Болалар ўртасида нафас олиш аъзолари касалликлари кўп учраши туфайли уларни олдини олиш ва кечишини енгиллаштириш масаласи педиатрия фани ва соғлиқни сақлаш тизимининг олдида турган йирик муаммолардан бири хисобланади. Муаммони тиббий ижтимоий ахамияти шундаки-касаллик тез-тез такрорланиб туриши натижасида иммун тизими холатининг заифлашиб кетиши ва кўп холларда касалликни сурункали шаклига ўтиб кетишга олиб келиши билан тушунтирилади