Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгилаб ўтилган. Жазони ижро этиш муассасаларида муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан ижтимоий реабилитация дастурларининг бир кўриниши сифатида таълим олиш имкониятини янада кенгайтириш мазкур кафолатларнинг амалдаги исботи бўлиб хизмат қилади.