Авторы

  • Шохрухжон Холбоев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.irs.60722

Аннотация

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигига эришиши билан суверен ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган давлат хизматини ташкил этиш эҳтиёжи юзага келди. Бундай шароитда биринчи галдаги вазифа, албатта, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, давлат хизматини замонавий билим ва малакаларга эга бўлган кадрлар билан таъминлаш ҳисобланади.


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

85

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТУШУНЧАСИ, ТУРЛАРИ

ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Холбоев Шохрухжон Олимович

https://doi.org/10.5281/zenodo.14554927

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигига эришиши

билан суверен ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш ва
ривожлантиришга қаратилган давлат хизматини ташкил этиш эҳтиёжи
юзага келди. Бундай шароитда биринчи галдаги вазифа, албатта, юқори
малакали кадрларни тайёрлаш, давлат хизматини замонавий билим ва
малакаларга эга бўлган кадрлар билан таъминлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ этиш қонунларга
қатъий риоя этадиган, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликлари устунлигини тан олган ҳолда оммавий (жамият, фуқаро)
манфаатларни кўзлаб давлатнинг вазифалари ва функцияларини амалга
оширадиган, юқори малакали профессионал давлат хизматчилари
корпусини шакллантиришни назарда тутади. Давлат махсус ташкил
этилган аппаратсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Давлат аппарати эса, давлат хизмати тизимига муҳтож бўлади. Шу сабабли
давлат аппаратида олиб бориладиган ислоҳотлар, биринчи навбатда,
давлат хизматининг тўғри ташкил этилиши ва самарали амалга
оширилишини назарда тутади. Давлатнинг фаолият кўрсатиши, давлат
аппарати ва давлат хизматининг ҳолати мамлакат аҳолисида унга
нисбатан тасаввурларни пайдо қилади. Давлат номидан ҳаракат қилаётган
хизматчига қараб давлатга ёки давлат аппаратига баҳо берилади. Шу
сабабли, ҳар бир давлатда давлат хизматининг қандай шакллангани жуда
муҳим аҳамиятга эгадир.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини юқори малакали кадрлар
билан таъминлаш, улар билан доимий ишлаш, малакасини ошириб бориш,
самарали давлат хизматчилари захирасини шакллантириш масалалари
ҳар қандай давлат олдида турган биринчи галдаги вазифалардан
ҳисобланади. Давлат хизматининг тўғри ташкил этилиши давлатда қабул
қилинадиган қонун ҳужжатларига ҳам боғлиқдир. Давлат-хизмат
муносабатларининг қанчалик ҳуқуқий тартибга солинганлик даражаси
унинг ривожланиш тенденцияларини белгилаб беради. Давлатда мавжуд
қонунчилик давлат хизматининг мазмуни ҳамда амалдаги ҳолатини
кўрсатади. Давлат хизмати тизимида қонун ҳужжатлари қанчалик
мукаммал ишлаб чиқилганлиги ва уни амалга ошириш механизмининг
тўғри йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этади.


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

86

Давлат хизмати моҳиятини ва унинг ўзига хос хусусиятларини
аниқлашдан олдин, инсонлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий
фойдали меҳнат фаолияти турлари тўғрисида тушунча ҳосил қилиш
лозим. Юридик адабиётларда, инсонлар томонидан амалга ошириладиган
ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти фуқаролар, жамият ва давлат
манфаатлари йўлида турли (давлат, нодавлат) ташкилотлар томонидан
қонун ҳужжатлари доирасида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар
сифатида таърифлаб ўтилган бўлиб, шартли равишда бир неча гуруҳларга
бўлинган:
– товарлар, моддий бойликлар ишлаб чиқариш, маълум бир хизматлар
кўрсатиш;
– номоддий (маънавий) бойликлар яратиш (масалан, китоблар, мақолалар
ёзиш, кино ва видеофильмлар яратиш, сценарийлар тайёрлаш);
– ижтимоий-маданий фаолият (таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва
ҳ.к.лар);
– давлат хизмати, яъни жамиятнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатиш;
ижтимоий-маданий (таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш) соҳаларни бошқариш;
– иқтисодиёт (саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа,
хизмат кўрсатиш) соҳаларини бошқариш;
– маъмурий-сиёсий (мудофаа, давлат хавфсизлиги, адлия, ички ишлар,
ташқи ишлар) соҳаларни бошқариш; нодавлат, жамоат, диний, халқаро,
хорижий ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатиш;
– жамиятнинг турли соҳаларида маълум бир эҳтиёжларни қондириш
мақсадида ижтимоий фаолият билан шуғулланиш ва бошқалар .
Ҳуқуқшунос олим Д.Н.Бахрахнинг фикрича: “Инсонларнинг, шунингдек,
давлат ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ фаолият йўналишларидан бири
– бу хизматдир. Бу тушунча турли маъноларда: инсоннинг фаолият тури,
ижтимоий-ҳуқуқий институт, давлат органларининг махсус тизими
маъносида ишлатилиши мумкин. Хизмат – бошқарувдан, давлат
фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан, аҳолига
ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат” .
Хизматчи ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзига хос
муносабатларга киришади. Бу муносабатларнинг мазмунини хизмат тури
ҳамда хизмат олиб борилаётган ташкилотнинг хусусиятлари белгилаб
беради. Хизмат муносабатлари давлат-хизмат муносабатларига ёки
жамоат бирлашмаларида ва бошқа нодавлат, хусусий, тижорат


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

87

ташкилотларида

амалга

ошириладиган

хизмат

муносабатларига

бўлиниши мумкин.
Хизматчиларнинг қандай лавозим эгаллаши ва қайси ташкилотда ўз
мажбурият ва вазифаларини бажаришига қараб, уларни қуйидагиларга
бўлиш мумкин:
– давлат органларининг хизматчилари;
– маҳаллий органларининг хизматчилари;
– давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмаларининг
хизматчилари;
– нодавлат ташкилотларнинг хизматчилари;
– жамоат бирлашмаларининг хизматчилари ва ҳ.к.лар.
Ҳуқуқшунос олим Ю.М.Козлов, барча хизматлар ичида давлат хизматининг
тутган ўрнига тўхталиб, уни давлат органларида амалга ошириладиган
ҳамда ишчиларининг меҳнатидан мазмуни ва шакли жиҳатидан фарқ
қиладиган ҳар қандай фаолият сифатида таърифлайди.
Давлат хизматига бундай ёндашиш меҳнат фаолиятининг икки шаклига
асосланади: биринчидан, бевосита моддий бойликларни, товарларни
яратиш (ишларни бажариш); иккинчидан, бошқарувни, раҳбарликни,
контрол ва назоратни амалга ошириш.
Юридик адабиётларнинг таҳлили, давлат хизмати тушунчасига бир неча
маъноларда ёндашишни тақазо этади:
биринчидан, ижтимоий маънода. Давлат хизмати ижтимоий категория
бўлиб, давлат ташкилотида маълум бир лавозимни эгаллаб турган шахс
томонидан давлатнинг кўрсатмасига кўра ижтимоий фойдали фаолиятни
амалга ошириш;
иккинчидан, сиёсий маънода. Давлат хизмати давлат сиёсатини амалга
оширишга қаратилган фаолият бўлиб, давлатнинг мақсад ва вазифаларига
барча мавжуд сиёсий куч орқали эришади, жамиятдаги мувозанатни
таъминлайди;
учинчидан, ҳуқуқий маънода – давлат-хизмат муносабатларини ҳуқуқий
ўрнатиш бўлиб, бу оркали мансаб мажбуриятлари, хизматчиларнинг
ваколатлари, давлат органларининг компетенцияси бажарилиши
таъминланади.

Давлат

хизмати

мураккаб

ижтимоий-ҳуқуқий

институтлардан бири бўлиб, уни ўрганиш давлат хизматининг ижтимоий
ва ҳуқуқий асосларини таҳлил қилишни талаб қилади. Бу институт
давлат-хизмат

муносабатларини

тартибга

солувчи

нормалар

йиғиндисидан иборат бўлиб, у орқали хизматчиларнинг ҳуқуқлари,


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

88

мажбуриятлари, уларга белгиланадиган чекловлар, жавобгарлик ҳамда
давлат хизматини ўташ, хизмат муносабатларининг юзага келиши ва
бекор бўлиши тартибга солинади;
тўртинчидан, ташкилий маънода. Давлат хизмати давлат аппаратининг
ташкилий-функционал элементлари билан алоқада бўлади. У қуйидаги
элементлардан ташкил топган тизим сифатида намоён бўлади: давлат
аппарати фаолиятининг ташкилий ва процессуал асосларини ташкил
этиш; лавозимларнинг тузилиши ва ҳуқуқий кўриниши; ходимларни
аниқлаш, баҳолаш.
Давлат хизмати давлатни, давлат ҳокимиятини мустаҳкамлайди ва
фуқаролик жамиятининг бир меъёрда фаолият юритишини таъминлайди.
“Давлат ва маҳаллий органларида амалга ошириладиган хизмат, –
Ю.Н.Стариловнинг фикрича, – бу оммавий хизмат бўлиб, оммавий
ҳокимият органларида амалга оширилади. Давлат хизмати – давлат
корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмаларида амалга
ошириладиган хизматдир.
Хусусий ташкилотларнинг, корхоналарнинг, банклар ва бошқа корхона ва
ташкилотларнинг хизматчиларини, фақатгина ижтимоий нуқтаи
назардан, хизмат муносабатлари тизимига киритиш мумкин. Охирги
вақтларда кўпгина ривожланган давлатларда халқ депутатлари
томонидан олиб борилаётган хизмат профессионал иш сифатида намоён
бўлмоқда. Лекин депутатлар давлат хизматчилари ҳисобланмайдилар.
Давлатда олий мансабларни эгаллаб турган шахслар ҳам (Президент,
вакиллик ва ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари, вазирлар ва
ҳ.к.лар) давлат хизматида эмас. Улар оммавий-ҳуқуқий хизмат мақомига
эга ҳамда ўз вазифаларини маълум бир даврда амалга оширишлари
мумкин” .
В.М.Манохин томонидан давлат хизматига берилган тушунчани кўпгина
юридик адабиётларда учратиш мумкин. Жумладан, унинг фикрича, давлат
хизмати – бу давлат органларини ва бошқа ташкилотларини ташкил этиш
ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат фаолиятининг бир бўлаги
ҳисобланади, далат органлари ва ташкилотларининг фаолияти эса давлат
олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилади .
Б.М.Лазарев эса, юқоридаги таърифга нисбатан ўзининг қуйидаги
фикрларини билдиради:
биринчидан, мазкур таърифда давлат хизмати давлат хизматчиси атамаси
билан белгиланган;


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

89

иккинчидан, давлат хизматчилари нафақат давлат функцияларини, балки
бошқа фаолият турини ҳам амалга оширадилар; учинчидан, давлат
хизмати ҳамда уни ташкил этиш ва тартибга солишга қаратилган фаолият
умумлаштирилган.
Давлат хизмати – бу давлатга хизмат қилиш, яъни унинг талаби билан
маълум бир пул мукофоти эвазига давлат органида давлат олдида турган
вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича бўладиган фаолиятидир .
Юридик адабиётларда давлат хизмати тушунчасининг кенг ва тор доирада
кўриб чиқилганлигини ҳам кўриш мумкин. Масалан, А.П.Алехин ва
Ю.М.Козлов давлат хизмати тушунчасига тўхталиб, кенг маънода давлат
хизматининг давлат хизматчилари томонидан давлат органлари,
муассасалари ва корхоналарида, тор маънода эса, фақатгина давлат
органларида амалга оширилишини кўрсатиб ўтадилар .
Давлат хизмати тушунчаси, албатта, қонун доирасида аниқ белгилаб
берилган бўлиши лозим. Чунки ҳар бир давлатда унинг хусусиятларидан
(давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилиши, қонунчилиги, давлат ҳокимияти
ва бошқаруви ва ҳ.к.лардан) келиб чиқадиган ўзига хос жиҳатлари мавжуд.
Давлат хизмати давлат хизматчисининг асосий фаолият йўналиши
ҳисобланади. Давлат хизматини ўриндошлик асосида амалга оширишга
йўл қўйилмайди. Давлат хизматчилари қонун ҳужжатлари билан назарда
тутилган тартибда бошқа ҳақ тўланадиган меҳнат фаолияти билан
шуғулланишлари мумкин. Давлат хизматчилари томонидан амалга
ошириладиган бошқа меҳнат фаолиятининг чекланиши давлат хизмат
мажбуриятларини юқори даражада амалга оширилишини таъминлайди.
Давлат хизматчиси деган мақом айнан шахснинг давлат хизматидаги аниқ
бир лавозим (мансаб)ни эгаллаганидан сўнг юзага келади. Давлат хизмати
лавозим (мансаб)лари давлат томонидан норматив ҳужжатларда (давлат
хизмати лавозимлари реестрида) аниқ кўрсатиб қўйилади. Айнан ман шу
лавозим

(мансаб)ларни

эгаллаш

натижасида

давлат-хизмат

муносабатлари юзага келади.
Давлат лавозими (мансаби) давлат органларида жорий этилади. Айрим
ҳолларда давлат хизмати муносабатлари давлат органларидан ташқари
бўлган давлат ташкилотларида ҳам (масалан, давлат унитар корхонаси,
давлат муассасасида) намоён бўлиши мумкин. Бундан ташқари, давлат
органларида фаолият кўрсатувчи барча фуқаролар ҳам давлат хизматчиси
ҳисобланмайди.


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

90

Юридик адабиётларда давлат хизматининг ижтимоий фойдали меҳнат
фаолияти сифатидаги тушунчасидан ташқари, ҳуқуқий институт
сифатидаги тушунчалари ҳам ёритиб берилган. Ҳуқуқий институт – бу
маълум бир доирадаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий
нормалар йиғиндисидан иборат бўлиб, ҳуқуқ соҳасининг такибий
элементи ҳисобланади. Давлат хизмати жараёнида юзага келадиган
муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар бирлашиб, давлат
хизмати ҳуқуқий институтини ташкил этади.
Давлат хизмати ҳуқуқий институти қайси ҳуқуқ соҳасига тегишлилиги
масаласи ҳозирги кунга қадар мунозарали бўлиб келмоқда. Аксарият
ҳуқуқшунос олимлари давлат хизматини маъмурий ҳуқуқнинг ажралмас
қисми сифатида таърифлаб, давлат хизмати жараёнида юзага келадиган
муносабатлар маъмурий-ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солинганлиги
сабабли маъмурий-ҳуқуқий институтлар таркибига киритади .
Иккинчи гуруҳ ҳуқуқшунос олимлар эса, давлат хизмати ҳуқуқий
институти комплекс институт бўлиб, давлат хизмати жараёнида юзага
келадиган муносабатлар – конституциявий, маъмурий, меҳнат, молия ва
бошқа ҳуқуқ соҳаларининг нормалари билан тартибга солинганлигини
кўрсатиб ўтади . Баъзи адабиётларда давлат хизматининг мустақил ҳуқуқ
соҳаси сифатидаги тушунчасини ҳам учратиш мумкин. Масалан,
Ю.Н.Старилов, давлат хизмати соҳасида юзага келадиган муносабатларни
тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар “Хизмат ҳуқуқи” доирасида
бирлашганлигини кўрсатади . Унинг фикрича, хизмат ҳуқуқи мустақил
соҳа бўлиб, ўзининг предметига (давлат хизмати жараёнидаги ижтимоий
муносабатлар доирасига) ва тартибга солиш усулига (давлат-ҳокимият
кўрсатмасига) эга.
Давлат хизмати ҳуқуқий институтининг мазмунини давлатда ўрнатилган
қонун ҳужжатлари белгилаб беради. Агарда, давлат хизматига тааллуқли
қоидалар турли қонун ҳужжатларида жойлашган бўлса, уни комплекс
институт сифатида; давлат хизмати соҳасидаги аксарият нормалар
маъмурий қонунчиликда ўз ифодасини топган бўлса, маъмурий-ҳуқуқий
институт сифатида; агарда, давлат хизматига тааллуқли қоидалар ягона
қонун ҳужжати доирасида тизимлаштирилган бўлса, мустақил соҳа
сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин.
Давлат хизмати тушунчасини функционал маънода ҳам олиб қараш
мумкин. Функционал маънода давлат хизмати давлат фаолиятининг,


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

91

давлат органлари аппаратининг, маъмурий-бошқарув тузилмалари
фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади.
Айрим юридик адабиётларда, давлат хизмати тушунчаси билан бир
қаторда маҳаллий органларда амалга ошириладиган хизмат бўйича
фикрлар билдирилган. Масалан, ҳуқуқшунос олим В.И.Фадеевнинг
фикрича , маҳаллий органларда хизматни ўташ маҳаллий органлардаги
хизмат қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
– бу хизмат оммавий хизматнинг алоҳида тури ҳисобланади, яъни
маҳаллий оммавий ҳокимият органидаги хизматдир;
– бу маҳаллий органлардаги касбий фаолият бўлиб, унинг амалга
оширилиши билан маҳаллий хизматчилар маҳаллий бюджетдан маблағ
оладилар.
– маҳаллий хизматчилар маҳаллий органлардаги маълум бир
лавозимларда хизматни олиб борувчи шахслардир;
– бу маҳаллий органлар ваколатларини ижро этиш бўйича бўладиган
фаолиятдир, яъни маҳаллий тузилмага бўйсундирилган фаолиятдир;
– бу доимий асосда ташкил этиладиган фаолиятдир, яъни маҳаллий
органлар хизматчилари маҳаллий органларнинг фаолиятини доимий,
чекланмаган муддатда амалга оширадилар.
Давлат муассасаси маълум бир соҳада хизмат кўрсатиш (масалан, таълим
бериш, соғлиқни сақлаш, кредит бериш) фаолияти билан, давлат
корхонаси эса, ишлаб чиқариш фаолияти билан, маълум бир моддий
бойликларни яратиш билан шуғулланади. Давлат органлари давлатнинг
бошқа ташкилотларидан фарқли равишда, жамиятнинг турли соҳаларида
ташкиллаштириш, тартибга солиш, раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш,
назорат қилиш, ижро этиш ва фармойиш бериш каби функцияларни
бажаради.
Умумий қоидага кўра, давлат органлари давлат бошқарувини амалга
оширадилар. Давлат бошқарувини амалга ошириш мақсадида давлат
давлат органлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш йўли билан уларга
ҳокимият ваколатини беради. Ҳар бир давлат органи фақатгина ҳокимият
ваколати доирасида ҳаракат қилиши мумкин. Давлат массасаси ва давлат
корхонаси ҳам қонунчилик билан белгиланган ваколатларга эга ҳамда бу
ваколатлар тегишли давлат органлари орқали ўрнатилади. Мазкур
ваколатлар ҳаракати давлат муассасаси ёки давлат корхонаси доирасида
бўлади.


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

92

Давлат органлари ҳокимият ваколатининг ҳаракати эса бутун давлат
миқиёсида ёки унинг маъмурий-ҳудудий бирликлари, маълум бир соҳалар,
маълум бир шахслар доирасида бўлади. Давлат органлари, давлат
муассасаси ва давлат корхонасидан фарқли равишда, ўзининг олдида
турган мақсадга эришиш ҳамда давлат вазифалари ва функцияларини
амалга ошириш учун турли махсус усуллардан (масалан, давлатнинг
мажбурлов кучидан) фойдаланади.
Давлат хизматининг профессионал (касбий) фаолиятда ифодаланганлиги.
Давлат хизматида бўлган шахс учун асосий фаолият йўналиши, албатта бу
давлат хизматидир. Давлат хизматчиси қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда бошқа меҳнат фаолиятини ҳам амалга оширишлари мумкин
(масалан, педагогик, илмий фаолият). Лекин хизмат муносабатлари улар
учун ҳамма вақт биринчи даражали ҳисобланади.
Юқорида мазмуни ёритиб берилган давлат хизматининг асосий
элементларига асосланиб, давлат хизматига қуйидагича таъриф бериш
мумкин: давлат хизмати – бу давлат органида маълум бир мансабни
эгаллаб турган шахс томонидан давлат вазифалари ва функцияларини
бажариш мақсадида ҳокимият-ваколатларининг амалга оширилишига
қаратилган касбий фаолиятдир. Ушбу таърифда давлат хизмати
тушунчасини ёритиб берувчи барча элементлар ўз ифодасини топган.
Давлат хизмати институти, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
билан ўрнатилган тартибдан келиб чиқадиган бўлсак, комплекс институт
ҳисобланади. Давлат хизмати жараёнида юзага келадиган давлат
хизматида профессионаллик нафақат бир фаолият доирасида ҳаракат
қилишни, балки мазкур соҳада тегишли билим ва малакаларни ҳам талаб
этади. Одатда, давлат хизматида бўлиш ёки давлат хизматида маълум бир
мансабни эгаллаш учун олий ёки ўрта махсус таълимга, маълум бир
фаолият соҳасида тегишли иш тажрибасига (стажга) эга бўлиш талаб
этилади. Бундан ташқари, профессионаллик тушунчаси давлат хизмати
муносабатларининг

узлуксизлигини,

яъни

давлат-ҳокимият

ваколатларининг доимий равишда таъминланишини ҳам англатади.
Давлат хизматида бўлган шахсларнинг қайси бири давлат хизматчиси
мақомига эга эканлигини айнан ҳокимият ваколати белгилаб беради.
Ҳокимият ваколатининг мавжудлигига қараб шахсни давлат хизматчиси
сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин. Давлат хизматчиларининг ҳокимият
ваколати доираси турлича бўлади ҳамда шу белгига қараб давлат
хизматчилари

бир-биридан

фарқланади

(таснифланади).

Давлат


background image

INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE

International scientific-online conference

93

хизматчилари давлат вазифалари ва функцияларини ҳокимият ваколати
доирасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади.
Давлат ҳокимият ваколати давлат номидан оммавий манфаатларни
кўзлаб бошқарув қарорларини қабул қилиш, уларнинг ижро этилишини
таъминлаш, ижроси устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уни
муҳофаза қилиш билан боғлиқдир. Давлат хизматининг давлат органида
ўрнатилган давлат мансабини эгаллаган шахс томонидан амалга
оширилиши. Давлат мансаби – бу белгиланган тартибда ўрнатилган
давлат органининг бошланғич ташкилий бирлиги бўлиб, уни эгаллаб
турган шахс ваколатининг мазмуни, ҳажми ва жавобгарлик доирасини
ўрнатади.
Давлат мансаби аниқ бир шахсга қаратилади, унинг мазкур ташкилотда
тутган ўрнини ҳамда мажбуриятларининг доирасини белгилаб беради.
Давлат мансаби давлат органи ваколатларини амалга ошириш мақсадида
ўрнатилган штат бирлиги ҳисобланади. Ҳар бир давлат хизматчиси давлат
органида маълум бир давлат мансабини эгаллаб, мазкур мансаб талаб
қиладиган мажбуриятларни бажаради ҳамда мансаб доирасида жавобгар
ҳисобланади.
Давлат мансаби кўп жиҳатдан ҳокимият-ваколати доирасига боғлиқ
бўлади. Қанчалик кенг доирада ҳокимият-ваколати берилган бўлса,
давлат мансаби шунчалик юқори поғонани эгаллайди. Ўзбекистон
Республикаси Конституция ҳамда маъмурий, меҳнат, молия, жиноят ва
бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган.