INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
49
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТАЗЙИҚ ВА
ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИДА ЖАМОАТ
ТУЗИЛМАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ўсаров Садриддин Каримбердиевич
Ислом Каримоч номидаги Тошкент давлат техника
университети Олмалиқ филиали юристи
https://doi.org/10.5281/zenodo.13846075
Аннотация.
Ушбу мақолада ички ишлар органларининг тазйиқ ва
зўравонликнинг
профилактикасида
жамоат
тузилмалари
билан
ҳамкорликни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, бу борада
амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари ёритилган.
Калит сўзлар:
ички ишлар органлари, тазйиқ ва зўравонлик,
профилактика, профилактика инспекторлари, жамоат тузилмалари,
ҳамкорлик
Бугунги кунда профилактика инспекторлари таянч пунктлари
негизида қуйидаги жамоат тузилмалари билан ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади:
1) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
2) Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис;
3) оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси.
Профилактика инспекторининг жамоат тузилмалари билан тазйиқ ва
зўравонликнинг
профилактикаси
бўйича
ўзаро
ҳамкорлиги
қуйидагиларда намоён бўлади:
а) ишларни биргаликда режалаштириш ва унинг натижасини таҳлил
қилиш;
б) ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида
ўзаро ахборот алмашиш;
в) нотинч оилаларни аниқлаш, у ердаги муҳитни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик
содир этган шахсларни жамоатчилик билан муҳокама қилиш;
г) ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш, таҳлил
қилиш,уларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олишга доир чора-
тадбирларни биргаликда амалга ошириш.
1. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелдаги
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисид”ги қонуни
талаблари асосида фуқаролар йиғини хотин-қизларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
50
ҳаётида, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ёш авлодни
тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни
кўради.[1]
Шунингдек,
фуқароларнинг
ўзини
ўзи
бошқариш
органлари
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари, ҳудудий ва
бошқа дастурларни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга
ошириш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига кўмаклашиш, яраштириш
комиссияси ва бошқа комиссияларни тузиш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи
бошқа органлар ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш каби қатор
вазифаларни амалга оширади[2] .
Бундан ташқари, профилактика инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ноқобил оилаларни ўз
вақтида
аниқлаш,
оилада
оила
аъзолари
ўртасида
бузилган
муносабатларни тиклаш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳулқ-
атворини жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, фарзанд тарбияси
билан шуғулланмайдиган ота-оналарни аниқлаш, улар билан тарбиявий
аҳамиятга эга бўлган профилактик суҳбатлар олиб бориш, вояга
етмаганлар назоратсиз қолишининг олдини олишга доир жамоатчилик
ишларини ташкил этиш, ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларни
тегишли давлат муассасаларига жойлаштириш, оилавий жанжалкашларни
аниқлаш ва улар билан профилактик ишларни ташкил этиш, илгари
судланган шахсларни назорат қилиш, жиноятларнинг сабаб ва
шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан зарур
чора-тадбирларни амалга оширади.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, бугунги кунда фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳалқимизга хос ноёб усули бўлган
маҳалла
ва
жамоатчилик
назорати
имкониятларидан
унумли
фойдаланилмаяпти. Бизнинг ҳалқимизда ор-номус, андиша, ҳаё ва ибо
деган тушунчалар ниҳоятда кучли. Бу эса, уйдаги можароларни ариза ёзиб
судга чопишга йўл бермайди. Оиладаги келишмовчиликлар нари борса
маҳалла доирасида, кўпни кўрган кексалар ва фаоллар ёрдамида ҳеч кимга
овоза қилмай, ортиқча расмиятчиликка йўл қўймасдан ҳал ижобий этиш
ота-боболаримизнинг амал қилиб келган азалий одатларидан саналади.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
51
Ҳозиргача, дунёда бундай ижобий таъсирчан чораларга эга бўлган жамият
мавжуд эмас.
Шу
боисдан,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида
жамоатчилик
имкониятларини ишга солиш уларнинг назоратини кучайтириш лозим.
Жамоатчилик назоратини кучайтириш жамиятда инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари бузилишининг олдини олишга ҳамда уларнинг ўз вақтида
ва тўлиқ амалга ошишини таъминлашга хизмат қилади.[3]
Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари билан ҳамкорликда тазйиқ ва зўравонликнинг профилактикаси
борасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириши лозим:
1) оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитлари
келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
2) оилада, айниқса ёш оилаларда эр-хотин ва уларнинг ота-оналари
ўртасидаги
муносабатларни
мустаҳкамлаш,
эрта
никоҳ
ва
ажрашишларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва профилактик
ишларни олиб бориш;
3) ҳудуддаги нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, уларни
рўйхатини юритиш ҳамда ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий
муносабатларни яхшилаш чораларини кўриш;
4) оила-турмуш доирасида содир этилган ҳуқуқбузарликларни ва низоли
оилаларни яраштириш комиссиясида кўриб чиқиш ҳамда оиладаги
келишмовчилик ва зиддиятларни бартараф этиш;
5) ҳудуддаги кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга моддий ва
маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш;
6) фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар ва уларнинг
ўрнини босувчи шахсларни аниқлайди ва уларни профилактик ҳисобга
олиш чораларини кўриш ва бошқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш
соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони билан фуқаролар йиғинларининг
диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича
маслаҳатчиси лавозими штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси
Хотин-қизлар
қўмитаси
тузилмаси
таркибига
ўтказилди
ва
молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда, 2018 йилнинг 1 апрелидан
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
52
Хотин-қизлар
билан
ишлаш
ва
оилаларда
маънавий-ахлоқий
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди.
Хотин-қизлар
билан
ишлаш
ва
оилаларда
маънавий-ахлоқий
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислартомонидан миллий
қадрият ва анъаналарни мустаҳкамлаш ва уларни тарғиб этиш, вояга
етмаганларга, айниқса ёш оилаларга ўзбекона миллий қадриятларни
ўргатиш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Негаки,
таҳлил қилинганида оилавий ажримларнинг аксарияти ёш оилаларнинг
ажрашиб кетишида ва оилалардаги низоларнинг келиб чиқишида
катталарга нисбатан беписандлик, ҳурматсизлик каби омиллар сабаб
бўлмоқда.
Ўзбекона хусусиятларимизни ҳуқуқий нормалар орқали кафолатлаш ва ўз
навбатида,
ҳуқуқий
қадриятлар
таркибида
шакллантириш
қонунларимизнинг қадрияни оширади, фуқароларимиз томонидан уларга
нисбатан ҳурмат муносабатида ёндошишни тақозо этади.[4]
Миллий қадриятларни тиклаш, миллий манавиятни юксалтириш, айниқса
шарқона одоб-ахлоқ анъаналарига асосланган эътиборни кучайтириш
бугунги куннинг асосий талабларидан биридир[5] . Дарҳақиат, оилаларда
миллий қадриятлар, шарқона одоб-ахлоқ, ҳуқуқий қадриятлар ҳамда
ўзбекона маънавиятимиздан ёшларнинг бехабарлиги, катталарнинг ушбу
ўгитларни ёшларга ўргатмасликлари натижасида оилаларда келиб
чиқаётган низоларда айрим тоифадаги ёшларнинг катталарга нисбатан
андиша, ҳурмат, ор-номус каби фазилатлари йўқлигини кўришимиз
мумкин.
Жамиятдаги шундай муаммоларни бартараф этиш юзасидан хотин-
қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни
мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга қуйидаги вазифаларни амалга
оширишлари талаб этилади: замонавий оилани ривожлантириш,
оиланинг ички муносабатлари, оилада шахслараро муносабатларни
тартибга солиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий
ажрашишларнинг
олдини
олиш
бўйича
аниқ
чора-тадбирлар
белгилаш;умуминсоний ва миллий оилавий қадриятлар, ота-она ва
фарзандлари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида
замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш;давлат органлари,
хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан
биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг манзилли
рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш,
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
53
низоли
ҳолатларнинг
олдини
олиш,
оилавий
муносабатларни
мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-
хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа
ўрнатиш ва бошқалар[6] .
Профилактика инспекторлари хотин-қизлар билан ишлаш бўйича
мутахассислар билан ҳамкорликда оилалар, айниқса ёш оилаларда соғлом
турмуш тарзини қарор топтириш, ибратли миллий-диний анъаналар
ҳамда урф-одатларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, маънавий ва
жисмоний жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш, халқимизнинг ўзига хос
маданий-маърифий, миллий диний анъаналари, урф-одат ва расм-
русмларини ўрганиб чиқиш ва жамоатчилик орасида кенг тарғиб этиш
каби вазифаларни амалга оширишлари бугунги кундаги долзарб
вазифалардан биридир.
Эндиликда, профилактика инспекторлари оила турмуш муносабатлари
доирасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил
этишда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар билан бир қатор
вазифаларни амалга оширишлари талаб этилади. Хусусан, профилактика
инспекторлари мутахассислар билан ҳамкорлик қилишда, энг аввало,
уларнинг олдига аниқ вазифа ва топширқларни белгилаб бериши,
уларнинг ишини назорат қилишда кўмаклашиши зарур. Бунинг учун, оила
аъзолари оиланинг бошқа аъзосига салбий таъсир кўрсатиши мумкин
бўлганҳолатларни бартараф этиш юзасидан шарт-шароит яратиш; муайян
низоларни ҳал қилиш; оиланинг ижобий имкониятларидан фойдаланиш;
оила институтидаги қарама-қаршиликларга чек қўйиш лозим[7] .
Профилактика инспекторлари хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда
маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар
билан
ҳамкорлик
қуйидаги
кўринишларда
намоён
бўлади:
биринчидан,оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш
бўйича профилактик ишларни амалга ошириш; иккинчидан, оилада
соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш ҳамда ёш авлодни
тарбиялаш борасидаги ишларни ташкил этиш; учинчидан, хотин-қизлар
орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган
ишларни ташкил этиш ҳамда оиладаги ажралишларни олдини олиш
борасида ўзига бириктирилган ҳудудда тарбиявий-профилактик
тушунтириш
ишларини
олиб
бориш;
тўртинчидан,
миллий
қадриятларимизга зид, ножўя ҳатти-харакатларга йўл қўяётган
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
54
шахсларни, айниқса аёлларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора-
тадбирларни кўришда фуқаролар йиғинларига фаол кўмаклашиш;
бешинчидан, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни
ижтимоий
хаётда
оилада,
маънавий-ахлоқий
фазилатларни
шакллантириш, ёш авлодни тарбиялаш ишидаги мавкеини оширишга
каратилган кенг қамровли ишларни амалга ошириш; олтинчидан,
ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш уларни
«оммавий маданият»нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилиш ва
бошқ.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19
июндаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
380-сонли қарори талаблари асосида фуқаролар йиғини раиси-оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, фуқаролар йиғини раисининг
оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари-
хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, фуқаролар йиғини
раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари
бўйича ўринбосари-ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик
назорати бўйича ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш,
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг
фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орга нлари ҳузурида ташкил этилган
яраштириш
комиссиялари
бевосита
оила
турмуш
соҳасидаги
муносабатларни тартибга солиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал
этиш ва уларни бартараф этиш борасида ижобий ишларни амалга
оширмоқда. Зеро, яраштириш комиссиясининг мақсади фуқароларнинг
оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига
кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни
соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш
тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг
тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга
кўмаклашишдан иборатдир[8] .
Яраштириш комиссиясининг асосий мажбуриятларидан бири – бу маҳалла
ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилиши, фуқаролар
қадр-қимматининг камситилиши, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол
этилишига йўл қўймаслик ҳисобланади.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
55
Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
ҳузуридаги
яраштириш
комиссиялари томонидан профилактика
инспекторлари билан оиладаги низоларни бартараф этиш борасидаги
ҳамкорликнинг самарали ташкил этилганлиги бугунги кунда ўзининг
ижобий самарасини бермоқда. Ушбу ҳамкорлик натижасида, ўтган йиллар
мобайнида минглаб оилавий можаролар, ажралишлар, низоли ҳолатлар,
жанжаллар кўриб чиқилиб, уларни муҳокама қилиш натижасида
оилалардаги нотинчликларга барҳам берилган.
Оилаларда ана шундай муаммоли ҳолатларнингмавжудлиги оилаларнинг
барбод бўлишига, болаларнинг тирик етим қолишларига, жамиятда
ҳуқуқбузарликларнинг кўпайишига, оиладани нотинч вазият оқибатида
шахснинг ҳаётига қарши қаратилган турли жиноятларнинг келиб
чиқаётганлиги ачинарлли ҳолдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: «Яна бир нохуш ҳолатни бугун афсус
билан айтмоқчиман, оилаларда носоғлом муносабатлар, қайнона-келин,
эр-хотин ўртасидаги жанжаллар, хотин-қизларимиз орасида ўз жонига
қасд қилиш ҳолатлари борлиги шахсан мени қаттиқ изтиробга
солмоқда»[9].
Зеро,
оилалардаги
ижтимоий-маънавий
муҳитни
барқарорлаштириш, ота-оналарда фарзандлар олдидаги, фарзандларда
ота-оналар ва жамият олдидаги бурч ва масъулият туйғусини кучайтириш
бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади[10] .
Бугунги кунда фуқаролар оилавий можароларни ҳал қилиш учун судга
эмас балки маҳаллага мурожаат этиши лозим. Чунки, маҳалла ўзининг
таъсирчан кучига эга бўлиб, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримиз
айнан маҳаллада эътироф этилади.
Айтиш лозимки, ноёб ва бетакрор бўлган маҳалла тизими ўзининг
таъсири ва аҳамияти билан оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришга,
ёшларни оила қуришга, уларни тарбиялашга, оилада турли салбий
иллатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда профилактика инспекторларининг жамоат тизилмалари
билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга бир қатор омиллар салбий
таъсир кўрсатмоқда. Улар қуйидагилар: биринчидан, ҳозирги вақтда
жамоат тузулмаларининг таркибига аъзо бўлганларнинг барчаси ҳам
ўзларининг мақсад, вазифа ва фаолият йўналишларини тўлиқ
тушунмасликлари; иккинчидан, кўп ҳолларда, жамоат тузилмалари
жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини
етарли даражада ташкил этилмаслиги; учинчидан,жиноятнинг олдини
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
56
олишга жалб этилган ички ишлар идоралари хизматлари ўртасида ва
уларнинг жамоат тузилмалари билан мунтазам тизимли ахборот
алмашинувини таъминлаш; тўртинчидан, профилактик фаолиятнинг
барча субъектларига махсус
дастур
асосида
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси, ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни иссиқ изидан очишда
ҳамкорлик қилиш усуллари, шакллари ва уни амалга ошириш
механизмларини ўргатиш бўйича семинар-тренингларни кўпроқ ташкил
этиш.
Юқорида санаб ўтилган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш учун
қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тақозо этилади:
1) оилавий жанжаллар оқибатида бузилган муносабатларни тиклаш
борасида жамоатчилик аъзолари билан ҳамкорликни кучайтириш, низоли
оилаларда мавжуд бўлган муаммоларнинг ечимини топиш, оилаларда
миллий қадриятлар ва урф-одатлар таъсири кучайтириш борасида
профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш.
2) ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини аниқлаш, уларни
тезкор бартараф этиш ва зарарсизлантиришга қаратилган ижтимоий-
иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва бошқа профилактик чора-
тадбирларни кучайтириш.
3) жиноятларнинг олдини олишда ички ишлар органлари билан бир
вақтда
фуқароларнинг
ўзини
ўзи
бошқариш
органлари
манфаатдорлигини ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-
тадбирларни амалга ошириш ҳамда улар ўртасидаги расмиятчиликка
барҳам бериш.
4) профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасида
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни
самарали ташкил этишга қаратилган аниқ режасига эга бўлиши лозим.
5) профилактика хизматларининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини таъминлашда жамоатчиликнинг иштироки ва
ҳамкорлиги тўғрисида ягона норматив ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш.
6) ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, айниқса уларни барвақт
профилактикасини таъминлаш борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш
ва таҳлил қилиш асосида хизмат фаолиятида фойдаланиш ва ҳ.к.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари тўғрисида”ги 2013 йил 22 апрелдаги қонуни // URL:
http://www.lex.uz.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
57
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида”ги 2014 йил 14майдаги қонуни // URL: http://www.lex.uz.
3.
Фозилов У.Э. Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳуқуқий
муаммолари: Юрид. фан. ном. дисс. автореф. –Т., 2009. –Б. 16.
4.
Якубов Ш.М. Ўзбекистон ҳуқуқий тизимида қадрият ва
тамойилларнинг шаклланиши: Юрид. фан. ном. дисс. автореф. –Т., 2008. –Б.
16.
5.
Тўхтасинов Т. Оилада ота-она ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари. Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари. №3. (75) – 2017.
–Б. 55.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш
соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони.
7.
Кушбаков Д. Профилактика инспекторларининг маъмурий ҳудудда
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятининг
асосий йўналишлари, шакл ва усуллари //Журнал академических
исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С. 91-95.
8.
Базарова Д.Б. Оилада содир этиладиган жиноятлар ва уларни олдини
олиш муаммолари. / Ўқув қўлланма. –Т., 2012. –Б., 75.
9.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7
октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 274-сонли қарори.
10. Мирзиёев Ш.М. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада
ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик. // Ҳалқ сўзи. –Т., 2017
йил. 16 июнь.
11. Турсунова О.А. Оила фаровонлиги – миллат ва давлат
фаровонлигининг асосидир // Хусусий айблов ва ярашув институтларини
такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференция
материаллари. –Т., 2015. –Б. 197.
12. Кушбаков Д. Жиноят субъекти институтининг тартибга солинишига
доир хорижий тажриба //Journal of Fundamental Studies. – 2023. – Т. 1. – №.
5. – С. 41-52.