Жаҳонда таълим соҳасида интеграциялашув кечаётган бир вақтда мактабгача таълимда сифатни ошириш ва тизимни ягона стандартларга мувофиқ ташкиллаштириш жуда муҳим ҳисобланади ва унга катта эътибор қаратилмоқда. Ривожланган давлатлар амалиётида болани таълим тарбия жараёнига тайёрлаш, жисмоний ривожлантириш масалалари етакчи олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказларининг бош оъбектига айланиб, халқаро тажрибалар оммалаштирилмоқда.