Авторы

  • Назарова Дилдора
    Бухоро давлат тиббиёт институти филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.iqro.104250

Ключевые слова:

туюқ шакл тазод тажнис

Аннотация

 Шарқ сўз саньатининг етакчи жанрларидан бири бўлган туюқ ҳам кўп асрлик тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтиш жараёнида шаклан мукаммалллашиб, мазмунан бойиб борди. Одатда, у ёки бу адабий жанрнинг тараққиётини муайян даврлар билан боғлашади


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Назарова Дилдора

Бухоро давлат тиббиёт институти

филология фанлари бўйича фалсафа

доктори (PhD)

e-mail:

nazarova.dildora@bsmi.uz

)

ЯНГИ ЎЗБЕК ШЕЬРИЯТИДА ТУЮҚ ЖАНРИ

Annotatsiya:

Шарқ сўз саньатининг етакчи жанрларидан бири бўлган туюқ ҳам кўп

асрлик тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтиш жараёнида шаклан мукаммалллашиб,

мазмунан бойиб борди. Одатда, у ёки бу адабий жанрнинг тараққиётини муайян даврлар

билан боғлашади

Калит сўзлар:

туюқ, шакл, тазод,тажнис

Янги ўзбек шеъриятида туюқ ва туюқнамо шеърлар ҳам яратилган. Чархий, Ҳабибий,

Ғ.Ғулом, Ж.Жабборов, З.Неъмат каби шоирлар ижодидаги жанр намуналари фикримизни

тасдиқлаб туради. Бу туюқлар мумтоз адабиётдаги каби мазмун ва шакл жиҳатидан

мукаммаллик касб этмаган бўлса-да, кўп асрлик адабий анъаналарнинг давоми сифатида

аҳамиятлидир:

Гар ишламаса жигардагн ўт,

Ортиқча емакни баҳридан ўт.

Кўрдингми? Вужудини қуритгай,

Гулларга ўралса зарпечак ўт

1

Чархийнинг юқоридаги туюғида “ўт” омоними поэтик фикрни таъсирчан ифодалашга

хизмат қилади. Биринчи сатрда “ўт” сўзи инсоннинг бир асосий органи сифатида келган.

Иккинчи мисрада “ҳаракат” – феъл, тўртинчи сатрда эса ўт – зарпечак ўсимлиги

маъносида келган. Яъни агар инсоннинг ўти ишламаса ортиқча ейишнинг баҳридан ўтиш

керак. Бу ҳудди гулларга ўралган зарпечакнинг уларни қуритишига ўхшайди. Туюқнинг

вазни қатъийлиги – рамали мусаддаси мақсурда ёзилиши инобатга олинса, бу шеър унга

шаклан тушмайди.

Инсонда ҳусн эмас адаб соз,

Хулқин биридан бири эса соз,

Созанданн созидек қилиб жўр,

Ер меҳрига меҳринг айлагин соз,

1

Чархий

Девон. Т., Бадиий адабиёт, санъат нашрёти. 1972. 213 б


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Ушбу туюқда “соз” шаклдош сўзи орқали ахлоқий мазмун ифода этилган. Биринчи

мисрада соз – яхши, иккинчи мисрада – аъло, охирги мисрада чолғу асбоби маъносида

келади. Демак, инсоннинг инсонлиги унинг адаби билан яхши, унинг хулқлари бир

биридан аъло, қайсики,

Ғафур Ғуломнинг “Пиянисталар ҳақида тўрт туюқ” туркуми ҳажвий-юмористик

мазмунга эга.

Ароқ деган ерда элдан кечади,

Чоракта кўрсатсанг, ботқоқ кечади.

– Бугун ҳам ичибсан, – десангиз айтар:

– Янглишма, бугунмас, уни кеча, де

2

.

Бу шеър мазмун жиҳатидан туюқ талабларига мос келади. Яъни “кечади” шаклдош сўзи

уч хил маънода келган. Шоир пияниста образини гавдалантиришга хизмат қилган.

Биринчи сатрда “кечади” – воз кечиш, иккинчи мисрада ботқоқни ҳам босиб ўтиш,

тўртинчи мисрада кеча – равиш туркуми маъносида келган. Бинобарин, ароқхўр ароқни

кўрса элдан воз кечади, чоракта – ярим стакан кўрсатсанг, ҳатто ботқоқни ҳам кечиб,

босиб ўтади. Одамлар унга: “бугун яна ичибсан”, деса, у бугун эсам, кеча ичгандим деб

ўзини гўлликка солади. Бу унинг эрта-б кеч ичиб юришини билдиради. “Кеча, де” сўз

ўқини қилинган.

Кўз ғилай, юз буруш, тарашадай қоқ,

Парвосиз, минг койиб пўстак қилиб қоқ.

Соқолин пеш қилар насиҳат қилсанг,

Фойдасиз: бошига гулмих қилиб қоқ.

Бунда пиянистанинг ташқи кўринишига чизгилар берилган. Биринчи мисрада “қоқ” –

озғин, ориқ, иккинчи мисрада ҳаракат, тўртинчи мисрада эса ҳам ҳаракат маъносида

келади. Ароқхўр кишининг кўриниши ҳам одамларга ёқмайди: унинг кўзи ғилай, юзи

буришган, ўзи ориқ бўлади. Бирор нарсага эьтибор бермайди, одатда, пияниста одам кўп

гапиради, унга бирор нимани уқтириб бўлмайди, унинг бошига гулмих билан қоқса ҳам

фойдаси йўқ.

Бола-бақрасига, оилага ёт,

Санқийди, алжийди, билмайди уёт,

Сендай кишиларни элу юрт қарғар,

2

Ғулом Ғафур' Мукаммал асарлар тўплами. 12 томлик [Масъул муҳаррир С. Эркинов]. –Т.: Фан, 1984. –Б 520.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Ичишга ичибсан, гумдон бўлиб ёт!

Юқоридаги туюқда эса ароқхўрнинг феъли-саъжияси ҳақида фикр юритилган. “Ёт” ва

“уёт” сўзлари сўз ўйинини ҳосил қилган. Биринчи мисрада ёт – бегона, иккинчи мисрада

уят, сўнгги сатрда ҳаракат (ётмоқ) феълини билдирган. Яъни пияниста бола-бақраси,

оиласига

бегона

бўалди. У

уят

ни билмасдан фақат кўча-кўйда санғийди. Шунинг учун

шоир унга буйруқ беради: ичгандан кейин одамларга халал бермасдан уйингга кириб ёт,

дейди.

Дунёда бор экан ҳар нарсага чек,

Бемаъни умрингга бир оз қайғу чек.

Наҳотки ҳаётнинг сенча мазмуни:

«Дам-бадам ароқ ич, кафтлаб носвой чек? (

352 bet)

Ушбу сатрларда шоир бу зарарли одатнинг оқибатлари ҳақида фикр юритади. “Чек”

омоними биринчи мисрада чек қўйиш, нуқта қўйиш, иккинчи мисрада ҳолат феъли –

ўйламоқ, сўнгги сатрда эса чекмоқ фъли бўлиб келган. Шоир айтмоқчи, дунёда ҳар

нарсага чек – нуқта қўйиш мумкин. Пияниста ўтган бемаъни умрида бироз жонини

койитиш, ўйлаши керак. Унинг учун ҳаёт фақат ароқ ичиб, носвой чекиш учн берилмаган.

Ғ.Ғулом туюқлари мазмунан ва қисман шаклан мумтоз туюқларга мувофиқ келади. Бироқ

улар рамали мусаддаси мақсурда ёзилмаган.

Ҳабибий туюқлари шакл жиҳатидан мумтоз туюқларга мос келади.

Кўп садо бергай чолинса катта занг,

Мўл узум қилмасму бўлса катта занг.

Лекин инсон зийнати – камтарлиги,

Элга ёқмайдур керилган катта занг

3

.

Ушбу туюқ фоилотун, фоилотун, фоилун тармоғида – рамали мусаддаси маҳзуф вазнида

ёзилган. “Катта занг” омоним сўз бўлиб, биринчи сатрда катта қўнғироқ, иккинчи мисрада

касаллик, сўнгги мисрада эса кибр маъносида келган. Демак, қўнғироқ чалинса кўп садо –

овоз беради, агар ток касалланса мўл узум бермайди. Инсоннинг зийнати – камтарлик,

кибрли киши элга ёқмайди.

Боғбон қиз боғ аро кўрсатди юз,

Элга берган ваъдаларни қилди юз,

Бир кулимсиб боқди ҳеч ким билмади,

3

Ҳабибий. Девон.3-нашр. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. – Б. 416.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Боғ аро бор эди бир-икки юз.

Эътибор берилса, замонавий туюқлар мазмун-мундарижасида янгиланишлар борлиги

кузатилади. Чунки мумтоз туюқлар деярли ишқий мавзуларда битилган. Янги шеъриятда

эса ахлоқий-фалсафий мазмун етакчилик қилади. Юқоридаги туюқда ҳам меҳнат

улуғланган. “Юз” шаклдош сўзи биринчи сатрда юз – жамол, иккинчи мисрада сон,

охирги сатрда эса қизлар маъносида келган. Яъни боғбон қиз боғда ўзини кўрсатди, у элга

берган ваъдасини – режасини 100 фоизга бажарди, боғда яна бир неча қизлар бор эди.

Тол ёғочдан овчилар ё қилмагай,

Ҳўл ўтин тургай тутаб, ёқилмагай,

Иш буюрма кимки иш ёқмас экан,

Муддаодек ё қилур, ё қилмагай (

416-б).

Юқоридаги тўртлик ҳам ҳаётий мазмунга эга: “ё қилмагай” шаклдош сўзи айни вақтда сўз

ўйини ҳам бўлиб келган: тол ёғочдан овчилар ё қилмагай –

ёй ясамайди

. Ҳўл ўтин

тутайди,

ёқилмайди – ёнмайди

. Ишёқмас кишига иш буюриш керак эмас, чунки у иш

ё

бажаради, ё бажармайди.

Бу туюқ ҳам шаклан мумтоз жанрга мос келади: фоилотун,

фоилотун, фоилун тармоғида – рамали мусаддаси маҳзуф вазнида битилган.

Кимиким шум, бедона, майна қилгай,

Кулиб эл қайда бўлса майна қилгай.

Кимиким ўйламай кўп ичса майни,

Билурсиз, кўп ичилган май, на қилгай!

Бу туюқ ҳам вазн талабларига мос келади (рамали мусаддаси маҳзуф). “Майна қилгай”

бирикмаси дастлабки икки мисрада омоним, охирги мисрада эса сўз ўйини ҳосил қилган.

Демак, ким бедона, майна каби қушларни сақласа, уни эл майна қилади – устидан кулади.

Ўйламай кўп май ичган кишини май – ичкилик нима қилиши ҳаммага маълум.

Нигорим зулфидир мушки Хито-Чин,

Кулиб ноз этса, бўлғай қош уза чин,

Киши ёлғончиликда бўлса машҳур,

Сўзин ёлғон дегай эл, бўлса ҳам чин (

417-б)

Дастлабки икки мисра маъшуқа таърифига бағишланган

. “

Мушк” қора тусли, хуш исли

нарса

4

ни билдиради. Севгилининг зулфи шунга ўхшатилади. Униг гўзаллиги Хито-Чинга

кетган. Хито-Чин бунда мамлакатни билдиради. Агар маъъшуқа кули, ноз этса қоши

чимрилади – қоши уза чин – чизиқ ҳосил бўлади. Кейинги иккита мисра ахлоқий мазмун

4

Навоий асарлари луғати. -Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. –Б. 433.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

касб этган: киши доим ёлғон гапирса, у рост гапирса ҳам ҳеч ким ишонмайди. Биринчи

мисрада Чин – мамлакат, иккинчи мисрада чизиқ, сўнгги мисрада рост маъносида келган.

ХХ аср иккинчи ярами ўзбек шеъриятида туюқнавислик ўзига хос шаклда давом

эттирилди. Жумладан, Жуманиёз Жабборовнинг жанрдаги изланишлари эьтиборни

тортади.

Кўчангиздан ўтурман ҳар субҳу шом, Зиёда,

Пиёда ўтганлигим минг отлиқдан зиёда.

Ҳовлингизда ҳар бир гул кўнглим баҳори эрур,

Қалбим қуёшин кўрдим йилт этган ҳар зиёда

5

.

Бу тўртликда туюқнинг иккита жиҳати кузатилади: қофия ўрнида омоним сўзларнинг

қўлланилган ва ишқий мавзуда ёзилган. Зиёда – ёрнинг исмини билдирган, кеийнги

сатрда кўп, сўнгги мисрада эса зиё – нур маъносида келган. Демак, лирик қаҳрамон –

ошиқ ҳар тонг ва шом вақти Зиёданиг кўчасидан пиёда ўтади, унинг пиёда юриши минг

отлиқнинг юришидан ортиқ, унинг ҳовлисидаги ҳар бир гул кўнглига баҳор олиб киради.

Қалбим қуёши метафора бўлиб, ёрни билдиради. Лирик қаҳрамон ҳар йилт этган зиё –

нурда маъшуқани кўради. Шоир мумтоз туюқчиликдаги мазмунни муваффақиятли давом

эттирган.

Кимки ўз шахсига қўяркан бино,

Ақли озор топиб, бўлур нобино.

Шуҳрат – соҳилдаги қум мисолидир,

Қумда қуриб булмас мустаҳкам бино.

Кейинги туюқ ахлоқий мазмунда битилган. Ўзига бино қўйган кишининг ақли озор топиб,

кўзи кўр бўлади. Шуҳрат эса соҳилдаги қумга ўхшатилади. Қумда эса бино – иморат

қуриб бўлмайди. Бинобарин, биринчи мисрада бино – кеккайган, иккинчи мисрада нобино

– кўзи кўр, сўнгги сатрда эса иморат маъносида келган.

Ёнгинангга келдим сойлар кеча-кеча,

Ҳузурингда ўлтирай деб бирор кеча.

Юрагимда сенга айтар гапларим куп,

Дарвозанг оч... гуноҳларим кеча-кеча (

130-б).

5

Жабборов Ж. Ажаб дунё – севги дунёси : Шеърлар. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашрёти., 1996 . –B.

368 .


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Юқоридаги ишқий мазмундаги туюқда сўз ўйинидан фойдаланилган. Дастлабки

сатрда лирик қаҳрамон – ошиқ маъшуқаси ҳузурига сойлардан кечиб келади. Унинг

ҳузурида бир кеча қолишни истайди. Шунинг учун севгилисининг унинг гуноҳларини

кечириб, дарвозасини очишини сўрайди. Демак, бирнчи мисрада кеча-кеча – сойларндан

ўтиб, иккинчи сатрда кечқурун, сўнгги сатрда эса кечирмоқ маъноларини ифодалаб

келади. Бу тўртлик шакл жиҳатидан ҳам жанр талабларига мувофиқ келади: фоилотун,

фоилотун, фоилун – рамали мусаддаси маҳзуфда ёзилган.

Зикрилла Неъмат ижодида бошқа мумтоз жанрлар қаторида туюқлар муҳим ўрин

тутади.

Бир тегирмондир ҳаёт, буғдой солиб, ун тортадур,

Роҳатин кимлар кўриб, кимлар азобин тортадур.

Зоти паст нокасга минг меҳру мурувват кўрсатинг,

Қаригайдир, қартадир, аслига бир кун тортадир

6

.

Зикрилла Неъмат – файласуф шоир. У шу жиҳатдан туюққа янги мазмун олиб кирган

ижодкор. Юқоридаги шеърда “тортадур” сўзи қофия ўрнида келиб, унда калит сўз

вазифасини бажаряпти. Ҳаётнинг кечиши тегирмонга – буғдойнинг айланиб ун

тортилишига ўхшатилади. Дарҳақиқат, ун тортган киши машаққат чекади, ундан

фойдаландиганлар эса роҳат кўради. Кейинги икки мисрада ахлоқий мазмун кучаяди. Зоти

паст, нокас кишига қанча мурувват кўрсатилса ҳам, у бир кун аслига тортади. Бинобарин,

“тортадур” “тортади” сўзининг диахрон шакли бўлиб, омоним сифатида биринчи мисрада

ун тортилиши – майдаланиши, иккинчи мисрада азоб чекиш, сўнгги мисрада эса ўз аслига

қайтади деган маънони ифодалайди.

Ўртанур машш оқ қўлида мунгли тор,

Кенгга кенг дунё экан бу, торга – тор.

Баъзиларга арзи дил айлай десанг,

Сабр айлаб тинглай олмас, кўнгли тор.

Ушбу туюқ жанр талабларига шакл жиҳатдан мос келади. Фоилотун, фоилотун, фоилун –

рамали мусаддаси маҳзуфда ёзилган. Мазмун эса янгиланган: фалсафий-ахлоқий маъно

ифода этилган. “Тор” омоними дастлабки мисрада чолғу асбоби, кеийнги мисрада кенг

сўзининг антоними – сифат туркуми, охирги сатрда эса хусусият билдирувчи сифат бўлиб

келган. Яъни мунгли тор машшоқ – созанда қўлида ўртанади – чалинади. Кейинги

мисрада “Кенгга кенг, торга тор дунё” мақоли мазмуни сингдирилган. Сўнгги сатрда эса

сабрсизлик хақида фикр юритилган.

6

Неъматов Зикрилла Соғинч дунёси: Шеърлар ва достон/ З.Неъмат. - Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006.- 68 б.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Таъмирламай кетмиш бу томни томчи,

Ҳар ёмғирда чак-чак ўтмокда томчи

Туйнугин топдиму тунука босдим,

Қани, эй ёмғиржон, энди бир томчи.

“Томчи” шаклдош сўзи биринчи мисрада шахсни билдирувчи от, иккинчисида ёмғир

томчиси – турдош от, охирги сатрда феъл – томмоқ маъносида келади.

Ma’lumki, tuyuq janri aruzning ramali musaddasi maqsur bahrida tajnisli qofiyalar asosida

yaratiladi. Zikrilla Ne’mat qalamiga mansub tuyuqlarda ana shu an’naning muvaffaqiyatli davom

ettirilganini ko‘rish mumkin.

Navbahor o‘tdi-yu, keldi fayzli yoz,

Bog‘u rog‘larga chiqib, ko‘nglingni yoz.

Kunduzi do‘stlar ila o‘ynab-kulib,

Kechalar yoz/dek go‘zal she’ringni yoz!

7

– Y – – / – Y – – / – Y –

fo- i-lo-tun/ fo- i-lo-tun/ fo- i-lun

Bu tuyuq mazmunan Zahiriddin Muhammad Boburning “Yoz fasli, yor vasli, do‘stlarning

suhbati, She’r bahsi, ishq dardi, bodaning kayfiyati” bayti bilan boshlanadigan, laff va nashr

san’ati qo‘llangan g‘azalini yodga soladi, ammo u to‘rtlik shaklida, tuyuq janrida yaratilgan.

Qofiyasi uchun omonim, ya’ni shakldosh “yoz” so‘zi tanlangan. Bu so‘z birinchi misrada yoz

fasli nomini ifodalovchi ot, ikkinchi misrada ko‘ngilni yoymoq, dilni ochmoq ma’nosidagi

harakat nomi, to‘rtinchi misrada esa she’r yozmoq, she’r bitmoq harakati ma’nolarida qo‘llangan.

Buxorolik ijodkor G‘ulom Shomurod ham “yoz” so‘zini tajnis qilib quyidagi tuyuqni yaratganiga

guvoh bo‘lish mumkin:

Ey shoir, hamisha haqiqatni yoz,

Adolat ko‘kida qanotingni yoz.

Yaxshi bil, aniqla haqu nohaqni.

Dillarga qish emas keltir bahor, yoz!

Shoir tuyuqda yoz so‘zini yozmoq va yoymoq fe’llari hamda yoz fasli ma’nosida qo‘llagan.

7

Зикрилла Неъмат. Юртим навоси. Шеърлар. – Бухоро: “Бухоро” нашриёти, 1997. – Б.49.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 15, issue 02, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK JURNAL

Кузатишларимиз шуни кўрсатадики, янг ўзбек шеъриятида яратилган туюқларда қуйидаги

хусусиятлар кўзга ташланади: 1. Жанрдаги анъанавийлик: мазмун жиҳатидан ишқий

мазмунда битилган туюқлар бор; шакл жиҳатидан рамали мусаддаси маҳзуф вазнида

ёзилган. 2. Мазмундаги янгиланиш кўзга ташланади: улар кўпроқ фалсафий-ахлоқий

мавзуларда ёзилганлари катта ҳажмни ташкил этади. 3. Туюқ номи остида берилган жанр

намуналари бармоқда ёзилиши, мавзу доираси билан кўпроқ бугунги тўртликларга мос

келади.

Адабиётлар:

1.

Чархий Девон. Т., Бадиий адабиёт, санъат нашрёти. 1972. 213 б

2.Ғулом Ғафур' Мукаммал асарлар тўплами. 12 томлик [Масъул муҳаррир С. Эркинов]. –

Т.: Фан, 1984. –Б 520.

3.Ҳабибий. Девон.3-нашр. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. – Б. 416.

4.Навоий асарлари луғати. -Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. –Б.

433.

5.Жабборов Ж. Ажаб дунё – севги дунёси : Шеърлар. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва

санъат нашрёти., 1996 . –B. 368 .

6.Неъматов Зикрилла Соғинч дунёси: Шеърлар ва достон/ З.Неъмат. - Т.: Алишер Навоий

номидаги

Библиографические ссылки

Чархий Девон. Т., Бадиий адабиёт, санъат нашрёти. 1972. 213 б

Ғулом Ғафур' Мукаммал асарлар тўплами. 12 томлик [Масъул муҳаррир С. Эркинов]. –Т.: Фан, 1984. –Б 520.

Ҳабибий. Девон.3-нашр. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. – Б. 416.

Навоий асарлари луғати. -Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. –Б. 433.

Жабборов Ж. Ажаб дунё – севги дунёси : Шеърлар. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашрёти., 1996 . –B. 368 .

Неъматов Зикрилла Соғинч дунёси: Шеърлар ва достон/ З.Неъмат. - Т.: Алишер Навоий номидаги