INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
57
МУРОЖААТЛАРДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТАЪМИНЛАШНИНГ
КАФОЛАТЛАРИ
Рахмонқулов Искандар Анварович
ИИВ Академияси Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14241835
Аннотация:
Мақолада Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқларига
оид қонунчилик асослари ва уларнинг халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан
ўзаро боғлиқ жиҳатлари, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро
Конвенциянинг мазмун-моҳияти, юртимизда бола ҳуқуқларига бўлган
эътибор, уларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш, уларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятида бола
ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари,
барча демократик давлатлардаги каби бола ҳуқуқларига бўлган эътибор
ва уларнинг миллий қонунчилигимиздаги ҳуқуқий муҳофазаси
борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил
маълумотлар баён этилган.
Калит сўзлар:
бола, бола ҳуқуқлари, ёшлар тушунчаси, оила
қонунчилиги, инсон ҳуқуқлари, ёшларга оид давлат сиёсати, болалар
ҳуқуқларини таъминлашга оид мурожаатлар таҳлили.
2022-2026 йилларга мулжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
Стратегиятсида
кўрсатилганидек,
жаҳон
миқёсидаги
мураккаб
жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини
чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун”
тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш,
иқтисодиёт тармоқларини трансформатсия қилиш ва тадбиркорликни
жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз
таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга
қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсад
қилиб олинди.
Кенг
жамоатчилик
муҳокамаси
натижасида
“Ҳаракатлар
стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб
чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022 - 2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва
уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга
оид давлат дастури тасдиқланди.
Шунингдек:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
58
мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини
тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш
суръатларини таъминлаш;
адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;
миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга
ёндашиш;
мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ,
прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш каби вазифалар белгиланди .
Шу билан бирга мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ҳам ўз навбатида
жамиятимизнинг энг асосий буғунидан бири бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрь кунидаги “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 241-
моддасида “Вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб
чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари” акс эттирилган.
Бола ҳуқуқлари - боланинг оилада яшаш жойини белгилашга доир,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган
суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларидан ҳамда жиноят иши
қўзғатишнинг рад этилишида, МИБ ходимлари ҳаракатида, оиланинг ота-
онаси ва яқин қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига доир, алимент
олиш ҳуқуқига доир, болага нисбатан зўравонликка доир, ижтимоий
ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ёрдам олишига бўлган ҳуқуқига
доир, суд мажлисларида бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг иштирокига
доир, боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқига оид, оилада вояга етмаган
фарзанди бор аёл таҳқирланишига доир ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши
лозим.
Қонунчилигимизда бора бола ҳуқуқлари бўйича қонунчилик палатасида
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга
қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилганлиги, бу қонун
Ўзбекистон тарихида илк марта жабрланган болани ҳатто оиладан
ажратиб олишга изн берадиган базавий ҳуқуқий асос бўлиши
белгиланмоқда.
Бунга кўра, зўравонликдан жабрланган бола ёки унинг қонуний вакили
маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга
мурожаат эта олади ва бу жараёнда давлат божи тўлашдан озод қилиниши
каби ҳуқуқлар яратилди.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
59
Бундан ташқари жиловсиз ахборот макони ҳаммамизни ўз қаърига
тортяпти. Ижтимоий тармоқлар эса кўпчиликнинг энг кўп вақт
сарфлайдиган макони ва у ерда болалар иштирокида ҳам кўплаб контент
яратилмоқда. (Контент - ўз-ўзини ифода этиш, тарқатиш, маркетинг ёки
нашр этиш учун нутқ, ёзув ёки турли хил санъат турлари каби бирон-бир
восита орқали ифодаланиши керак бўлган ахборот воситаси.) Бу
роликларда уларнинг ўз ёшига муносиб бўлмаган турли ҳолатларни
талқин қилаётганини кўриш мумкин. Улар ижтимоий тармоқларда
миллионлаб марта кўрилади. Болалар бу ролларда катталарга тақлид
қилишади, катталарга хос эмоциялар, кўз қарашлар, қочиримларни
бажаришади.
Бу каби иллатлар ўсиб келаётган ёш авлобларимизнинг рухиятига салбий
таъсир этиб келмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Бола ҳуқуқлари
бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонунида бола
ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) мансабдор шахс бўлиб, у
давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат
қилувчи органлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар
ҳамда мансабдор шахслар томонидан бола ҳуқуқлари тўғрисидаги
қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга
оширишлиги белгилаб қўйилди.
Қонун билан вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
марказларида ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия суассасаларида,
тергов хибсхоналарида ва тарбия колонияларида турган болалар ёзма
шаклдаги мурожаатларини Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга юбориши
мумкинлиги белгиланди.
Унинг вазифалари - мансабдор шахсларга бола ҳуқуқлари тўғрисидаги
қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар
юбориш;
давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бола
ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, уларга имкон берувчи
сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши
мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида бола ҳуқуқлари бузилганлиги
аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли
органларга илтимосномалар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб
ўтилди .
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
60
Бола ҳуқуқлари – болага нисбатан инсон ҳуқуқлари тоифаси, ирқи, жинси,
тили, дини, туғилган жойи, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши,
мулкийлиги, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир бола эга бўлиши
керак бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар. Халқаро ҳуқуқда 18 ёшга
этмаганларнинг барчаси бола деб тан олинган.
(Бола-ҳали ёш, вояга етмаган одам)
Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий даражада кўплаб махсус
ҳужжатлар мавжуд. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро даражадаги
асосий ҳужжат Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳисобланади.
Конвенция Нью-Йоркда1989йил20-ноябрда қабул қилинган. Унда 54 та
моддадан иборат бўлиб, уларда болаларнинг ҳуқуқлари. Конвенцияга
киритилган барча ҳуқуқлар барча болаларга нисбатан қўлланилади.
Мазкур Конвенсияда асосан бола ҳурмат қилиниши ва кофалатланиши
талаб қилинадиган ҳуқуқларга эга бўлган шахс сифатида кўриб чиқилади.
Ушбу қоида бола жамиятнинг жуда ҳимоясиз аъзоси эканлиги ва шунинг
учун алоҳида ҳимояни талаб қилиши ва бунга лойиқ эканлигини
кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни 1992
йил 9 декабрда ратификация қилган.
Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари қуйидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга
солинган.
•
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
•
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси;
•
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида” ги Қонуни;
•
Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида” ги
Қонуни;
•
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида” ги Қонуни;
•
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва
бошқалар.
Давлатнинг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш функцияси
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятида акс этади. Бугунги кунда
болаларнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш,
уларнинг
қонуний
манфаатларини таъминлашда дунёнинг саксонга яқин мамлакатларида
Болалар омбудсмани фаолият юритади. Уларнинг асосий вазифаси “Бола
ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қоидаларини қонунчиликка татбиқ
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
61
этиш, боланинг шахси, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний
манфаатлари ҳимоясига бутун жамият ва давлатни фаол жалб этишдан
иборат.
Болалар ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ёки вакил лавозими биринчи бўлиб
Норвегияда 1982 йилда таъсис этилган. Швецияда эса бундай институт
1993 йилда фаолият бошлаган. Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб
мамлакатларида болалар бўйича Омбудсман институти фаолият
кўрсатмоқда. Жумладан Европада (Aвстрия, Белгия, Германия, Дания,
Исландия, Испания, Люксембург, Россия, Норвегия, Финляндия, Швеция)
ва Лотин Aмерикасида (Гватемала, Колумбия, Коста-Рика, Перу),
шунингдек Канада, Исроил ва Янги Зеландияда. Болалар учун омбудсман
институти ва унинг яратилиши мамлакатимизнинг БМТнинг Бола
ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришини назорат қилишнинг ажралмас қисмидир.
Кўпгина хорижий мамлакатларда Болалар омбудсмани фаолияти махсус
қонунлар билан тартибга солинади (Полша - 2000 йил 6 январдаги "Бола
ҳуқуқлари бўйича омбудсман тўғрисида"; Ирландия - "Болалар бўйича
омбудсман тўғрисида" (2002); Франция - "Бола ҳимоячиси тўғрисида" 2000
йил 6 март; Швеция - 1993 йил 1 июлдаги "Болалар омбудсмани
тўғрисида"ги қонун; Литва - 2000 йил 25 майдаги "Бола ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш назорати тўғрисида"ги қонунлар). Ҳаётимизнинг барча
соҳалари каби бола ҳуқуқлари, уларнинг қонуний манфаатларини ҳуқуқий
тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормаларнинг ишлаб чиқилишига
Конституциямиз асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Янги қабул қилинган Конституциямизнинг XIV бобида Оила, болалар ва
ёшлар ҳуқуқлари мустаҳкамланган.
Шу ўринда айтиш жизки Конституцянинг 77-моддасида, Ота-оналар ва
уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар
боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар
томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги.
Шунингдек 78-моддасида, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий
ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-
шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти қилиб қатъий белгилаб
қўйилган .
Ўзбекистонда
Омбудсман
институтининг
ташкил
этилиши,
Президентимизнинг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
62
кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари -
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилиши натижасида
мамлакатимизда
бола
ҳуқуқлари
ҳимоясининг
ташкилий
ва
институционал асослари янада мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 29 майдаги “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тизимини
такомиллаштириш
бўйича
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий
вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон болалар манфаатларига қаратилган давлат
сиёсатини амалга оширар экан, “ҳеч бир бола эътибордан четда қолмайди”
деган тамойилга амал қилмоқда.
“Инсон қадри учун” ғояси ҳамда “ҳеч кимни орқада қолдирмаслик”
тамойилига мувофиқ ўтказилган конституциявий ислоҳотлар доирасида
мамлакатимиз асосий қонунига боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини
таъминлаш кафолатларини кучайтиришга қаратилган янги илғор
нормалар киритилди, миллий қонунчилик бола ҳуқуқларига доир халқаро
нормаларга тўла-тўкис мувофиқлаштирилди.
Инсон ҳуқуқларига оид барча халқаро ҳужжатлар давлатларнинг тегишли
муносабатларни ушбу ҳужжатларда белгиланган қоидалар асосида
тартибга солиш мажбуриятларини кўзда тутади. Шу билан бирга, Бола
ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳам бундан мустасно эмас.
Конвенциянинг 4-моддасида “Иштирокчи-давлатлар ушбу Конвенцияда
эътироф этилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун барча зарур қонуний,
маъмурий ва бошқа чораларни кўрадилар” деб белгиланган. Бунда
Конвенция қоидаларини имплементация қилиш, миллий қонунчилик
нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, халқаро ташкилотлар
ва хорижий давлатлар билан мазкур соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш ёки
бошқа маъмурий ва ташкилий чораларни қўллаш орқали амалга
оширилиши назарда тутилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясида боланинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда
ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли
ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш бўйича
кафолатлар кучайтирилиб, бу борада давлатнинг мажбуриятлари
кенгайтирилди.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
63
Мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини таъминлашга доир 40 дан ортиқ
қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, мазкур норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар “Боланинг энг яхши манфаатлари” принципини ҳаётга
жорий қилишга қаратилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, болани ижтимоий ҳимоя қилиш,
соғлиғини сақлаш, иқтисодий қўллаб-қувватлаш, илмий, ижодий,
тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, ноёб иқтидори юзага
чиқишига кўмаклашиш каби соҳаларда ҳам салмоқли натижаларга
эришилмоқда. Янада муҳими, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, етим ва
ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш
давлат ва жамиятнинг доимий эътиборида турибди.
Фойдаланилган адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари
миллий
базаси,
01.05.2023
й.,
03/23/837/0241-сон
//
https://lex.uz/uz/docs/6445145
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 07.02.2024 й.,
03/24/905/0106-сон // https://lex.uz/docs/104720
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида” ги Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон //
https://lex.uz/docs/1297315
Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида” ги
Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон,
12.04.2023
й.,
03/23/829/0208-сон
//
https://lex.uz/docs/2307826
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги
Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон, 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон //
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва
бошқалар. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон,
01.02.2024
й.,
03/24/901/0082-сон
/
/
https://lex.uz/docs/5013007