INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
21
ИПСАСГА МУВОФИҚ ДАВЛАТ СЕКТОРИ МОЛИЯВИЙ
БОШҚАРУВИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРНИ
ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИ
Расулов Шавкат Шароф ўғли
ЖизПИ, Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси доценти в.б.
Бурибоев Содиқжон Бахтиёр ўғли
Жиззах политехника институти талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.16880427
Аннотация:
Ушбу мақолада давлат сектори молиясида бюджетдан
ташқари маблағлар ҳисобини халқаро молия ҳисоботи стандартлари
(ИПСАС)га мослаштиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил
қилинади. Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар
тузилмаси, уларнинг ҳисобга олиниши ва молиявий ҳисоботга
киритилиши жараёнлари ўрганилади. Шунингдек, ИПСАС стандартларини
жорий этишнинг афзалликлари, қийинчиликлари ва халқаро тажриба
мисоллари келтирилади. Мақолада Ўзбекистон шароитида бюджетдан
ташқари маблағлар ҳисобини оптималлаштириш ва молиявий ҳисобот
сифатини ошириш бўйича тавсиялар берилади.
Калит сўзлар:
давлат сектори, бюджетдан ташқари маблағлар,
ИПСАС, молиявий ҳисобот, бюджет ташкилотлари, халқаро стандартлар,
ҳисоб-китоб тизими, молиявий бошқарув.
Abstract:
This article analyzes the theoretical and practical aspects of
aligning the accounting of off-budget funds in the public sector with the
International Public Sector Accounting Standards (IPSAS). The structure of off-
budget funds in budgetary organizations, their recording, and inclusion in
financial reporting processes are examined. The advantages and challenges of
implementing IPSAS standards, as well as examples from international practice,
are discussed. The article provides recommendations for optimizing the
accounting of off-budget funds and improving the quality of financial reporting
in the context of Uzbekistan.
Keywords:
public sector, off-budget funds, IPSAS, financial reporting,
budgetary organizations, international standards, accounting system, financial
management.
Давлат молиясини бошқариш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва
бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, давлат секторида бюджет
ҳисобини юритилиши ҳамда молиявий ҳисоботларни халқаро талаблар
асосида шакллантиришни йўлга қўйиш устувор вазифалардан бири
ҳисобланади.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
22
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида бюджет ҳисобининг
стандартларини босқичма-босқич Давлат секторида бухгалтерия
ҳисобининг халқаро стандартларига (IPSAS) мослаштиришни назарда
тутувчи амалий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасида 12 та бюджет ҳисобининг
стандартлари ишлаб чиқилди, тасдиқланди ва амалиётга жорий қилиш
ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси бюджет
ҳисобининг стандартлари (БҲС):
1-сонли БҲС “Ҳисоб сиёсати”;
2-сонли БҲС “Ягона счётлар режаси”;
3-сонли БҲС “Бюджет ҳисоботи”;
4-сонли БҲС “Валюта курси ўзгаришининг таъсири”;
5-сонли БҲС “Қишлоқ хўжалиги”;
6-сонли БҲС “Ижара”;
7-сонли БҲС “Товар-моддий захиралар”;
8-сонли БҲС “Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар”;
9-сонли БҲС “Номоддий активлар”;
10-сонли БҲС “Алмашув оперatsiяларидан олинадиган даромадлар”;
11-сонли БҲС “Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар”;
12-сонли БҲС “Қурилишга оид шартномалар”.
Шундан келиб чиқиб, Молия вазирлигининг ахборот тизимига ягона
счётлар режаси ҳамда янгиланган ҳисобот шаклларини жорий этиш
орқали давлат бошқаруви сектори учун Ягона счётлар режаси амалиётга
татбиқ этилади.
Бу, ўз навбатида, Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро
стандартларига (IPSAS) мослаштирилган ҳолда, ғазначилик бўлинмалари,
давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон
Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан
ташқари жамғармаларининг ҳамда бюджет ташкилотлари молиявий-
хўжалик фаолиятининг бюджет ҳисобини ягона счётлар режасига
мувофиқ юритиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24
август кунидаги 506-сон “2020 - 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси
давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган стратегияда ҳам
бюджет ҳисобининг стандартларини бирхиллаштириш, ички назорат ва
аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
23
мустаҳкамлаш ҳамда бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик
назоратини кучайтириш бўйича алоҳида ҳаракатлар режаси тасдиқланган.
Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини
тўлақонли жорий этиш учун қадрлар тайёрлаш ва тегишли дастурий
таъминотларни такомиллаштириш зарур бўлади ва бу, ўз навбатида, узоқ
муддатни талаб этади.
Биринчи навбатда, давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро
стандартларига (IPSAS) мувофиқ, бухгалтерия ҳисобини юритишда,
даромадларни тан олишда, касса методидан, ҳисоблаш методига
босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим. Бунда,
бюджет даромадлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари
маблағлари бўйича даромадларни ҳисоблаш методи асосида тан олиш ва
ҳисобда акс эттириш методикасини яратиш лозим. Шунингдек, UzASBO
дастурий мажмуасини ҳам бюджет ташкилотларининг бюджетдан
ташқари маблағлари бўйича даромадларни ҳисоблаш методи асосида тан
олиш ва ҳисобда акс эттириш тизимини жорий этиш лозим.
Иккинчи, давлат бошқаруви секторида Ягона счётлар режасини
амалиётга тадбиқ этиш учун, Молия вазирлигининг ахборот тизимларига
яъни,
ДМБАТ
ва
UzASBO
дастурий
мажмуаларига
тегишли
ўзгартиришларни, ягона счётлар режаси ҳамда янгиланган ҳисобот
шаклларини киритиш лозим. Бунда, ДМБАТ ва UzASBO дастурий
мажмуаларини интегрatsiялаш асосида, бюджет ташкилотларининг
бюджетдан ташқари маблағларини ҳаракатини бир вақтнинг ўзида Ягона
счётлар режаси бўйича 2 та дастурда ҳам кўриш имкониятини яратиш
лозим. Масалан, тиббиёт ташкилотига пуллик хизматлари учун тўлов
амалга оширилганда, тўланган маблағ UzASBO дастурий мажмуасида ўша
куни эмас, эртасига тушум сифатида кўринади. Шунинг учун, бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тушумларини
тўлов амалга оширилган куннинг ўзида UzASBO дастурий мажмуасида
кўриш имкониятини яратиш лозим.
Учинчи, давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро
стандартларига (IPSAS) мувофиқ, давлат секторида консолидatsiялашган
молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш бўйича норматив-ҳуқуқий
ҳужжат ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш лозим. Бунда, бюджет
ташкилотларининг
бюджетдан
ташқари
маблағларини
давлат
секторининг
консолидatsiялашган
молиявий
ҳисоботларида
акс
эттирилиши назарда тутилиши керак. Амалдаги бюджет қонунчилигига
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
24
мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг консолидatsiялашган бюджетини
тузишда бюджет тизими бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари ва
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
маблағларининг барча даромадлари ва харажатлари ҳисобга олинсада,
бюджет
ташкилотларининг
бюджетдан
ташқари
жамғармалари
маблағлари инобатга олинмайди.
Натижада давлат секторининг айрим харажатлари, шунингдек,
алоҳида пул оқимлари, шу жумладан бюджет ташкилотларининг
бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ҳамда қилинган ҳақиқий
харажатлар тўғрисидаги маълумотлар бюджет ҳисоботида акс
эттирилмайди. Шунинг учун, давлат сектори учун тузиладиган
консолидatsiялашган молиявий ҳисоботларда бюджет ташкилотларининг
бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлари ва қилинган
харажатлари акс эттирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу ўз навбатида,
давлат
молияси
маълумотларининг
кенг
қамровлилиги,
қиёсланувчанлиги
ҳамда
яхлитлилиги
солиқ-бюджет
сиёсатини
шакллантиришга стратегик ёндашувни жорий этишда, кейинчалик эса
бюджет
маблағларидан
фойдаланишнинг
самарадорлиги
ва
натижадорлигини баҳолашга ўтишда тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли
ахборот базасини яратишни таъминлайди.
Юқоридаги
мулоҳазалардан
келиб
чиққан
ҳолда,
бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби ва
ҳисоботини давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро
стандартларига (IPSAS) мослаштириш бўйича қуйидагиларни таклиф
қиламиз.
Биринчи,
бюджет
ташкилотларининг
бюджетдан
ташқари
маблағларини ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича, давлат секторида
бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IPSAS) асосида, “Бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари” номли бюджет
ҳисобининг стандартини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш лозим.
Иккинчи, бюджет ташкилотларининг фаолият ихтисослиги бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) реализatsiя қилишдан олинган
даромадлар ва қилинган харажатларни акс эттириш учун, “Бюджет
ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) реализatsiяси бўйича
фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот” шаклини ишлаб чиқиш керак ва
буни молиявий ҳисоботлар таркибига киритиш лозим.
Учинчи, бюджет ташкилотларининг фаолият ихтисослиги бўйича
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
25
товарлари (ишлари, хизматлари) юзасидан калькуляцияни шакллантириш
ва нархларни белгилашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва
амалиётга жорий этиш лозим.
Тўртинчи,
бюджет
ташкилотларининг
бюджетдан
ташқари
маблағлари бўйича ДМБАТ ва UzASBO дастурий мажмуаларига боғланган,
“мобил илова” ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги таклифларни амалиётга жорий
қилиниши молиявий ҳисоботларни шаффофлиги, назоратни ва бюджет
ҳисоби сифатини ошириш учун хизмат қилади. Шунингдек, фуқаролар
учун, бюджетдан ташқари маблағлар (тўлов-контрак, ота-она бадаллари,
пуллик тиббий хизматлар) бўйича тўловларни амалга оширишда
қулайлик яратилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. 5
жилдли. Ж.II. Е–М / Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев (раҳбар) ва бошқ.; ЎзР ФА
Тил ва адабиёт ин-ти. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат
илмий нашриёти, 2006. –Б.611.
2.Русча-ўзбекча луғат. Икки томли. II том. П–Я. Ўзбек Совет
Энциклопедияси Бош редакцияси. – Т.: 1984. - Б. 669.
3.Финансово-кредитный словарь. Т.III. Р–Я. – М.: «Финансы и статистика»,
1988. – С.292
4.Sharifa, R., & Ilyos, T. (2023). PRINCIPLES OF SCIENTIFIC MANAGEMENT IN
MANAGEMENT. Новости образования: исследование в XXI веке, 2(16), 1097-
1100.
5.Sharifa, R., & Sayyora, M. (2023). HISTORY OF EMERGENCE OF MANAGEMENT
AND ITS PLACE TODAY. Новости образования: исследование в XXI веке,
2(16), 1093-1096.
6.Sharifa, R. (2023). DIRECTIONS FOR INCREASING INVESTMENT
ATTRACTIVENESS IN REGIONS. Новости образования: исследование в XXI
веке, 2(16), 1088-1092.
7.Sharifa, R., & Nozima, T. (2023). QUALITY MANAGEMENT IN COMPETITIVE
CONDITIONS IS THE MAIN FACTOR OF ENTERPRISE SUCCESS. SCIENTIFIC
APPROACH TO THE MODERN EDUCATION SYSTEM, 2(20), 200-203.
8.Sharifa, R., & Mahliyo, K. (2023). ORGANIZATIONAL STRUCTURE OF
ENTERPRISES AND THEIR APPEARANCES. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM
AND SERVICE, 2(5), 77-83..