Авторы

  • Каримов Бахромали Тожиматович
    ТошДТУ “ЕУТТ” кафедраси в.в.б.доценти п.ф.ф.д.,(PhD)

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.iqro.104140

Ключевые слова:

машинасозлик рақобатбардош конструктор таълим интеграция мустакамлик ишлаш лаёқати.

Аннотация

Ушбу мақолада машинасозлик йўналишларида малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда етакчи рол ўйнайдиган “Машина деталлари” фани бўйича таълим жараёнини ташкил этишда ички интеграцияни таъминлаш долзарб масала эканлиги баён этилган.

Ички интеграциянинг таъминланмаганлиги, талабалар машинасозлик конструкцияларини лойиҳалашда дуч келаётган муаммоларга сабаб бўлаётган омиллардан бири эканлиги кўрсатилган ва бу муаммоларларни бартараф этиш йўллари таклиф этилган.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Каримов Бахромали Тожиматович

ТошДТУ “ЕУТТ” кафедраси в.в.б.доценти п.ф.ф.д.,(PhD)

МАШИНАСОЗЛИК КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШДАГИ

МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОМИЛЛАРИ

Аннотация:

Ушбу мақолада машинасозлик йўналишларида малакали, рақобатбардош

мутахассислар тайёрлашда етакчи рол ўйнайдиган “Машина деталлари” фани бўйича

таълим жараёнини ташкил этишда ички интеграцияни таъминлаш долзарб масала

эканлиги баён этилган.

Ички интеграциянинг таъминланмаганлиги, талабалар машинасозлик конструкцияларини

лойиҳалашда дуч келаётган муаммоларга сабаб бўлаётган омиллардан бири эканлиги

кўрсатилган ва бу муаммоларларни бартараф этиш йўллари таклиф этилган.

Калит сўзлар:

машинасозлик, рақобатбардош, конструктор, таълим, интеграция,

мустакамлик, ишлаш лаёқати.

ПРОБЛЕМЫ ПРОЕКТИРОВАНИЯ МАШИНОСТРОИТЕЛЬНЫХ КОНСТРУКЦИЙ

И ИХ ФАКТОРЫ

Аннотация:

В данной статье излагается актуальность вопроса обеспечения внутренней

интеграции при организации учебного процесса по предмету “Детали машин”, который

играет ведущую роль в подготовке квалифицированных, конкурентоспособных

специалистов в области машиностроения.

Было показано, что необеспеченность внутренней интеграции является одним из факторов,

способствующих возникновению проблем, с которыми сталкиваются студенты при

проектировании машиностроительных конструкций, и были предложены пути

преодоления этих проблем.

Ключевые слова:

машиностроение, конкурентоспособность, конструктор, образование,

интеграция, прочность, работоспособность.

PROBLEMS OF ENGINEERING STRUCTURES DESIGN AND THEIR FACTORS

Annotation:

This article outlines the relevance of the issue of ensuring internal integration in the

organization of the educational process in the subject “Machine parts”, which plays a leading

role in the training of qualified, competitive specialists in the field of mechanical engineering.

It has been shown that the insecurity of internal integration is one of the factors contributing to

the problems that students face when designing machine-building structures, and ways to

overcome these problems have been proposed.

Keywords:

mechanical engineering, competitiveness, designer, education, integration, strength,

efficiency.

1. Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрда ПФ-5847-сон фармони

билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача

ривожлантириш концепцияси”нинг Олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

муаммолар номли иккинчи бобида “Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари

мазмун

жиҳатидан

битирувчиларда

амалий

кўникмаларни

шакллантиришга

йўналтирилмаган”лиги алоҳида таъкидланган [1].

Амалдаги автомобилсозлик ва тракторсозлик йўналишлари учун ДТСда бакалавр

академик даражасида таълим олаётган талабалар машинасозлик конструкцияларини

лойиҳа ва текширув ҳисобларини бажариш ва уларнинг ишлаш лаёқати таъминланишини,

мукаммал билишлари кўзда тутилган [2].

Бу

борада

ўтказилган

тадқиқотлар

натижасида

талабалар

машинасозлик

конструкцияларини лойиҳалаш жараёнида муаммоларга дуч келишлари аниқланган ва

уларни бартараф этиш йўлларини қидириш асносида адабиётлар таҳлили ҳам ўтказилган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ўқув жараёнида талабалар фойдаланаётган “Машина

деталлари” фанининг назарий ва амалий ўқув адабиётлари ўртасида интеграция

таъминланмаганлиги аниқланган.

Ҳозирги вақтга келиб, жаҳондаги мамлакатларнинг 70 фоизи таълим тизимида интегратив

характердаги ўқув дастурлари ва дарсликлардан фойдаланмоқда. Ҳар бир мамлакат айнан

шу давлатнинг таълим тизимига қўйилган буюртманинг талабидан келиб чиқиб,

интеграциянинг турли даражаларини ишлаб чиққан ва таълим тизимига жорий этган.

Масалан, Буюк Британия таълим тизимида, асосан, интегратив фанлар жорий қилинган

бўлса, Корея ва Швейцарияда интеграциялашган фанлар ёки алоҳида ўқув предметлари,

Австралияда интеграциялаштирилган фанлар, Япония, Ирландия, Гонг-Конг ва

Германияда ҳам алоҳида фанлар, Венгрияда маданият йўналишидаги ўқув предметлари,

инсон ва табиат интегратив фанлари, Нидерландияда алоҳида ўқув предметлари,

Ирландияда фан ва техника каби блокларда барча ўқув фанлари интеграциялаштирилган

ҳолда ўқитилади.

Демак, юқоридаги фикр-мулоҳазалар негизида машинасозлик соҳаси ривожига салмоқли

ҳисса қўша оладиган рақобатбардош мухандис кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда

интеграцияни таъминлаш масаласи ҳар доимгидек ечимини кутаётган долзарб муаммо

сифатида қаралмоғи лозим.

2. Методология

Шиддат билан ривожланаётган машинасозлик соҳаси бугунги кун мутахассисларидан ҳар

томонлама мукаммалликни талаб этиши, табиий. Талаб этилаётган мукаммалликка

эришиш

учун

олий

таълим

муассасаларида

таълим-тарбия

жараёнларини

такомиллаштириш, самарадорликни янада ошириш зарур. Бу эса ўз навбатида инновацион

ёндашган ҳолда таълим мазмунига интеграцион тавсиф бериш, юқори самара берувчи

янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига жорий этишни тақозо этади.

Машинасозлик йўналишининг бакалавр академик даражасида малакали мутахассислар

тайёрлашда муҳим рол ўйнайдиган “Техник механика”, “Амалий механика”, “Машина

деталлари” каби фанларини ўрганиш мобайнида талабалар мустақил таълим доирасида

курс иши ёки лойиҳасини бажаришлари кўзда туилган. Шунингдек, талаба ушбу ўқув

юкламаларини ўзлаштиришда чизмачилик, конструкцион материаллар технологияси,

назарий механика, материаллар қаршилиги, механизм ва машиналар назарияси,

метрология ва стандартлаштириш каби фанлардан олган билим-тажрибаларга таянадилар.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Курс иши ёки лойиҳасини бажариш билан талабанинг умумтехник тайёргарлик даври

якунланади.

Назария ва амалиёт ўртасидаги алоқани рефлексив топшириқлар ёрдамида қандай

кучайтириш масаласи таълимда бош муаммо бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда [3].

Шу ўринда юқорида зикр этилган асосий техник фанлардан рефлексив топшириқ

сифатида курс иши ёки лойиҳасини бажариш жараёнида қийинчиликларга дуч

келмоқдалар. Бунга асосий сабаб сифатида қатор омилларни кўрсатиш мумкин.

Хусусан, умтмуаълим ва умумтехник фанлардан олган билимларини амалда қўллай

олмаслик, техник топшириқларни ечишда

мустақил фикр юритиш, соҳадаги

стандартларга таянган ҳолда масалага тўғри ечим топиш, адабиётлардан тўғри

фойдаланиш кўникмаларнинг етарли эмаслигидир.

Бундан ечимини кутаётган биринчи муаммонинг пайдо бўлиши заминида, кейинги

иккинчи муаммолар ётганлигини кўриш мумкин.

Концепциянинг Олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар номли

иккинчи бобида “Талабаларда танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил

қилиш кўникмалари шакллантирилмаган”лиги танқид остига олинган.

Ҳақиқатан ҳам, ишлаб чиқариш даражасини такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган

машиналар сифати-самарадорлигини ошириш, таннархни пасайтириш каби бозор

иқтисодиёти талаблари табиийки,

бўлғуси конструкторларнинг техника олий ўқув

муассаларидаги

таълим-тарбияси,

конструкторлик

компетенциялари,

креатив

фикрлашлари, интеллектуал салоҳиятлари каби шахсий сифатларига ҳам узвий боғлиқдир.

Бу эса албатта таълим-тарбия савиясини юқори сифат даражасига кўтарувчи ва ёшларни

мустақил ҳаётий фаолиятга тайёрловчи замин ҳисобланган таълимнинг илғор

дастурларини ишлаб чиқиш ва зудликда уларни амалга жорий этишни талаб этади.

Аниқроғи, ўтказилаётган илмий-тадқиқот ишлари шуни кўрсатмоқдаки, “Машина

деталлари” фани бўйича назарий таълим дарсликлари билан амалий адабиётлари орасида

интеграция тўлақонли эмас. Буни валларни ҳисоблаш мисолида кўриб чиқамиз.

Аниқлаштирилган ҳисобни бажаришдан кўзда тутилган мақсад валнинг хавфли

кесимидаги мустахкамлик захираси коэффициенти қийматини аниқлаб, уни рухсат

этилган қиймати билан солиштириш, яъни

� ≥ �

шарти бажарилишини текшириш, агар

шарт бажарилмаса тузатишлар киритишдан иборат.

Дастлабки ҳисобида эгувчи момент қиймати маълум бўлмаганлиги учун валнинг ўртача

диаметри фақат буралишга рухсат этилган кучланишнинг кичик қийматларида

ҳисобланади. Вал учун материал танлаш машина деталларини лойиҳалашда

ишлатиладиган материалларнинг механик хоссалари келтирилган жадвал асосида

аниқлаштирилган ҳисобни бажаришда амалга оширилади, ушбу жадвал [4, 5, 6, 7] назарий

ўқув адабиётларининг ҳеч бирида келтирилмаган, [8; 34–35-б. ] амалий ўқув адабиётида

келтирилган.

Кўп ҳолларда машинадан фойдаланиш жараёнида юкланишнинг ҳақиқий циклини

аниқлаш қийин бўлади. Бунда ҳисоб шартли равишда номинал юклариш бўйича


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

бажарилади, кучланишлар цикли эса эгувчи кучланиш учун симметрик ва буровчи

кучланиш учун нолдан юқори (пусацияланувчи ) деб қбул қилинади.

Шунга кўра углеродли конструкцион пўлатлар учун симметрик циклида эгилишнинг

чидамлилик чегараси формула ёрдамида аниқланади, ушбу формула [4; 300-б, 6; 70-б, 7;

229-б.] назарий ўқув адабиётларида қуйидаги кўринишда келтирилган

σ

−1

≈ (0,4…0,5)σ

в

[5] назарий ўқув адабиётида келтирилмаган. [8; 162-б.] амалий ўқув адабиётида углеродли

конструкцион пўлатлар учун қуйидаги кўринишда келтирилган

σ

−1

= 0,43 σ

в

.

Углеродли конструкцион пўлатлар учун, симметрик циклида буралишнинг чидамлилик

чегарасини аниқлаш формуласи [4; 300-б, 6; 70-б, 7; 229-б.] назарий ўқув адабиётларида

қуйидаги кўринишда келтирилган

−1

≈ (0,2…0,3)σ

в

[5] назарий ўқув адабиётида келтирилмаган. [8; 164-б.] амалий ўқув адабиётида

конструкцион пўлатлар учун қуйидаги кўринишда келтирилган

−1

= 0,58 �

−1

.

Ҳисоблашда валнинг ҳавфли кесими сифатида кучланиш тўпланишини юзага келтирувчи

омиллар мавжуд бўлган қисмлари олинади. Бундай омиллар сифатида валнинг

поғоналаниш қисми, ариқчалар, кўндаланг тешик, шпонка ўйиқчаси, шлицалар,

прессланган ўтқазмалар мавжуд бўлган қисмлар қабул қилинади. Бу омилларнинг эгилиш

ва буралишдаги таъсинини этиборга олиш учун эгилишда

ва буралишда

кучланиш

тўпланиши самарадорлиги коэффициентилари, ва

ε

σ

ҳамда

ε

τ

эгилиш ва буралишдаги

масштаб омили коэффициентлари киритилган.

Кучланиш тўпланиши самарадорлиги коэффициентилари назарий ва амалий ўқув

адабиётларида турлича белгиланиши кўзга ташланади, [4; 300-б, 7; 230-б.] назарий ўқув

адабиётида коэффициентлар катта харфлар билан

ва

кўринишида белгиланган. [8;

162–166-б.] амалий ўқув адабиётида

ва

кўринишида белгиланган. Биз назария ва

амалиётни уйғунлаштириш мақсадида бу коэффициентларни кичик ҳарфлар билан

ва

кўринишида белгилашни лозим топдик. Бу интеграция жараёнини осонлаштиради

.

Валнинг поғоналаниш қисми учун

ва

коэффициентининг қийматлари вал

материалининг қаттиқлиги ҳамда вал диаметрлари

� �

, галтел радиуси ва вал диаметри

� �

нисбатларга боғланган, фойдаланишга қулай ҳолда жадвал кўринишига келтирилган,

ушбу жадвал [4; 300-б, 7; 230-б.] назарий адабиётларда нисбатлар қийматлари

гуруҳланмаган умумий ҳолда келтирилган. [4, 6] назарий ўқув адабиётида келтирилмаган.

[8; 163-б.] амалий ўқув адабиётида нисбатлар қийматлари гуруҳланган, фойдаланишга

қулай ҳолда келтирилган.

Валнинг ариқчаси бўлган ҳавфли кесими учун

ва

коэффициентининг қийматлари

вал материалининг қаттиқлиги ҳамда ариқча чуқурлиги ва валнинг ариқча тубидаги

диаметри

� �

, галтел радиуси ва валнинг ариқча тубидаги диаметри

� �

нисбатларга


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

боғланган жадвали мавжуд. Ушбу жадвал юқорида таъкидланганидек [4; 300-б, 7; 230-б.]

назарий адабиётларда умумий ҳолда келтирилган. [4, 6] назарий ўқув адабиётида

келтирилмаган. [8; 164-б.] амалий ўқув адабиётида нисбатлар қийматлари гуруҳланган

фойдаланишга қулай ҳолда келтирилган.

Валдаги кўндаланг тешик юзага келтирган ҳавфли кесими учун

ва

коэффициентининг қийматлари вал материалининг қаттиқлиги ҳамда тешик

диаметрини вал диаметрига

� �

, нисбатига боғланган жадвали мавжуд. Ушбу жадвал ҳам

юқорида таъкидланганидек [1; 300-б, 4; 230-б.] назарий адабиётларда умумий ҳолда

келтирилган. [4, 6] назарий ўқув адабиётида келтирилмаган. [8; 165-б.] амалий ўқув

адабиётида нисбат қийматлари гуруҳланган, ҳавфли кесимнинг эгилиш ва буралишдаги

қаршилик моментларини ҳисоблаш формулалари билан фойдаланишга қулай ҳолда

келтирилган.

Шпонка ўйиқчаси мавжуд бўлган ҳавфли кесим учун

ва

коэффициентлари

қийматларининг вал материали қаттиқлигига боғланган жадвали мавжуд. Ушбу жадвал

ҳам юқорида таъкидланганидек [4; 300-б, 7; 230-б.] назарий адабиётларда умумий ҳолда

келтирилган. [4, 6] назарий ўқув адабиётида келтирилмаган. [8; 165-б.] амалий ўқув

адабиётида, ҳавфли кесимнинг эгилиш ва буралишдаги қаршилик моментларини

ҳисоблаш формулалари билан фойдаланишга қулай ҳолда келтирилган.

Валнинг щлицалари бўлган ҳавфли кесими учун

ва

коэффициентлари

қийматларининг вал материали қаттиқлиги ҳамда шлица турига боғланган жадвали

мавжуд. Ушбу жадвал ҳам юқорида таъкидланганидек [4; 300-б, 7; 230-б.] назарий

адабиётларда умумий ҳолда келтирилган. [4, 6] назарий ўқув адабиётида келтирилмаган.

[8; 166-б.] амалий ўқув адабиётида, фойдаланишга қулай ҳолда келтирилган.

Валнинг прессланган деталлари бўлган ҳавфли кесими учун

ε

σ

коэффициенти

қийматининг вал материали қаттиқлиги ҳамда вал диаметри ўлчамларига боғланган

жадвали мавжуд. Ушбу жадвал ҳам юқорида таъкидланганидек [4; 300-б, 7; 230-б.]

назарий адабиётларда умумий ҳолда келтирилган. [4, 6] назарий ўқув адабиётида

келтирилмаган. [8; 166-б.] амалий ўқув адабиётида, уринма кучланиш учун

ε

τ

қийматини ҳисоблаш формуласи билан фойдаланишга қулай ҳолда келтирилган.

ε

σ

ҳамда

ε

τ

эгилиш ва буралишдаги масштаб омили коэффициентлари қийматининг вал

диаметри ва вал материалининг углеродли ёки легирланганлиги билан боғланган

қийматлари жадвали мавжуд. Ушбу жадвал [4, 5, 6, 7] назарий ўқув адабиётларининг ҳеч

бирида келтирилмаган. [8; 166-б.] амалий ўқув адабиётида, фойдаланишга қулай ҳолда

келтирилган.

Вални ҳисоблаш учун тузилган ҳисобий схемадан ҳавфли кесимга таъсир этаётган

буровчи момент, унинг горизонтал ва вертикал тексликдаги ташкил этувчилари

ҳисобланади. Ҳавфли кесим учун йиғинди эгувчи момент формула ёрдамида ҳисобланади.

Ушбу формула [5; 331-б.] назарий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда

�−�

= �

г

2

+ �

в

2

+ �

М

.

[7; 331-б.] назарий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

у

= �

г

2

+ �

в

2

.

[8; 313-б.] амалий ўқув адабиётида, қуйидагича кўринишда келтирилган.

�−�

= �

г

2

+ �

в

2

.

[6] назарий ўқув адабиётида келтирилмаган.

Радиал тешикли ҳавфли кесимларнинг қаршилик моментлари формула ёрдамида

ҳисобланади. Ушбу формула [4, 5, 6, 7] назарий ўқув адабиётларининг ҳеч бирида

келтирилмаган. [8; 165-б.] амалий ўқув адабиётида, қуйидагича кўринишда келтирилган.

эгилишда

нетто

=

��

3

32 1 − 1,54


� ;

буралишда

������

=

��

3

16 1 −


� .

Шпонка ўйиқчаси бўлган ҳавфли кесимларнинг қаршилик моментлари формула ёрдамида

ҳисобланади. Ушбу формула [4, 6, 7] назарий ўқув адабиётларининг ҳеч бирида

келтирилмаган. [5; 327-б.] назарий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда келтирилган

буралишда

=

��

3

16 −

�ℎ 2� − ℎ

2

16�

;

эгилишда

W

эг

=

��

3

32 −

�ℎ 2� − ℎ

2

16�

.

[8; 165-б.] амалий ўқув адабиётида, қуйидагича кўринишда келтирилган:

буралишда

нетто

=

��

3

16 −

� ∙ �

1

� − �

1

2

2�

;

эгилишдаги

нетто

=

��

3

32 −

� ∙ �

1

� − �

1

2

2�

.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Уринма кучланиш циклининг ўрта кучланиши формула ёрдамида ҳисобланади. Ушбу

формула [4; 300-б, 6; 70-б, 7; 229-б.] назарий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда

= �

= 0,5� =

0,5�

0,2�

3

.

[5; 331-б.] назарий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда

= 0,5�

���

= 0,5� =

2�

.

[8; 166-б.] амалий ўқув адабиётида, қуйидагича кўринишда келтирилган

= �

= 0,5�

���

=

0,5�

к

.

Нормал эгувчи кучланиш амплитудаси формула ёрдамида ҳисобланади. Ушбу формула [4;

300-б, 6; 70-б,] назарий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда

= 0; �

=

0,1�

3

.

[7; 229-б.] назарий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда

= 0; �

= �

эг

=

у

0,1�

3

.

[8; 314-б.] амалий ўқув адабиётида қуйидагича кўринишда келтирилган

=

�−�

W

нетто

.

Нормал ва уринма кучланиш бўйича мустахкамлик захираси коэффициентлари формула

ёрдамида ҳисобланади. Ушбу формулалар [4; 299-б, 6; 69-б.] назарий ўқув адабиётларида

қуйидагича кўринишда келтирилган

=

−1

/ �

+ �

∙ �

;

=

−1

/ �

+ �

∙ �

.

[7; 229-б.] назарий ўқув адабиётларида қуйидагича кўринишда келтирилган

=

−1

/ �

М

П

+ �

∙ �

;


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

=

−1

/ �

м

п

+ �

∙ �

.

[5] назарий ўқув адабиётларида келтирилмаган. [8; 162–164-б.] амалий ўқув адабиётида

қуйидагича кўринишда келтирилган

=

−1

� ∙ �

+ �

∙ �

=

−1

� �

+ �

∙ �

.

Ушбу формулада юза тозалигини ҳисобга олувчи коэффициент–

мавжуд бўлиб, унинг

қиймати

= 0,32 ÷ 2,5

мкм бўлганда

� = 0,97 ÷ 0,90

қабул қилиш таклиф этилади.

Бундан ташқари [4; 301-б, 7; 231-б.] назарий ўқув адабиётларида

қийматини аниқлаш

учун график мавжуд бўлиб, бунда

қиймати вал материалининг мустаҳкамлиги

в

га

боғланган. Бунда юпқа жилвирланган юзаларни ҳисоблашда вал материали қаттиқлигидан

қатъий назар ва

� = 1

қабул қилиш кўрсатилган. Ушбу коэффициент [4; 301-б,] назарий

ўқув адабиётларида

,

[7; 231-б.] назарий ўқув адабиётларида

,

[8; 162-б.] амалий ўқув

адабиётида

ҳарфлари билан турлича белгиланган.

Ҳавфли кесим учун умумий мустахкамлик захираси коэффициентини ҳисоблаш

формуласи [4; 299-б, 6; 69-б.] назарий ўқув адабиётларида ва [8; 162-б.] амалий ўқув

адабиётида қуйидагича кўринишда келтирилган

� =

S

σ

∙ S

τ

S

σ

2

+ S

τ

2

.

[5] назарий ўқув адабиётларида келтирилмаган. [7; 229-б.] назарий ўқув адабиётларида

қуйидагича кўринишда келтирилган

� =

∙ �

2

+ �

2

.

Умумий мустахкамлик захираси коэффициенти

S

нинг қиймати рухсат этилган қиймат

S = 2,5

дан катта, бўлиб

S > S

шарти бажарилши шарт.

Назарий ва амалий ҳаракатлар ўртасидаги тўғри боғлиқликни бузилишига олиб келадиган

хатолар ва қийинчиликларнинг барча турлари таълим бериш услубларининг

номукаммаллиги билан боғлиқ [9].

Шундай экан, ушбу мақолада кўтарилган биринчи муаммо, яъни назария ва амалиёт

интеграциясини тўлақони таъминлаш учун қуйидагилар талаб этилади:


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

а

) техник топшириқларни ечишда иккиланишларни бартараф этиш учун, амалиётда

қўлланиладиган формулалар назарий адабиётларда мазулар бўйича айнан келтирилиши

зарур;

б

) лойиҳалаш жараёнидаги чалғишларни олдини олиш учун формула билан ҳисобланувчи

битта катталик назарий ва амалий адабиётларда турлича белгиланиб, изоҳланишига йўл

қўйиб бўлмайди;

в

) ҳисоблашларга тузатишлар киритишни осонлаштириш, вақт ва меҳнат сарфини

камайтириш, кўникмалар шакилланишини яхшилаш учун зарурий коэффициентлар

қийматларини аниқлашнинг осон усуллари назарияда ҳам ўргатилиши талаб этилади;

г

) концепция талабларидан келиб чиқиб, кўпроқ амалий кўникмалар шакиллантириш

мақсадида назарий ва амалий адабиётларда ҳисоблаш методикаларининг тўлиқлигини,

яъни назария ва амалиёт интеграциясини таъминлаш зарур.

Умумтаълим мактабларида ўқиш - бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлашнинг олий

таълимгача бўлган босқичи бўлиб, бунда табиий холда касбий билим ва кўникмага

айланувчи кўплаб билим ва кўникмалар шакилланади [10].

Бундан кўринадики талабалар умумтаълим ва улар асосида умумтехник фанлар

асосларини яхши ўзлаштиришлари учун назария ва амалиёт интеграцияси умумтаълим

фанларида ҳам таъминланиши зарур.

Техник

топшириқни

ечиш

жараёнида

машиналарни

ҳисоблаш-лойиҳалаш

натижаларининг мукаммаллиги ва илмий асосланганлиги умумтаълим ва умумтехник

фанларнинг назарий ва амалий таркибий қисмлари орасидаги ўзаро уйғунлик

таъминланишида намоён бўлади.

Амалдаги “Автомобилсозлик ва тракторсозлик” ва “Транспорт воситаси муҳандислиги”

таълим дастурларига асосан талаба умумтехник тайёргарлик якунланганидан сўнг

мутахассислик фанларидан бўладиган курс лойиҳалари ва битирув малакавий иш - диплом

лойиҳаларини бажариш учун зарурий билим, компетенцияларга эга бўлиши шарт. Ўз-

ўзидан равшанки, бўлғуси муҳандисдан иқтисодиёт талаблари доирасида лойиҳаланаётган

машина ёки конструкциянинг иш сифатини янада яхшилаш, тайёрлашдаги меҳнат

сарфини камайтириш ёки ишончли ишлашини таъминлаш каби жараёнларда муайян

компетенцияларга эга бўлиш талаб этилади. Пировардида лойиҳалаш сифатининг энг

муҳим, долзарб муаммолардан

бири - талаба эгаллаётган конструкторлик

компетенциялари қай тарзда шаклланаётганлигига ёки бу борада назария ва амалиёт

интеграцияси қандай таминланишига чамбарчас боғлиқ эканлигини баён этиш мақсадга

мувофиқдир. Қайсики, малакали, рақобатга қодир муҳандис кадрларнинг билим савияси

жаҳон стандарти талабларига мос келиши лозим.

Амалиёт билан боғланмаган билимлар тезда унитилади. Шунинг учун педагигиканинг

муҳим принцпларидан бири – “назариянинг амалиёт билан алоқаси”ни ўқув жараёнига

тадбиқ этиш зарурати муҳим аҳамият касб этмоқда [11].

Демак бизнинг фикримизча мақолада кўтарилган иккинчи муаммоларни бартараф этишга

қуйиданиларни амалга ошириш билан эришилади:


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

а

) умумтаълим ва умумтехник фанлардан олинган билимларини амалда қўллай билиш

кўникмаларини шакиллантириш, учун назария ва амалиёт уйғунлиги ушбу фанларда ҳам

таъминланиши лозим;

б

) иқтисодиётнинг реал тармоқларидаги техник топшириқларни ечишда мустақил фикр

юритиш

кўникмаларини

шакиллантириш

учун

барча

ўқув

адабиётларидаги

иккиланишларга ва чалғишлага олиб келувчи омилларни бартараф этиш, яъни назария ва

амлиёт интеграциясини таъминлаш билан эришилади;

в

) соҳадаги стандартларга таянган ҳолда масалага тўғри ечим топиш кўникмалари

талабалар техник топшириқларни ечиш жараёнида улардан етарли даражада фойдаланиб,

унинг турлари мазмун ва моҳиятини тушунишлари яъни назария ва амалиёт интеграцияси

таъминлангандагина шакилланади;

г

) адабиётлардан тўғри фойдаланиш кўникмаларнинг етарли даражада шакиллантириш

учун курс иши ва лойиҳаларини бажаришдаги маслаҳатлар кўпроқ адабиётларга таянишга

йўналтирилиши мақсадга мувофиқ.

Натижа ва мулоҳазалар

Мақоладаги муаммолар фақатгина амалдаги техник адабиётлар негизида амалий кўникма

ва малакалар тегишли амалий топшириқларни у ёки бу кўринишларда маъруза, амалиёт-

лаборатория дарслари ва мустақил таълим жараёнида уйғун боғланган ҳолда бажаришга

қаратилган замонавий ўқув адабиётларини яратишдагина ўз ечимини топади.

Таъкидлаш зарурки, бўлғуси бакалаврларда муҳандислик билим, кўникма ва

компетенциялар шакллантирилиши учун асосий эътибор фақатгина умумтехник ва махсус

фанларга қаратилиши билан чекланиб қолмаслиги керак, у умумтаълим фанлари

асосларини ўрганиш жараёнидан бошлаб амалга оширилиши керак, акс ҳолда таълимда

узлуксизлик талаблари вертикал йўналишда таъминланмайди. Қолаверса, барча махсус

фанлар умумтаълим ва умумтехник фанлар негизида шаклланади.

Концепциянинг мазмун-моҳиятига мос келган ушбу илмий-тадқиқот натижаси кўпроқ

назарий билим беришга асосланган назарийлашган таълим тизимидан зарурий кўникма ва

малакаларни шакллантирадиган амалий таълим тизимига ўтиш учун яратилиши кўзда

тутилаётган ўқув дастурларида умумтехник ва махсус фанлар интеграцияси

самарадорлигини таъминлай оладиган ўқув юкламалари нисбатини шакллантиришга

алоҳида эътибор қаратишни тақоза этади.

Хулоса

Мазкур

илмий

тадқиқотларнинг

таҳлили

талабаларнинг

конструкторлик

компетенциялари, креатив фикрлашлари, интеллектуал салоҳиятлари сингари шахсий

фазилатларини янада тизимли шакллантириш, инновацион педагогик технологиялар

негизида ўқув адабиётларининг назария ва амалиёт уйғунлиги ҳамда яхлитлиги

таъминлашга йўналтирилган янги авлодини яратиш, уларни таълимга жорий этиш,

жаҳоннинг илғор олий таълим муассасалари тажрибасидан ўринли фойдаланиш,

назарийлашган таълим тизимидан зарурий кўникма ва малакаларни шакллантирадиган

амалий таълим тизимига ўтиш долзарблигини тасдиқловчи муҳим хулосалар қилишга асос

бўлади.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Шубҳасиз, таълимда назария ва амалиёт уйғунлиги, бирлиги ва ниҳоят яхлитлигини

таъминлашга қаратилган дидактик тамойил Концепция талабларига мос келувчи илмий-

таълимий ёндашув ҳисобланиб, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга

қаратилгандир.

Адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги

ПФ-5847сонли

Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030

йилгача ривожлантириш концепцияси”. –Т.: Халқ сўзи газетаси, 2019 йил 9 октябрь,

№209(7439) 1 б.

2. Автомобилсозлик ва тракторсозлик бакалаврят таълим йўналишлари давлат стандарти.

Ўз. Р. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 10. 03.даги №84-сонли буйруғи-

40 б. 12 б.

3. Lily Orland-Barak, Hayuta Yinon. “When theory meets practice: What student teachers learn

from guided reflection on their own classroom discourse” Teaching and Teacher Education 23

(2007) 957–969.

4. М.Н.Иванов Иванов М.Н. Финогенов В.А. Детали машин – М.: Высшая школа, 2000-383

с.

5. Shoomidov Sh.A. Mashina detallari: darslik –T.: “O`zbekiston milliy ensiklopediyasi”

Davlat ilmiy nashrieoti, 2014. - 444 б.

6. M. Kurganbekov, A. Moydinov. Mashina detallari. O`quv qo`llanma. I va II qismlar. –Т.:

“Fan va texnologiya”, 2015. - 384 б.

7. Сулаймонов И. Машина деталлари. Дарслик –Т.: Ўқитувчи, 1981.-303 б.

8. Чернавский С.А. и др. Курсовое проектирование деталей машин, М.:

“Машиностроение”, 1988 г.

9. Кудрявцев Т.В. Психология технического мышления. (Процесс способы решения

технических задач). М., “Педагогика”, 1975. – 304 с. с 179.

10. Непрерывное профессиональное образование: теория и практика: Сборник статей. Под

общей редакцией д-ра пед. наук, профессора Э.Г.Скибицкого.-Новосибирск: САФБД-423

с, 149-153 с, 2014.

11.

Бтемирова Р.И. Педагогический принцип связи теории с практикой и его реализация в

школьном обучении: на примере математики: Дис. .канд. Пед. Наук. Владикавказ, 2007. -

322 с. с11.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”. –Т.: Халқ сўзи газетаси, 2019 йил 9 октябрь, №209(7439) 1 б.

Автомобилсозлик ва тракторсозлик бакалаврят таълим йўналишлари давлат стандарти. Ўз. Р. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 10. 03.даги №84-сонли буйруғи-40 б. 12 б.

Lily Orland-Barak, Hayuta Yinon. “When theory meets practice: What student teachers learn from guided reflection on their own classroom discourse” Teaching and Teacher Education 23 (2007) 957–969.

М.Н.Иванов Иванов М.Н. Финогенов В.А. Детали машин – М.: Высшая школа, 2000-383 с.

Shoomidov Sh.A. Mashina detallari: darslik –T.: “O`zbekiston milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy nashrieoti, 2014. - 444 б.

M. Kurganbekov, A. Moydinov. Mashina detallari. O`quv qo`llanma. I va II qismlar. –Т.: “Fan va texnologiya”, 2015. - 384 б.

Сулаймонов И. Машина деталлари. Дарслик –Т.: Ўқитувчи, 1981.-303 б.

Чернавский С.А. и др. Курсовое проектирование деталей машин, М.: “Машиностроение”, 1988 г.

Кудрявцев Т.В. Психология технического мышления. (Процесс способы решения технических задач). М., “Педагогика”, 1975. – 304 с. с 179.

Непрерывное профессиональное образование: теория и практика: Сборник статей. Под общей редакцией д-ра пед. наук, профессора Э.Г.Скибицкого.-Новосибирск: САФБД-423 с, 149-153 с, 2014.

Бтемирова Р.И. Педагогический принцип связи теории с практикой и его реализация в школьном обучении: на примере математики: Дис. .канд. Пед. Наук. Владикавказ, 2007. - 322 с. с11.