JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
ШАРОПОВ МИРАББОС АКБАРОВИЧ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузурудаги Жазони Ижро Этиш Департаменти Тўртинчи
минқавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштиш маркази 35-сон манзил колонияси
Ташкилий бўлинма бошлиғи майор
ҚАШҚАДАРЁЛИК ТАДБИРКОР АЁЛ
АННОТАЦИЯ:
Ушбу мақолада Қашқадарёлик тадбиркор аёл Қарши шаҳри
“Қаршимебель” масъулияти чекланган жамияти директори
Камилова Саломат Шукуровнанинг меҳнат га фаолияти ҳақида кенг фикр юритилган
шунингдек, 2015 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. Меҳнат стажи 50 йил.
Мазкур вазифада 1995 йилдан бери ишламоқда.
КАЛИТ СЎЗЛАР:
мебелсозлик саноати, мукаммал, сифатли, бежирим, тадбиркор аёл,
соҳа талабалари, “Йилнинг энг яхши илғор тадбиркор аёли”.
С. Камилова катта тажрибага эга мутахассис, юқори малакали ишбилармон тадбиркор
сифатида мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Қашқадарё вилоятида мебелсозлик
саноатига асос солди. Шундан буён у раҳбарлик қилаётган корхона томонидан ишлаб
чиқарилаётган мебель маҳсулотлари фақат вилоятда эмас, республикада ҳам ўз ўрнига
эга. Мебель жиҳозларини ҳар жиҳатдан мукаммал, сифатли, бежирим қилиб тайёрлаш
бу касб эгаларидан чуқур билим, маҳорат ва ўзига хос иқтидорни талаб этади. Саломат
Камилова етук мутахассис сифатида бу борада самарали фаолият юритиб келмоқда. У
дастлаб 1976 йилдан “Қаршииндустрия” бирлашмасида инженер – технолог, сўнгра
“Наманганмебель” фабрикасида
ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, кейинчалик
“Қаршииндустрия” бирлашмасига қарашли ёғочга ишлов бериш заводида (ДОЗ) бош
инженер-технолог вазифаларида фаолият юритган кезларида катта тажриба орттирди.
“Қаршимебель” МЧЖ корхона сифатида Қашқадарё вилоятида мебелсозлик саноатига
асос солинган дастлабки ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилаётган
юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари ташкилот ва офисларни, соғлиқни сақлаш тизими,
мавжуд ўқув масканларини, мактабгача таълим муассасаларини, аҳоли учун сифатли ва
замонавий
ошхона, меҳмонхона, ётоқхона мебелларибилан таъминлаб келмоқда.
Саломат Камилова иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини яхши тушунади. Изланувчан
раҳбар сифатида
2003 йилдан бошлаб корхонага Хитой Халқ Республикасидан
замонавий технологиялар олиб келди
. Мавжуд технологиялар тубдан модернизация
қилиниб, корхона қайта жиҳозланди. Натижада корхонада янги иш ўринлари яратилди.
Ишлаб чиқариш
суръати
ошди,маҳсулот
сифат
даражаси яхшиланди, ишчи-
хизматчиларнинг
моддий манфаатдорлиги
таъминланди.
Тайёрлов цехи, мебель ишлаб
чиқариш ва йиғув цехи, пардозлаш цехи, пайвандлаш ва тикувчилик цехлари
ишга
туширилди. Дастлаб 9 нафар ишчи фаолият бошлаган фабрикада бугунги кунга келиб 46
нафаргача
ишчи хизматчи ва
мутахассислар
ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда
“Қаршимебель” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
тури 345
тага етди.
С. Камилова ўтган вақт мобайнида “Қаршимебель” масъулияти чекланган жамиятини
чинакам
“Мебелсозлик мактаби”
га айлантира олди. Корхонада тайёрланган
маҳсулотлар сифати, халқаро талаб ва меъёрларга мослиги синовдан ўтказилиб, 2011
йилда корхона жамоаси
ISO-9001
Халқаро сифат сертификатини қўлга киритди
.
С.Камилова меҳнат фаолияти давомида
100 нафардан зиёд шогирдлар
тайёрлаб,
амалий ва назарий
кўникмаларини шакллантириб уста - дастгоҳчилар етиштирди.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Унинг шогирдлари (Д.Қўлдошева, Н. Хаитов, Х.Хамроев, У.Тулаев, Д.Қаҳҳоров,
Н.Тоғаев ва бошқалар) ушбу даргоҳда нафақат ҳунар, балки тадбиркорлик ва ишлаб
чиқариш сир-асрорларини чуқур ўрганишди.Ҳозирда мустақил равишда фаолият
юритиб, аҳолини иш билан таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. С.
Камилова ёшлар ўртасида “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўқувлар ташкил этиб,
мебель саноатига оид янгиликлар, инновацион технологиялар, замонавий бутловчи
буюмлар ва янги атамаларни қўллаш бўйича машғулотлар ўтказиб келади. Вилоятдаги
олий ўқув юртлари ва коллежларнинг соҳа талабалари амалиётларини корхонада
ўташлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Шунингдек, 2018 йилда 7 нафар
коллеж битирувчиси ва 2 нафар вояга етган меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини иш
билан таъминлади. Шунинг билан бирга Қарши Давлат университети ҳамда Қарши
муҳандислик иқтисодиёт институтининг 5 нафар талабасини контракт тўлов шартнома
пулларини тўлаб бермоқда. Корхонада яхши анъана бор. Тўйлари бўлаётган ёш
оилаларнинг уйлари мебель тўпламлари билан жиҳозлаб берилади.
Сўнгги уч йилда корхона томонидан 23 миллиард 67 миллион сўмлик маҳсулот
ишлаб чиқарилди ва Давлат бюджетига 1 миллиард 460 миллион сўм ККС тўлаб
берилган.
2022 йилда 13 миллиард 200 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, етказиб
берилган.
2023 йилда 4 миллиард 200 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, етказиб
берилган.
2024 йилда 5 миллиард 667 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, етказиб
берилган.
Ишбилармон раҳбар сифатида асосан янги иш ўринлари яратишга, маҳсулотларнинг
сифат даражасини оширишга, ишчи – ходимларнинг касбий малакасини юксалтиришга
ҳамда уларнинг меҳнат муҳофазасига алоҳида эътибор қаратади. У доимий равишда
янгиликка интилади. Айни кунларда Қарши шаҳрининг “Қарлиқбоғот” МФЙ ҳудудида
замонавий 3 қаватли “Мебеллар уйи” мажмуаси тугатилиб “Ишонч” савдолар тармоги
МЧЖ билан хамкорликда ишга тушурилди, провордида 115 нафар “Аёллар” ва “Ёшлар”
дафтаридаги ишсиз фукоралар доимий иш билан таъминланди.
“Қаршимебель” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган мебель
маҳсулотлари
нафақат вилоятимиз аҳолисига хизмат қилибгина қолмай, балки
республикамизнинг бошқа вилоятларига:
Жумладан, Хоразм вилоятига, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари мактаб ва мактабгача
таълим муассасалари учун мебель жиҳозлари ишлаб чиқарилди ва етказиб берилди.
С.Камилова Республика миқёсида ўтказилган кўплаб кўрик-танловларнинг ғолиби
бўлган. У 2011 ва 2014 йилларда
“Ташаббус”
кўрик-танловида иштирок этиб, вилоят
миқёсида 1-ўринни эгаллади ва республика босқичида иштирок этди. Унда
“Энг
саховатли тадбиркор”
номинациясини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан 2005 йилда таъсис этилган
танловнинг
“Интизомли солиқ тўловчи”
тадбиркор сифатидахозирги кунга кадар голиб
булиб келмокда.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
2016 йилда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Республика Марказий
банки
томонидан таъсис этиган
“Энг яхши бизнес лойиҳа”
республика кўрик танловида
ғолибликни қўлга киритган.
2019 йилда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган кўрик-танловнинг
“Йилнинг энг яхши илғор тадбиркор аёли”
номинацияси бўйича вилоят босқичи
ғолиби деб тан олинди ва республика бочқичида иштирок этиб, ғолибликни қўлга
киритди.
2020 йил мавжуд технология тубдан модернизация килинди яъни 100000 минг еврога
Германиядан замоновий технологиялар олиб келиб ишга туширилди, бунинг эвазига
ишлаб чикариш сифати ва курсаткичларикескин ошди.
2020 йилда жаҳон аҳлининг глобал муаммосига айланган коронавирус пандемияси
инсоният бошига тушган офат бўлди. “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли,
иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир
қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони эълон қилинди. Унда коронавирус инфекцияси даврида аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг
барқарорлигини таъминлаш лозимлиги алоҳида таъкидланган. С. Камилова ҳам инсон,
ҳам тадбиркор сифатида бу оғриқли нуқтага бефарқ қараб тура олмади.
У пандемия шароитининг дастлабки кунлариданоқ Қарши тумани ва Қарши шаҳрининг
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларига
75 млн.
сўмлик хомийлик ёрдамини
кўрсатиб, 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
Президентимиз раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишларида пандемия
даврида маҳаллий ҳокимликларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин
камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида
қўшимча чораларни амалга ошириш бўйича белгилаб берилган топшириқларнинг
ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрида пандемия даврида ташкил этилган
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаташкил этилган махсус жамғармага
2020 йил давомида яна
100 млн.
сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатди.Иш ҳажмини
ошириб,яна қўшимча 46 нафар ишсиз фуқароларни “Қаршимебель” масъулияти
чекланган жамияти мавсумий иш билан таъминлади.
У
“Мустақилликнинг йигирма йиллиги”
ва
“Мустақилликнинг йигирма беш
йиллиги” ва “Мустакиллигимизнинг уттиз йиллиги” ва “ Конституциямизнинг
уттиз йиллиги”
кўкрак нишонлари соҳибаси.
С.Камилова 2011-2015 йилларда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига депутати, 2015-
2024 йилларда Халқ депутатлари Қарши шаҳар ҳамда Қашқадарё вилояти вилоят
Кенгашига депутати этиб сайловчилар томонидан сайланган.
Меҳр-саховат, эзгулик – бу ҳаёт дарёсига қурилган қалб кўпригидир. Меҳр-саховатни
ўзига иймон деб билиб унга садоқат ила поёндоз бўлаётган инсонлар сафида
саховатпеша тадбиркор С. Камилова ҳам бор. У бир неча йилдирки, ёшлар сиёсатини
қўлаб-қувватлаш доирасида, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оила
фарзандларини, имконияти чекланган ихтисослаштирилган мактаб
ўқувчиларига
мунтазам равишда ижтимоий кўмак кўрсатиб, ҳомийлик ёрдамларини бермоқда.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Шунингдек, 2019-2024 йилларда вилоят 18-сон кўриш бўйича имконияти чекланган
болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасасида (260 нафар ўқувчи) ҳамда 33-
сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида
тарбияланаётган (175 нафар ўқувчи) болалар учун мунтазам равишда ўтказиладиган
тадбирларида (жами 176 млн сўмлик) ҳомийлик ёрдамларини кўрсатди.
Қарши шаҳридаги “Табассум”, “Амир – Темур” , “Пахтазор” , “Ойдин” , “Нефтчи” ,
“Каманди”, “Насаф”, “Бустон” ва “Батош”
маҳаллаларида истиқомат қилаётган
аҳолининг мурожаатларига асосан кам таминланган ижтимоий химояга мухтож
фукораларга шахсий ташаббуси билан 78 млн сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатди. Яъни
30 та камхарж оилаларнинг ҳар бирига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган бўлса, ёш
оилаларга 16 млн сўмлик ётоқхона мебеллари хайрия қилинди. Ана шундай оила
фарзандларининг олий ўқув юрти тўлов контракт шартнома пуллари тўлаб берилди.
Аҳолини доимий иш билан таъминлаш - масъулиятли раҳбар сифатида С.
Камилованинг олдига қўйган энг олий асосий мақсадидир,
зеро иш билан
таъминланган инсон, узини хотиржам ва тула конли жамият аъзоси сифатида хис этади.
У ташаббускорлик, шиддат, интилиш, катта куч ва салохиятни мухтарам
Президентимиздан олишимиз керак, яъни
халкимизни эртага ёки якин келажакда
эмас, балки бугун яхши яшашини таъминлаш
учун ишлашимиз,узимизни кийнаб,
натижа учун харакат килмогимиз лозим, мамлакатимизда кечаётган янгиланишларга,
изчил ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшишимиз керак
–
деб билади. Хусусан 12 нафар
имконияти чекланган фуқаролар ва чим етим бўлган ёшлар фабрикада ишлаб даромат
топишмоқда. 2009 йилдан буён Вилоят кенгаши депутати сифатида иштимоий химояга
мухтож оилаларга хамда “Вилоят нурли маскан” кўз бўйича имконияти чекланган
мактабга доимий равишда хомийлик қилиб келади.
Унинг ҳаётдаги шиори
“Хар куни лоакол биргина бахти кемтик инсон калбига
малхам булишдир”.
2020 йилда “
Саховат ва кўмак
” кукрак нишони билан такдирланди.
2021 йил
“Муътабар аёл”
кукрак нишони билан такдирланди.
2023 йил Тошкент шахрида
“ОНА”
ижтимоий фонди томонидан ташкил этилган
форумда Спикер сифатида иштирок этди. Фонд томонидан хар йили 200 нафардан ортик
ижтимоий химояга мухтож аёлларга хомийлик ёрдамини курсатди.
2023 йилда Фабрикада ишлаб чикариш кувватини янада ошириш максадида
Германия,Туркия ва Хитой
давлатларидан янги авлод ақлли технологиялари
3 000 000 000 сумлик металга ишлов бериш ва метални пайвандлаш лазер технологиялари
ҳамда мебель ишлаб чиқарадиган технологиялар олиб келинди. Меҳнатсевар ва
инсонпарварлиги, диёнатли тадбиркор, юқори малакали мутахассис, ўз касбининг устаси
ва жонкуяри, ташкилотчи ҳамда талабчан раҳбарлиги билан
эл-юрт олдида катта
ҳурматга эга. У ибратли оила бекаси, камратин инсон. 4 нафар фарзанднинг онаси, 12
нафар набиранинг бувиси.
С. Камилова ташаббускор, фаол ва ватанпарвар инсон сифатида
мамлакатимиз
тараққиёти, юртимиз равнақига дадил қадамлар ва эзгу ниятлар билан муносиб ҳисса
қўшиб келмоқда.
