшириш муддати бир йилдан олти ойгача қисқартирилди.

Шунингдек, стажировка ўташдан озод қилинадиган шахслар

рўйхати белгиланди. Мазкур рўйхатга давлат органлари, хўжалик
бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва
ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, судья,
терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил
юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган шахслар
киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

24 сентябрдаги 807-сон қарори билан Адвокатлик гувоҳномасини
бериш тартиби тўғрисидаги низом

32

тасдиқланди, бунда адвокатлик

гувоҳномаси адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши
ва талабгор унга адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан
адвокат мақомини олиши қайд этилди.

Мазкур босқичда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарори

33

қабул қилинган бўлиб,

унда 2020 йил 1 майга қадар адвокатура институтини янада
такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини ошириш мақсадида
Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини ишлаб

31

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 06/18/5441/1210-сон

32

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 09/19/807/3802-сон

33

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 07/19/4551/4162-сон


background image

27

чиқиш вазифаси белгиланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг

2019 йил 16 декабрдаги 14-ум-сонли буйруғи қабул қилинди ва
«Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини» ҳамда
«Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш учун ишчи гуруҳ
тузилди.

Мазкур Қарор лойиҳасида адвокат мақомига эга бўлиш билан

боғлиқ таклифлар илгари сурилди. Хусусан, юридик мутахассислик
бўйича икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш тўғрисидаги
талабини бекор қилиш, талабгорларга стажировка ўташда имтиёз
бермаслик, адвокатура соҳасига қабул қилиниш тизими устидан
Адвокатлар палатасининг мажбурий назорати сақланган ҳолда Адлия
вазирлиги томонидан адвокатлик фаолиятини лицензиялашни бекор
қилиш

34

.

Яна бир муҳим масалаларидан бири Ўзбекистонда бугунги

кунда «Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида»ги
Ўзбекистон

Республикасининг

Қонунини

қабул

қилиш

заруриятининг мавжудлигидир.

Хорижий давлатларда адвокатура ва адвокатлик фаолияти

тўғрисидаги қонунлари ягона ҳужжат сифатида қабул қилинган.
Масалан,

Украина,

Туркманистон,

Тожикистон,

Россия

Федерацияси, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларус, Озарбайжон,
Грузия, Швеция, Швецария бунга мисол тариқасида келтириш
мумкин.

Ушбу фикримизни Б.Саидов ҳам қўллаб-қувватлаб, юқоридаги

иккита қонунларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлайди

35

.

Бундан ташқари, В.Давлятов ҳам ўзининг илмий ишида ушбу
фикрни қўллаб-қувватлаганини кўриш мумкин

36

. Бунда, албатта,

моддалар

боблар

кесимида

мантиқий

изчилликда

тизимлаштирилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, ушбу босқичда Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонининг 19-
мақсади «адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари

34

https://paruz.uz/uploads/2020/04/01.pdf

35

Саидов Б. Адвокатура институтини такомиллаштириш зарурати // Қонунчилик

муаммолари ахборотномаси. 2021 й., № 3. -Б.38.

36

Давлятов В.Х. Адвокатура институтини такомиллаштиришда адвокатлик тузилмалари ва

ўзини ўзи бошқариш органининг ҳуқуқий мақоми масалалари: Юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. -Т.: ТДЮУ, 2020. -Б. 29.


background image

28

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан
ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг
малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш»

37

деб номланди ҳамда унда адвокат мақомига эга бўлишга оид
қуйидаги асосий вазифалар белгиланди:

-

адвокатура

фаолиятига

оид

бўлган

қонунчилик

ҳужжатларини тизимлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи
қонунни ишлаб чиқиш;

-

юридик мутахассислик бўйича иш стажи талабини бекор

қилиш;

-

олий юридик маълумотли шахсларга 3 ойлик стажировкадан

кейин адвокатлик имтиҳонини топшириш имкониятини яратиш
ҳамда стажировка ўтамасдан адвокатлик лицензиясини олиш учун
имтиҳон топширишга рухсат берилган шахслар тоифасини
кенгайтириш;

-

олий ёки ҳудудий малака комиссияси қарори асосида

адвокатлик лицензиясини «Лицензия» ахборот тизими орқали
расмийлаштириш тартибини жорий этиш.

Мазкур Фармонда белгиланган вазифаларнинг ижросини

таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарори

38

қабул қилинди. Бунда,

талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши бўйича ҳужжатлар
«Лицензия»

ахборот

тизими

орқали

расмийлаштирилиши,

адвокатларнинг электрон реестрига киритилиши, лицензияни
«Лицензия» ахборот тизими орқали олиш, малака имтиҳонини
топшириш учун зарур ҳужжатларни электрон тарзда юбориш, малака
имтиҳонининг вақти ва жойи тўғрисида электрон хабр бериш ҳамда
адвокатлик гувоҳномаси махсус QR-код қўйиш, бу орқали унинг
мақоми тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилиши назарда
тутилган.

Фикримизча, ушбу таклиф этилаётган ўзгартириш ва

қўшимчалар адвокатура институтини янада такомиллаштиришга
қаратилган бўлсада, айрим таклифларни, масалан, юридик
мутахассислик бўйича икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш
талабни бекор қилиш ўрнига ушбу талабнинг муқобил вариантини
белгилаш керак. Масалан, адвокат мақомига эга бўлишга талабгор
шахс юридик мутахассислик бўйича икки йиллик иш тажрибасига эга

37

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон

38

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 07/22/263/0456-сон


background image

29

бўлиш ёки белгиланган муддатда ва тартибда стажировка ўташи
мумкинлиги тўғрисида норма киритиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда хулоса қилиш

мумкинки, қонунчиликка киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш
ва қўшимчалар, биринчи навбатда, малакали юридик ёрдам олиш
ҳуқуқининг кафолатланишига хизмат қилиши, иккинчи тарафдан
адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахсларга қўшимча
имконият яратиб бериши лозим деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей

проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in
Library 20.3 (2020): 57-58.

2.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с

организованной преступностью по законодательству Республики
Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

3.

Неъматов, Жасур, and Бектурсун Муродкосимов. "Судлар

фаолиятини

рақамлаштириш–Ўзбeкистоннинг

халқаро

рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади." Актуальные
вопросы

и

перспективы

цифровизации

судебно-правовой

деятельности 1.01 (2022): 131-138

S.B.QODIRALIYEV

39

ADVOKATNING INTIZOMIY JAVOBGARLIGI MASALALARI

Advokat o’z professional faoliyatida amaldagi qonunchilik

talablariga, Advokatning kasb etikasi qoidalariga, advokatlik siri va
advokat qasamyodiga rioya etishi, o’ziga yuridik yordam so’rab murojaat
etgan jismoniy hamda yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy
manfaatlarini himoya qilishning qonunda nazarda tutilgan vositalari
hamda usullaridan foydalanishi shart.

Advokatning intizomiy javobgarligi - yuridik javobgarlik chorasi

bo’lib, u advokat tomonidan “Advokatura to’g’risida”gi qonunchilik

39

Toshkent davlat yuridik universiteti mustaqil izlanuvchisi

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in Library 20.3 (2020): 57-58.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с организованной преступностью по законодательству Республики Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

Неъматов, Жасур, and Бектурсун Муродкосимов. "Судлар фаолиятини рақамлаштириш–Ўзбeкистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади." Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 131-138

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов