Авторы

  • Юлдашев Лазизбек Умарбекович
    мустақил изланувчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.iqro.121591

Ключевые слова:

назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдага солиқ солиқ резиденти БЕПС трансчегаравий солиқ режалаштириш икки томонлама солиққа тортишдан қочиш солиқ юки солиқ имтиёзлари иқтисодий манфаатдорлик Ўзбекистон солиқ тизими.

Аннотация

Мазкур мақолада назорат қилинадиган чет эл компаниялари (НЧЭК) фойдасини солиққа тортиш тизими ва уни такомиллаштиришнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Халқаро амалиётда НЧЭКлар орқали юзага келаётган солиқ базасининг эрозияси ва даромадларнинг кам солиқ тўланадиган юрисдикцияларга кўчирилишига қарши курашишда БЕПС (Басе Эросион анд Профит Шифтинг) ташаббуслари доирасида шаклланган механизмлар кўриб чиқилган. Ўзбекистон мисолида солиқ қонунчилигида НЧЭКларни солиққа тортиш бўйича мавжуд бўшлиқлар, ҳуқуқий тафовутлар ва амалий муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилган. Хусусан, контролнинг аниқланиши, резидентлик тамойили ва иқтисодий манфаатдорлик мезонлари асосида компанияларни идентификация қилиш, ўзаро боғлиқ шахслар билан тузиладиган операцияларни мониторинг қилиш ҳамда солиқ маъмуриятчилигида рақамли воситалардан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинган


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK

JURNAL

484

Юлдашев Лазизбек Умарбекович

мустақил изланувчи

ENHANCING READING SKILLS THROUGH CLASSIC LITERATURE: A НАЗОРАТ

ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ФОЙДАСИНИ СОЛИҚҚА

ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ:

МИЛЛИЙ ВА ГЛОБАЛ ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ

АННОТАЦИЯ:

Мазкур мақолада назорат қилинадиган чет эл компаниялари (НЧЭК)

фойдасини солиққа тортиш тизими ва уни такомиллаштиришнинг илмий-назарий ва
амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Халқаро амалиѐтда НЧЭКлар орқали юзага келаѐтган
солиқ базасининг эрозияси ва даромадларнинг кам солиқ тўланадиган юрисдикцияларга
кўчирилишига қарши курашишда БЕПС (Басе Эросион анд Профит Шифтинг)
ташаббуслари доирасида шаклланган механизмлар кўриб чиқилган. Ўзбекистон мисолида
солиқ қонунчилигида НЧЭКларни солиққа тортиш бўйича мавжуд бўшлиқлар, ҳуқуқий
тафовутлар ва амалий муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар
берилган. Хусусан, контролнинг аниқланиши, резидентлик тамойили ва иқтисодий
манфаатдорлик мезонлари асосида компанияларни идентификация қилиш, ўзаро боғлиқ
шахслар билан тузиладиган операцияларни мониторинг қилиш ҳамда солиқ
маъмуриятчилигида рақамли воситалардан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинган.

АННОТАЦИЯ:

В статье рассматриваются теоретические и практические аспекты

совершенствования системы налогообложения прибыли контролируемых иностранных
компаний (КИК). Изучены механизмы противодействия размыванию налоговой базы и
перемещению прибыли в низконалоговые юрисдикции в рамках инициативы БЕПС. На
примере Узбекистана проведѐн анализ существующих правовых пробелов в
налогообложении КИК, в том числе в аспектах определения контроля, экономической
заинтересованности и налоговой резидентности. Предложены научно обоснованные меры
по модернизации законодательства, усилению налогового контроля и цифровизации
процедур для повышения эффективности налогообложения прибыли иностранных
структур, подконтрольных резидентам.

АБСТРАCТ:

Тҳис артиcле аналйзес тҳе тҳеоретиcал фоундатионс анд праcтиcал иссуес

оф импровинг тҳе тахатион сйстем оф Cонтроллед Фореигн Cомпаниес (CФCс). Ит
эхплорес интернатионал мечанисмс фор cоунтеринг басе эросион анд профит шифтинг
(БЕПС), эмпҳасизинг тҳе ОЕCД'с фрамеwорк. Усинг Узбекистан ас а cасе студй, тҳе
артиcле идентифиес легал анд административе чалленГЭС ин тахинг тҳе профитс оф
фореигн энтитиес cонтроллед бй доместиc ресидентс. Кей иссуес дисcуссед инcлуде тҳе
идентифиcатион оф cонтрол, апплиcатион оф тҳе бенефиcиал оwнершип cонcепт, анд тах
ресиденcй принcиплес. Тҳе папер пресентс сcиентифиcаллй гроундед реcоммендатионс
аимед ат стренгтҳенинг CФC тах регулатион, интродуcинг дигитал оверсигҳт тоолс, анд
алигнинг доместиc тах праcтиcес wитҳ глобал стандардс.

КАЛИТ СЎЗЛАР:

назорат қилинадиган чет эл компанияси, фойдага солиқ, солиқ

резиденти, БЕПС, трансчегаравий солиқ режалаштириш, икки томонлама солиққа
тортишдан қочиш, солиқ юки, солиқ имтиѐзлари, иқтисодий манфаатдорлик, Ўзбекистон
солиқ тизими.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK

JURNAL

485

КИРИШ.

Глобаллашув жараѐнлари, капиталнинг эркин ҳаракати ва трансчегаравий

молиявий операциялар миқѐсининг кенгайиши натижасида назорат қилинадиган чет эл
компанияларининг (НЧЭК) фойдасини солиққа тортиш масаласи жаҳон молиясининг энг
долзарб муаммоларидан бирига айланди. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиѐт ташкилоти
(ОЕCД) ташаббуси билан ишлаб чиқилган БЕПС (Басе Эросион анд Профит Шифтинг)
стратегияси ушбу муаммога жавобан ишлаб чиқилган бўлиб, унда фойдани сунъий
равишда солиқ кам ѐки умуман олинмайдиган юрисдикцияларга ўтказишга қарши чоралар
белгилаб берилган.

Бугунги кунда жаҳон тажрибасида НЧЭК фаолияти орқали солиқ базасини эрозияга

учратмаслик ва даромадларни оқилона тақсимлаш масалалари нафақат иқтисодий
самарадорлик нуқтаи назаридан, балки солиқ адолати, барқарор бюджет тушумлари ва
халқаро молиявий шаффофликни таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон учун ҳам мазкур масала айни пайтда жуда долзарб, чунки мамлакат солиқ

сиѐсатида ҳозирда хорижий инвестициялар оқими, трансмиллий бизнес тузилмалар сони
ва улар билан боғлиқ фискал муносабатлар ортиб бормоқда. Мавжуд қонунчиликда
НЧЭКларга оид махсус нормаларнинг етарли даражада шаклланмагани солиқ
маъмуриятининг ушбу соҳада самарали фаолият юритишини чекламоқда.

МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ.

Назорат қилинадиган чет эл

компаниялари (НЧЭК) тушунчаси, уларнинг солиқ режалаштиришдаги ўрни ва бу орқали
юзага келадиган солиқ қочиш хавфларини бартараф этишга қаратилган халқаро амалиѐт —
иқтисодий ва ҳуқуқий фанлар кесишмасида кенг ўрганилмоқда. ОЕCДнинг БЕПС 2015
йилги 13-ҳисоботида НЧЭКлар фаолияти орқали фойдани юрисдикциялар ўртасида сунъий
қайта тақсимлаш усуллари таҳлил қилинади. Унда назорат, резидентлик ва иқтисодий
манфаатни аниқлаш каби тамойиллар асосида солиқ юки адолатли тақсимланиши учун
ҳуқуқий механизмлар таклиф этилган. ОЕCДнинг Глобал Анти-Басе Эросион (ГлоБЕ)
қоидалари ҳам шундай компаниялар учун минимал солиқ ставкаларини белгилашни
назарда тутади.

Мусграве Р. А. ўзининг "Публиc Финанcе ин Тҳеорй анд Праcтиcе" асарида

солиқ тизимида даромадларнинг географик юрисдикцияларга қараб қайта тақсимланиши
миллий фискал барқарорликка таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлайди. Шу нуқтаи
назардан НЧЭКлар орқали олинаѐтган даромадлар мамлакат фискал сиѐсатидан четда
қолмаслиги зарур.

Стиглитз Ж. "Тҳе Эcономиcс оф тҳе Публиc Сеcтор" номли асарида халқаро

компаниялар солиқ юкидан қочишнинг турли схемаларини қўллаши ва уларга қарши илғор
таҳлил асосида солиқ қонунчилиги яратиш лозимлигини таъкидлайди. Солиқлар жамиятда
адолатни таъминловчи механизм сифатида фақат давлат ичида эмас, балки трансчегаравий
майдонда ҳам самарали ишлаши керак.

Ўзбекистонда бу борадаги илмий тадқиқотлар ҳали етарлича шаклланмаган

бўлса-да, И.Қудратов, Ш.Аҳмедов, Ф.Қурбонов ва бошқа олимлар солиқ юкини
оптималлаштириш, солиқ қочишни чеклаш ва юридик шахсларнинг даромадларини тўғри
баҳолаш масалаларини умумий солиқ сиѐсати доирасида кўриб чиқишган. Бироқ, бевосита
НЧЭК концепцияси, унинг солиқ тузилмасидаги ўрни ва норматив ифодаланиши кенг
таҳлил қилинмаган.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK

JURNAL

486

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида НЧЭК тушунчаси ҳали тўлиқ назарда

тутилмаган. Бу эса, миллий резидентлар томонидан тўғридан-тўғри ѐки билвосита назорат
қилинаѐтган чет элдаги компаниялар фойдасини солиққа тортишда ҳуқуқий вакуум ҳосил
қилади. Солиқ маъмуриятининг бу компаниялар фаолиятини аниқлаш ва фискал ҳисобга
олишда қийналиши ҳам шундан далолат беради.

Шу сабабли, мазкур тадқиқот НЧЭКларни солиққа тортиш бўйича халқаро

тажрибаларни чуқур ўрганган ҳолда, уларни Ўзбекистон қонунчилигига интеграция
қилишга қаратилган концептуал ва амалий асосларни ишлаб чиқишни мақсад қилган.

Таҳлил

ва

натижалар

муҳокамаси:

Назорат

қилинадиган

чет

эл

компанияларининг (НЧЭК) фойдасини солиққа тортиш тизими, жаҳон амалиѐтида солиқ
базасини кенгайтириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ва солиқ адолатини қарор
топтиришнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам сўнгги
йилларда солиқ ислоҳотлари доирасида трансчегаравий солиқ муносабатларини қонуний
асосда тартибга солиш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳаракатлар амалга
оширилмоқда.

1. НЧЭК тушунчасининг назарий асослари

Халқаро солиқ амалиѐтида НЧЭК – бу маҳаллий резидент шахс (жисмоний ѐки

юридик) томонидан тўғридан-тўғри ѐки билвосита назорат қилинадиган, чет эл
юрисдикциясида рўйхатдан ўтказилган компания ҳисобланади. Бу компания тижорат
фаолиятини хорижда юритади, аммо унинг фойдаси маҳаллий назоратчи шахснинг мулкий
манфаатларига хизмат қилади.

ОЕCД томонидан ишлаб чиқилган БЕПС (Басе Эросион анд Профит Шифтинг)

дастури доирасида НЧЭКга доир қоидалар илгари сурилган бўлиб, улар фойданинг
манбадан чиқмаган ҳолда, резидент мамлакатда солиққа тортилиши имконини беради.
Яъни, назорат қилинувчи компания фойдаси, у дивиденд сифатида тўланмаган ҳолатда
ҳам, солиқ юкига тортилади.

2. Ўзбекистонда амалдаги ҳуқуқий ҳолат

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги

Солиқ кодексида

НЧЭКка оид алоҳида

модда мавжуд эмас, бироқ фуқароларнинг ва компанияларнинг чет элдаги даромадларини
солиққа тортиш масалалари умумий нормалар орқали тартибга солинган.

Жумладан:

Солиқ резиденти бўлган жисмоний шахслар – чет элда олинган даромадларини

ҳам ўз умумий солиқ мажбуриятларига қўшиши керак;

Солиқ тўловчининг хорижий фаолияти ѐки инвестициялари бўйича олинаѐтган

даромадлари фақат тўғридан-тўғри тўлов асосида эмас, балки фойданинг манбаси,
контролнинг мавжудлиги ва иқтисодий манфаат мезонлари асосида ҳам баҳоланади.

Шу муносабат билан, амалдаги тартибда солиқ органлари жисмоний шахслар

томонидан хориждаги компанияларда эгалик қилинаѐтган акциялар, улардан олинаѐтган
фойда ва дивидендлар, ҳамда инвестиция активларидан тушаѐтган даромадлар юзасидан
маълумотларни талаб қилиш ва солиқ ҳисоботига қўшиш имкониятига эга.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK

JURNAL

487

3. Мамлакатимиздаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга қаратилаётган

ҳаракатлар

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ

қўмитаси томонидан халқаро солиқ муносабатларини такомиллаштириш, хориждаги
активлар ва фойда манбаларини шаффоф баҳолаш, шунингдек, солиқ юкининг тенг
тақсимланишини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2022–2023 йилларда амалга оширилган Солиқ кодексига ўзгартишлар орқали

жисмоний шахслар томонидан олинаѐтган хорижий даромадлар юзасидан ҳисобот бериш
механизми такомиллаштирилди. Шунингдек, солиқ органлари томонидан хорижий банк
ҳисобварақлари, корпоратив акциялар, оффшор юрисдикциялардаги молиявий фаолият
ҳақидаги маълумотларни олишнинг халқаро механизмлари юзасидан ҳамкорлик ишлари
олиб борилмоқда.

4. Солиқ маъмуриятчилигида рақамли тизимлар ва ахборот алмашинуви

Рақамли солиқ маъмуриятчилигини ривожлантириш мақсадида ―Солиқ-маълумот‖

электрон

тизими

орқали

кўплаб

фаолият

турларининг

солиқ

ҳисоботлари

автоматлаштирилмоқда. Келгусида халқаро ахборот алмашинуви тизими – АЕОИ
(Аутоматиc Эхчанге оф Информатион) ва CРС (Cоммон Репортинг Стандард)
механизмларига Ўзбекистоннинг тўлиқ интеграциялашуви мақсад қилинган. Бу, назорат
қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги маълумотларни автоматик асосда олиш ва
ҳисоботларда акс эттириш имконини яратади.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.

Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасини солиққа тортиш тизими,

глобал молиявий муносабатларнинг кенгайиши, бизнеснинг трансчегаравий табиатга эга
бўлиб бориши шароитида давлатлар учун муҳим фискал инструментга айланмоқда.
Ўзбекистонда ҳам иқтисодиѐтнинг очиқлашуви, хорижий инвестициялар ва корпоратив
ҳамкорликнинг ортиши НЧЭК масаласини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ ва самарали тартибга
солиш зарурлигини юзага чиқармоқда.

Ушбу мақола доирасида олиб борилган таҳлиллар асосида қуйидаги хулосалар ва

амалий таклифлар илгари сурилади:

Хулосалар:

1.

Ўзбекистонда амалдаги Солиқ кодексида назорат қилинадиган чет эл

компаниялари (НЧЭК)га доир алоҳида моддалар мавжуд эмас, бироқ солиқ резидентлиги,
хорижий даромадларни ҳисобга олиш каби умумий нормалар орқали мазкур фаолиятнинг
айрим жиҳатлари тартибга солинган.

2.

Халқаро амалиѐтда НЧЭКларни солиққа тортишнинг асосий мезонлари –

контроллик улуши, иқтисодий манфаатдорлик ва резидентлик белгиси орқали баҳоланади.
БЕПС ташаббуслари асосида кўплаб мамлакатлар НЧЭК фойдасини солиққа тортишни
дивиденд тўланишига боғламай, автотартибда амалга оширмоқда.


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK

JURNAL

488

3.

Ўзбекистон солиқ маъмурияти томонидан рақамли технологиялар жорий

этилаѐтган бўлса-да, НЧЭК фаолиятига доир ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишда
автоматик ахборот алмашинуви тизими (АЕОИ, CРС) ҳали тўлиқ жорий этилмаган.

4.

НЧЭК орқали юзага келаѐтган даромадларнинг тўлиқ ҳисоботда акс этмаслиги

давлат бюджети учун ноаниқ фискал хатарларни юзага келтиради, шунингдек солиқ
адолати ва тенг юклама тамойилларини чеклайди.

Таклифлар:

1.

Солиқ кодексига НЧЭК тўғрисида алоҳида модда киритиш

, унда

қуйидагилар аниқ белгилаб қўйилиши зарур:

Назорат тушунчаси (25% ва ундан юқори улуш),

Солиққа тортиш мезонлари (фойда тақсимланмаган ҳолда ҳам),

Иқтисодий манфаатнинг аниқлаш тартиби.

2.

Халқаро ахборот алмашинуви механизмларига тўлиқ қўшилиш (АЕОИ/CРС) —

хориждаги банк ҳисобрақамлари, корпоратив акциялар ва фойда тақсимоти юзасидан
маълумотларни автоматик тарзда олиш имконини беради.

3.

НЧЭК фойдасини солиққа тортишда "импутирован даромад" усулини жорий

этиш — бу усул орқали, ҳатто фойда тақсимланмаса ҳам, назарий асосда ҳисобланган
фойда резидент шахс солиқ декларациясига киритилиши таъминланади.

4.

Солиқ резидентлари учун солиқ декларациясини тўлдиришда чет элдаги активлар

тўғрисидаги маълумотларни мажбурий тарзда кўрсатиш талаби — бу орқали назорат
доираси кенгаяди ва шаффофлик таъминланади.

5.

Солиқ маъмуриятининг рақамли таҳлил воситаларини мустаҳкамлаш, жумладан,

маълумотлар яккалигини таҳлил қилиш, янгиланувчан маълумотлар базасини
шакллантириш ва НЧЭК фаолиятини автоматик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

6.

Ўзаро боғлиқ шахслар билан амалга ошириладиган операциялар юзасидан

алоҳида ҳисобот (CФC дисcлосуре форм) жорий этилиши ва уни солиқ декларациясига
илова қилиш мажбурий қилиниши мақсадга мувофиқ.

Ушбу таклифлар амалга оширилса, назорат қилинадиган чет эл компаниялари

фойдасининг миллий солиқ базасидан четда қолиши эҳтимоли камаяди, давлат бюджетига
барқарор тушумлар таъминланади ва солиқ адолати юзасидан халқаро стандартларга
мувофиқ тизим шаклланади.

Манбалар рўйхати:

1.Мусграве Р.А. Публиc Финанcе ин Тҳеорй анд Праcтиcе. – 5-нашр. – Ню-Ёрк: МcГраw-

Ҳилл, 1989. – 672 б.

2.Стиглитз Ж.Е. Эcономиcс оф тҳе Публиc Сеcтор. – 3-нашр. – Ню-Ёрк: W.W. Нортон &

Cомпанй, 2000. – 848 б.

3.ОЕCД (2022). Тах ЧалленГЭС Арисинг фром тҳе Дигиталисатион оф тҳе Эcономй – Глобал

Анти-Басе

Эросион

(ГлоБЕ)

Рулес.

Парис:

ОЕCД

Публишинг.

ҳттпс://www.оеcд.орг/тах/бепс/


background image

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025

ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431

www.wordlyknowledge.uz

ILMIY METODIK

JURNAL

489

4.Унитед Натионс. Праcтиcал Мануал он Трансфер Приcинг фор Девелопинг Cоунтриес. –

Неw Ёрк: УН, 2021. – 456 п.

5.Интернал Ревенуе Сервиcе (ИРС). Cонтроллед Фореигн Cорпоратионс – Овервиеw. –

Wашингтон Д.C.: У.С. Департмент оф тҳе Треасурй, 2023. –

ҳттпс://www.ирс.гов

6.Солиқ кодекси. – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, янги таҳрирда. – Тошкент:

Лех.уз – 2022 йил ҳолати.

7.Ахмедов Ш. Солиқ сиѐсати ва уни модернизация қилиш масалалари. – Тошкент: ―Иқтисод‖,

2021. – 196 б.

8.Қурбонов Ф. Халқаро солиқ муносабатларининг ҳуқуқий асослари. – Тошкент: Юридик

адабиѐтлар нашриѐти, 2020. – 228 б.

Библиографические ссылки

Мусграве Р.А. Публиc Финанcе ин Тҳеорй анд Праcтиcе. – 5-нашр. – Ню-Ёрк: МcГраw-Ҳилл, 1989. – 672 б.

Стиглитз Ж.Е. Эcономиcс оф тҳе Публиc Сеcтор. – 3-нашр. – Ню-Ёрк: W.W. Нортон & Cомпанй, 2000. – 848 б.

ОЕCД (2022). Тах ЧалленГЭС Арисинг фром тҳе Дигиталисатион оф тҳе Эcономй – Глобал Анти-Басе Эросион (ГлоБЕ) Рулес. – Парис: ОЕCД Публишинг. – ҳттпс://www.оеcд.орг/тах/бепс/