Навоийшунослик тарихида ўтган асрнинг 60-йиллари қўлёзма манбаларни ўрганиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларига эътибор сиёсий талаб даражасида кўтарилганлиги билан ажралади. Бу давр навоийшунослиги шоир ижодини муҳим ва долзарб муаммолар бўйича тадқиқ этиш босқичига кўтарила борди. Навоийшуносликда янгича тамойилларнинг ривож топиши шоир ижодини ўрганишда турли йўналишдаги илмий-эстетик таҳлиллар кўпая борганлиги, илмий мақола, монографиялар билан бирга илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши кенгайганлиги ҳамда навоийшунослик ишлари кўплаб олимлар томонидан махсус тадқиқ этила бошланганлиги билан аҳамият касб этади. Ушбу монографияда навоийшунос, матншунос олима Суйима Ғаниеванинг тадқиқот усуллари ва мезонлари тадқиқ этилган.
Монография адабиётшунос олимлар, олий ўқув юртининг ўзбек филологияси талабалари, магистрантлар ҳамда Суйима Ғаниева илмий фаолияти билан қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.