Инвестицион лойиҳаларни синдикатли кредитлар ҳисобига молиялаштиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
151-163
7
4
Поделиться
Каримов, Н., & Раззаков, Ж. (2019). Инвестицион лойиҳаларни синдикатли кредитлар ҳисобига молиялаштиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Экономика и инновационные технологии, (4), 151–163. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10860
Норбой Каримов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Профессор, доктор экономических наук

Жасур Раззаков, Ташкентский Финансовый Институт

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистонда ва жаҳон амалиётида синдикатли кредитлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари таққосий тадқиқ этилиб, мавжуд муаммолар баён этилган ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда синдикатли кредитлаш тизимини такомиллаштириш бўйича муаллифлик хулоса ва таклифлари берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

38

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ СИНДИКАТЛИ КРЕДИТЛАР

ҲИСОБИГА МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Каримов Норбой Ғаниевич

1

Раззақов Жасур Хамробоевич

2

1

Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори,

иқтисод фанлари доктори

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

2

Тошкент молия институти ўқитувчиси

Ўзбекистон, 100000 Тошкент шаҳри А.Темур кўчаси 60A

E mail:

norboy.karimov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистонда ва жаҳон амалиётида синдикатли

кредитлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари таққосий тадқиқ этилиб, мавжуд
муаммолар баён этилган ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда синдикатли
кредитлаш тизимини такомиллаштириш бўйича муаллифлик хулоса ва таклифлари
берилган.

Калит сўзлар:

синдикат,

синдикатли кредитлар, инвестиция лойиҳалари,

кредит риски, молиялаштириш, кредитлаштириш, ташкилий-ҳуқуқий асос, кредит
тамойили.

Abstract:

This article examines the organizational and legal basis of syndicated lending

in Uzbekistan for comparisons with international practice, identifies the existing problems.
Formed conclusions and suggestions of the author to improve syndicated lending.

Key words:

syndicate, syndicated loans, investment projects, credit risks, financing,

lending, organizational and legal framework, credit principles.

Кириш

Бизга маълумки, жаҳон амалиётида йирик лойиҳалар асосан синдикатли

кредитлар ҳисобига молиялаштирилади. Бир қарз олувчининг кредитга бўлган
эҳтиёжи банк учун белгиланган лимитлардан ошиб кетиши мумкин. Бундай
ҳолатларда бир неча банклар ўз маблағларини қўшиб (синдикат ҳосил қилиб)
мижозларга синдикатли кредитлар беришади. Бу кредитни бошқа кредитлардан
ажратиб турувчи жиҳати ҳам бунда бир нечта кредит берувчи бўлади ва шунга
мувофиқ кредит риски ҳамда суммаси ҳам бир нечта иштирокчи банкларга бўлиниб
кетади.

Бугунги кунда Республикамизда синдициялаштирилган кредитлаш бўйича

хуқуқий-меъёрий

базанинг

етишмаслиги

халқаро

синдикатли

бозордан

кредитларни жалб этишни суст даражада бўлишига сабабчи бўлган муҳим
омиллардан биридир. Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга
оширилиб, кўплаб йирик инвестиция лойихалари амалга оширилиши белгиланган.

Лекин,

инвестиция

лойиҳаларини

молиялаштиришда

синдикатли

кредитлардан фойдаланиш жаҳон амалиётида муввафақиятли молиялаштириш
усулларидан саналса-да, Ўзбекистонда кредитлашнинг бу усулидан фойдаланиш
ўта заиф аҳволда бўлиб, бунга бир қатор омиллар таъсир этмоқда. Хусусан,
банкларимизда узоқ муддатли барқарор реурсларнинг етишмаслиги, банкларнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

39

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

халқаро синдикатли бозорида иштирок этмаслиги ва тажрибаларининг
етишмаслиги, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлақонли эмаслиги, рискларни
самарали бошқариш механизмининг заифлиги

каби муаммолар шулар

жумласидандир. Шу муносабат билан танланган мавзу бугунги кундаги энг долзарб
масалага бағишланган.

Шунинг учун ҳам ушбу мақоланинг мақсади синдикатли кредитлашнинг

ташкилий-ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш асосида уни такомиллаштиришга оид
хулоса ва таклифлар шакллантиришдан иборатдир. Ушбу мақсаддан келиб чиққан
ҳолда мақолада мавзуга оид адабиётларни танқидий таҳлил этиш, синдикатли
кредитлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш, жаҳон амалиётида ва
тараққий этган мамлакатларда синдикатли кредитлашнинг ташкилий-ҳуқуқий
асосларини мамлакатимиздаги мавжуд асослар билан таққослаш, Ўзбекистонда
мавжуд

ташкилий-ҳуқуқий

асосларни

баҳолаш

ва

таҳлил

этиш,

синдикатликредитлашнинг

ташкилий-ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш

бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифалар белгиланди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Илк Синдикатли кредитлар АҚШда 19 асрда пайдо бўлган, аммо улар

фақатгина ички банк амалиётида қўлланилган. Бундан ташқари, Биринчи Жаҳон
уруши пайтида, яъни 1914-1918 йилларда Германия банклари ҳам Синдикатли
кредитларни бериш бўйича амалиётни амалга оширган .

Бироқ, кўплаб мутахассисларнинг фикрича, Синдикатли кредитлар бозорининг

тарихи 1960 йилдан бошланган бўлиб, бу борада қатор хорижлик ва маҳаллий
олимларнинг тадқиқотларида кўришимиз мукин.

Иқтисодий

адабиётларда

синдикатли

кредитлар

билан

биргаликда

концорциал кредитлар тушунчаси ҳам учрайди, лекин ушбу кредитларнинг аниқ
фарқлари келтирилмайди. Россиялик олим профессор А.Г. Грязнованинг умумий
таҳрири остида чиқарилган Молия-кредит энциклопедик луғатда синдикатли
кредитлар бу битта қарздорга икки ёки ундан кўпроқ банклар томонидан
бериладиган кредитлар деб таъриф берилган

1

. Ушбу адабиётда концорциал кредитга

эса банк концорциумлари томонидан берилган кредитлардир деб таъриф берилиб,
унда бир ёки бир неча қарздорлар ҳамда икки ва ундан ортиқ (халқаро амалиётда 30-
40тагача) банклар кредит муносабатларига киришиши таъкидланган

2

.

М.В. Довгялло ўзининг “Синдикатли кредитлаш”

3

деб номланган китобида:

“Синдикатли кредит бу кредитнинг шундай тури бўлиб, кредит битимида иккитадан
кам бўлмаган банклар иштирок этиши ва улар синдикатли кредитлашнинг барча
аъзоларига тегишли бўлган умум ҳужжатлар асосида кредитнинг ўзларидан сўралган
қисмини молиялаштириши, кредитни ўзини эса махсус агент томонидан
бошқарилади” дея таъкидлайди.

Ғарб адабиёти муаллифларидан C. Pass, D. Lowes, A. Pendleton, L.

Chadwickларнинг “Collins Dictionary of Business” номли адабиётида синдикатли
кредитлар кредитнинг шундай шаклики, қачонки икки ёки ундан кўп банклар

1

Финансово-кредитный энциклопедический словарь, под редакцией коллектива авторов под общей редакцией д.э.н.

проф.А.Г.Грязновой, М.: “Финансы и статистика”,2002, 886 с.

2

Финансово-кредитный энциклопедический словарь, под редакцией коллектива авторов под общей редакцией д.э.н.

проф.А.Г.Грязновой, М.: “Финансы и статистика”,2002, 418 с.

3

Довгялло М.В., Синдицированное кредитование, -М.: Фонд “Институт экономики города”, 2000-с.6.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

40

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

(банклар синдикати) томонидан қарздор билан мақсадлилик, муддатлилик,
таъминланганлик, қайтаришлилик ҳамда ҳужжатларда келишилган шартлар асосида
кредитлаш шартномасини тузади

4

. Яна бир ғарблик иқтисодчи T.Rhodes ўзининг

“Syndicated Lending: Practice and Documentation” деган қўлланмасида тахминан худди
юқорида қайд этилган таърифни беради.

Канада банкининг монетар ва молиявий таҳлиллар бўлими мутахассиси

Дж.Армстронг синдикатли кредитларга қуйидагича таъриф беришни таклиф этади:
“Бу

кредитлашнинг

шундай

инструментики,

яъни

молия

бозорининг

иштирокчиларига кредит рискларини тўғри прогноз қилиш имкониятини беради”

5

.

Ўзбекистонлик

иқтисодчи

олимлардан

Д.Ғ.Ғозибеков

ўзининг

“Инвестицияларни молиялаштириш масалалари

6

” номли илмий монографиясида

синдикатли кредитлашни лойиҳавий молиялаштириш дея талқин этади ва уни
инвестицияларни молиялаштиришнинг бозор механизми сифатида эътироф этади.

Шундай қилиб,олиб борилган тадқиқотларни умумлаштириб синдикатли

кредитларга қуйидагича муаллифлик таърифини шакллантирдик:

Синдикатли

кредит-бу махсус банк махсулоти бўлиб, икки ва ундан ортиқ банклар томонидан
қарздорга йирик ҳажмда ва узоқ муддатга пул маблағларини қарзга бериш орқали
ўзларининг кредит портфелларини диверсификациялаш ва кредит рискларини
самарали бошқариш имкониятини берувчи кредит шаклидир.

Синдикатли кредитнинг бошқа кредитлардан фарқи нимада деган саволга эса

қўйидагича жавоб бериш мумкин, кредитлашнинг бу тури ҳам бошқа кредитлар
сингари иқтисодиётда муҳим ўрин тутади. Савдо кредитлари, лойиҳавий молиялаш,
оддий кредитлар (умумий эҳтиёж учун), лизинг, кредит линиялари ва аккредитивлар
ҳам синдикатланиши мумкин. Яна бир бор таъкидлаш лозим, бу тартибдаги
кредитлашда оддий кредитлашдан фарқли ўлароқ бир нечта кредитор иштирок
этади. Ва ушбу кредитлаш тури орқали қарз олувчилар ўзлари учун жуда муҳим
бўлган йирик миқдордаги кредитларни олишга муваффақ бўлишади, эслатиб ўтиш
жоизки, ҳеч қайси банк алоҳида ушбу суммада ва рискда кредит беришни хоҳламас
эди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда илмий абстракциялаш, грухлаш, қиёслаш, ретроспектив ва

истиқболли, эмпирик таҳлил ва бошқа услублардан фойдаланилди. Мақолада
илмий абстракциялаш усули ёрдамида Синдикатли кредитлаш тизиминининг
мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришдаги аҳамияти ва зарурати асосланди
ва Синдикатли кредитлашни ташкилий ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг
илмий ва амалий аҳамияти башорат этилди.

Шунингдек, қиёсий таққослаш усулида жаҳон амалиётида ва тараққий этган

мамлакатларда синдикатли кредитлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини
мамлакатимиздаги мавжуд асослар билан таққослаб тегишли хулосалар
шакллантирилди.

4

C. Pass, D. Lowes, A. Pendleton, L. Chadwick. Collins Dictionary of Business- Harper Collins Publishers, 3

rd

Edition, 2000.- P.430

5

Armstrong J. The syndicated Loan Market: Dewelopments is in the North American Context.// Bank of Kanada Working Paper

2003-15, June 2003.

6

Д.Ғ.Ғозибеков Инвестицяларни молиялаштириш масалалари .-Т:Молия нашриёти,2003 йил 332 бет


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

41

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил ва натижалар

.

Мақоламизни мамлакатимизда синдикатли кредитлашни ташкил этиш

асослардан бошлаймиз. Ўзбекистонда синдикатли кредитлаш бугунги кунда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги
қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция
лойиҳаларини синдикатли кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги
Низоми ва 2010 йил 6 ноябрда унга киритилган ўзгаришлар билан тартибга
солинади.

Ушбу низомга асосан йирик инвестицион лойиҳани молиялаштириш

мақсадида хорижий банк ёки бошқа молиявий институтлар иштирокида синдикатли
кредит амалга оширилаётган бўлса, кредитни қайтариш мажбуриятининг таъминоти
сифатида ҳукумат кафолати тақдим этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг
"Гаров тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, муомаладан чиқарилган буюмлардан
ташқари, ҳар қандай мулк, шу жумладан, буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар),
қимматли қоғозлар (иштирокчи банклар эмитент бўлган қимматли қоғозлардан
ташқари) ва бошқалар гаров предмети бўлиши мумкин. Бунда гаров шартномаси бир
томондан қарз олувчи ва иккинчи томондан иштирокчи банклар томонидан
имзоланадиган шаклда тузилади. Кафолат эса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 299-моддасига мувофиқ кафолат берувчининг етакчи ва иштирокчи
банклар олдидаги ёзма мажбурияти шаклида расмийлаштирилади ва ёзма
мажбурият етакчи банкда сақланади. Етакчи банк иштирокчи банклар билан
келишган ҳолда, уларга энг қулай бўлган таъминот шаклини танлаш ҳуқуқига эга.
Бунда етакчи банк иштирокчи банклар билан биргаликда тавсия этилаётган таъминот
турини таҳлил қилиши шарт. Жумладан, гаров тақдим этилган тақдирда, етакчи банк
гаров сифатида таклиф этилаётган мулкни қарз олувчи ҳамда иштирокчи банклар
вакиллари иштирокида биргаликда баҳолаши ёки қонунчиликда белгиланган
тартибда лицензияга эга бўлган мустақил баҳоловчи субъектни жалб этган ҳолда
баҳолашни амалга ошириши мумкин.

Кафолат, суғурта ёки учинчи шахснинг кафиллиги тақдим этилган тақдирда,

етакчи банк кафолат берувчининг, суғурта компаниясининг ёки қарз олувчига кафил
бўлаётган шахснинг молиявий аҳволини батафсил таҳлил қилиши ва ўз хулосасини
иштирокчи банкларга маълум қилиши лозим. Кредит шартномасида кредитнинг
умумий суммаси, мақсади, фоиз ставкаси, муддати, ҳар бир иштирокчи банк
томонидан ажратиладиган кредит миқдори, кредит мақсадсиз ишлатилганлиги
аниқланганда иштирокчи банклар томонидан кўриладиган жазо чоралари ва
жарималар, кредит шартномада белгиланган муддатларда ажратилмаган ҳолларда
иштирокчи банкларга нисбатан кўлланиладиган жарима миқдори ва бошқалар
белгиланади. Кредит йиғма жилди етакчи банкда юритилади ва унда сақланади.
Унинг нусхалари эса ҳар бир иштирокчи банкда сақланади.

Синдикатли кредит ҳисобидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳар

бир иштирокчи банк томонидан Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2000 йилнинг 2
мартида 906-рақам билан давлат рўйхатига олинган "Ўзбекистон Республикаси
банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида"ги низоми асосида барча
зарур лойиҳа-смета ва бошқа ҳужжатлар нусхалари етакчи банкка тақдим этилгандан
кейин бошланади. Иштирокчи банклар ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

42

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тузилгандан сўнг, ҳар бир иштирокчи банк синдикатли кредитлаш тўғрисидаги
келишувда қайд этилган шартлар асосида қарз олувчига ўз банкида белгиланган
тартибда алоҳида ссуда учун ҳисоб-варағи очади. Иштирокчи банклар томонидан
кредитлашни амалга ошириш кредит шартномасида белгиланган мақсад ва
муддатларда ҳар бир иштирокчи банк учун белгиланган календарь муддатида қарз
олувчининг тўлов топшириқномалари асосида товар-моддий бойликлар, бажарилган
ишлар ва хизматлар учун ссуда ҳисоб-варағидан нақд пулсиз шаклда тўлаш йўли билан
амалга оширилади. Синдикатли кредитнинг суммаси ҳар бир иштирокчи банк
балансида, унинг томонидан берилган кредит миқдорига тенг улушда акс эттирилади.

Қайтариш муддатлари пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир

неча босқичда қопланишини кўзда тутувчи жадвал шаклида тақдим этилиши мумкин.
Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд
бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб-варағи орқали ундириб
олишга тақдим этилади. Етакчи банк қарз олувчининг кредитни қайтариш
қобилиятини, берилган кредитдан мақсадли фойдаланиши ва гаров ҳолати ёки
кафилнинг молиявий ҳолати бўйича кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати
давомида мониторинг олиб боради. Ушбу мониторинг иштирокчи банклар талаби
асосида, улар иштирокида ёки кредит шартномасида белгиланган тартибда ҳар бир
иштирокчи банк томонидан мустақил амалга оширилиши мумкин.

Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолати

аниқланганда, иштирокчи банклар ёки етакчи банк кредит шартномасида
белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз
олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб-варағидан муддатидан олдин
ундириб олиш ҳуқуқига эга. Синдикатли кредит бўйича ўз вақтида тўланмаган
ҳисобланган фоизларни ундириш ва кредитни қайтариш етакчи ва иштирокчи
банклар томонидан уларнинг мазкур кредит умумий суммасидаги улушига мос
ҳолда, қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб-варағида мавжуд
маблағлар ҳисобидан, кредит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда
ундирилади. Етакчи банк томонидан кредитлаш жараёнини нотўғри ташкил этилиши
ва унинг натижасида зарар кўрилишига олиб келадиган қуйидаги ҳаракатлар бўйича
жавобгар бўлади:

кредит ҳужжатларини нотўғри расмийлаштириш;

юзаки мониторинг ўтказиш;

иштирокчи банкларга кредит қайтарилиши билан боғлиқ бўлган муаммолар

борлиги ҳақида маълум қилмаслик;

қарз олувчининг депозит ҳисоб-рақамида маблағлари бўлган тақдирда,

кредитларни қайтариш учун маблағларни ўз вақтида ўтказмаганлик ёки умуман
ўтказмаслик;

қарздорнинг тўловга лаёқатсизлиги туфайли кредит ва унинг фоизларини ўз

вақтида тўлай олмаганлиги учун масъулият синдикатлашган кредит тўғрисидаги
келишув асосида барча иштирокчи банклар зиммасида бўлади. Қарз олувчи асосий
қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида келишилган муддатда
қайтармаса, етакчи банк бошқа иштирокчи банклар билан келишилган ҳолда,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

43

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фуқаролик кодексининг 280-моддаси, иккинчи қисмига мувофиқ судга мурожаат
қилмасдан, ундиришни мустақил равишда гаров предметига қаратишга ҳақлидир

6

.

Гаровга қўйилган мулкни сотишдан тушган маблағ суммаси барча ҳисоблаб

ёзилган фоизлар ва кредит қарзи қолдиғини қоплаш учун етарли бўлмаган тақдирда у
иштирокчи банклар ўртасида уларнинг мазкур синдикатли кредит бўйича қарздорлик
қолдиғидаги улушига нисбатан мутаносиб равишда тақсимланади. Синдикатли
кредит қайтарилишини таъминлашнинг бошқа шаклларида ҳам иштирокчи банклар
талабларини қондириш худди шу тартибда амалга оширилади.

Синдикатли кредитлашни ташкилий асосининг ўзагини унинг тамойиллари

ташкил этади.

Биз халқаро синдициялашган кредитлаш бозоридаги тамойиллар тўғрисида

тадқиқотимизни давом эттирамиз. Синдикатли кредитлаш ҳам юқорида
таъкидлаганимиздек, банк кредитлаш тизими каби бўйсунадиган муайян
тамойилларга

бўйсунади.

Синдикатли

кредитнинг

асосий

тамойиллари

қуйидагилардир: қайтариб беришлиги, муддатлилиги, тўлаш шартлиги, мақсадга
йўналтирганлиги, табақаллашганлиги, таъминланганлиги. Синдикатли кредитни
қайтариб бериш тамойилини амалга оширилиши шуни англатадики, кредитлар
синдикаторидан олинган пул маблағлари қарз олувчига фақатгина молиявий
ресурслар вақтинчалик манба сифатида хизмат қилади ва уларни қайтариб бериш
шарт. Қайтариб беришнинг иқтисодий асоси маблағларнинг айланмаси ва уларнинг
кредитни қайтариб бериш муддати тугаган кунида мавжудлиги ҳисобланади.

Синдикатли кредитни қайтариб бериш тамойилидан унинг муддатлилиги

тамойили келиб чиқиб, у шуни англатадики, кредит қатъий равишда муайян
муддатда қайтариб берилиши лозим, яъни кредитлашнинг муддатлилиги кредитни
қайтариб беришга эришишнинг ўзига хос зарур нормаси ҳисобланади.
Кредитлашнинг белгиланган муддати – кредит маблағлари қарз олувчида бўлган
давр мобайнида чегаравий вақтдир ва агар кредитдан фойдаланиш муддати бузилса,
кредитнинг моҳияти ўзгаради, у ўзининг ҳақиқий вазифасини йўқотади. Белгиланган
муддатларнинг бузилиши муайян санкцияларни қўллаш лозимлигини кўрсатиб, улар
кредит шартномасида кўрсатилади, масалан, ҳар бир тўланмаган кун учун пеня
суммаси белгиланади.

Кредитлашнинг табақалашганлик тамойили шуни англатади-ки, банк-

кредиторлари турли қарз олувчилар учун ташкил этилган синдикатларда иштирок
этиш тўғрисидаги масала бўйича қарор қабул қилишда бир хил ёндашилмайди.
Шунга мос равишда банк-кредитлар кредитни тўлаш қобилияти бўйича кўрсаткичлар
асосида қарз олувчининг молиявий ҳолатини аниқлайди.

Синдикатли кредитлашнинг тўлаш шартлиги тамойилини амалга ошириш

негизида шу кредитни беришда банклар томонидан кўрсатилаётган хизматларни
қайтариб бериш тавсифи ётади. Ушбу кредитни бериш эвазига фоиз кўринишида ҳақ
олинади, фоиз ставка миқдори эса кредит шартномасида белгиланади ва кредит
бозорида пул маблағларига бўлган талаб ва таклифга боғлиқ.

6

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги 15/4-сонли қарори билан тасдиқланган

“Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш
тартиби тўғрисида”ги Низом.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

44

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таъминланганлик тамойили шуни англатадики, қарз олувчида мавжуд бўлган

мол-мулки кредиторга кредитга олинган маблағлар ўз муддатида қайтирилишига
кафолат беради. Синдикатли кредитларга келадиган бўлсак, улар одатда тегишли
таъминотсиз берилади.

Синдикатли кредитлар қатъий равишда муайян мақсад учун берилади,

кредитдан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш эса кредитнинг мақсадга
йўналтирилганлик тамойилига зид бўлади ва кредит шартномасида белгиланган
муайян чораларни қўллашни келтиради, масалан, асосий қарзни ва ҳисобланган
фоизларни суммасини тўлаб бериш шарти билан шартнома бекор қилиниши мумкин.

Юқорида келтирилган умумий тамойиллардан ташқари фақатгина Синдикатли

кредитлашга тааллуқли бўлган тамойилларни ҳам ажратиб олиш мумкин, аммо улар
кредитлаш чизмасининг таркибланишига қараб муайян даражада тебраниши
мумкин.

Кредиторлар мажбуриятларининг алоҳидалиги.

Ҳар бир банк кредит

шартномасига кўра белгиланган миқдорда муайян кредит бериши шарт.

Агентнинг иштироки.

Синдикатли кредитларда бошқаришни осонлаштириш

учун банклардан бири барча синдициялаш жараёнини ташкил этувчи агентни
тайинлайди.

Синдикатда демократия.

Синдикатда энг муҳим масалалар банкларнинг

кўпчилиги билан ҳал этилади (масалан, дефольт шароитида кредитларни муддатидан
олдин қайтариб бериш талаби). Банкларнинг кўпчилиги умумий қарзга олган
суммасидан 50 ёки 66 % (2/3) ни ташкил этади. Синдикат учун мазкур тамойил энг
мақбул ҳисобланади, чунки бир нечта банклар битта синдикатда иштирок этганда,
улар айрим масалалар бўйича бир овоздан муросага келмаслиги ҳам мумкин ва
кредитдаги энг катта улушни тақдим этган бирон-бир банк-кредитор бошқа банкларга
уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Мутаносиб тақсимлаш тамойили.

Мазкур тамойилнинг моҳияти шундан

иборатки, синдикат аъзолари томонидан ҳисобга олиш, суд ишлари ва бошқа
тақсимот натижасида олинган ҳар қандай тўловлар синдикат иштирокчилари
ўртасида мутаносиб равишда тақсимланиши лозим.

Кредиторнинг ҳуқуқини бериш имконияти.

Синдикатли кредит шундай

шаклланадики, кредиторлар ўз улушини иккиламчи бозорга қўйиш имкониятига эга
бўлиши керак. Синдикатли кредитлар кредитларни қарз олувчининг розилигисиз
учинчи шахсларга бериш механизмини назарда тутади, шундай қилиб, қарз олувчи
банк аввал синдикатда иштирок этганлиги ва ўз улушини берганлигини ҳамда янги
банк синдикатда иштирок этаётганлигини билмаслиги мумкин .

Халқаро синдикатли кредитлар қисқа ва ўрта муддатли ссудаларни ўзида

намоён этиб, улар одатда 5 ойдан 7 ойгача кейинчалик муддатини узайтириш
имконияти билан берилади. Кенг миқёсли ва катта харажат талаб этувчи лойиҳалар
учун кредитлашнинг максимал муддати 12 йилни ташкил этади. Бу шу билан
изоҳланадики, Синдикатли кредитлар уч ва олти ойлик депозитлар ҳисобига
берилади.

Холбуки, евродепозитлар бозоридаги шароитлар тез-тез ўзгараётган бўлса,

унга мос равишда кредитлаш шароитлари ҳам мунтазам равишда қайта кўриб
чиқилиши лозим. Ривожланаётган давлатларда эса, мазкур ҳолатларда кредитлаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

45

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

муддатлари 6 ёки 12 ойни ташкил этади. Мазкур муддатлар шундан келиб чиққан
ҳолда белгиланадики, кредит бераётган банклар ривожланаётган давлатлар ва ўтиш
иқтисодиёти бўйича хатарларни оширишни хоҳламайди.

Асосий Синдикатли маҳсулотларга қуйидагиларни келтириш мумкин:

-

активларни харид қилиш бўйича битимларни молиялаштириш;

-

қайта молиялаштириш;

-

лойиҳавий молиялаштириш;

-

активларни “LBO” молиявий дастакдан фойдаланган ҳолда сотиб олиш.

Бундан ташқари, Синдикатли кредитлашнинг қўшимча имкониятларини ҳам

алоҳида кўрсатиш мумкин:

-

бридж-молиялаштириш;

-

кредитни муайян траншлар орқали қарз олувчи томонидан белгиланган

босқичларга мувофиқ тарзда бериш;

-

қарз олувчининг молиявий киримини ҳисобга олувчи кредит бўйича асосий

қарздорликни тўлаб бериш жадвалини эгилувчан ҳолда тузиш;

-

муддатдан олдин қоплаш имконияти .

Синдикатли кредитларни таснифлашнинг турли белгилари мавжуд. Синдикатли

кредитлар вақт нуқтаи назардан мавжуд бўлиш давомийлигига кўра вақтинчалик
(одатда у ёки бу йирик битимни молиялаштириш учун) ва доимо фаолият кўрсатувчи
(қоидага кўра, валюта бозори ва сармоялар бозорида операцияларни амалга
ошириш) кредитларга бўлинади.

Бизга

маълумки,

синдикатли

кредитларни

таъминланганлигига

кўра

таъминланган ва таъминланмаган кредитларга бўлинади. Агарда кредит
таъминланган бўлса, қарз олувчига ликвид қарз ёки кафолат берилиши лозим,
таъминланмаган кредит эса фақатгина қатъий ишончлилик талабларига жавоб
берувчи юқори рейтингга эга компанияларга берилиши мумкин. Синдикатли
кредитлар очиқ (барча истак билдирган банклар таклиф этилади) ва клубли (муайян
банкларнинг чекланган доираси) кредитларга бўлинади.

Шуни таъкидлаш керакки, синдикатли кредитлар бозори бирламчи ва

иккиламчи бозорга бўлинади. Бирламчи бозорда синдикатнинг фаолияти битимни
тузишгача амалга оширилади. Бу ерда катта срмояга эга бўлган стратегик салоҳиятли
инвесторлар аниқ бир қарз олувчига зарур бўлган салоҳиятли ресурсли базасини
шакллантиради. Иккиламчи бозор кредитнинг улушини (ёки унинг бир қисмини)
майда инвесторлар (банклар, жамғармалар, шахслар)га тўлиқ беришни назарда
тутади. Майда инвесторлар кредитнинг муайян қисмини олиб, иқтисодиётнинг
инвестицияларга жозибадор тармоқларига кириш имконияти пайдо бўлади. Мазкур
дастакларнинг эгилувчанлиги ва қарз мажбуриятлари бозорининг ўхшаш
даражасининг улуши маблағларни инвестиция қилиш, янада кўпроқ даромад олиш
ва кредитлаш миқёсини оширишга имкон беради .

Синдикатли кредитлар бозори қарз олувчининг талабларига мос келиши учун

кўплаб молиявий дастаклардан фойдаланади:

1)

Муддатли қарз – бу муайян суммани қарз олиш бўлиб, у муайян санагача

тўлиқ тўланиши лозим. Кредитор шартномаси билан белгиланган муайян давр
мобайнида қарз олувчи бир марталик ёки траншлар орқали қарзни тўлаши мумкин.
Асосий қарзнинг қайтарилиши олдиндан келишилган жадвал (amortization loan)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

46

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўйича, охирги тўловни тўлаш муддатида бир марталик ҳолда (ballet loan) ёки ўсиб
борувчи тўловлар (ballon repayment) бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўз вақтида
ёки муддатдан олдин қопланадиган сумма қарз олувчига бундан буён берилмайди ,
бу муддатли кредитнинг револьвер кредитдан асосий фарқли жиҳати ҳисобланади.
Бундан ташқари, муддатли қарз мультивалютали бўлиши мумкин, бу эса қарз
олувчига қарзнинг валютаси даврий ҳолда ўзгартиришга имкон беради.

2)

Револьвер қарзи – бу ҳам муайян суммага ва муайян муддатга олинган қарз

ҳисобланади, бироқ мазкур ҳолатда қарз олувчи хоҳишга кўра бутун қарз суммасини
ёки унинг бир қисмини олиш, қайтариш ва яна олиш ҳуқуқини олади. Ҳар сафара
мазкур қарз бўйича навбатдаги траншни олганда қарз олувчи муайян дастлабки
шартларни бажариши лозим, чунки ҳар бир транш фоизли давр охирида тўланади,
ҳаттоки қарз олувчи ўз хоҳишига кўра мазкур қарзни такроран янги фоизли муддатга
олса ҳам. Кредитнинг тўлиқ қопланиши қарзнинг охирги тўлаш муддатидан кейин
амалга оширилиши мумкин эмас, аммо баъзида қарз суммасини тўлашда мунтазам
танаффуслар белгиланади ёки берилаётган маблағларнинг суммаси камайтирилади .

3)

Захира кредит линияси – бу револьвер қарзнинг бир тури бўлиб, унинг

асосий фарқи шундан иборатки, қарз олувчи кредитдан жамғариш учун
фойдаланмасдан, балки уни захира сифатида қолдиради. Демак, қарз олувчи
жамғаришни таъминлаш чун муқобил манбаларни топиши, масалан, қоғозларни
чиқариши лозим. Агар ушбу муқобил дастаклар бозорларидан бирида инқироз пайдо
бўлса, унда жамғариш учун захира кредит линиялари ҳисобига маблағлар жалб
қилинади.

Шуни тўғри тушуниш керакки, Синдикатли тарзда чиқарилган кредит банклар

қарз олувчига кредит бериш тўғрисидаги икки томонлама шартнома доирасида
келишилган таркиби ва мажбуриятлар тўпламидан кескин фарқ қилади. Синдикатли
кредитлашнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундан иборатки, ссуда синдикат, яъни
кредитни жойлаштириш учун бирлашган турли давлатлардаги банклар гуруҳини
(2тадан кам бўлмаган) ўзида намоён этувчи кредиторлар томонидан берилади.

Синдикатнинг ҳар бир аъзоси қарз олувчига ўз талабини қўяди. Аммо мазкур

кредит битта битимни имзолаш орқали расмийлаштирилади. Кредиторларнинг
синдикатга бирлашиш сабаблари турли хил бўлиши мумкин: айрим банклар шунчаки
талаб этиладиган маблағга эга бўлмаслиги ёки кредитлаш жараёнида вужудга
келаётган барча хатарларни ўз зиммасига олишни хоҳламаслиги ва уни бошқа
кредиторлар ўртасида тақсимлаш мақсадга мувофиқлиги ва ниҳоят, турли ҳолатлар
туфайли у шунчаки қарз олувчига ўзи тўлиқ кредитларни бериш фойдасиз эканлиги
деб ҳисоблаши мумкин.

Кредиторлар икки гуруҳга бўлиниши мумкин: етакчи ташкилотчилар,

менежерлар ёки агентлар сифатида фаолият кўрсатувчи битта ёки бир нечта
кредиторлар

бошчилигида

синдикатнинг

“катта”

аъзолари

ва

“кичик”

иштирокчилари. Синдикатнинг “катта” аъзолари синдикатнинг таркибини белгилаб
беради, кредит бўйича музокараларни олиб боради, “кичик” иштирокчиларни
қидириб топади. “Кичик” банклар кредиторларнинг иккинчи гуруҳини шакллантириб,
уларнинг таркиби ва сони кредитнинг миқдори, мураккаблиги ва баҳоланишига кўра
ўзгариши мумкин. Одатда синдикатда турли давлатлардаги 2тадан 30-40 кредит
институтлари иштирок этади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

47

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Синдикатнинг ташкилотчиларидан кейин кредитни тайёрлашда ташкилотчига

бевосита ёрдам кўрсатувчи ташкилотчининг ёрдамчиси туради. Улар банкларга
мазкур кредитлашда иштирок этишни таклиф этиб улар ўртасида ахборотни
тарқатади ҳамда қарз олувчига битимнинг олиб борилиши ҳақида хабардор қилади .

Синдикатни ташкил этишда банк-агенти алоҳида ўрин тутади, у банклар

гуруҳининг ишларини ташкил этади. Уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради,
қарз олувчи ва кредитлар ўртасида муносабатларни ўрнатади, битимларга ахборот
кўмагини амалга оширади, қарз олувчи томонидан ўз мажбуриятларини бажариш
устидан назоратни амалга оширади ва ҳ.к. Банк-агент мазкур иши учун агентлик
мукофотини олади. Банк-агенти сифатида ташкилотчининг ўзи ёки унинг шуъба
тузилмаларидан бири иштирок этиши мумкин.

“Кичик” банклар учун синдикатда иштирок этиш бир нечта сабаблар бўйича

фойдали бўлиши мумкин: одатда уларнинг бозордаги ўрни айрим битимларни
мустақил тарзда молиялаштириш учун етарли эмас, уларнинг ихтисослашуви
географик соҳаси ёки иқтисодиётнинг тармоғи билан чекланиши мумкин. Бундан
ташқари, улар мижоз уларни кейинги сафар ҳам янада кўп фойда берадиган битимда
иштирок этишга таклиф этади, деб умид қилади.

Кредитор томонидан қўйилган сумма қанчалик юқори бўлса, унинг иштирок

этиши учун бериладиган қўшимча мукофот шунчалик юқори бўлади (Participation fee).

Агар қарз олувчи Синдикатли кредитлашга илк бор кирадиган бўлса ва шунга

мос равишда унда мазкур битимларни ташкил этишда зарур тажрибага эга бўлмаса,
ушбу ҳолатда қарз олувчи молиявий маслаҳатчи (Financial Adviser) хизматларидан
фойдаланиши мумкин. Молиявий маслаҳатчилар кредит жараёнининг барча
босқичларида ёрдам ва кўмак кўрсатмоқда, кредит қийматининг пасайишига ва қарз
олувчининг манфаати томонига юридик ҳужжатларнинг сифатини оширишга
кўмаклашмоқда.

Кредит маблағларининг якуний қиймати комиссиянинг суммаси, банк маржаси

ва кредит бўйича фоиз ставкаси билан шартланади. Кредит ставкасини
шакллантиришнинг бир нечта услублари мавжуд. Ташкилотчилар гуруҳи кредит
бўйича фоизлар миқдори учун юқори чегарани қўйиши мумкин. Мандат ва бошқа
ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида муайян миқдорлар кўлами белгиланиши мумкин,
сўнг эса бевосита кредиторларнинг талабномалар китобини шакллантириш
жараёнида қайта обуна бўлишига кўра ўрта ёки энг юқори ставка шаклланади. Битим
жараёнида кредит бўйича фоизлар ўзгариши мумкин, аммо бу ҳолда мазкур ҳолат
ҳужжатларда қайд этилади. Бундан ташқари, сузувчи ставка ҳам қўлланилиши
мумкин. Қарз олувчи мазкур ставкага унинг кредит рейтинги ошадиган ҳоллардагина
рози бўлади, шунда шартномада ставканинг миқдори қарз олувчининг рейтингдаги
ўрнига нисбати кўрсатилади: рейтинг яхшиланса ставка пасаяди ва аксинча.
Кредитлар бўйича фоизлар миқдорини шакллантиришнинг яна бир варианти
қўлланилади: ставка қарз олувчи фаолиятининг қандайдир кўрсаткичларига боғлиқ
бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунда сузувчи фоиз ставкасидаги кредитлар кенг тарқалган.
Одатда асос сифатида LIBOR (London Inter-Bank Offering Rate) ставкаси миқдори

олиниб, унда кредит битимида конкрет банк кўрсатилади. Одатда фоиз ставкаларини
қайд этиш аввал келишилган банклар томонидан муайян вақтга қадар олти ойлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

48

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

LIBOR банклараро котировкаси бўйича амалга оширилади. Кредит бўйича номинал
фоиз ставкаси базавий мўлжал ставкаси ва банк маржасини қўшиш йўли билан
ҳисобланади. Маржанинг миқдори бир қатор омиллар: қарз олувчининг молиявий
ҳолати, қарзнинг тавсифи, айни дамдаги бозор конъюнктураси ва ҳ.к.лар таъсирида
шаклланади.

Масалан, кредитнинг муддати қанчалик узоқ бўлса, маржанинг қиймати

шунчалик юқори бўлади, чунки фоиз ставкасининг узоқ муддатли ўзгаришида ва
шундан келиб чиққан ҳолда банклар учун операцияларнинг даромад келтиришида
ноаниқлик мавжуд. Айрим қарз олувчилар ўзининг салоҳиятли кредиторларига
тўловга қобилиятли эканлигини ишонтириш учун кичик маржа, бироқ катта
комиссияни тўлашни афзал кўради. Қарз олувчи бундай шаклдаги нарх шаклланиши
шароитида берилган кредит бўйича фоиз ставкасини тартибга солишнинг уч ва олти
ойлик даври ўртасида танлаб олиш имкониятига эга.

Тадқиқотимизнинг таҳлиллар қисмида мамлакатимизда ва халқаро синдикатли

кредитлар бозорида кредитлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини қиёсий тадқиқ
этган ҳолда, ушбу йўналишда Республикамизда бир қатор муаммоларнинг
мавжудлигини аниқладик. Хусусан:

1. Тижорат банкларининг инвестицион кредитлар бериш салоҳиятини ошириш

муаммоси.

Муаммонинг моҳияти шундаки, тижорат банкларининг узоқ муддатга миллий

ва хорижий валюталардаги ресур базасининг заифлиги ҳамда активлар ва пассивлар
ўртасидаги номутаносибликнинг яъни узоқ муддатли депозитларнинг етишмаслик
муаммосининг мавжудлиги.

2. Тижорат банкларида синдикатли кредитлаш тизимида рискларни бошқариш

самарадорлигининг паст эканлиги.

Тижорат банкларининг синдикатли кредитлари бу асосан инвестицион

кредитларлари бўлиб, улар юқори рискли ҳисобланиб, уларни бошқариш
самарадорлигининг пастлиги тижорат банкларининг молиявий барқарорлигига ва
кредитлаш салоҳиятига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Шу сабабли,
тижорат банкларининг юқори рискли инвестицион операцияларини тартибга солувчи
иқтисодий меъёрлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш муҳим
аҳамият касб этади.

3. Тижорат банкларига инвестицион лойиҳалар бўйича мижозлар томонидан

тақдим этилаётган бизнес - режаларнинг мукаммал ишланмаганлиги ва уларнинг
банклар томонидан етарли даражада таҳлил этилмаётганлиги ҳамда кредит
шартномаларини тузишдаги камчиликларнинг мавжудлиги.

Банклар кредитни расмийлаштириш жараёнида ҳам, кредит маблағидан

фойдаланиш жараёнида ҳам, асосий эътиборни қарздор томонидан тузилган бизнес
режани таҳлил этиш ва таҳлилни давом эттиришга қаратишлари зарур. Лекин, бизнес
- режаларга кредитор томонидан ҳам, қарз олувчи томонидан ҳам, кредит амалиёти
учун талаб этиладиган расмий бир ҳужжатдек ёндашилади. Ҳолбуки, айнан бизнес-
режа мижознинг маблағларидан фойдаланиш стратегиясини белгилаб берувчи
муҳим

бир

ҳужжатдир.

Лекин,

банкларда

бизнес-режалар

кредитни

расмийлаштириш давридагина ўрганиб чиқилади, ўрганилганда ҳам бизнес-режадаги
охирги натижанинг ижобий эканлиги, яъни мазкур фаолият натижасида олинадиган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

49

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фойда қисмигина банкларни қизиқтиради. Ваҳоланки, кредит олишни мақсад қилиб
олган мижоз албатта фаолият натижасида олинадиган фойда миқдорини шундай
даражага етказиб ҳисоблайдики, натижада, банк учун қарздор томонидан кредитни
қайтариш хавфи йўқдай туюлади. Шунинг учун ҳам, бизнес-режалар мижозлар
томонидан деярли бир-бирига ўхшаш ҳолатда тузилмокда. Муаммоли кредитлар
тарихи таҳлил этилганда, аксарият ҳолларда бизнес-режаларнинг расмиятчилик
учунгина тузилганлигининг гувоҳи бўламиз. Ҳолбуки, банклар томонидан мижознинг
кредит маблағидан фойдаланиш жараёнини ўз ичига олган бизнес - режаси асосида
хўжалик фаолиятининг доимо таҳлил этиб борилиши кредитларни ўз вақтида ва
тўлиқ қайтаришнинг гаровидир. Расмиятчилик учун тузилаётган бизнес-режаларни
таҳлил этиш жараёнида уларнинг қай даражада иқтисодий саводсизлик оқибатида
тузилганлигининг гувоҳи бўламиз.

4. Маҳаллий банкларимизнинг халқаро синдикатли бозордаги инвес- тицион

лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этмаслиги ва кредитлашнинг бу тури
бўйича тажрибаларининг етишмаслиги ҳамда хорижий банклар билан етарли
даражада ўзаро хамкорликларнинг йўлга қўйилмаганлиги мамлакатимиздаги
йирик лойиҳаларга уларнинг маблағларини жалб этишга тўсқинлик қилмоқда.

5. Синдикатли кредитлашни самарали амалга ошириш учун меёрий - хуқуқий

базанинг етарли эмаслиги, ушбу кредитлаш тизимидан фойдаланиш имкониятини
чекламоқда. Ҳозирда биргина Марказий банк йўриқномаси мавжуд бўлиб, бу
ҳужжат кўпгина хуқуқий масалаларни ечимини топишга ёрдам бера олмаяпти.

6. Синдикатли кредитлашда Ҳукуматнинг кафолати асосида жалб этилган

инвестицион кредитлардан фойдаланиш самарадорлигининг паст эканлиги.

Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлар таҳлили шуни кўрсатдики,

аксарият ҳолларда мижозларга кредитлар ажратишда техник иқтисодий асослар ва
банк хулосаларида кутилган натижаларга эришилмаган. Шунингдек, экспортга
мўлжалланган лойиҳаларнинг аксарияти бўйича ишлаб чиқарилиши лозим бўлган
маҳсулотларни тақсимлаш муаммоси юзага келганда, аксарият ҳолларда бу экспорт
учун ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулотни битта чет эл корхонаси (кўп
ҳолларда корхона таъсисчилари) сотиб олишни ўз бўйнига олган. Кейинчалик,
лойиҳани амалга ошириш учун банк томонидан кредит ажратилиб, корхона ишга
тушгандан сўнг, ушбу буюртмачи корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб
олиш тўғрисидаги мажбуриятини бажармайди ва бунинг натижасида бутун лойиҳа
барбод бўлади.


Хулоса ва таклифлар

Олиб

борилган

тадқиқотларимиз

асосида

таъкидлашимиз

лозимки,

инвестицион лойиҳаларни Синдикатли кредитлаш механизми ривожланаётган
мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатишда жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки
муваффақиятли фойдаланмоқда.

Синдикатлашмоқ, синдикат тузиб бирлашмоқ маъносини билдириб,

инвестицияларни молиялаштириш тизимида йирик инвестиция лойиҳаларини
биргаликда молиялаштиришни ташкил этиш усуллари очиб берилган. Инвестиция
лойиҳаларини молиялаштиришда синдикатли кредитнинг асосий хусусияти шундай
иборатки, бунда бир неча кредиторларнинг мавжудлиги, молиялаштириш учун


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

50

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

берилган кредит суммаси ва у билан боғлиқ рискларнинг иштироки кредиторлар
(банклар) ўртасида тақсимланишидадир. Мамлакатимизда Синдикатли кредитлаш
тизими жуда ҳам заиф бўлиб, бунга юқоридаги бир қатор муаммоларнинг
мавжудлиги сабаб бўлмоқда.

Ушбу муаммоларни ҳал этилиши Республикамизда синдикатли кредитлаш

тизимининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга олиб келади.


Фойдаланилган адабиётлар

1.

Armstrong J. The syndicated Loan Market: Dewelopments is in the North

American Context.// Bank of Kanada Working Paper 2003-15, June 2003.

2.

Грязновой А.Г. д.э.н. проф, под редакцией коллектива авторов под общей

редакцией Финансово-кредитный энциклопедический словарь, М.: “Финансы и
статистика”, 2002, 418, 886 с.

3.

Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицяларни молиялаштириш масалалари .-Т: Молия

нашриёти, 2003 йил 332 бет

4.

Довгялло М.В., Синдицированное кредитование, -М.: Фонд “Институт

экономики города”, 2000-с.6.

5.

C. Pass, D. Lowes, A. Pendleton, L. Chadwick. Collins Dictionary of Business-

Harper Collins Publishers, 3

rd

Edition, 2000.- P.430

6.

Каримов Н.Ғ. Иқтисодий интегратсиялашув шароитида инвестициялар

фаолиятининг молиялаштиришнинг бозор механизимларини жорий этиш
масалалари. Т “Fan va texnalogiyalari”2007

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 16

июлдаги 15/4-сонли қарори билан тасдиқланган “Тижорат банклари томонидан
йирик инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашни амалга ошириш тартиби
тўғрисида”ги низом.

Библиографические ссылки

Armstrong J. The syndicated Loan Market: Developments is in the North American Context.// Bank of Kanada Working Paper 2003-15, June 2003.

Грязновой А.Г. д.э.н. проф, под редакцией коллектива авторов под общей редакцией Финансово-кредитный энциклопедический словарь, М.: “Финансы и статистика", 2002, 418, 886 с.

Гозибеков Д.Г. Инвестицяларни молиялаштириш масалалари .-Т: Молия нашриёти, 2003 йил 332 бет

Довгялло М.В., Синдицированное кредитование, -М.: Фонд “Институт экономики города", 2000-с.б.

С. Pass, D. Lowes, A. Pendleton, L. Chadwick. Collins Dictionary of Business-Harper Collins Publishers, 3rd Edition, 2000.- P.430

Каримов H.F. Ицтисодий интегратсиялашув шароитида инвестициялар фаолиятининг молиялаштиришнинг бозор механизимларини жорий этиш масалалари. Т “Fan va texnalogiyalari"2007

Узбекистон Республикаси Марказий банки бошцарувининг 2005 йил 16 июлдаги 15/4-сонли карори билан тасдикланган “Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойихдларини синдикатли кредитлашни амалга ошириш тартиби тугрисида"ги низом.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов