Буйрак функциясини баҳолашда экскретор урография усули ёрдамида, қон томирлар патологияларини аниқлашда РДУТТ, сийдик йўллари ва сийдик қопи патологияларини аниқлашда эса экскретор урография ва цистография усуллари етарли маълумот беради. Ташхис қўйишда қўлланиладиган текширишлар кетма-кетлигини сақланган ҳолда, нур диагностикаси усулларини қўллаш сийдик айирув тизими нуқсонларини эрта аниқлашда РДУТТ усули бошқа усулларга қараганда ноинвазивлиги, кам ҳаражатлилиги ва динамикада кузатув олиб борадиган усулдир.