Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 171 ~
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-
ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
Саманов Абдурашид Андамович
Тошкент давлат техника университети доценти
Аннотация:
Ушбу мақолада мамлакатимизда мехнат бозорининг ҳозирги
кундаги холатининг тахлили ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
келтирилган. Тадқиқотнинг мақсади – мехнат бозорини иқтисодий-ижтимоий
асослаш орқали миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва унга таъсир этувчи
омилларни амалиётга жорий қилиш мумкин бўлган устувор йўналишлар
таклиф этилган.
Калит сўзлар:
мехнат бозори, ақлий қобилият, тадбиркорлик, касбий
даража, ялпи ички маҳсулот, ишчи кучи, ресурслар, капитал.
Annotationt
: his article presents the analysis of the current state of the cocktail
market in our country and the priority directions for its development. The purpose of
the study is to develop the national economy through the economic and social
justification of the cocktail market and to put the factors affecting it into practice.
Key words:
labor market, mental abilities, entrepreneurship, professional level,
gross domestic product, labor force, resources, capital.
Кириш.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида меҳнат тўғрисидаги
назарий
ва
амалий
тасаввурларни
ўзгартириб,
жамият
фаолияти
ривожланишининг мутлақо янги асослари ишлаб чиқилишини тақозо этмоқда.
Шу билан биргаликда меҳнат муносабатларида ҳам туб ўзгаришлар рўй бериб,
аҳолини иш билан таъминлаш бозор тамойиллари асосида амалга оширила
бошланди.
Жамиятнинг ялпи миллий маҳсулоти ҳисобига ишлаб чиқаришнинг
моддий ашёвий омиллигига эмас, балки шахсий омили - иш кучи, жамиятнинг
асосий ишлаб чиқарувчи кучи ҳам такрор ҳосил этилади ва сифат жиҳатдан
анча юқори даражада такрор юзага чиқарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 18 миллион кишидан ортиқ бўлган 18−30
ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз ёки 844 минг нафарни ташкил
этишини маълум қилди. 2021 йилда 500 минг нафар ёшлар касб-ҳунар ва
тадбиркорликка ўқитилади. Ёшлар муаммолари бўйича ишлар иккита муҳим
йўналишда ташкил қилиниши зарурлигини кўрсатиб ўтди. Биринчиси — ёшлар
тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг
бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси — ёшларнинг бўш вақтини мазмунли
ташкил этиш. [1]
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 172 ~
Иш кучини такрор ҳосил қилиш инсоннинг жисмоний кучлари ва ақлий
қобилиятларини узлуксиз қайта тиклаб ва таъминлаб туриш, уларнинг меҳнат
малакасини муттасил янгилаб ва ошириб бориш, умумий билим ва касбий
даражаси ўсишини таъминлаш демакдир.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
Иқтисодиёт таълимотида моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатишнинг икки таркибий қисми – моддий ресурслар ҳамда меҳнат
ресурслари фарқланади.[2] С.Фишер, Р.Дорнбуш, Р.Шмалензи капитал ва ер
ресурсларини моддий бойликлар, ишлаб чиқаришнинг ашёвий омиллари, деб
ҳисоблашади
45
.
К.Р.Макконнелл ва С.Л.Брюларнинг фикрига кўра эса иқтисодий
ресурслар моддий ва инсон ресурсларидан иборатдир. Моддий ресурслар - ер ва
капитал, инсон ресурслари - меҳнат ва тадбиркорлик қобилиятидир
46
[3]
ХХ аср бошларида иш кучини қайта ҳосил қилиш жараёни
кўрсаткичларини баҳолаш мақсадида “меҳнат ресурслари” атамаси муомалага
киритилди. Бугунги кунда меҳнат ресурслари дейилганда одатда меҳнатга
лаёқатли аҳоли тушунилади. Иқтисодчи олимлар П.Э. Шлендер ва
Ю.П.Кокинларнинг фикрича: “Меҳнат ресурслари категорияси “аҳоли” ва
“жамланма иш кучи” иқтисодий категориялари оралиғида жойлашган бўлиб,
уларни ўзида мужассамлаштирган. Меҳнат ресурслари – аҳолининг меҳнатга
лаёқатли қисми бўлиб, улар жисмоний ва интеллектуал қобилиятлари орқали
моддий бойлик ишлаб чиқаради ва хизматлар кўрсатади”
47
. [4]
Н.А.Волгин, Ю.Г.Одеговлар эса: “Меҳнат ресурслари – жамиятнинг ва
бутун ижтимоий фаол аҳолининг меҳнатга бўлган ялпи қобилиятларини акс
эттиради. Жамиятнинг ва минтақанинг меҳнат ресурслари демографик,
тармоқлараро кўрсаткичлар ва касб-малака тузилмаси орқали тавсифланади”
48
,
деб ҳисоблашади. [5]
А.Смит бу таснифга қўшимча равишда “иқтисодий одам” атамасини ҳам
киритган. Унинг фикрига кўра, “иқтисодий одам” ўз шахсий манфаати ва
мақсадини кўзлаб, турмушини яхшилашга интилади. [6]
Б.М.Генкин иш кучига қуйидагича таъриф беради “Иш кучи дейилганда
инсоннинг меҳнатга қобилияти, яъни ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин
бўлган унинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини тушуниш қабул
45
Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика/ Пер. с англ. со 2-го изд. –М.: Дело ЛТД. 1995. –с.323.
46
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 т./ Пер. с англ. 2-е изд. Т.1. –
М.: Республика, 1992. –С.37.
47
Экономика труда: Учебник. / под ред. П.Э. Шлендера и Ю.П.Кокина. –М.: Юрист. 2002. -.75 б.
48
Экономика труда (социально-трудовые отношения): Учебник. / Под ред. Н.А.Волгина, Ю.Г.Одегова. –М.:
Экзамен, 2006. – 35 б.
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 173 ~
қилинган. Амалда иш кучи, қоида бўйича, соғлиқ, таълим ва касб маҳорати
кўрсаткичларида ифода этилади”
49
. [7]
Д.Рикардо ва Т. Мальтусларнинг концепцияси иш ҳақини яшаш учун зарур
воситаларнинг физиологик минимуми билан бир хил деб ҳисоблайди, яъни
“Яшаш учун восита минимуми” деб изоҳ беради. [8]
Англия классик сиёсий иқтисод мактаби, марксистик йўналишидаги
иқтисодчилар ишчи кучини алоҳида, ўзига хос товар деб ҳисоблайди.
Бизнинг фикримизча ишчи кучини яратиш ходимларни ишлаб чиқаришга
жалб этишни, тармоқлар, корхоналар, худудлар ўртасида меҳнат ресурсларини
тақсимлаш ва қайта тақсимлашни, уларнинг ходимларга бўлган эҳтиёжлари
қондирилишини ва айни пайтда аҳолининг иш билан тўла ва самарали банд
бўлишини таъминлайдиган ижтимоий-иқтисодий механизмни яратишни ҳам ўз
ичига олади.
Ишчи кучини ҳосил қилиш нисбатан мустақил бўлган иқтисодий ва
ижтимоий муаммо бўлиб чиқади. Бу муаммо аҳолининг табиий
ҳаракатланишида намоён бўлади. Шу сабабли ишчи кучини такрор ҳосил
қилишнинг асоси аҳолининг табиий ҳаракатланишидир, лекин мана шу иккита
жараён ўртасида муайян вақтдан иборат давр бўлади ва бу давр инсоннинг
меҳнатга лаёқатли бўлиб қарор топишини ўз ичига олади.
Тадқиқот методологияси
Илмий тадқиқот давомида илмий абстракциялаш, анализ ва синтез
усулларидан самарали фойдаланилган. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини
тадқиқ қилишда ушбу йўналишда фаолият олиб борган олимларнинг
тадқиқотлари илмий абстракциялаш методи ёрдамида ўрганилди ва таҳлил
қилинди. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий
йўналишлари ва уларда қўлланилиши мумкин бўлган имтиёзларни таҳлил
қилиш ва таклифлар беришда анализ ва синтез усулидан самарали
фойдаланилган.
Тахлил ва натижалар
Меҳнат ресурсларининг сони ва сифати мамлакат
аҳолисининг сони ҳамда жинси ва ёши жиҳатидан таркиби билан белгиланади.
Булар эса ўз навбатида аҳолининг табиий ҳаракатланишига боғлик бўлади.
Аҳолининг табиий ҳаракатланиши, уни такрор ишлаб чиқариш характери
кўпгина холатлар билан мамлакатнинг индустриал тараққиёти ва урбанизация
даражаси, ижтимоий шарт-шароитлар, маданият ва маиший турмуш
анъаналари, аниқ тарихий омиллар билан белгиланади. Улар бола туғилишига
ва аҳоли умрининг узунлигига турлича таъсир кўрсатади.
49
Генкин Б.М.Экономика и социология труда: учебник для вузов /5-е издание, дополненное.–М.:Норма, 2005.
79б.
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 174 ~
Маълумки, демография жараёнлари ўз табиатига кўра тўғридан-тўғри
режалаштириладиган объектлар эмас, лекин уларни билвосита усуллар билан
тартибга солиб туриш мумкин. Бу вазифани жамият умумий ижтимоий-
иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлган ва демография жараёнларига
бевосита таъсир этадиган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий ва табиий-
демографик тадбирларни ўз ичига оладиган демография сиёсати бажаради.
Улар жумласига демография омилини ҳисобга олган ҳолда уй-жой
шароитларини яхшилаш, болаларга нафақалар бериш, болалар муассасалари
билан таъминлаш, ҳомиладорлик ва бола туғилгандан кейинги таътилларни
узайтириш, оилани мустаҳкамлаш, шунингдек, жамоада маънавий муҳитни
яхшилаш киради.
Аҳоли ўртасида оилада бола тарбияси билан боғлиқ меҳнатни ижтимоий
зарур меҳнат деб қараш туғрисидаги тасаввурларни фаол шакллантириб бориш
аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналикни муҳофаза қилиш учун
ташкилий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ишчи кучининг сифатий тавсифи ходимларнинг малакаси, уларнинг
турмуш шароити яхшиланиши, иш кучи сифатининг ўсишига олиб келади. [9]
Иш кучини тайёрлашда экстенсив усуллар устунлик қилганда (сифат эмас,
миқдор устунлиги) мутахассислар тайёрлаш кенг кўламда олиб борилишига
қарамасдан, юқори малакали ишчилар етишмайди, бу эса меҳнат
унумдорлигига ва ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши
аниқ. Бундан ташқари, экстенсив усуллар, иш кучини умумий таълим ва касбий
жиҳатдан тайёрлаш даражаси ҳамда сифатида мамлакатнинг бошқа ҳудудлари
ўртасида катта фарқланишлар бўлишига олиб келади.
Иш кучини тайёрлашда экстенсив тамойиллар фан-техника тараққиётини
жадаллаштириш манфаатларига зид келади. Фан-техника тараққиёти илгари
олинган билимлар ва кўникмалар тез эскириб қолишига олиб келади, янги
касблар ва ихтисосларни дунёга келтиради, малака даражасини кескин
оширишни талаб қилади. Фан ва техника тараққиёти таъсирида туташ касблар
ва ихтисосларни эгаллаб олган, узлуксиз ўзгариб турадиган ишлаб чиқариш
шароитларига анча енгил ва тез мослаша оладиган ходимлар қадрли бўлиб
боради. Шу билан бирга мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли
кўринишларига, шакллларига ўтиш муносабати билан ходим масъулиятли ва
интизомли бўлиши, ўз-ўзини назорат қилиб туришига тайёр бўлишининг ҳамда
корхонада ишлар аҳволини иқтисодий жиҳатдан баҳолашга қодирлигининг
аҳамияти кескин ошиб боради.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида кадрлар тайёрлашнинг бутун
тизимини қайта кўриш, уни меҳнат фаолиятининг ўзида узлуксиз касб ўрганиш
ва касб алмаштиришни таъминлайдиган, иқтисодий билимларни касбий
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 175 ~
тайёргарликнинг ажралмас қисмига келтириш мақсадга мувофиқ бўларди. Акс
ҳолда иш кучи сифат кўрсаткичларининг фан-техника тараққиёти
эҳтиёжларидан орқада қолиши кучайиб бориши оқибатида, яқин келажакда
тараққиётни амалга ошириш йўлидаги жиддий тўсиққа айланиши мумкин.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш уларнинг тўла ва самарали иш билан
банд бўлиш муаммосини ҳам ўз ичига олади. Иш билан тўла банд бўлишни
мутлақ маънода тушунмаслик керак. Биринчидан, ишсизликнинг маълум
даражаси бозор иқтисодиёти учун табиий ҳол ҳисобланади. Бошка томондан
иш билан тўла банд бўлиш меҳнатга лаёқатли барча кишилар албатта
умумлашган ишлаб чиқаришга жалб этилиши зарурлигини англатмайди.
Уларнинг бир қисми ўзини оилада хизмат кўрсатишга, болалар тарбиясига,
шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликда меҳнат қилишга, якка тартибдаги
меҳнат фаолиятига ва ҳоказоларга бағишлаши мумкин. Учинчидан, иш билан
тўла банд бўлиш унинг самарадорлиги билан, меҳнат ресурсларидан ғоят
оқилона фойдаланиш билан қўшиб олиб борилиши керак. Акс холда у салбий
оқибатларга олиб келиши мумкин.
Иш билан самарали банд бўлиш меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг
интенсив турига таянмоғи керак. Бу вазифани ҳал қилиш иш жойлари миқдор
ва сифат жиҳатдан мавжуд меҳнат ресурслари билан мувозанатлашган
бўлишини таъминлашни, ишчилар сонини қисқартирган ҳолда ишлаб чиқариш
суръатини кўтариб беришнинг таъсирчан чораларини яратишни, меҳнатга банд
бўлиш шароитлари ва шаклларини хилма-хил қилишни талаб этади. [10]
Фан-техника тараққиётининг жадаллашуви ва ишлаб чиқаришда
интенсивлашувчи меҳнат ресурсларининг кўчиб туриши уларнинг афзал
кўрилган тармоқлар фойдасига қайта тақсимлаш заруратини келтириб
чиқаради. Бу ишлаб турган корхоналардан иш кучини бўшатиб олиш ва уни
қайта тақсимлаш механизмига, аҳолини ишга жойлаштириш, қайта ўкитиш ва
касб танлаши тизимига таъсир кўрсатади. Мулкчиликнинг турли шакллари
ривожланган бозор иқтисодиёти меҳнат ресурсларида янада самаралироқ
фойдаланишга шароит яратади, уларни кам самарали соҳалардан бўшатиб,
кадрларга эҳтиёжи бўлган юқори самарали тармоқлар ва корхоналарга қайта
таксимлайди.
Меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлашда иш билан
тўла банд бўлмаган ва такрорий банд бўлишнинг хилма-хил шакллари
қўлланиши мумкин бўлади. Иқтисодиётнинг бир қатор бўғинларида иш куни
узунлигининг турли вариантларини ҳамда ишга ёллашнинг бошқа
шароитларини қўшиб олиб бориш мувофиқ бўладики, бу ҳол ижтимоий ишлаб
чиқаришга ёшларни, уй бекаларини, нафақахўрларни, меҳнат қобилияти
чекланган кишиларни ҳамда аҳолининг бошқа тоифаларини янада кенгроқ жалб
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 176 ~
этиш имконини беради. Якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ривожлантириш
мавжуд меҳнат ресурсларидан янада тўла ва самарали фойдаланишга ёрдам
беради.
Бозор иқтисодиёти шароитида иш билан тўла ва самарали банд бўлиш
механизмининг асосий таркибий қисмлари, одамларни иқтисодий рағбатлар
ёрдамида ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш шаклларининг ҳилма-
ҳиллиги ва муайян шароитларига мосланувчанлигидан иборатдир.
Меҳнат бозори иқтисодий ресурслар бозорининг таркибий қисми
ҳисобланиб, унда бозор субъектларининг ёлланма меҳнатга бўлган талаби уй
хўжаликлари томонидан билдирилган меҳнат таклифи билан мувофиклашади.
Уй хўжаликлари алоҳида фуқаро сифатида тадбиркорларга ўзининг унумли
меҳнатга лаёқатини маълум ҳақ тўлаш шарти билан тавсия қилади. Бизнес
эгалари меҳнатга талаб билдиради ва ишловчиларни ёллаб, ўзларининг
фойдасини оширишга ҳаракат қилади. Ёлланма ишчилар маълум ҳақ тўланиши
эвазига ишлашга келишади, чунки улар учун пул билан тақдирланишининг
қиммати, ўзларининг меҳнат сарфлари қимматидан юқори бўлади ва шу орқали
ўзи учун нафлиликни оширади. Шундай қилиб, меҳнат бозорида ўзларининг
нафини оширишга интилувчи иқтисодий субъектларнинг икки тури бизнес
эгаси, иш берувчи тадбиркорлар ва ёлланма ишчилар ҳаракат қилади.
Меҳнат бозори бозорнинг бошқа барча тизимлари билан узвий боғланган.
Ҳақиқатан ҳам талабга эга бўлиш учун ишчи кучи жисмоний, ақлий ва касбий
қобилиятларнинг белгиланган мажмуасига эга бўлиши керак. Ишлаб чиқариш
жараёнига бу қобилиятларни татбиқ эта туриб, у ўз истеъмол сифатларини
йўқотмаслиги учун доимо қайта ишлаб чиқарилиши лозим. Нафақат ўзини
қайта ишлаб чиқариш, балки меҳнат ресурслари ва бутун аҳолининг сифат
кўрсаткичлари ҳам яхшиланишини рағбатлантириб бориб, келажакда қайта
ишлаб чиқаришга асос солиши керак. Бундан келиб чиқадики, меҳнат бозорида
рақобат ходимнинг меҳнат қобилиятини такомиллаштирувчи асосий куч
сифатида мавжуд бўлиши лозим.
Юқорида таъкидланганидек меҳнат бозори – унинг субъектлари: иш
берувчилар, ёлланма ходимлар ва давлат ўртасидаги манфаатларни ифода
этувчи ижтимоий муносабатлардир. Унинг иқтисодий атама сифатидаги
таърифига мувофиқ “Меҳнат бозори иш кучига талаб ва таклифни
шакллантирувчи соҳадир. Меҳнат бозори ходим ўз меҳнат лаёқати эгаси бўлган
тақдирдагина амал этади. Иш кучи меҳнат бозори орқали муайян муддатга
сотилади”
50
.
Иш билан тўлиқ бандлик – меҳнатга қобилиятли аҳолини ижтимоий
фойдали меҳнатга энг кўп жалб этиш. Амалда бу иш билан ялпи бандлик бўлиб,
50
Slovar ekonomicheskix terminov. Internet-server http/www.marketologi.ru.
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 177 ~
бунда меҳнатга қобилиятли аҳолининг 90,0–92,0% тўлиқ бандликда меҳнат
қилишга муҳтожлар ва меҳнат қилишни хоҳловчилар иш билан таъминланади,
бу ишчи кучига талаб ва таклифнинг мутаносиблигини англатади.
Иш билан тўлиқ бўлмаган бандлик – бу иқтисодий фаол аҳолининг бир
қисмигина ижтимоий фойдали меҳнат билан таъминланганлигини кўрсатади.
Иш билан мавсумий бандлик – бу меҳнатга қобилиятли аҳолини табиий–иқлим
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда вақти-вақти (одатда муайян мавсумларда)
билан ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишдир.
Иш билан яширин бандлик – бу ҳолда пул тўламайдиган узоқ муддатли
таътилда бўлганлар норасмий равишда (иш билан банд сифатида расман
рўйхатга олинмасдан) турли савдо-сотиқ, аҳолига хизмат кўрсатиш билан
машғул бўлишларини англатади.
Иш билан даврий бандлик – бу муайян муддатда меҳнат фаолияти билан
машғул бўлиш, муайян муддатда дам олишни билдиради. Иш билан
бандликнинг бу тури асосан нефть, газ саноати, балиқчилик тармоқларида
вахта усулида ишловчиларни назарда тутади.
Меҳнат бозорида барча қатнашчиларнинг иқтисодий манфаатларини
мувофиқлаштирувчи ривожланган тузилмавий таркибларнинг мавжудлиги
жамиятда ходимлар учун конъюнктура ўзгаришларининг таъсирини юмшатиш,
ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш ва фойдани кўпайтириш имконини
берадиган шарт-шароитлар яратишга қодир бўладиган меҳнат бозорини
шакллантириш имконини беради.
Ҳар бир мамлакатда аҳолини бандлигини таъминлаш ва ижтимоий
масалалари юзасидан давлат ва минтақавий идоралар тизими мавжуддир.
Бу идораларнинг тузилиши ўзгариши мумкин, лекин ҳар қандай
маърифатли давлат соҳалари бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқади.
Ташкилий жиҳатдан меҳнат бозори ижтимоий институтлар тизими
сифатида майдонга чиқмоқда, улардан ҳар бири қисман ёки тўла равишда
меҳнатни ривожлантиришга доир қандайдир вазифани бажаради, яъни
тайёргарлик, фойдаланиш, рағбатлантиришни адо этади.
Шулардан давлатнинг иш билан бандлик хизмати меҳнат бозорини
тартибга солишда асосий аҳамиятга эга. Давлатнинг иш билан бандлик хизмати
ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришни тартибга солишнинг янги
инструментларини амалга ошириш, яъни ижтимоий институтни ташкил этиш
заруриятини келтириб чиқаради, усиз бозор тўлиқ фаолият юрита олмайди.
Меҳнат бозори тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва унинг
таркибий қисмларининг тизимли тадқиқоти мазкур бозорнинг инновацион
ривожланиш шароитида бажариладиган асосий вазифаларини ҳам аниқлашга
имкон беради.
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 178 ~
Меҳнат бозори товар бозорининг қуйи тизимларидан бири бўлиб, у ўз
ўрнида тизим ҳисобланади ва ўзининг тузилмасига эга бўлиб,
мутахассислар меҳнат бозорининг таркибий қисмларидан ҳисобланади.
Иқтисодчи олимларнинг фикрича, мутахассислар меҳнат бозорида умумий
элемент-инсонлар бўлиб, улар интеллектуал салоҳиятга эга бўлган мутахассис
сифатида “меҳнатга бўлган қобилияти” – ўз товарини сотади ва таълим
хизматлари бозорига мурожаат қилишади.
Иқтисодий ислоҳотлар жараёнида иш билан бандлик ҳамда унинг ташкил
қилувчилари муаммоси ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатларда янгича маъно касб
этади. Меҳнат бозори иш билан бандликни тартибга солишда фаол ўринни
эгаллайди. Меҳнат бозорида асосий миллий ресурс - ишчи кучи шаклланади
ҳамда корхоналар, тармоқлар ва минтақалар бўйича тақсимланади.
Меҳнат бозори қандай кадрлар, мутахассислар, касбларга талаб борлигини,
улардан қандайлари ортиқчалигини кўрсатади. Бу кўпгина мамлакатлар учун
долзарб муаммодир. Унинг ҳал этилиши жамиятнинг ижтимоий тараққиётини
таъминлашга қодир бўлган самарали иқтисодиётнинг яратилишини англатади.
Хулоса ва таклифлар
Иқтисодиёт ривожланишида ёшлар иштирокидаги меҳнат бозорининг
рақобат муҳитини шакллантириш бўйича амалга оширилган тадқиқот
натижаларига асосланган ҳолда, қуйидаги назарий ва амалий хулосаларни
шакллантирдик;
–
бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда рақобатда енгиб чиқишнинг
асосий омилларидан бири, ишлаб чиқаришида меҳнатни ташкил этишнинг
пухта ўйлаб режалаштирилиши ва албатта оқилона тақсимланиши;
–
мехнат бозорида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини кўтаришда,
соха бўйича малака, кўникмаларини ва ҳизмат сифатларини ошириш ва барча
манбалардан тўғри ва тўлақонли фойдаланиш;
–
меҳнатни ташкил этишнинг услубий асосларини, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали бандлик
муаммосини ҳал қилишга қаратилган ҳаракатлар давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг илғор мамлакатлар тажрибаси ўрганиш;
–
тадбиркор иш берувчи сифатида бозор шароитида ўз ҳуқуқидан тўла
фойдаланиши билан бирга юридик масъулиятини ҳамда мажбуриятларини
бажаришини талаб қилиш;
–
иш берувчи тадбиркор бизнесни техник иқтисодий-асослаш жараёнида
инсон ресурсларидан фойдаланиш, ёлланма ишчи-ходимлар билан ишлаш,
меҳнат шартномаларини тузиш борасида малакаларини ошириши;
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 179 ~
–
меҳнатга оид меъёрий ҳужжатлар, қонун-қоидаларни шунингдек
бизнесдаги ишчи-хизматчилар, ёлланма ходимлар билан ишлай олиш
кўникмасини ошириш;
–
қулай бизнес муҳитида меҳнатни ташкил этишга оид қонун-қоида ва
меъёрий ҳужжатлар ҳақида маълумот берадиган, тадбиркорнинг маблағи
ҳисобидан ихтиёрий равишда ўқув курси ташкил этилиши, иш берувчи
тадбиркорлар учун доимий фаолият юритадиган соҳага оид жойлардаги Олий
мактабларда, хусусий ўқув марказларида малака ошириш ўқув курсларини
ташкил қилиш;
–
меҳнатни ташкил этувчи тадбиркорлик фаолиятининг самарали ва
самарасиз бўлиши бозор иқтисодиёти билан боғлиқ бўлган имкониятга, хавф-
хатарлар даражасига, уларнинг олдини олиш ва зарур миқдорда ёлланма
меҳнатни ўз манфаатларига мос даражада ёллаш маҳоратларига, тадбиркорнинг
билим ва кўникмаларига ва албатта ижтимоий-ахлоқий сифати, тафаккури,
шунингдек бурч ҳамда мажбуриятларни инкор қилмаслик билан ҳам
боғлиқдир, ривожланиб бораётган иқтисодий ислоҳотлар шароитида янги
жорий қилинаётган қонун-қоида, меъёрий ҳужжатлар билан берилаётган
қулайликларда унумли фойдаланиш.
Юқорида
таъкидлаганимиздек,
мамлакатда
берилаётган
қулай
ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланган ҳолда бандлик муоммосини
ҳал этиш, янги иш ўринлари ҳисобидан корхонанинг иқтисодий
самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқ бўларди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Президент Шавкат Мирзиёев “Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва
бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари” бўйича видеоселектор
йиғилиши 27.012021 й
2.
Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика/ Пер. с англ. со 2-го
изд. –М.: Дело ЛТД. 1995. –с.323.
3.
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и
политика. В 2 т./ Пер. с англ. 2-е изд. Т.1. –М.: Республика, 1992. –С.37.
4.
Экономика труда: Учебник. / под ред. П.Э. Шлендера и Ю.П.Кокина. –
М.: Юрист. 2002. -.75 б.
5.
Экономика труда (социально-трудовые отношения): Учебник. / Под ред.
Н.А.Волгина, Ю.Г.Одегова. –М.: Экзамен, 2006. – 35 б.
6.
Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. –М.:
Наука, 1993. –330-335 б.
7.
Генкин Б.М.Экономика и социология труда: учебник для вузов /5-е
издание, дополненное.–М.:Норма, 2005. 79б.
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 180 ~
8.
Вопросы экономической теории. Макроэкономика Рикардо Д. Начала
политической экономии и налогового обложения //
9.
Одегов Ю.Г.Управление персоналом в структурно-логических схемах.-
М.: Академический проект, 2005.-348 б.
10.
Ўз ишингни бошла ва такомиллаштириш //Қўлланма-Т.:
Халқаро Меҳнат Ташкилоти, 2004.
11.
Саманов, А. (2024). Иқтисодиётда меҳнат бозорининг
ижтимоий-иқтисодий асослари. Interpretation and researches, 2(24).
12.
Саманов, А. А. (2024). Development of youth entrepreneurship in
uzbekistan as a factor in ensuring employment. Spectrum Journal of Innovation,
Reforms and Development, 24, 71-75.
13.
Abdurashid, S. (2024). Milliy iqtisodiyotni rivojlantirishda
innovatsion investitsiyalar asosiy omili sifatida. Research and Publications, 1(1), 66-
70.
14.
Otabek, A., & Otabek, B. (2023, January). Alternative energy and its
place in ensuring the energy balance of the Republic of Uzbekistan. In AIP
Conference Proceedings (Vol. 2552, No. 1). AIP Publishing.
15.
Akhmedov, O., & Begmullaev, O. (2020). The ways ensuring energy
balance in Uzbekistan. In E3S Web of Conferences (Vol. 216, p. 01137). EDP
Sciences.
16.
Begmullayev, O. I., Soatov, F. Y., & Irisaliyev, A. O. (2024).
O‘zbekistonda issiqlik energetikasi korxonalari rivojlanishining tashkiliy-iqtisodiy
xususiyatlari. Educational Research in Universal Sciences, 3(1), 84-92.
17.
Бегмуллаев, O., Мирсаидова, Ш., Ибрагимова, К., & Ирисалиев,
А. (2024). Анализ эффективности деятельности предприятий энергетической
отрасли Узбекистана. Interpretation and researches, 2(24).
18.
Irisalievich, B. O., & Sunnatullaevich, M. N. (2024). The Current
State of Innovation and Investment Activity at Mining Enterprises of Uzbekistan.
Excellencia: International Multi-disciplinary Journal of Education (2994-9521), 2(4),
556-560.
19.
Бегмуллаев, О., & Мирсаитов, Н. (2024). “Ўзбеккўмир” АЖ
корхоналарида инновацион фаолиятни амалга оширишнинг замонавий холати.
Interpretation and researches, 2(5 (27)).
20.
Begmullayev, O. (2024). O‘zbekistonda elektr energiya tizimini
ta’minlash muammolari. Raqamli iqtisodiyot (Цифровая экономика), (8), 712-726.
21.
Begmullayev, O. I. (2024). Sanoat korxonalarini bozor sharoitlariga
moslashtirish samaradorligini oshirish (Monografiya). Interpretation and researches,
2(15).
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali
Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 1(59)
~ 181 ~
22.
Бегмуллаев, О. И. (2008). Оценка финансово-экономического
состояния промышленного предприятия. Вопросы экономических наук, (5), 25-
26.
23.
Sayfutdinova, N., & Xikmatov, R. (2024). Investitsion muxitni
shakllanishi va baxolashning metodologik masalalari. Interpretation and researches,
2(24).
