Малакали юридик ёрдам кўрсатиш - адвокатура институтининг асосий вазифаси сифатида

CC BY f
112-121
2
1
Поделиться
Давлятов, В. (2022). Малакали юридик ёрдам кўрсатиш - адвокатура институтининг асосий вазифаси сифатида. Сотрудничество ташкентского государственного юридического университета и палаты адвокатов в совершенствовании адвокатского института, 1(1), 112–121. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/improvement-law-institute/article/view/16680
Валишер Давлятов, Ташкентский государственный юридический университет

независимый исследователь, к.т.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

мақолада адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари таҳлил қилинган бўлиб, илмий назарий жиҳатдан асослантирилган. Бунда адвокатурага оид қонунчилик таҳлилиёритилган. Шунингдек, адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари сурилган.


background image

112

қилиш бўйича ҳаракатларига чек қўяди ва энг муҳими, ушбу соҳада
коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Методические рекомендациипо оценке

доказательств в уголовном судопроизводстве." in Library 20.1 (2020):
3-34.

2.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии

проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259

Давлятов Валишер Хакимжанович, Тошкент давлат юридик

университети мустақил изланувчиси, PhD Электрон почта:

valisherdavlyatov@gmail.com

МАЛАКАЛИ ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ - АДВОКАТУРА

ИНСТИТУТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ СИФАТИДА

Аннотация: мақолада адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини
ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари таҳлил қилинган
бўлиб, илмий-назарий жиҳатдан асослантирилган. Бунда адвокатурага оид
қонунчилик таҳлилиёритилган. Шунингдек, адвокатура институтининг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари
сурилган.

Асосий сўзлар: адвокатура, адвокатлик фаолияти, Адвокатлар палатаси,
қонунчилик, адвокат, малакали юридик ёрдам.

Кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида

давлат ва ҳуқуқ, давлат бошқарув идоралари ва суд ҳокимияти пайдо
бўлиши билан бирга адвокатлик фаолияти ҳам юзага келган. Чунки
судларда кўриб чиқиладиган оилавий, мулкий ёки жиноий ишларда
мавжуд қонунларнинг моҳиятини фуқароларга тўғри тушунтириб
бериш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун махсус
ҳуқуқий билимларга эга бўлган шахсларнинг бўлишини шароитнинг


background image

113

ўзи тақозо этган.

Адвокатура институти мустақиллигини таъминлашда ўзини ўзи

бошқариш тизими билан боғлиқ масалаларни илмий-назарий тадқиқ
этиб ўрганиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бинобарин,
адвокатура институтининг мустақиллиги таъминлашда унинг энг
муҳим ва ўзига хос хусусиятларидан бири бу ўзини ўзи бошқариш
институти билан чамбарчас боғлиқлигидир. Шу боис, мамлакатимиз
Президенти Шавкат Мирзиёев «...адвокатура институтининг
мустақиллигини таъминлашимиз шарт» 1 деб таъкидлашлари ҳам
бежиз эмас.

Маълумки, кишилик жамиятида ҳуқуқ пайдо бўлгандан буён

уни ҳимоя қилиш зарурати вужудга келган. Бундай ҳимоя шахснинг
ўзи ёки унинг вакили орқали амалга ошганлиги боис, аксарият
ҳолларда ушбу вазифани профессионал тарзда бажарувчи адвокатлар
бажарган. Натижада алоҳида касбий бирлашма - адвокатлар
ҳамжамияти шаклланган. Ўз навбатида, адвокатлар томонидан
шахсни ҳимоя қилишни самарали ташкил этиши кўп жиҳатдан улар
фаолиятига “ташқаридан” бирон-бир тарзда аралашмаслигини ҳаётий
заруратга айлантирган. Адвокатлик фаолиятига бирон-бир давлат
органи, нодавлат нотижорат ташкилотлари ёҳуд хусусий
ташкилотларнинг

аралашмаслиги

улар

фаолиятининг

мустақиллигини таъминлайди.

Адвокатура тарихини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки,

адвокатура ҳамда давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар доимо
долзарб аҳамият касб этиб келган.

Адвокатура института зиммасига одил судловни амалга

оширишда жамият манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси
юклатилганлигини инобатга олган ҳолда, аксарият ҳолатларда давлат
ҳам якка адвокатни, ҳам бутун адвокатура института устидан
самарали

назорат

қилиш

имконини

берувчи

бошқарув

механизмларини яратишга ҳаракат қилган. Бу эса, бир қарашда
салбий ҳолат сифатида намоён бўлиши мумкин. Чунки, мустақил
қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлмаган адвокатурани инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоячиси сифатида гавдаланмайди.

Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

116-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахсларга малакали
юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши
белгиланган. Мазкур конституциявий вазифа давлатнинг ўз
фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш функцияси мавжудлигини


background image

114

англатади. Қайд этиш керакки, фуқароларнинг бирон-бир давлат
органига эмас, балки айнан адвокатура зиммасига юкланиши
давлатнинг кўрсатиладиган юридик ёрдам объектив бўлишини
таъминлайди.

Назаримизда, ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир давлат

1

Мирзиёев Ш.М. Конституция ва қонун устуворлиги - ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг

энг муҳим мезонидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига

бағишланган тантанали маросимдаги маъруза // Халқ сўзи, 2019 йил 8 декабрь.

органининг

қонунчиликда белгиланган нормаларни ўзгача тарзда қўллаши, ёки
дискрецион ваколатларни амалга оширишида бошқа бир давлат
органи билан тўқнашувга дуч келиши холисликни таъминлаб бера
олмайди.

Албатта, давлат ҳокимиятига, хусусан давлат органлари ва улар

мансабдор шахсларининг босимига фақат адвокатларнинг мустақил
ўзини ўзи бошқариш корпорациясининг нуфузи ва ҳимоясига таянган
мустақил адвокат қарши тура олиши мумкин.

Юридик адабиётларда ҳуқуқшунос олимлар томонидан

адвокатура институтини бошқаришнинг моҳиятига оид турли
ёндашувлар мавжуд. Хусусан, В.М.Ануфриев ва С.Н.Гаврилов
«адвокатура ички ташкилий тузилишига эга бўлиши ёки бўлмаслиги
ҳам мумкин, ёхуд учта тоифанинг бирида, хусусан давлат хизматида,
интизомий таъсир чорасини қўллаши мумкин бўлган ўзини ўзи
бошқарувда ёки суд таркибида бўлиши мумкин» 1, деб фикр
билдирган бўлса, адвокат М.Ю.Барщевский адвокатура аввал
бошиданоқ ўзини ўзи бошқарувчи ташкилот бўлган2, деган ғояни
илгари сурган.

Фикримизча, адвокатуранинг мустақиллигини таъминлаш

нуқтаи назаридан унинг ўзини ўзи бошқарувчи ташкилот бўлиши
лозимлигини қайд этиш жоиз. Зеро, “Адвокатура назарияси” асари
муаллифларининг адвокатлик фаолияти касбий мустақиллигининг
асосий кафолати ўзини ўзи бошқаришдирЗ, деб билдирган фикрлари
ўринлидир.

Ўзини ўзи бошқариш тизими аслида нима, унинг мазмун-

моҳияти, доирасини белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги
вақтларда у ёки бу тизимни бошқаришда назорат қилишнинг давлат
устуворлиги тамойилидан воз кечилмоқда.

Ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар фуқаролик

қонунчилиги институти бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотининг
янги шакли ҳисобланади. Е.П.Суховнинг фикрича, уларнинг асосий


background image

115

вазифаси давлат томонидан тартибга солиш (бошқариш)дан
(лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида шаклидан) ўзини ўзи
бошқаришга ўтишни таъминлашдан иборат

4

.

И.С.Яртыхнинг

фикрича,

адвокатура

институти

1

Ануфриев В. М., Гаврилов С. Н. Организация и деятельность адвокатуры в России. - М., 2001. - С. 42.

2

Барщевский М. Ю. Организация и деятельность адвокатуры в России. - М, 1997. - С. 6.

3

Воробьев А.В., Поляков А.А., Тихонравов Ю.В. Теория адвокатуры. - М.: Грантъ, 2002. - С. 278.

4

Сухов, Евгений Петрович. Саморегулируемые организации. Юридические, финансовые, налоговые аспекты

/ Е.П. Сухов. - М.: изд. «Гроссмедиа»: РОСБУХ, 2010. - с. 4.

мустақиллигига бир қатор тамойилларни амалга ошириш орқали
эришилади.

Адвокатлик фаолияти юзага келишининг яна бир сабаби шунда

кўринадики, ҳар қандай давлатнинг функцияларидан бири
фуқароларини, умуман, шахснинг ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя
қилишдир. Бироқ давлатга баъзи ҳолларда ўз фуқаросини айблаш
вазифаси ҳам юклатилган, табиийки, бир фуқарони бир вақтнинг
ўзида ҳам айблашни, ҳам ҳимоя қилишни давлатнинг ўзи бажариши
мантиққа ҳам, ҳуқуқнинг умумий принципларига ҳам зиддир. Шу
сабабли давлат шахсни айбловчи вазифасига киришаётганда шу шахс
ҳуқуқини ҳимоя қилишни давлатга тегишли бўлмаган ташкилотга -
адвокатурага қонун орқали беради. Адвокатура

х

- касбий жамоат

ташкилоти эканлигининг сабаби ҳам шундадир.

Ҳозирги вақтда дунёда 4 миллиондан ортиқ адвокат фаолият

юритмоқда. Шундан 850 минги АҚШда, 450 минг нафари Европа
Иттифоқи давлатларида, 400 минг нафари Японияда, 300 минг
нафари Бразилияда ва 1 миллион 500 минг нафари бошқа
давлатлардадир.

2

Ушбу статистик маълумотлардан давлат қанчалик

ривожланган бўлса ҳамда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти
талабларига қанчалик жавоб берса, ўша давлатда адвокатлар
сонининг шунча кўплигини кўриш мумкин. Ўзбекистонда 2002 йилга
келиб адвокатлар сони 3 минг кишига етди.

Ўзбекистон

Республикаси

«Адвокатура

тўғрисида»ги

Қонунининг 1 -моддасида «Адвокатура - ҳуқуқий институт бўлиб, у
адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда хусусий адвокатлик
амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил,
кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатура
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги
бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга
юридик ёрдам кўрсатади», деб таъкидланган.


background image

116

Адвокатура ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида

муҳим ўрин тутади. Лекин адвокатуранинг бу тизимга кириш ёки
кирмаслиги борасида ҳам илмий адабиётларда турлича фикрлар
билдирилган. И.Гессеннинг фикрича, «адвокатура ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи орган эмас, чунки адвокат кимнингдир ҳуқуқини

1

Адвокат сўзи лотинча «advocatus» сўзидан олинган бўлиб, «ёрдамга чақирмоқ» деган маънони билдиради.

2

Вязов В. Адвокатура и мир. // Российский адвокат. -1997. -№2. -Б.11.

чеклаш ёки мажбурлов чораларини қўллаш ваколатига эга эмас»л
В.Ильинский эса адвокатурани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
тизимига киритган.

2

Бизнингча, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сифатида

фақатгина мажбурлов чораларини қўллаш ваколатларига эга бўлган
ташкилотларни тушуниш лозим. Зеро, адвокатура института ҳуқуқни
ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлсада, ҳуқуқни муҳофаза қилиш
бўйича давлат фаолиятини амалга оширмайди, балки мазкур
фаолиятни амалга оширувчи органларга нисбатан уларнинг
қонунчилик нормалари тўғри қўлланилиши юзасидан фуқаролар ва
жисмоний шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатади.

Адвокатура жамоат ташкилоти сифатида ҳам ўзига хос

хусусиятларга эга. К.Яневский ёзганидек, «жамоат ташкилотлари
дейилганда бирор бир ижтимоий гуруҳ томонидан тузиладиган ва шу
ижтимоий гуруҳга кирувчи фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя
қилувчи ташкилотлар тушунилади. Масалан, сиёсий партиялар шу
партия тарафдорларининг, касаба уюшмалари ишчи- ходимларнинг
манфаатлари учун хизмат қилади. Адвокатура эса ўз аъзоларининг
эмас, балки бутун жамият миқёсида барча фуқароларнинг ҳуқуқлари
ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади».

з

Адвокатлик фаолиятининг моҳиятини англатувчи тўртта асосий

жиҳати мавжуд:

-

адвокатларнинг касбий фаолияти уларни умумий қадриятлар

ва манфаатлар йўлида бирлаштириб туради;

-

фаолият жараёнида фойда олиш кўзланмайди (бу адвокатлик

фаолиятининг тадбиркорликдан фарқини кўрсатувчи асосий
жиҳатдир);

-

улардан алоҳида билим ва кўникмалар талаб қилинади;

-

касб этикасига риоя этиш лозим бўлади.

4

Адвокатлик

фаолиятининг

мазмунини

у

томонидан

кўрсатиладиган хизмат турлари ташкил этади.


background image

117

Жамият учун унинг ҳар бир аъзоси ўз ҳуқуқларини самарали ва

фаол ҳимоя қила олиши ва бу жараёнда адолат тантана қилиши жуда
муҳимдир. Шунинг учун одил судловни амалга ошириш жараёнида

1

Гессен И.В. Адвокатура, общество и государство. -М.: Юристь, 1999. -Б.11.

2

Ильинский В. Адвокат против адвокатуры. -М.: Приор, 1998. -Б.8.

3

Яневский К. Адвокат и адвокатура в России. -М.: Юрид. лит., 1992. -Б. 15.

4

Буробин В. Адвокатская деятельность. -М.: Юстина, 2001. -Б. 12.

айбсиз шахс жиноий

жавобгарликка тортилса, аслида ҳақ бўлган тараф ишда рақибининг
моддий ёки бошқа имкониятлари юқорилиги сабабли ютқазса,
бундан бутун жамият зарар кўради. Чунки жамиятнинг ҳар бир
аъзосида улар ҳам шундай аҳволга тушиб қолишлари мумкинлиги,
ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолатда уларнинг ҳуқуқларига ҳам
чорасизлик хавф солиши билан боғлиқ хавотир уйғонади.

Бундай хавотирга йўл қўймаслик айниқса жиноят процессида

жуда

муҳим.

Е.Васьковский

таъкидлаганидек,

«агарда

айбланувчининг ҳуқуқлари адолатсиз бузилган, у айбсиз жабрланган
ёки айбига номувофиқ жазоланган бўлса, унинг бир аъзоси
тимсолида бутун жамиятга хавф туғилаётган бўлади.

Шунинг учун жамият ўз манфаатлари муҳофазаси учун

айбланувчини ўз ҳимоясига олиши зарур. Худди давлат
жабрланувчини ўз ҳимоясига олиб, ўзининг вакили - прокурорни
судга юборганидек, жамиятнинг суддаги бундай вакили сўзсиз
адвокатдир».

1

Лекин бу адвокат ва прокурорнинг ўзаро тортишувига

асосланган фаолияти орқали давлат ва жамият манфаатлари ўзаро
тўқнашади, дегани эмас. Чунки жиноят қилмасдан жазога тортилган,
қилмишига мос бўлмаган оғир жазо олган, бошқа қонунбузарликлар
ва мансабдорларнинг зўравонлигидан жабрланган шахсларда
давлатдан норозилик кайфияти уйғонади.

Шу боис ҳам давлат шахсни айблаш функциясини шу шахсни

ҳимоя қилиш функциясидан юқори қўйишдан манфаатдор эмас.
В.Буробин ёзганидек, «адвокатлар томонидан жисмоний ва юридик
шахсларга кўрсатиладиган профессионал даражадаги юридик ёрдам
нафақат ўша шахслар манфаатларига, балки давлат ва жамиятнинг
умумий манфаатларига ҳам мос келади».

2

Адвокатлик фаолиятига жамиятда турлича қарашлар мавжуд.

Баъзиларда адвокат жиноятчини ҳимоя қилади, шундай экан у одил
судловни амалга оширишда ҳақиқатни аниқлашга қаршилик
кўрсатади, деган нотўғри фикр ҳам мавжуд. Шунинг учун


background image

118

адвокатнинг жамиятда тутган ўрни, ҳуқуқий мақоми ва мамлакатда
одил судловни амалга оширишдаги ролига баҳо беришда давлат
томонидан адвокатура олдига қўйилган вазифалар моҳиятини
тушуниб олиш муҳим аҳамият касб этади.

1

Васьковский Е.В. Адвокат в уголовном процессе. -М.: Новый юрист, 1997. -Б.. 25.

2

Буробин В. Адвокатская деятельность. -М.: Юстина, 2001. -Б.23.

Ушбу масала ҳақида тўхталиб, адвокатнинг жиноят процессида

ҳимоячи сифатидаги фаолияти мисолида унинг мақсади аслида
нимага қаратилганлигини ойдинлаштириш мақсадида қуйидаги
фикрларни келтириш мумкин.

Б.Саломов ёзганидек, «адвокатнинг вазифаси жиноят содир

этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган ёхуд судланаётган
шахсни ҳар қандай усул ва воситалар билан ҳимоя қилиб, ўз
ҳимоясидагига нисбатан оқлов ҳукмини чиқаришга эришиш,
жиноятни хаспўшлашга, айбдорни ҳақли жазодан қутқариб қолишга
эмас, балки одил судловни амалга оширишда ҳақиқатни аниқлашга
ёрдам бериш, шахсга нисбатан суд-тергов идоралари томонидан
ғайриқонуний усуллар қўлланишига йўл қўймаслик, айбланувчи
шахснинг ҳаракатини тўғри ҳуқуқий малакалашга ва жиноятига
яраша адолатли жазо тайинланишига эришиш ҳамда фуқароларнинг
ҳуқуқий онгини оширишга кўмаклашишдир».

1

Айбланувчини ҳимоя қилиш бу жиноятни оқлаш дегани эмас.

Адвокат ҳеч қачон жиноятни ҳимоя қилмайди, балки жиноят содир
қилишда айбланаётган шахсни асоссиз ёки қилмишига номувофиқ
бўлган оғир жазога тортилишдан ҳимоя қилади.

Бир вақтнинг ўзида ҳам айбланувчини ҳимоя қилиш, ҳам одил

судловга хизмат қилиш бир-бирига қарама-қарши фаолият бўлиб
кўринса-да, аслида ундай эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПКда
белгиланган айбсизлик презумпцияси нормаларига кўра айбланувчи
унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган
тартибда исботлангунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан
аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.

Шундай экан, одил судлов манфаатларини ҳали айбдор деб

топилмаган шахснинг манфаатларига қарама-қарши қўйиш мумкин
эмас, зеро, одил судлов айбсиз шахсни жавобгарликка тортишдан
манфаатдор эмас.

Агарда адвокат иш бўйича айбланувчининг айбини оқловчи ҳеч

қандай далил топа олмаган, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган
тақдирда ҳам унинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаш


background image

119

учун ўзининг бор билими ва тажрибасини ишга солиши зарур.

Суд судланувчини адвокат томонидан фаол ҳимоя қилинишига

қарамасдан айбдор деб топса ҳам адвокатнинг бу жараёндаги

1

Саломов Б. Ўзбекистонда адвокатлик фаолияти. -Т.: Адолат, 2000. -Б. 8.

фаолияти бесамар

кетди, дегани эмас. Чунки аппеляция, кассация ва назорат
инстанцияси судларида суд қарорлари кўпинча ўзгаради.

Одил

судловнинг

энг

муҳим

кафолатларидан

бири

тортишувчилик принципидир. Бу принцип қачонки ишда малакали
процессуал рақиблар - давлат номидан давлат айбловчиси сифатида
прокурор ва ҳимоячи ролида адвокат қатнашганда юзага келади.
Адолатли ҳукм чиқиши учун уларнинг ўзаро интеллектуал кураши
зарур. Бундай шароитда жамиятда юқори малакали, ўз
мижозларининг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли, фаол ва бехато ҳимоя
қила оладиган адвокатларга жуда катта эҳтиёж туғилади.

И.Петрухиннинг фикрича, «адвокат бу шунчаки юрист эмас, у

етарли даражада қудратли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан
курашувчи жангчидир. Бу органлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ўрнига
баъзи ҳолларда уни бузадилар ҳам. Уларнинг интилиши, ҳаракати
кўпинча айбига иқрорликни тан олдиришга қаратилган. Бунинг
эвазига айбланувчиларга уни қамоқдан озод қилиш, жазони
енгиллаштириш, қариндошлар билан учрашувларга рухсат бериш
кабиларни ваъда қилишади. Баъзида янада «самаралироқ» усуллар —
қўрқитиш, оч қўйиш, қийнаш ва бошқалар қўлланилади. Адвокат
ушбу ҳолатларни бартараф қилишга ҳаракат қилади, прокурор,
xаттоки, суднинг асоссиз ҳукми устидан шикоят келтириб, уларни
адолатга чақиради».

1

Жиноий ишлардан ташқари, адвокат иштирок этаётган барча

ҳуқуқий муносабатлар қанчалик турли-туман бўлишидан ва ушбуни
таъминловчи қонун нормалари (масалан, фуқаролик, хўжалик,
маъмурий ва xоказолар) ҳуқуқнинг қайси жабҳаларини тартибга
солишидан қатъи назар, вакиллик деб юритилади.

Адвокат ушбу йўналишдаги фаолияти орқали фуқаролик,

маъмурий, иқтисодий ишларида, тадбиркорлик фаолияти билан
боғлиқ масалаларда фуқароларнинг яқин маслаҳатчиси, вакили
бўлиши мумкин. Бозор муносабатлари шароитида, мамлакатимизда
олиб борилаётган туб ислоҳотлар, ҳуқуқий муносабатларнинг
мураккаблашуви жараёнида адвокатнинг ушбу турдаги фаолиятига


background image

120

бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Адвокатлик фаолиятининг энг аҳамиятли жиҳатларидан яна

бири жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини
юксалтиришга бевосита хизмат қилишидир.

1

Петрухин И. Вам нужен адвокат. -М.: Прогресс, 1993. -Б. 112.

Адвокат ўз касбий фаолиятини давом эттира бориб, биринчи

навбатда давлатимиз томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онгини
ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган сиёсатни
рўёбга чиқаришдаги фаол иштирокчиси бўлиб ҳисобланади.
Бинобарин, адвокатлик фаолиятидаги кундалик юмушлар жамият
аъзолари орасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш, фуқаролар ва
мансабдор шахслар онгига қонунлар моҳиятини сингдириб боришни
тақозо этади.

Адвокатнинг ёрдамига муҳтож шахслар у билан мулоқотда

бўлиш жараёнида ўзларининг конституцион ҳуқуқ ва бурчлари
мазмунидан хабардор бўладилар, бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари
қайси қонун ва усуллар билан тикланиши мумкинлиги ҳақида маълум
ҳуқуқий тушунчалар xосил қиладилар, у ёки бу ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солувчи қонунларнинг моҳияти билан
танишадилар. Таъкидлаш жоизки, адвокатга мурожаат этган
фуқароларда у билан мулоқотдан кейин ҳуқуқнинг ўзлари
қизиқтирган соxаси бўйича озгина бўлса-да, ҳуқуқий кўникмалар
ҳосил бўлади.

Б.Саломов ёзганидек, «адвокатнинг ушбу йўналишдаги

фаолияти жамиятимиз айрим аъзоларини ҳуқуқий нигилизм
(бефарқлик) кайфиятидан қутқаради, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий
фаоллигини оширади».

1

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи

шахс, биринчи навбатда, мазкур жамиятнинг аъзосидир ва шу боис
оддий фуқаро сифатида у фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш,
қонунлар, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорлари моҳиятини
тушунтириш борасида, умуман, ҳуқуқий маданиятни қарор
топтиришда муҳим тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради. Зеро,
мамлакатимизда кечаётган адолатли фуқаролик жамиятини
шакллантириш жараёни, энг аввало, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини
яхши биладиган ва ҳимоя қила оладиган, ҳуқуқий онги ва маданияти
етарли даражада шаклланган фуқароларни тарбиялашни ҳам назарда
тутади.


background image

121

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Норметова, Малика, and Жасур Неъматов. "Понятие и сущность

юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании юридической
помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.

2.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным и

тактическим

основам

проведения

допроса

участников

уголовного

судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

1

Саломов Б. Ўзбекистонда адвокатлик фаолияти. -Т.: Адолат, 2000. -Б. 13.

Библиографические ссылки

Норметова, Малика, and Жасур Неъматов. "Понятие и сущность юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании юридической помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным и тактическим основам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов