INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
58
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ
МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКС
НОРМАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бобомуродов Фарход Боймуротович
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил
изланувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
E-mail: farhod86b@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.13859905
Аннотация.
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар
органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар
таҳлил
қилиниб,
қонунчиликка
ўзгартириш
киритилиши
асослантирилган, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар:
инсон ҳуқуқлари, терговга қадар текширув, холис,
махсус тергов ҳаракатлари, абонентлар ва абонент қурилмалари.
Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятида (
кейинги
ўринларда ТҚФ деб юритилади
) инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини таъминланиши долзарб масалалардан биридир.
Хориж қонунчилигининг нормалари ўрганилганида шу жумладан,
Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон, Молдова каби ривожланаётган
давлатларнинг ЖПКда шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинлигини
чеклаш билан боғлиқ тергов ҳаракатлари суднинг қарори (санкция)
асосида амалга оширилиши; Россия Федерацияси, Абхазия, Озарбайжон,
Арманистон
Республикаларининг
“Тезкор-қидирув
фаолияти
тўғрисида”ги қонунлари мазмунида фуқароларнинг конституциявий
ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТларини
ўтказишга суднинг рухсат бериши тартиби қатъий белгиланган. Бундан
ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида: “инсоннинг
Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва
эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга
ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги(20-м 2-қ.); ҳар бир
инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш,
ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ҳар ким ёзишмалари, телефон
орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши
ҳуқуқига эга бўлиб ушбу ҳуқуқнинг чекланишига суднинг қарорига асосан
йўл қўйилиши, уй-жойга киришга, уй-жойда тинтув ўтказишга суднинг
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
59
қарорига асосан йўл қўйилиши(31-м)” каби қоидаларнинг назарда
тутилганлиги, инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олиниб, фақат
суднинг рухсати билангина ушбу ҳуқуқлар ва эркинликлар чекланиши
мумкинлигидан далолат бермоқда.
Хориж тажрибаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
нормаларига
асосан
шахснинг
конституциявий
ҳуқуқлари
ва
эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТларини ўтказишга рухсат
(санкция) берилиши суднинг ваколатига киришини қонунчиликда
белгилаш лозим.
Қирғизистон, Қозоғистон, Украина Республикалари ЖПКга мувофиқ,
жиноятларни очиш ва тергов қилиш мақсадида почта ва телеграф
жўнатмаларини ҳисобга олиш ва уларни текшириш ва (ёки) олиб қўйиш;
суҳбатларни тинглаш; абонентлар ва абонент қурилмалари ўртасидаги
уланишлар ёки абонент қурилмасининг жойлашуви тўғрисида маълумот
олиш; компьютерлар, серверлар ва бошқа қурилмалардан маълумотларни
олиш; шахс ёки жойнинг аудио ёки видео назорати; шахс ёки жойни
кузатиш; шахснинг мулки ёки тасарруфидаги нотурар жой ёҳуд бошқа
кўчмас мулкига кириш ва текшириш; экспертиза ўтказиш мақсадида
қиёсий тадқиқотлар учун намуналар олиш; жиноий муҳитга киритиш ва
(ёки) жиноий фаолият имитацияси; назорат остида етказиб бериш;
назоратли харид каби махсус тергов ҳаракатларини ўтказиш белгиланган
[1–3]. ТҚФни амалга оширишда билвосита иштирок этувчи махсус
ваколатли давлат органи билан бевосита ҳамкорликда махсус (яширин)
тергов ҳаракатларининг баъзиларини суднинг рухсати билан ўтказишда
тергов органларига кенг ваколатлар берилиши, тергов йўли билан
жиноятларни тезда ва тўла фош этилишига эрилишиб, инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда ижобий самара
беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодекси 39
1
-моддасида 14 та терговга қадар текширувни амалга оширувчи
органларнинг рўйхати белгиланган бўлиб, ушбу органлар раҳбарлари
ваколати доирасида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи
органларга сўровнома юбориш орқали юритувидаги иш материаллари
бўйича қонуний қарорлар қабул қилишда иш учун зарур маълумотлар
йиғилади. Мисол учун 1) Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва
хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош
бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари иш юритувидаги
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
60
терговга қадар текширув материаллари бўйича ҳуқуқбузар шахсга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросида мавжуд қарздорликка оид маълумотларни
тақдим этиш ҳақида (маълумотлар тўплаш тезкор-қидирув тадбирини
ўтказиш ва бошқ.) сўровнома юбориб, иш юзасидан қонуний қарор қабул
қилиш учун зарур маълумотлар тўпланади (Амалиётда шундай хатти-
ҳаракатлар сўровномасиз амалга ошириб келинмоқда); 2) Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини
бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро этиш колониялари,
тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари, турмаларининг бошлиқлари
маҳкумларнинг аризасига кўра, терговга қадар текширув вақтида ҳудудий
ички ишлар органларидан тегишли (турар жойларни, бино ва
иншоотларни, жойнинг участкаларини тезкор текшириш, маълумотлар
тўплаш
каби)
тезкор-қидирув
тадбирларини
ўтказиш
орқали
маълумотларни тўплаши мумкин. Амалиётда ушбу тадбирларни
ўтказишда албатта сўровнома юборилгандан сўнг тегишли маълумотлар
тўпланишини мисол келтириш мумкин. 14 та терговга қадар текширувни
амалга оширувчи органлар иш юзасидан бир-бирига сўровномалар
юбормоқда. Лекин бу қонун нормаси билан тартибга солинмаган Шу боис,
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 39
2
-моддаси
биринчи қисмига:“
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган
бошлиғининг сўровномаси
” қоидасини киритиш лозим.
Статистик маълумотларга кўра, кибермаконда содир этилаётган
жиноятларнинг салмоғи жиҳатдан жисмоний ва юридик шахсларга жуда
кўп миқдорда моддий зарар келтираётганлиги, ушбу турдаги
жиноятларни тергов қилишда ҳодиса содир бўлган жой кибермакон
бўлганлиги боис, бу жараёнда холисларни таъминлашнинг имкони йўқ.
Бундан ташқари, суд тергов амалиётидан маълумки, жиноятларни
аниқлаш ва фош этилиши кўпинча соат 22:00дан 06:00га қадар вақтларда
ёки аҳоли яшамайдиган олис ҳудудларда тезкор-қидирув тадбирларнинг
натижасини расмийлаштиришда холисларни жалб этилишида турли
муаммолар юзага келмоқда. Шу боис, аксарият ҳолларда тезкор-қидирув
тадбирларни ўтказишда соҳа вакиллари ҳар доимги холис фуқаролардан
фойдаланишга тўғри келиб, буни олдини олиш лозим. Шунингдек,
амалиётда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг
мансабдор шахси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини
кўриб чиқиш, “112” – “102” тизимларига келиб тушган жиноят ва
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
61
ҳодисалар ҳақидаги хабарларни текшириш жараёнида холислардан
фойдаланиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.
Лекин бу ҳаракат қонун нормасида белгиланмаган. Суриштирувчи ЖПК
бўйича ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган
жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланувчи, терговга қадар
текширувни амалга оширувчи шахс ҳисобланади. Терговга қадар
текширувни амалга оширувчи шахсларга жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, натижаси юзасидан қарор
қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар (профилактика
инспектори,
тезкор
ходимлар)
киради.
Масалан,
ЖПКнинг
76-моддасининг номида ушбу субъектлар алоҳида алоҳида
кўрсатилганлиги тўғридир.
Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, ИИОлари
ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексга
қуйидагича ўзгартириш киритиш:
биринчидан,
хориж
қонунчилигини
нормалари
жумладан,
Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон ва Молдова каби ривожланаётган
давлатларнинг ЖПКда шахснинг конституциявий ҳуқуқлари ва
эркинлигини чеклаш билан боғлиқ тергов ҳаракатлари суднинг қарори
(санксия) асосида амалга оширилиши, инсон ҳуқуқлари энг олий
қадриятлари бири эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу қоидани ЖПКга
киритиш;
иккинчидан,
2017 йил 6 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг
ЎРҚ-442-сон Қонунига биноан “терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органлар” институти Жпкга киритилган бўлиб, тезкор-қидирув
фаолиятини амалга оширувчи ҳамда тергов органларининг ходимлари
терговга қадар текширувни амалага ошириш ваколатига эга. Бу жараёнида
ушбу мансабдор шахслар холислардан фойдаланади. Лекин ЖПКда
холислардан фойдаланиш фақат тергов органларининг суриштирувчиси
ва терговчиси, прокурорга тегишли бўлиб, терговга қадар текширувни
амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахси терговга қадар
текширув вақтида, тезкор-қидирув тадбир ўтказишда холислардан
фойдаланиши норма билан тартибга солинмаган. Суриштирувчи бу
эгаллаб турган лавозимнинг номланишидир. Масалан, ИИОлари тергов
бўлимининг суриштирувчиси. Лекин шу тизимда терговга қадар
текширувни амалга оширувчи профилактика инспектори, тезкор
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
62
ходимлар ва бошқа соҳанинг вакиллари холислардан фойдаланмоқда. Бу
қонун нормаси билан тартибга солинмаган. Шу боис, “
терговга қадар
текширувни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахси
”ни
холислардан фойдаланишнинг қоидасини ЖПКнинг 73-моддасида
белгилаш;
учинчидан,
статистик маълумотларнинг таҳлилига кўра, сўнгги уч
йилда кибермаконда содир этилаётган жиноятлар салмоғи (43 бароварга)
ошган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга жуда кўп миқдорда моддий
зарар келтирмоқда. Ушбу турдаги жиноятларни тергов қилишда ҳодиса
содир бўлган жой кибермакон бўлганлиги боис, бу жараёнда холислар
иштирокини таъминлашнинг имкони йўқдир. Бундан ташқари, суд тергов
амалиётидан маълумки, жиноятларни аниқлаш ва фош етилиши кўпинча
соат 22:00дан 06:00га қадар вақтларда ёки аҳоли яшамайдиган олис
ҳудудларда ТҚТларнинг натижаларини расмийлаштириш (
гиёҳвандлик,
қурол савдоси ва бошқ.
)да холисларни жалб этилишида турли
муаммо(
уларни топиш, ходим ёнидан ҳақ тўлаш бошқ.
)лар юзага келмоқда.
Шу боис, аксарият ҳолларда тезкор-қидирув тадбирларни ўтказишда соҳа
вакиллари ҳар доимги холис фуқаролардан фойдаланишга тўғри келади.
Бунинг олдини олиш учун, ходимларнинг ишини самарали ташкил этишда
ЖПК 73-моддаси 3-қисмига: “
истисноли ҳолларда холисларсиз тергов
ҳаракати, тезкор-қидирув тадбир натижаларини видео тасвирга олиниши
шарт”
қоидасини киритиш;
тўртинчидан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
30 ноябрь кунидаги “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир
етиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари
тўғрисидаги ПҚ-381-сон Қарори билан тасдиқланган Йўл харитасининг
7-бандида: “терговчига абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасида
боғланишлар тўғрисида ахборотни мустақил олиш ваколатини бериш
бўйича ЖПКга абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасида
боғланишлар тўғрисида ахборот олишни назарда тутувчи нормани қабул
қилиш” вазифаси белгиланган. Шу масалада хориж тажрибаси
ўрганилганда, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикалари ЖПКда 15-20
тагача махсус тергов ҳаракатлари назарда тутилган бўлиб, улар орасида
“
абонентлар ва (ёки) абонент қурилмалари ўртасида алоқалар тўғрисида
яширин маълумот олиш”
номли тергов ҳаракати ҳам борлиги маълум
бўлди. Хориж тажрибаси ва ПҚ-381-сон қарорда назарда тутилган
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
63
вазифалар ва амалиётдаги реал муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига “
Махсус тергов
ҳаракатлари
” номли янги бобни киритиш ва унинг таркибини қуйидаги:
“
Махсус тергов ҳаракатлари ўтказиш учун асослар
" (169-м); Телефонлар
ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни ешитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш
ва расмийлаштириш тартиби (170-м); Абонентлар ёки абонент
қурилмалари ўртасида боғланишлар тўғрисида ахборотни олиш ва
расмийлаштириш тартиби (171-м) каби нормалар билан ҳамда “
тергов
органлари томонидан махсус тергов ҳаракатларини махсус ваколатли
давлат органининг кучлари ва воситалари ёрдамида амалга оширилади
”
қоидаси билан мустаҳкамлаш таклиф этилади.
Фойдаланилаган адабиётлар рўйхати:
1.Уголовно-процессуальный кодекс Кыргызской Республики от 28 октября
2021 года № 129 (с изменениями от 18.01.2022 г.) // continentonline.com
(Дата обращение: 25.01.2024).
2.Уголовно-процессуальный кодекс Республики Казахстан от 4 июля 2014
года № 231-V (с изменениями и дополнениями по состоянию на 18.11.2022
г.) // continent-online.com (Дата обращение: 26.01.2024).
3.Уголовный процессуальный кодекс Украины от 13 апреля 2012 года №
4651-VI (с изменениями и дополнениями по состоянию на 23.08.2023 г.) //
continent-online.com (Дата обращение: 27.01.2024)