INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
5
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
А.К.Дўсметов
ИИВ Академияси Магистратура
тингловчиси подполковник
https://doi.org/10.5281/zenodo.15836312
Маълумки, ҳар бир давлатнинг муҳим ва асосий ички
функцияларидан бири ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Давлатнинг мазкур
функциясининг бажарилишида ички ишлар органлари муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик
шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун
устуворлигини,
шахс,
жамият
ва
давлатнинг
хавфсизлигини
таъминлашнинг асосий кафили ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида ички ишлар органлари тизимини
такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини
сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган
қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар
қилинди. Бу эса ўз навбатида ички ишлар органлари фаолиятининг
самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт
кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл
қўймаслик ва содир этилган жиноятларни иссиқ изидан очиш имконини
берди.
Шу билан бирга юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало,
халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам
савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора
кучайиб бораётганлиги ички ишлар органларида тезкор-қидирув хизмати
фаолиятини тубдан такомиллаштиришни тақазо этди. Айниқса, ушбу
фаолиятнинг барқарор мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш кун
тартибидаги долзарб масалалардан бири сифатида намоён бўлди.
Зеро, ўта муҳим вазифаларни бажарувчи ички ишлар органларида
тезкорқидирув хизмати фаолиятини турли қонун ости ҳужжатлари билан
тарқоқ тартибга солинар эди. Бу эса ички ишлар органларида тезкор
қидирув хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларнинг
аниқ ҳуқуқий мақомини белгилашга салбий таъсир қиларди. Давлатимиз
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
6
раҳбари Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимларининг касб байрамига
йўллаган табригида «Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса,
унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички
ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади» деб таъкидладилар.
Ҳуқуқий давлатда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бартараф этиш ва тезкор
қидирув фаолияти қонуний воситалар ёрдамида олиб борилиши лозим.
Давлатнинг барча ҳокимият-ижро этувчи тузилмалари ва айниқса, ички
ишлар органлари (ўз ваколатлари доирасида) фуқароларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаб бериши, уларни
ҳимоя қилиш функциясини амалга ошириши даркор.
Хусусан,
сўнги
йилларда
Президентимиз
Ш.М.Мирзиёевнинг
ташаббуслари билан тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда
жиноятчиликка қарши курашнинг мутлақо янги – «Жиноятга қарши
курашиш ҳақиқати ва адолати» деган тизими йўлга қўйилди. Бу борада
амалга оширилаётган ишлар доирасида алоҳида эътибор ички ишлар
органларини халқчил давлат органига айлантиришга ҳамда ҳар бир
ходимнинг хизмат фаолияти халқ манфаатлари йўлида сафарбар этишга
қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги
«Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чоратадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5005-сон
Фармонида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича
бугунги кунга келиб 90 дан зиёд норматив ҳуқуқий, 200 дан ортиқ
идоравий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг қабул қилиниши
натижасида ички ишлар органларининг ташкилий тузилмаси, тезкор-
қидирув хизмати фаолияти ва ходимлар олдига қўйилган талаблар
мутлақо янгича тус олиб, аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш таъминланди.
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан жиноятчиликка қарши
курашиш ва унинг олдини олишни давлат сиёсати даражасига
кўтарилганлиги, мазкур йўналишда зарур бўлган барча шарт-
шароитларни босқичма-босқич таъминланиши орқали эришилди.
Ислоҳотлар натижада, бевосита маҳаллаларда криминоген вазиятни
ижобий томонга ўзгартиришга таъсир кўрсата оладиган, ихчам ва мобиль
ички ишлар органлари тизими шаклланди.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
7
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда «Ички ишлар
органлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун қабул
қилиниши муносабати билан ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми,
ваколатлари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, ички ишлар органларида
хизматни ўташ тартиби ва шартларинг қонун даражасидаги ҳуқуқий асоси
вужудга
келди
ҳамда
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш,
жиноятчиликка
қарши
курашиш,
жамоат
тартибини
сақлаш,
фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан
алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга олиб
чиқишнинг мустаҳкам ҳуқуқий замини вужудга келди. Амалиётнинг
кўрсатишича, жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва фош
этишда ички ишлар органлари тезкор-қидирув бўлинмаларининг ўрни
муҳим.
Ўзбекистон
Республикасининг
«Тезкор-қидирув
фаолияти
тўғрисида»ги
қонунинг
3-моддасида
тезкор-қидирув
фаолияти
тушунчасига таъриф берилган бўлиб, унга кўра «тезкор-қидирув
фаолияти махсус ваколат берилган давлат органларининг тезкор
бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш орқали
амалга ошириладиган фаолият туридир».
Ички ишлар вазирлигида тезкор-қидирув фаолияти тезкор-қидирув
бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва бўлинмалари томонидан тезкор-
қидирув тадбирлари ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
«Тезкор-қидирув
фаолияти
тўғрисида»ги қонун билан махсус ваколат берилмаган давлат органлари,
шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан тезкор-қидирув
фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.
Ҳар бир фаолиятнинг муайян бир тадбирларини амалга ошириш учун
унинг асоси бўлиши шарт. Шундай экан, ички ишлар органларида тезкор-
қидирув хизмати фаолиятида тезкор-қидирув тадбирларини амалга
оширишлари учун қуйидаги асослар бўлиши талаб этилади:
- жиноят ишининг мавжудлиги;
- суриштирув, тергов органларининг ёзма топшириғи, прокурорнинг
кўрсатмаси ва топшириғи;
- агар жиноят иши қўзғатиш учун етарли асослар бўлмаса, тезкор-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга жиноятларни
тайёрлаш, содир этиш аломатлари тўғрисида, шунингдек жиноятларни
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
8
тайёрлашга ёки содир этишга дахлдор шахслар ҳақида аён бўлиб қолган
маълумотлар;
- шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар,
ҳодисалар,
ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик)
ҳақидаги
ахборотнинг
мавжудлиги;
- тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий
жазодан бўйин товлаётган шахслар, бедарак йўқолган шахслар ва қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахслар тўғрисида,
шунингдек топилган таниб олинмаган мурдалар ҳақида аён бўлиб қолган
маълумотлар;
- Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш ва
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича
халқаро шартномалари асосида келиб тушган сўровномалар;
- тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органларнинг
сўровномалари.
Ички ишлар органларида тезкор-қидирув хизмати фаолиятини
такомиллаштириш жамиятимизда содир этилган жиноятларни иссиқ
изидан очишга, қидирувдаги шахсларни аниқлашга, содир этилиши
режалаштирилаётган жиноятларнинг фош этилишига ва жиноятларнинг
олдини олишга хизмат қилади.
Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, агар барча давлат ҳокимияти ва
бошқарув органлари, кенг жамоатчилик бир сўз билан айтганда, ҳамма
бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда «Менинг маҳалламда жиноят содир
бўлмаслиги керак», деган туйғуни ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар онгида
шакллантирсак, бефарқлик, лоқайдликка барҳам берсак, пировардида, ҳар
бир оила, таълим муассасаси, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи
ҳудудга айлантиришдек муқаддас мақсадни амалга оширган бўламиз