Мақолада шеърий санъатлар, ўзбек адабиётидаги мувашшаҳ
асарлар, шунингдек, Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги мувашшаҳ ҳақида сўз боради. Мувашшаҳ ўзбек мумтоз шеъриятида кенг тарқалган шеърий санъатлардандир. Ижоди ўрганилаётган шоирнинг адабий
давраси, яқин дўстлари ким бўлганини ўрганишда мувашшаҳлар муҳим манба бўлиши мумкин