Ушбу мақола рецидив жиноят бўйича жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган бўлиб, унда рецидив жиноят тушунчасига оид назарий қарашлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга муаллиф томонидан рецидив жиноят учун жазо тайинлашнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Мақолада амалдаги жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақола доирасида жиноят ва бир неча жиноят содир этиш ва унинг асослари, шунингдек олимларнинг бир неча жиноятлар учун жазо тайинлаш бўйича назарий қарашлари тадқиқ этилган. Мақола сўнгида муаллиф томонидан ушбу соҳада жиноят қонунини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган