Рақамли технологиялар бугун тадбиркорлик соҳасига ҳам жадал кириб келди. Тадбиркорликни рақамлаштириш жараёнида ахборот технологиялари, катта маълумотлар ва сунъий интеллектни қўллаш орқали транспарентликни ошириш муҳим аҳамиятга эга. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги яна бир муҳим жиҳат – бу ишбилармонлик муҳитини соддалаштириш ҳамда одамлар ва бизнеснинг давлат билан мулоқотига сарфланажак харажатларни максимал қисқартиришдир.
Сув хўжалигини давлат томонидан молиялаштиришнинг хозирги ҳолати таҳлил қилинган ва мавжуд муаммолар келтирилган. Сув хўжалиги тизимини молиялаштиришнинг бозор механизмлари сифатида суғорма деҳқончиликда суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўлов тизимини жорий қилишнинг иқтисодий моҳияти асосланган ва таклифлар ишлаб чиқилган.