INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
8
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ТИЗИМИНИНГ ВАЗИФА ВА
ФУНКЦИЯЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Акбаров Фурқат Мустапоевич
ИИВ Академияси магистратурасининг ташкилий-тактик бошқарув
мутахассислиги тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12670650
Шиддат билан ривожланиб келаётган бир даврда Рақамли
технологиялар аста-секин кундалик ҳаётнинг ҳар қандай соҳасининг
ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Бугунги кунда ҳаётнинг барча
соҳалари фаолиятини электрон, комьпютер, тармоқ ва бошқа муҳим
автоматлаштирилган технологияларсиз тасаввур қилиш қийин.
Алоқа ва харид қилишдан тортиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ва
компаниянинг мустақил "иши"га қадар ҳамма нарса рақамли муҳитга
ўтмоқда. Шу сабабдан, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг янги
парадигмасида рақамли технологиялар ижтимоий фаровонликнинг
ўсишини белгилайдиган асосий ишлаб чиқариш манбаи сифатида
қаралади.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг келгуси тараққиётини
илмфан, илмий, ижтимоий-гуманитар технологиялар, рақамли иқтисодиёт
асосида бошқариш ташкил этади. Тарақиёт стратегиясини амалга
оширишда ахборотни яратиш, қайта ишлаш, алмашиш ва узатиш
технологияларига асосланган рақамлаштириш жараёнлари амалга
оширилмоқда.
Бундай мамлакатдаги ўзгаришлар халқимиз ҳаёти ва кундалик
турмушида ўзининг ифодасини топмоқда. Албатта, бугун замон шиддат
билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда тараққиётга эришиш учун
рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз
керак.
Бу эса келажакда мамлакатимиздаги илм-фанни янада равнақ
топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият
эгаси этиб тарбиялаш, рақобат бардош иқтисодиётни шакллантириш
борасида бошлаган демократик ислоҳотларни жадал давом эттириш ва
янги, замонавий босқичга кўтариш имконини беради.
Шу сабабли ҳам 2020 йил юртимизда “Илм-маърифат ва рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йили”
1
деб номланди. Ҳозирги вақтда
1
Мирзиёев Ш.М. (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи, 2020 йил 25 январ.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
9
"рақамлаштириш" атамаси тор ва кенг маънода қўлланилмоқда. Тор
маънода рақамлаштириш ахборотнинг рақамли шаклга айланишини
англатади, бу кўп ҳолатларда харажатларнинг пасайишига, янги
имкониятларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Кенг маънода
«рақамлаштириш» жараёни, одатда, рақамли технологияларни кенг
қўллаш ваассимиляция қилиш ташаббуси билан бошланган ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришни англатади.
Унга ахборотни яратиш, қайта ишлаб алмашиш ва узатиш
технологиялари киради. А. Марей фикрича, “рақамлаштириш - бу бизнинг
фикрлаш тарзимиз, ҳаракатимиз, атроф-муҳит ва бир-биримиз билан
алоқа қилишимизнинг парадигмал ўзгариши”
2
. Яъни, рақамлаштиришни
алоқа ва ўзаро муносабат парадигмасининг ўзгаришидир.
Э. Л. Вартанова, М. И. Максеенко, С. С. Смирновлар таъкидлашларича,
рақамлаштириш “бу нафақат маълумотни рақамлаштириш, балки
инфратузилмавий, бошқарув, хулқ-атвор, маданий табиатнинг комплекс
ечими”
3
. Яъни, Интернет ва мобил алоқани ривожлантириш
рақамлаштиришнинг асосий технологиялари деган хулосага келишимиз
мумкин.
Бугунги кунда Жазони ижро этиш муассасласи хисобланган тергов
хибсхоналари етарли даражада рақамлаштирилмоқда. жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш
департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 445-сон қарорнинг қабул қилиниши янгича
ахборот технологияларига асосланган жазони ижро этиш муассаслари
ташкил этилишига хизмат қилмоқда.
Дарҳиқат ушбу қарор билан маҳкумларни “электрон назорат”
қилишни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда
жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич
рақамлаштириш
4
борасида салмоқли ишлар амалга оширилди махсус
2
Marey A. Tsifrovizatsiya kak izmenenie paradigmy [Elektronnyy resurs]. — Rezhim
dostupa:
https://www.bcg.com/ru-ru/about/bcg-review/digitalization.aspx
(хавола
вақти:
15.03.2024)
3
Кешелава, А.В., Буданов, В.Г., Румянцев, В.Ю. и др. (2017). Введение в «Цифровую»
экономику - ВНИИ Геосистем, - 28 с.
4
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали
ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 445-сон қарор Электрон манба:
https://lex.uz/docs/ 6155666 Мурожаат вақти: 23.11.2022й.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
10
мосламалар — махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд
этиш техника воситалари ёки мобил комплекслардан фойдаланиш
режалаштирилмоқда. Мисол учун, Ш.Қушбоқов ёзишича, Жазони ижро
этиш тизимда ҳозирги кунда 39 та ишлаб чиқариш фаолияти мавжуд
бўлиб, уларнинг 22 тасисаноат ишлаб чиқаришга, 17 таси қишлоқ
хўжалигига ихтисослашган бўлиб ушбу йўналишлар орқали тадбиркорлик
фаолиятини
олиб
борилади5.
Ушбу
саноат
қурилмаларини
рақамлаштиришга эхтиёж мавжуд.
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари
хисобидан ЖИЭМлари ходимларини жами 771-дона ДОК станцияли
шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминлаш; Жазони
ижро этиш муассасаларини 9117-тўплам интеллектуал камералар билан
жиҳозлаш; Жазони ижро этиш муассаса назорат ўтиш жойларида 29-
тўплам рентген сканерлар ўрнатиш каби ишларни Жазони ижро этиш
муассасаларини 2022 — 2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник
воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини
рақамлаштириш дастурига киритилди.
Бундан ташқари, Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов
ҳибсхоналарида қатъий интизом ва қонунийликни таъминлаш,
коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳкумларни
сақлаш ҳолатини назорат қилиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш:
биринчидан, ходимларнинг персонал видеорегистратор (бодикамера)
билан
хизматни
ўташ
тартибини
татбиқ
этиш; иккинчидан,
маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш
мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга
интеллектуал камералар («Smart») тизимини муассасаларга ўрнатиш;
учинчидан, тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва
олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида
рентген сканерларни ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш
режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Жазони ижро этиш муассасаларини 2022 — 2024 йиллар
давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони
ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш дастури бўйича
юқоридагиларни амалга ошириш ва давлат харидини амалга ошириш: –
шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар); – интеллектуал камералар
тизими («Smart»); – рентген сканерларни Ички ишлар вазирлиги
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
11
бюджетдан ташқари маблағлари хисобидан олиш ушбу қарор билан
белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга маҳкумларни қайта тарбиялаш тактикасини тўғри
белгилаш ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг
барвақт олдини олиш мақсадида ҳар бир маҳкумнинг хулқ-атвори ва
шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базасини юритиш ва унинг
асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш
борасидаги қуйидагича ишларни амалга ошириш зарур.
Жумладан:
биринчиси, 2022 йил октябрь ойига қадар техник топшириқни
ишлаб чиқиш; иккинчиси, 2022 йил декабрь ойига қадар ускуналар учун
давлат харидини ташкил этиш; учинчиси, жадвалга асосан амалиётга
жорий этиш режалаштирилган. Тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасларида тартиботни сифатли ташкил этиш мақсадида маҳкумлар,
шу жумладан, уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан
тақиқланмаган буюмларнинг эркин бозор механизмларига асосланган
электрон дўконлар орқали сотиб олиниши имкониятини яратиш борасида
ҳам ишлар режалаштирилган бўлиб қуйидаги тартиб белгиланган:
5
.
1. Ускуналар учун техник топшириқни ишлаб чиқиш (электрон дўкон
2022 йил декабрь).
2. Ускуналар учун давлат харидини ташкил этиш.( 2023 йил апрель)
3. амалиётга жорий этиш (2023 йил апрель)
6
Шуни алохида айтиш керакки тергов хибсхоналарида ҳар кунлик иш
тартиботни олиб бораётган ёки кунлик қўриқлаш хизматга жалб этилган
ходим маҳкумлар ва қамоққаолинган шахсларни узлуксиз назорат қилиш
ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини
аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланадиган бўлди.
Шу билан бирга ушбу бодикамера қандай холларда ишлатилишини
билиб олишимиз зарур. Яъни ушбу бодикамера қуйидаги ҳолларда
ишлатилади:
5
Қушбоқов Ш. Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятида тадбиркорликнинг ўрни
//Международная конференция академических наук. – 2022. – Т. 1. – №. 27. – С. 16-20.
6
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали
ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 445-сон қарор Электрон манба:
https://lex.uz/docs/ 6155666 Мурожаат вақти: 23.11.2023й.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
12
кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда (уйқудан уйғотиш,
нонушта, тушлик ва кечки овқат, саноқ текширувлари, олиб борилаётган
тарбиявий профилактик тадбирлар);
умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш
жараёнида;
маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;
жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда; маҳкумларнинг
хулқ-атворини назорат қилишда;
маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва
буюмлар олинганда; маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус
воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида; маҳкумларни
ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида; фуқаролардан
олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва
бандеролларни тарқатиш вақтида;
маҳкумларнинг
ариза
ва
шикоятларини
кўриб
чиқишда;
маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида; маҳкумларга
нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган
вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва
чиқарилаётганда;
маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш
даврида
7
.
Фикримизча, Жазони ижро этиш колонияларида тезкор ва тартибот
фаолиятини кучайтириш ҳамда рақмлаштириш борасида қуйидаги
ишларни амалга ошириш зарур: Манзил-колонияларда жазо ўтаётган
маҳкумларни электрон тизим орқали саноқ текширувидан ўтказишни
йўлга қўйиш йўналиши бўйича:
1. Манзил-колонияларда маҳкумлар назоратини ташкил этиш
бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;
2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, жазо муддатини
ўтаётган маҳкумларни саноқ текширувидан ўтказиш бўйича электрон
тизим учун лойиҳа-техник ҳужжатни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли
органдан экспертизадан ўтказиш;
7
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали
ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 445-сон қарор Электрон манба:
https://lex.uz/docs/ 6155666 Мурожаат вақти: 23.11.2024й.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
13
3. Электрон тизимни яратиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш
бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлаш;
4. Электрон тизимни синов тариқасида фаолиятга татбиқ этиш.
Жазони ижро этиш муассасалари психологлари томонидан хизмат
фаолиятида фойдаланиш учун пенетенциар психология йўналиши бўйича
методик қўлланмалар тайёрлаш борасида:
1. Ўзбекистон психологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда
«Бугунги кун маҳкуми»нинг психологик портретини, унга таъсир ўтказиш
усул ва услублари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш;
2. Маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш жараёнига ахборот
технологияларини жорий этган ҳолда жамоатчилик вакиллари
иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш зарур.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган
маҳкумларни ID-карта билан таъминлаш чораларини кўриш борасида:
1. Вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош
бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари билан ҳамкорликда
жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг фуқаролик
паспорти билан боғлиқ муаммоларини қисқа муддатларда ҳал этиш
амалиётини жорий этиш;
2. Биометрик паспортга ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга
бўлмаган маҳкумларнинг рўйхатини шакллантириб, озодликка чиққунига
қадар IDкарталар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш керак.
Тергов хибсхоналрида назорат остида эркин ҳаракатланадиган
ҳамда фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларни электрон воситалар
(браслет)дан фойдаланган ҳолда назорат қилиш борасида:
маҳкумларга ҳамда қамоққа олинган шахсларга нисбатан электрон
кузатув воситалари (браслет)ни синов тариқасида қўллаш;
маҳкумларга ҳамда қамоққа олинган шахсларга нисбатан электрон
кузатув воситалари (браслет) қўлланилиши юзасидан қонунчиликка
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш учун манфаатдор вазирликлар ва
идораларга киритиш;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига
киритиш;
Қабул қилинган қонунга асосан тергов хибсхоналарида жазо
муддатини ўтаётган салбий ҳолат содир этишга мойил бўлган
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
14
маҳкумларни ва қамоққа олинган шахсларни электрон кузатув воситалари
(браслет) билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш.
Хулоса қилиб, айтганда замонавий давр ўзининг беқарорлиги, тез
ўзгарувчанлиги, ноаниқликлари, мураккабликлари билан ажралиб туради.
Бундай шароитда Жазони ижро этиш департаменти тизмига кирувчи
тергов хибсхоналарини фаолиятида ўзгаришлар давом этмоқда. Бугунги
кунда бутун дунёда кузатилаётган пандемия ҳам республикамиздаги
ижтимоий тизимнинг барча жабҳаларига таъсир этди. Жумладан бир неча
йиллар
олдин
режалаштирилган
рақамлаштирилган
ЖИЭМлари
фаолиятини ташкил этишга иқтсоий тшсиқларга учради. Жазони ижро
этиш тизмида иқтисодий, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, таълим тизими,
инсонлар тафакккурида ҳам тизимли ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Сўзимиз исботи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон “Давлат бошқаруви соҳасида
коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини
такомиллаштириш
ва
ушбу
соҳада
жамоатчилик
иштирокини
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ равишда
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги
174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда)
билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг
ички тартиб қоидалари қуйидаги мазмундаги 781-банд билан тўлдирилди.
Ушбу банд мазмуни қуйидагича ЖИЭМларда сақланаётган
маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат
хизматларидан фойдаланиши учун ЖИЭМ маъмурияти томонидан
алоҳида хона ажратилади. Мазкур хона веб-камера ҳамда Жаҳон ахборот
интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан техникаси билан
жиҳозланади8. Умуман олганда, бугунги кунда Жазони ижро этиш
тизимида рақамли технологиялар ва тармоқ эффектлари жаҳон иқтисодий
тизимининг барча субъектлари ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий
ҳаётининг ажралмас қисми ҳамда ижтимоий тараққиёт асосидир.
Ўзбекистон, дунёнинг аксарият мамлакатлари сингари, ҳаётнинг барча
соҳаларида билим, фан, техника ва ахборотнинг муҳим роли билан
ажралиб турадиган бошқа технологик инқилоб, янги цивилизациянинг
пайдо бўлиши арафасида. Зеро, ҳозирги мураккаб даврда Ўзбекистон
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
15
Жазони ижро этиш тизими замонавий ахборот, интеллектуал,
рақамлаштириш жуда муҳимдир. Бу эса ривожланиш йўлидир.