Авторы

  • Имамов Нодир Нарзуллаевич
    Шахрисабз давлат музей қўриқхонаси филиал мудири

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.iqro.104041

Аннотация

Юқорида таъкидланганидек, Амир Темур даврида тўй-тантаналар, сайиллар ва байрамлар, асосан, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Ҳирот шаҳарларида ўтказилган.

Муаррих Шарафуддин Али Яздийнинг "Зафарнома"сида Амир Темур давридаги кўплаб тўй-томоша, маросимлар ва сайиллар уюштирилганлигини ишончли лавҳаларда баён қилинган. Асарда Соҳибқирон ҳаёти билан боғлиқ тўйлардан бири унинг Дилшод Ока билан заффоф (никоҳ тўйи) қилгани ҳақида лавҳа келтирилган: Ҳазрат Аллоҳ файзи мундоқ воқиъ бўлуб турурким, тўрт хотун олинглар, Соҳибқирони жувонбахтқа ул саҳройи дилкушода майл бўлдиким, Дилшод Окани олғай, тўй асбобига ҳукм қилди.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Имамов Нодир Нарзуллаевич

Шахрисабз давлат музей қўриқхонаси филиал мудири

АМИР ТЕМУР ВОРИСЛАРИ ДАВРИДА ОИЛАВИЙ ТАНТАНА ВА МАРОСИМЛАР

ТАРИХИ

Юқорида таъкидланганидек, Амир Темур даврида тўй-тантаналар, сайиллар ва байрамлар,

асосан, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Ҳирот шаҳарларида ўтказилган.

Муаррих Шарафуддин Али Яздийнинг "Зафарнома"сида Амир Темур давридаги кўплаб

тўй-томоша, маросимлар ва сайиллар уюштирилганлигини ишончли лавҳаларда баён

қилинган. Асарда Соҳибқирон ҳаёти билан боғлиқ тўйлардан бири унинг Дилшод Ока

билан заффоф (никоҳ тўйи) қилгани ҳақида лавҳа келтирилган: Ҳазрат Аллоҳ файзи

мундоқ воқиъ бўлуб турурким, тўрт хотун олинглар, Соҳибқирони жувонбахтқа ул

саҳройи дилкушода майл бўлдиким, Дилшод Окани олғай, тўй асбобига ҳукм қилди.

Ҳазрат давлатидин хоссу омм барча шодком ва айшу ишрат била машғул бўлдилар. Ва

ишрат асбобидин на ким хаёлда кечар эрди, барчаси муҳайё ва тайёр эрди.

Ва ҳар сориким кўрар эрдинг бир гули тоза баҳордек, эликида олтун пиёла тўла шароби

арғувонидин олиб тутар эрди. Ва ҳар тарафким, қулоқ солур эрдинг, бир тарафи ўлтуриб,

суруд садосин олам ичра солиб, яхши уни билан айтур ашla"

1

.

Удумга кўра, ақлли, жасур йигитларни куёв қилишга ҳар бир ота-она интилган. Амир

Қазағон ҳам ёш Темурбекни бу фазилати ва истиқболини кўриб, унга ўз неварасини -

Амир Ҳусайннинг синглиси Ўлжай Туркон Оқани никоҳлаб берган. Темурбек

мусулмончиликнинг барча урф-одат ва маросимларини қатъий бажариб, пухта

ўзлаштирган.

Мўғул хони Ҳизр Хўжахоннинг қизи Тўқалхонимга уйланишида қимматбаҳо совғалар

билан унинг ўғли ва Ғиёсиддин Тархон совчиликка қўйилган. Тўқалхоним шарафига

Самарқанд шаҳрида Дилкушо боғъи ва маҳобатли сарой қурдирган. Муаррих Низомиддин

Шомийнинг ёзишича, Сарой аҳли Тўқалхонимни кутиб олиш учун 10 кунлик йўлга

чиқади. Амир Темур билан келган амирлар ва хотинларии зару зеварлар билан сийлаб кўп

навозишлар кўрсатади ва Тўқалхонимни шаръий никоҳлаб олаdi

2

.

Амир Темурнинг Жета (Мўғулистон) хони Ҳизр Хожахоннинг қизига уйланиши ва

шаҳзода Искандарга Бекаси Султонни олиб берганида уч ой давомида тўй бўлган. Бу

ҳақда Шарафуддин Али Яздий ёзадики: "...Ва Ҳазрати олий тўй тартибига ишорат (қилди).

Шаҳзодалар ва беклар барча яроғларини шаҳардан чақириб, хайма ва ҳаргоҳ ва

саропардалар тикти. Чодирлар ва оқ уйлар барча зарбофт кумошлардин эрди. Бас,

шодмонлик дастурхонини тортиб, комронлик ширасини тортгилар. Уд ва анбар куйдуриб,

димоғлар муаттар бўлур эрди. Ва лаълдек бодлар ва олтун, кумиш сароҳийлар тортиб,

муғаннийлар нағмалар татиб, созандалар соз чалиб, "Хушбад ва нушбод!" уни фалак узра

чиқти. Комкор шаҳзодалар билан номдор салотинлар ва олий миқдор бузруклар, акобиру

ашрофким, ҳар сороидин келиб эрдилар, ҳар киши ўз ерига ўлтурди. Ва ясовуллар эгар,

1

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". T., 1997. B.78.

2

Nizomiddin Shomiy. "Zafarnoma". T., 1996. B.223.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

югани олтун отларига миниб, эликлариға олтундин гурзилар осиб, ясавуллуқ қилур

эрдилар. Ва Соҳибқироннинг ҳарамлариким, ҳар бир Билкиси замон эрди, бошларига

мурассаъ тағроқлар ва олтун била тиккон тўнлар кийиб, хуршутдек тахтлари устида

ўлтирур эрдилар. Ва жонпарвар сувчилар ва дилнавоз хонадонлар барча ишларига машғул

бўлдилар. Бу тариқ била уч ойгача айшу ишрат қилди ва Бекаси Султон бегимни шаръи

мутаҳҳара йўсуни бирла Искандар Мирзоға берdi"

3

.

Темурбек 1368 йилда Кайхусравнинг қизини ўғли Жаҳонгирга келинликка сўраган. Бу

воқеа сабаб бир ой тантана қилингаn

4

.

Хоразм ҳукмдори Юсуф Сўфи биродари Адоқ Сўфининг қизи Севинчбекани

Соҳибқироннинг тўнгич ўғли Жаҳонгирга берадиган бўлди. Суюнчбека (Хонзодабегим)

билан амирзода Жаҳонгирнинг никоҳ тўйи 1374 йил 13 майда бўлиб ўтгаn

5

.

Фасиҳ Аҳмад Ҳавофий "Мужмуали Фасиҳий" ("Фасиҳлар тўплами")да ёзадики: "Жаноби

олиялари Хонзода (бегим)ни Хоразмдан олиб келдилар ва амирзода Муҳаммад Жаҳонгир

ибн Амир Темур Кўрагонга хотин қилиб бердилар. Амир Соҳибқирон амир қилдиларким,

Конигилда шундай тўй қилдиларки, ундайин тўйни ҳали хеч ким кўрмагаn"

6

.

1373-1374 йилларда Соҳибқирон Амироншоҳни Хоразм маликаси Хонзодага уйлантирган.

1377-1378 йилларда Амир Темур тўю антаналар, байрамлар ўтказиб, боғлар бунёд этгаn

7

.

Соҳибқирон "Темур қиссаси"да Хоразмга юриши Юсуф Сўфи билан муносабатлари ва

Хонзодани амирзода Жаҳонгирга берганлигини баён этган. "Итоат ва фармонга бўйсуниш

аломати сифатида Хонзода хотунни даргоҳи олий тарафга жўнатди. Хонзода хотун ўша

амирлар билан Самарқанд яқинига келгач, олий мартабали хотунларга амр этдики,

истиқбол расмини бажо келтириб, катта байрам ва улуғ тўй ва зиёфат тузаттилар. Ва

булардинким, бу базмда саййидлар, қозилар, уламо ва бошқа аъёнларга бағишлаб, тўй

маросимини бажо келтирсун. Тўй маросими тугагач, амр этдимки, саййидлар ва қозилар

Ҳазрат Мустафо (с.а.в.) шариати бўйича никоҳ ўқидилар ва худога шукрки, барчаси

бўлdi"

8

.

Соҳибқирон Ҳиротдаги куртлар сардори Ғиёсиддин Пир Али билан 1376-1377 йилларда

элчилар алмашинади. Соҳибқирон унга хат ёзиб, ажойиб жавоб олади. Темурбек синглиси

Ширинбека Оқанинг қизи Суюнч Қутлуғ Оқани Ғиёсиддинннинг Пирмуҳаммад исмли

ўғлига никоҳлашга қарор қилади. Амир Темур жиянини дабдаба билан Ҳиротга жўнатади

ва катта тўй уюштирилади. Соҳибқирон бу пайтда Дилшод оқага уйланган.

3

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B.189-190.

4

Hakim Sattoriy. Hazrati Sohibqiron. B.49.

5

B.Axmedov. "Amir Temur". Tarixiy roman. T., 1995. B.189.

6

Amir Temur va Ulug‘bek zamondoshlari xotirasida. T., 1996 B. 199.

7

P.Ravshanov. Shahrisabz tarixi. T., 2011. B.334.

8

Amir Temur Ko‘ragon. Temur qissasi. T., 2008. B. 237.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

1378 йилда Амир Темур 12 яшар Туман Оқа шарафига боғъи Беҳиштни бунёд эттирган ва

кейинчалик Туман оқага уйлангan

9

.

Фасиҳ Ҳавофий ёзадики: "Амир Соҳибқирон Амир Темур аслзодалардан келиб чиққан

Туман Оқага уйлангаn"

10

. У Қазоихон невараси эди.

Муаррих Шарафуддин Али Яздий ҳам ёзадики: "...Шу йили Ҳазрати Соҳибқирон амир

Мусабекнинг пушти камаридан бўлган маҳди Аъло Туман Оқани шариатга мувофиқ тўй

ҳашам қилиб ўз никоҳига олдi"

11

.

1377 йил июлида Соҳибқирон Конигил қишлоғида Оқдарё бўйида дам олаётганда

Самарқанддан чопар келиб, ўғил кўрганлиги ҳақидаги хушхабарни олиб келади. Бу пайтда

Темурбек мунажжим Мавлоно Бадриддин билан шатранж ўйнаётган эди. Ўйин тугагач,

чақалоққа Шохруҳ деб исм қўйилди ва тантаналар уюштирилдi

12

.

Соҳибқирон 1388 йил кузида Самарқандга қайтгач, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳар бир

мўмин-мусулмонни уйланмоғи, ундан зурриёт қолдирмоғи даркор деган таълимотига амал

қилиб, ўғиллари ва набираларининг никоҳ тўйларини ўтказди. Бутун шаҳар, айниқса, боғи

Беҳиштга ажойиб гиламлар тўшалди, баланд-баланд кўшклар қурилиб, уларга дуру

жавоҳирлар билан безатилган пардалар осилди.

Фарғона ҳукмдори шаҳзода Умаршайх, шаҳзода Шохруҳ (11 ёшда эди) ҳамда

Жаҳонгирнинг икки ўғли Муҳаммад Султон ва Пирмуҳаммаднинг жаннат ҳурлари мисол

соҳибжамол маликаларга уйландилar

13

.

1390 йил баҳорда Соҳибқирон Оқёрда қурултой чақирган. Лекин қурултой қолдирилиб,

тўйга айланган. Умаршайх Мирзони Суюнч Қутлуғ Оқанинг қизи Ширинбекага

уйлантириб қўйишган. Тўйдан кейин меҳмондорчиликлар бошланиб кетиб, Амир

Сайфиддин барлос, Жаҳоншоҳ, Жоку барлос, Шамсиддин Аббослар Ҳазрат Соҳибқирон

ва фарзандлари шарафига навбатма-навбат зиёфат беришгаn

14

.

1390 йил қиши охирида Соҳибқирон Бухородан Самарқандга қайтиб, амир

Сулаймоншоҳга катта тўй-томошалар қилиб, Султонбахтбегимни никоҳлаб бергаn

15

.

9

Xilda Xukxem. Yetti iqlim sultoni. T., 2007. B.180.

10

Amir Temur va Ulug‘bek zamondoshlari xotirasida. T., 1996 B. 200.

11

Sharafuddin Ali Yazdiy. Zafarnoma. T., 1997. B.86., Omonullo Bo‘riev. Amir Temur. T.,

2011. B.82.

12

B.Axmedov. Amir Temur. Tarixiy roman. B. 221-224.

13

Xilda Xukxem. Yetti iqlim sultoni. B.121-122.

14

B.Axmedov. Amir Temur. Tarixiy roman. B. 324-325.

15

B.Axmedov Amir Temur. Tarixiy roman. B. 424.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Муаррих Фасиҳ Ҳавофий ёзадики: "Улуғ амир Сулаймоншоҳ баҳодур ибн амир Довуд

дуғлотнинг амир Соҳибқирон Амир Темур Кўрагоннинг қизи Султонбахт бегим билан

унаштирилдi"

16

.

Фасиҳ Ҳавофий ёзадики: "Амир Соҳибқирон Оқёр мавзесига (Шаҳрисабз) қурултой

ўтказди. Амирзода Умаршайх Баҳодиршох Севинч Қутлуғ Оқага уйландi"

17

.

1392 йилнинг Наврўз айёми арафасида Соҳибқирон Тошкентдан Самарқандга келган.

Конигил яйловларида Умаршайхнинг ўғиллари Пирмуҳаммад, Рустам ҳамда

Мироншохнинг ўғли Абу Бакрларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди. Темурбек уларни турли

Чиғатой амир ва тархонлари қизларига уйлантирдi

18

.

12 йил баҳорида Соҳибқирон Самарқанднинг Ипор қўрғонига келиб тушган. Ундан гўзал

гўша Конигилга ўтиб, амирзода Мироншоҳнинг фарзанди Абубакр, Мироншоҳ,

Пирмуҳаммад ва Рустам Мирзоларнинг уйланиш тўйини ўтказгаn

19

.

1392 йил декабрда Эроннинг Ҳайлот мавзеида Соҳибқирон Самарқанд, Қарши, Марвдан

омон-эсон ўтиб етиб келган. Темурбек у ердан Шосуман мавзесига Ҳумоюн Ўрду

тўхтаган ерга тушган. Сароймулк хоним бошлиқ шаҳзода ва оқалар шарафига катта тўй

қилиб бергаn

20

.

Амир Темур шаҳзодаларга келин танлаш ва уларни катта тўй қилиб уйлантиришга катта

эътибор берган. Бу ҳақда "Зафарнома"да шундай баён қилинган: "Ва бу тўйдин ғараз бу

эрдиким, шаҳзодаларни кадхудо қилғай. Соҳибқироннинг муборак хотиридин кетдиким,

амирзода Улуғбек ва амирзода Иброҳим Султон ва амирзода Ижал ибн шаҳзода

Мироншоҳ ва шаҳзода Умаршайх фарзандларидин амирзода Аҳмад ва Сайди Аҳмад ва

Бойқаро ҳар бирига бир қиз бергайлар. Муқаррар бўлғондин сўнг садоту қазот ва уламо

жомъ бўлуб Шайх Шамсуддин Муҳаммад Жазарий хутба ўқуб, никоҳ қилди. Ва қозиюль

қуззоти Самарқанд Мавлоно Жалолиддин ижобу қабул амрига қиём қилди ва

шаҳзодаларни ҳанафий мазҳабига иқд боғладилар. Ва олам эли тилларини муборакбодқа

очтилар.

Соҳибқирон давлатидин барча фақиру мискин ғаний бўлди ва ҳазрат давлату саодат билан

тахт устида чиқиб, мажлисни оросотда қилдилар. Ва хонимлар ва оғалар (ва келинлар)

барча ўзларини ясаб, юз ҳашамат ва ноз била ўлтурдилар. Шаҳзодалар ва беклар ҳар бири

ўз ерида ўлтурди. Ва элчиларким, етти иқлимнинг (тўрт тарафидан) келиб эрдилар, ўн

икки поянинг кўланкасига ўлтурдилар...

Бода ва қимиз ва бол ва мусаллас ва ароқ ва (шарбон муадд) барча тайёр қилиб эрдилар.

Шаҳзодалар навбат била аёғ туриб, ича бошладилар. Таомдин турлук-турлук ошлар

торттиларким, тил анинг шарҳида ожиз турур. Элким, ташқарида эрдилар, алар учун

16

Amir Temur va Ulug‘bek zamondoshlari xotirasida. T., 1996. B. 210).

17

Amir Temur va Ulug‘bek zamondoshlari xotirasida. T., 1996 B. 210.

18

Xilda Xukxem. Yetti iqlim sultoni. T., 2007. B.137.

19

B.Axmedov. Amir Temur. Tarixiy roman. B. 351-352.

20

B.Axmedov. Amir Temur. Tarixiy roman. B.361.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

ширалар ва таомлар муҳайё қилдилар. Ва "Хушбоду нушбод!" уни олам ичида тушти.

Яхши ўнлуқ муғаннийлар ун тортиб, ғазалу нақш айтур эрдилар. Ва турку, мўғулу, хитойи,

арабу, ажамдин ҳар ким ўз расми билан нима айтур эрди.

Ул жумладин Хожа Абдулқодирким, беназири олам эрди, қубуз ва ятуғон ва удни шодлик

мизроби била чала бошланди. Ул суҳбатда ҳар шоҳ ва шаҳзодага ва бекларга тунлар

кийдурдилар. Ва тожи мурассаъ ва олтун камар бердилар. Ва ҳар замон анча олтун танга

ва кумуш тангадин анча сочар эрдилар, хазон мавсимида яғочдин яфроқ тўкулгандек.

Шаҳзодаларким, дамод эрдилар, ҳар бири ўз манзилига юруб, маъшуқнинг висолига

мушарраф бўлдилар. (Шу суруру ҳузур охирига фармон бўлдиким, ҳар киши ўлтурғон

ерида истагон нимани ўзи бирла олсун ва анга мониълик бўлмасун!").

Тонгласи Соҳибқирон шаҳзодаларнинг эвларига бориб, сочиқлар сочтилар. Беклар тақи

сочиқлар келтурди.

Элчиларким, ҳар тарафдан келиб эрдилар, барчага зарбофт тўнлар, олтун камарлар берди.

Ва икки ойгача тўй баҳонаси била айшу ишрат қилдилаr"

21

.

"Зафарнома"да шаҳзода Жаҳонгир Хонзода хоним билан зифоф (тантанали никоҳ тўйи)

ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд: "Беклар тўй тартибига машғул бўлуб, анча чодир ва

шомиёна ва оқ тикдиларким, фалакнинг юлдузларидин кўбрак. Ва хосса учун бир оқ уй

кўк киби тикдиларким, ичида тоши лаълу жавҳар билан мурассаъ эрди. Моҳ юзлуқ

соҳийларнинг карашмалари аччиқ жоғирнинг нашъаси билан бир бўлуб, ошиқаларнинг

ақлу хушларини талаб элтур эрдилар. Ва мутарибларнинг нағмалари наво оҳанги била

ошиқаларни беҳуш этар эрдилар, Уламоу фузало соатда ул ҳазратнинг мажлисида шаръи

мутаҳҳара йўсуни билан ул ойни шаҳзода билан аҳд боғладилар. Ва ҳар соридин

"Муборакбод" деб, дуою сано уни кўкка еткуздилар. Бас, анжумани хусравий хилват эвига

кирди ва олам қаро бурунчак бошиға бордi"

22

.

Кўриниб турибдики, Соҳибқирон ўғиллари ва набираларининг Самарқанддаги бир тўйи

маросимини ҳам теран баён қилган. Байрам тусини олган бу тўйда машҳур санъаткор

Абдулқодир бошчилигида туркча, арабча, мўғулча, Ҳиротча ва форсча қўшиқ ва рақслар

ижро этилган. Муаррих мазкур тўй базмини ҳаяжон билан таърифлаб, меҳмонлар олдига

олтин ва кумуш суви югуртирилган идишларда турли таомлар тортилганлигини, шароб ва

мусалласлар кўп қўйилганлигини ёзади. Бу тўй ҳам икки ой давом этган.

Муаррих ёзганидек: "Бундай тўйни ҳатто Афросиёб ҳамда Фаридун замонасида ҳам ҳеч

ким кўрмаган ва эшитмаган. Шу тўйдан сўнг Темурбек фармон эълон қилиб,

мамлакатнинг барча жойида шароб ичишни таъқиқлайди. Чунки шароб одамларни ишдан

қолдириб, ҳар хил бузғунчиликларни, ғараз ниятларни келтириб чиқарадi"

23

.

Соҳибқирон даври тантаналари ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1360 йилларга бориб

тақалади. Тарихий манбаларда Соҳибқирон даврида ҳар йили уюштириладиган

тантанапар ҳақида қизиқарли маълумотлар мавжуд. Муаррих Шарафуддин Али

21

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B.291.

22

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B.76-77.

23

I.Mo‘minov. Amir Temurning O‘rta Osiyo tarixida tutgan o‘rni va roli. - T.: "Fan", 1993. B.21.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Яздийнинг ёзишича, Мовароуннаҳрдан Баён Сулдузни қувишда яқиндан ёрдам берган.

Амир Ҳизр Ясаурий шарафига Шаҳрисабз шаҳридаги Улуғмайдонда катта зиёфат ва базм

берган. Темурбек Ҳизр Ясаурийни меҳмон қилиб Самарқандга кузатиб қўядi

24

.

Амир Темур 1363 йил Амир Ҳусайн билан Шаҳрисабзда қурултой тузиб, унинг шарафига

тўй берган. Соҳибқирон таъкидлайдики: "Ва шу иш 1358 йил Тангри таоло Муҳаммад

Жаҳонгирни сазовор қилди. У менинг биринчи фарзандим бўлгани учун унга Муҳаммад

(с.а.в.) исми шарифлари билан от қўйдим ва тўй бердим"

25

.

1367 йилда эса Соҳибқирон душманлик йўлига ўтган Амир Ҳусайн билан ярашиб, шу

муносабат билан бир неча кун узлуксиз тўй бериб, тантана ташкил этган ва ўйин кулги ва

хурсандчилик қилишган

26

.

Амир Темур 1370 йил апрель ойи бошида Балхда ҳокимиятга келишини ҳам тантанали

нишонлаган. Бу ҳақда муаррих Шарафуддин Али Яздий шуни қайд этган: "Ва ул маҳалда

ҳазрат Соҳибқироннинг ёши ўттуз тўртда эрди ва бу иттифоқ чаҳоршанба кунида рамазон

ойининг ўн иккисида, тарих етти юз етмиш бирда, ит йилида (09.04. 1370) бўлди.

Давлат билан салтанат тахтида ўлтурғонида адлу дод оти қилиб, халойиқ барча хурраму

шод булўб, даҳр ичра ғам оти йўқ бўлди ва айшу ишратдин ўзга эл ичида иш йўқ эрди.

Ҳазрат Соҳибқирон салтанат тахтида ўлтурғонда буюрдиким, хазойинларни очиб, ганж ва

молдин ҳар нимаиким бор эрди, чиқариб, ҳазрат қошида келтурдилар. Ул кун улуғ тўй

этиб, барча беклар жамъ бўлуб ўлтурдилар"

27

.

1390 йил баҳорида Соҳибқирон тўнғич қизи - суюкли ёри Камолой – Ўлжой Туркон

оқадан ёдгорлик Султон Бахт Бегимни Сулаймоншоҳга эрга бериши, ўғли Умаршайх

Мирзонинг Суюнч Қутлуғ оқанинг қизи Ширинбекага уйланиши муносабати билан тўй

берган

28

.

Амир Темур 1391 йил апрелда Тўхтамишхонга қарши юришда ҳозирги Қозоғистоннинг

Улуғтогида ёдгорлик ўрнатишга қатнашган. 200 минг кишилик қўшинга ош-палов ва

бошқа таомлар пишириб, зиёфат уюштирган

29

.

1391 йил Амир Темур ҳозирги Россия Федерациясининг Самара вилоятида Қундузча

(Кондурча) мавзесида Тўхтамишхон устидан ғалабаси муносабати билан қарийб бир ой

(26 кун) оммавий базм сифатида нишонлашга фармон берган. Бу ғалаба Самарқандда ҳам

байрам қилинган

30

.

24

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B.22.

25

Amir Temur Ko‘ragon. Temur qissasi. T., 2008. B. 101.

26

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B. 56-58.

27

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B. 67-68.

28

X.Sodiqov. Amir Temur saltanatida xavfsizlik xizmati. T., 2010 B. 161.

29

X.Sodiqov. Amir Temur saltanatida xavfsizlik xizmati. T., 2010 B. 171-172.

30

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B.131.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Соҳибқирон Тўхтамишхонни енггач, 1391 йил ёзида Самарқандга қайтиб, бир неча кун

давом этган байрам ўтказган

31

.

1393 йилда Амир Темур Ҳамадон вилоятида кўкаламзорда боргоҳ, сарпарда қурдириб,

"комкорлик ва қудрат авжида айшу ишрат ва шодлик билан машғул бўлади. Сароймулк

хоним ва Туман оқа подшоҳона тўй бердилар. Хушовоз ва ёқимли қўшиқ оҳанглар билан

халқнинг кўнглини оладилар"

32

.

1394 йил 14 августда Сароймулк хоним Соҳибқирондан суюнчи олади. Амир Темур

ҳозирги Туркиянинг Мингкўл шаҳридалигида (ҳозирги Бинбиёл шаҳри) ўғли Шохруҳнинг

иккинчи фарзанди шаҳзода Иброҳимнинг туғилганлигини эшитиб, шу воқеага

бағишланган тўй берган. Беклар Соҳибқиронни шаҳзода билан муборакбод қилишгандан

сўнг тўй тантаналарини ўтказишга ҳукм қилди. Муаррих Шарафуддин Али Яздий

ёзганидек: "Ҳар неким керак бўлса, муҳайё қилсунлар!", саропардалар била боргоҳлар

тиктуриб, тўйга машғул бўлдилар"

33

.

1394 йин август ойи охирида Соҳибқирон Кичик Осиё (Рум)нинг Форс деган мавзесида

турганида Сароймулк Хоним чопари бир хушхабар олиб келади. Унда Шохруҳ Мирзо

ўғил кўрганлиги ёзилган эди. Бу хабардан Соҳибқирон беадад хурсанд бўлиб, яқинларига

совғалар, саруполар улашган ва тўй қилиб берган. Тобе мамлакатлардан олиналиган бир

йиллик хирождан воз кечилган. Чақалоққа Иброҳим Султон деб исм қўйилган.

Соҳибқирон 14 сентябрда Мингкўл мавзесида Шохруҳ Мирзонинг ўғиллари Муҳаммад

Тарағай (Улуғбек) ва Иброҳим Султонни кўрган, дуо қилиб, тўю томошалар уюштирган.

Табиийки, тўйдан олдин хатм ўқитди ва Соҳибқирон ўғиллари, набиралари, хотинлари

азадан чиқаришди

34

.

Амир Темур ва темурийлар фармонига биноан ўтказиладиган байрамлар тасвирида

ҳунарманд усталар фаолиятининг касбий маҳорат даражаси яққол кўринади.

Ҳунармандлар ўз касбларидан келиб чиқиб, нондан кўшк, пахтадан минора ясашган.

Кўчма тўқув дастгоҳи шу ернинг ўзидан мато тўқиб берган.

1394 йилда Самарқанддан аслзодалар Амир Темурнинг Кавказдаги юришдан қайтган ўғли

Шохруҳ Мирзони тантанали кутиб олиш учун байрам уюштиришди. Шаҳар кўчалари ва

боғлар гилам, парча, атлас билан безатилди. Ҳунармандлар ўз санъатини намойиш қилди.

Шохруҳ Мирзо ва сафдошларининг отларининг тўёқлари остига аскарлар олтин-кумуш

сочишди.

Урушдан қайтиш, Темурийлар хонадони вакилларининг тўйи каби воқеа - ҳодисалар

муносабати билан ҳукмдорлар ўтказадиган тантаналар кунлари кўчалар ва майдонлар

чодиру айвонларга тўлиб кетарди.

31

Xilda Xukxem. Yetti iqlim sultoni. T., 2007. B.136.

32

Nizomiddin Shomiy. "Zafarnoma". T., 1996. B.81-81.

33

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B.171-172.

34

B.Ahmedov. Amir Temur. Tarixiy roman. B. 410-412.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Аслзодалар учун мўлжалланган сарой мажлисларидан фарқли ўлароқ бундай байрамларда

шаҳар аҳолиси ҳам қатнашарди. Самарқандда байрамлар шаҳар майдони ва шаҳар

ташқарисидаги Конигил мавзесида ўтказилар, чодирлар олдига хилма-хил моллар ёйиб

қўйилар , созандалар куй чалиб, машарабоз ва дорбозлар ўз санъатларини намойиш

қиларди. Уларнинг ҳар бири касбий маҳоратини кишиларга қувонч ва шодлик

улашишдаги истеъдодлари билан ишга соларди.

Замондошлар шундай байрамлардан айримларини тасвирлаб қолдиришган. Ҳиротда

Темурий маликалардан бирининг тўйи шундай ўтган. Пахта тозаловчилар пахтадан

минора, новвойлар эса нондан баланд кўшк ясаб кўтариб ўтишган. 1394 йил Шохруҳ

Мирзо Амударёдан ўтган жойидан то Самарқандга кетгунгача қадар бутун йўл бўйи

байрамона учрашувлар билан кутиб олишган. Аҳоли "Темир дарвозадан бошлаб жамики

шаҳарлару маҳаллаларни жаннатмонанд қилиб безатишди".

1395 йилда Ширвон малики Шайх Иброҳим Элбурс тоғидаги жангларда мардлик

кўрсатгани учун унинг шарафига тўй берилади, тўққиз-тўққизлар тақдим қилинади.

Темурбек Элбурс тоғи этагига қўниб, лашкарига дам берган. Хожа Сайфиддин тўй

тараддудига тушади. Шимолга уюштирилган юришда зафар муносиб нишонланган

35

.

Соҳибқирон ўз фаолиятида аъёнлари билан кенгаш қилиш, қурултой ўтказишга алоҳида

эътибор берган. У ҳарбий юришни бошлашдан олдин албатта қурултой чақирган.

Кенгашдан сўнг қурултой чинакам байрамга айланиб кетган. Шундай қурултойлардан

бири "Зафарнома"да тасвирланган: "Қиш колғонда, аввал, баҳордаким, олам гулу

райҳондин, биҳиштбариндек, музайян ва ораста бўлди, Соҳибқирон комкор қурултойга

фармон қилди: Соҳибқирон комкор қурултой қилиб, тўй тортқондин сўнг барча бекларга

иноятлар қилди"

36

.

1396 йилда сафардан қайтган Амир Темурни кутиб олиш учун Шаҳрисабз ва Самарқанд

шаҳарлари безатилган, кўшк ва чорбоғлар қурилган, уларда санъат аҳли ўз маҳоратини

намойиш этган. Шарафуддин Али Яздий ёзганидек: "Самарқанд шаҳри бағрини ўйин

кулгу ва шодликка очиб, шаҳарни безаб ва ҳар ёнда ажойиб кўшклар ва чорбоқлар

қуришга киришди. Уларга хушхон ҳофизларни жойлаштирди".

Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо 1396 йилда Форс вилоятини забт

этганида Соҳибқирон уни ўз ҳузурига чақирди. Курдистондан ўтаётганда Ҳормоту

қалъаси яқинида ўқ тегиб ҳалок бўлади. Амир Темур бу машъум хабардан кўп андуҳ

чекади ва Темурбек уч қаро баҳодурни Ҳормоту қалъасига юбориб, Шерозга марҳум

жасадини олиб келади. Шерозда мотам ўтказилиб, муваққат дафн этилади. Бир неча

муддат ўтгач, Умаршайх Мирзонинг хотинлари Севинч Қутлуғ оқа бегим, Бека Мулк оқа

бегим ва Мулкат оқа бегим ва вояга етмаган ўғли Искандар Мирзолар шаҳзода жасадини

Кешга олиб келадилар ва темурийлар хонадони дахмасига дафн этилади

37

.

1396 йили Темурбекнинг Самарқандга келиши янада улкан дабдаба билан нишонланган:

"Ўша жойнинг аҳолиси шод хуррамлик сари қучоқ очиб, шаҳарни безатишга киришди. Ва

ҳамма жойда чиройли шийпонлар кўриб, уларга хушовоз хонандаларни ўтказиб қўйди".

35

Hakim Sattoriy. Hazrat Sohibqiron. T.2005. B.127.

36

Sharafuddin Ali Yazdiy. "Zafarnoma". B.229.

37

T.Fayziev. Temuriylar shajarasi. T., 1995. B.84-85.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Бозорлар байрам марказига айланар, ҳашаматли қилиб безатилган чортоқлар (тўрт томони

тоқи, яъни равоқли шийпонлар) нинг сон-саноғига етиб бўлмас, "уларнинг ҳар бири

ложувард гумбаз осмони билан рақобатлаша оларди"

38

.

Фасиҳ Ҳавофий: "Амирзода Искандарнинг Самарқанд Конигилида Бека Султонга

уйланиши (Шу муносабат билан тўй) маросимлари" ўтказилганлигини ёзган. Ушбу тўй

боғи Дилкушода ўтган.

1397 йил баҳорида Ҳазрат Соҳибқирон Самарқанд теварагида боғи Дилкушо ва боғи

Шимол сўлим боғларини бунёд эттирди. Боғишимол боғини Соҳибқирон амирзода

Мироншоҳнинг қизи, суюкли набираси Билқиси Замон Бикаса Султонга инъом қилди.

Ўша жаннатмакон боғ қуриб битказилган кун эл юртга катта тўю томошалар қилиб

берилди

39

.

Соҳибқирон 1397 йилда Ҳизр Хўжанинг қизи Тўқал хонимни Конигилда катта тўй қилиб,

ўз никоҳига олади. Тўқал хоним хон қизи бўлгани учун ҳарамда Сароймулк хонимдан

кейинги ўринда, "Кичик хоним" деб аталган. 1397 йилда Соҳибқирон Тўқалхоним

шарафига Самарқандда боғи Дилкушони барпо эттирган

40

.

Фасиҳ Жавофий "Олий ҳазратлари ҳазрати Соҳибқироннинг Ҳизр Хўжанинг қизи Тўқал

хонимга уйланиши муносабати билан Конигилда берилган тўй" ҳақида ёзган. Тўй боғъи

Дилкушода ўтган.

Мўғулистон томондан келиннинг келаётгани хабари эшитилди. Олой Ўрду 15 кунлик

йўлга пешвоз чиқиб, қудаларни кутиб олдилар. Қаэрдан ўтсалар, тўй бериб, совғалар

улашдилар. 1396 йил 26 ноябрда Самарқандга етиб келдилар. Соҳибқирон Ҳизр Хўжа

қизи Тўқалхонимни ўз никоҳига олиб, унга уйланади. Конигилда катта тўй бўлади.

Тўқалхоним Чингизхон наслидин бўлганлиги учун "Кичик малика", Сароймулк хоним эса

"Катта малика" саналган

41

.

1397-1398 йил Амир Темурнинг ҳаётида осуда кечган давр бўлган. Тўйдан кейин

Соҳибқирон Кешга келиб турган. Астрободдан отасини кўргани келган Шохруҳ Мирзо

уни Кешда зиёрат қилган

42

.

Ушбу тантаналарга турли элат ва насабларга мансуб иштирокчилар қатнашишган.

Муаррих Ҳофизи Абрў таъкидлайдики, хорижий савдогарлар Хитой, Олтой, Марокаш,

Миср, Ғарбий Европа ва Ҳиндистондан келишиб, байрамда иштирок этишган.

Савдогарлар ичида араб, ҳинд рақс усталари, Хитой моҳир қўшиқчилари, мўғул, олтой,

38

Беленицкий А.Н. Из истории участия ремесленников в городских празднествах в

Средней Азии. в XIV-XV вв. –Гос Эрмитаж. Труды Отдела история культуры и исскуство

Востока. т.II. Л., 1940. С.191.

39

B.Axmedov. Amir Temur. Tarixiy roman. B. 451.

40

T.Fayziev. Temuriylar shajarasi. T., 1995. B. 62.

41

Hakim Sattoriy. Hazrat Sohibqiron. T.2005. B.134.

42

P.Ravshanov. Shahrisabz tarixi. T., 2011. B.333.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

қалмоқ чавандозлари, Эрон ҳофизлари, турли юртлардан келган масхарабоз ва

муқаллиддар ҳам бўлганлиги тарихий маълумотларда ёритилган .