Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилишда прокуратура органларининг вазифалари

CC BY f
107-112
4
2
Поделиться
Мардонов, К. (2022). Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилишда прокуратура органларининг вазифалари. Сотрудничество ташкентского государственного юридического университета и палаты адвокатов в совершенствовании адвокатского института, 1(1), 107–112. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/improvement-law-institute/article/view/16679
К Мардонов, Ташкентский государственный юридический университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ер — умуммиллий бойлигимиз. у давлат муҳофазасида ва ундан оқилона фойдаланиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бу Конституциямизда ҳам алоҳида модда билан мустаҳкамлаб қўйилган. Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда ернинг аҳамияти беқиёс эканлиги ҳеч кимга сир эмас.


background image

107

К.К.МАРДОНОВ

135

ЕР МУНОСАБАТЛАРИДА ТЕНГЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШ, ЕРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ИШОНЧЛИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ

Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш,

ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилишда

прокуратура органларининг вазифалари

Ер — умуммиллий бойлигимиз. у давлат муҳофазасида ва ундан

оқилона фойдаланиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бу
Конституциямизда ҳам алоҳида модда билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли

бандлигини таъминлашда ернинг аҳамияти беқиёс эканлиги ҳеч
кимга сир эмас.

2017 — 2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси доирасида ер участкаларини ажратишнинг барча учун
тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий
этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни
таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий
ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек ернинг иқтисодий қийматини
белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти
сифатида эркин муомалага киритишга қаратилган қатор ислоҳотлар
амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йилнинг 8 июнь куни

“Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли
бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини
кўпайтириш

масалалари” бўйича ўтказилган видеоселектор

йиғилишида ер участкаларини ажратиш масаласи энг чигал муаммо
эканлиги, коррупциялашган жараёнга айланиб қолганлиги муҳокама
қилинди.

Давлатимиз

раҳбари,

видеоселектор

йиғилишида

“Ер

майдонларини шундай ажратиш керак эмас, балки аввалига

135

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.


background image

108

одамларни ўқитиш лозим. Биз ерни ҳақиқий эгалари - халққа
беришни бошлаймиз. Бу тарихий қадам”

136

,

деб алоҳида

таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу тарихий жараёнда, ер соҳасидаги ишларни амалга

оширишда шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, ерни
ҳақиқий эгаларига беришда прокуратура органлари зиммасига
қўшимча устувор вазифалар юклатилди.

Барчамизга маълумки, ер участкаларини ажратишнинг барча

учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини
жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда
барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг
мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий
қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар
объекти сифатида эркин муомалага киритишга қаратилган қатор
ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8

июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш,
ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор
активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон
Фармонининг қабул қилиниши ер участкаларини ажратишнинг барча
учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини
жорий этишда, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда
барқарорликни таъминлашда, ерларни муҳофаза қилиш, ер
эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг
иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритишда муҳим
рол ўйнади.

Мазкур Фаромон асосида ер участкалари хусусий секторга —

мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари,
корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига -
доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши, мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча
фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилиниши,
бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар
уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши, ижарага

136

Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёевнинг 08.06.2021 йилда “Қишлоқ хўжалиги ва

тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари
ҳажмини кўпайтириш масалалари” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги нутқи.


background image

109

олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган
тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган
ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтиши,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган очиқ
электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида
ажратилиши белгиланди.

Шу

билан

бирга,

эндиликда

қишлоқ

хўжалигига

мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида
электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши, давлат
ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан ажратилиши, барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш
турган ва захирага олинган ерлардан ажратилиши, айни бир ҳужжат
билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага
олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш
ҳисобланиши ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос
бўлиши, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали
мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер
участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан
ажратилиши, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик
тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик,
нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларига ижарага берилиши мумкинлиги, кўп квартирали уй
жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги
жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса,
уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши каби
тартиблар жорий қилинди.

Давлат ер фондини асраб қолиш, айниқса қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ер майдонларинини камайиб кетишини, озиқ-овқат
тақчиллигини олдини олиш, шунингдек қурилиш мақсадлари учун ер
майдонларини ажратиш жараёнларида коррупциявий ҳолатларни
кескин камайтириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти


background image

110

органларининг ер муносабатларига оид бўлган ер участкаларини
тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш
учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки
ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, ер участкаларига бўлган
ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш,
суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа
ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер
тоифасига ўтказиш, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва
полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер
бериш, хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан
инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф
этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш юзасидан
қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи
бекор қилинди.

Ҳуқуқни

қўллаш

амалиётини таҳлили

шуни

кўрсатмоқдаки, ҳозирда суғориладиган ер майдонларини
қишлоқ

ҳўжалиги

мақсадларида

ажратиб

берилишида

коррупция ҳолатлари, хусусан ҳужжатларни сохталаштириш,
мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколатлари
доирасидан четга чиқиш, пора олиш, суғориладиган ер
майдонларини сотиб юбориш каби салбий ҳолатлар кескин
кўпайиб кетмоқда.

Мазкур ўзгаришларнинг қонунчиликка киритилиши ер

майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишида, қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонларини талон -
торож қилинишини олдини олишда, озиқ-овқат тақчиллигини юзага
келишини камайтиришда, коррупсиявий ҳолатларни олдини олишда
ўта муҳим аҳамият касб этди.

Шу билан бирга, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини

қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни
бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларини
такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланиш бўйича хорижий
тажрибаларни ўрганиб, миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда
жорий этиш, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя
этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни
қўллашнинг

ягона

амалиётини

шакллантириш

борасидаги

таклифларни мувофиқлаштириб борувчи Республика кенгаши ва


background image

111

жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга

келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шу
жумладан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича
таклифлар ишлаб чиқиш, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига
риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни
қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш, ерга оид қонунчилик
ҳужжатлари ижросини бевосита таъминлаш ва давлат назоратини
олиб боришга масъул давлат органларининг соҳага доир фаолиятини
ўрганиб, мувофиқлаштириб бориш, тегишлича ушбу органлар ва
уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш,
ерларни, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва
олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга
ошириш Кенгаш ҳамда унинг ҳудудий ишчи органларининг асосий
вазифалари сифатида белгиланди.

Фармонда белгилаб берилган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ

этилиши, ердан оқилона фойдаланиш орқали халқимизнинг турмуш
фаровонлигини ошириш борасида бошланган ислоҳотларни янги
босқичга олиб чиқади.

Ер билан боғлиқ муносабатлардаги коррупцион ҳолатларнинг

олди олинади ҳамда ердан фойдаланиш борасида барча учун шаффоф
бўлган тизим йўлга қўйилди.

Яна шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, ер халқимизнинг битмас-

туганмас хазинаси. Ундан қанчалик самарали фойдалансак, ерни
ажратишда адолатли қарорлар қабул қилсак, албатта, юртимизнинг
равнақ топишига ва тараққий этишига муносиб ҳисса қўшган
бўламиз. Бу борада қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар ҳам
ана шу эзгу мақсадларимиз рўёбига хизмат қилиши шубҳасиз.

Бир сўз билан айтганда, бугун ҳаётга татбиқ этилаётган

ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад - ишсиз, “Ёшлар дафтари”,
“Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ер ажратиш орқали
уларнинг бандлигини таъминлаш, қишлоқ аҳлининг турмуш
шароитини янада яхшилаш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини
оширишдан иборат.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг

мазкур Фармонида белгиланган вазифалар жойларда кузатилаётган
ер ажратиш билан боғлиқ вазифаларнинг шаффофлигини
таъминлайди, ҳокимликларнинг турли ноқонуний қарорлар қабул


background image

112

қилиш бўйича ҳаракатларига чек қўяди ва энг муҳими, ушбу соҳада
коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Методические рекомендациипо оценке

доказательств в уголовном судопроизводстве." in Library 20.1 (2020):
3-34.

2.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии

проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259

Давлятов Валишер Хакимжанович, Тошкент давлат юридик

университети мустақил изланувчиси, PhD Электрон почта:

valisherdavlyatov@gmail.com

МАЛАКАЛИ ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ - АДВОКАТУРА

ИНСТИТУТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ СИФАТИДА

Аннотация: мақолада адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини
ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари таҳлил қилинган
бўлиб, илмий-назарий жиҳатдан асослантирилган. Бунда адвокатурага оид
қонунчилик таҳлилиёритилган. Шунингдек, адвокатура институтининг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари
сурилган.

Асосий сўзлар: адвокатура, адвокатлик фаолияти, Адвокатлар палатаси,
қонунчилик, адвокат, малакали юридик ёрдам.

Кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида

давлат ва ҳуқуқ, давлат бошқарув идоралари ва суд ҳокимияти пайдо
бўлиши билан бирга адвокатлик фаолияти ҳам юзага келган. Чунки
судларда кўриб чиқиладиган оилавий, мулкий ёки жиноий ишларда
мавжуд қонунларнинг моҳиятини фуқароларга тўғри тушунтириб
бериш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун махсус
ҳуқуқий билимларга эга бўлган шахсларнинг бўлишини шароитнинг

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Методические рекомендациипо оценке доказательств в уголовном судопроизводстве." in Library 20.1 (2020): 3-34.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и инновации 1.2 (2020): 251-259

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов