Ўзбек мумтоз шеъриятида мувашшаҳ санъати

CC BY f
179-182
35
7
Поделиться
Муйдинова, А. (2022). Ўзбек мумтоз шеъриятида мувашшаҳ санъати. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 179–182. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5527
Арофатой Муйдинова, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

Гуманитар фанлар факультети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси ўқитувчиси

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада шеърий санъатлар, ўзбек адабиётидаги мувашшаҳ асарлар, шунингдек, Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги мувашшаҳ ҳақида сўз боради. Мувашшаҳ ўзбек мумтоз шеъриятида кенг тарқалган шеърий санъатлардандир. Ижоди ўрганилаётган шоирнинг адабий давраси, яқин дўстлари ким бўлганини ўрганишда мувашшаҳлар муҳим манба бўлиши мумкин


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

179

ЎЗБЕК МУМТОЗ ШЕЪРИЯТИДА МУВАШШАҲ САНЪАТИ

Арофатой Муйдинова –

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика

институти Гуманитар фанлар факультети Ўзбек адабиётшунослиги

кафедраси ўқитувчиси

Аннотация:

Мақолада шеърий санъатлар, ўзбек адабиётидаги мувашшаҳ

асарлар, шунингдек, Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги
мувашшаҳ ҳақида сўз боради. Мувашшаҳ ўзбек мумтоз шеъриятида кенг
тарқалган шеърий санъатлардандир. Ижоди ўрганилаётган шоирнинг адабий
давраси, яқин дўстлари ким бўлганини ўрганишда мувашшаҳлар муҳим манба
бўлиши мумкин.

Калит сўзлар:

шеърий санъат, мувашшаҳ, тавшиҳ, ғазал, қитъа,

мухаммас, тазмин.

Annotation:

The article talks about poetic arts, muwashshah works in Uzbek

literature, as well as muwashshah in Persian-Tajik language dedicated to Alisher
Navoi. Muwashshah is one of the most common poetic arts in Uzbek classical poetry.
The literary circle of the poet whose creativity is being studied, the muwashshahs can
be an important resource in studying who their close friends are.

Keywords:

poetic art, muvashshah, rabbit, gazelle, continent, muhammas,

tasmin.


Маълумки, мумтоз шеъриятда нутққа безак берувчи санъатларга алоҳида

эътибор берилган. Чунки шеър бадиий ҳодиса бўлиши учун шакл ҳам, мазмун
ҳам гўзал бўлмоғи талаб этилади. Шунинг учун адабиётшуносликда шеърий
санъатлар махсус ўрганилган ва бир қанча рисолалар яратилган. Шундай
шеърий санъатлардан мувашшаҳ санъати ҳақида тўхталмоқчимиз.

Мувашшаҳ арабча “зийнатламоқ” маъносини ифодалайди. Мувашшаҳ

жанр эмас, шеърий санъатлардан бири, шунинг учун мумтоз шеъриятда ғазал,
мухаммас, мураббаъ, мусамман, мустаҳзод, маснавий, қитъа, рубоий, фард каби
жанрларда яратилган. Мувашшаҳ

шеърнинг ҳар бир мисра, байт ёхуд

бандининг бошланиш ҳарфларидан бирор нарса ёки кишининг номи келиб
чиқади. Айрим мувашшаҳларда исм мисралар таркибидаги сўзлар орасига
яширинган бўлади. Бундай ҳолда мувашшаҳ муаммо усулида ечилади.

Мувашшаҳ хусусида академик Азиз Қаюмов қуйидагича фикр билдирган:

“Мувашшаҳ –

ғазалда келтирилган сифатлашлар, шоирона тасвирлар кўпроқ

шарқ адабиётига хос анъанавий характерга эга. Мувашшаҳ шоир маҳоратининг
бир намойиши” [7,45]. Ҳақиқатан ҳам мувашшаҳ шоирдан жуда катта маҳорат
талаб қиладиган нозик санъат, чунки келтириб чиқариш кўзда тутилган исм
мисра ёки байтни маълум бир ҳарф билан бошлашни талаб этади. Бу эса мисра
ёки байтни мазмун ифодаси учун энг мақбул сўз билан эмас, чиқариладиган
исмга мос сўз билан бошлашни тақозо қилади. Шундай экан, мувашшаҳ юксак
маҳорат ва дид билан қўллансагина, шеърга зеб бўлади, акс ҳолда, у шеърнинг
бадиий савиясини тушириб юбориши ҳам мумкин [8, 298].


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

180

Мақсуд Шайхзода, Азиз Қаюмов, Шариф Юсупов, Қўлдош Пардаев

сингари олимларнинг бу мавзуга оид тадқиқотлари мувашшаҳнинг ўзига хос
хусусиятларини ёритгани, унга доир мунозараларга ойдинлик киритгани
жиҳатидан аҳамиятлидир.

Мувашшаҳнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Рус

шарқшуноси И.Ю.Крачковскийнинг ёзишича, мувашшаҳ, унинг шакли ва
муайян тартибда тузилиши борасидаги фикрлар Х асрда Арабистонда яшаб
ижод этган шоир Муқаддам ибн Муъафа ал-Кабрий қаламига мансуб.

Мувашшаҳ адабиётларда

тавшиҳ

санъати

деб ҳам аталади. XV асрда яшаб

ижод этган олим Атоуллоҳ Ҳусайний ўзининг “Баъдойиъ – ус санойиъ” асарида
шундай ёзади: “Тавшиҳ ажам шуароси наздида андин ибораттурким, шоир
мисра ёки байтларнинг бошида ё аларнинг ўртасида бир неча ҳарф ёки бир неча
сўз келтирурким, ул ҳарф ёки сўзларни жамъ қилинса, бир исм ё бир лақаб ё
бир мисра ё бир байт бўлур ёки анга ўхшаш бир нима ҳосил бўлур ва бу
санъатни ўз ичига олған шеърни мувашшаҳ дерлар... [2, 85]” Олим бунга мисол
қилиб Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги қуйидаги қитъани
келтиради:

Иззату давлат,

илоҳий

, бод бо фатҳу зафар,

Шаҳриёр-и мулк-и донишро

ҳамеша

бешумор!

(Илоҳим, илм мулкининг шаҳриёрига ҳамиша ҳисобсиз фатҳу зафар билан

иззату давлат келсин.)

Лутф кун дар зилл-и шаҳ, ё раб,

бидораш

то магар

Ёбад оромиш

ба иззу

адл-и эшон рўзгор.

(Ё раб, лутф қил, уни шоҳ соясида сақла, токи уларнинг қудрату адлидан

замона тинч бўлсин!)

Ё раб, эҳсон кун

ба фазилат

давлат-и уқбо, ки ў

Расм-и эҳсон кард дар дунё

ба давлат

ошкор.

(Ё раб, фазлинг билан унга охират давлатини эҳсон қил, чунки у давлатга

бу дунёда эзгулик расмини бунёд қилди.)

Мазкур қитъанинг биринчи мисраларнинг бошидағи ҳарфларни жамъ

қилинса, Али ҳосил бўлур, иккинчи мисраларнинг олдидағи ҳарфларни жамъ
қилинса, шер ҳосил бўлур. Биринчи мисраларнинг ҳашвидағи сўзларни жамъ
қилинса, қуйидағи мисра ҳосил бўлур:

Илоҳий бидораш ба фазилат.
(Илоҳий, уни фазлингда тут.)

Иккинчи мисраларнинг ҳашвидағи сўзларни жамъ қилинса, қуйидағи

иккинчи мисра ҳосил бўлур:

Ҳамеша ба иззу ба давлат
(Ҳамиша қудрату давлатда.)

Агар сўзларни мисра ва байтларнинг тартиби била жамъ қилсалар, ушбу

байт ҳосил бўлур:

Илоҳий ҳамеша бидораш
Ба иззу ба фазилат ба давлат[2,85].
(Илоҳий, ҳамиша тут ани
Қудрату фазлингда, давлатда)[2,320].


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

181

Шоир тавшиҳ санъатига батафсил тўхталиб, унинг барча турларига қатор

мисоллар келтиради ва тавшиҳни кўпинча қасидада қитъа шаклида
қўлланишини таъкидлайди. Шунингдек,

тавшиҳ

сўзининг луғавий маъносини

ҳам изоҳлайди: “Тавшиҳ луғатта вишоҳ, яъни бўюнбоғни бировнинг бўйниға
илмактур. Шеърға ҳарф ёки сўзларни киритмак анга ўхшағани учун бу маънода
анга тавшиҳ деб ном қўюптурлар”[2, 87].

XV асрда Хожа Савожий, Мавлоно Котиб, Мавлоно Али Шерозий каби

Ҳирот адабий муҳитининг етакчи шоирларининг яратган катта-кичик
қасидалари ҳам мувашшаҳ шаклида ёзилган.

XV аср адабиётининг яна бир улкан шоири ва алломаси Шайх Аҳмад

Тарозий ҳам ўзининг “Фунуну-л-балоға” асарида мувашшаҳни махсус санъат
сифатида тилга олади ва шундай таърифлайди: “…шеърнинг аввалғи
ҳарфларини териб олсалар ё ўртадаги ҳарфларини олиб жам қилсалар... (исм
пайдо) бўлур. Шеърнинг бир мисраси ҳарфларида ҳам исм музайян бўлиши
мумкин”[5, 125]. Худди шундай бир мисра таркибидаги сўзларнинг биринчи
ҳарфлари жамланса, исм ҳосил бўладиган турини Алишер Навоийнинг “Фарҳод
ва Ширин” достонида Фарҳодга исм берилишида ҳам учратишимиз мумкин:

Бу навъ эрмас, ато қўймоди отин
Ки, кўргач ишқ анинг рокиза зотин,
Анга фарзона Фарҳод исм қўйди,
Ҳуруфи маъхазин беш қисм қўйди:

Ф

ироқу

р

ашку

ҳ

ажру

о

ҳ ила

д

ард,

Бирор ҳарф ибтидодин айлабон фард.
Борин устоди ишқ этгач мураккаб,
Тараккубдин бу исм ўлди мураттаб”[1,70].
Кўринадики, Алишер Навоий ҳам бу санъатга беэътибор бўлмаган,

аксинча, унинг бетакрор намуналарини яратган.

XV аср ўзбек шеъриятида мувашшаҳнинг мисралар ичида қизил сиёҳ

билан ажратиб ёзилган сўзларни жамланганда бир ёки бир неча байт шеър
пайдо бўладиган туридан кенг фойдаланилган бўлса, ХIХ асрнинг иккинчи
ярми – ХХ аср бошлари адабиётида эса кўпроқ ҳар бир мисра, байт ёхуд
бандининг бошланиш ҳарфларидан ном келиб чиқадиган туридан
фойдаланилган. Бу даврда мувашшаҳчилик анъанаси жуда кенг оммалашган.
Феруз, Камий, Мискин, Ҳазиний, Муқимий, Фурқат каби улуғ шоирлар
мувашшаҳчиликда шуҳрат қозонишган.

Хуллас, мувашшаҳларни ўрганиш шоирлар адабий-эстетик оламини

ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, уларни илмий асосда ўрганиш
адабиёт тарихининг қоронғи жиҳатларини ёритишда муайян даражада хизмат
қилади.

Адабиётлар:

1. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. 8-том, Хамса,

Фарҳод ва Ширин. – Тошкент, Фан, 1991.

2. Атоуллоҳ Ҳусаиний. Бадойиъу-с-санойиъ. – Тошкент, “Ғафур Ғулом

номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти”, 1981.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

182

3. Жўрабоев О. Ҳазиний тўра. – Тошкент: Фан, 2007.
4. Пардаев Қ. Муқимий шеърияти: матн тарихи, таҳрири ва талқини. –

Тошкент: “Муҳаррир” нашриёти, 2019.

5. Шайх Аҳмад ибн Худойдод Тарозий. Фунуну-л-балоға. – Тошкент,

Хазина, 1996.

6. Юсупов Ш. Тарих ва адаб бўстони. – Тошкент: Маънавият, 2003.
7. Қаюмов А. Шеърият жилолари. – Тошкент: Ўқитувчи, 1997.
8. Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –

Т.: Академнашр, 2010.

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. 8-том, Хамса, Фарҳод ва Ширин. – Тошкент, Фан, 1991.

Атоуллоҳ Ҳусаиний. Бадойиъу-с-санойиъ. – Тошкент, “Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти”, 1981.

Жўрабоев О. Ҳазиний тўра. – Тошкент: Фан, 2007.

Пардаев Қ. Муқимий шеърияти: матн тарихи, таҳрири ва талқини. – Тошкент: “Муҳаррир” нашриёти, 2019.

Шайх Аҳмад ибн Худойдод Тарозий. Фунуну-л-балоға. – Тошкент, Хазина, 1996.

Юсупов Ш. Тарих ва адаб бўстони. – Тошкент: Маънавият, 2003.

Қаюмов А. Шеърият жилолари. – Тошкент: Ўқитувчи, 1997.

Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. – Т.: Академнашр, 2010

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов