Ўзбекистонда сўнгги йилларда мамлакат мактабгача таълим ташкилотлари тизимини тубдан
ислоҳ қилиш, уларни жонлантириш, хусусан, уларни янги мазмунда қайта қуриш, тизим учун зарур
бўлган кадрлар тайёрлаш жараёнини янги миллий моделини яратиш, педагогик жараённи демократлаштириш, уни эркинлаштириш ва модернизация қилиш, таълим ва тарбия жараёнини
замонавий инновациялар ва илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўйича аниқ мақсадли
ҳамда мамлакат истиқболи тараққиётига алоқадор бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди