Кишилик тарихида тош давридан бошлаб инсоният ҳаётида иқтисодий ва маданий ривожланишлар бўлган. Қадимги тош даври аҳолиси асосан тоғ ён бағирлари, сой жарликларнинг ёқалари ва сув ҳавзаларида истиқомат қилишган. Бунинг сабаби эса бундай жойларда табиат ҳайвонот дунёсига бой бўлиб ов қилиш учун жуда қулай бўлган. Бухоро воҳаси айниқса, воҳанинг шарқий қисмлари тош даврларидан бошлаб ибтидоий овчиларнинг диққат марказида бўлди.